ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ЮРИДИК ИНСТИТУТИ
Қўлёзма ҳуқуқида
УДК
347. 42 (575.1)
Ғайбуллаев Алишер Исматович
АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ БИЛАН ЕТКАЗИЛГАН
ЗАРАР УЧУН ФУҚАРОЛИК
-
ҲУҚУҚИЙ ЖАВОБГАРЛИК
МУАММОЛАРИ
12.00.03 -
Фуқаролик
ҳуқуқи; оила ҳуқуқи; тадбиркорлик ҳуқуқи
;
халқаро
хусусий
ҳуқуқ
юридик фанлар номзоди илмий даражасини олиш учун
тақдим этилган диссертация
А
В
Т
О
Р
Е
Ф
Е
Р
А
Т
И
Тошкент
–
2011
2
Тадқиқот
иши Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Тошкент давлат
юридик институти “Фуқаролик ҳуқуқи”
кафедрасида бажарилган.
Илмий раҳбар
:
юридик фанлар доктори,
профессор
Оқюлов Омонбой
Расмий оппонентлар
:
юридик фанлар доктори
Насриев Илҳом Исмаилович
юридик фанлар номзоди, доцент
Топилдиев Вохид Рахимжонович
Етакчи ташкилот
:
Ўзбекистон Республикаси Фанлар
академияси И.Мўминов номидаги
Фалсафа ва ҳуқуқ институти
Ҳимоя Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Тошкент давлат
юридик институти
ҳузуридаги юридик фанлар доктори (номзоди) илмий
даражасини олиш учун диссертациялар ҳимояси бўйича Д
.016.15.0
2 рақамли
ихтисослашган кенгашнинг 20
11
йил «
__» ______
соат
_____
даги
йиғилишида бўлиб ўтади (
1
00047, Тошкент шаҳри, Сайилгоҳ кўчаси, 35).
Диссертация билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
Тошкент давлат юридик институтининг кутубхонасида
(1
00047, Тошкент
шаҳри, Сайилгоҳ кўчаси, 35)
танишиш мумкин
.
Автореферат 20
11
йил «
__» ______
да тарқатилди.
Ихтисослашган кенгаш
илмий котиби,
Туребеков
юридик фанлар номзоди
Тимур Мырзалиевич
3
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ
Мавзунинг долзарблиги.
Бозор муносабатларини халқ турмуш
даражасини оширишга мувофиқ равишда ривожлантириш, мамлакатни
модернизация ва ислоҳ қилиш шароитида инсон ҳуқуқлари ва шахс
манфаатлари муҳофазасининг таъминланганлиги муҳим аҳамиятга эга.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов қайд этганларидек
,
шу
билaн биргa, xолисонa тaҳлил, ислоҳотлaримизнинг мaнтиқи вa изчиллиги,
улaрнинг энг зaмонaвий бозор нормaлaригa мувофиқлигини бaҳолaш
иқтисодиётни
бошқaриш
тизимини
янaдa
чуқурлaштириш,
тaкомиллaштириш вa либeрaллaштириш бўйичa жиддий эҳтиёж
мaвжудлигини кўрсaтмоқдa
1
.
Бинобарин, республикамизда мустақиллик
йилларида шакллантирилган янги қонунчилик тизими асосида фуқаролар ва
юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини муҳофаза
қилиш, уларнинг моддий ва номоддий неъматларини қонун йўли билан
ҳимоя қилиш, фуқароларнинг мол
-
мулкига, ҳаёти ва соғлиғига етказилган
зарарларни қоплашнинг бозор иқтисодиётига мувофиқ келадиган самарали
усулларни шакллантириш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бири
эканлиги ҳам барчага маълум.
Таъкидлаш лозимки, мамлакатнинг иқтисодий ривожланишида, бозор
муносабатлари субъектлари ўртасидаги маҳсулот етказиб бериш, ташиш
хизматларини ва халқаро савдо муносабатларини амалга оширишда,
фуқароларнинг ўз манзилларига тез етиб бориш борасидаги ва мамлакат
аҳолисининг турли эҳтиёжларини қондиришда транспорт воситалари муҳим
аҳамият касб этади.
Жаҳондаги транспорт воситаларининг сони жиҳатидан энг кўпини ҳеч
шак
-
шубҳасиз автомобиль
транспорти ташкил қилади. Автомобиллар бошқа
транспорт турларидан фарқ қилиб барча давлатларда хусусий мулк объекти
ҳисобланадиган ягона транспорт воситаси ҳисобланади. Автомобиль
транспорти
нафақат фуқароларнинг одатдаги маиший эҳтиёжларини
қондириш учун аҳамиятли ҳисобланади, балки мамлакат иқтисодиёти учун
аҳамиятли бўлган йўловчи, багаж ва юк ташиш муносабатларида ҳам муҳим
ўрин тутади. Зеро, ерда ҳаракатланадиган транспорт воситалари орасидан
ўзининг тезлиги жиҳатдан автомобиль транспорти юқори ўринда туради. Шу
билан бирга
,
мамлакатимизда автомобиль транспортининг ўзига хос ўрни
бор эканлигини таъкидлаб ўтиш лозим. Чунки
,
автомобиль транспорти
орқали мамлакатимизда юк ташиш тез ва арзон амалга оширилиши билан
бирга
,
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида олиб ўтиладиган транзит
юкларнинг катта қисми ҳам айнан
автомобилларда олиб ўтилади.
Автомобиль транспорти иқтисодиётнинг энг муҳим тармоқларидан
биридир. Автотранспорт хизматларидан фойдаланмайдиган бирорта ҳам
корхона, муассаса, фермер хўжаликлари ёки бошқа ташкилотлар мавжуд
1
Каримов И.А. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини
ривожлантириш концепцияси. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва
Сенатининг қўшма мажлисидаги маърузаси.// Халқ сўзи, 2010 йил 13 ноябрь.
4
эмас. Аҳоли маданий ва моддий эҳтиёжларини қондиришдаги ўрни ҳам
беқиёсдир.
Автотранспорт воситалари мамлакат иқтисодиёти ва аҳолининг маданий
ва моддий эҳтиёжларини қондиришида ўзига хос ўринга эга бўлиш билан
бирга, улар ошиқча хавф манбаи ҳам ҳисобланадики, бу ҳол автотранспорт
воситалари билан фуқароларнинг мол
-
мулки, ҳаёти ва соғлиғига, юридик
шахсларнинг мулкий ҳуқуқларига кўплаб зарарлар етказилиши
мумкинлигини англатади. Бинобарин, ошиқча хавф манбаи сифатида
автотранспорт воситалари техник ривожланишнинг юқори даражасида ҳам
инсон назорати остидан ташқарида бўлади ёки уларни тўлиқ назорат
этишнинг имкони бўлмайди, шу сабабли автотранспорт воситаларининг
инсон ҳаёти ва соғлиғи учун ёки моддий неъматлар учун катта зарар етиш
хавфи юқоридир
.
Мазкур жиҳатдан
ҳозирги кунда автотранспорт воситалари билан
етказилган зарар ўрнини қоплаш, ошиқча хавф манбаининг бошқа турлари
томонидан етказилган зарарлардан автотранспорт воситалари билан
етказилган зарарларни қоплашнинг ўзига хос хусусиятларини очиб бериш,
автотранспорт воситалари билан етказилган зарар миқдори ва ҳажмини
аниқлашнинг ўзига хос механизмини ишлаб чиқиш, автотранспорт
воситалари билан етказилган зарарларни қоплашнинг назарий ва амалий
жиҳатларини тадқиқ этиш, бу борадаги суд амалиётини такомиллаштириш,
автотранспорт воситалари билан етказилган зарарни қоплаш билан боғлиқ
муносабатларни тартибга солувчи қонун ҳужжатларини такомиллаштириш
зарурияти юзага келмоқда.
