Авторы

  • Санжар Садуллаев
    “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети таянч докторанти

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.zdift.51940

Аннотация

Қишлоқ хўжалиги ерлари инсониятнинг яшаши, камол топиши учун керак бўладиган озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириладиган табиий ресурслар ҳисобланади. Ер ресурслари озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда асосий восита бўлиб хизмат қилади ва қишлоқ  хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқаришда жуда катта аҳамиятга эга. Шунинг учун ҳам ерни асраш ва ундан оқилона фойдаланиш инсоният олдида турган энг асосий вазифалардан бири ҳисобланади. “Ердан фойдаланиш” тушунчасининг нисбатан кўп тарқалган таърифи миқдорий нуқтаи назардан кўп қайт этилиб, ер ресурсларидан фойдаланиш жараёнларида жамият аъзолари, жисмоний ва юридик шахслар ўртасида ердан фойдаланиш борасидаги муносабатлар тушунилади


background image

`

39

СУҒОРИЛАДИГАН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЕРЛАРИНИ ИҚТИСОДИЙ

БАҲОЛАШДАГИ УСЛУБИЙ ЁНДАШУВЛАР

Санжар Садуллаев Норқул ўғли

“Тошкент ирригация ва қишлоқ

хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти”

миллий тадқиқот университети

таянч докторанти

https://doi.org/10.5281/zenodo.14134604

Қишлоқ хўжалиги ерлари инсониятнинг яшаши, камол топиши учун керак

бўладиган озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириладиган табиий ресурслар
ҳисобланади. Ер ресурслари озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда асосий
восита бўлиб хизмат қилади ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқаришда
жуда катта аҳамиятга эга. Шунинг учун ҳам ерни асраш ва ундан оқилона фойдаланиш
инсоният олдида турган энг асосий вазифалардан бири ҳисобланади. “Ердан
фойдаланиш” тушунчасининг нисбатан кўп тарқалган таърифи миқдорий нуқтаи
назардан кўп қайт этилиб, ер ресурсларидан фойдаланиш жараёнларида жамият
аъзолари, жисмоний ва юридик шахслар ўртасида ердан фойдаланиш борасидаги
муносабатлар тушунилади

1

.

Умуман олганда ердан фойдаланувчилар ундан самарали фойдаланиш учун

ўзларининг меҳнатлари ва маблағларини жалб қилишда манфаатдор бўлишлари
керак. Маълумки, қишлоқ хўжалигида ердан фойдаланиш самарадорлиги тушунчасини
иқтисодий жиҳатдан етарлича очиб берадиган таъриф ишлаб чиқиш учун алоҳида
аҳамият берилди.

Шу билан биргаликда В.А.Добринин, Г.В.Савитская, О.Муртазаев, М.О.Пардаев,

Б.Ў.Мухторов, Т.Қудратов каби олимларнинг асарларида самарадорлик масаласининг
назарий ва услубий жиҳатлари ёритиб берилган.

Шу ўринда таъкидлаш лозимки, миллий иқтисодиёт нуқтаи назардан қараганда

қишлоқ хўжалиги самарадорлиги аҳоли истеъмолига мўлжаллланган қишлоқ
хўжалиги маҳсулотлари турлари ва ишлаб чиқариш ҳажмларининг ортиши ҳамда ушбу
кўрсатгичнинг аҳоли сони бошига тўғри келиши мезонларидан фойдаланилади. Шу
нуқтаи назардан ушбу гуруҳ тарафдорлари бўлган иқтисодчи олимлар
самарадорликни иқтисодий, ижтимоий-иқтисодий, ишлаб чиқариш-иқтисодий,
технологик, экологик, экологик-иқтисодий кўрсатгичлар орқали ифодаланиши зарур,
деб ҳисоблайдилар

2

. Иқтисодчи олимлар фикирларига кўра ердан фойдаланиш

самарадорлиги бир бирига мос бўлмаган турли хил кўринишларда ифодаланиб ва
таҳлил қилиниб келинмоқда. Масалан, рус олими В.А.Добринин ердан фойдаланиш
самарадорлигининг умумлаштирувчи кўрсаткичини 1 га қишлоқ хўжалиги ерларига
олинган деҳқончилик ялпи маҳсулоти, ялпи даромади ва фойдасини ҳамда бир бирлик
ишлаб чиқариш харажатлари ҳисобига олинган ялпи маҳсулот ҳажми билан
ифодалаган.

1

Словар терминов, http://www.asimut.ru

2

Мухторов Ў.Б. “Қишлоқ хўжалигида ер ресурсларидан самарали фойдаланишни рағбатлантириш

механизмларини такомиллаштириш” иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий
даражасини олувчи диссертация.


background image

`

40

Юқоридаги тадқиқотчи олимларининг фикирларига қўшилган ҳолда ердан

фойдаланиш самарадорлик кўрсаткичларига ўз фикримизни баён қиладиган бўлсак,
ердан фойдаланиш самарадорлиги тушунчаси жуда мураккаб ва уни ҳар хил талқинда
ифодалаш мумкин. Шу жиҳатдан ердан фойдаланиш самарадорлиги кўрсаткичларини
мазмун ва моҳияти жиҳатидан учта асосий йўналишда иқтисодий-экологик, иқтисодий
ва ижтимоий, иқтисодий жиҳатдан ифодалаш мақсадга мувофиқ бўлади. Экологик
иқтисодий самарадорлик кўрсаткичи - ер сифатини яхшилаш ва унинг унумдорлигини
ошириш ҳамда уларни муҳофаза қилиш бўйича чора-тадбирлар билан боғлиқ
харажатлар экалогик иқтисодий самарадорликни ифодалайди.

Ижтимоий-иқтисодий самарадорлик кўрсаткичи – ерлардан фойдаланиш орқали

инсонларнинг яшаш шароитини яхшилаш, инсонлар ва жамияти ўртасидаги
иқтисодий муносабатларни яхшилаш шу билан бирга жамиятнинг иқтисодий
ривожланишини таъминлаш орқали иқтисодий самарадорликни ошириш. Шундан энг
асосий

кўрсаткичлардан

бири

иқтисодий

самарадорлик

кўрсаткичларига

қуйидагиларни киритиш мумкин, яъни ернинг норматив қиймати ва маҳсулотини
ишлаб чиқаришдаги ялпи даромад, ялпи маҳсулот, фойда, меҳнат сарфи, ишлаб
чикаришга кетган харажат ва бошқа омилларни киритиш мумкин.

Республикамизда суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари жами қишлоқ

хўжалигига яроқли ерлар таркибида энг “қимматли” бўлаги бўлиб, айни пайтда
ҳудудлар доирасида тупроқ унумдорлиги даражаси, физик-кимёвий таркиби,
мелиоратив ҳолати турличалиги билан биргаликда, сув таъминоти даражаси ҳам
турлича ҳолатда. Натижада қайсидир ҳудудда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари
етиштириш билан шуғулланувчи деҳқон хўжаликлари ўз ҳисобидан насослар билан
сув чиқариб тупроқ шўрини ювишга ёки экинларни суғоришга мажбур бўлишади.
Айниқса мелиоратив ҳолати, тупроқ унумдорлиги нисбатан ёмон бўлган ва насослар
билан суғориб қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирадиган деҳқон хўжаликлари
аксарият ҳолларда паст даромад олишади ёки деҳқоннинг меҳнатига боғлиқ бўлмаган
ҳолда экинлар ҳосилдорлиги паст бўлиши, экин майдонлари бирлиги ҳисобига нисбий
сарф харажатлари миқдори юқори бўлиши натижасида зарарига ҳам ишлаши мумкин.

Бу масаланинг бошқа бир томони ҳам борки унга кўпинча эътибор берилмайди.

Бу масала - деҳқон хўжаликларининг бозорларга яқин ёки узоқ жойлашганлиги
натижасида пайдо бўладиган нисбий фойда ёки зарар миқдори билан боғлиқ ҳолда
қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш самарадорлиги турлича бўлиши
масаласидир.

Ўзбекистон Республикасида 1998 йилда қабул қилинган қишлоқ хўжалигига

мўлжалланган ерларни сифати, иқтисодий ва қиймат баҳосини аниқлашнинг муваққат
услубига кўра ерларнинг норматив баҳоси аниқлаш қуйидагича ҳисобланган

3

Бу ерда

3

Манба:

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни сифатий, иқтисодий

ва қиймат баҳосини аниқлашнинг муваққат услуби 1998 йил.


background image

`

41

- суғориладиган ерни 1 гектарининг меъёрий баҳоси;

- суғориладиган ерни 1 гектарида олинадиган меъёрий соф фойда;

– капиталга банк қўядиган ссуда фоизи;

- қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришда, хўжалик юритиш мавқеи ва интенсивлик

даражасини ҳисобга олувчи коэффициент.

1-жадвал
Баҳолаш

объектининг

жойлашган

ўрни

юзасидан

тўғриловчи

коэффициентлар

4

Аҳоли

пунктигача

масофа (км)

Ишч

ила

рнинг

дала

и

ш

иг

а

қ

атнаш

и

била

н б

оғлиқ

с

арфлар

, г

а/

сўм

*

Маҳсуло

т с

оти

ш

в

а

м

оддий тех

н

ик

таъмин

от п

унктиг

ача

м

ас

офа

м

)

Деҳқон

хўжалигининг турли

ишлар билан туман

марказига қатнаши

билан боғлиқ

сарфлар, га/сўм

Ум

ум

ла

ш

аг

н рента

ом

иллари

таъси

ри

м

иқ

до

рининг

ер

м

еъ

ёрий қи

й

м

ати

даг

и

са

лм

оғи,

(%)

Тў

ғри

ло

вчи

к

оэ

ффиц

и

ент (

К

4

)-

(6

п

унк

т ра

қ

ам

лари

ас

осида

)

М

иқ

до

р

и

Умум

ла

ш

агн рента

омилла

р

и та

ъсир

и

м

иқ

до

р

и

1

2

3

4

5

6

7

п.2+п.4

(п.5*100)/

А

К

4

5 гача

5 дан ортиқ

100000

0

150000

0

5 гача

200000

1200000
1700000

3,30
4,67

0,968
0,953

5 гача

5 дан ортиқ

100000

0

150000

0

5-10

350000

1350000
1850000

3,71
5,08

0,963
0,949

5 гача

5 дан ортиқ

100000

0

150000

0

10-15

450000

1450000
1950000

3,98
5,36

0,959
0,947

5 гача

5 дан ортиқ

100000

0

15-20

600000

1600000
2100000

4,39
5,77

0,955
0,943

4

Манба: Муаллифлар томонидан ишлаб чиқилган.


background image

`

42

150000

0

5 гача

5 дан ортиқ

100000

0

150000

0

20 дан

ортиқ

750000

1750000
2250000

4,81
6,18

0,953
0,938

Сабзавот майдонлари 1 гектарининг (ўртача 60 балл) 2023

йил кўрсаткичлари асосидаги ўртача норматив қиймати =

36408,0 минг сўм (

А

)

Аммо, амалиётда ердан фойдаланишдаги ернинг жойлашган ўрни билан боғлиқ

рента назариясидан фойдаланиш анча мураккаб бўлиб, бугунги кунда ҳам бу борада
амалиётчилар ва аграр иқтисодчи олимлар ўртасида ҳамон мунозаралар давом
этмоқда. Агарда масаланинг амалда қандай ҳал этилганлигига эътибор қаратадиган
бўлсак, бугунги кунда бу масалани ягона ер солиғи орқали ҳал этишга ҳаракат
қилинмоқда. Маълумки ягона ер солиғи республикамизда қишлоқ хўжалиги ер
майдонларининг иқтисодий қиймати асосида ҳисоб китоб қилинади. Ер майдонлари
иқтисодий қиймати эса мавжуд вазиятда ҳар бир аниқ деҳқон хўжалиги доирасида
жойлаштирилган қишлоқ хўжалиги экинлари турлари, ер участкалари тупроқ
унумдорлиги даражаси билан бир қаторда биз тилга олган рента омилини ҳам ҳисобга
олади.

Бу ерда рента омилидан фойдаланишни ҳаракатга келтирувчи иқтисодий асос

сифатида - деҳқон хўжаликларининг жойлашган ўрни жиҳатидан нисбатан ёмон
ерларда меҳнат қилишини моддий рағбатлантириш механизмини жорий этиш
масаласи майдонга чиқади. Шунинг учун ҳам қишлоқ хўжалиги ер майдонлари
норматив баҳосини аниқлашда жойлашган ўрни бўйича рента омилини ҳисобга
олишнинг қуйидаги услубини тавсия қиламиз (1-жадвал).

References:

1.

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. Қонун ҳужжатлари маълумотлари

миллий базаси, 16.10.2018 й., 03/18/498/2051-сон.
2.

Ўзбекистон Республикасининг Ер Кодекси. Қонун ҳужжатлари маълумотлари

миллий базаси, 30.04.1998 й.
3.

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ Кодекси. Қонун ҳужжатлари маълумотлари

миллий базаси, 31.12.2019 й. 02/19/СК/4256-сон.
4.

Ўзбекистон Республикасининг Деҳқон хўжалиги тўғрисидаги қонун. 01.04.2021 й.

ЎРҚ-680-сон.
5.

Ўзбекистон Республикасининг Томорқа хўжалиги тўғрисидаги қонун. 01.04.2021

й. ЎРҚ-681-сон.
6.

Ўзбекистон Республикаси Ер фонди 2023 йил

7.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 октябрдаги “Фермер,

деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини
ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини


background image

`

43

тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5199-сонли Фармони.

https://lex.uz/docs/3371644

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2018 й., 03/18/498/2051-сон.

Ўзбекистон Республикасининг Ер Кодекси. Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.04.1998 й.

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ Кодекси. Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2019 й. 02/19/СК/4256-сон.

Ўзбекистон Республикасининг Деҳқон хўжалиги тўғрисидаги қонун. 01.04.2021 й. ЎРҚ-680-сон.

Ўзбекистон Республикасининг Томорқа хўжалиги тўғрисидаги қонун. 01.04.2021 й. ЎРҚ-681-сон.

Ўзбекистон Республикаси Ер фонди 2023 йил

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 октябрдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5199-сонли Фармони. https://lex.uz/docs/3371644