МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМ АСОСИДА ТАЛАБАЛАРДА АХБОРОТ МАДАНИЯТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ХУСУСИЯТЛАРИ

Annotasiya

Ушбу тезиста мустақил таълим асосида талабаларда ахборот маданиятини шакллантириш хусусиятлари ва олий таълим муассасалари талабаларида ахборот маданиятини шакллантириш ижтимоий-иқтисодий ҳаракатларни изчил, узлуксиз, тизимли ва мақсадга мувофиқ ташкил этиш ва кутилган натижаларга эришиш ҳақида тушунчалар берилган.

Manba turi: Konferentsiyalar
Yildan beri qamrab olingan yillar 2022
inLibrary
Google Scholar
Chiqarish:
32-35

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Досанова , Г. (2025). МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМ АСОСИДА ТАЛАБАЛАРДА АХБОРОТ МАДАНИЯТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ХУСУСИЯТЛАРИ. Общественные науки в современном мире: теоретические и практические исследования, 4(19), 32–35. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/zdif/article/view/134827
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Ушбу тезиста мустақил таълим асосида талабаларда ахборот маданиятини шакллантириш хусусиятлари ва олий таълим муассасалари талабаларида ахборот маданиятини шакллантириш ижтимоий-иқтисодий ҳаракатларни изчил, узлуксиз, тизимли ва мақсадга мувофиқ ташкил этиш ва кутилган натижаларга эришиш ҳақида тушунчалар берилган.


background image

32

МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМ АСОСИДА ТАЛАБАЛАРДА АХБОРОТ

МАДАНИЯТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ХУСУСИЯТЛАРИ

Досанова Гулбану

13.00.00 – Педагогика фанлари НДПИ

https://doi.org/10.5281/zenodo.16812401

Annotatsiya:

Ушбу тезиста мустақил таълим асосида талабаларда ахборот

маданиятини шакллантириш хусусиятлари ва олий таълим муассасалари талабаларида
ахборот маданиятини шакллантириш ижтимоий-иқтисодий ҳаракатларни изчил,
узлуксиз, тизимли ва мақсадга мувофиқ ташкил этиш ва кутилган натижаларга эришиш
ҳақида тушунчалар берилган.

Annotaciya:

This thesis provides an understanding of the features of the formation of

information culture among students based on independent learning and the formation of
information culture among students of higher educational institutions, the consistent,
continuous, systematic, and purposeful organization of socio-economic actions and the
achievement of expected results.

Kalit soʻzlar:

ахборот маданияти, ижтимоий-иқтисодий, ахлоқ-одоб, восита, усул,

мустақил таълим, жамият, жараён, тарбия.

Keywords:

information culture, socio-economic, ethical, means, methods, independent

learning, society, process, upbringing.

Кириш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республикада ахборот

технологиялари соҳасини ривожлантириш шарт-шароитларни тубдан янгилаш чора
тадбирлари тўғрисида” ги фармонида давр талабига кўра ахборот технологиялари
Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш йўлида олиб борилаётган давлат
сиёсати негизида ёш авлодда ахборотлар билан ишлаш кўникмасини шакллантириш,
уларни малакага, одатга айланишини таъминлаш вазифаларига алоҳида аҳамият
берилган. Шу жиҳатдан ҳам турли ахборотлар оқимининг кириб келиши ёшлар, шу
жумладан, талабаларда ахборот маданиятини шакллантириш муаммоси ижтимоий-
педагогик жиҳатдан муҳим саналади.

Чунки, олий таълим муассасалари талабаларида ахборот маданиятини

шакллантириш ижтимоий-иқтисодий ҳаракатларни изчил, узлуксиз, тизимли ва
мақсадга мувофиқ ташкил этиш ва кутилган натижаларга эришиш имконини беради.
Шунинг учун ўқитувчи талабаларга ўқув машғулотлари жараёнида фақатгина
билимлар берибгина қолмай, балки уларда ахборот маданиятини шакллантиришнинг
шарт-шароитларини самарали бўлишини таъминлайди. Чунки, ахборотлар оқими
талабаларнинг ахлоқ-одобига, жамият, инсон, дунё ҳақидаги билимларини
ривожлантиришга таъсир этади. Бунинг натижасида ўзининг шахсий нуқтаи назарини
асослаш, бошқаларнинг фикр қилишини тушуниш, уларни ўзининг фаолияти билан
таққослаш кабиларни амалга оширади.

