Креатив компетенциявийликни шакллантириш моделини самарали ишлатиш шарт-шароитлари

CC BY f
62-65
55
9
Поделиться
Азимов, Ю. (2022). Креатив компетенциявийликни шакллантириш моделини самарали ишлатиш шарт-шароитлари. Современные инновационные исследования актуальные проблемы и развитие тенденции: решения и перспективы, 1(1), 62–65. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/zitdmrt/article/view/5140
Юсуфжон Азимов, Ўзбекистон Миллий университетининг Жиззах филиали

иқтисодиѐт кафедраси катта ўқитувчиси

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мақола компетенциявий ѐндошувнинг моҳияти ва унинг ўқитиш жараѐнидаги турли жиҳатлари, уни амалга оширишдаги шарт-шароитлар кўриб чиқилган

Похожие статьи


background image

62

4.

Ўтган ҳолатларнинг сачраши

. Эркин давр бўйича (пасайиш ва кўтарилиш билан)

ғояларни қайта ишлаш жараѐни, фикрлар сачраши сифатида баҳоланади.
5.

Таҳлил ва синтез

. Мантиқий таҳлил даражасида креатив фикрлаш натижаларини тадқиқ

этиш.

Юқорида таклиф қилинган креатив фикрлаш схемасидан юзага келган ҳар қандай

муаммони ечишда, фикрлаш фаолиятини ташкил этиш учун модел сифатида фойдаланиш
мумкин‖ – деган фикрни келтиради[1].

В.П.Зинченко билим ва ахборотларни бир-бирига қарама-қарши қўяди: ―Ахборот

инсониятнинг бўғзигача келди. ―Швед столи шаклидаги билим‖ (Э.Фром ибораси) бўйича
қурилган аксарият таълим ҳам ушбу тақдирдан қочиб қутула олмади, ҳар қадам ва қаторда
ахборотга эгалик ва ихтидорлиликни ҳаққоний тушунишнинг ноъаниқлиги юзага
келмоқда. Улар орасидаги қирралар, ахборот ва билим орасидаги қирралар каби ювилиб
кетмоқда. Шунга қарамасдан, бундай қирралар мавжудлигича қолмоқда. Тажрибали
педагог фикрловчи ва асосланувчи ўқувчини тез англовчи ва ҳамма нарсани билувчи
ўқувчидан ажрата олади. Энг хавфлиси: ўқувчининг эслаб қолганини билим деб қабул
қилингани кўзбўямачиликдир. Бундай кўзбўямачилик педагогика ва психологияда
ҳалигача янгилигича қолмоқда‖ – деб таъкидлаган.

Рус олимларининг фикрига қўшилган ҳолда, шуни алоҳида таъкидлашимиз керакки,

дарс жараѐнида ўқитувчи иштирокида муаммоли вазиятни юзага келтирилиб, мазкур
муаммо ўқувчиларнинг мустақил фаолияти натижасида замонавий билимларни сифатли
эгаллашларига имкон берадиган ўқув машғулоти жараѐнини ташкил этиш назарда
тутилади. Муаммоли ўқитишнинг самараси – ўқув материалини муаммолаштириш,
ўқувчиларнинг билиш фаолиятини фаоллаштириш, машғулот жараѐнини ўйин, ўрганиш
фаолияти билан уйғунлаштириш, ўқитувчи томонидан муаммоли методлардан ўз ўрнида
фойдаланиш кўникмасига эга бўлиш, муаммоли саволларни тузиш ва мантиқий кетма-
кетликда ўқувчиларга етказиш каби омилларга боғлиқ бўлади.

Таҳлил натижаларига таяниб компетенциявий ѐндошув асосида креатив фиклашни

ривожлантириш ўқувчилар эгаллаган билимларидан муаммоли вазиятларда унумли
фойдалана олиш, таълим муаммоларини еча билиш, мустақил изланишга ўргатиш,
ижодий тажрибага эга бўлиш ва уни ривожлантириш, вазифаларни таҳлил қилиш каби
имкониятларни очиб беради. Бу ўз навбатида ўқув-таълим машғулотларининг сифати ва
самарадорлиги ошишига олиб келади.

Фойдаланилган адабиѐтлар рўйхати:

1. А.Э.Федоров, С.Е.Метелев, А.А.Соловьев, Е.В.Шлякова Компетентностный подход в
образовательном процессе. Монография. Омск, 2012.-с.58
2. Ж.Э.Ўсаров Ўқувчиларда физика фанига оид умумий компетенцияларни
шакллантиришда амалиѐтга йўналтирилганлик масалалардан фойдаланиш./Таълим, фан ва
инновация. Маънавий-маърифий, илмий-услубий журнал. №4. 2017. – 6 б.
3. Зеер Э.Ф. Компетентностный подход к модернизации профессионалного образования.
/Зеер Э.Ф., Сыманюк Э.Э. – Высшее образование в России. – 2005. - №4.-с.23-30.
4. Қ.Т.Суяров Ўқувчиларнинг физикадан олган экспериментал билими, ўқуви ва
кўникмасини текширишнинг даражалари ва уларни амалда қўллаш./ Таълим, фан ва
инновация. Маънавий-маърифий, илмий-услубий журнал. №3. 2016. – 82 б.
5. Ш.М.Содиқова, Ш.О.Отожонов, М.Қурбонов. Физикани чуқур ўрганадиган академик
лицейларда ―Махсус курс‖ фанларини ўқитишнинг долзарб масалалари./ Таълим, фан ва
инновация. Маънавий-маърифий, илмий-услубий журнал. №3. 2015. – 23 б.

КРЕАТИВ КОМПЕТЕНЦИЯВИЙЛИКНИ ШАКЛЛАНТИРИШ МОДЕЛИНИ

САМАРАЛИ ИШЛАТИШ ШАРТ-ШАРОИТЛАРИ

Азимов Юсуфжон

Ўзбекистон Миллий университетининг Жиззах филиали

иқтисодиѐт кафедраси катта ўқитувчиси


background image

63

Аннотация:

Мақола компетенциявий ѐндошувнинг моҳияти ва унинг ўқитиш

жараѐнидаги турли жиҳатлари, уни амалга оширишдаги шарт-шароитлар кўриб
чиқилган.

Калит сўзлар:

компетентлик, компетенциявий ѐндошув, креатив, таълим,

таълим жараѐни, ўқувчилар.

Умумтаълим муассасаларида ўқувчиларнинг креатив тафаккурини шакллантириш

замонавий таълим парадигмаларининг ўзгаришини ҳам талаб этади. Бу парадигмалар
ўқувчиларга тайѐр мавжуд билимларни ўзлаштиришни эмас, балки энг асосий, зарур
билимга қандай қилиб эга бўлиш қобилиятини шакллантиришга қаратилгандир. Ўқув
фаолиятини самарали ташкил қилиш, дарс жараѐнида маъруза ва амалий машғулотлардан
тўғри фойдаланиш орқали амалга оширилади. Машғулотлар жараѐнида улардан ўз ўрнида
тўғри фойдаланиш ва ўзаро узвий боғлиқ ҳолда қўллай олиш таълим ва тажриба
самарадорлигининг муҳим омилларидан биридир.

Тушунишни ташкил этувчилари билим ва тажриба ҳисобланади. Бу ташкил этувчи

компонентлар ўқитиш жараѐнида ўзаро мувофиқлаштирилиши зарур. Маълум бир вақт
ичида улардан бири (билим ва тажриба) устунлик қилиши мумкин, албатда бошқа
компонентни (ташкил этувчини) тўлиқ бартараф этиш ҳисобига амалга оширилмайди.
Компонентлардан бирининг устунлиги, педагог учун яхши вариант ҳисобланмайди,
бундай натижа тушунишнинг сусайишига олиб келади. Амалий тажрибанинг камайиши
ҳисобига ўсган билим назарий билимли инсонни шакллантиради. Бундай инсон кўплаб
саволларга жавоб бера олади, бироқ бундай жавоблар қуруқ бўлиб ҳаѐтий эмас. Чунки
тажриба билан мустаҳкамланмаган. Шунингдек, пухта ўйланмаган ва изчиллиги мавжуд
бўлмаган тажриба бошқа қутбни келтириб чиқаради. Бундай инсон амалий тажрибада кўп
нарса қилиши мумкин, бироқ у нима қилганини тушунтириб бера олмайди.

Ўқувчиларда предметни тушуниш ва амалий кўникмаларни эгаллаш, улар

томонидан ўқитишнинг қатор босқичларини ўтиб боришда, аста-секинлик билан
шаклланиб боради. Ушбу босқичларнинг ҳар бирида назарий ва амалий материалларнинг
корреляцион боғлиқлиги мавжуд бўлиши зарур. Тажрибадан келиб чиқиб, шуни айтиш
мумкинки, амалий машғулотда ўтилган материал, назарий билимдан олдин берилганида,
ўқувчилар хотирасида самарали сақланиб қолиши кузатилган. Мавзунинг назарий
қисмида ўқувчилар амалий машғулотда олган кўникмаларига мос таърифлар ва
терминларни фикрлаб қабул қилиш имкониятига эга бўлишади. Бундай кетма-кетликдаги
таълимнинг яна бир устун томони шундан иборатки, ўқитувчи назарий билимга мисол
тариқасида ўқувчиларнинг амалий машғулотда бажарган топшириқларини эслатиб ўтиши
мумкин бўлади.

Таълим жараѐнидаги фаоллик бевосита мустақиллик билан узвий боғлиқдир.

Қачонки ўқувчилар фаол бўлсаларгина улар мустақилроқ бўлишади. Фаол, изланувчан
ўқувчиларда ўқув материалини ўзлаштиришга бўлган қизиқиш кучли бўлади. Ўз
билимига қатъий ишонган ўқувчиларгина ўз фикрини аниқ, дадил баѐн қила олади,
тортинмасдан баҳс-мунозараларда иштирок этиб, ўз фикрида қатъий тура олади.

Шундай методлардан бири кейс-стади бўлиб, аниқ вазиятларни ўрганиш, таҳлил

этиш ва ижтимоий аҳамиятга эга натижаларга эришишга асосланган таълим методидир.
Мазкур метод муаммоли таълим методидан фарқли равишда реал вазиятларни ўрганиш
асосида аниқ қарорлар қабул қилишга асосланади. Агар у ўқув жараѐнида маълум бир
мақсадга эришиш йўли сифатида қўлланилса, метод характерига эга бўлади, бирор бир
жараѐнни тадқиқ этишда босқичма-босқич, маълум бир алгоритм асосида амалга
оширилса, технологик жиҳатни ўзида акс эттиради‖- деб таъкидлайди[1].

А.Э.Федоров, С.Е.Метелев, А.А.Соловьев, Е.В.Шляковалар таъкидлашларича ―Чет

эл олий таълим муассасаларида компетенциявий ѐндошув асосида ўқитишнинг кенг
тарқалган усулларидан бири: аниқ вазиятлар таҳлили (Casestady) – ўқувчиларнинг фаол


background image

64

ўрганиш фаолиятини ташкил этишнинг кенг тарқалган ва самарали усули. Усулнинг
мақсади – қарор қабул қилишда ташаббускорлик ва эркинликни мужассамлаштириш;
ахборотлардан тўғри фойдаланишга шароит яратиш; ҳаѐтий ва ишлаб чиқариш
масалаларини тадқиқ этишга аналитик қобилиятни ривожлантириш. Ўқувчилар аниқ
вазият билан тўқнашиб, муаммо моҳиятини аниқлашлари ва унга ўзларининг
муносабатларини билдиришлари керак[5].

Вазиятларнинг қуйидаги турларини ажратиш мумкин: намойиш-вазияти, машқ-

вазияти, баҳолаш-вазияти, муаммоли-вазият.

Намойиш-вазиятида ўқитувчи томонидан берилган ва асосий мавзуга таллуқли,

қандайдир мураккаб муолижа ѐки вазиятни тушунтирадилар. У фикрлашдаги эркинликни
кам даражада рағбатлантиради. Бу баѐн этилувчининг моҳиятини тушунтирувчи
мисоллардир. Уларнинг баѐнида савол ѐки тан олишни шакллантириш мумкин. У ҳолда
намойиш-вазияти баҳолаш-вазиятига ўтади[6].

Машқ-вазияти олдин аниқ қабул қилинган вазиятни муаммони ечишга қаратишни

назарда тутади. Бундай вазиятлар ўқувчиларда маълумотларни топиш ѐки қайта
ишлашнинг аниқ кўникмалари (қобилият)ни ривожлантириши мумкин. Улар асосан,
тажриба орттиришга ѐрдам берувчи, машқ хусусиятига эга.

Баҳолаш- вазияти ҳолатдан чиқиш йўлини баѐн этади. Қабул қилинган қарорнинг

танқидий таҳлили амалга оширилади. ҳодиса бўйича қизиқарли хулоса берилади.
Тингловчилар позицияси – бетараф кузатувчилар.

Муаммоли-вазият ҳақиқий ҳаѐтни мужассамлаштирган омилларни намоѐн этади.

Иштирокчилар қарор қабул қилишни топувчи ѐки уни ечишнинг мумкин эмаслиги ҳақида
хулосага келувчи актѐр, фаолият юритувчи шахс ҳисобланадилар.

Аниқ вазиятлар таҳлили бўйича ишлар усули икки йўналишда ташкил этилиши

мумкин:
-

аниқ вазиятни ролларда ижро этиш: иштирокчилар вазиятни олдиндан ўрганадилар ва

уни таҳлил қилиш машғулотда роль ўйнаш билан муҳокама қилинади;
-

аниқ вазиятни ечиш вариантларини жамоавий муҳокама қилиш, ўқувчилар маҳоратини

сезиларли чуқурлаштиради: ҳар бир ўқувчи тинглаш ва кўплаб баҳолашларни,
қўшимчаларни, ўзгаришларни, ечим вариантлари билан танишиш имкониятига эга
бўлишади‖- деган фикрни билдиришган[2-4].

Компетенциявий ѐндошувни қўллаш шарт-шароитлари таҳлили натижалари

қуйидаги хулосаларни чиқариш имкониятини берди: умумтаълим муассасаларида
ўқувчиларнинг назарий ва амалий тайѐргарлигига қаратилган креатив фикрлашни
ривожлантириш муаммосидаги, ўқитишнинг ташкилий шакллари орасида назарий ѐки
амалий машғулотни ажратиб кўрсатиш мумкин. Дидактик талаблардан бири ўқитишдаги
изчиллик (билим ва маҳорат, креатив фикрлашни ривожлантириш мақсадларида олдин
ўтилган амалий машғулотлар ва маърузалар билан алоқаси)ни таъминлаш зарурияти
пайдо бўлади.

Бизнинг фикримизча, компетенциявий ѐндошув асосида креатив фикрлашни

ривожлантиришда қуйидагиларга эътибор қаратиш зарур:
1.Янги билимларни ўзлаштириш – маъруза, амалий ва мустақил машғулотлар,
тадқиқотчилик хусусиятидаги эвристик суҳбатлар, семинар машғулотлари;
2.Маҳорат ва кўникмаларни шакллантирувчи фаолият – машқлар, семинарлар, амалий
машғулотлар, танловлар ва бошқалар;
3.Билим, кўникма ва маҳоратни умумлаштириш ва рағбатлантириш, тизимлаштириш
бўйича машғулотлар – танловлар, конференциялар, муҳокамалар;
4.Билимларни баҳолаш ва назорат қилиш бўйича фаолият – назорат ишлари, тест, синов
топшириқлари, мустақил ишлар.

Таъкидлаш керакки, назарий ва амалий машғулотларда мавзуларъаро

алоқадорликни амалга оширишда, дастурли ва ғоявий усулларни қўллаш мавзуни
мустаҳкамлашга ѐрдам беради.


background image

65

Фойдаланилган адабиѐтлар рўйхати:

1.

Б.Н.Хушвақтов Физиканинг оптика бўлими мавзулари мазмунини ноанъанавий

такомиллаштиришни тадқиқ қилиш. Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори илмий
даражасини олиш учун тайѐрлаган диссертацияси. Бухоро,2019.-59 б.
2.

А.Э.Федоров, С.Е.Метелев, А.А.Соловьев, Е.В.Шлякова Компетентностный подход в

образовательном процессе. Монография. Омск, 2012.-с.94-95.
3.

Ж.Э.Ўсаров Ўқувчиларда физика фанига оид

умумий компетенцияларни

шакллантиришда амалиѐтга йўналтирилганлик масалалардан фойдаланиш./Таълим, фан ва
инновация. Маънавий-маърифий, илмий-услубий журнал. №4. 2017. – 6 б.
4.

Зеер Э.Ф. Компетентностный подход к модернизации профессионалного образования.

/Зеер Э.Ф., Сыманюк Э.Э. – Высшее образование в России. – 2005. - №4.-с.23-30.
5.

Қ.Т.Суяров Ўқувчиларнинг физикадан олган экспериментал билими, ўқуви ва

кўникмасини текширишнинг даражалари ва уларни амалда қўллаш./ Таълим, фан ва
инновация. Маънавий-маърифий, илмий-услубий журнал. №3. 2016. – 82 б.
6.

Ш.М.Содиқова, Ш.О.Отожонов, М.Қурбонов. Физикани чуқур ўрганадиган академик

лицейларда ―Махсус курс‖ фанларини ўқитишнинг долзарб масалалари./ Таълим, фан ва
инновация. Маънавий-маърифий, илмий-услубий журнал. №3. 2015. – 23 б.

ИСПОЛЬЗОВАНИЕ ИННОВАЦИОННЫХ ТЕХНОЛОГИЙ В РАЗВИТИИ

КОММУНИКАТИВНЫХ КОМПЕТЕНЦИЙ ОБУЧАЮЩИХСЯ, НАПРАВЛЕННЫХ

НА КАЧЕСТВО ОБУЧЕНИЯ И ВОСПИТАНИЯ

1

Авазова Б.Т.,

2

Xaйруллоев Д.Д.

1

Ассистент Термезского инженерно-технологического

института Сурхандарьинской области,

2

Студент Термезского инженерно-технологического

института Сурхандарьинской области

.

Аннотация:

В данной статье основное внимание уделяется повышению качества

образования

и

рассматриваются

инновационные

технологии

в

развитии

коммуникативных компетенций учащихся. Кроме того, это позволяет студентам
решать широкий круг задач в области развития коммуникативной компетентности.

Ключевые слова:

общение, функции, инновационное образование, интерактивные

методы, обучение, технология, коммуникативные упражнения, смысловой выбор.

Развитие коммуникативных навыков у подростков с легкой интеллектуальной

недостаточностью является одной из важнейших задач. Одним из основных навыков
современной

личности

выступают

коммуникативные

навыки.

Владение

коммуникативными навыками на высоком уровне дает возможность эффективного
взаимодействия с окружающими людьми.

Формирование коммуникативных компетенций у подростков проходит с

применением инновационных технологий. В своей работе я использовала графический
функции персонального компьютера для повышения наглядности преподаваемого
материала, арт – технологии, игровые технологии, групповые технологии (прием
перегруппировки, мозговой штурм).

Формирование наглядного представления материала способствует подготовки

обучающихся к жизни, требующей самостоятельного поиска, анализа, организации и
передачи информации, а также планировании своей деятельности. С этой целью мною
посредством персонального компьютера и периферийных устройств были наглядно
представлены рисунки, тесты, графики, схемы, видео и фотоматериал, что позволило
сочетать и комбинировать визуальную и вербальную информацию, управлять ее потоком
более эффективно. [1]

Библиографические ссылки

Б.Н.Хушвактов Физиканинг оптика булими мавзулари мазмунини ноанъанавий такомиллаштиришни тадкик килиш. Педагогика фанлари буйича фалсафа доктори илмий даражасини олиш учун тайёрлаган дисссртацияси. Бухоро,2019.-59 б.

А.Э.Федоров, С.Е.Метелев, А.А.Соловьсв, Е.В.Шлякова Компетентностный подход в образовательном процессе. Монография. Омск, 2012.-с.94-95.

Ж.Э.Усаров Укувчиларда физика фанига оид умумий компстснцияларни шакллантиришда амалиётга йуналтирилганлик масалалардан фойдаланиш./Таълим, фан ва инновация. Маънавий-маърифий, илмий-услубий журнал. №4. 2017. - 6 б.

Зеер Э.Ф. Компетентностный подход к модернизации профсссионалного образования. /Зеер Э.Ф., Сыманюк Э.Э. - Высшее образование в России. - 2005. - №4.-с.23-30.

К-Т.Суяров Укувчиларнинг физикадан олган экспсриментал билими, укуви ва куникмасини тскширишнинг даражалари ва уларни амалда куллаш./ Таълим, фан ва инновация. Маънавий-маърифий, илмий-услубий журнал. №3. 2016. - 82 б.

Ш.М.Содикова, Ш.О.Отожонов, М.Курбонов. Физикани чукур урганадиган академик лицейларда “Махсус курс” фанларини укитишнинг долзарб масалалари./ Таълим, фан ва инновация. Маънавий-маърифий, илмий-услубий журнал. №3. 2015. - 23 б.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов