Авторы

  • Дилноза Насриева
    Эркин тадқиқотчи

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.zdift.51905

Ключевые слова:

Жамият диний экстремизм терроризм қарши кураш фуқаролик халқаро ҳамкорлик олдини олиш профилактика.

Аннотация

Мазкур мақолада диний экстремизмга  қарши курашнинг стратетик муаммолари билан боғлиқ масалалар таҳлил этилган. Шунингдек, мақолада жамиятимиздаги диний экстремизм ва терроризмнинг салбий  ҳолатлари ва унинг олдини олишда стратегик муаммоларни ҳал этиш масалалари ҳам ўрганилган.


background image

`

112

ДИНИЙ ЭКСТРЕМИЗМГА ҚАРШИ КУРАШНИНГ СТРАТЕТИК

МУАММОЛАРИ

Насриева Дилноза Нарзуллоевна

Эркин тадқиқотчи

https://doi.org/10.5281/zenodo.13883898

Аннотация:

Мазкур мақолада диний экстремизмга қарши курашнинг стратетик

муаммолари билан боғлиқ масалалар таҳлил этилган. Шунингдек, мақолада
жамиятимиздаги диний экстремизм ва терроризмнинг салбий ҳолатлари ва унинг
олдини олишда стратегик муаммоларни ҳал этиш масалалари ҳам ўрганилган.

Калит сўзлар:

Жамият, диний, экстремизм, терроризм, қарши кураш, фуқаролик,

халқаро, ҳамкорлик, олдини олиш, профилактика.

СТРАТЕГИЧЕСКИЕ ПРОБЛЕМЫ БОРЬБЫ С РЕЛИГИОЗНЫМ

ЭКСТРЕМИЗМОМ

Насриева Дильноза Нарзуллоевна

независимый исследователь

Аннотация:

В данной статье анализируются вопросы, связанные со

стратегическими проблемами борьбы с религиозным экстремизмом. Также в статье
рассматриваются негативные ситуации религиозного экстремизма и терроризма в
нашем обществе и вопросы решения стратегических задач по их предотвращению.

Ключевые слова:

Общество, религиозный, экстремизм, терроризм, борьба,

гражданский, международный, сотрудничество, профилактика, предотвращение.

STRATEGİC PROBLEMS OF COMBATİNG RELİGİOUS EXTREMİSM

Nasrieva Dilnoza Narzullovna

Freelance researcher

Abstract:

This article analyzes issues related to the strategic problems of the fight

against religious extremism. Also, the article examines the negative situations of religious
extremism and terrorism in our society and issues of solving strategic problems in its
prevention.

Key words:

Society, religious, extremism, terrorism, combat, civil, international,

cooperation, prevention, prevention.


Маълумки, Ўзбекистон қатор минтақавий ташкилотлар доирасида қабул

қилинган экстремизм ва терроризмга қарши курашга қаратилган шартномаларни
бажаришда фаол қатнашиб келмоқда. Терроризмга қарши кураш, уни бартараф этиш
масалаларига оид сиёсий-ҳуқуқий ҳужжатлар БМТ, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги,
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доираларида имзоланган.

Ҳозирда Ўзбекистон БМТнинг терроризмнинг олдини олиш ва унга қарши

курашга қаратилган асосий 13 та ҳужжатини ратификация қилган. БМТ Хавфсизлик
кенгаши Аксилтеррористик қўмитаси томонидан Ўзбекистоннинг терроризмга қарши
курашдаги халқаро ҳамкорлиги юксак баҳоланади.


background image

`

113

Шунингдек, Ўзбекистон АҚШ, Россия, Хитой, Марказий Осиё республикалари каби

қатор мамлакатлар билан халқаро терроризмга қарши курашда самарали ҳамкорлик
қилиб келмоқда.

Ўз навбатида, жамиятимизда диний экстремизм ва терроризм мафкураси

тарқалишини олдини олишда профилактик ва тушунтириш ишлари савияси ва
таъсирчанлигини тизимли равишда кучайтириб бориш бугунги куннинг ҳаётий муҳим
масаласига айланди.

Ҳозирги кунда республикамизда диний экстремизм ва терроризмга қарши

курашда давлат ва фуқаролик жамиятининг самарали ҳамкорлиги йўлга қўйилган.
Давлат амалдаги қонунларимизга зид равишда конституцион тузумга қарши
гуруҳларнинг фаолиятини аниқлайди ва уларга чек қўяди.

Таъкидлаш жоизки, ДЭО аъзолари диний эътиқоди ёки дунёқараши учун эмас,

балки Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси ёки Маъмурий жавобгарлик
тўғрисидаги кодекси ва бошқа қонунларимизда аниқ белгиланган жиноий ишларни
содир этгани ва қонунбузарлиги учун жазога тортилади. Алданиб оқимга кириб қолган
шахс ўз вақтида хатосини англаб етиб, пушаймон бўлса ва жиноятни очишга ёрдам
берса, Жиноят Кодексининг тегишли моддасига кўра жавобгарликдан озод этилади.

Жамият ОАВ, маънавият йўналишда фаолият юритадиган тузилмалар, жамоат ва

диний ташкилотлар орқали фуқароларни ақидапараст ғояларнинг таъсирига тушиб
қолишини олдини олишга қаратилган профилактик ва тушунтириш ишларини амалга
оширади.

Диний экстремистик ташкилотларга муносабат, улар фаолиятини баҳолашда

икки ёқлама стандартлардан воз кечиш, бундай тафаккур ва ёндашув тарзига барҳам
бериш, айниқса, ўсиб келаётган авлод онгида хусусий манфаатлар ва мақсадлардан
қатъий назар, инсоннинг эртанги куни ва жамият истиқболи учун дахлдорлик
туйғусини тарбиялаш ва бу борадаги ғоявий–тарбиявий ишларни тизимли ташкил
этиш ҳаётий ва давр талаби эканлигини англаш таъкидлаб ўтишимиз ўринлидир.

Бугунги кун ёшлари учун Интернет турли ахборот ва маълумотларни олиш

орқали уларни билим олиш имкониятларини кенгайтираётган бўлса, иккинчи
томондан Интернет саҳифалари орқали дин ниқоби остида соҳта, диний экстремистик,
террористик руҳдаги турли бузғунчи оқимлар ва миссионерлик фаолияти орқали
турли мақсадларни кўзлаган янги диний ҳаракатлар учун асосий тарғибот–ташвиқот
макони бўлиб қолмоқда.

Диний экстремизм ва фундаментализм даъватларига кўр–кўрона ишониши ва

уларни рағбатлантириши эски замонни қумсовчи, дунёвий қадриятлар устувор бўлган
ҳаётни қоралайдиган кимсалар дунёқарашидир

1

. “Фундаментализм” — ўта тор диний

атама бўлиб, бу атама аслида христиан дини билин боғлиқ ҳолда Диний экстремизм
келиб чиққан. Ислом фундаментализми соф ислом асосига қайтиш, исломни асл ҳолида

1

Холов А.Т. «Вояга етмаган ва ёшларни террористик ва экстремистик ташкилотларга жалб қилиниўнинг

олдини олиш чоралари» // «Ёшларни террористик ва экстремистик ташкилотларга жалб қилинишининг олдини
олиш: назария, амалиёт ва ўзбекистон тажрибаси» номли республика илмий-амалий конференцияси
материаллари тўплами., Т-2018. Б 209-211


background image

`

114

қўллаш зарур ва фақат ана шу йўл билан ислом динини бидъатдан “тозалашга”
эришиш мумкин деган нотўғри қарашларни тарғиб қилади.

Ақидапарастлик (арабча ақида – ишонч, бирор нарсани иккинчиси боғлаш)

муяйян шароитда, бирон–бир ғоя ёки томойилга қатъий ишонч ва уни Тарихан дин
давлат ва унинг ҳуқуқий тизими ривожланишига жуда жиддий таъсир ўтказиб келган.

мутлақлаштириш асосида шакилланган қоида ва тартибларни ҳамда ҳамда

уларни шароит, ҳолат, вазиятни ҳисобга олмаган ҳолда, кўр–кўрона қўллаш ва
уринишни англатади. У муайян қонун ва қоидаларга таъсир доирасини сунъий
равишда кегайтиришга уринишда ёрқин намоёни бўлади. Маълумки, жамоат
тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, аҳолининг ҳуқуқий
маданияти ва онгини ошириш, шахснинг ҳаёти, соғлиғи, шаъни, қадр–қиммати ва мол
мулкини турли тажовузлардан ҳимоя қилишда Ички ишлар органларининг ўрни
муҳим аҳамиятга эгадир.

Фуқароларнинг тинчлиги ва осойишталигини, уларнинг хавфсизлигини

таъминлашда ички ишлар органларининг қуйи тизими ҳисобланган яъни, таянч
пунктларида хизмат фаолиятини олиб борувчи профилактика инспекторларининг
халққа яқинлиги ва улар доимий равишда одамлар орасида бўлиши
ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда ўз самарасини бермоқда.

Экстремизм ва терроризмнинг билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси

ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида “Жаҳолатга қарши маърифат” эзгу ғояси
асосида ҳар бир маҳалла кесимида диний–экстремистик хусусиятга эга бўлган
ҳуқуқбузарликларни содир этиш сабаб ва шарт–шароитларини барвақт аниқлаш ва
бартараф этишга, биринчи навбатда, экстремистик оқим мафкураси таъсири остига
тушиб қолган шахсларни тузатишга алоҳида эътибор қаратиш каби устувор
йўналишлари

2

ижросини таъминлашда профилактика инспекторларининг экстремизм

билан боғлиқ ҳуқуқубузарликларнинг профилактикаси доирасида фаолиятини ташкил
этилиши муҳум аҳамиятга эга.

Давлат, унинг тегишли органлари жамиятда тинчлик ва барқарорликни

таъминлаш учун, энг муҳими, инсоннинг муқаддас ҳуқуқи – яшаш ҳуқуқини жиноий
тажовузлардан ҳимоя қилиш учун ташкил этилгани шубҳасиз. Диний экстремизм
ижтимоий–ҳуқуқий жиҳатдан ҳозирги даврнинг энг хавфли ва мураккаб
ҳодисаларидан биридир.

Ушбу ижтимоий муаммони ҳал этиш учун биринчи галда экстремизмнинг

нималигини, унинг мақсадини, моҳиятини, нима учун ва кимлар томонидан қандай
восита сифатида намоён бўлишини аниқ билиш мақсадга мувофиқдир.

Таъкидлаш жоизки, турли мақсад кўзда тутилган ҳолда, давлат ва сиёсат

арбобларига, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг ҳужум уюштирилади, завод,
фабрика, алоқа тармоқлари, транспорт воситаларини яксон қилиш ва шу каби хатти–
ҳаракатлар ҳам амалга оширилишини кўриш мумкин. Ушбу хатти–ҳаракатлар
замирида фуқароларда қўрқув ва даҳшатни юзага келтириш ётади ва бу уни содир

2

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 февралдаги “Тошкент шаҳрида жамоат тартибини

сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишнинг сифат жиҳатидан янги
тизимини жорий этиш тўғрисида”ги ПҚ-3528-сон қарор.


background image

`

115

этишдан кўзланган асосий мақсад сифатида ҳам эътироф этилади. Бу эса экстремизм
терроризмнинг ўзига хос хусусияти бўлиб, уни бошқа турдаги жиноятлардан
фарқлашда муҳим аҳамият касб этади. Экстремизм у ёки бу объектга жисмоний таъсир
ўтказиш ва унга қарши курашаётган томонга руҳий ва маънавий таъсир этиш кабилар
орқали ўз рақибини заифлаштириш усулидир.

Шу билан бирга, гарчанд мақсад айнан моддий зарар етказишдан иборат бўлса

ҳам (масалан, тижоратдаги рақибини йўқотиш мақсадида қилинса), жисмоний тазйиқ
амалий жиҳатдан бўлмаслиги ҳам мумкин ва бунда ҳеч кимга зарар етказилмасдан,
кичикроқ бир портлатиш ёки кам миқдорда зарар етказилади. Табиийки, бу ҳолатни
юзага келтиришдан асосий мақсад руҳий агрессияни очиқдан–очиқ намойиш этишдир.

Бугунги кунда диний-ҳуқуқий таълимотларнинг давлат ва хуқуқ ривожланишига,

виждон ва эътиқод эркинлиги амалга оширилишига таъсири қилиб келган

3

.

Олимлар ва уламоларимиз, соҳа мутахассислари томонидан ақидапарастликнинг

турли кўринишларини фош этувчи қўлланмалар нашр этилиб, аҳолининг кенг
қатламлари ичида тарқатилмоқда.

Уламоларимиз жума маърузаларида, чегара ҳудудларда даврий равишда ташкил

этилаётган учрашувларда мутаассиб даъватчиларнинг сохта даъволарини далиллар
билан фош этиб, аҳолини, айниқса, ёшларни алдовларга учмасликка чақирмоқдалар.

Шу билан бирга, диний экстремистик гуруҳлар, жиҳодий жамоа ва уларнинг

даъватчилари томонидан олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ишларининг тобора
кенгайиб бораётгани республикамиздаги давлат ва жамоат ташкилотларининг
аксилтарғибот ишларини фаоллаштириши, уларни янги, таъсирчан ва оммабоп усул ва
шаклларни амалга оширишни тақазо этмоқда.

Экстремизм ва терроризмга қарши кураш давлатларнинг доимий эътиборини,

унинг олдини олиш ва бартараф этишга қаратилган кўп қиррали сиёсатни амалга
оширишда сабрлилик ва собитликни талаб этади. Шаклланиб, кенг тармоқ отган
экстремизм ва терроризмга қарши курашмаган давлатлар заифлашиб, ўз халқи ва
мамлакати осойишталиги ва барқарор ривожланишини хавф остида қолдиради.

Дарҳақиқат, экстремизм ва терроризм бир-бири билан боғлиқ бўлган ягона

жараённинг бирин-кетин ривожланадиган босқичларидир. Шундай экан, экстремизм
ва терроризм глобал миқёсга чиққан ҳозирги шароитда, давлат унга қарши курашда
ички ва ташқи омилларнинг таъсирини ҳисобга олган ҳолда, мувозанатлаштирилган
стратегияни илгари суриши керак.

Aйни пайтда экстремизм ва терроризм билан боғлиқ таъқиқланган ҳар қандай

фаолият Марказий Осиёда асосий таҳдидлардан бири бўлиб қолмоқда. Бунда биринчи
навбатдаги вазифалардан бири минтақа давлатлари ва халқаро ҳамжамиятнинг саъй-
ҳаракатларини бирлаштиришни тақозо этмоқда.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикасида ҳам “2021-2026-йилларга

мўлжалланган экстремизм ва терроризмга қарши курашиш бўйича Ўзбекистон

3

Диний экстрелшзм ва терроризмга қарши курашнинг маънавий-маьрифий асослари: Ўқув қул./ Масъул

муҳаррир А.С.Очилдиев; ЎзР Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тошкент ислом ун-ти. -Т.: «Тошкент ислом
университет!!» нашриёт-матбаа бирлашмаси, 2008. -16-17. б.


background image

`

116

Республикаси Миллий стратегияси”

4

ни (кейинги ўринларда Миллий стратегия) қабул

қилиниши мазкур ноқонуний фаолиятни мамлакатимиз ва қўшни давлатларда
нафақат авж олишини балки, ушбу фаолиятга қарши курашишга қаратилган чора-
тадбирларни ўзида мужассамлаштиради ҳамда бир қатор устувор йўналишлар ва
асосий вазифаларни амалга ошириш зарурлигини талаб этади.

Юқоридаги мақсадлардан келиб чиққан ҳолда, қуйидагилар ”Миллий

стратегиянинг устувор йўналишлари этиб белгиланди:

ватанларварлик, анъанавий қадриятлар ва бағрикенглик мафкурасини тарғиб

қилиш;

вояга етмаганлар ва ёшлар орасида экстремизм ва терроризм ғоялари

тарқалишининг олдини олиш;

аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг экстремизм ва терроризмга

қарши курашишдаги ролини кучайтириш;

узоқ муддат хорижда булган фуқароларни экстремизм ва терроризм ғоялари

таъсиридан ҳимоя қилиш;

Интернет жаҳон ахборот тармоғидан экстремистик ва террорчилик мақсадларда

фойдаланишга қарши курашиш;

фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситаларини экстремизм

ва терроризмга қарши курашишга кенг жалб қилиш;

экстремистик ва террорчилик ҳаракатларини содир этганлик ҳамда уларни

молиялаштирганлик учун ҳуқуқий таъқиб ва жавобгарликка тортиш чораларини
такомиллаштириш;

экстремизм ва терроризмга қарши курашиш соҳасидаги норматив- ҳуқуқий

базани такомиллаштириш;

ушбу соҳадаги халқаро ва минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш”

5

.

Ҳозирги вақтда экстремизм ва терроризм халқаро хавфсизликка, шу жумладан

Марказий Осиёда асосий таҳдидлардан бири бўлиб қолмоқда. Экстремизм ва
терроризм хавфи ҳамда таҳдидларига қарши курашиш Ўзбекистон Республикаси учун
биринчи навбатдаги вазифалардан бири бўлиб, минтақа давлатлари ва халқаро
ҳамжамиятнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштиришни тақозо этади. Ўзбекистон
Республикаси ҳар томонлама ўйланган тинчликсевар, прагматик ва изчил ташқи
сиёсатни олиб бориб, экстремизм ва терроризмнинг умумий таҳдидларига қарши
курашишда барча давлатлар билан тенг ҳуқуқли ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик учун
очиқдир.

Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсати давлатларнинг суверен тенглиги,

куч ишлатмаслик ёки куч билан таҳдид қилмаслик, чегараларнинг дахлсизлиги,
низоларни тинч йўл билан ҳал этиш, бошқа давлатларнинг ички ишларига
аралашмаслик, хавфсизликнинг бўлинмаслиги, ўз хавфсизлигини бошқа давлатлар

4

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2021-2026 йилларга мўлжалланган экстремизм ва терроризмга

қарши курашиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-6255-
сон Фармони. 01.06.2021 й.

https://lex.uz/docs/5491626

5

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2021-2026 йилларга мўлжалланган экстремизм ва терроризмга

қарши курашиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-6255-
сон Фармони. 01.06.2021 й.

https://lex.uz/docs/5491626


background image

`

117

хавфсизлиги ҳисобига мустаҳкамлашга йўл қўйилмаслиги, халқаро мажбуриятларни
виждонан бажариш, халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган норма ва
тамойилларини ҳурмат қилиш принципларига асосланади.

Диний

экстремистик

оқимларнинг

жамият

барқарорлигига

таҳдиди

қуйидагиларда намоён бўлади:

Ижтимоий-сиёсий вазиятни беқарорлаштириш

.

Бунинг учун аҳоли ичида

хорижий ахборот воситаларида мамлакатдаги ижтимоий-сиёсий ҳолат, жумладан,
диний сиёсат, имомларнинг фаолияти орқали иғво маълумотлар тарқатилади ҳамда
яширин гуруҳлар тузилиб, улар томонидан мутаассиблик руҳидаги диний ташвиқот
юритилади ва натижада ижтимоий-сиёсий вазиятнинг беқарорлашув юз беради.

Динлараро ва миллатлараро муносабатларни кескинлаштириш. Мутаассиб кучлар

турли халқлар, ҳаттоки, цивилизациялар орасидаги ўзаро ишонч ва тинчликка раҳна
солиш билан бир қаторда, бошқа диндагиларга нисбатан кескин ва салбий
муносабатда бўлишга чақирадилар.

Аҳоли орасида ислом дини таълимотларига зид ғояларни тарқатиш. Бунда

муқаддас ислом динидаги “шаҳид”, “жиҳод” каби тушунчалар ўзларининг ғаразли
манфаатлари йўлида нотўғри талқин қилинади. Бундай талқин динимизнинг гўёки,
ёвузликка, жангу жадал, уруш, қон тўкишга асослангани ҳақидаги нотўғри
тасаввурларнинг шаклланишига сабаб бўлади.

Ёшларнинг фаол ижтимоий куч экани уларнинг турли мафкуравий таъсир ва

тазйиқларнинг бош объектига айланишига олиб келди. Бунда уларнинг жамиятнинг
ҳали етарли тажрибага эга бўлмаган, ташқи таъсирларга тез берилувчан ва, айни
пайтда, энг харакатчан қатлами экани инобатга олинмоқда.

Ёшларнинг турли оқимларга кириб қолишлари сабаблари қаторида уларда диний

маълумотнинг етишмаслиги, уни эгаллашга бўлган қизиқиш ва интилиш ҳамда
ишонувчанлик, бирданига ва хамма нарсага (бойлик, шон-шухрат, мартаба ва х.к.) эга
бўлишга харакат қилиш, илмий тилда айтганда, максимализм каби маънавий-руҳий
омилларни алоҳида ажратиб кўрсатиш лозим. Ёшларнинг диний экстремистик
гуруҳлар таъсирига тушиб, турли террорчилик амалиётлари иштирокчисига айланиб
қолишларининг асосий сабаби, уларнинг на диний, на дунёвий билимга эга
эмасликлари, соф ислом таълимотини билмасликларидир.

Хулоса қилиб айтганда, ёшлар уларнинг руҳий хусусиятларини, яхши биладиган

ва ўз ғаразли мақсадлари йўлида улардан усталик билан фойдаланаётган, ҳалифалик
тузсак, барча муаммоларимиз ҳал бўлади, деб юрган ҳизбчилару, ота-боболаримиз
мазҳабга амал килиб адашганлар, деган даъвони тарқатаётган саводсизларнинг
сафсаталарига учиб, алданиб қолмокдалар, ўз хаётларини хатарга қўймоқдалар, ўз
жонларига қасд қилмоқдалар.

References:

1.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев 2022 йилнинг 16-17

сентябрь кунлари Самарқанд шахрида ўтказилган ШХТ йиғилишида сўзлаган
нутқидан.
2.

Холов А.Т. “Вояга етмаган ва ёшларни террористик ва экстремистик


background image

`

118

ташкилотларга жалб қилиниўнинг олдини олиш чоралари” // “Ёшларни террористик
ва экстремистик ташкилотларга жалб қилинишининг олдини олиш: назария, амалиёт
ва ўзбекистон тажрибаси” номли республика илмий-амалий конференцияси
материаллари тўплами., Т-2018. Б 209-211.
3.

Криминология. Умумий қисм: Дарслик / И.Исмаилов, Қ.Р.Абдурасулова, И.Ю.

Фазилов; Масъул муҳаррир Ш.Т. Икрамов. –Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ
Академияси, 2015. – 272 б. 5.
4.

Криминология. Махсус қисм: Дарслик / И.Исмаилов, Қ.Р. Абдурасулова ва бошқ. –

Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2015. – 744 б
5.

Зарипов З., Исмаилов И. Криминология. Умумий қисм: Дарслик. – Т., 1996. – 230 б.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев 2022 йилнинг 16-17 сентябрь кунлари Самарқанд шахрида ўтказилган ШХТ йиғилишида сўзлаган нутқидан.

Холов А.Т. “Вояга етмаган ва ёшларни террористик ва экстремистик ташкилотларга жалб қилиниўнинг олдини олиш чоралари” // “Ёшларни террористик ва экстремистик ташкилотларга жалб қилинишининг олдини олиш: назария, амалиёт ва ўзбекистон тажрибаси” номли республика илмий-амалий конференцияси материаллари тўплами., Т-2018. Б 209-211.

Криминология. Умумий қисм: Дарслик / И.Исмаилов, Қ.Р.Абдурасулова, И.Ю. Фазилов; Масъул муҳаррир Ш.Т. Икрамов. –Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2015. – 272 б. 5.

Криминология. Махсус қисм: Дарслик / И.Исмаилов, Қ.Р. Абдурасулова ва бошқ. –Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2015. – 744 б

Зарипов З., Исмаилов И. Криминология. Умумий қисм: Дарслик. – Т., 1996. – 230 б.