Авторы

  • Дилноза Жуманазарова
    п.ф.н., доцент Жиззах ДПИ

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.zdift.84939

Ключевые слова:

Ватанга содиқлик ота-онага ҳурматлилик меҳмондўстлик хушмуомилалик виждонлилик вафодорлик соғлом фикрлилик инсофлилик билимлилик нафсни тийишлилик лафзида ҳалоллик меҳр-оқибатлилик қаноатлилик жонкуярлик меҳрибонлик олижаноблик муҳофазакорлик (экологик тарбияланганлик) иймонлилик ҳотамтойлик байналминаллик хушмуомалалик назокатлилик кўнгли очиқлик кечиримлилик.

Аннотация

Ушбу мақолада маънавий-ахлоқий фазилатлар, хислатлар ва сифатлар ҳамда уларнинг акси бўлган маънавий-ахлоқий ноқисликлар, қусурлар ва айблар, уларнинг инсон фаолиятида ва ахлоқида намоён бўлиб бориши тўғрисидаги фикрлар таҳлилга тортилган. Шунингдек, маънавий-ахлоқий фазилатларни шакллантиришнинг ижтимоий-тарихий ва педагогик-психологик асослари хусусида фикр юритилган.


background image

`

62

МАЪНАВИЙ-АХЛОҚИЙ ФАЗИЛАТЛАРНИНГ ТАСНИФИ ХУСУСИДА

Жуманазарова Дилноза Умурзақовна

п.ф.н., доцент Жиззах ДПИ

https://doi.org/10.5281/zenodo.15340221

Аннотация

. Ушбу мақолада маънавий-ахлоқий фазилатлар, хислатлар ва

сифатлар ҳамда уларнинг акси бўлган маънавий-ахлоқий ноқисликлар, қусурлар ва
айблар, уларнинг инсон фаолиятида ва ахлоқида намоён бўлиб бориши тўғрисидаги
фикрлар таҳлилга тортилган. Шунингдек, маънавий-ахлоқий фазилатларни
шакллантиришнинг ижтимоий-тарихий ва педагогик-психологик асослари хусусида
фикр юритилган.

Калит сўзлар.

Ватанга содиқлик, ота-онага ҳурматлилик, меҳмондўстлик,

хушмуомилалик, виждонлилик, вафодорлик, соғлом фикрлилик, инсофлилик,
билимлилик,

нафсни

тийишлилик,

лафзида

ҳалоллик,

меҳр-оқибатлилик,

қаноатлилик, жонкуярлик, меҳрибонлик, олижаноблик, муҳофазакорлик (экологик
тарбияланганлик), иймонлилик, ҳотамтойлик, байналминаллик, хушмуомалалик,
назокатлилик, кўнгли очиқлик, кечиримлилик.

Кириш.

Бугунги кунда

“Ватан манфаатларини ҳамма нарсадан устун қўядиган,

қалбида ўти ва эрк туйғуси бор ғайратли, куйинчак

[13.245]

”,

айниқса, миллат эҳтиёжи

ва жаҳон талабларига жавоб бера оладиган ёш ҳамда талантли, интеллектуал
салоҳияти баланд авлодни тарбиялаш давлат сиёсати даражасига кўтарилган энг
долзарб вазифалардан саналади. Шунинг учун ҳам, юртбошимиз алоҳида
таъкидлайдилар:

“Оллоҳнинг ўзи бизга буюрган комил инсон бўлиш ҳалоллик ва адолат

билан ҳаёт кечириш каби олийжаноб фазилатларнинг маъно-мазмунини нафақат чуқур
англаш

,

балки ана шундай хусусиятларга эга бўлиш, уларга амал қилиб яшаш –

одамзотнинг маънавий бойлигини белгилаб берадиган асосий мезон, десак, ҳеч қандай
хато бўлмайди. ... бундай хулосани инсоният ўз онгли ҳаёти давомида доимо орзу қилиб,
интилиб келган юксак маънавий идеалнинг фалсафий ифодаси, мантиқий натижаси
сифатида қабул қилиш ўринлидир”

[14:25]

.

Гап бу ерда юксак маънавиятли инсоннинг тарбияси ва маънавий-ахлоқий

фазилатлари, хислат ва сифатлари ҳақида борар экан, “фазилат” ва “сифат” каби
тушунчаларнинг мазмун-моҳиятига, таркиби ва таснифига, ёшлар тарбиясидаги
ўрнига ҳам эътиборни қаратишимиз зарур, деб ҳисобладик.“Фазилат” алоҳида шахс, эл,
элат, халқ, улусга тааллуқли бўлган ижобий ахлоқий сифатлар мажмуи, “сифат алоҳида
бир шахснинг муайян бир хислатини ифодаловчи ахлоқий категориядир” [3:51]. Абу
Наср Фаробийнинг фикрича, “фазилат” муайян бир мантиқий мазмунда ифодаланган
мавҳум тушунчагина эмас, одамнинг гўзалликка, яхшиликка эришиши учун
қилинадиган фаолияти ва ҳатти-ҳаракатларининг аниқ ифодаси ҳисобланади” [28.35].
Алломанинг яна уқтиришича, одамни яхши ишларни қилишга ва гўзал хулқлар соҳиби
бўлишга даъват этувчи ички (ахлоқий) сифатлар фазилатлар деб аталади [23.85].
Кўрамизки, ҳар қандай маънавий етуклик ҳар бир инсонда ўзига хос ахлоқий
фазилатлар ва хислатлар уйғунлиги асосида намоён бўлади ва уни бошқалардан
тамомила ажратиб туради.


background image

`

63

“Ҳар бир жамият ўз фуқаролари олдига маълум талаблар тизимини қўяди, бу

аввало, инсоннинг фазилатларига, унинг хулқига қўйилган талаблардир. Кишилар
меҳнат ва муомала жараёнида бир-бирлари билан турли-туман муносабатда
бўладилар. Бу муносабат қонунлар, қоидалар билан тартибга солиб турилади. Бу
мажбуриятлар ахлоқ талабларига кўра белгиланади. Бу талабларда ҳар бир катта ёшли
кишининг умуман, жамиятдаги, атрофдаги кишиларга, ўз оиласига муносабати
белгиланади, инсон ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланишга, давлат мулкини
эҳтиёт қилишга, ўз оиласининг меҳнатга лаёқатсиз аъзолари тўғрисида ғамхўрлик
қилиш ва уларни моддий жиҳатдан қўллаб-қуватлашга, белгиланган ёшга етган
фарзандни мактабга юборишга ва шу кабиларга мажбурлиги таъкидланади. Жамият
томонидан белгиланадиган талаблар шахс хулқини баҳолаш учун мезон бўлиб хизмат
қилади. Ана шу талабларга мувофиқ шахснинг хулқидаги айрим ҳаракат ва одатлар
маъқулланади ёки қораланади” [2.168].

Айрим адабиётларда қайд қилинишича, маънавий баркамол инсоннинг ахлоқий

хислатлари жуда кўп, уларнинг айримлари қуйидагилардан иборат: одамийлик,
қаноатлилик, яқинлик, дўстоналик, жонкуярлик, меҳрибонлик, куюнчаклик,
раҳмдиллик, мушфиқлик (шафқатлилик), олижаноблик, олий ҳимматлилик,
болажонлилик, атроф-муҳитга эътибор, муҳофазакорлик (экологик тарбияланганлик),
иймонлилик, ҳотамтойлик, байналминаллик, бошқа дин вакилларини эъзозлаш,
ғоявий содиқлик, мулойимлик, хушмуомалалик, назокатлилик, хушфеъллик, кўнгли
очиқлик, узрлилик, кечиримлилик, андишалилик, такаллуфлилик, мулозаматлилик,
одамларга елкадошлик бўлишлик, киришимлилик, ширин суханлик, шахсий
манфаатларни ижтимоий (жамоатчилик) манфаатига бўйсундира олишлик, шахс
манфаатидан ижтимоий манфаатларни юқори қўя олишлик [26.7-9].

Бир гуруҳ мутахассислар [22.157-158] ҳозирги мустақил ҳаётимиз, турмуш

тарзимизни замондошларимизнинг, айниқса, ёшларнинг интилишлари билан боғлаб
юксак маънавиятга эга бўлган комил инсоннинг маънавий-ахлоқий фазилатлари ва
хислатларини тавсиф этганлар, айни чоғда, уларни ёшларимиз онгига сингдиришнинг
муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаганлар.

Б.Зиёмуҳаммадовнинг таъкидлашича, бу кўрсаткичлар Ўзбекистон аҳолисининг

барчаси учун умумий мақсад кўрсаткичлари ҳисобланса, фуқоролик ва демократик
давлат аъзолари яна қуйидаги ижтимоий сифатларга эга бўлишлари зарур:

ақллилик,

одоблилик, меҳнатсеварлик, билимлилик, соғломлик, миллий ғурурга эгалик,
ватанпарварлик, байналминаллик, инсонпарварлик, жасурлик, шиддатлилик, сабр-
қаноатлилик, саховатлилик

[8.114-115; 9.71-78]

.

Б.Х.Ўрозовнинг таъкидлашича, маънавият ва маърифат марказида раҳбарлик

қилаётган ҳар бир инсон ўз касбий фаолиятида умумий, ахлоқий, касбий ва шахсий
фазилатларга эга бўлишлари зарур. Тадқиқотчи умумий фазилатлардан 27 та
сифатларни, касбий хислатлардан яна 27 тасини ва шахсий фазилатлардан 16 тасини
ўз ишида алоҳида қайд қилади. Ва сўнгра ахлоқий фазилатлардан қуйидагиларни
кўрсатади:

одамийлик, софдиллик, меҳрибонлик, вафодорлик, садоқатлилик,

оқибатлилик, дўстоналик, жонкуярлик, куюнчаклик, олижаноблик, атроф-муҳитга
эътиборлилик, муҳофазакорлик, иймонлилик, байналминаллик, ғоявий содиқлик,


background image

`

64

хушмуомилалик, кечиримлилик, андишалилик, одамларга эл бўлиб кетиш,
киришимлилик, шахсий манфаатлар ўртасидаги уйғунлик, кўпчилик дарди билан яшаш

[27.26-27]

.

Биз юқорида даставвал ушбу мажмуадан ўрин олган, инсон фаолиятида энг кўп

учрайдиган маънавий-ахлоқий фазилатларнинг фақатгина ижтимоий-тарихий ва
ҳаётий-дидактик асослари ҳақида қисқача сўз юритдик, уларнинг халқ достонларида
қай тарзда намоён бўлиши, ҳақида эса кейинги илмий-таҳлилий мақолаларимизда
батафсил тўхталишни маъқул топдик.

Хулоса.

Юқоридаги фикр-мулоҳазалар асосида қуйидагича хулосага келиш

мумкин. Янги Ўзбекистоннинг сиёсий, иқтисодий, маънавий вазифаларини амалга
ошириш, энг аввало, жамият ва унинг ҳар бир аъзосининг юксак маънавий-ахлоқий
маданиятига боғлиқ. Инсоннинг умри давомийликни тақозо қилганлилиги, яъни умри
фарзандларида давом этгани каби улардаги меҳр-оқибатлилик, ватанга эътиқодлилик,
самимийлик,

хушмуомилалилик,

ҳалоллик,

одамийлик,

лафзида

собитлик,

андишалилик, ота-онага ҳурмат, ишбилармонлик, илмлилик, зукколилик каби энг
яхши маънавий фазилатларни келгуси авлод вакиллари давом эттирадилар. Шунинг
учун ҳам юксак маънавиятли инсон тарбияси билан дахлдор бундай фазилатларни энг
аввало, фарзандларга, ўқувчи-ёшларга сингдириш энг долзарб педагогик жараёндир.
Уни оилада ва мактабда шакллантириш ҳамда камол топтириш муҳим аҳамиятга эга.

References:

Используемая литература:

Foydalanilgan adabiyotlar:

1.

Арутунян В.Х. Идеи воспитание в армянских народных сказках. Автореф. дисс.

канд. пед. наук. – Ереван: Б.И., 1962. -23 с.
2.

Асқарова Ў.М., Хайитбоев М., Нишонов М.С. Педагогика (олий таълим

муассасалари учун дарслик). – Т.: Талқин, 2008. – 287 б.
3.

Ғайбуллаев Н.Р., Ёдгоров Р., Маматқулова Р. Педагогика (ўқув қўлланма). – Т.ЎМУ,

2005. – 176 б.
4.

Гашимов А.Ш. Азербайджанская народная педагогика. Автореф. дисс. докт. пед.

наук. – Баку, 1970. – 41 с.
5.

Гуртуева М.Б. Идея воспитание в болгарском фольклоре и их отражение в

практической деятельности народа. Автореф. дисс. канд. пед. наук. – Баку, 1969. – 25 с.
6.

Жумабоев М. Халқ тарбияшунослиги ҳикматлари // Мактабгача таълим. 2001 йил,

9-10-сон, 5-7-бетлар.
7.

Жумаева Х. Фольклор ва тарбия. – Т.: Ўқитувчи, 1980. – 24 б.

8.

Зиёмуҳаммадов Б. Комилликка элтувчи китоб. – Т.: Турон-Иқбол, 2006. – 351 б.

9.

Зиёмуҳаммадов Б. Педагогика (ўқув қўлланма). – Т.:Турон-Иқбол, 2006. 110 б.

10.

Имомназаров М. Миллий тараққиётнинг маънавий-ахлоқий асослари. Ўқув-

услубий комплекс. - Т.: Шарқ, 2007. – 336 б.
11.

Йўлдошев Қ. “Алпомиш” талқинлари ёки достон бадиияти ҳамда миллат

маънавияти ҳақида айрим фикрлар. - Т.: Маънавият, 2002. – 165 б.


background image

`

65

12.

Кадыров Б. Прогрессивные педагогические традиции в узбекском народном эпосе

и их роль в патриотическом воспитании учащихся. Автореф. дисс. канд. пед. наук. – Т.,
1979. – 24 с.
13.

Каримов И.А. Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз

.

Т.7.

- Т.: Ўзбекистон,

1999. – 410 б.
14.

Каримов И.А. Маънавий юксалиш йўлида (тарих, маърифат, маънавият). - Т.:

Ўзбекистон, 1998. - 480 б.
15.

Мадаев О. Адабиёт дарсликлари ва миллий мафкура.. // Тил ва адабиёт таълими. -

Т., 1998, №2-сон. Б. 9-16.

Библиографические ссылки

Арутунян В.Х. Идеи воспитание в армянских народных сказках. Автореф. дисс. канд. пед. наук. – Ереван: Б.И., 1962. -23 с.

Асқарова Ў.М., Хайитбоев М., Нишонов М.С. Педагогика (олий таълим муассасалари учун дарслик). – Т.: Талқин, 2008. – 287 б.

Ғайбуллаев Н.Р., Ёдгоров Р., Маматқулова Р. Педагогика (ўқув қўлланма). – Т.ЎМУ, 2005. – 176 б.

Гашимов А.Ш. Азербайджанская народная педагогика. Автореф. дисс. докт. пед. наук. – Баку, 1970. – 41 с.

Гуртуева М.Б. Идея воспитание в болгарском фольклоре и их отражение в практической деятельности народа. Автореф. дисс. канд. пед. наук. – Баку, 1969. – 25 с.

Жумабоев М. Халқ тарбияшунослиги ҳикматлари // Мактабгача таълим. 2001 йил, 9-10-сон, 5-7-бетлар.

Жумаева Х. Фольклор ва тарбия. – Т.: Ўқитувчи, 1980. – 24 б.

Зиёмуҳаммадов Б. Комилликка элтувчи китоб. – Т.: Турон-Иқбол, 2006. – 351 б.

Зиёмуҳаммадов Б. Педагогика (ўқув қўлланма). – Т.:Турон-Иқбол, 2006. 110 б.

Имомназаров М. Миллий тараққиётнинг маънавий-ахлоқий асослари. Ўқув- услубий комплекс. - Т.: Шарқ, 2007. – 336 б.

Йўлдошев Қ. “Алпомиш” талқинлари ёки достон бадиияти ҳамда миллат маънавияти ҳақида айрим фикрлар. - Т.: Маънавият, 2002. – 165 б.

Кадыров Б. Прогрессивные педагогические традиции в узбекском народном эпосе и их роль в патриотическом воспитании учащихся. Автореф. дисс. канд. пед. наук. – Т., 1979. – 24 с.

Каримов И.А. Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз. Т.7. - Т.: Ўзбекистон, 1999. – 410 б.

Каримов И.А. Маънавий юксалиш йўлида (тарих, маърифат, маънавият). - Т.: Ўзбекистон, 1998. - 480 б.

Мадаев О. Адабиёт дарсликлари ва миллий мафкура.. // Тил ва адабиёт таълими. - Т., 1998, №2-сон. Б. 9-16.

Наиболее читаемые статьи этого автора (авторов)