Авторы

  • Азизбек Самижонов
    Фарғона давлат университети тадқиқотчиси

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.zdift.51881

Ключевые слова:

ахборот ахборот майдони рақамли технологиялар киберхафсизлик хавфсизлик ахборот хавфсизлиги таҳдид кибер уруш киберфирибгарлик кибертерроризм.

Аннотация

ушбу мақолада киберхавфсизлик тушунчасининг мазмун-моҳияти ва концептуал асослари ҳамда киберфирибгарлик ва кибертерроризмга қарши курашишнинг ижтимоий-фалсафий жиҳатлари ҳамда ахборотлашув жараёни оқибатида дунё миқёсида ягона яхлит ахборот майдони шаклланиши таҳлил қилинган.


background image

`

27

АХБОРОТЛАШУВ ЖАРАЁНИ ВА ЯХЛИТ АХБОРОТ МАЙДОНИ

ШАКЛЛАНИШИ

Самижонов Азизбек Исмоилжон ўғли

Фарғона давлат университети тадқиқотчиси

https://doi.org/10.5281/zenodo.13757667

Аннотация:

ушбу мақолада киберхавфсизлик тушунчасининг мазмун-моҳияти ва

концептуал асослари ҳамда киберфирибгарлик ва кибертерроризмга қарши
курашишнинг ижтимоий-фалсафий жиҳатлари ҳамда ахборотлашув жараёни оқибатида
дунё миқёсида ягона яхлит ахборот майдони шаклланиши таҳлил қилинган.

Калит

сўзлар:

ахборот,

ахборот

майдони,

рақамли

технологиялар,

киберхафсизлик,

хавфсизлик,

ахборот

хавфсизлиги,

таҳдид,

кибер

уруш,

киберфирибгарлик, кибертерроризм.

Ахборотлашув жараёни оқибатида дунё миқёсида ягона яхлит ахборот майдони

шаклланди. Дастлаб олимлар ахборотлашув жараёнини кўпроқ техноген жараён
сифатида талқин қилишга мойиллик билдириб, унинг сиёсий ва маънавий жиҳатларига
эътибор бермадилар. Лекин сўнгги пайтларда унинг бу жиҳатларига ҳам алоҳида
тўҳталиб ўтилмоқда ва қайта – қайта такрорланмоқда[1]. Чунки бугун бутун дунёда
ижтимоий муносабатлар, одамларнинг яшаш ва тафаккур тарзида кескин ўзгаришлар
юз берди. Бугунги кунда ҳаётимизнинг барча жабҳаларига ахборот-коммуникация ва
компьютер технологияларининг кириб келгани ҳамда жадал ривожланиш йўлига
ўтгани жамиятимизга ҳам катта ўзгаришлар олиб кирди. Зеро, бу ўзгаришлар асосини
ахборотлаштириш, телекоммуникация ва компьютер технологиялари ташкил этади.
Шунинг учун ҳам ҳозирги вақтда ахборотнинг тез ва сифатли айланишини таъминлаш
мамлакат тараққиёти ва равнақининг бош мезонига айланмоқда.

Бугун “сиёсий муҳитда куч эмас, балки ахборот омили тобора катта аҳамият касб

эта бошлади. Ташқи сиёсий муваффақиятлар нафақат иқтисодий ва ҳарбий қудрат
билан, балки жаҳонда кечаётган асосий ахборот ва маданий жараёнлар устидан
назоратни ўрнатишга қаратилган демократия дастурлари ва аммавий демократия
муваффақиятлари билан белгиланади”[2]. Дарҳақиқат бугун ахборот ҳар бир
давлатнинг “юмшоқ куч”ига айланиб бораётган бир шароитда давлатлар ўзларининг
ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг назарий-амалий ва концептуал асосларини
яратишга зарурият сезмоқда. Назарий жиҳатдан қуйидаги ҳолатлар ахборот
хавфсизлиги концептуал моделининг компонентлари бўлиши мумкин. Буларга таҳдид
объектлари, таҳдидлар, таҳдид манбалари, душман томонидан уюштириладиган таҳдид
мақсадлари, ахборот манбалари, ноқонуний йўллар орқали махфий ахборотларни олиш
(усуллари), ахборот мухофазаси йўналишлари, ахборот ҳимоялаш усуллари ҳамда
ахборотни ҳимоялаш воситалари[3]. Биз буларни умумий маънода ахборот
хавфсизлигининг концептуал модели деб ҳисобласак, бу компонентларнинг ҳар бири
янгича кўринишда ва янги шаклда парадигма сифатида илм-фанга кириб келмоқда.

Киберхужумлар нафақат ахборотларга нисбатан, балки ривожланган давлатларни

геосиёсий ва геоиқтисодий жиҳатдан бирлаштирди десак ҳам муболаға бўлмайди. Биз
бунга 2008 йилда РФнинг киберхужумлари, ўша йилнинг июль ойида Грузиянинг


background image

`

28

интернет-инфратузилмасини бузиши, 2012 йилда Исроил ва АҚШ Эроннинг ядровий
дастурининг бузишга уриниши ёки Эроннинг Пентагонга ҳужумларини айтишимиз
мумкин[4].

Бизга маълумки, 2020 ички ахборот хавфсизлиги бозори 25 фоизга ўсди[5].

Бошқача айтганда, бу ўсишнинг учта сабаби бор. Биринчидан, ахборот хавфсизлигина
ўрганишга бўлган илмий эҳтиёж, иккинчиси, ахборот хавфсизлигини тобора
долзарблашиб бориши асосида янги таҳдидлар ва уларнинг сонини ўсиши натижасида
кибержиноятчилик фаолиятининг йилдан-йилга ривожланиши. Шунга кўра, бугун
халқаро муносабатларда COVID – 19 пандемиясининг кучайиши оқибатида
киберхавфсизлик бозорида давлатлар, компаниялар ҳамда халқаро даражадаги ТМК
алоҳида ўз ҳамкорликлари ва бизнесларини алоҳида таваккалчиликка асосланиб олиб
боришдан хавотир хиссини кучайтирди. Яъни пандемия шаротида бизнес вакиллари,
давлат хизматчиларининг масофавий иш тизимига ўтиши, банклардаги пулларни
музлатилиши оқибатида кибержиноятларнинг ривожланиши авж олди. Дунё бўйлаб
интернетдан фойдаланиш мумкин бўлган корпаратив хизматларнинг зиф томонларига
нсибатан ҳужумлар сони ошиш кўпайди. Натижада давлат ва хусусий секторларнинг
дастурий таъминотидаги заифликлар ва камчиликларга нисбатан ҳужумлар уюштириш
2020 йилга келиб 30 фоизгача (биринчи чоракда 9%ни ташкил қилган) ўсишига олиб
келди.

Бу

кибержиноятчиларнинг

давлат

ташкилотчилардан

тортиб

компанияларнинг тармоқларидаги кибер жосусликкача бўлган масофани эгаллади. Бу
эса, бугунга келиб кибер хавфсизлик бозорида хавфсиз муҳитни яратишннг тренд
даражасига олиб келиши билан бирга илм-фан олдида ҳам янги муаммолар,
концепцияларни яратиш заруриятини юзага келтирди.

Замонавий сиёсий-ҳарбий фанларда “киберхавфсизлик”, “кибермакон”[6],

“кибермаданият”[7], “Proxy war”, “гибрид урушлар” каби категориялар кириб келди. Бу
категорияларни тушунишга бўлган талабнинг ортиши давлат ва жамиятнинг назарий
ва амалий эҳтиёжлари билан боғлиқ. Чунки янги бир шароитда киберхавфсилик
муаммоси бўйича қарор қабул қилига бўлган зарурий эҳтиёж мазкур масалаларни
чуқурроқ ўрганишни тақозо этади.

Киберхавфсизлик - бу ахборот тизимлари, тармоқлари, ва дастурларини рақамли

ҳужумлардан ҳимоялашга қаратилган фаолиятдир. Одатда бундай ҳужумлардан мақсад
махфий маълумотларни қўлга киритиш, уларни ўзгартириш ёки йўқотиш,
фойдаланувчилардан пул талаб қилиш ёки бизнес жараёнларини издан чиқаришдан
иборат[8]. Бошқача айтганда киберхавфсизлик бу – тасодифий ва атайин қилинган
ахборий ҳужумлардан ҳимояланиш демакдир. У кўп қиррали фаолият соҳаси бўлиб, унга
фақат тизимли ва комплекс ёндашув муваффақият келтириши мумкин.

Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, бугун киберхавфсизликнинг таҳдид

турлари сифатида қуйидагиларни киритиш мумкин:

Фишинг - бу ахборот қабул қилувчиларнинг хабарларига ўхшаган ёлғон электрон

почта хабарларини юбориш тушинилади. Ушбу жиноятнинг мақсади кредит карта
рақамлари ва ҳисобга олиш маълумотларининг махфийлигини ўрганиш ҳисобланади.


background image

`

29

Вирус товламачилари ёки тарқатувчилари – фойдаланувчининг тўлов тўлаш

жараёнида компюьтер тизимларига киришни блокировка қилиш орқали маблағларни
ўғирлаш тушинилади.

Зарарли дастурий таъминот-бу компюьтерга рухсатсиз кириш ёки зарар етказиш

учун мўлжалланган тастурий таъминот ҳисобланади.

Ижтимоий мухандислар – ҳужумчилар махфий маълумотларини ошкор қилиш

учун сизни алдаш орқали ижтимоий мухандислардан фойдаланади. Улар сизни пул
ўтказмангиз ёки махфий маълумотларга киришни таъминлашингизни сўрашлари
орқали жоноятларни содир этишлари мумкин.

Веб серверлар - веб дастурларда маълумотларни ажратиб олиш ва нотўғри

кодларни киритиш орқали қилинаётган ҳужумларни кўришимиз мумкин. Кибер
жиноятчилар ўзлари ривожлантираётган веб серверлар орқали нотўғри кодни
тарқатадилар. Шунингдек, кодни шифрлаш, IPv6: янги интернет протоколи орқали
уюжтириладиган таҳдидларни айтишимиз мумкин.

Кибермакон атамаси - бу тушунча ёзувчи Уилям Гибсон томонидан 1984 йили

“Cyberspace” (“Кибермакон”) деб номланган трилогиянинг биринчи романи
“Neuromancer” (“Нейромант”) чоп этилиши билан боғлиқ. У дунёнинг барча
компьютерларидаги электрон маълумотлар айланиб юрадиган виртуал маконни
таърифлайди[9]. Кибермакон компьютер тармоқлари орқали амалга ошириладиган
мулоқот майдонини ҳисобланиб, бу 1990 йилдан бошлаб кенг миқёсида ривожланиб,
такомиллашиб келмоқда. Ижтимоий нуқтаи-назардан кибермакон деганимизда -
компьютер тармоғи орқали бир-бири билан боғланган ва бир вақтнинг ўзида турли
географик нуқтада кесишувчи ҳар қандай мавжуд компьютернинг график сифатидаги
маълумотларига ўралашиб қолган кишилар ёки гуруҳлар жамоаси тушунилади.

Бугун сиёсий жараёнларда динни сиёсийлашуви натижасида кибермаконда дин

ниқобидаги таҳдидлар кучайиб бормоқда. Улар дин ниқоби остидаги экстремистик
ташкилотларнинг сайтларида асосан давлат тўнтарилиши ва хунрезлик урушлари
ҳақида диний рахномаларнинг даъватларига оид маълумотларни жойлайди. Бу
маълумотларни ҳамда даъватлар ёшлар онгида кучли психологик жиҳатдан таъсир
кўрсатиш орқали ўзларининг қармоқларига илдириб олишга йўналтирилган. Масалан,
экстремистик гуруҳлар тамонидан “Odnoklassniki”, “Facebook”, “Instagram”, “Twitter”,
“Vkontakte” ижтимоий тармоқларида “Мустафо мужохид” “Абул мовия”, “Ансор-ансор”,
“Абу али” каби ўзларининг сохта профилларини яратиш орқали бузғунчилик ва ёт
ғояларни тарғиб қилувчи ғоя ва даъватларини ёшлар онгига руҳий таъсир ўтказиб,
уларни “жиҳод” қилиш учун Яқин Шарқ давлатларига чиқиб кетишга чорламоқда.

Кибермаданият - маданиятни ривожлантиришдаги технократ янги йўналиш. У

компьютер ўйинларининг имкониятлари ва виртуал воқелик технологияларини
ишлатишга асосланган тушунча ҳисобланади[10]. Бу атама бугунги глобал ахборот
маконида виртуал тармоқдаги ижтимоий онгга салбий таъсир этувчи, яъни вайронкор-
бузғунчи, ахлоқ меъёрларига тўғри келмайдиган ва нохолис мазмундаги ахборотлардан
фойдаланишнинг онгли равишда чекланилиши тушунилади.

Proxy war - (инг. вакил ёки воситачилик уруши) ҳисобланиб - учинчи томон

донорларининг аралашуви натижасида ресурслардан фойдаланган ҳолда жангавор


background image

`

30

ҳаракатлар орқали ўз мақсадларига эришиш мақсадида, икки давлат ўртасидаги
мажораларни сақлаб қолиш ва уни узайтириш ҳисобланади[11].

Гибрид урушлар - “Юмшоқ куч” сиёсати асосида ҳарбий куч ва воситаларидан

фойдаланган ҳолда таъсир ўтказиш воситасидир. “Гибрид уруш” – сиёсий, мафкуравий
ва бошқа соҳаларда доимий манипуляция билан уйғунлашган кўринишда анъанавий,
тартибсиз ва ассиметрик воситалардан фойдаланиш ҳисобланади[12].

Киберхавфсизлик бўйича глобал рейтингларда 2020 йил сарҳисобига кўра

Ўзбекистон Миллий киберхавфсизлик индекси (National Cyber Security Index) да 90
ўринда, Глобал киберхавфсизлик индекси (Global Cybersecurity Index) да 52 ўринда, АКТ
ривожланганлик индекси (ICT Development Index) да 95 ўринда[13] эканлигини
кўришимиз мумкин.

Шунингдек, Британиянинг Comparitech тадқиқот компанияси киберхавфсизлик

даражаси нисбатан юқори бўлган давлатлар рейтингини ҳам эълон қилиб боради. Бу
рейтингга 60 та давлат киритилган бўлиб, унга Япония етакчилик қилмоқда. Охирги
ўринни эса Жазоир эгаллаган. Рўйхатга Ўзбекистон ҳам киритилган бўлиб, у 56-ўринни
эгаллаган. Мазкур рейтинг 7 та мезон, жумладан зарарли дастурий таъминот билан
зарарланган мобил қурилмалар ва компьютерлар улуши, пулларни ўғирлаш мақсадида
амалга оширилган хакерлик ҳужумлари сони, у ёки бу давлатнинг хакерлик
ҳужумларига тайёрланганлиги, тегишли қонунчилик мавжудлиги кабилар таъсир
қилган. Ҳар бир давлат 0 дан 100 баллгача тўплаши мумкин бўлган, бунда тўпланган
балл қанчалик кам бўлса, давлат кибертаҳдидлардан шунчалик яхши ҳимояланган
ҳисобланади. Якуний жадвалга кўра, Япония 8,8 балл тўплаган. 2- ва 3-ўринларни
Франция ва Италия эгаллаган. Ушбу давлатлар мос равишда 10,6 ва 11,2 балл тўплаган.
Энг яхши давлатлар ўнталигига Дания, АҚШ, Ирландия, Швеция, Буюк Британия,
Нидерландия ва Сингапур киритилган. Рейтингнинг охирги ўрнини эгаллаган Жазоир
55,8 балл тўплаган. Ўзбекистон 50,5 балл билан 56-ўриндан жой олган. Таъкидлаш
жоизки, Ўзбекистон Марказий Осиё давлатларидан рейтингга киритилган ягона давлат
бўлган[14].

Бу таҳлиллар киберхавфсизлик масаласининг долзарблигини яна бир бор

тасдиқлайди, боиси дастурий заифликлар бузғунчига ахборот тизими ёки веб-сайт,
шунингдек, файл ва маълумотларга масофадан кириш, фуқароларининг шахсий
маълумотлари чиқиб кетишига сабаб бўлиши мумкин. Киберхавфсизлик чоралари бу
каби ҳолатларнинг олдини олади.

Фуқароларни киберхужумлардан ҳимоялаш учун оммавий ахборот воситаларида,

ахборот тарқатувчи қурилмаларда ва электрон пул ўтказмалари жараёнларида
ҳимояловчи код (парол)лар воситасида фойдаланиш зарур. Ушбу код сир сақланиши,
қурилмалардаги антивирус дастурлари доимий равишда фаоллаштириб борилиши
керак.

Ўзбекистон рақамли иқтисодиётга аста-секин ўтмоқда. Бундай шароитда

маълумотларни сақлаш, етказиш ва қайта ишлашда хавфсизлик ва барқарорлик муҳим
омил ҳисобланади. Бу борада, айниқса, давлат органлари ходимларидан маъсулият ва
эътибор талаб этилади. Аҳоли, ёшлар ўртасида, жамоаларда киберхавфсизлик
мавзусидаги семинарлар ташкил этиш лозим. Бу каби тадбирлар дастур


background image

`

31

бузувчи(хакер)ларнинг мунтазам равишда бўлиб турадиган кичикхужумларини
бартараф этишга ёрдам беради.

Умуман олганда Ўзбекистонда киберхавфсизликни таъминлаш бўйича олиб

борилаётган тизимли ва фундаментал ёндашув, ягона норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
базасини яратиш, илғор хорижий тажрибани жорий этиш, инновацион усуллардан кенг
фойдаланиш давлат ахборот сиёсатини самарали олиб боришга ҳамда ахборот
хавфсизлиги соҳасидаги муаммоларни ҳал этишга ҳизмат қилади.

Бу эса ахборот коммуникация ва технологиялари тизимини замонавий

кибертаҳдидлардан ҳимоя қилиш, турли даражадаги тизимлар учун киберхавфсизлик
бўйича замонавий механизмларни жорий этиш, мазкур соҳада давлат органлари,
корхоналар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини белгилаш, уларнинг
фаолиятини мувофиқлаштириш кабиларни амалга ошириш орқали белгиланади. Бу
соҳадаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни унификациялаш орқали киберхавфсизликни
таъминлашни такомиллаштириш мумкин.

Хулоса ўрнида айтиш жоизки, киберхавфсизликни таъминлашга фақат тегишли

давлат идоралари ва мутасаддилар зиммасидаги вазифа эмас, балки бугунги кунда
ахборот технологиялари билан ишлайдиган, компьютер ёки уяли алоқа воситаларига
эга бўлган ҳар бир инсон ҳисса қўшиши лозим. Бунинг учун ушбу йўналишда қабул
қилинаётган янги меъёрлар, тартиблар, жорий этилаётган янгиликлардан мунтазам
хабардор бўлиш талаб қилинади.

References:

1.

Masuda Y. The information society as postindustrial society.Tokyo, 1981. Р. 69.

2.

Бобоқулов И.И., Умаров Х.П. Хавфсизлик асослари.– Тошкент: 2011. – Б. 83.

3.

Бобоқулов И.И., Умаров Х.П. Хавфсизлик асослари.– Тошкент: 2011. – Б. 83.

4.

Блэквилл Р., Харрис Дж. "Война иными средствами" Геоэкономика и искусство

управления государством. Издание на русском языке AST Publishers, 2017. – С. 105.
5.

Кибербезопасность 2020–2021. https://www.ptsecurity.com/

6.

Бу тушунча ёзувчи Уилям Гибсон томонидан 1984 йили “Cyberspace ”

(“Кибермакон”) деб номланган трилогиянинг биринчи романи “Neuromancer”
(“Нейромант”) чоп этилиши билан боғлиқ. У дунёнинг барча компьютерларидаги
электрон маълумотлар айланиб юрадиган виртуал маконни таърифлайди. Қаранг:
Ахборот коммуникация технологиялари изоҳли луғати. БМТТДнинг Ўзбекистондаги
ваколатхонаси. – 2010. – 573 б.
7.

https://www.cisco.com/c/ru_ru/products/security/what-is-cybersecurity.html

8.

Ахборот коммуникация технологиялари изоҳли луғати. БМТТДнинг

Ўзбекистондаги ваколатхонаси. – 2010. – 573 б.
9.

Ахборот коммуникация технологиялари изоҳли луғати. БМТТДнинг

Ўзбекистондаги ваколатхонаси. – 2010. – 573 б.
10.

Ахборот коммуникация технологиялари изоҳли луғати. БМТТДнинг

Ўзбекистондаги ваколатхонаси. – 2010. – 573 б.
11.

Andrew Mumford. Proxy Warfare War and Conflict in the Modern World. Wiley, 2013. –

p. 13


background image

`

32

12.

https://regnum.ru/news/polit/2421809.html

13.

https://www.itu.int/ru/Pages/default.aspx https://www.abiresearch.com/

https://hordiq.net/2020/12/07/uzbekistonda-kiberxavfsizlikni-taminlash-davr-talabi-tahlil-
vatavsiyalar/

14.

https://kun.uz/news/2019/02/07/kiberxavfsizlik-darajasi-boyicha-eng-yaxshi-

davlatlar-reytingituzildi-ozbekiston-oxirgi-beshtalikda

Библиографические ссылки

Masuda Y. The information society as postindustrial society.Tokyo, 1981. Р. 69.

Бобоқулов И.И., Умаров Х.П. Хавфсизлик асослари.– Тошкент: 2011. – Б. 83.

Бобоқулов И.И., Умаров Х.П. Хавфсизлик асослари.– Тошкент: 2011. – Б. 83.

Блэквилл Р., Харрис Дж. "Война иными средствами" Геоэкономика и искусство управления государством. Издание на русском языке AST Publishers, 2017. – С. 105.

Кибербезопасность 2020–2021. https://www.ptsecurity.com/

Бу тушунча ёзувчи Уилям Гибсон томонидан 1984 йили “Cyberspace ” (“Кибермакон”) деб номланган трилогиянинг биринчи романи “Neuromancer” (“Нейромант”) чоп этилиши билан боғлиқ. У дунёнинг барча компьютерларидаги электрон маълумотлар айланиб юрадиган виртуал маконни таърифлайди. Қаранг: Ахборот коммуникация технологиялари изоҳли луғати. БМТТДнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси. – 2010. – 573 б.

Ахборот коммуникация технологиялари изоҳли луғати. БМТТДнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси. – 2010. – 573 б.

Ахборот коммуникация технологиялари изоҳли луғати. БМТТДнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси. – 2010. – 573 б.

Ахборот коммуникация технологиялари изоҳли луғати. БМТТДнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси. – 2010. – 573 б.

Andrew Mumford. Proxy Warfare War and Conflict in the Modern World. Wiley, 2013. – p. 13