Сиҳат-саломатликни сақлаш ва яхшилашда саёҳатларнинг аҳамияти

CC BY f
547-549
13
3
Поделиться
Файзуллаев, Ш., & Турабеков, Ш. (2022). Сиҳат-саломатликни сақлаш ва яхшилашда саёҳатларнинг аҳамияти . Современные инновационные исследования актуальные проблемы и развитие тенденции: решения и перспективы, 1(1), 547–549. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/zitdmrt/article/view/5255
Ш Файзуллаев, O‘zbekiston Milliy universiteti Jizzax filiali

Ижтимоий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси

Ш Турабеков, Ўзбекистон Миллий университети Жиззах филиали

талабаси

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ушбу мақолада сиҳат-саломатликни сақлаш ва яхшилашда саѐҳатларнинг ижтимоий-тарбиявий хусусиятларини ўрганиш ва Ўзбекистон табиатида саѐҳатбоб манзилларининг шароитлари хамда имкониятлари, уларнинг инсон саломатлигини таъминлашдаги ўрни ва аҳамияти, афзалликлари тўғрисида фикр юритилади.


background image

547

В заключении предлагаем

некоторые рекомендации по формированию

эстетической културы будущего учителя иностранного языка

:

1. Исползоват возможности всего учебно-воспитателного процесса в высшом

учебном заведении для формирования эстетической културы будущего учителя
иностранного языка.

2. Углубит взаимосвяз каждого раздела учебного материала с задачами

формирования эстетической културы студента.

3. Расширят межпредметные связи, создавая интегрированные занятия и курсы.
4. Увеличит количество часов на дисциплину «Страноведение».
5. Организовыват эстетическую, поисково-творческую деятелност студентов,

варируя применение различных методов и форм.

6. Ориентироват студентов на воспитателную работу с детми по формированию

основ эстетической културы.

7. Воспитыват эстетику общения студентов, создавая благоприятный нравственно-

психологический климат в коллективе.

8. Включат студентов в подготовку и проведение всех внеаудиторных мероприятий

и творческих занятий, в художественную и исполнителскую деятелност.

9. Формироват эстетическое отношение к природе, людям, человеческим

отношениям, продуктам труда.

10. Оперироват в качестве иллюстративного материала в учебной и внеучебной

работе различными видами классического и современного искусства, приобщая к
многообразию его видов и жанров.

11. Исползоват элементы културы страны изучаемого языка в учебной деятелности в

процессе проведения учебных занятий, при подготовке выступлений, рефератов,
рассказов, выполнении творческих заданий, упражнений.

Исползованная литература:

1.

Халилова Ш.Т. Формирование эстетической културы будущего филолога. Т.,

«Фан». 2012.37-с.

2.

Халилова Ш.Т. Формирование эстетической културы будущего филолога. Т.,

«Фан». 2012.59-с.


СИҲАТ-САЛОМАТЛИКНИ САҚЛАШ ВА ЯХШИЛАШДА САЁҲАТЛАРНИНГ

АҲАМИЯТИ

Файзуллаев Ш.Б.

ЎзМУ Жиззах филиали ―Ижтимоий фанлар‖

кафедраси катта ўқитувчиси

Тўрабеков Ш.Н.

ЎзМУ Жиззах филиали талабаси

Аннотация:

Ушбу мақолада

сиҳат-саломатликни сақлаш ва яхшилашда

саѐҳатларнинг ижтимоий-тарбиявий хусусиятларини ўрганиш ва Ўзбекистон
табиатида саѐҳатбоб манзилларининг шароитлари хамда имкониятлари, уларнинг инсон
саломатлигини таъминлашдаги ўрни ва аҳамияти, афзалликлари тўғрисида фикр
юритилади.

Калит сўзлар:

маҳалла, саѐҳат, соғломлаштириш, туризм, ўқувчи-ѐшлар.


Бугунги кунда Республикамизда она табиатни асраш, табиий мувозанатни сақлаш

умумхалқ ва умуммиллий ҳаракатга айланди. Ундан ѐш авлодни ватанпарварлик ва она
табиатга меҳр-муҳаббат руҳида тарбиялашда кенг фойдаланилмоқда. Экологик саѐҳатлар


background image

548

ѐшларни жисмоний тарбиялаш, уларни соғломлаштириш ишларининг муҳим таркибий
қисми ҳисобланади. Фақат унга қизиқиш, астойдил шуғулланиш асосида муайян
саломатлик даражаларни талаб этади. Лекин, шундай бўлсада сайр-саѐҳтларнинг жойлари,
табиат манзаралари сиҳат-саломатликни мустахкамлашда маълум бир талабларни қуяади.
М: мактаб ва лицей, касб-ҳунар коллежлари талабалари, олий таълим муассасалари
талабалари учун ўлкани ўрганиш, табиатни муҳофаза қилиш, ноѐб гуллар, дарахтларни
излаб топиш, экалогик вазиятларда иштирок этиш каби вазифалари олдинга қўйилган.
Табиийки, бу жараѐнлар фаол ҳаракатсиз амалга ошмайди . Шу сабабли ѐшлар жисмоний
тайѐргарликка эга бўлиши, саѐҳатларда эса уни камолотга етказиши лозим бўлади. Кекса
аѐллар ва эркаклар эса режа асосида расмий равишда (путѐвка орқали) ѐки танланган
табиат манзарасида эркин дам олиш учун сайр-саѐҳатлар ўтказишмоқда. Такидланганидек
сайр-саѐҳатлар иштирокчидан фаол ҳаракат қилишни (югуриш, юк кўтариш тоғларга
чиқиш, турли тўсиқликлардан ўтиш) талаб этилади. Ўзбекистон табиати ва манзараларига
саѐҳатлар уюштиришда инсонлар учун манзур бўладиган фаол жисмоний тарбия
воситаларидан фойдаланиш йўлларини асослаш тадқиқот ишининг мақсади ҳисобланади.
Шу асосда қуйидаги вазифаларни ўз олдимизга қўйганмиз, яъни: 1 Сиҳат-саломатликни
сақлаш ва яхшилашда саѐҳатларнинг ижтимоий-тарбиявий хусусиятларини ўрганиш. 2.
Ўзбекистон табиатида саѐҳатбоб манзилларининг шароитлари билан танишиш. 3. Кекса
ѐшдаги инсонлар учун саѐҳатлардаги фаол ҳаракатлариниг турларини ишлаб чиқиш ва
тавсия этишдир. Таъкидлаш жоизки, саѐҳатларнинг (туризм) шакл жиҳатдан турлари,
мақсад ва вазифа ҳамда мазмун жиҳатдан бир биридан жиддий фарқ қилувчи
хусусиятлари мавжуд. Яъни, сайр (экскурсия)ва саѐҳат (пиѐда юриш) жараѐнларида
асосан томоша, тарихий-маданий обидалар билан танишиш, ўрганиш, ўлкани ўрганиш,
тадқиқотлар ўтказиш (биология, тиббиѐт сохаларида доривор ўсимлик, гиѐҳларни топиш)
қўриқҳона, ўрмон хўжалиги ходимлари ва меҳнаткаш аҳолига кўмаклашиш (ҳашар каби)
амалий фаолиятлар ташкил этишмоқда. Ўзбекистон мустақиллиги шароитида ишчи
хизматчи, зиѐли ва меҳнат фахрийлари ҳордиқ чиқарадиган дам олиш, соғломлаштириш
масканлари кўпаймоқда. Уларнинг фаолятида эса гўзал манзарали, диққатга эьтиборли
жойларга сайр-саѐҳатлар (улов ва пиѐда шаклида ) қизиқарли равишда ташкил этилиб, йил
сайин дам олувчи, ҳордиқ чиқарувчи аѐллар ва эркаклар сони кўпаймоқда. Айниқса
оилавий равишда иштирок этиш, мустақил равишда оила билан хуш манзарали жойларга
бир кунлик ҳамда тунаб келиш саѐҳатлари мазмунли ўтказилмоқда. ―Ўзбекистон табиати‖,
―Ўзбекистон

миллий

боғи‖,

―Буюк

ипак

йўллари‖

каби

туркумдаги

телефильмлар,Ўзбекистон телерадио компанияси маҳсулотлари бўлиб уларда гўзал
манзарали жойлар, сиҳатгоҳлар, оромгоҳлар, саѐҳатбоп манзиллар номойиш этилиб,
ахолининг саѐҳатларга бўлган қизиқиши ҳамда амалий фаолиятларнинг кўпайтирмоқда.
Айниқса: Тошкент вилояти худудларидаги Хумсон, Чорбоғ, Оқтош, Сойлиқ, Чимѐн,
Белдорсой, Кумушкон каби дам олиш, оромгохлар, сиҳат-гохлар диққатга сазовардир.
Мафтункор Фарғона водийсидаги хушанзарали жойлар (Шохимардон, Арслонбоб,
Чотқол, Чимѐн ва х.к.) барчанинг хавасини оширади; Иккинчи Швецария деб ном олган
―Зомин шаршараси‖ миллий боғи (Жиззах вилояти) ва Нурота тизма тоғлари орасидаги
табиат манзаралари (Қўриқхона) эшитган кишини ўзига чорлайди; Зарафшон соҳиллари,
Омонқўтон ўрмонлари (Самарқанд вилояти) фақат маҳаллий ва Республика аҳолисигина
эмас, ҳатто чет эл турист мехмонларини ҳам лол қолдиради; Сурхандарѐ ва Қашқадарѐ тоғ
манзараларида шар- шаралар, ноѐб доривор ўсимлик хамда мевали дарахтлар
иштирокчиларига завқ бағишлайди. Юқорида зикр этилган табиат манзаралари, уларда
жойлашган соғломлаштириш масканлари у ѐки бу шакл ҳамда мазмунда Сирдарѐ,
Зарафшон, Амударѐ этаклари, Бухоро, Навоий, Қизилқум чўлларида ҳам ўзига хос
хусусятларни касб этмоқда. Табиат иньом этган неьматлар (манзаралар, озиқалар, доривор
ўсимликлар ва ҳ.к) ва оромгоҳ сиҳатгоҳлардаги соғломлаштириш тадбирлари, сайр-
саѐҳатлардан намуналарни намоиш этиш. Шифокор, жисмоний тарбия таьлими
намоѐондаларининг, соғлиқни сақлаш, уларни умрини узайтириш омиллари ҳақидаги


background image

549

суҳбатлари билан таништириш; Эрталаб ва куннинг ярмида гимнастика машқлари,
ҳаракатли, ўйинлар, ѐқимли хамда ўйноқи рақсларни ижро этиш; Оилавий бўлиб кечки
пайтларда ҳушманзарали боғлар, ҳиѐбонларда сайр қилиш. Телекўрсатувдаги
соғломлаштириш машқлари, сайр-саѐҳатларни доимо кўриб бериш, уларни амалда
бажариш.Тиббиѐт, жисмоний барбия таьлими ва бадиий асарларда тасвир этилган узоқ
умр кўришга доир мавзуларни ўқиш, амал қилиш.Халқимиз, миллатимизга эриш
(ноўхшов ноодатий ) бўлган бази бир иллатлардан (кийиниш, уялиш, тортиниш,
дангасалик, зебу-зийнатга ботиб ғўддайиб юуриш ва ҳ.к) қутилиш; Саломатлик йўлида
зарур, эҳтиѐжлар натижасида спорт кийимларини кийиш, ўйин майдонлари (турар
жойлар) ва ҳиѐбонлар сайр қилиш, югуриш, рақсларга тушиш (мусиқа остида) мақсадга
мувофиқдир.

Фойдаланилган адабиѐтлар рўйхати:

1.Абдумаликов Р., Холдоров Т. Туризм:.Ўқув қулланма .:Ўқитувчи 1988;

2. Холлиев И., Икромов А. Экология: Ўқув қулланма Т.: Мехнат, 2001, 208 б;

3.ЎзРнинг ―Туризм тўғрисида‖ги қонунини Т.:1999.Янги тахрир. 2019. 18 июнь.


ТАФАККУР УСЛУБИНИНГ ФАЛСАФИЙ-МЕТОДОЛОГИК ТАҲЛИЛИ

Ҳосилмуродов Ислом Хамитолим ўғли

ЎзМУнинг Жиззах филиали ―Ижтимоий фанлар‖

кафедраси ўқитувчиси

Султоналиева Гулшона Шерзод қизи

ЎзМУнинг Жиззах филиали талабаси

Аннотация:

Бугунги кунда ер юзини қамраб олган глобаллашув жараѐни

натижасида инсоният онги ва тафаккурида кескин ўзгаришлар юз бермоқда. Айниқса,
тафаккур тарзига турли хил ментал таъсирларнинг кучайиши ортмоқда. Дунѐни
англаш, ҳаѐт ва жамият қонуниятларини ҳар томонлама идрок этиш, ер юзидаги турли
халқлар ва миллатлар дунѐқарашини билиш учун ҳам фалсафий тафаккурнинг аҳамияти
беқиѐс. Бир сўз билан айтганда, ѐшларимизни фалсафий тафаккур билан қуроллантириш
- давр талаби.

Калит сўзлар:

Тафаккур, фикр, мулоҳаза, ақлий билиш, структура, моҳият, борлиқ,

табиат, жамият, мантиқ, менталитет.

Маълумки, одамлар қадимдан «услуб» тушунчасини санъат, адабиѐт, архитектура

асарлари хусусиятини изоҳлаш учун ишлатганлар. Ҳозир эса, бу тушунча кенг маънода
қўлланилмоқда. Тафаккур услуби, унинг структураси ва функциялари ҳақида
тўхталишдан аввал тафаккурнинг ўзи нима эканлигини англаб олишимиз муҳимдир.

Табиатнинг гултожи бўлган, жамики тириклик ичида фақатгина инсонга энг буюк

неъмат сифатида тафаккур берилган. Бизнингча тафаккур инсоннинг инсон эканлигини
тасдиқловчи энг асосий мезондир. Тафаккурнинг ўзи ―арабча сўз бўлиб фикрлаш, ақлий
билиш‖ деган маънони билдиради. Яъни, фикрлаш билан тафаккур айнанлик хусусиятига
эга. Тафаккурнинг моҳияти, унинг инсон ҳаѐтидаги нақадар муҳим эканлиги ҳақида
мулоҳазалар қадимдан то бугунгача ҳам тўхтагани йўқ. Антик давр юнон файласуфи
Платон ―тафаккур ягона муносиб тангадир, фақатгина ана шу тангага ҳамма нарсани
алмашиш мумкин‖[1] деб тафаккурни юксак баҳолаган. Фаробий ҳам мантиқ илми,
тафаккур илми ҳақида фикр юритар экан, у шундай дейди: ―Бизнинг мақсадимиз ақлни
хатога йўл қўйиш мумкин бўлган барча ҳолларда, тўғри тафаккурга етаклайдиган, унинг
ѐрдамида ҳар сафар хулоса чиқараѐтганда адашишга қарши эҳтиѐт чораларини
кўрсатадиган санъатни-мантиқ санъатини ўрганишдир‖[2]. Бизнингча ҳам тафаккур инсон

Библиографические ссылки

.Абдумаликов Р., Холдоров Т. Туризм:.Укув кулланма .:Укитувчи 1988;

Холлиев И., Икромов А. Экология: Укув кулланма Т.: Мехнат, 2001,208 б;

УзРнинг “Туризм тугрисида’Ти конунини Т.: 1999.Янги тахрир. 2019. 18 июнь.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов