`
85
ИШНИ СУДГА ҚАДАР ЮРИТИШ БОСҚИЧИДА ДАЛИЛЛАР ТЎПЛАШНИНГ
ЎЗИГА ХОС ҲУСУСИЯТЛАРИ
Суюнов Шахзодбек Шовкатович
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси
“Тергов фаолияти” кафедраси ўқитувчиси
Бурхонов Бексултон Шавкатович
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси 3-босқич 325-гуруҳ курсанти
https://doi.org/10.5281/zenodo.15686989
Аннатация
Ишни судга қадар юритиш босқичида далиллар тўплаш – жиноят ёки фуқаролик
ишларини ҳал этишда асосий босқичлардан бири ҳисобланади. Бу босқичда
далилларни тўплашнинг ўзига хослиги – уларнинг турлари, тўплаш усуллари ва
ҳуқуқий асослари билан боғлиқ. Судгача тергов жараёнида далилларнинг
қонунийлиги, тўғри ва холис йиғилишига алоҳида эътибор қаратилади. Шунингдек,
далилларни тўплашда ҳуқуқий нормаларга риоя қилиш, шахсларнинг ҳуқуқ ва
эркинликларини ҳимоя қилиш муҳимдир. Судгача далиллар асосида иш
ҳужжатлантирилиб, кейинчалик судда тақдим этилади, шу билан ишнинг ҳақиқатга
мувофиқ ечим топиши таъминланади.
Калит сўзлар
Ишни судга қадар юритиш, далиллар тўплаш, далилларнинг қонунийлиги, тергов,
ҳуқуқий нормалар, судгача босқич, иш ҳужжатлантириш, шахс ҳуқуқлари, суд.
Далиллиарни
тўплаш
ва
текширишда
иштирок
этишга
экспертлар,
мутахассислар, ҳолислар ва бошқа шахслар жалб этилиб, улари қонунда белгиланган
муайййан процессуал мажбуриятларни бажарадилар
1
. Далилларни тўплаш ва
текшириш: сўроқ қилиш, юзлаштириш, таниб олиш учун кўрсатиш, олиб қўйиш,
тинтув, кўздан кечириш, экспериментлар, экспертизалар ҳамда ЖПКда назарда
тутилган бошқа тергов ва суд ҳаракатларини ўтказиш йўли билан амалга оширилади
2
.
Жиноят процессида исботлаш хусусияти қуйидагилардан иборат: тергов қилиш
муддатининг чекланганлиги, муайян қарор қабул қилиш зарурати, тадқиқ этиш
воситалари сифатида фақат қонунда назарда тутилган ёки унга асосланган усуллардан
фойдаланиш, тадқиқ этишнинг фақат қонунда махсус ваколат берилган муайян
шахслар томонидан амалга оширилиши
3
.
Жиноят процессида исботлаш - суриштирувчи, терговчи, прокурор, суд
томонидан айбланувчи, жарбланувчи, ҳимоячи ва тегишли ҳуқуқларга эга ҳамда
1
Б.Б.Муродов. Жиноят-процессуал қонун нормаларини эркинлаштириш йўллари // Олий юридик ўқув
юртларида инсон ҳуқуқлари муҳофазасини таъминловчи фанларнинг ўқитишнинг замонавий муаммолари.
Тошкент. Ўзбекистон Миллий университети ҳуқуқшунослик факультети 2009. Б. 66-69.
2
Б.Б.Муродов. Жиноят-процессуал муносабатларда ҳимоячининг иштироки // “Адвокатлик фаолияти: назария
ва амалиёт масалалари” мавзусидаги илмий-амалий конференция материаллари. ЎзР Президенти ҳузуридаги
Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти. – Тошкент, 2010. Б. 171-175.
3
Ш.Ш.Суюнов. Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала
қилишдан иборат жиноятларни квалификация қилишнинг муҳим жиҳатлари. “Талқин ва тадқиқотлар”
Республика илмий-услубий журнали 10сони. 01.10.2022 йил Б. 105-109.
`
86
зиммасида малум мажбуриятлар бўъган бошқа шахслар иштирокида амалга
ошириладиган жиноят Иши ҳолатларини билишнинг процессуал шаклидир.
Билиш ва исботлаш бирлиги ҳақидаги фикрни М.С.Строгович аниқроқ ифода
этган: «Биз жиноят ишларини судда юритишдаги исботлашни жиноят ишлари бўъича
билишга тенглаштирамиз: исботлаш жараёни жиноят иши фактлари, ҳолатларини
билиш жараёнидир»
Терговчи, судялар ўтмишда содир бўлган ҳодисани билиб оладилар. Бунинг учун
ушбу ҳодисани асосан у ҳақидаги далиллар берадиган ахборот орқали билиш мумкин
бўлади
4
. Далиллар терговчи, судянинг онги ҳамда билиб олинадиган жиноят
ўртасидаги оралиқ бўъъинига айланади. Савол туғилади: исботлаш предметига
кирадиган айрим фактларни терговчи, судя бевосита идрок этишга қодирми? Кўп
муаллифлар бунга рад жавобини беришади. Ф.Н.Фаткуллин фикрига кўра, жиноят
процесси борасида аниқланадиган ҳолатлар (фактлар) - «ўтмиш воқеалари», шунинг
учун жиноят иши бўйича ҳам улар тегишли ахборот асосида билвосита йўл билан
аниқланади ва англаб олинади» ҳақиқатан ҳам, жиноят ҳодисасини ташкил қилган
фактлар тизими иш юритилиши пайтига келиб ўтмишга тааллуқли бўлади ҳамда шу
боисдан уни терговчи, судя бевосита идрок этолмайди. Жиноят ҳодисаси бир неча
фактларга «парчаланиб», уларнинг бирлари мавжуд бўлмайди (масалан, зарба бериш,
жарбланувчининг хулқ-атвори ва ҳ.к), бошқалари эса терговчи ва судни
қизиқтирадиган ўз бошланғич хусусиятларини йўқотади
5
. Бундай фактларни бевосита
билиш ҳақида судя, терговчига нисбатан эмас, балки фақат уларни ўз кўзи билан
кўрганларга нисбатан (гувоҳлар, жабрланувчилар ва ҳоказо) гапириш мумкин. Бошқа
муаллифларнинг фикрига кўра, жиноятнинг айрим фактларини тадқиқотчи бевосита
идрок эта олади. Булар содир этилган жиноят оқибатларига тааллуқли бўлган ҳамда
моддий хусусиятга эга бўлган фактлар (масалан, ёнғин оқибатлари, бузиб қўйилган
расм, жабрланувчининг бадбашара қилинган юзи), жиноий фаолиятнинг айрим
нарсалари (масалан, қалбаки пул белгилари), жиноий тажовузнинг айрим нарсалари
(ўғирланган ашёлар ва бошқалар), жиноят содир этилган жой, жиноятчи шахсини
тавсифловчи фактлардир (ташқи қиёфаси, бўйи ва ҳоказо)
Ўзбекистон Республикаси Жиноят-протсессуал кодекси (ЖПК) бу борада бир
қатор муҳим талабларни белгилаб берган. Баённоманинг шакли ва мазмуни (ЖПКнинг
377-моддаси). Баённома – бу протсессуал ҳаракатнинг бориши ва натижалари ёзиб
борилган расмий ҳужжат. У қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:
- протсессуал ҳаракат амалга оширилган сана, вақт ва жой
- ҳаракатни амалга оширган мансабдор шахснинг лавозими, исми-шарифи
- ҳаракатда иштирок этган шахслар (гумон қилинувчи, гувоҳ, жабрланувчи,
ҳимоячи, терговчи, прокурор, таржимон, мутахассис ва ҳоказо) ҳақида ма'лумотлар.
- ҳаракатнинг мазмуни ва кетма-кетлиги, қўлланган воситалар ва натижалар
4
Ш.Ш.Суюнов. Some aspects of qualifying drug-related crimes. Корея Республикасининг “Digital Fashion
Conference” журнали 5.10.2022 й Б. 13-15
5
Ш.Ш.Суюнов. Some aspects of qualifying drug-related crimes. Корея Республикасининг “Digital Fashion
Conference” журнали 5.10.2022 й Б. 13-15
`
87
- тегишли шахсларнинг баёнотлари, эътирозлари ёки тушунтиришлари (агар
бўлса)
- ҳаракатда иштирок этган барча шахсларнинг имзолари
- аниқ ва тушунарли тилда ёзилиши
- баённома расмий, ҳуқуқий тилда, аниқ, равон ва холисона ёзилиши керак.
- ҳар қандай таҳрирлар, ўчиришлар ёки тузатишлар алоҳида қайд этилиши керак.
- қонунийлик ва холислик
- баённома фақат ҳақиқий, аниқланган ҳолатлар асосида тузилиши керак.
-далилларни сохталаштириш, нотўғри акс эттириш ёки босим орқали баён
қилдириш мутлақо ман этилади.