Долзарблиги

.Олий таълим муассасаларининг ўқув жараёнида талабаларда

ахборот маданиятини шакллантиришда мустақил таълим фаолияти уларнинг
билимларини яхшилашга қаратилган жараён сифатида маълум муаммоларни ечишда
муҳим аҳамиятга эга. Аммо шунга қарамасдан олий таълим муассасалари талабаларида
мустақил таълимни ташкил этишда бир қатор муаммолар мавжуд. Булар:


background image

33

талабаларнинг ўзи кўниккан фаолият чегарасидан ташқарига чиқа олмаслиги,
ахборотларнинг, янгилик ҳақидаги билимларнинг етишмаслиги ёки янгиликни ҳис
қилмаслик, унга нисбатан ишончсизлик каби холатлар мавжуд. Шу жиҳатдан ҳам
талабаларни мустақил таълим фаолиятига тайёрлашда ҳар бир ишнинг мақсадини
аниқлай олиш вазиятларини таҳлил этиб, тезкор хулосалар чиқариш, ўқув жараёни
билан боғлиқ масалаларни чуқур ўрганиш, муаммоларни ҳал этишнинг мақбул восита
ва усулларини излаб топиш, кузатиш ва тажриба натижаларини тизимлаштириш, ўз
устида мустақил ишлашни режалаштириш, ўз ишини натижасини назорат ва таҳлил
қилиш, янги ахборот технологияларидан фойдаланиш, янги ғояларни излаб топиш каби
билим, кўникма ва малакаларни шакллантириш кабилар таълим мазмунига
ўқитувчидан янгиликни киритишга технологик тайёргарлик, янгича фикрлаш, янги
ғояни излаш, янгича ёндашувни талаб этади.

Мустақил таълим жараёнида – янги ижтимоий талаблар вужудга келган

муаммоларни ечиш ташкил этилади ва тизимлаштирилган ахборот технологияси
амалга оширилади. Мустақил таълим ўқув жараёни тараққиётни таъминлашга
қаратилган фаолият бўлиб унда дидактик, эвристик, креатив, муаммоли, лойиҳали
ишлар бажарилади. Демак, талабаларда ахборот маданиятини шакллантиришда
мустақил таълим жараёни зарур бўлган билим, кўникма ва малакаларни эгаллаш, янги
ахборотларни ўрганиш, янги маълумотларни излаб топиш, уларни қайта ишлаш ва ўз
фаолиятида қўллай билиш малакасини мустаҳкамлайди.

Мустақил таълим жараёни талабаларда фаоллик кўрсатиш кўникма, малакалари

билан мулоқотга кириша олиш, касбий фаолиятни ташкил этиш вазифаларини оқилона
ҳал қилиш, натижаларни реал баҳолаш, соғлом психологик муҳитни ярата олиш, турли
салбий психологик зиддиятларни ўз вақтида англаш ва бартараф этиш кабиларни
сифатли бўлишини кафолатлайди. Бунда ўқитувчи таълим ёки тарбиявий фаолият
шаклларини тўғри белгилашда ахборот муҳитидаги зарур, муҳим, керакли, фойдали
маълумотларни излаш, йиғиш, саралаш, қайта ишлаш ва улардан мақсадли, ўринли,
самарали фойдаланиш ишларини амалга оширади.

Мустақил таълим талабаларнинг билим сифатлари, фикрлаш хусусиятлари,

шахсий қарашларини ўзгартириш, кенгайтириш, чуқурлаштириш, аниқлаштириш
кабиларни ривожлантиради. Уларнинг шахсий фикри, нуқтаи назари, тушуниш
малакаларини эгаллаш, таққослаш кабиларни амалга оширади. Талабаларнинг
ахборотдан фойдаланиш йўлидаги мустақил хатти-ҳаракатларига ижобий муносабатда
бўлиш уларнинг ахборот муҳитидаги фаолиятини назорат ёки суҳбатлар, савол –
жавоблар, педагогик кузатиш орқали таҳлил қилиб бориш муҳим саналади. Ушбу
жараёнда амалий семинарлар, тренинглар, ҳафталиклар, педагогик ўқишлар,
минтақавий ва республика конференцияларини уюштириш, шунингдек, уларни халқаро
анжуманларда иштирок этишлари учун шарт-шароит яратиш асосида талабаларда
ахборот кўникмаларини шакллантиришга тайёрлаш мақсадга мувофиқдир. Ушбу
жараёнларда талабаларда ахборотларнинг таъсирчанлиги борасидаги тушунчаларини
бойитиш, уларни ахборот хавфидан муҳофазалаш, зарур вақтда олий таълим
муассасалари ва ижтимоий ташкилотлар, хавфли ахборотларга қарши жамоатчилик
билан биргаликда кураша олишга эга бўлишларини амалга ошириши, уларни салбий,
бузғунчи ахборотлар хавфидан ҳимоялашда ўз самарасини кўрсатади. Мустақил таълим


background image

34

жараёнида:

- талабаларда ахборот маданиятини ривожлантириш асосида ҳар қандай маълумот

моҳиятини ижобий ҳамда салбий тарзда баҳолаш, салбий ахборотларга қаршилик ва
муваффақиятли ҳимояланиш, уларга таъсир кўрсатиш, ахборотнинг мазмуни, кўлами
қандай бўлишидан қатъий назар унинг халқ манфаатига хизмат қилиш;

