“АЛ-МУФАССАЛ” АСАРИДА ЖАР ҲАРФЛАРИНИНГ ЁРИТИЛИШИ

Аннотация

Мазкур тезисда Маҳмуд Замахшарийнинг “Ал-Муфассал” асарининг учинчи фасли — ҳарфлар сўз туркуми ва унинг биринчи боби, яъни жар ҳарфлари (кўмакчи сўзлар)нинг ёритилиши таҳлил қилинади. Асарда араб тилида қаратқич келишигини талаб қилувчи турли кўмакчи сўзлар, уларнинг маъно қирралари ва қўлланиш имкониятлари изоҳланган.

Тип источника: Конференции
Годы охвата с 2022
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
125-126

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Ниязалиева , М. . (2025). “АЛ-МУФАССАЛ” АСАРИДА ЖАР ҲАРФЛАРИНИНГ ЁРИТИЛИШИ. Общественные науки в современном мире: теоретические и практические исследования, 4(19), 125–126. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/zdif/article/view/135516
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мазкур тезисда Маҳмуд Замахшарийнинг “Ал-Муфассал” асарининг учинчи фасли — ҳарфлар сўз туркуми ва унинг биринчи боби, яъни жар ҳарфлари (кўмакчи сўзлар)нинг ёритилиши таҳлил қилинади. Асарда араб тилида қаратқич келишигини талаб қилувчи турли кўмакчи сўзлар, уларнинг маъно қирралари ва қўлланиш имкониятлари изоҳланган.


background image

125

“АЛ-МУФАССАЛ” АСАРИДА ЖАР ҲАРФЛАРИНИНГ ЁРИТИЛИШИ

Ниязалиева Мунира Рустам қизи

Тошкент Давлат Шарқшунослик университети магистранти

https://doi.org/10.5281/zenodo.16938838

Аннотация:

Мазкур тезисда Маҳмуд Замахшарийнинг “Ал-Муфассал” асарининг

учинчи фасли — ҳарфлар сўз туркуми ва унинг биринчи боби, яъни жар ҳарфлари
(кўмакчи сўзлар)нинг ёритилиши таҳлил қилинади. Асарда араб тилида қаратқич
келишигини талаб қилувчи турли кўмакчи сўзлар, уларнинг маъно қирралари ва
қўлланиш имкониятлари изоҳланган.

Калит сўзлар:

Ҳарф, кўмакчи сўз, келишик, изофа, Сибавайҳ, Замахшарий.

Тезис матни

Араб тилшунослигида алоҳида ишлатилмайдиган, маънони фақат бошқа сўзлар

билан бирга англатадиган ёрдамчи бирликлар “ҳарф” деб аталади. Уларнинг энг муҳим
тури жар ҳарфлар (кўмакчи сўзлар) ҳисобланади. Жар ҳарфлари исмларни қаратқич
келишигида қўлланилишини таъминлайди ва турли маъноларни ифода этишда хизмат
қилади. Маҳмуд Замахшарий ўзининг машҳур “Ал-Муфассал” асарини тўрт қисмга
бўлган бўлиб, унинг учинчи қисми ҳарфларга бағишланган. Муаллиф ҳарфларга шундай
таъриф беради: “Ҳарф деб ўзидан бошқадаги маънога ишора қилувчи бирликка
айтилади”.

Араб тилида уч хил келишик мавжуд бўлиб, улар замма (бош келишик), фатҳа

(тушум келишиги) ва касра (қаратқич келишиги) шаклларида намоён бўлади. Қаратқич
келишиги эса асосан жар ҳарфлари ёки изофа ҳолати таъсирида юзага келади.
Замахшарий асарнинг мазкур фаслини айнан шундай кўмакчи сўзлар таҳлилидан
бошлайди. Асарнинг ҳарфларга бағишланган қисми жами 22 қисмдан иборат бўлиб,
биринчи фасл “Изофа ҳарфлари” деб номланган. Изофа ҳарфлари феъл маъноларини
исмларга улаб бериш функциясига эга.

Замахшарий томонидан баён этилган жар ҳарфлар орасида “мин” (бошланиш

нуқтаси ёки вақт), “ила” (тугалланиш нуқтаси), “ҳатта” (чегарагача), “фи” (ўрин ёки
вақт), “би” (билан, ёрдамида), “ли” (тегишлилик), “рубба” (эҳтимол, баъзан), шунингдек
қасам маъносини берувчи “ва” ва “то” каби кўмакчи сўзлар алоҳида аҳамият касб этади.
Муаллиф ҳар бирини турли мисоллар ва Қуръон оятлари ёрдамида ёритиб берган.

Хусусан, “мин” чегаранинг бошланишини билдириш билан бирга, баъзилик ва баён

маъноларини ҳам ифодалаши мумкин. “Ило” эса аксинча, тугалланиш нуқтасини
кўрсатади. “Ҳатта” ило сингари келса-да, у фақат нарсанинг охирини англатиши билан
фарқланади. “Фи” эса жой ёки вақт маъносини акс эттиради. “Ба” кўмакчиси ёпишиш,
биргалик ва ёрдам маъноларини ифода этади. Шунингдек, “ли” тегишлилик ва
мансублик маъноларини англатса, “рубба” кўпинча камлик ёки эҳтимол маъноларини
ифодалайди.

Замахшарий ушбу ҳарфларнинг турли қирраларини изоҳлаб, уларнинг фақат

исмлар ёки муайян ҳолларда феъл билан боғланишини кўрсатади. “Рубба” ҳарфи,
айниқса, фақат ўтган замондаги феъллар билан келиши мумкинлиги таъкидланади.
Асардаги мисолларнинг Қуръони карим ва ҳадислардан олингани, китобнинг илмий
асосланганлигини ва ишончлилигини янада кучайтиради.

Хулоса қилиб айтганда, Замахшарийнинг “Ал-Муфассал” асари араб


background image

126

тилшунослигининг илк ва энг муҳим манбаларидан бири сифатида жар ҳарфларининг
назарий жиҳатдан чуқур ёритилишига катта ҳисса қўшган. Асарнинг содда ва
тушунарли услубда ёзилгани унинг бугунги кунда ҳам ўз аҳамиятини
йўқотмаганлигини кўрсатади.

References:

Используемая Литература:

Foydalanilgan adabiyotlar:

1.

Мирзиятов Ш. “Муқаддамату-л-адаб” асарида тилшунослик ва луғатшунослик

анъаналари. Докторлик диссертацияси.
2.

Носирова М. Маҳмуд Замахшарийнинг “Ал-Унмузаж фи-н-наҳв” рисоласи.

Докторлик диссертацияси.

Библиографические ссылки

Мирзиятов Ш. “Муқаддамату-л-адаб” асарида тилшунослик ва луғатшунослик анъаналари. Докторлик диссертацияси.

Носирова М. Маҳмуд Замахшарийнинг “Ал-Унмузаж фи-н-наҳв” рисоласи. Докторлик диссертацияси.