- техник воситалардан фойдаланиш (ЖПК 83-моддаси)
- агар тергов ҳаракати давомида аудио ёки видео ёзувлар қўлланилган бўлса
бу ҳақда баённомада қайд этилиши, ёзувлар илова қилиниши ва улар
муҳрланиши лозим
- иштирокчиларнинг имзолари
- баённомани ҳар бир иштирокчи диққат билан ўқиб чиқади ва ўз имзоси билан
тасдиқлайди
- агар кимдир имзо қўйишдан бош тортса, бу ҳолат алоҳида қайд этилиши керак.
- таржимада ёки таржимон иштирокида тузилган ҳолларда баённома таржима
қилинган тилга ҳам ёзилади.
- таржимоннинг исми, малакаси ва таржима қилинган мазмун аниқ кўрсатилади.
Ҳаракатда иштирок этган шахслар — агар хоҳласа — баённома нусхасини олиш
ҳуқуқига эга.
Уларга нусха берилганлиги ҳақидаги ёзув ҳам баённомада кўрсатилади.
Баённома — бу протсессуал ҳужжат, ва у протсессуал ҳаракат содир бўлганлигини
исботловчи ҳужжат ҳисобланади
6
.
Суд, прокурор, терговчи томонидан далил сифатида эътироф этилиши мумкин. У
қонуний, холис ва аниқлик билан тузилган бўлса, у судда тўлиқ далил сифатида кўриб
чиқилади. Аммо агар баённома қонунбузарликлар билан тузилган бўлса (босим остида,
ноқонуний усуллар билан, сохта маълумот билан), у йўқ қилинади ёки далил сифатида
рад этилади ва тегишли мансабдор шахслар жавобгарликка тортилиши мумкин
7
Ҳар қандай иштирокчи ўзининг эътирози ёки тушунтиришини ёзма равишда
баённомага киритишни талаб қилиш ҳуқуқига эга. Терговчи буни рад эта олмайди – бу
протсессуал ҳуқуқ
8
.
Ҳар қандай протсессуал ҳаракат (сўроқ, тинтув, кўздан кечириш ва ҳ.к.)
натижаларини кейинчалик судда фойдаланиш учун ҳужжатлаштиради
6
А.Т.Аширбоев. Айбланувчининг қаерда эканлиги номаълум бўлган ҳолларда жиноят ишини тўхтатишнинг
назарий ва амалий жиҳатлари. Жамият ва инновациялар № 1 (2024).– 2024. – 314-320 б.
7
А.Т.Аширбоев. Айбланувчининг иштирокини таъминлаш имкони бўлмаган тақдирда дастлабки терговни
тўхтатиш: Назария ва амалиёт. Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг
Ахборотномаси № 1 (2024).– 2024. 95-98 б.
8
А.Й.Абдуллаев. Гувоҳнинг била туриб ёлғон кўрсатув бериши сабаблари. Евразийский журнал права, финансов
и прикладных. 2023 г.
`
88
Иштирокчиларнинг баёнотларини протсессуал тарзда фиксатсия қилади
Баённомани нотўғри тузиш оқибатлари:
Агар баённома нотўғри ёки қонунга хилоф тарзда ёзилган бўлса бу протсессуал
ҳаракат ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Баённомада акс этган далиллар йўқ
қилиш ёки кучсизлантириш мумкин. Терговчи, прокурор ёки бошқа мансабдор шахсга
интизомий ёки жиноий жавобгарлик юкланади.
Шундай қилиб, жиноят процессуал исботлашнинг учта элементи - далилларни
тўплаш. текшириш ва баҳолаш ҳақида фикр юритилмоқда. Жиноят процессуал қонун
томонидан белгиланган жиноят процессуал исботлашнинг тузилиши шундай. Барча
айтилган элементлар бир-бири билан узвий боғланган, ягона исботлаш жараёнининг
турли томонларини тавсифлайди. Жиноят процессуал исботлаш тузилишида муҳим
элементлардан бири - ҳақиқий маълумотларни баҳолаш ҳисобланиб, улар асосида
суриштириш органи, терговчи, суд қонунда белгиланган тартибда ижтимоий хавфли
қилмишнинг бор ёки йўқлигини, бу қилмишни содир этган шахснинг айбдорлигини,
ишни тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатларни аниқлайди.
Уларсиз биронта процессуал қарорни қабул қилиш, шунингдек суд ҳукмини чиқариш
мумкин эмас.
Далилларни тўплаш - суриштирувчи, терговчи, прокурор, суд томонидан
исботловчи ахборотни топиш, талаб қилиб олиш, қабул қилиб олиш ва процессуал
қайд этишга ҳамда қонунда назарда тутилган процессуал ҳаракатларни амалга
оширишга йўналтирилган
9
. Шу мақсадда кўрсатилган мансабдор шахслар ва органлар
қонунда рўйхати ҳамда юритилиш тартиби кўрсатилган тергов ва суд ҳаракатларини
амалга оширишга ҳақли (ЖПКнинг 87, 96-202-м.). Далилларни тўплаш нафақат уларни
топишни, балки қонунда белгиланган тартибда уларни қайд этишни ҳам назарда
тутади
(ЖПКнинг
90-92,106,131,134,141,147,156,163,171
-м.
ва
бошқалар).
Баённомалар юритиш учун масъулият суриштирув ва дастлабки тергов босқичида
суриштирувчи ҳамда терговчи, судда эса, раислик қилувчи ва суд мажлиси котиби
зиммасига юклатилади (ЖПКнинг 90-м. 2-қ.).
10
Далилларни текшириш - жиноят иши ҳолатларини тўғри аниқлаш учун ҳақиқий
маълумотларнинг ишончлилигини ҳамда улар олинган манбаларнинг сифатлилигини
синчковлик билан, ҳар томонлама ва холисона аниқалаш бўйича суриштирувчи,
терговчи, прокурор, судларнинг аҳамияти катта
11
.
References:
Используемая литература:
Foydalanilgan adabiyotlar:
1.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси.
9
А.Й.Абдуллаев. Гувоҳ ва жабрланувчини сўроқ қилишнинг тактик жиҳатлари. Евразийский журнал права,
финансов и прикладных. 2022 г.
10
Н.Қ.Усманалиев. Байназов Ж. Ўғирлик жинояти бўйича ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш тергов
ҳаракатининг янги усуллари //Наука и инновации в системе образования. – 2024. – Т. 3. – №. 8. – С. 69-74.
11
Ш.С.Агоев., Шакирова С. Қийнаш жиноятини тергов қилиш: назария ва амалиёт //Развитие и инновации в
науке. –2024. – Т. 3. – №. 6. – С. 75-81.
`
89
2.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 25.01.2020 йилдаги
Олий Мажлисга Мурожаатномаси. // [Електрон манба].
3.
Ўзбекистон юридик энциклопедияси. –Т., 2009. – Б. 199.
4.
Ўзбекистон миллий энциклопедияси. Т.4. –Т., 2002. – Б. 47.
5.
Б.Б.Муродов. Жиноят-протсессуал қонун нормаларини эркинлаштириш йўллари
// Олий юридик ўқув юртларида инсон ҳуқуқлари муҳофазасини таъминловчи
фанларнинг ўқитишнинг замонавий муаммолари. Тошкент. Ўзбекистон Миллий
университети ҳуқуқшунослик факултети 2009. Б. 66-69.
6.
Б.Б.Муродов. Жиноят-протсессуал муносабатларда ҳимоячининг иштироки //
“Адвокатлик фаолияти: назария ва амалиёт масалалари” мавзусидаги илмий-амалий
конференция материаллари. ЎзР Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари
мониторинги институти. – Тошкент, 2010. Б. 171-175.
7.
Б.Б.Муродов. Хусусий айблов институтини қўллаш самарадорлигини ошириш
йўллари // Хусусий айблов ва ярашув институтларини такомиллаштириш чоралари:
Республика илмий-амалий конференцияси материаллари. Т:Ўзбекистон Республикаси
ИИВ Академияси, 2015й.Б. 34-40.
8.
Б.Б.Муродов. “Жиноятларни тергов қилиш методикаси” фанидан ўқув дастури. Т.:
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2012. Б.24
9.
Ш.Ш.Суюнов. Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга
хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятларни квалификатсия қилишнинг
муҳим жиҳатлари. “Талқин ва тадқиқотлар” Республика илмий-услубий журнали
10сони. 01.10.2022 йил Б. 105-109.
10.
Ш.Ш.Суюнов. Компютер техника воситалари орқали содир этилган фирибгарлик
жинояти турлари. “Замонавий дунёда педагогика ва психология” номли Республика
илмий-амалий конференцияси. 9.06.2023 йил
11.
Ш.Ш.Суюнов. Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш тергов харакатининг
жиноят содир этган шахсларни аниқлаш хамда уларнинг айбини исботлашдаги
ахамияти. “Замонавий дунёда педагогика ва психология” номли Республика илмий-
амалий конференцияси.
12.
Ш.Ш.Суюнов. Гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини ёки психотроп
моддаларини сотиш мақсадисиз ноқонуний ишлаб чиқариш, олиш, сақлаш, жинояти
тушунчаси // Жамият ва инновация. – 2025. – В. 6. – Но 1/С. – Б. 267-277.
13.
А.Т.Аширбоев. Айбланувчининг қаерда эканлиги номаълум бўлган ҳолларда
жиноят ишини тўхтатишнинг назарий ва амалий жиҳатлари. Жамият ва инновациялар
№ 1 (2024).– 2024. – 314-320 б.
14.
А.Т.Аширбоев. Жиноят ишини тўхтатиш тушунчаси ва аҳамияти.
Эксмерткриминалистик фаолият: истиқболлар ва инновациялар мавзусидаги халқаро
конференция материллари тўплами. Т., Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар
вазирлиги Академияси, 2023. – Б. 381-388.
15.
А.Т.Аширбоев. Айбланувчининг иштирокини таъминлаш имкони бўлмаган
тақдирда дастлабки терговни тўхтатиш: Назария ва амалиёт. Ўзбекистон Республикаси
Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг Ахборотномаси № 1 (2024).– 2024.
95-98 б.
`
90
16.
А.Т.Аширбоев. Cуриштирув ва дастлабки терговни тўхтатиш институти: халқаро
тажриба
ва
ўзбекистон
қонунчилигини
такомиллаштириш
истиқболлари
//Общественные науки в современном мире: теоретические и практические
исследования. – 2024. – Т. 3. – №. 14. – С. 37-42.
17.
Н.Қ.Усманалиев. “Оқилона муддат” тамоийилини жорий этиш назарий ва амалий
жиҳатлари //Наука и инновации в системе образования. – 2025. – Т. 4. – №. 3. – С. 44-50.
18.
Н.Қ.Усманалиев. Жиноят ишини юритишни тўхтатиш ва тиклаш муддатлари
билан боғлиқ айрим мулоҳазалар //Теоретические аспекты становления
педагогических наук. – 2025. – Т. 4. – №. 6. – С. 40-47.
19.
Н.Қ.Усманалиев.
Протсессуал
муддатларнинг
ҳисоблашда
қўлланилувчи
меъзонларнинг айрим жиҳатлари //проблемс анд солутионс оф сcиентифиc анд
инновативе ресеарч. – 2024. – Т. 1. – №. 3. – С. 25-30.
20.
Н.Қ.Усманалиев. Байназов Ж. Ўғирлик жинояти бўйича ҳодиса содир бўлган
жойни кўздан кечириш тергов ҳаракатининг янги усуллари //Наука и инновации в
системе образования. – 2024. – Т. 3. – №. 8. – С. 69-74.
21.
Ш.С.Агоев., Шакирова С. Қийнаш жиноятини тергов қилиш: назария ва амалиёт
//Развитие и инновации в науке. –2024. – Т. 3. – №. 6. – С. 75-81.
22.
Ш.С.Агоев., Абдухамидов А. Гувохлантириш тергов харакатини ўтказишнинг
ахамияти //Общественные науки в современном мире: теоретические и практические
исследования. – 2024. – Т. 3. – №. 7. – С. 49-51.
23.
Ш.С.Агоев., Асатуллаев Д. Ахборот технологиялари соҳасидаги ўғирлик
жиноятларни тергов қилишнинг ўзига хос хусусиятлари //Общественные науки в
современном мире: теоретические и практические исследования. – 2024. – Т. 3. – №. 7. –
С. 31-35.
24.
Ш.С.Агоев., Ташев У. Экспертиза фаолиятининг арманистон республикаси жиноят-
протсессуал қонунчилигидаги ҳуқуқий асослари //Развитие и инновации в науке. –
2024. – Т. 3. – №. 6. – С. 48-56.
25.
Н.А Хушвактова. Факторы, препятствующие эффективному использо-ванию
общественного участия в досудебном производстве / Н.А. Хушвактова //
Теоретические аспекты юриспруденции и вопросы правоприменения: сб. ст. по
материалам LXV Международной научно-практической конференции «Теорети¬ческие
аспекты юриспруденции и вопросы правоприменения». – № 11(65). – Москва, Изд.
«Интернаука», 2022.
26.
Н.А Хушвактова. Коррупцияга оид жиноятларни фош қилиш ва тергов қилишда
жамоатчилик ёрдамидан фойдаланиш // «Давлат бошқаруви соҳасида коррупциявий
хавф-хатарларни бартараф этиш механизмларини такомиллаштириш масалалари»:
республика илмий-амалий конференцияси тўплами – Тошкент давлат юридик
университетининг ихтисослаштирилган филиали, Т: 2022. Б.78-83.