Касбий-педагогик маҳоратнинг таълим самарадорлигини оширишдаги аҳамияти

CC BY f
97-101
28
5
Поделиться
Рахимов, З. (2022). Касбий-педагогик маҳоратнинг таълим самарадорлигини оширишдаги аҳамияти. Современные инновационные исследования актуальные проблемы и развитие тенденции: решения и перспективы, 1(1), 97–101. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/zitdmrt/article/view/5205
Зокир Рахимов, Қарши Давлат Педагогика Институти

педагогика фанлари доктори (DSc), Турон фанлар академиясининг академиги 

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мақолада педагог фаолияти, унинг касбий маҳоратига бевосита боғлиқ эканлиги, бундан ташқари инновацион таълим технологияларининг татбиқида мақсадни тўғри белгилаш, кафолатли натижага эришиш, ўқув жараѐнида ҳар бир талабанинг индивидуал ва ѐшга боғлиқ хусусиятларини ҳисобга олиш лозимлиги эътироф этилган.

Похожие статьи


background image

97

Литература:

1.Безрукова, М. И. Музейная педагогика в системе дошкольного образования и
воспитания / М. И. Безрукова, Н. Н. Волкова// Образование и воспитание. — 2018. — № 3
(18). — С. 9-11. —

Режим доступа:

https://moluch.ru/th/4/archive/94/3351/.

– Дата доступа:

13.08.2021.
2. Кахнович, С.В. Музейная педагогика как средство социокультурного развития детей
дошкольного возраста//Педагогика и психология образования. — 2012. — № 1. — С.28-35.
3. Кузькина, Ю. Н. Возможности музейной педагогики в социализации дошкольников в
процессе реализации ФГОС ДО / Ю. Н. Кузькина, О. М. Макаренко // Образование и
воспитание. — 2021. — № 2 (33). — С. 10-12. —

Режим доступа

:

https://moluch.ru/th/4/archive/192/6241/.

– Дата доступа:

13.08.2021.

4. Штанько, И.В. Особенности использования музейной педагогики в работе с детьми
дошкольного возраста//Вестник академии детско-юношеского туризма и краеведения. —
2014. — №2 (111). — С.114-127.

КАСБИЙ-ПЕДАГОГИК МАҲОРАТНИНГ ТАЪЛИМ САМАРАДОРЛИГИНИ

ОШИРИШДАГИ АҲАМИЯТИ

Рахимов Зокир Тоштемирович

Қарши давлат университетининг Педагогика

институти профессори, педагогика фанлари доктори (DSc),

Турон фанлар академиясининг академиги

Аннотация.

Мақолада педагог фаолияти, унинг касбий маҳоратига бевосита

боғлиқ эканлиги, бундан ташқари инновацион таълим технологияларининг татбиқида
мақсадни тўғри белгилаш, кафолатли натижага эришиш, ўқув жараѐнида ҳар бир
талабанинг индивидуал ва ѐшга боғлиқ хусусиятларини ҳисобга олиш лозимлиги эътироф
этилган.

Калит сўзлар:

таълим, жараѐн, сифат, натижа, самарадорлик, технология,

инновация, мақсад, хусусият, зарурат, шаклланиш.

Республикамизнинг ижтимоий-иқтисодий, сиѐсий, маънавий-маърифий тараққиѐти

олий таълим тизимида тайѐрланаѐтган кадрларга боғлиқ бўлади. Бугунги кунда рақобатга
кириша оладиган, ўз соҳасини давр талаблари асосида биладиган мутахассисларни
тайѐрлаш, замонавий мутахассис ўз касбининг билимдони, уни келажакда юксалтира
оладиган ва бу билан ўзи ҳам ижтимоий-иқтисодий тараққиѐтни ривожлантира оладиган
шахс бўлмоғи даркор. Буни таъминловчи асосий омилларидан бири бўлажак касбий
фаолиятга тайѐланаѐтган ѐш авлодни давр талаблари ва эҳтиѐжига мос ҳамда хос
мутахассис бўлишини таъминлашдан иборат бўлади. Бундай касб эгасини тайѐрлаш учун
турли олий маълумотли кадрларни тайѐрланаѐтган мутахассисларни ўқитадиган ва
аниқроқ айтадиган бўлсак педагогик фаолият билан шуғулланадиган шахсларни вояга
етказиш лозим бўлади.

Ҳаѐтимиздаги мавжуд муаммолардан бири ижтимоий муносабатлардир. Ижтимоий

муносабатлар натижасида шахс шаклланади, яъни у ижтимоийлашиб боради. Шунинг
учун ҳар бир даврда мавжуд бўлган жамият ўз кишиларини тарбиялайди. Тарбия ҳар бир
жамиятнинг ривожида асосий омил ҳисобланади. Бунда тарбия психологияси маълум
мақсадга қаратилган таълим жараѐнида шахс фазилатлари шаклланишининг психологик
қонуниятларини ўрганади.

Яхлит педагогик жараѐнда инсон шаклланиши, ѐшларни ақлий ва ахлоқий,

маънавий баркамол бўлиб камол топишида таълим жараѐнида учрайдиган муаммолар ва
муаммоли вазиятларнининг ечимларини топиш бевосита ўқитувчи фаолияти, унинг
касбий маҳоратига бевосита боғлиқдир. Айнан замонавий таълим тизимида ўқув-тарбия


background image

98

жараѐни сифатини яхшилаш, дарсни самарали бошқариш ва ташкил этиш фаолияти
ўқитувчининг таълим технолагияларидан ижодий фойдалана олиш имкониятларига
асосланади.

Олий таълим муассасалари педагогларининг касбий маҳоратлари ҳақида сўз

юритишдан аввал ―маҳорат‖ ва ―педагогик маҳорат‖ тушунчаларининг моҳияти билан
танишиб олиш мақсадга мувофиқдир.

Маҳорат (арабчадан олинган бўлиб ―маҳорат‖ – моҳирлик, усталик, эпчиллик) –

бир иш ѐки фаолиятни юксак даражада, ҳеч бир қийинчиликсиз, ўта моҳирлик билан
бажариш.

Педагогик маҳорат – педагогнинг педагогик жараѐнни ташкилий, методик, руҳий

ва субъектив жиҳатдан ўта моҳирлик, усталик билан ташкил этиш ҳамда бошқариш
қобилияти ва малакасига эгалиги ҳисобланади.

Педагогнинг маҳорати бевосита касбий-педагогик фаолиятда кўринади. Шу

сабабли у педагогик жараѐннинг умумий моҳиятини чуқур англай олиши, бу жараѐнда
устувор аҳамият касб этадиган қонуниятлардан хабардор бўлиши, педагогик фаолиятни
самарали ташкил этиш механизмларини пухта эгаллай билиши лозим.

Таълим жараѐнининг фаол иштирокичиси бўлган педагогнинг педагогик

маҳорати унинг шахси, иш тажрибаси, фуқаролик мақоми, мутахассис сифатидаги мавқеи,
у томонидан педагогик техниканинг етарли даражада эгалланганлиги, касбий
фаолиятнинг индивидуаллигидан далолат беради.

Ўқитувчилик касбига хос муносабатлар ижтимоий ва инсонпарварлик муносабати

эканлиги, бу даражага эришиш ва мақсад қўйиш (мақсадни тўғри белгилаш) муаммосига
эътибор қаратиш лозимлигини ўз вақтида англаб етиш, талабани келгуси, яъни мустақил
касбий фаолиятида катта ижодий ютуқларга эришиш омили бўлиб хизмат қилиши мумкин
эканлигига алоҳида эътибор берилди. Айниқса иннавацион технологиялар татбиқида
мақсадни тўғри белгилаш, кафолатли натижага эришиш омили эканлигини ҳар бир талаба
тушуниб етди.

Муваффақиятли ишлаш учун ҳар бир ўқитувчи педагогик маҳоратга эга бўлиши

зарур. Педагогик маҳорат эгаси оз меҳнат сарф қилиб, катта натижаларга эришади.
Ижодкорлик унинг ҳамиша ҳамкори бўлади. Педагогик фаолият ўз моҳиятига кўра
ижодий характерга эга. Педагог ўқувчи шахсини шакллантиради, кутилмаган вазиятда
мустақил қарорлар қабул қилади, педагогик муаммоларни ечади, ўқув жараѐнини
мустақил бошқаради. Шунингдек, ўқитувчи педагогик жараѐнда педагогик-психологик
тайѐргарлиги бор, психологик таъсир этиш усулларини мукаммал билгани ҳолда ҳар бир
ўқувчининг индивидуал ва ѐшга боғлиқ хусусиятларини ҳисобга олиши зарур.

Ҳозирги даврда мамлакатимизда педагогик фаолиятнинг ривожланишида жаҳон

мутафаккир-олимларининг педагогик қарашлари ва таълимотлари ижобий аҳамиятга
эгадир. Ҳозирги шароитда жамиятнинг таълим муассасалари олдига қўяѐтган талаблари
кун сайин ортиб бормоқда ва бу талабларни амалда тўғри ҳал қилиш вазифаси ўқитувчига
боғлиқдир. Замонавий мактаб ўқитувчиси қатор вазифаларни бажаради. Ўқитувчи-
аудиториядаги ўқув жараѐни ташкилотчисидир. Жамиятнинг ўқитувчи олдига қўядиган
асосий талаблари қуйидагилардир:

- шахсни маънавий ва маърифий томондан тарбиялашнинг, миллий уйғониш

мафкурасининг ҳамда умуминсоний бойликларнинг моҳиятини билиши;

- миллий қадриятларимиз ва удумларимизга бўлган ҳурмати;
- талабаларни ўз Ватани табиатига ва оиласига бўлган муҳаббати;
- кенг билимга эга бўлиш, турли билимлардан хабардор бўлиши;
- ўзи дарс берадиган фан бўйича мустақил билимга эга бўлиб, ўз касби соҳаси

бўйича жаҳон фанида эришилган янги ютуқ ва камчиликлардан хабардор бўлиши;

- таълим-тарбия методикасини эгаллаши;
- ўз ишига ижодий ѐндашиши;


background image

99

- педагогик техника (мантиқ, нутқ таълимининг ифодали воситалари ва педагогик

такт) га эга бўлиши;

- ўз билими ва педагогик маҳоратини доимий равишда ошириб бориши каби

талабларга тўла жавоб бера олишга интилиши лозим ва шарт.

Ушбу вазифа ва мақсадларни ижобий ҳал этиши натижасида педагог фаолиятининг

муваффақияти аввало у таълимнинг мазмуни, методлари ва ташкилий шаклларида умумий
дидактик тамойилларни қанчалик тўғри амалга оширишига боғлиқ.

Дарҳақиқат, ҳар бир ѐш мутахассисни пухта илмий – назарий билимлар билан

қуроллантириш, эгаллаган илмий билимларни амалий фаолиятда қўллаш, кўникма ва
малакаларга эга қилиш, тарбиялаш албатта осон иш эмас. Ўқишга илмий, онгли муносабат
билан қарайдиган, мустақил фикрлайдиган, мукаммал маълумотларни эгаллашга
эҳтиѐжли, билиш фаоллиги ва ақлий меҳнат маданиятини ўзида мужассамлаштирган
ѐшларни вояга етказиш - муҳим ва давлат аҳамиятидаги вазифадир.

Бунинг учун:
1. Педагогик ишнинг моҳири бўлишга интилувчан, яъни касбий фаолиятнинг

педагогик йўналишларини аниқ белгилай оладиган шахс бўлиш лозим. Бу эса ўз
навбатида жамиятнинг талаб ва эҳтиѐжларидан келиб чиқиб, педагогик маҳорат асослари
ҳамда замонавий педагогиканинг илғор идеаллари заминида шахсга инсонпарварлик
нуқтаи - назаридан ѐндошиш имконини беради.

2. Педагогик маҳорат – бу педагогик жараѐнни аниқ ташкил қилиш, бошқариш,

кутилаѐтган натижаларни олдиндан лойиҳалаш ва уни рўѐбга чиқариш технологияси,
шунингдек, педагогик жараѐнда вужудга келиши мумкин бўлган низоли вазиятларни
олдиндан кўра билиш ва уларни бартараф этиш учун тайѐр бўлиш методикасидир.

3. Педагогик фаолиятнинг моҳир устаси бўлиш – бу, илғор тажрибаларнинг

ҳаѐтийлиги, давр билан ҳамнафаслиги, аниқ тавсияларни белгилаш ва уларни
такомиллаштириш ѐки рад этиш демакдир.

Шундай экан, ҳозирги замон фан ва техника тараққиѐти ўқитувчининг ижодкор

бўлишини, фаннинг муҳим муаммолари юзасидан эркин фикрлар юрита олиши, фан
ютуқларини талабаларга етказа олиши ва талабаларни мустақил ҳамда ижодий
фикрлашга, тадқиқот ишларига ўргата олишни талаб қилади. Шунинг учун ўқитувчи ўз
устида доимо ишлаши, мустақил билим эгаллаши, касб маҳоратини такомиллаштириши,
малакасини ошириши, педагогик фаолиятининг самарадорлигини ошириш зарурий
шартлардандир.

Шу нуқтаи – назардан олий таълим муассасаларида таҳсил олаѐтган, талабалар

инновацион таълим технологиялар асосида ўқитиш ўқитувчи-педагогларимизнинг
муболағасиз асосий вазифаларидан биридир. Айнан таълим тизимини ривожлантириш
мақсадида ўқув-тарбия жараѐнига инновацияларни тадбиқ этиш таълим муассасаларининг
истиқболи учун инновацион технология ҳаракатлантирувчи куч бўлиб хизмат қилади.

Таълим технологияларидан фойдаланиб машғулотларни ташкил этиш долзарб

масала бўлиб, дарсларни қизиқарли ўтиши учун жуда қўлай. Чунки таълим
технологияларининг асосий мақсади ўқув жараѐнини фаоллаштириш, талабалар
томонидан ўқув материалини ўзлаштиришнинг юқори даражасига эришиш ва уларни
мустақил фикрлашига ҳамда ўз фикрини баѐн этишга ўргатишдир.

Бугунги кунда таълим технологияларини тушунишнинг асосий йўли аниқ

белгиланган мақсадларга қаратилганлик, таълим олувчи билан мунтазам ўзаро алоқани
ўрнатиш, педагогик технологиянинг фалсафий асоси ҳисобланган таълим олувчининг
ҳатти-ҳаракати орқали ўқитишдир. Ўзаро алоқа инновацион технология асосини ташкил
қилиб, ўқув жараѐнини тўлиқ қамраб олиши керак. Таълим технологияларини қўллашда
муҳим талаблардан бири ортиқча руҳий ва жисмоний куч сарф этмай, қисқа вақт ичида
юксак натижаларга эришишдир. Қисқа вақт орасида муайян назарий билимларни таҳсил
олувчиларга етказиб бериш, уларда маълум фаолият юзасидан кўникма ва малакаларни
ҳосил қилиш, шунингдек, талабалар фаолиятини назорат қилиш, улар томонидан


background image

100

эгалланган билим, кўникма ҳамда малакалар даражасини баҳолаш ўқитувчидан юксак
педагогик маҳорат ҳамда таълим жараѐнига нисбатан янгича ѐндашувни талаб этади.

Таълим технологияларини мажбуран қўллаш орқали мақсадга эришиб бўлмайди.

Аксинча, тажрибали педагоглар томонидан асосланган ѐки улар томонидан
қўлланилаѐтган илғор технологиялардан фойдаланиш билан бирга, уларни ижодий
ривожлантириш мақсадга мувофиқдир.

Ҳозирги кунга келиб қатор ривожланган мамлакатларда ўқув ва ижодий фаолликни

оширувчи ҳамда таълим – тарбия жараѐнининг самарадоригини кафолатловчи таълим
технологияларни қўллаш борасида катта тажриба тўпланган бўлиб, ушбу тажриба
асосларини ташкил этувчи методлар интерфаол методлар номи билан юритилмоқда.

Технология деганда, субъект томонидан объектга кўрсатилган таъсир натижасида

субъектда сифат ўзгаришига олиб келувчи жараѐн тушунилади. Технология ҳар доим
зарурий восита ва шароитлардан фойдаланиб, объектга йўналтирилган аниқ мақсадли
амалларни муайян кетма-кетликда бажаришни кўзда тутади.

Юқорида келтирилган тушунчаларни ўқув жараѐнига кўчирадиган бўлсак,

ўқитувчи (педагог)нинг ўқитиш воситалари ѐрдамида ўқувчи-талабаларга муайян
шароитларда кўрсатган тизимли таъсири натижасида уларда жамият учун зарур бўлган ва
олдиндан белгиланган ижтимоий сифатларни жадал шакллантирувчи ижтимоий ҳодиса
ѐки бошқача айтганда, ўқитувчи томонидан ўқитиш воситалари ѐрдамида ўқувчиларга
таъсир кўрсатиш ва бу фаолият маҳсули сифатида уларда олдиндан белгилаб олинган
шахс сифатларини шакллантириш жараѐни деб таърифлаш мумкин. Технология
тушунчаси регулатив (тартибга солиб турувчи) таъсир этиш кучига эга бўлиб, эркин ижод
қилишга ундайди:

самарадор ўқув-билиш фаолиятининг асосларини топиш;

уни экстенсив (куч, вақт, ресурс йўқотишга олиб келадиган самарасиз)

асосдан кўра интенсив (жадал), мумкин қадар илмий асосда қуриш;

талаб этилган натижаларни кафолатлайдиган фан ва тажриба ютуқларидан

фойдаланиш;

ўқитиш давомида тузатишлар эҳтимолини лойиҳалаш методига таянган ҳолда

йўқотиш;

таълим жараѐнини юқори даражада ахборотлаштириш ва зарурий

ҳаракатларни алгоритмлаш;

техник воситаларни яратиш, улардан фойдаланиш методикасини ўзлаштириш

ва бошқалар.

Инновацион технологиялардан фойдаланишни амалиѐтга жорий этиш мумкин

бўлган маълум педагогик тизимнинг лойиҳаси ҳисобланади. Инновацион технология:
таълим технологияси, янги педагогик тажриба, янги педагогик технология, замонавий
педагогик технология, ахборот технологияси, янги тажриба ва таълим-тарбия методлари
тушунчаларини қамраб олади. Демак, педагогик технология дидактик вазифаларни
самарали амалга ошириш, шу соҳадаги мақсадга эришиш йўли бўлиб ҳисобланади.

Инновацион технология бу соҳадаги назарий ва амалий изланишларни

бирлаштириш доирасидаги фаолиятни акс эттиради. Инновацион технология моҳият-
эътибори жиҳатидан бошқа технологиялар билан бир сафда туради, чунки улар ҳам
бошқалари қатори ўз хусусий соҳасига, методлари ва воситаларига эгадир. Бироқ
замонавий технология инсон онги билан боғлиқ билимлар соҳаси сифатида мураккаб ва
ҳаммага ҳам тушунарли бўлмаган педагогик жараѐнни ифода этиши билан ишлаб
чиқариш ва ахборотли технологиялардан ажралиб туради.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, умумий меҳнат билан касб ихтисослиги

ўртасида бевосита боғлиқлик мавжуд. Чинакам касбий моҳирлик даражаси шахснинг
умумий ривожланиши билан тўғридан – тўғри боғлиқликда, алоқада бўлади. Зеро, касбни
аниқ танлаш, унга бўлган қизиқишни орттириш, маҳоратли бўлишни уйғотади.
Маҳоратли касб эгасининг маънавий дунѐси бой, ишлаш қобилияти теран бўлади ва у ўз


background image

101

касби ѐрдамида ўзига ҳам, бошқаларга ҳам катта фойда келтиради. Шунинг учун касбий
маҳоратни шакллантириш, тарбиялашга ва ниҳоят уни такомиллаштиришга интилиш, уни
керакли маълумотлар, ахборот(билим)лар, малакалар билан тўлдириб бориш шу куннинг,
қолаверса таълим ислоҳотларининг долзарб масаласидир.

Мазкур масаланинг долзарблигини педагогик назария ва тажриба яна қўйидаги

ҳолат билан исботлайди: педагогик изланиш, таълимий ўқиш, ўқитишнинг меъѐрий
ҳужжатлари, дарсликлар, қўлланмалар, ахборот воситалари, қанчалик мукаммаллашган
бўлмасин, педагогик амалиѐт, таълим - тарбия ишларининг муваффақияти охир оқибатда
педагог шахсига, унинг касб – кор маҳоратига боғлиқ.

Фойдаланилган адабиѐтлар рўйхати:

1.

Монахов В.М. Аксиоматический подход к проектированию педагогические

технологии. Педагогика. 1997г. №6.
2.

Очилов М. Янги педагогик технологиялар. Қарши Насаф, 2000.

3.

Cаидахмедов Н. Янги педагогик технологиялар.Тошкент ―Молия‖- 2003.

4.

Тожиев., Салохитдинов Р., Баракаев М., Абдалова С. Таълим жараѐнида замонавий

ахборот технологиялари. – Т.: 2001.
5.

Толипов Ў., Усмонбоева М. Педагогик технологияларнинг татбиқий асослари. –

Тошкент: ―Фан‖ нашриѐти, 2006 й.
6.

Фарберман Б.Л. Илғор педагогик технологиялар. – Т.: 1999 й.

7.

Фарберман Б.Л., Мусина Р.Т., Жумабоева Ф.А. Олий ўқув юртларида ўқитишнинг

замонавий усуллари. – Т.: 2002.

BOʻLAJAK BOSHLANGʻICH SINF OʻQITUVCHILARINING METODIK

TAYYORGARLIGINI TAKOMILLASHTIRISH IMKONIYATLARI

Saidova Mohinur Jonpoʻlatovna

BuxDUPI Boshlangʻich ta‘lim nazariyasi va

metodikasi kafedrasi dotsenti p.f.f.d (PhD)

Annotatsiya:

Mazkur maqolada axborot texnologiyalarining mazmuni, boshlangʻich sinf

matematika oʻqitish jarayonida foydalanish mumkin boʻlgan axborot texnologiyalar, ularning
turlari va ahamiyati haqida fikr yuritilgan.

Kalit soʻzlar:

Dars, masala, matematika, axborot texnologiya, boshlangʻich sinf.

Jamiyatda ta'lim barqaror taraqqiyotni ta'minlovchi asosiy omil sifatida e'tirof etilib,

xalqaro ta'lim konsepsiyasida «butun hayot davomida sifatli ta'lim olishga imkoniyat yaratish»
dolzarb vazifa sifatida belgilandi. Bu ta'lim tizimida pedagoglar, jumladan, boʻlajak boshlangʻich
sinf oʻqituvchilarining kasbiy faoliyatida metodik tayyorgarlik darajasini oshirish, ijodiy
tafakkurni rivojlantirishga yoʻnaltirilgan texnologiyalardan foydalanish imkoniyatini kengaytirdi.

Dunyo miqyosida ta'lim jarayoniga axborot texnologiyalarini joriy etish, ularning didaktik

asoslarini oʻrganib, yangi usul, vositalarni ishlab chiqish metodikasini va metodologik asoslarini
takomillashtirish, oʻquvchilardagi ijodiy bilish faoliyatining reproduktiv va produktiv darajalarni
modellashtirish yuzasidan qator yangi usullar va gʻoyalarni ishlab chiqish zarur. Mazkur yangi
gʻoya, yangi usullar natijasida oʻquvchi-yoshlarning erkin, mustaqil fikrlash, atrofdagi
voqeiylikka ongli munosabatda boʻlish, dahldorlik va ijtimoiy faollik kabi sifatlarini
rivojlantirish, dars jarayonida axborot texnologiyalaridan foydalanishning moddiy-texnika bazasi
yaratildi, me'yoriy hujjatlar ishlab chiqildi. Intellektual salohiyatli oʻquvchini tarbiyalashda
ta'lim tizimining rolini kuchaytirish boshlangʻich ta'limning yuqori sifatini ta'minlab, ilgʻor
pedagogik va axborot kommunikatsiya texnologiyalarini boʻlajak boshlangʻich sinf
oʻqituvchilari faoliyatiga joriy qilish uchun zamin yaratish bilan bir qatorda boshlangʻich sinf
oʻqituvchilarining kasbiy kompetentligini rivojlantirishni taqozo etmoqda.

Bugungi

kunda

respublikamizning

ta'lim

sohasida

axborot

texnologiyalaridan

foydalanishning me'yoriy-huquqiy bazasini tubdan takomillashtirish, ilgʻor xorijiy tajribalar,
ilmiy izlanishlar va zamonaviy texnologiyalarni boshlangʻich ta'lim jarayoniga integratsiya

Библиографические ссылки

Монахов В.М. Аксиоматический подход к проектированию педагогические технологии. Педагогика. 1997г. №6.

Очилов М. Янги педагогик технологиялар. Карши Насаф, 2000.

Саидахмедов Н. Янги педагогик технологиялар.Тошкснт “Молия”- 2003.

Тожисв., Салохитдинов Р., Баракасв М., Абдалова С. Таълим жараёнида замонавий ахборот тсхнологиялари. - Т.: 2001.

Толипов У., Усмонбосва М. Педагогик тсхнологияларнинг татбикий асослари. -Тошкент: “Фан” нашриёти, 2006 й.

Фарбсрман Б.Л. Илгор педагогик технологиялар. - Т.: 1999 й.

Фарбсрман Б.Л., Мусина Р.Т., Жумабоева Ф.А. Олий укув юртларида укитишнинг замонавий усуллари. - Т.: 2002.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов