Authors

  • Дадабоева Мадина
    Қўқон университети БТ йўналиши талабаси

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.aijmr.104367

Keywords:

экологик муаммолар маънавий ахлоқий омил “табиат-жамият-инсон” муносабатлар соҳлом тафаккур экологик онг экологик муносабатлар интеграцияси.

Abstract

Мақолада экологик муаммолар, маънавий ахлоқий омил, “табиат-жамият-инсон” муносабатлар, соҳлом тафаккур, экологик онг, экологик муносабатлар интеграцияси масалалари хусусида фикр юритилади


background image

Acumen:

International Journal of

Multidisciplinary Research

ISSN: 3060-4745

IF(Impact Factor)10.41 / 2024

Volume 2, Issue 5


416

Acumen: International Journal of Multidisciplinary Research

ТАБИАТ ВА ЖАМИЯТ ТИЗИДАГИ ЭКОЛОГИК

МУАММОЛАРНИНГ ДОЛЗАРБЛИГИ

Дадабоева Мадина

Қўқон университети

БТ йўналиши талабаси

Аннотация:

Мақолада

экологик муаммолар, маънавий ахлоқий омил,

“табиат-жамият-инсон” муносабатлар, соҳлом тафаккур, экологик онг, экологик
муносабатлар интеграцияси масалалари хусусида фикр юритилади.

Калит сўзлар:

экологик муаммолар, маънавий ахлоқий омил,

“табиат-

жамият-инсон” муносабатлар, соҳлом тафаккур, экологик онг, экологик
муносабатлар интеграцияси.

КИРИШ

Инсоният тарихининг ҳозирги босқичи глобал муаммолар кескинлашиб,

цвилизация тақдирини белгилайдиган имкониятлар реаллашуви билан
характерланади. Шу муносабат билан дунё олимлари башарият олдида бир-
бирига тубдан қарама қарши бўлган икки дилемма кўндаланг турганлигини
башорат қилмоқдалар.

Биринчиси

– оптимистик характерда бўлиб, инсон ўз

ижтимоий-маънавий моҳиятини, замоннинг ривожланиш қонуниятларига мос,
янги мезонлар тизими: тарихий шаклланган маънавий-ахлоқий қадриятларига
ворислик, техник-технологик имконияти, интеллектуал ақлий салоҳияти,
ахборот коммуникацияси ва мавжуд илмий базасидан оқилона фойдаланиш
самарадорлигини ошириб, фаолиятини холис баҳолайди ва келажак
авлодларимизга қулай ижтимоий-табиий яшаш муҳитини қолдиради.

Иккинчиси

– пессимистик руҳда бўлиб, инсоният амалий турмуш тарзига,

унинг ижтимоий-маънавий моҳиятига ёт бўлган ғайриахлоқий иллатларнинг
кириб келиши оқибатида, онгида инсонга, жамиятга, табиатга нисбатан
агрессивлик руҳий кайфияти кучаяди, салбий стереотипларнинг сақланиб
қолиши бундан кейин ҳам давом этади, маънавий-ахлоқий инқирозлар
кескинлашиб, инсониятни муқаррар экологик ҳалокатга олиб келади. Ҳозирги
куннинг тажрибалари ва воқелиги, унинг белгиларини яққол намоён қилмоқда,
деб ўз қарашлари ҳақиқатлигини асослашга уринмоқдалар.


background image

Acumen:

International Journal of

Multidisciplinary Research

ISSN: 3060-4745

IF(Impact Factor)10.41 / 2024

Volume 2, Issue 5


417

Acumen: International Journal of Multidisciplinary Research

МЕТОДЛАР

Тадқиқотни амалга оширишда фалсафанинг ижтимоий ҳодисаларни

тадқиқ қилишдаги: анализ ва синтез, тарихийлик ва мантиқийлик,
умумлаштириш, конкретлаштириш каби усулларидан фойдаланилди.

НАТИЖАЛАР

Жамиятни экологик барқарор ривожлантиришнинг маънавий-ахлоқий

омилларини, объектив ва субъектив шарт-шароитларини илмий таҳлил қилиш -
инсоният цвилизацияси истиқболларини белгилаб беради. Чунки, ҳозирги кунда
экологик муаммолар глобаллашуви шароитида инсоният ўз ҳаёти ва келажак
авлодларини сақлаб қолишнинг экологик маънавий-ахлоқий асосларини
ривожлантиришдан бошқа муқобил йўл йўқлигини англаб етмоқда. Шунинг
учун, тадқиқ қилинаётган мавзунинг долзарблиги қуйидагича изоҳланади:

Биринчидан,

ҳар қандай давлатнинг глобал муаммолар ечимини

топишдаги иштироки, уларнинг шу муаммоларни бартараф қилишга
йўналтирилган миллий маънавий-ахлоқий омилларнинг назарий-методологик
асосларини, конструктив-рационал усул ва воситаларни ишлаб чиқиши ҳамда
ҳаётга татбиқ қилишида намоён бўлади. Шу жумладан, Ўзбекистонда вужудга
келган кескин экологик вазиятни асрлар давомида шаклланган миллий-ахлоқий
меросни тиклаш асосида бартараф этиш имкониятини ўрганиш ижтимоий-
сиёсий, гуманитар фанларнинг фундаментал назарий ва амалий муаммосидир.

Иккинчидан,

мамлакатимизда маънавий-маданий меросни ижодий

ривожлантириш давлат сиёсатининг устувор вазифаси сифатида эътироф
қилиниб, унинг назарий-методологик асосларини мустаҳкамлашни тақозо
қилмоқда. Айниқса, оламшумул миқёсда экологик муаммоларнинг кескинлашиб
кетиши, унинг оқибатларини бартараф қилиш учун комплекс–системали
ёндошувда маънавий–ахлоқий омилларнинг ролини тадқиқ қилиш муҳим
назарий, методологик ва амалий аҳамиятга эга.

Учинчидан,

жаҳонда ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маданий мафкуравий,

экологик муносабатлар интеграцияси ва глобалашув жараёнларининг кучайиб
кетиши, уларни бошқаришнинг цвилизациялашган маънавий–ахлоқий
асосларини тақозо қилмоқда. Жумладан, миллий, ҳудудий ва глобал миқёсларда
ижтимоий–экологик муносабатларни бошқаришда анъанавий ва замонавий,
миллий ва умуминсоний ахлоқий қадриятларни уйғунлаштиришнинг роли


background image

Acumen:

International Journal of

Multidisciplinary Research

ISSN: 3060-4745

IF(Impact Factor)10.41 / 2024

Volume 2, Issue 5


418

Acumen: International Journal of Multidisciplinary Research

таборо кучаймоқда. Бу вазифани самарали бажариш эса, унинг назарий-
концептуал асосларига эҳтиёжни кучайтирмоқда.

Тўртинчидан,

инсоният тарихида глобал экологик муаммолар вужудга

келишида моддий ва маънавий эҳтиёжлари ўртасидаги зиддиятлар
кескинлашувидан ташқари, жамиятнинг маънавий–ахлоқий қашшоқлиги,
этикологик инқирозлари ҳам катта роль ўйнаган. Шунинг учун, табиат ва
жамиятдаги

экологик

муносабатларни

маънавий–ахлоқий

нормалар,

тамойиллар, мезонлар асосида бошқаришнинг мустаҳкам илмий асосларини
яратиш муҳим вазифага айланмоқда.

Бешинчидан,

узоқ давом этган мустамлакачиликнинг табиатга нисбатан

волюнтарисик, тоталитар сиёсати натижасида мамлактимизда кескин экологик
вазият вужудга келди. Унинг жиддий асоратларини ижтимоий, иқтисодий, сиёсий
ва маънавий-маданий асосларини яратишни, хусусан экологик миллий
маданиятимиз тарихини, ахлоқ нормаларини, тамойилларини тиклаш ва
ривожлантиришни кун тартибига қўйди. Чунки, табиий бойликларга нисбатан
шаклланган утилитаризм ва меркантилизм стереотипларни кишилар онгидан
сиқиб чиқариш, маънавий баркамол шахсни тарбиялаш муаммоларини тадқиқ
қилиш ғоят долзарб масаладир.

Олтинчидан,

“табиат-жамият-инсон” муносабатларнинг моҳиятини,

характерини баҳолашда экологик ахлоқ нормалари, тамойиллари ва мезонлари
устуворлашиб бормоқда. Шунинг учун, экологик муаммолар глобаллашиб
кетаётган ҳозирги шароитида инсонларнинг табиий атроф муҳитга оқилона
муносабатини шакллантириш, хусусан ёшларнинг экологик онгини,
маданиятини ривожлантиришда маънавий-ахлоқий усуллари ва воситаларини
такомиллаштириш муҳим назарий, амалий, методологик муаммо бўлиб
қолмоқда.

МУЛОҲАЗАЛАР

Бу қарашларнинг ҳар бири муқобил фалсафий таълимотлар сифатида

инсониятнинг умумий манфаатлари, мақсадлари доирасида ҳамкорлик қилиш
стратегияси ва тактикасини ишлаб чиқишда ўзига хос аҳамият касб этмоқда ва
инсоният олдига янги талабларни қўймоқда. Бундан ташқари, уларнинг
умумийлиги глобал муаммоларни ҳал этишда ахлоқий нормалар ва
тамойилларнинг устуворлашиш қонуниятини эътироф этишида кўзга
ташланади. Дарҳақиқат, ҳар қандай тарихий даврда барча халқ, миллат, элат


background image

Acumen:

International Journal of

Multidisciplinary Research

ISSN: 3060-4745

IF(Impact Factor)10.41 / 2024

Volume 2, Issue 5


419

Acumen: International Journal of Multidisciplinary Research

тараққиётининг стратегик йўналишларини белгилайдиган ва баҳолайдиган
мезонлар тизимида маънавий-ахлоқий қадриятлар детерминлаштирувчи омилга
айланмоқда. Айниқса, табиатга экологик муносабатларнинг ахлоқийлашуви,
унинг инсонпарварлашувини намоён қилади. Бу эса, ўз навбатида, умуман
маданиятнинг, хусусан миллий экологик маънавий-ахлоқий нормалар ва
тамойилларнинг назарий-методологик асосларини яратиш заруриятидан келиб
чиқади

.

Зеро,

Ўзбекистон Президенти

И.Каримов таъкидлаганидек: “бугунги

мураккаб мафкуравий жараёнларни илмий-амалий жиҳатдан атрофлича таҳлил
қилиш ва баҳолаш, уларнинг устувор йўналишларини, кимга ва нимага қарши
қаратилганини аниқлаш, аҳоли турли қатламларига таъсирини ўрганиш, миллий
манфаатларимизга, ҳаёт тарзимизга зид бўлган зарарли ғоялар ва мафкуравий
хуружларнинг моҳиятини очиб бериш, фуқароларимиз қалбида миллий тафаккур
ва соғлом дунёқараш асосларини мустаҳкамлаш алоҳида аҳамият касб этади”.

1

ХУЛОСА

Хулоса ўрнида айтиш жоизки, биосфера экологик мувозанатини ташкил

қилишга мутасадди ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий институтларнинг
функционал самарадорлиги, уларнинг маънавий-ахлоқий таъминланишига
боғлиқдир. Зеро, экологик муносабатларни бошқариш тизимининг демократик
мазмуни ва гуманистик характери, давлатнинг экологик таълим-тарбия
соҳасидаги ислоҳотчилик роли миллий ва умуминсоний ахлокий нормаларни,
тамойилларни ривожлантиришнинг фундаментал назариясига ва амалиётига
боғлиқ бўлиб қолмоқда.

Фойдаланилган адабиётлар:

1.

Каримов И. Юксак маънавият – енгилмас куч. Тошкент, “Маънавият”,
2008. 126-127 бетлар.

2.

Абу Наср Форобий. Фозил одамлар шаҳри. -Т.:Абдулла Қодирий
номидаги халқ мероси нашриёти, 1993;

3.

Беруний. Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар. Танланган асарлар. 1-
жилд. –Т.:“Фан”, 1968.

4.

Ибн Сино. Тиб қонунлари, -Т.: Алишер Навоий. Асарлар 15 жилдлик 1-15.
Т.1961-1968.

5.

Заҳириддин Мухаммад Бобур. Бобурнома. -Т.:“Юлдузча”, 1989.

1

Каримов И. Юксак маънавият –

енгилмас куч. Тошкент, “Маънавият”, 2008.

126-

127 бетлар.

References

Каримов И. Юксак маънавият – енгилмас куч. Тошкент, “Маънавият”, 2008. 126-127 бетлар.

Абу Наср Форобий. Фозил одамлар шаҳри. -Т.:Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 1993;

Беруний. Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар. Танланган асарлар. 1-жилд. –Т.:“Фан”, 1968.

Ибн Сино. Тиб қонунлари, -Т.: Алишер Навоий. Асарлар 15 жилдлик 1-15. Т.1961-1968.

Заҳириддин Мухаммад Бобур. Бобурнома. -Т.:“Юлдузча”, 1989.