Acumen:
International Journal of
Multidisciplinary Research
ISSN: 3060-4745
IF(Impact Factor)10.41 / 2024
Volume 2, Issue 8
22
Acumen: International Journal of Multidisciplinary Research
СУРАТЛАРДА МУҲРЛАНГАН ҚАДИМИЙ БУХОРО
Фарида Казакова Санокуловна
Бухоро давлат музей қўриқхонаси “Хужжатлар фонди” фонд сақловчиси
ва илмий ходими
Шавкатов Шаҳзод амсулло ўғли
Бухоро Тасвирий санъат музей филиал раҳбари
Аннотация: Мақолада “Бухоро давлат музей қўриқхонаси “Хужжатлар
фонди”да мавжуд фото коллекциялар ҳақида фикр юритилган. Айниқса
Россиялик фотограф Димитрий Иванович Ермаков фото коллекциясидан ўрин
олган фото суратлар тафсилоти ёритиб берилган.
Аннотация: В статье рассказывается о существующих коллекциях
фотографий "Документального фонда" в Бухарском государственном музее-
заповеднике. В частности, освещаются детали фотографий, которые из
коллекции российского фотографа Дмитрия Ивановича Ермакова.
Бухоро давлат музей қўриқхонаси “Хужжатлар фонди” 1986 йилда “Совет
даври бўлимидан” ажратилган бўлиб, хронологик жиҳатдан фонд XIX асрнинг
охири ва ҳозирги кунгача бўлган даврни ўз ичига олиб, бугунги кунда музейнинг
энг катта фондларидан бири ҳисобланади. Фонд ўз навбатида тематикаси
жиҳатидан бир нечта коллекцияларни ўз ичига олган. Фонднинг фотосуратлар
коллекцияси тарихий, этнографик ҳамда экспозицион хусусиятитига кўра жуда
бой. Фото коллекцияда машхур рус кимёгари ва фотографи
Сергей Михайлович
Прокудин-Горский,
Дания қироллигидаги географик жамиятнинг котиби
Оле
Олуфсен,
XIX асрнинг машхур фотографи
Ф.Ордэ ,
рус фотогарафи
Панов Иван
Николаевич,
машҳур рус санъатшуноси
С.Н. Юренов
томонидан топширилган
фотосуратлар мавжуд.
Acumen:
International Journal of
Multidisciplinary Research
ISSN: 3060-4745
IF(Impact Factor)10.41 / 2024
Volume 2, Issue 8
23
Acumen: International Journal of Multidisciplinary Research
Россиялик фотограф
Дмитрий Иванович
Ермаков
фотосуратлари ҳам “Хужжатлар фонди”
коллекциялари таркибига кириб ҳозирги кунда ёш
авлод учун мухим манба ҳисобланади.
Манбаларда таъкидланишича Д.И. Ермаков фотограф
сифатида ўз фаолиятини 1860-йилларда Тифлисда
бошлайди. Унинг муаллифлик мероси Россия, Грузия,
Озарбайжон, Арманистон, Форс, Туркия тарихи ва
маданияти учун алоҳида аҳамиятга эга. Ермаков бу
мамлакатлар
тарихига
оид
1860
йилларнинг
ўрталаридан 1910 йилларгача бўлган археологик,
этнографик, топографик ва географик мавзудаги қирқ
мингдан зиёд шиша негативлар ва юздан ортиқ фото
альбомларни яратади. Д.И. Ермаковнинг ижодий меросида Ўрта Осиё
этнографиясига оид фотосуратлар жамланмаси хам мавжуд. Ушбу шиша
негативлар ва фотосуратлар ҳозирда Грузия давлат музейида сақланмоқда
1
.
1975 йилнинг 30 июнь санасида Бухоролик Граташвели Тамара Давидовна
томонидан жами 69 та Д.И. Ермаков фотосуратлари Бухоро ўлкашунослик
музейига қабул қилинган. Айнан бу фотосуратлар Д.И. Ермаков томонидан
тасвирга олинганлиги тўғрисидаги маълумот шахсан Граташвили Тамара
Давидовна
томонидан
Бухоро
давлат
музей-қўриқхонаси
қабул
далолатномаларини қайд қилиш китоби, 68-сонли далолатномасининг якунида
ёзиб қолдирилган. Ҳозирги кунда фотосуратлар 1148/фотофонд инвентар рақам
остида “Хужжатлар фонди”да сақланмоқда. Фотосуратлар майин фотоқоғозда
чоп эттирилган бўлиб, ҳар бир фотосурат остида унинг қасқача изоҳи
келтирилган.
Мана шу коллекциядан Бухоро воҳасига мансуб айрим суратлар ҳақида
қисқача маълумот беришни лозим деб топдик.
1148/фф-3 рақамли фотосурат Бухоро
аёллари сурати бўлиб, ушбу суратда миллий
либос кийган турли ёшдаги аёллар ва
қизларни кўришимиз мумкин.
Acumen:
International Journal of
Multidisciplinary Research
ISSN: 3060-4745
IF(Impact Factor)10.41 / 2024
Volume 2, Issue 8
24
Acumen: International Journal of Multidisciplinary Research
1148/фф 4 фотосурат Бухоро воҳасида тасвирга
туширилган бўлиб, “Ротный командир” яъни рота
қўмондони деб номланган. Бухоро амирлигида бир неча
баталён ёки юзлаб қўмондонлар , пиёда ва отлиқларнинг
қўмондони
вазифаларини
Амир
томонидан
тайинланилган беклар бажаришган.
Рота командири қора мундир, қора шим (шаравар),
елкасида қизил пагон, бошида қора қаракўл телпаги,
белида қимматбаҳо камар, кўкрагида нишон таққан
ҳолатда ҳарбий формада юрган. Қўмондон қилич, болта ва пичоқ билан
қуролланган.
1148/фф-7 рақамли фотосурат Бухоро
ошхоналаридан бирида тасвирга олинган
бўлиб, унда шашлик (кабоб) пишираётган
ошхона устаси ҳамда кўпгина бошида салла
ва дуппи, эгнида алоча матосидан тикилган
яктак кийган бухороликларни кўришимиз
мумкин.
1148/фф-8 рақамли фотосурат «Бухарский министр” деб
номланиб, унда Мухаммад Шариф девонбеги тасвирга
олинган. Мухаммад Шариф –лашкарбоши, дипломат,
бош закотчи-Бухоро амирлигида молия вазири
лавозимида ишлаган. У амир Саид Абдулахадхоннинг
энг яқин шахсий маслаҳатчиси бўлиб, иноқ даражасига
эга эди. Бутун мамлакат ва амирнинг ўзи Мухаммад
Шарифга отаси Муҳаммадбийнинг Бухоро қушбеги
лавозимидаги бўлажак вориси сифатида қараган. Унинг
отаси Мухаммадбий амир Музаффархоннинг энг яқин кишиларидан бири бўлиб,
қулликдан Бухоро маъмурияти бошлиғи даражасига ўтиб, Бухоро қушбегиси
лавозимини эгаллаган. Мухаммад Шарифнинг ўзи амир Музаффархон қўл
Acumen:
International Journal of
Multidisciplinary Research
ISSN: 3060-4745
IF(Impact Factor)10.41 / 2024
Volume 2, Issue 8
25
Acumen: International Journal of Multidisciplinary Research
остида Бухоронинг бош закотчиси ва ҳокими бўлиб ишлаган. Бухорода Россия
императорлик сиёсий агентлиги очилганидан сўнг Муҳаммад Шариф Бухоро
ҳукумати билан сиёсий агент ўртасидаги алоқада масъул бўлган.
Ушбу сурат “Русский пленник в Бухаре” яъни рус асири Бухорода деб
номланади. Рус асири бошида қуйи қатлам вакиллари орасида урф бўлган
“Силкма чўгирма” (бу бош кийими қўй жунидан думалоқ шаклда ва катта ҳажмда
тикилади)
2
, эгнида яктак кийган ҳамда чилим чекаётган ҳолатда тасвирга
олинган.
1148 рақамли фотосурат “Бухоро тўпчилари қисмидаги паст лавозимдаги
тўпчилар” деб номланади. Ҳар бир давлатнинг тарихи унинг қуролли кучлари
билан узвий боғлиқ, бироқ кўп солномаларда армия ҳақидаги маълумотлар
ёритилмай қолмоқда. Аммо Бухоро тарихчилари туфайли бугун биз Бухоро
амирлиги армияси ҳақида қизиқарли маълумотларни билиб олишимиз мумкин.
1837-йилда Амир тўпчилар батальони (тўпчи)ни ташкил қилади. Тўпчибоши
лашкар унвонига эга бўлган Бухоро гарнизони бошлиғи, яъни ҳарбий артиллерия
бошлиғи, бир вақтнинг ўзида хонлик ҳарбий қисмлари барча қўмондонларининг
Acumen:
International Journal of
Multidisciplinary Research
ISSN: 3060-4745
IF(Impact Factor)10.41 / 2024
Volume 2, Issue 8
26
Acumen: International Journal of Multidisciplinary Research
бошлиғи ҳам бўлган; Шунинг учун у кўпинча уруш вазири (вазир-и-ҳарб) деб
юритилган. Тўпчилар -Артиллерия амирлик армиясининг алоҳида бўлими
бўлган.
1148/фф-17. Сурат “Бухоро амирининг отхонаси” деб номланган. Суратда:
Закотхона, Қушбеги Поен (ҳаули Поен) отхонаси хизматкорлари ва бир неча
зотли отлар тасвири мавжуд. Закотхона, Кушбеги Поен (Ҳавли Поен), Аркнинг
Жанубий деворлари ёнида жойлашган. Ҳавли Поеннинг бутун биринчи
ҳовлисини отхона, экипаж ва аравалар, иккинчи ҳовлисини еса концелярия
идораси ҳовлиси орқали Регистонга кириш йўлаги егаллаган. Учинчи ҳовлида
қўшбеги Поеннинг қабулхонаси, тўртинчи ҳовлида еса унинг шахсий ётоқхонаси
жойлашган. Ховли Поен тўртта ҳовлидан иборат катта бир қаватли бино бўлган.
Катта дарвоза биринчи ҳовлига олиб чиққан, у ерда амирнинг шахсий
фойдаланиши учун зарур бўлган отлар айвон остида сақланган. Шунингдек,
аёлларни ташиш учун ўнга яқин фойтунлар ва йигирматагача Қўқоннинг арб
зотли отлари бўлган. Ҳовлини махсус "карвон "(карванбоши) бошқарган, учта
катта отбоқар ("огалук") ва 50 тагача кичик отбоқарлар ("саиз") отларни назорат
қилган. Кушбеги поеннинг асосий закотхонаси 1920 йилда Рус аскарларининг
Бухорога бостириб кириши натижасида қаттиқ зарар кўрган ва вайрон бўлган.
Acumen:
International Journal of
Multidisciplinary Research
ISSN: 3060-4745
IF(Impact Factor)10.41 / 2024
Volume 2, Issue 8
27
Acumen: International Journal of Multidisciplinary Research
1148/фф 22,33,57,58 рақамли суратлар “Бухоро еврейлари (яхудийлари)” деб
номланган. Бухоро яҳудийлари яҳудий этник қатламига мансуб бўлиб, улар
бошқа яҳудийлардан ноёб хусусият ўзларининг тили билан ажратиб туришган.
Бухоро яҳудийлари ихчам гурух бўлиб, бошқа этник вакилларидан фарқли
ўлароқ, бир уруғ жамоа бўлиб, алоҳида маҳаллада яшашган. Маҳалла–Кўҳна
(эски Маҳалла), Маҳалла-Нав (янги Маҳалла) ва Амиробод (Амир шаҳри)
уларнинг маҳалласи бўлган. Ҳар бир маҳаллага жамоат аъзолари томонидан
Acumen:
International Journal of
Multidisciplinary Research
ISSN: 3060-4745
IF(Impact Factor)10.41 / 2024
Volume 2, Issue 8
28
Acumen: International Journal of Multidisciplinary Research
сайланган ёши улуғ оқсоқол - калонтар (Муҳтор) раҳбарлик қилган. Юқоридаги
тасвирларда оқсоқол бошлиқ яхудий гурухларини кўриш мумкин.
1148/фф-23. Бухородаги Намозгох масжиди. Бу масжид—Бухоронинг жануби-
ғарбида жойлашган Қурбон ҳайити (Ийд ал-Адҳа) ва Рамазон байрамларида
ибодат қилиш учун мўлжалланган ибодат майдончаси ҳисобланади. "Намозгоҳ"
сўзи намоз ўқиладиган жойни, худди муқаддас қилинган масжидда бўлгани каби
маъноларни беради. Намозгоҳ масжиди тумандан келган улкан оломонга ва ҳатто
рота қўшинларига намоз ўқиш учун жой ҳисобланилган. Намозгоҳ масжиди IХ
асрда Самонийлар ҳукмронлиги даврида қурилган деб тахмин қилинади.
1148/фф-34 “Бухара. Уличный торговец оружия под стеной” деб номланади.
Суратда уч қария ва бир ёш боланинг қурол-яроғ сотиб турган тасвирини кўриш
мумкин. Шуни ҳам таъкидлаш керакки, Бухорода қадимда қурол-аслаҳалар
сотадиган жой “Тови тиргарон” кўчасида жойлашган бўлиб, бу жой ҳозирда 6-
мактаб ён томонига тўғри келади.
Acumen:
International Journal of
Multidisciplinary Research
ISSN: 3060-4745
IF(Impact Factor)10.41 / 2024
Volume 2, Issue 8
29
Acumen: International Journal of Multidisciplinary Research
1148/фф 11, 48, 53. “Бухородаги ҳиндлар ва улар қўним топган карвонсарой”.
1890 йил. Бухорода ҳиндлар иккита карвонсаройни эгаллашган. Улардан бири-
Мушки Субҳонқулихон (ёки Қарши саройи) бўлган. Бу ерда Ҳинд судхўрлари
яшашган. Мушки Субхонқулихон карвонсаройи эски Бухоро шаҳрининг
марказий қисмида–қадимги Шахристон ҳудудида жойлашган бўлиб, О. A.
Сухарева тавсифига кўра жариб Шахристонига тегишли бўлган. Карвонсарой 60
та ҳужрадан иборат бўлиб, уларнинг ҳар бирида бир-иккитадан хиндлар
истиқомат қилишган. Карвонсарой хазинага тегишли бўлиб, уларни ҳиндларга
ижарага беришдан катта даромад олинган. Садриддин Айний ўзининг
эсталикларида ҳинд судхўрлари ҳақида тўхталиб ўтади: “Ҳинд судхўрлари жуда
ифлос юришар ва улардан бир даҳшатли ҳид келиб турар эди. Гарчи улар ҳар куни
ювинишган бўлса-да, лекин бу ҳид йўқолмасди ва баъзида бутунлай чидаб
бўлмас бўлиб қоларди. Айтишларича, ювинишдан сўнг улар танасига махсус мой
суртишаркан. Уйларидан чиққаётган қўланса ҳид эса остонадан бурунга
уриларди. Пулдорларнинг касблари ҳатто ҳаётларидан ҳам ифлослироқ эди.
Ҳатто шаҳар ва қишлоқдаги энг камбағал тиланчиларга ҳам пулни фақат юқори
фоизлар эвазига қарзга беришарди. Қарздорларнинг энг муҳим гуруҳи Амир
аскарлари эди. Улар ўндан йигирма тенеггача (бир ярим рублдан уч рублгача)
қарз олишарди ва бу пулларни бўлак бўлак қилиб, бир ёки икки ой давомида аста-
секин икки баравар фоизи билан қайтаришарди. Ҳиндлар ҳисоб-китобларини ҳеч
қандай дафтарга ёзмас эдилар. Уларнинг барча қарздорлари саводсиз, оми
одамлар эди. Улар ҳисоб-китобларни "саноқ таёқчаси" ёрдамида амалга
оширардилар. Таёқнинг кенглиги икки сантиметр бўлган тўрт қиррали шаклга
эга бўлиб катталиги ярим аршиндан ошмасди. Ҳар бир қарздор учун алоҳида
саноқ чўпи бўлиб, унга ҳиндлар қарздорнинг исмини ва қарз миқдорини Ҳинд
тилида ёзиб боришарди. Одатда судҳўрлар ўз пулларини қарздорлардан кам кам
Acumen:
International Journal of
Multidisciplinary Research
ISSN: 3060-4745
IF(Impact Factor)10.41 / 2024
Volume 2, Issue 8
30
Acumen: International Journal of Multidisciplinary Research
қилиб ундиришарди ва қарзнинг ҳар бир қисмини тўлашда саноқ чўпига чизиқ
белгисини қўйишарди. Амир аскарларига маош тўланадиган кунга қадар,
ҳиндулар ўз хоналарида иложсиз бекор ўтиришарди. Регистон майдонида
аскарларга маош тўланар эди, мана шу кун саҳардан пулдорлар аскарлардан қарз
ундириш мақсадида Амир қўрғони томон йўл олар эдилар”.
1148 /фф -56. “Имомларнинг қабрлари” деб номланган сурат. Суратда: Ҳазрати
Имом мақбараси ва қабрлари тасвири мавжуд. Ҳазрати Имом қабристони
Бухородаги энг қадимги мусулмон зиёратгоҳларидан бири бўлиб, ушбу зиёратгоҳ
шаҳар араблар томонидан босиб олинганидан кўп ўтмай, Бухоро биринчи
намозгоҳининг шимолий чеккасида ташкил этилган. Бу ерда машҳур Ҳанафий
Шайх тахаллуси билан аталган, энг буюк ислом оламининг фиқиҳшунос ва
илоҳиётчиси Абу Ҳавса Kaбир ал-Бухорий-Ҳaзрат Имом ёки хожат Барор (Хожа
(келтирар) муваффақият, омад) (150/767-217/832) дафн этилган. Абу Хафс ал-
Бухорий кўмилган жойлари атрофида кейинчалик қабристон пайдо бўлган.
1148/фф 61. Сурат “Қалъадаги қамоқхона” деб номланади. Зиндан қадимги
Шаҳристон тепалигининг Шимолий-ғарбий бурчагида, собиқ Хўжа
Низомиддин Боло маҳалласи ҳудудида жойлашган. Қурилиш санаси XVIII асрга
Acumen:
International Journal of
Multidisciplinary Research
ISSN: 3060-4745
IF(Impact Factor)10.41 / 2024
Volume 2, Issue 8
31
Acumen: International Journal of Multidisciplinary Research
тегишли. Айни пайтда бу ерда “Бухоро ҳуқуқ ва қонунчилик тарихи музейи”
жойлашган.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, фотосуратлар Бухоро халқлари тарихини
ёритувчи зарур ашё ҳисобланади. Чунки уларда ҳозирги кунда мавжуд бўлмаган
ё бўлмаса архитектураси жиҳатидан қайта тикланган маданий меросимиз
объектлари, амирлик даври ҳаёти ҳамда ўзбек этнографиясини ўзида мужассам
этган тасвирлар туширилган. Ушбу фотосуратлар кейинги авлод учун муҳим
тарихий манба бўлиб қолади.
1.
Ермаков Дмитрий Иванович
2.
“Бош кийим ғифтихор рамзи” ЎзА Ахмаджон Шокиров мақоласи.
xorazmmiy/uz
3.Ўзбекистон Миллий Энтиклопедияси.
