Вопросы религиозной толерантности и межэтнических отношений в Узбекистане

CC BY f
573-576
29
10
Поделиться
Маллаева , Э. (2022). Вопросы религиозной толерантности и межэтнических отношений в Узбекистане. Современные инновационные исследования актуальные проблемы и развитие тенденции: решения и перспективы, 1(1), 573–576. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/zitdmrt/article/view/5332
Этиборхон Маллаева , Ўзбекистон Миллий университети Жиззах филиали

сиѐсий фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD), Ижтимоий фанлар кафедраси доценти 

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Данная статья посвящена изучения религиозная толерантность и межнациональные отношенияв полиэтнических государствах.


background image

573

1.

ПМА (полевые материалы автора). 2021 № 5. Муйнакский район. Шагырлы.

Тлеумбетова А., 1953 г.р. каракалпачка.

2.

ПМА. 2021 № 8. Муйнакский район. Порлытау. Яхыбеков Б. 1946 г.р.

каракалпак.

3.

ПМА. 2021 № 6. Муйнакский район. Шеге. Женалиева Т. 1940 г.р. каракалпачка.

4.

ПМА. 2021 № 2. Муйнакский район. Жалгыз терек. Кобланов Ж. 1963 г.р. Казах.

5.

Қурбаниязов А.Қ. Қарақалпақстанныӊ социаллық-экономикалық жағдайы ҳәм

Арал апатшылығы / Қарақалпақстан XIX әcирдиӊ екинши ярымынан XXI әсирге шекем.
Нѳкис: Қарақалпақстан, 2003. С. 326-342.

6.

Камалов С. Социально-экономическое положение Каракалпакстана и Аральская

катастрофа (1917-1990 гг.). Вестник ККО АН РУз, 1999, №6. С. 3-7.

7.

Курбанова З. И. Традиционные верования и представления каракалпаков,

связанные с одеждой и украшениями //Вестник антропологии. – 2016. – №. 3. – С. 64-73.

8.

Курбанова З. И. Женское паломничество к святым местам (по материалам

Нукусского и Ходжейлийского районов) //Вестник Каракалпакского отделения Академии
Наук Республики Узбекистан. – 2010. – №. 3. – С. 30.

9.

Kurbanova Z. I. Karakalpak Family Ritualism: The Bes Kiyim Custom in the

Transformation of Traditional Culture //Archaeology, Ethnology & Anthropology of Eurasia. –
2020. – Т. 48. – №. 3. – С. 124-133.

10.

Курбанова З. И. Традиционный мужской костюм каракалпаков (конец XIX-

конец XX вв.) //Проблемы востоковедения. – 2016. – №. 2 (72). – С. 48-52.


ЎЗБЕКИСТОНДА ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИК ВА МИЛЛАТЛАРАРО

МУНОСАБАТЛАР МАСАЛАЛАРИ

Маллаева Эътиборхон Махрамовна

сиѐсий фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD)

Ўзбекистон Миллий университетининг Жиззах филиали

―Ижтимоий фанлар‖ кафедраси доценти

Аннотация:

Данная статья посвящена изучения религиозная толерантность и

межнациональные отношенияв полиэтнических государствах.

Ключевые слово:

Религия, толерантность, конфессия, многонациональность,

межнациональные отношение, межнациональные конфликты, межнациональные
согласие.


Бугунги кундаги муҳим вазифа мамлакатимизда миллатлараро тотувлик ғоясининг

доимий устувор бўлишини таъминлаш билан боғлиқ. Бунда инсонпарвар, адолатли,
ҳуқуқий жамият қуришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган мамлакатимиз аҳолиси онгида
ҳар бир миллатнинг ўз миллий маданияти борлигини, ҳар бир этнос, этник гуруҳ дунѐда
ягона эканини, уларга нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлиш, зинҳор бирини
бошқасидан устун қўйиш мумкин эмаслигини назардан қочирмаслик ниҳоятда муҳим
ҳисобланади. Дин тўғрисида гап кетганда диний ва дунѐвий қарашларни
уйғунлаштираѐтган ―бағрикенглик‖ каби универсал тушунча, унинг муаммога оид
масалалари ҳақида фикр-мулоҳаза юритиш мақсадга мувофиқдир. БМТнинг ЮНЕСКО
ташкилоти томонидан 1995 йили қабул қилинган ―Бағрикенглик тамойиллари
декларацияси‖да бағрикенглик тушунчасига қўйидагича таърифлар берилган ва унинг
моҳияти ѐритилган: Бағрикенглик - бизнинг дунѐдаги турли маданиятларнинг, ўзини
ифодалаш ва алоҳидалигини намоѐн қилишнинг хилма-хил усулларини ҳурмат қилиш,
қабул қилиш ҳамда тўғри тушунишни англатади. Бағрикенглик билим, самимият, очиқ
мулоқот, ҳур фикр, виждон ва эътиқод вужудга келтиради. Бағрикенглик- у бурчгина


background image

574

эмас, балки, сиѐсий ва ҳуқуқий эҳтиѐж ҳамдир. Бағрикенглик тинчликка эришишни
таъминловчи ва уруш маданиятсизлигидан тинчлик маданиятига элтувчи кучдир.
Бағрикенглик–инсон ҳуқуқларини қарор топтириш, плюрализм (шу жумладан,
этномаданий плюрализм), демократия ва ҳуқуқнинг тантанасига кўмаклашиш
мажбурияти ҳамдир. Бағрикенглик ақидабозликдан, ҳақиқатни мутлақлаштиришдан воз
кечишни англатувчи ва инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро ҳуқуқий ҳужжатларда
ўрнатилган қоидаларни тасдиқловчи тушунчадир.

Бағрикенглик шуни англатадики, ҳар ким ўз эътиқодига амал қилишда эркиндир ва

ҳар ким бу ҳуқуққа бошқалар ҳам эга эканини тан олмоғи лозим. У шуни англатадики,
одамлар ташқи кўриниши, қиѐфаси, ўзини тутиши, нутқи, хулқи ва қадриятлари
жиҳатидан фарқланади, улар дунѐда яшашга ва ўзларининг ана шу индивидуаллигини
сақлаб қолишга ҳақлидирлар. У яна шуни англатадики, бир кишининг қарашлари
бошқаларга мажбуран сингдирилиши мумкин эмас[1]. Диний бағрикенгликнинг
миллатлараро муносабатларга таъсири қуйидагиларда намоѐн бўлади:

Биринчидан, дин ва диний қадриятлар Ўзбекистонда шаклланаѐтган этносиѐсий

парадигмага қарши чиқмайди, балки ривожланишини таъминлашга ўз восита ва усуллари
билан ѐрдам беради. Этносиѐсий парадигманинг стратегик мақсади жамиятнинг барча
аъзолари, шу жумладан дирга эътиқод қилвчилар, конфессиялар, диний ташкилот
аъзоларига ҳам дахлдордир.

Иккинчидан, Ўзбекистон дунѐвий демократик, ҳуқуқий давлат, унда дин давлатдан

ажратилган, дин давлат ишларига аралашмаганидек, давлат ҳам диний идоралар,
ташкилотлар ички ишларига аралашмайди. Бироқ бу дин ва диний идоралар, эътиқод
қилувчилар истаган ишини қилиши, давлат ва жамият ҳаѐтига индиферент муносабатда
бўлиши мумкин, деган фикрга олиб келмаслиги зарур. Диндорлар қандай ижтимоий-
ахлоқий ва сиѐсий-ҳуқуқий қадриятларга таянишига давлат, жамият бефарқ қарай
олмайди.

Учинчидан, халқлар, миллатлар иноқ яшаганида, стратегик мақсадни ўзининг ҳаѐтий

мақсади сифатида қабул қилганида ижтимоий тараққиѐтни таъминлаш мумкин.

Тўртинчидан, полиэтник давлатларда этномаданий плюрализм ва политеизм табиий

ҳол ҳисобланади. Этномаданий плюрализм билан политеизмни муросада ушлаб туриш,
уларни ижтимоий тараққиѐт манфаатларига хизмат қилишини таъминлаш этносиѐсий
парадигма зиммасидаги мураккаб вазифалардан биридир.

Бешинчидан, диний бағрикенглик деструктив гуруҳларга, фундаментализм ва

терроризмга хушомад, ѐн босиш эмас, у мудом хатти-ҳаракатлар ва ғоявий қарашларни
ижобий ѐки салбий характерга эга эканини ажрата оладиган воқеликдир. Инсоннинг
―ижтимоий мавжудот‖ эканлиги унинг хатти-ҳаракатлари ва ғоявий қарашларига маълум
бир талаблар, хатто чекланишлар қўяди. Бу ижтимоий талаблар ва чекланишлар ҳуқуқий
нормалар ҳамда маънавий-ахлоқий императивлар орқали белгиланади.

Олтинчидан, миллатлараро муносабатларда динга, диний қадриятларга таяниш

виждон эркинлиги орқали таъминланади. Қайси динга эътиқод қилиш, қандай диний
қадриятларни эъзозлаш, тарғиб этиш ва қўллаб-қувватлаш шахснинг конституцион
ҳуқуқидир. Аммо дин ва диний ташкилотларнинг миллатлараро муносабатларга бевосита
аралашиши, уларни у ѐки бу шаклда уюштириш, бир миллатни иккинчисига қарши
қўйиши мумкин эмас. Миллий-этник дин ѐки диний ташкилот бўлиши давлатнинг
полиэтник ва политеистик хусусиятига зиддир.

Еттинчидан, миллатлараро муносабатларда дин ва диний ташкилотлар тўплаган

тарихий-маданий, ижтимоий-ахлоқий тажрибалардан фойдаланиш ҳар икки томон,
айниқса ижтимоий тараққиѐт учун, конструктив аҳамиятга эга. Лекин этносиѐсий
парадигма динда консерватив ва догматик унсурлар ҳам борлигини, улардан деструктив
кучлар фойдаланишга интилаѐтганини унутиши мумкин эмас. Диний фундаментализм ва
терроризм кенг тарқалаѐтгани боис, давлатлараро, миллатлараро муносабатларда бир-
бирига шубҳа билан қараш, тўла ишонмаслик реал воқеликка айланган.


background image

575

Ўзбекистонда политеизм қарор топган, аҳолининг 95 фоиздан ортиғи ислом динига,

қолганлари бошқа динларга эътиқод қилади. Бизнинг мамлакатимиз азал-азалдан қадимий
динлар ривож топган макон сифатида дунѐ цивилизацияси тарихида алоҳида мавқега эга.
Ҳақиқатан ҳам, минтақамизда ғоят хилма-хил динлар, маданиятлар ва турмуш тарзлари
туташган ва турли халқларнинг тинч-тотув яшашини таъминлаган марказ бўлиб келган.
Жаҳон динларини демократияни қўллаб-қувватлайдиган, унга зид ѐки бетараф бўлган
категорияларга ажратиш мумкин эмас. Масалан, христианлик подшоҳлик ҳуқуқларини
ҳам, республикачиларнинг тенгликка бўлган интилишларини ҳам қўллаб-қувватлаган.
Баъзи гуруҳлар эса авторитар тузумларни қўллаб-қувватлаган бўлсалар, бошқалари
демократияни ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилганлар. Демак, дин-мураккаб ижтимоий
воқелик сифатида ўзида ранг-баранг, гоҳо тараққиѐтга зид оқимларга эга бўлиши мумкин.
Диндаги позитив, тараққиѐтга, инсон маънавиятига хизмат қилувчи жиҳатлардан
фойдаланиш, диний бағрикенгликни шакллантириш ўта долзарб вазифалардан биридир.
Диний бағрикенглик этник низолар, фуқаролар уруши ва мутаассибликдан, аччиқ тарихий
тажрибадан келиб чиққан ғоядир. Диний бағрикенглик ўз эътиқоди ва динидан воз кечиш
керак, деган маънони билдирмайди, балки, у инсонларнинг қадр-қимматини, виждон
эркинлиги ва мустақил фикр юритишини ҳурмат қилишни англатади.

Республикамизда истиқомат қилувчи турли дин вакиллари ўртасида инсон

ҳуқуқлари ва эркинликлари устуворлигига асосланган тенг ҳуқуқлиликнинг мавжудлиги
ва конфессиялараро ҳамкорликнинг яхши йўлга қўйилганлиги мамлакатимизда ижтимоий
барқарорликка замин яратмоқда. Конституциямизнинг 31-моддасида виждон эркинлиги
белгилаб қўйилган. Унда дунѐвий давлатнинг динга бўлган муносабатини ифодалайдиган
асосий тамойиллари ўз ифодасини топган.

Мустақиллик йилларида диний ташкилотларнинг сони ортиб борган. Агар 1990

йилда Республикада 95 та диний ташкилот фаолият кўрсатган бўлса, 2015 йилга келиб,
уларнинг сони 2200 тадан ошган. Истиқлол йилларида диний ўқув юртлари тизими ҳам
ривожланди. Масалан, мустақилликкача бор -йўғи 2 та исломий диний ўқув юрти ишлаган
бўлса, бугун уларнинг сони 11 тага етди. Илк марта диний ўқув юртлари талабаларига ҳам
стипендия жорий этилди.Истиқлол йилларида имомларнинг диний маълумот даражаси
ҳам сезиларли оширилишига эришилди. 1997 йилда уларнинг бор-йўғи 4,2 фоизи олий ва
ўрта махсус диний маълумотга эга бўлган бўлса, 2005 йилда бу кўрсаткич 84,5 фоизга,
бугунги кунда у қарийб юз фоизга етган.

i

Ҳозир юртимизда 30 дан ортиқ проваслав

храмлари фаолият кўрсатмоқда. Тошкентдаги Александро-Невский, Свято-Владимирский,
Свято-Успенский, Фарғонадаги Свято-Сергеевский, Олмалиқдаги Свято-Успенский ва
бошқа храмлар миллатлараро муносабатларни барқарорлаштириш, бошқа миллат
вакилларига ҳурмат ва эҳтиром ғоясини сингдиришга хизмат қилмоқда. Шу нарса
диққатга сазоворки, черковлар барпо этишда турли миллат ва элат вакиллари ҳам
иштирок этадилар. Масалан, Термизда православ храмини барпо этишда маҳаллий аҳоли
ҳам қатнашган[2]. Республикамизда энг кўп конфессияли ҳудуд Тошкент шаҳри ва
Тошкент вилояти ҳисобланади. Улардан кейинги ўринда Сирдарѐ, Фарғона, Самарқанд,
Навоий вилоятлари туради. Миллионлаб одамларнинг онги, қалби ва руҳиятига таъсир
ўтказа оладиган диннинг жамият ҳаѐтидаги ролига тўғри баҳо бера олмаслик диний
қадриятларни тараққиѐт ва дунѐвийлик билан уйғунлаштирмаслик салбий оқибатларни
келтириб чиқариши мумкин. Ўзбекистондаги диний бағрикенглик шарқона кадриятларга,
шарқона цивилизациянинг ҳаѐтбахш кучига, улардаги позитив тажрибаларга
асосланмоқда. Бизнинг кўпгина қадриятларимиз тарихан ислом ва ундаги гуманистик
анъаналар билан боғлиқдир. Бизнинг фикримизча, исломдаги янги этносиѐсий
парадигмани ва мамлакатимиздаги тотувлик, биродарлик ва бағрикенгликни қўллаб-
қувватлашга ѐрдам берадиган қадриятларни, ижтимоий-ахлоқий ғояларни янада кенг
ўрганиш, тарғиб этиш лозим. Конфессиялараро муносабатларнинг бағрикенглик
асосларига қурилиши жамиятдаги умумий маънавий муҳитга, қолаверса, ижтимоий-
сиѐсий барқарорликка таъсир кўрсатади. Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти


background image

576

Ислом Каримов таъкидлаганидек: ―Бизнинг мустақил, ҳур, кўпмиллатли мамлакатимизда
ислом дини билан баробар православие, иудаизм, католицизм сингари ўндан ортиқ бошқа
конфессиялар мутлақо эркин фаолият кўрсатмоқда. Қайси дин ѐки мазҳабга
мансублигидан қатъий назар, бу конфессияларнинг вакиллари биз билан елкама-елка
туриб, Ўзбекистон халқларининг фаровонлиги ва равнақи учун астойдил меҳнат
қилаѐтганликлари бизни мамнун этади‖[3]. Диний бағрикенглик умуминсоний
қадриятларга асослангани, миллатлараро муносабатларни мустаҳкамлашга қаратилгани
туфайли жамиятда ижтимоий барқарорликни таъминлайди. Республикамиздаги янги
этносиѐсий парадигма барча динларни, конфессияларни демократик тараққиѐт
мақсадларига хизмат қилишга йўналтирмоқда. Натижада, Ўзбекистон Республикасининг
стратегик мақсади - демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти қуриш, юксак
маънавиятли янги авлодни шакллантириш динларнинг, конфессияларнинг ҳам умумий
мақсадига айланган. Дин инсон руҳини бадхаѐл, ўй-ниятлардан халос қилиш, қалбини
поклаш орқали ижтимоий-маънавий тараққиѐтни жадаллаштиради. Айнан шунинг учун
ҳам диндаги мазкур позитив жиҳатларга таяниш, улардан миллатлараро муносабатларни
ривожлантиришда фойдаланиш муҳим ижтимоий аҳамият касб этади.

Фойдаланилган адабиѐтлар рўйхати:

1.

Юнеско халқаро меъѐрий ҳужжатлари. Конвециялар, битимлар, протоколлар,

тавсияномалар, декларациялар. ( Тўплам ) ―Бағрикенглик тамойиллари декларацияси‖.-
Тошкент: ―Адолат‖, 2004. - 91-92 б.

2.

Ҳусниддинов бағрикенглик ва жамият тараққиѐти. – Тошкент: ―Академия‖,

2005. – 116-17 б;

3.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги диний ишлар

қўмитасининг жорий архиви. 1991 – 2015 йилларидаги ҳисоботидан.

4.

Каримов И.А. Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида. –

Тошкент: Ўзбекистон, 1995. – Б.175.

5.

Бобохаджаев М. Республика Узбекистан: Очерки межнациональних и

межконфециональних отношений, внешноэкономических связей. – Тошкент: ―Шарқ‖,
1996. – С. 35.


UMUMIY O‗RTA TA‘LIM MUASSASALARIDA EKOLOGIK TA‘LIM VA

TARBIYANI RIVOJLANTIRISH

Mamarajabov Saydmurot Norqobilovich

Termiz muhandislik – texnologiya instituti katta oʻqituvchisi

Musayeva Mehriniso Hamro qizi

Termiz muhandislik – texnologiya instituti talabasi

Annotatsiya:

Mazkur maqolada O‗zbekiston Respublikasida ekologik ta‘lim va tarbiyani

rivojlantirish uchun hukumatimiz tomonidan olib borilayotgan amaliy ishlar atroflicha
yoritilgan. Jumladan, umumiy o‗rta ta‘lim muassasalarida ekologik ta‘lim va tarbiyani
mustahkamlash katta ahamiyat kasb etadi.

Kalit soʻzlar:

Ekologik ta‘lim, ta‘lim dasturlari, konsepsiya, ekologik targ‗ibot.


Tabiatni muhofaza qilish, tabiatdan oqilona foydalanish va ekologik sharoitlarni

yaxshilashda ekologik ta`lim va tarbiya muhim rol o`ynaydi. Ekologik muammolarning tobora
global ahamiyat kasb etib borayotganligi inobatga olinib, so‗nggi yillarda muhim ustuvor
vazifalar bilan bir qatorda atrof muhit muhofazasi, ekologik madaniyat, ekologik ta‘lim-tarbiya,
ekologik ma‘rifat masalalariga alohida e‘tibor berilmoqda.

Библиографические ссылки

кднеско халкаро меъерии хужжатлари. конвециялар, оитимлар, протоколлар, тавсияномалар, декларациялар. ( Туплам ) “Батрикенглик тамойиллари декларацияси”.-Тошкент: “Адолат”, 2004.-91-92 6.

Хусниддинов батрикенглик ва жамият тараккиёти. - Тошкент: “Академия”, 2005.-116-17 6;

Узбекистан Республикаси Вазирлар Махкамаси кошидаги диний ишлар кумитасининг жорий архиви. 1991 -2015 йилларидаги хисоботидан.

Каримов И.А. Узбекистан иктисодий ислохотларни чукурлаштириш йулида. -Тошкент: Узбекистан, 1995.-Б. 175.

Бобохаджаев М. Республика Узбекистан: Очерки межнациональних и межконфециональних отношений, внешноэкономических связей. - Тошкент: “Шарк”, 1996.-С. 35.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов