Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини тайёрлашда миллий-маънавий қадриятлардан фойдаланишнинг инновацион методикаси

CC BY f
105-107
52
11
Поделиться
Сандибаева, Д. (2022). Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини тайёрлашда миллий-маънавий қадриятлардан фойдаланишнинг инновацион методикаси. Современные инновационные исследования актуальные проблемы и развитие тенденции: решения и перспективы, 1(1), 105–107. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/zitdmrt/article/view/5207
Диляфрўз Сандибаева, Жиззах Давлат Педагогика Институти

Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (Бошланғич таълим) мутахассислиги магистранти 

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мазкур мацолада булажак бошлангич синф уцитувчиларини тайёрлашда миллий-маънавиятга оид цадриятлардан фойдаланишни шаклланиши ва улардан фойдаланшининг инновацион методикаси масаласи царалади. Ушбу мацоладан булажак мутахассислар миллий-маънавий цадриятлардан фойдаланшининг инновацион муаммоси билан шугулланувчилар фойдаланиш мумкин.


background image

105

БЎЛАЖАК БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚИТУВЧИЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШДА

МИЛЛИЙ-МАЪНАВИЙ ҚАДРИЯТЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ

ИННОВАЦИОН МЕТОДИКАСИ

Сандибоева Дилафрўз Холмуродовна

Жиззах Давлат Педагогика Институти ―Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси

(Бошланғич таълим)‖ мутахассислиги магистранти

Аннотация:

Мазкур мақолада бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини

тайѐрлашда миллий-маънавиятга оид қадриятлардан фойдаланишни шаклланиши ва
улардан фойдаланишнинг инновацион методикаси масаласи қаралади. Ушбу мақоладан
бўлажак мутахассислар миллий-маънавий қадриятлардан фойдаланишнинг инновацион
муаммоси билан шуғулланувчилар фойдаланиш мумкин.

Калит сўзлар:

Ўқитувчилар; бўлажак; маънавият; ; қадриятлар; фойдаланиш;

бошлнағич синф; қадрият; маънавий мерос; инновацион педагогик усуллар; нарса;
юксалтириш; тарбия технологияси; ҳодиса; ижтимоий; интегратив ѐндашув; илмий;
маънавий тарбия' маънавий қадрият.

Маълумки, ҳозирда замонавий таълим-тарбия тизими олдига таълим олувчиларни

маънавий жиҳатдан этук, жисмоний жиҳатдан соғлом ва интелектуал салоҳиятли бўлиб,
шаклланишини таъминлаш вазифасини қўймоқда. Бундай вазифани бажаришда улар
таълим жараѐнига турли хил ѐндашувлар ва педагогик таъсир усулларидан
фойдаланадилар. Хуллас, таълим олувчилар маънавий тарбиясида ҳам юқорида
таъкидланганидек ўзига хос ѐндашув ва педагогик таъсир усуллари керак бўлади.

Таълимда олиб борган изланишлар ва кузатишлар натижалари таълим олувчилар

маънавий тарбиясида, айниқса уларнинг маънавий етук бўлиб шаклланишида таълим-
тарбия бирлиги ва таълим жараѐнида миллий-маънавий қадриятлардан самарали
фойдаланиш борасидаги инновацион ѐндашув ва турли хил салбий таъсирлар ҳамда
таҳдидлар ҳақидаги таъсирчан маълумотларни тўплаб, уларни таълим мазмунига
сингдириш усулларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ эканлигини кўрсатмоқда.

Таълим олувчилар маънавий тарбияси, хусусан маънавий-иммунологик тарбия

айнан инновацион ҳарактерга эга бўлган интегратив ѐндашув қилишни талаб этади, чунки
унда таълим мазмунига миллий-маънавиятга қадриятларга оид маънавий меросни ва
турли хил салбий таъсир хамда тахдидларга оид таъсирчан маълумотларни сингдиришга
тўғри келади. Чунки бундай интегратив ҳарактердаги машғулотларни бажариш ушбу
муаммо ечимини ҳал қилишга ижодий ѐндашувни ва пировард натижада инновацион
педогогик усулларни ишлаб чиқишни талаб этади.

Умуман олганда ушбу йўналишдаги инновацион педагогик таъсир усули деганда

аниқ ҳолатлар (жараѐнлар)ни ташкил этиб, унга мос керакли қонун-қоидалар негизида
ўқувчи-талабаларни ижобий ҳатти-ҳаракатларга ундовчи, ўз камчиликларни вақтида
тузатувчи, илғор, истиқболли фикрлар ва ҳислар мажмуасининг тарбиявий таъсири
тушунилади ва бундаги янги фикрлар ѐшлар тарбиясидаги турли сабабларни ҳамда
уларнинг шахсий камчиликларини енгиб ўтишга асос бўладиган ҳиссиѐтлар мажмуасидан
иборатдир [2-5].

Ана шу нуқтаи назардан таълим олувчилар қалби ва онгига миллий мафкурамизга

оид маълумотларни мунтазам равишда турли самарали усул ва воситалар ѐрдамида
сингдирилиб, такомиллаштирилиб борилиши пировард натижада давлат ва жамият, оила
ва узлуксиз таълим тизими таркибий қисмларидаги таълим муассасалари учун намунавий
таълим олувчи маънавий алоқи шакллантирилади [1].

Бундай намунада таълим олувчининг-маънавий аҳлоқий таълим мазмунига

маънавий қадриятларга оид маълумотларни сингдириш ва ушбу жараѐндаги таълим-
тарбия интегратив ѐндашув қилиш зарурлигини тақозо этди. Миллий-маънавий
қадриятларга оид маънавий мерос ҳақида етарлича маълумотларни тўплаб, уларни
тадқиқот мақсади ва вазифаларига мослаб тизимлаштириб, ахборот кўринишига келтириб
қўйиш.


background image

106

1.Ўқув адабиѐтлари мазмунига шаклланиши керак бўлган интелектуал мулк, таълим

мазмунидаги маълумотлар кетма-кетлигининг изчиллиги ва узвийлиги, улардаги таълим
олувчининг

маънавий-аҳлоқий

жиҳатдан

тарбияланишига

оид

маълумотлар

киритилишининг илмий-услубий жиҳатдан асосланади. Айнан биз шуғулланадиган
муаммо бўйича эса таълим олувчи маънавиятини юксалтиришга оид маълумотлар
(манбалар) ўта муҳимдир.

Таълим мазмуни маънавий меросга оид маълумотлар билан бойитиш. Улар таълим

мазмунини янги сифат босқичига кўтаришга мустаҳкам дидактик асос бўла олади ва
уларни таълим мазмунига мақсадли киритиш эса ўзига яраша инновацион жараѐн бўлиб,
бунда таълим берувчидан юксак педагогик маҳорат талаб этилади.

Таълим мақсади замонавий таълим ва тарбия муаммоларини юқори самарадорлик

билан ҳал қилишни таъминлашга ѐрдам берувчи ихчам кўрсатмавий топшириқ-фикрни
шакллантириш.

Мақсадлар мавзу (фан, тушунча, ғоя, таълимот ва шу кабилар)ни ўрганишга

йўналтирилган бўлади ва замонавий педагогикада уларни қуйидаги учта йўналиш бўйича
таълим- тарбия жараѐнига жорий этиш кенг қўлланмоқда:

Таълимий мақсад:

Тарбиявий мақсад:

Ривожлантирувчи мақсад.

Бу учала мақсад замонавий таълим-тарбияда оптимал вариантлардан бирини амалга

оширишда алгоритмик-дидактик асос бўлади.

2.Маълумки, таълимда бўлгани каби, тарбиянинг ҳам ўзига хос мақсад-вазифалари

бор. Кейинги пайтларда таълим технологиялари билан биргаликда тарбия технологиялари
ҳам амалиѐтга жорий этилмоқда. Аммо, жамият тараққиѐтининг сўнгги даражалари бу
соҳада ҳам инновацион услуб ва технологияларни ишлаб чиқишни талаб этмоқда. Тарбия
технологиясига инновацион тус беришда анъанавий педагогикадан миллий демократик
характердаги, яъни муайян технологик жараѐнда ижтимоий муносабатлар, туйғу ва руҳий
кечинмалар педагогикасига айланиб бораѐтганлигига асосий эътиборни қаратиш лозим.

Демак, инновацион тарбия технологиясининг асосий мақсад ва вазифаларида

қуйидагилар ҳам асосий нуқтаи-назарда туради; мустақил давлатимиз учун миллий ва
умуминсоний қадриятлар руҳида тарбияланган, мафкуравий иммунитети кучли ва ғоявий
курашувчанликка қодир, соғлом турмуш тарзини онгли равишда ташкил эта оладиган,
мамлакатимиздаги ижтимоий жараѐнларни модернизация қилиш йўлидаги мураккаб ва
кенг кўламли вазифаларни ҳал қилишда фаол иштирокчи бўлган баркамол шахсни
тарбиялаш. Бу эса янгича фикрлайдиган ва янгича тафаккурга эга бўлган таълим
олувчиларга таълим бериб тарбиялашимиз бугунги узлуксиз таълим тизимининг олдидаги
муҳим вазифа эканлигини кўрсатади.

Таълим

бериб

тарбиялашда

инновацион

технологиялардан

фойдаланиш

афзалликлари қуйидагиларда яққол сезилади: таълим мазмунини яхши ўзлаштирилишига
мос келтиришга имконият яратилади; мотивацион жараѐн юқори даражада бўлади;
ўтилган материалларни яхши эслаб қолинишига эришилади; таълим олувчиларни
мулоқотга киришиш кўникмасини такомиллаштиришга эришилади; ўқувчи ва
талабалардаги ўз-ўзини баҳолашни ўрганади ва мустақил фикрлаш кўникмалари
шаклланади ва шу кабилар.

Ушбу соҳада олиб борган изланишлар ва кузатишлар натижалари таълим

олувчилар маънавий тарбиясида, айниқса уларнинг маънавий етук бўлиб шаклланишида
таълим-тарбия бирлиги ва таълим жараѐнида миллий-маънавий қадриятлардан самарали
фойдаланиш борасидаги инновацион ѐндашув ва турли хил салбий таъсирлар ҳамда
таҳдидлар ҳақидаги таъсирчан маълумотларни тўплаб, уларни таълим мазмунига
сингдириш усулларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ эканлигини кўрсатмоқда.


background image

107

Дарс мазмунини бойитиш ѐрдамида интегратив ѐндашувлар ѐки технологияларни

ишлаб чиқиб, ундан амалиѐтда кенг фойдаланиш. Бу таълим берувчининг интелектуал
салоҳияти ва касбий-педагогик маҳоратига кўп жаҳатдан боғлиқ бўлади.

Хулосада маънавий тарбияни ташкил этишда таълим мазмунига маънавиятига оид

маълумотларни сингдириш жараѐни ўрганилаѐтган манба бўйича (тушунча, қонун, қоида,
мавзу, фан ва ҳ.) таҳлилий-ақлий умумлаштирилган фикр баѐн қилинади. Бу маънавий
тарбияда муҳим босқич бўлиб ҳисобланади. Тавсиялар таълим-тарбия жараѐнида миллий-
маънавий қадриятлардан фойдаланишга оид инновацион услублар ва технологияларни
тадбиқ қилиш ҳамда амалиѐтга жорий этиш, шунингдек, ушбу жараѐнни
такомиллаштиришга мос кўрсатмавий-фикрлар мажмуасини ўзида ифода қилади.

Демак, маънавий тарбияни ташкил этишда таълим мазмуни билан маънавий

қадриятларга оид маълумотларни интеграциялаш ушбу соҳадаги билимлар, тушунчалар
кўникма ва малакаларни шакллантиришни умумлаштириб, ушбу соҳадаги маънавиятни
юксалтиришнинг қонун ѐки қоидасини ишлаб чиқишга кенг имкониятлар яратар экан.

Фойдаланилган адабиѐтлар рўйхати:

1.

Сандибоева

Д.Х.

Бўлажак

ўқитувчиларнинг

маънавиятини

юксалтиришда

қадриятлар тизимидан фойдаланиш \\Фан ва таълим мазмунини такомиллаштиришда
хорижий тажрибалардан фойдаланиш : муаммо ва ечимлар: Республика илмий-амалий
онлайн конференсияси материаллари.-Жиззах, 2021. –Б
2.

Тўрақулов.Х.А. Илмий ижодиѐт методологияси . Монография.-Т.: Фан.2006. 248-бет.

3.

Тўрақулов Х.А.ва бошқ. Илмий тадқиқот асослари . Ўқув қўлланма –Т.: Фан ва

технология . 2011. 484-бет.
4.

Тўрақулов Х.А. Абдуллаева Б.С. Тўрақулова И.Х. Бошланғич таълим методологияси .

Дарслик.-Т.: ―Инновацион ривожланиш нашриѐт манбаа уйи.‖ 2020. 476-бет.
5.

Тўрақулов. Х.А. Бўлтаков. С.Х. Цивилизацион педагогик тизимлар негизида бўлажак

бошлангъич синф ўқитувчиларини тайѐрлашнинг педагогик асослари . Монография.-Т.:
―Инновацион ривожланиш нашриѐт –матбаа уйи‖, 2019. 144-бет.


БЎЛАЖАК ЎҚИТУВЧИЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШДА ИНТЕГРАТИВ ЁНДАШУВ

ҚИЛИШНИНГ ДИДАКТИК ИМКОНИЯТЛАРИ

Тўрақулов Холбўта Абилович,

т.ф.д., профессор

Педагогик таълим халқаро фанлар академияси академиги,

Жиззах давлат педагогика институти

Омонжўлов Отажон Абдунабиевич

―Бошланғич таълим‖ мутахассислиги магистранти

Жиззах давлат педагогика институти

Аннотация:

Мазкур мақолада бўлажак ўқитувчиларини касбий фаолиятга

тайѐрлашда интегратив ѐндашув қилиш масаласи ечими ѐритилади.

Ушбу мақоладан бўлажак мутахассисларни касбий фаолиятга тайѐрлашни

такомиллаштириш муаммоси билан шуғулланувчилар фойдаланиш мумкин.

Калит сўзлар:

интегратив ѐндашув; ўқитувчи; дидактик; имкониятлар;

муаммо; тадқиқот; бошланғич; фаолият; ДТС; интеграциялаш; интеграциялаш
йўналишлари; интегратив функция; тизимлаштирилган; маълумотлар; база; таълим
мазмуни; модернизацияланган; имкониятлар; қизиқиш; фаолият; далиллаш; стратегия.

Маълумки, ―ХХI аср – интеллектуаллаштирилган аср‖ кўринишини олиб бўлди.

Буни ҳозирдаги илм-фан ва техника-технологиялар ривожидан яққол сезиш мумкин. Улар
негизида ишлаб чиқарилаѐтган интеллектуал тизимларда кўплаб тизмий ѐндашув,
инновацион ѐндашув, креатив ѐндашув, ижодий ѐндашув, мажмуавий (комиллик)
ѐндашув, интегратив ѐндашув каби тадқиқот услубларидан фойдаланилмоқда. Бу тадқиқот
услублари ичидан интегратив ѐндшувдан кўпроқ фойдаланилмоқда. Бунга сабаб
интеллектуаллаштирилган асрнинг таълим-тарбиясини ташкил этишда албатта илм-фан ва

Библиографические ссылки

Сандибоева Д.Х. Булажак укитувчиларнинг маънавиятини юксалтиришда кадриятлар тизимидан фойдаланиш Фан ва таълим мазмунини такомиллаштиришда хорижий тажрибалардан фойдаланиш : муаммо ва счимлар: Республика илмий-амалий онлайн конфсрснсияси материаллари.-Жиззах, 2021. -Б

Туракулов.Х.А. Илмий ижодиёт методологияси . Монография.-Т.: Фан.2006. 248-бет.

Туракулов Х.А.ва бошк. Илмий тадкикот асослари . Укув кулланма -Т.: Фан ва технология .2011.484-бет.

Туракулов Х.А. Абдуллаева Б.С. Туракулова И.Х. Бошлангич таълим методологияси . Дарслик.-Т.: “Инновацион ривожланиш нашриёт манбаа уйи.” 2020. 476-бет.

Туракулов. Х.А. Бултаков. С.Х. Цивилизацион педагогик тизимлар нсгизида булажак бошлангьич синф укитувчиларини тайерлашнинг педагогик асослари . Монография.-Т.: “Инновацион ривожланиш нашриёт -матбаа уйи”, 2019. 144-бет.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов