`
113
МАМЛАКАТИМИЗДА ИНСОН ГЕНОМИ МАЪЛУМОТЛАРИНИНГ ЯГОНА
МАЪЛУМОТЛАР БАЗАСИНИ ЯРАТИШНИНГ ИЖТИМОИЙ-ҲУҚУҚИЙ
ЗАРУРИЯТИ
Суюнов Шахзодбек Шовкатович
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси
“Тергов фаолияти” кафедраси ўқитувчиси
Ортиқов Иброҳим Исмоилжон ўғли
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси 3-босқич 325-гуруҳ курсанти
https://doi.org/10.5281/zenodo.15691138
Аннотация
Мамлакатимизда инсон геноми маълумотларининг ягона маълумотлар базасини
яратиш ижтимоий-ҳуқуқий зарурияти ва геном бўйича давлат рўйхатига олиш
тартиби бўйича мазкур мақолада муҳим нуқталар муҳокама қилинади. Геном
маълумотларини сақлаш ва уларни ушбу ягона маълумотлар базасига жойлаштириш
ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасида янги имкониятларни очади.
Калит сўзлар
Инсон геноми, ягона маълумотлар базаси, генетик маълумотлар, давлат рўйхати,
қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, геном маълумотларини сақлаш
Дунёда қасддан одам ўлдириш, номусга тегиш, жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб
ғайритабиий усулда қондириш, босқинчилик, қасддан баданга шикаст етказиш каби
жиноятларнинг сони жадал суръатлар билан ўсиб бормоқда.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг маълумотларига кўра, 5 йилда (2016-
2020 й.) дунё бўйича 874 мингдан ортиқ қасддан одам ўлдириш , 1 млн 687 мингдан
ортиқ номусга тегиш жиноятлари содир этилиши оқибатида инсонларнинг бевақт
вафот этиши ҳамда жинсий зўрлик қурбонига айланишларига сабаб бўлган. Бу эса, ўз
навбатида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларидан мазкур тоифадаги
жиноятларни ўз вақтида фош этиш ҳамда жавобгарлик масаласини ҳал этишлари учун
уларни содир этган шахсларнинг айбини исботлашда илм-фан тараққиётининг илғор
ютуқларидан янада самаралироқ фойдаланишни тақозо этмоқда
1
.
Жаҳонда инсон геномининг (ДНК) кашф этилганлиги натижасида, жиноятларни
фош этиш борасида сезиларли ютуқлар қўлга киритилди. Хусусан, ишни судга қадар
юритиш босқичида олинган биологик излардан, шу жумладан кўзга кўринмас микро
излардан инсон геноми маълумотини олган ҳолда жиноятларни фош этиш, таниб
олинмаган мурдаларнинг шахсини аниқлаш, бедарак йўқолган шахсларни қидириб
топиш, шунингдек шахсларнинг айбли ёки айбсизлигини исботлаш имконияти пайдо
бўлди. Бунинг натижасида, бугунги кунда жаҳондаги ривожланган мамлакатлар инсон
геноми маълумотларидан жиноятчиликка қарши курашишда, бедарак йўқолган
1
Б.Б.Муродов.
Жиноят-процессуал қонун нормаларини эркинлаштириш йўллари // Олий юридик ўқув
юртларида инсон ҳуқуқлари муҳофазасини таъминловчи фанларнинг ўқитишнинг замонавий муаммолари.
Тошкент. Ўзбекистон Миллий университети ҳуқуқшунослик факультети 2009. Б. 66-69.
`
114
шахсларни қидириб топишда ҳамда таниб олинмаган мурдаларнинг шахсини
аниқлашда самарали фойдаланиб келмоқдалар
2
.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 августдаги “Суд- тергов
фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада
кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6041-сон, 2021 йил 5 июлдаги
“Ўзбекистон Республикасида суд-экспертлик тизимини такомиллаш- тириш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6256-сон, 2022 йилнинг 28 январдаги “2022-2026
йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги
ПФ-60-сон Фармонлари, 2022 йил 8 февралдаги “Ички ишлар органларининг эксперт-
криминалистика фаолиятини замонавий илм-фан ютуқларини кенг жорий этган ҳолда
янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-122-сон қарори, Вазирлар
Маҳкамасининг 2021 йил 15 октябрдаги “Ички ишлар органлари фаолиятига
замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
645-сон қарори ҳамда соҳага доир бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган
вазифаларни амалга ошириш бугунги куннинг асосий вазифаларидан ҳисобланади
3
.
Ягона маълумотлар базасини яратиш учун аввало геном бўйича давлат рўйхатига
олиш тушунчасига тўхталиб ўтсак.
“Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тўғрисида”ги қонуннинг 3-моддасида
геном бўйича давлат рўйхатига олиш деганда биологик материални олиш, ундан
фойдаланиш, уни сақлаш ва йўқ қилиш, шунингдек одамнинг шахсини, таниб
олинмаган мурдани идентификация қилиш ва (ёки) биологик қариндошликни
аниқлаш мақсадида геномга оид ахборотга ишлов бериш ва уни муҳофаза қилиш билан
боғлиқ бўлган, давлат органлари ва муассасалари томонидан амалга ошириладиган
фаолият деб таърифланган
4
.
Геном бўйича давлат рўйхатига олиш фаолияти натижасида ягона маълумотлар
базаси яратилади. “Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тўғрисида”ги қонуннинг 3-
моддасида, Геномга оид ахборотнинг ягона маълумотлар базаси деганда геном бўйича
давлат рўйхатига олишни амалга оширишда олинган геномга оид ахборот ва одамнинг
шахси ҳақидаги маълумотлар мавжуд бўлган автоматлаштирилган ахборот тизими деб
таърифланган.
Ягона маълумотлар базаси дастурий таъминот бўлиб, у геномга оид ахборотни
электрон шаклда сақлаш, қайта ишлашга мўлжалланган. Дастурий таъминотдаги
геномга оид ахборотлар ишончли сақланиши, киритилган геномга оид ахборотлар
онлайн режимида ўзаро таққословдан ўтказиб турилиши ҳамда мослик аниқланган
тақдирда зудлик билан ахборот берилиши лозим. Дастурий таъминотнинг мана шу
жиҳатлари уни содир этилган жиноятлар, ҳодисалар, таниб олинмаган мурдалар ва
2
Б.Б.Муродов.
Жиноят-процессуал муносабатларда ҳимоячининг иштироки // “Адвокатлик фаолияти: назария
ва амалиёт масалалари” мавзусидаги илмий-амалий конференция материаллари. ЎзР Президенти ҳузуридаги
Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти. – Тошкент, 2010. Б. 171-175.
3
.Ш.Ш.Суюнов.
Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала
қилишдан иборат жиноятларни квалификация қилишнинг муҳим жиҳатлари. “Талқин ва тадқиқотлар”
Республика илмий-услубий журнали 10сони. 01.10.2022 йил Б. 105-109.
4
Ш.Ш.Суюнов.
Kompyuter texnika vositalari orqali sodir etilgan firibgarlik jinoyati turlari. “Замонавий дунёда
педагогика ва психология” номли Respublika ilmiy-amaliy konferensiyasi. 9.06.2023 йил
`
115
бедарак йўқолган шахслар ўртасидаги ўзаро алоқадорликларни аниқлашга хизмат
қилиши лозим
5
.
Ягона маълумотлар базасидаги таниб олинмаган мурдалар орасида бедарак
йўқолган шахслар бор-йўқлигини текшириш учун бедарак йўқолган шахс ёки унинг
биологик қариндошларидан геномга оид ахборот олиниши зарур.
“Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тўғрисида”ги қонуннинг 3-моддасида
биологик қариндошлар деганда қон-қариндошликда бўлган шахслар: ота, она, ўғил,
қиз, бобо, буви, набиралар, туғишган ва ўгай ака-ука ва опа-сингиллар, амакиваччалар,
тоғаваччалар, аммаваччалар, холаваччалар, амакилар, тоғалар, аммалар, холалар,
жиянлар тушунилиши қайд этилган.