-талабаларга ахборотларнинг мазмуни, ижтимоий ҳамда шахсий оқибатлари

тўғрисида етарлича маълумот бериш, ахборотларни ўрганиб бориш, жамиятда
ахборотлар билан тўғри муносабатда бўла олиш, уларни мунтазам равишда изчил ва
узлуксиз таҳлил қилиш;

-ахборотнинг ижтимоий-шахсий аҳамияти ва оқибатлари, техник ахборотларни

хабардор этиш, олий таълим муассасаларининг тарбиявий ишлар жараёнида
талабаларда ахборот маданиятни ривожлантирадиган тадбирлар, дастур, ўқув
машғулотларининг ишланмаларини тайёрлаш;

-талабаларнинг ахборотлашган жамиятда тўғри фаолият олиб боришларини

таъминлашга доир ва амалий методик билимларни бойитишга эътибор қаратиш ва
улардан самарали фойдаланишлари учун зарур шарт- шароит яратиш;

-талабаларнинг ахборотлар билан ишлашга йўналтирилган фаолият-ларини

вақти-вақти билан назорат қилиб бориш, муаммо юзага келганда ўқитувчилар билан
ўзаро ҳамкорликка педагогик ва психологик ёрдам кўрсатиш кабиларни амалга ошириш
ўз самарасини кўрсатади.

Ўқитувчи мустақил таълим жараёнида талабаларда ахборот маданиятини

ривожлантириш асосида уларда аниқ мақсадга интилиш, ишчанлик фаоллигини
ошириш, изчил равишда янгиланиб бораётган ахборот технологияларни ўзлаштириш,
асосий касбий фаннинг сўнгги янгиликларни излаш йўлида олиб борадиган амалий
хатти-ҳаракатлари ўқув жараёнини такомил-лаштиришга хизмат қилади.

Ушбу жараёнда талаба шахсида ижтимоий-маданий, касбий, психологик,

ахборотли технологик, когнитив, креатив, регулятив, мотивацион каби компонентлар
муҳим ҳисобланади. Талабаларнинг янгиликлардан хабардорлиги, касбий билим
жараёнида касбий ёндашувнинг мавжудлиги, муаммоли вазиятларнинг мазмун-
моҳияти, унинг янгиликка бўлган муносабатини белгилаб беришда, олий таълим
муассасаси максад-ларига эришишда мухим аҳамият касб этади.

Хулоса.

Мустақил таьлим дастурлари, ўқув материаллари, методик ишланмалар

талабаларнинг билимларини фаоллаштиришда, муаммоли ўқитиш ва муаммоли
вазиятларни ташкил этишда, ўқув-тарбия жараёнини ташкил этишда юзага келадиган
кўпгина муаммоларни аниқлаш имкониятини беради. Улар фан машғулотларида,
талабалар ўқитувчи билан бевосита мулоқотга кириша олмаслик, уларда эслаб қолиш
даражасининг бир-хил бўлмаслик, ўзлаштириш даражасининг паст бўлиши, мустақил
таълим ва ечимлар қабул қилиш учун шароитларнинг етарли эмаслиги каби холатлар
учраб туради. Мустақил таълим ҳар бир дарс жараёнини ҳаққоний баҳолашда ижобий
таъсирини белгилаб беради ва талабаларга нисбатан ижобий муносабатларни келтириб
чиқаради. Ушбу жараёнда талабаларнинг объектив шарт-шароитлари, психологик
хусусиятлари ўқитувчининг ўқув ва тарбия жараёнини ташкил эта билишига
боғлиқдир.


background image

35

References:

Используемая Литература:

Foydalanilgan adabiyotlar:

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 июндаги “Республика

аҳборот технологиялари соҳасини ривожлантириш учун шарт-шароитларни тубдан
яхшилаш чора-тадбирлари туғрисида”ги Фармони. //Халқ сўзи. – 2017. – 1 июль.
2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 июлдаги. “Маънавий-

маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва сохани ривожлантиришни янги
босқичга кўтариш тўғрисида”ги Қарори. //Халқ сўзи. – 2017. – 29 июль.
3.

Абдуазимов О. Мафкуравий иммунитетни шакллантиришда оммавий ахборот

воситаларининг роли. – Т.; “Маьнавият.
4.

Авлияқулов Н.Х. Замонавий ўқитиш технологиялари.-Т.; 2001.-67.б

Bibliografik manbalar

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 июндаги “Республика аҳборот технологиялари соҳасини ривожлантириш учун шарт-шароитларни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари туғрисида”ги Фармони. //Халқ сўзи. – 2017. – 1 июль.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 июлдаги. “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва сохани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида”ги Қарори. //Халқ сўзи. – 2017. – 29 июль.

Абдуазимов О. Мафкуравий иммунитетни шакллантиришда оммавий ахборот воситаларининг роли. – Т.; “Маьнавият.

Авлияқулов Н.Х. Замонавий ўқитиш технологиялари.-Т.; 2001.-67.б