Таъкидлаш жоизки, бедарак йўқолган шахсларни қидиришда инсон геномига оид
ахборотни таққослаш учун бир-бири билан биологик жиҳатдан қариндошликда бўлган
ўзига хос учбурчак шакли (ота-она-фарзанд) билан боғланган шахслардан биологик
материаллар олиниши лозим. Мисол учун фарзандни шахсини идентификация қилиш
учун унинг биологик ота-онасидан, отани идентификация қилиш учун турмуш ўртоғи
ва фарзандидан намуналар олиниши зарур
6
. Айрим ҳолларда ота вафот этган бўлса
фарзандни шахсини аниқлаш учун унинг онаси ва фарзанднинг туғишган ака-
укасидан, бувасидан намуналар олиниши мумкин
7
. Улардаги мавжуд геномга оид
ахборотнинг бир қисми идентификация қилинаётган шахснинг геномига оид ахборот
билан мос келиши уни идентификация қилиш учун етарли асос бўлади. Мисол учун
отаси вафот этган шахсни идентификация қилиш учун унинг онаси ва бувасидан
геномга оид ахборот олиниб, солиштириш имконияти мавжуд. Худди шундай, ака-
укаларнинг геномига оид ахборотлар бир-бирига яқин бўлганлиги, амаки,
амакиваччалар, тоға ва тоғаваччаларнинг геномига оид ахборотдан шахсни
идентификация қилишда фойдаланиш имконини беради. Баъзи ҳолатларда эса ўгай
акаукалар ва опа-сингиллардан ҳам биологик материал олиниб, шахсни
идентификация қилиш мумкин. Хусусан, ота бир – она бошқа ёки аксинча ҳолатлар
8
.
Бундай
ҳолатларда
идентификация
даражасининг
юқорилиги
биологик
қариндошларнинг тўғри ёки ён шажарадалигига ҳамда қайси даражадаги қариндош
эканлигига чамбарчас боғлиқ бўлади
9
.
Кўп ҳолларда бедарак йўқолган шахсларнинг ўзлари бўлмаганлиги сабабли,
уларнинг ўрнига биологик қариндошларидан геномга оид ахборот олиниб, ягона
маълумотлар базасидаги таниб олинмаган мурдалар билан таққословдан ўтказилиши
5
Ш.Ш.Суюнов.
Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш тергов харакатининг жиноят содир этган
шахсларни аниқлаш хамда уларнинг айбини исботлашдаги ахамияти. “Замонавий дунёда педагогика ва
психология” номли Respublika ilmiy-amaliy konferensiyasi.
6
А.Т.Аширбоев.
Айбланувчининг иштирокини таъминлаш имкони бўлмаган тақдирда дастлабки терговни
тўхтатиш: Назария ва амалиёт. Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг
Ахборотномаси № 1 (2024).– 2024. 95-98 б.
7
А.Т.Аширбоев.
Жиноят ишини тўхтатиш тушунчаси ва аҳамияти. Эксмерткриминалистик фаолият:
истиқболлар ва инновациялар мавзусидаги халқаро конференция материллари тўплами. Т., Ўзбекистон
Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси, 2023. – Б. 381-388.
8
А.Й.Абдуллаев.
Гувоҳ ва жабрланувчини сўроқ қилишнинг тактик жиҳатлари. Евразийский журнал права,
финансов и прикладных. 2022 г.
9
А.Й.Абдуллаев.
Гувоҳнинг била туриб ёлғон кўрсатув бериши сабаблари. Евразийский журнал права,
финансов и прикладных. 2023 г.
`
116
лозим бўлади. Айнан мана шу сабабли, бедарак йўқолган шахсларни қидиришда
биологик материаллари олиниши лозим бўлган биологик қариндошларнинг ким
эканлигини аниқ билиш муҳим ҳисобланади. Айрим ҳолатларда фарзандлар биологик
жиҳатдан ота-онаси бўлмаган шахсларнинг қарамоғида бўлишлари мумкинлиги
сабабли, бундай ҳолатларда фарзандларни қидиришда ушбу ўгай ота-оналарнинг
аҳамияти йўқ. Чунки, улар қидирилаётган шахс билан биологик қариндошликда
бўлмайдилар. Шу сабабли, биологик жиҳатдан қариндошлик бўлиши шартлиги қонун
билан мустаҳкамлаб қўйилган.
Шу билан бирга, “Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тўғрисида”ги Қонунда
бедарак йўқолган шахсларни ягона маълумотлар базасидаги таниб олинмаган
мурдалар орасида мавжуд-мавжуд эмаслигини қидиришда ўзига хос механизмлари
яратилган бўлиб, қонуннинг 16-моддаси 5 хатбошисида бедарак йўқолган шахсларни
қидиришга кўмаклашиш мақсадида уларнинг биологик қариндошлари бепул асосда
геном бўйича ихтиёрий равишда давлат рўйхатига олишдан ўтиши мумкинлиги қайд
этилган.
Шу боис, терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки тергов органлари
геном бўйича давлат рўйхатига олиш тартибига қатъий амал қилишлари биологик
материалдан керакли геномга оид ахборотни олиш ва уни ягона маълумотлар базасига
киритиш орқали жиноятчиликка қарши самарали курашишга самарадорлигига
эришишларига хизмат қилади.
Ишни судга қадар юритиш босқичида инсон геноми маълумотларидан
фойдаланишни такомиллаштиришга қаратилган қуйидаги илмий хулоса, таклиф ва
тавсиялар ишлаб чиқилди:
1.
Геномга оид ахборотнинг ноёб хусусиятлари инсон (суяк, тўқима ёки куйиб
кетган жасад ва ҳоказо) қолдиқларини бошқача усуллар билан идентификация қилиш
мумкин бўлмаган ҳолларда, шахсни идентификация қилиш имконини берадиган ягона
усулдир.
2. Инсон геноми структурасининг кашф этилишида олимларнинг тадқиқотлари
атрофлича ўрганилиб, ҳар бир тадқиқотнинг натижаси ўз даври учун муҳим
бўлганлиги ҳамда келгуси тадқиқотлар учун пойдевор яратганлиги ва шу сабабга кўра
инсон геноми структурасининг кашф этилиши кўплаб олимлар саъй-ҳаракатларининг
умумий натижаси эканлиги ҳақида хулосага келинди.
Ҳозирги замонда биотехнология ва генетика соҳасидаги тараққиёт инсон ҳаёти ва
соғлиғини сақлашда янги имкониятлар очмоқда. Мамлакатимизда инсон геноми
маълумотларининг ягона маълумотлар базасини яратиш ижтимоий ва ҳуқуқий
жиҳатдан жуда муҳим ва зарур вазифалардан биридир
10
.
Ҳуқуқий жиҳатдан, ягона маълумотлар базасини яратиш ва ундан фойдаланишни
тартибга солувчи қонунчиликни ривожлантириш давлатнинг инсон ҳуқуқларига,
тиббий этикага ҳамда ахборот хавфсизлигига оид халқаро стандартларга мувофиқ
10
Н.А Хушвактова. Факторы, препятствующие эффективному использо-ванию общественного участия в
досудебном производстве / Н.А. Хушвактова // Теоретические аспекты юриспруденции и вопросы
правоприменения: сб. ст. по материалам LXV Международной научно-практической конференции
«Теорети¬ческие аспекты юриспруденции и вопросы правоприменения». – № 11(65). – Москва, Изд.
«Интернаука», 2022.
`
117
ҳаракат қилишини таъминлайди. Бу эса геном маълумотларини ноқонуний
фойдаланишнинг олдини олиш, генетик дискриминациянинг олдини олиш ва
соғлиқни сақлаш соҳасида адолатли муносабатни мустаҳкамлайди
11
.
Хулоса қилиб айтганда, мамлакатимизда инсон геноми маълумотларининг ягона
маълумотлар базасини яратиш ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан муҳим ва зарур тадбир
бўлиб, бу мамлакатнинг илмий салоҳиятини ошириш, соғлиқни сақлаш тизимини
такомиллаштириш ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга хизмат қилади.
References:
Используемая литература:
Foydalanilgan adabiyotlar:
1.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси.
2.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 25.01.2020 йилдаги
Олий Мажлисга Мурожаатномаси. // [Електрон манба].
3.
Ўзбекистон юридик энциклопедияси. –Т., 2009. – Б. 199.
4.
Ўзбекистон миллий энциклопедияси. Т.4. –Т., 2002. – Б. 47.
5.
Б.Б.Муродов.
Жиноят-протсессуал қонун нормаларини эркинлаштириш йўллари
// Олий юридик ўқув юртларида инсон ҳуқуқлари муҳофазасини таъминловчи
фанларнинг ўқитишнинг замонавий муаммолари. Тошкент. Ўзбекистон Миллий
университети ҳуқуқшунослик факултети 2009. Б. 66-69.
6.
Б.Б.Муродов.
Жиноят-протсессуал муносабатларда ҳимоячининг иштироки //
“Адвокатлик фаолияти: назария ва амалиёт масалалари” мавзусидаги илмий-амалий
конференция материаллари. ЎзР Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари
мониторинги институти. – Тошкент, 2010. Б. 171-175.
7.
Б.Б.Муродов.
Хусусий айблов институтини қўллаш самарадорлигини ошириш
йўллари // Хусусий айблов ва ярашув институтларини такомиллаштириш чоралари:
Республика илмий-амалий конференцияси материаллари. Т:Ўзбекистон Республикаси
ИИВ Академияси, 2015й.Б. 34-40.
8.
Б.Б.Муродов.
“Жиноятларни тергов қилиш методикаси” фанидан ўқув дастури. Т.:
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2012. Б.24
9.
Ш.Ш.Суюнов.
Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга
хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятларни квалификатсия қилишнинг
муҳим жиҳатлари. “Талқин ва тадқиқотлар” Республика илмий-услубий журнали
10сони. 01.10.2022 йил Б. 105-109.
10.
Ш.Ш.Суюнов.
Компютер техника воситалари орқали содир этилган фирибгарлик
жинояти турлари. “Замонавий дунёда педагогика ва психология” номли Республика
илмий-амалий конференцияси. 9.06.2023 йил
11.
Ш.Ш.Суюнов.
Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш тергов харакатининг
жиноят содир этган шахсларни аниқлаш хамда уларнинг айбини исботлашдаги
11
Ш.С.Агоев., Асатуллаев Д. Ахборот технологиялари соҳасидаги ўғирлик жиноятларни тергов қилишнинг
ўзига хос хусусиятлари //Общественные науки в современном мире: теоретические и практические
исследования. – 2024. – Т. 3. – №. 7. – С. 31-35.
`
118
ахамияти. “Замонавий дунёда педагогика ва психология” номли Республика илмий-
амалий конференцияси.
12.
Ш.Ш.Суюнов.
Гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини ёки психотроп
моддаларини сотиш мақсадисиз ноқонуний ишлаб чиқариш, олиш, сақлаш, жинояти
тушунчаси // Жамият ва инновация. – 2025. – В. 6. – Но 1/С. – Б. 267-277.
13.
А.Т.Аширбоев.
Айбланувчининг қаерда эканлиги номаълум бўлган ҳолларда
жиноят ишини тўхтатишнинг назарий ва амалий жиҳатлари. Жамият ва инновациялар
№ 1 (2024).– 2024. – 314-320 б.
14.
А.Т.Аширбоев.
Жиноят
ишини
тўхтатиш
тушунчаси
ва
аҳамияти.
Эксмерткриминалистик фаолият: истиқболлар ва инновациялар мавзусидаги халқаро
конференция материллари тўплами. Т., Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар
вазирлиги Академияси, 2023. – Б. 381-388.
15.
А.Т.Аширбоев.
Айбланувчининг иштирокини таъминлаш имкони бўлмаган
тақдирда дастлабки терговни тўхтатиш: Назария ва амалиёт. Ўзбекистон Республикаси
Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг Ахборотномаси № 1 (2024).– 2024.
95-98 б.
16.
А.Т.Аширбоев
. Cуриштирув ва дастлабки терговни тўхтатиш институти: халқаро
тажриба
ва
ўзбекистон
қонунчилигини
такомиллаштириш
истиқболлари
//Общественные науки в современном мире: теоретические и практические
исследования. – 2024. – Т. 3. – №. 14. – С. 37-42.
17.
Н.Қ.Усманалиев.
“Оқилона муддат” тамоийилини жорий этиш назарий ва амалий
жиҳатлари //Наука и инновации в системе образования. – 2025. – Т. 4. – №. 3. – С. 44-50.
18.
Н.Қ.Усманалиев.
Жиноят ишини юритишни тўхтатиш ва тиклаш муддатлари
билан боғлиқ айрим мулоҳазалар //Теоретические аспекты становления
педагогических наук. – 2025. – Т. 4. – №. 6. – С. 40-47.
19.
Н.Қ.Усманалиев.
Протсессуал
муддатларнинг
ҳисоблашда
қўлланилувчи
меъзонларнинг айрим жиҳатлари //проблемс анд солутионс оф сcиентифиc анд
инновативе ресеарч. – 2024. – Т. 1. – №. 3. – С. 25-30.
20.
Н.Қ.Усманалиев. Байназов Ж
. Ўғирлик жинояти бўйича ҳодиса содир бўлган жойни
кўздан кечириш тергов ҳаракатининг янги усуллари //Наука и инновации в системе
образования. – 2024. – Т. 3. – №. 8. – С. 69-74.
21.
Ш.С.Агоев., Шакирова С
. Қийнаш жиноятини тергов қилиш: назария ва амалиёт
//Развитие и инновации в науке. –2024. – Т. 3. – №. 6. – С. 75-81.
22.
Ш.С.Агоев., Абдухамидов А
. Гувохлантириш тергов харакатини ўтказишнинг
ахамияти //Общественные науки в современном мире: теоретические и практические
исследования. – 2024. – Т. 3. – №. 7. – С. 49-51.
23.
Ш.С.Агоев., Асатуллаев Д
. Ахборот технологиялари соҳасидаги ўғирлик
жиноятларни тергов қилишнинг ўзига хос хусусиятлари //Общественные науки в
современном мире: теоретические и практические исследования. – 2024. – Т. 3. – №. 7. –
С. 31-35.
24.
Ш.С.Агоев., Ташев У
. Экспертиза фаолиятининг арманистон республикаси жиноят-
протсессуал қонунчилигидаги ҳуқуқий асослари //Развитие и инновации в науке. –
2024. – Т. 3. – №. 6. – С. 48-56.
`
119
25.
Н.А Хушвактова
. Факторы, препятствующие эффективному использо-ванию
общественного участия в досудебном производстве / Н.А. Хушвактова //
Теоретические аспекты юриспруденции и вопросы правоприменения: сб. ст. по
материалам LXV Международной научно-практической конференции «Теорети¬ческие
аспекты юриспруденции и вопросы правоприменения». – № 11(65). – Москва, Изд.
«Интернаука», 2022.
26.
Н.А
Хушвактова
. Коррупцияга оид жиноятларни фош қилиш ва тергов қилишда
жамоатчилик ёрдамидан фойдаланиш // «Давлат бошқаруви соҳасида коррупциявий
хавф-хатарларни бартараф этиш механизмларини такомиллаштириш масалалари»:
республика илмий-амалий конференцияси тўплами – Тошкент давлат юридик
университетининг ихтисослаштирилган филиали, Т: 2022. Б.78-83.