Амалдаги фуқаролик қонунчилигида автотранспорт воситалари билан
етказилган зарарни қоплаш муносабатлари муайян яхлит
тизимга
келтирилмаган. Бир вақтнинг ўзида бу муносабатларни тартибга солишга
қаратилган нормаларини ўзида ифодалайдиган бир нечта қонун
ҳужжатларининг мавжудлиги ҳамда уларнинг бир
-
бирини такрорлаши ва
фақатгина автотранспорт воситалари билан етказилган зарарни қоплашнинг
умумий жиҳатларини белгилаши ҳам бу муносабатларни ҳуқуқий тартибга
солиш изчиллигини ошириш лозимлигидан далолат беради
1
.
Бундан
ташқари, йўл
-
транспорт ҳодисаларининг кўпчилиги автотранспорт
воситалари билан содир этилишига қарамасдан, етказилган зарарларни
1
Масалан, автотранспорт воситалари билан етказилган зарарларни қоплаш билан боғлиқ муносабатлар
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси, Ўзбекистон Республикасининг “Автомобиль транспорти
тўғрисида”ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 ноябрдаги 482
-
сон қарори билан тасдиқланган
“Автомобиль транспортида йўловчи ва багажни ташиш”
Қоидалари, Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 21
августдаги 360
-
сон қарори билан тасдиқланган “Автомобиль транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни
шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш
тўғрисида”ги Низом ва бошқа бир қатор қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади ва уларнинг ҳар
бирида етказилган зарарлар қонун ҳужжатларига мувофиқ қопланиши кўзда тутилган. Фақатгина ФКнинг
999-
моддасида автотранспорт воситалари билан етказилган зарарларни қоплашнинг махсус қоидалари
мустаҳкамланган бўлиб, ушбу норма автотранспорт воситалари билан етказилган зарарларни қоплаш
муносабатларни тўлиқ тартибга солишда етарли эмас. Зеро, ФКнинг 999
-
моддаси ошиқча хавф манбаи
(унинг турларига транспорт воситалари билан бирга, турли хилдаги иншоотлар, станоклар, юқори қувватли
ва кучланишли асбоб
-
ускуналар, ёввойи ҳайвонлар, темир йўл, ҳаво ва сув транспорти воситалари ва бошқа
кўплаб объектлар киради)нинг барча турлари билан етказилган зарарни қоплашнинг умумий
асосларинигина мустаҳкамлайди.
5
қоплашда зарар миқдори ва ҳажмини белгилаш, бунда жабрланувчи
айбини
ҳисобга олиш ҳолатларининг
амал қилиш механизмлари ҳам қонунчиликда
белгиланмаган. Қолаверса, автотранспорт воситалари билан боғлиқ
муносабатларни ҳуқуқий тартибга солувчи қонунчиликнинг асосан қонун
ости ҳужжатларидан иборат эканлиги, автотранспорт воситалари
мулкдорларининг турли субъектлар эканлиги етказилган зарарларни
қоплашнинг ягона ва соддалаштирилган тизимини белгилашни ҳам
қийинлаштирмоқда.
Бу
ўринда
транспорт
воситалари
эгаларининг
фуқаролик
жавобгарлигини суғурталаш муносабатларининг жорий этилиши етказилган
зарарларни қоплашда суғурта институтини қўллаш имкониятини вужудга
келтирган бўлсада, суғурта ташкилотлари ва зарар етказувчи шахс
ўртасидаги суброгациянинг ҳуқуқий асосларида бўшлиқлар мавжудлигини
кўрсатади.
Шу билан бирга
,
Республикамиз мустаққилликка эришганидан буён
,
автотранспорт воситалари билан етказилган зарарларни қоплаш бўйича янги
миллий қонунчилик базасида муайян илмий
-
тадқиқот ишларининг олиб
борилмаганлиги, бу муаммонинг илмий
-
назарий ечимлари тадқиқ
этилмаганлиги ҳам ушбу мавзу долзарблигини англатади.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.
Фуқаролик ҳуқуқида зарар
етказишдан келиб чиқадиган мажбуриятлар учун фуқаролик
-
ҳуқуқий
жавобгарликни қўллаш муаммолари Ўзбекистонда бир қатор цивилист
олимлар томонидан умумий асосларда тадқиқ этилган. Улар жумласига:
Б.Зокиров, О.Оқюлов, Ш.Н.Рўзиназаров, М.А.Раҳмонқулов,
Р.Рўзиев,
Ш.Ш.Шорахметов
,
Ф.Шодмонов,
А.У.Тўраев,
М.М.Мамасиддиқов,
М.Х.Боротов, С.Б.Бобоқулов ва Н.Эгамбердиеваларни киритиш мумкин.
Ўтмишда зарар етказишдан келиб чиқадиган мажбуриятларни қоплаш,
ошиқча хавф манбаи билан етказилган зарарлар учун фуқаролик
-
ҳуқуқий
жавобгарлик масалалари Б.С.Антимонов
1
, М.М.Агарков
2
, Е.А.Флейшиц
3
,
О.С.Иоффе
4
,
О.А.Красавчиков
5
,
Г.К.Матвеев
6
,
А.Г.Быков
ва
Д.И.Половинчик
7
, В.Т.Смирнов ва А.А.Собчак
8
ҳамда
А.М.Белякова
9
лар
томонидан ўрганилган.
Таъкидлаш лозимки, ҳозирги кунда мазкур муаммо ўтмишдагидек кенг
қамровли тадқиқ этилмаётган бўлса
-
да, автотранспорт воситалари билан
етказилган зарар учун фуқаролик
-
ҳуқуқий жавобгарликни қўллаш
1
Антимонов Б.С. Гражданская ответственность
за вред, причиненный источником повышенной опасности.
-
М.:1952.
-46.
2
Агарков М.М. Обязательства из причинения вреда// Проблемы социалистического права.
1939. -
№1.
-
С.68.
3
Флейшиц Е.А. Обязательства из причинения вреда и неосновательного обогащения.
-
М.:
1951. -
6 с.
4
Иоффе О.С. Ответственность по советскому гражданскому праву.
-
Ленинград, ЛГУ.
1955. -219-
235 с.;
5
Красавчиков О.А. Возмещение вреда, причиненного источником повышенной опасности.
-
М.:
1966. -
347 с.
6
Матвеев Г.К. Основания гражданско
-
правовой ответственности.
-
М.:
Юрид.лит.
1971. -
17 с.
7
Быков А.Г., Половинчик Д.И. Основы автотранспортного права.
-
М.:
Юрид.лит.
1980. -
3 с.
8
Смирнов В.Т., Собчак А.А. Общее учение о деликтных обязательствах в советском гражданском праве
.
-
Л.:ЛГУ.1983.
-
56 с.
9
Белякова А.М. Гражданско
-
правовая ответственность за причинение вреда (теория и практика) /
Диссертация на соиск.учен.степ.док.юрид. наук в форме научного доклада, выполняющего также функции
автореферата
. -
М.:
1987. -
19 с.
6
муаммолари Россия Федерация ва Қозоғистонда айрим мутахассислар
томонидан
ўрганилмоқда.
Масалан,
А.П.Сергеев
1
,
Е.А.Суханов
2
,
Е.В.Кузовлев
3
,
А.М.Эрделевский
4
,
Ю.Г.Басин
5
,
Г.А.Жайлин
6
,
Т.Т.Шыктибаев
7
ларнинг илмий тадқиқот ишларида зарар етказишдан келиб
чиқадиган мажбуриятлар учун фуқаролик
-
ҳуқуқий жавобгарликни татбиқ
этиш масалалари тадқиқ этилган.
Ҳозирги кунда Ўзбекистонда зарар етказишдан келиб чиқадиган
мажбуриятларнинг умумий
жиҳатлари Ҳ.Р.Раҳмонқулов
8
, зарар етказишдан
келиб чиқадиган мажбуриятлар учун фуқаролик
-
ҳуқуқий жавобгарликни
белгилаш асослари О.Оқюлов
9
, зарар етказишдан келиб чиқадиган
мажбуриятлар учун фуқаролик
-
ҳуқуқий жавобгарлик асослари ва шакллари
Н.Ҳ.Эгамбердиева
10
, ошиқча хавф манбаи билан етказилган зарар учун
жавобгарлик А.У.Тўраев
11
, автотранспорт воситалари билан етказилган
зарарларнинг умумий жиҳатлари С.Б.Бобоқулов
12
,
Р.Ж.Рўзиев
13
ва
Ш.Исмоилов
14
лар томонидан ўрганилган.
Лекин мазкур олимларнинг асарларида зарар етказишдан келиб
чиқадиган мажбуриятларнинг умумий жиҳатлари, улар учун белгиланадиган
фуқаролик
-
ҳуқуқий жавобгарлик асослари, бош деликт тамойилининг
мазмуни каби масалалар тадқиқ этилган бўлса
-
да, ошиқча хавф манбаи билан
етказилган зарарни қоплашнинг хусусиятлари, ошиқча хавф манбаининг энг
кенг тарқалган тури автотранспорт воситалари билан етказилган зарар учун
фуқаролик
-
ҳуқуқий жавобгарликни татбиқ этишнинг ўзига хос жиҳатлари
тадқиқ этилмаган.
Шу билан бирга
,
автотранспорт воситалари билан етказилган
зарарларни қоплашнинг ошиқча хавф манбаининг бошқа турлари билан
етказилган зарарларни қоплашдан фарқлари, ошиқча хавф манбаининг –
ўзига хос махсус деликтлигидан келиб чиққан ҳолда улар томонидан
1
Гражданское право.Часть
II
. //Под.ред. А.П.Сергеева, Ю.К. Толстого.
-
М.:
Проспект.
1997. -731-
741 с
2
Гражданское право: В 2 т. Том
II
. Полутом 2: Учебник/Отв.ред.Е.А.Суханов.
-
М.
:
БЕК.
2002. -413-
423 с.
3
Кузовлев Е.В. Юридическая природа обязательства из причинения вреда.//Право и политика.
2004.
№10.
-
С.83.
4
Эрделевский А.М. Компенсация морального вреда –
анализ комментарий законодательства и судебной
практики.
-
М.:
1999. -
25 с.
5
Басин Ю.Г. Ответственность за нарушение гражданско
-
правового обязательства.
-
Алматы, Эдлит Пресс.
1997. -
5 с.
6
Жайлин. Г.А. Гражданско
-
правовая ответственность за вред, причиненный преступлением против
личности.Автореф.дисс…к.ю.н.
-
Алматы.
1999. -
11 с.
7
Шыктыбаев Т.Т. Деликтные обязательства по законодательству Республики Казахстан. Дисс.
Докт.юрид.наук.
-
Алматы.
2007. -
374 с.
8
Раҳмонқулов Ҳ. Зарар етказиш оқибатида келиб чиқувчи мажбуриятлар ҳақида умумий тушунча.//Хўжалик
ва ҳуқуқ.
1998. -
№1.
-
Б.20.
9
Оқюлов О. Фуқаролик
-
ҳуқуқий жавобгарликни қўллаш асослари.//Қонун ҳимоясида.
1999. -
№9.
-
Б.16
-19
10
Эгамбердиева Н.Ҳ. Фуқаролик ҳуқуқий жавобгарлик асослари ва шакллари. Автореф. дисс… ю.ф.н.
-
Тошкент,
2006. -
13 б.
11
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик ҳуқуқи.
II-
қисм./Ҳ.Раҳмонқулов ва И.Зокировларнинг ум. таҳр.
остида.
-
Тошкент.
Адолат,
1999. -346-
352 б.
12
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик ҳуқуқи.II
-
қисм./Ҳ.Раҳмонқулов ва И.Зокировларнинг ум. таҳр.
остида.
-
Тошкент
.
Адолат
, 1999. -109-
112 б.
13
Рузиев Р.Д. Договорно
-
правовые проблемы имущественного найма в условиях рыночной экономики.
Автреф.дисс…д.ю.н.
-
Тошкент,
2002.-
30 с.
14
Исмоилов Ш.А Ходимга етказган зарари учун иш берувчи жавобгарлигининг фуқаролик
-
ҳуқуқий
муаммолари. Юрид.фан.номз.дис...Автореф.
-
Тошкент
.
ТДЮИ, 2008.
-
25 б.
7
етказилган зарарлар учун фуқаролик
-
ҳуқуқий жавобгарликни қўллашнинг
ўзига хос жиҳатлари, бозор иқтисодиёти шароитида мамлакат иқтисодиётини
ривожлантиришдаги ўриндан келиб чиқиб
,
автотранспорт воситалари билан
етказилган зарарларни қоплашнинг суд амалиёти, автотранспорт воситалари
билан етказилган зарарларни қоплаш миқдори ва ҳажмини аниқлашдаги
ўзига хос жиҳатлар ҳали мамлакатимизнинг янги фуқаролик қонунчилиги
базасида таҳлил этилмаган.
Диссертация ишининг илмий
-
тадқиқот ишлари режалари билан
боғлиқлиги.
Тадқиқот ишининг мавзуси Тошкент давлат юридик институти
Илмий кенгашининг 2006 йил 4 майдаги мажлисида (1
0-
сонли баённома)
тасдиқланган ва унинг илмий тадқиқот ишлари режалари дастурига
киритилган.
Тадқиқот мақсади
деликт мажбуриятларининг фуқаролик ҳуқуқида
тўтган ўрни ва уларнинг ўзига хос хусусиятларини таҳлил қилиш, бош
деликт тамойилининг мазмуни ҳамда фуқаролик ҳуқуқида амал қилувчи
махсус деликтлар, шу жумладан
,
ошиқча хавф манбаининг ўзига хос тури
ҳисоблаган автотранспорт воситалари билан етказилган зарарларни
қоплашнинг асосий жиҳатларини очиб бериш, автотранспорт воситалари
билан етказилган зарарни қоплаш миқдори ва ҳажми, жавобгарлик
асосларини илмий
-
назарий жиҳатдан ўрганиш, автотранспорот воситалари
билан етказилган зарарлар билан боғлиқ муносабатларни тартибга солувчи
қонун ҳужжатларини таҳлил этиш ҳамда уларни ҳозирги замон талабларига
жавоб бериш даражасини аниқлаш ва такомиллаштириш борасида тегишли
таклифлар, тавсиялар
ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқот
вазифалари
қуйидагилардан иборат:
-
деликт муносабатларининг тушунчаси ва умумий тавсифини очиб
бериш;
-
фуқаролик
-
ҳуқуқий жавобгарликнинг ўзига хос хусусиятларини
таҳлил қилиш;
-
автотранспорт воситаси тушунчаси ва ҳуқуқий мақомини ёритиш;
-
ошиқча хавф манбаининг бир тури сифатида автотранспорт
воситасининг ўзига хос жиҳатларини фуқаролик
-
ҳуқуқий
нуқтаи назаридан
ўрганиш
;
-
деликт муносабатлари тизимида автотранспорт воситалари билан
етказилган зарарларнинг ўзига хос хусусиятларини тадқиқ этиш;
-
автотранспорт воситалари билан етказилган зарар учун фуқаролик
-
ҳуқуқий жавобгарлик асосларини илмий
-
назарий жиҳатдан таҳлил қилиш;
-
автотранспорт воситаси билан етказилган зарарни қоплаш
субъектларининг мақомини ёритиш;
-
автотранспорт воситалари билан етказилган зарар учун фуқаролик
-
ҳуқуқий жавобгарлик шаклларини
таҳлил этиш
;
-
автотранспорт воситаси билан мол
-
мулкка етказилган мулкий зарар
миқдори ва қийматини аниқлаш
;
-
автотранспорт воситалари билан фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига
етказилган зарар қоплашнинг ўзига хос хусусиятларини очиб бериш;
8
-
автотранспорт воситалари билан етказилган зарарларни қоплашда
жабрланувчининг айбини ҳисобга олишнинг
мазмунини таҳлил қилиш
;
-
ўрганилган масалалар бўйича таклиф ва тавсиялар бериш.
Тадқиқот
объектини
автотранспорт воситалари билан етказилган
зарар учун фуқаролик
-
ҳуқуқий жавобгарликни қўллаш билан боғлиқ
муносабатларни тартибга солувчи қонун ҳужжатларини такомиллаштириш,
автотранспорт воситалари билан етказилган зарарни қоплаш соҳасидаги
моддий
-
ҳуқуқий муносабатлар ташкил этади.
Тадқиқот предмети
ни автотранспорт воситалари билан етказилган
зарар учун фуқаролик
-
ҳуқуқий жавобгарликнинг асослари, жавобгарлик
ҳажми, жавобгарликни қўллаш амалиёти билан боғлиқ илмий
-
назарий ва
илмий
-
амалий муаммолар ташкил қилади.
Тадқиқот
методлари
ни
илмий билишнинг методлари, хусусан қиёсий
-
ҳуқуқий, тарихий, статистик, тизимли
-
мантиқий
таҳлил, амалдаги
қонунчилик ва уни амалда қўллашни илмий таҳлил этиш каби усуллар
ташкил этади.
Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар:
1.
Диссертацияда, автотранспорт воситалари билан етказилган зарар
тушунчасига қуйидагича таъриф берилади
:
-
автотранспорт воситалари билан етказилган зарар деганда,
автотранспорт воситаси орқали
шахсларнинг шахсий ва номоддий
неъматларига ҳар қандай усулда ҳамда миқдорда етказилган шикаст ёки
бузилишни тушуниш лозим.
2.
Муаллиф
,
фуқаролик ҳуқуқи назариясида “зарар етказишдан келиб
чиқадиган мажбуриятлар”
атамаси
турлича ишлатилиши ҳолатлари
мавжудлигини, мажбуриятларнинг бу тури ҳуқуқий адабиётларда, баъзан –
зарар етказишдан вужудга келадиган мажбуриятлар
,
деб номланса, баъзан –
етказилган зарарни қоплаш бўйича мажбуриятлар
,
деб юритилишини таҳлил
қилади. Унинг фикрича
,
бу ўринда ҳуқуқий адабиётларда ҳам, дарсликлар ва
ўқув қўлланмаларида ҳам мажбуриятларнинг мазкур турини ФКнинг 57
-
боби
номидан келиб чиқиб, “зарар етказишдан келиб чиқадиган мажбуриятлар”
-
деб номлаш мақсадга мувофиқдир. Агар мазкур турдаги мажбуриятлар
“зарарни қоплаш бўйича мажбуриятлар”
-
деб номланса, мантиқий жиҳатдан
хато бўлар эди. Зеро, етказилган ҳар қандай зарар ҳам қопланмаслиги
мумкин. Масалан, етказилган зарар қопланиши учун юридик жавобгарлик
таркиби тўлиқ бўлиши лозим. Ушбу ҳолатлардан биттаси исботланмаган
тақдирда ҳам зарар қопланмасдан қолади. Мазкур ҳолатдан келиб чиқиб
мажбуриятларнинг бу турини “зарарни қоплаш бўйича мажбуриятлар”
деб
номлаб бўлмайди.
3
. Диссертацияда деликт муносабатларининг юридик табиатини
кўпчилик мутахассислар фуқаролик
-
ҳуқуқий жавобгарлик билан деликтнинг
ўзаро нисбати орқали очиб беришга ҳаракат қилиши ўрганилади.
Муаллифнинг таъкидлашича, фуқаролик ҳуқуқида зарар етказишдан
келиб чиқадиган мажбуриятларни, жавобгарлик чораси сифатида эмас
,
алоҳида мажбурият сифатида талқин этаётган муаллифларнинг фикрлари,
9
зарар етказиш юридик факт сифатида уни қоплаш мажбуриятини вужудга
келтириши, зарар ҳар доим ҳам жавобгарликнинг асоси ҳисобланган ҳуқуққа
хилоф ҳаракат натижасида етказилмаслиги нуқтаи
назаридан тўғрироқдир.
4
. Диссертант зарар етказишдан келиб чиқадиган мажбуриятлар
тушунчасига илмий адабиётларда ҳуқуқшунос олимлар томонидан берилган
бир қатор илмий
-
доктриниал таърифларни талқин этади. Унинг фикрича, бу
ўринда зарар етказишдан келиб чиқадиган мажбуриятлар тушунчасига
бериладиган барча таъриф деярли бир хиллик касб этиб, бунда ҳар бир
муаллиф у ёки бу нуқтаи
назардан ёндашиш орқали ўзидан олдинги
таърифларни такрорлашдан қочади холос. Шу муносабат билан
мажбуриятларнинг бу турига нисбатан илмий
-
доктринал таърифни талқин
этиш ҳеч қандай зарурий аҳамиятга эга бўлмайди. Бунда ФКнинг 985
-
моддасида ифодаланган умумий қоидадан келиб чиқиб мажбуриятларнинг
ушбу турининг таърифини содда ва тушунарли равишда ифодалашнинг ўзи
кифоя қилади.
5
. Тадқиқот ишида автотранспорт воситалари билан етказилган
зарарларни қоплаш бўйича
касбий хавф
-
таваккал назарияси, фойда назарияси
ва рағбатлантириш назариялари таҳлил қилинади ва бу турдаги зарарларни
тўлиқ қоплашда ҳамда жабрланувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда
фойда назариясини қўллаш самаралироқ эканлиги асослаб берилади.
Фойда
назариясига кўра эса, айбидан қатъий
назар етказилган зарарни қоплаш
юзасидан мажбурият автотранспорт воситасининг мулкдори зиммасига
юкланиши лозим.
6
. Муаллифнинг фикрича, суғурталанган автотранспорт воситаси
сотилганда суғурта шартномасининг тақдири нима бўлиши ҳам қонунда очиқ
қолдирилган. Бу эса бир суғурта шартномасининг муддати тугамасдан унинг
бекор бўлишига олиб келмоқда ва ўз навбатида суғурта ташкилотларининг
асоссиз бойишларига ва фуқароларнинг ҳуқуқлари бузилишига сабаб
бўлмоқда. Ушбу ҳолатларни бартараф этиш учун, фикримизча жавобгарлиги
суғурталанган автотранспорт воситаси сотилганда, суғурта шартномасига
нисбатан ҳуқуқий ворислик
белгиланиши ва Қонунга “Мажбурий суғурта
шартномаси бўйича суғурта қилдирувчини алмаштириш”
номли моддани
киритиш ва уни қуйидаги таҳрирда ифодалаш лозим:
-
эгасининг жавобгарлиги суғурталанган транспорт воситасининг
мулкдори ёки уни бошқарувчиси
ўзгарганда транспорт воситаси эгасининг
талаби билан суғура қилдирувчи (суғурта қилдирувчилар) алмаштирилади.
Бунда суғурта бадаллари ўртасидаги фарқ суғурта қилдирувчи томонидан
қопланади.
7.
Диссертантнинг фикрича, енгиб бўлмас куч натижасида зарар
етказишда автотранспорт эгаси ёки уни бошқараётган шахс муайян
ҳаракатни амалга оширишига (масалан, тормозни босишига ёки автомобилни
йўл четига буришига) тўсқинлик қилувчи ҳолат айнан ташқи таъсир билан
боғлиқлигини ва бу таъсир қандайдир бир учинчи шахснинг хоҳиш
-
иродасидан эмас, табиат ҳодисалари ва мамлакатда вужудга келган ҳамда
давлат томонидан фавқулодда ҳодиса деб эълон қилинган вазиятдан келиб
10
чиққанлигини исботлаши лозим. Масалан, кучли бўрон натижасида
автомобилни тўхтатиб қолишнинг имкони бўлмаганлиги сабабли йўловчини
уриб кетиш ёки йўлдан адашиб деворни бузиши енгиб бўлмас куч сифатида
баҳоланиши мумкин.
8
. Муаллифнинг фикрига кўра, амалий жиҳатдан айбнинг барча
шакллари фуқаролик қонунчилиги учун у қадар сезарли аҳамият касб
этмайди. Зеро, фуқаролик ҳуқуқида жиноят ҳуқуқидан фарқ қилиб айбнинг
даражасига қараб жавобгарлик миқдори кам ёки кўп қилиб белгиланиши
мумкин эмас. Ҳамма вақтда ҳам фуқаролик
-
ҳуқуқий жавобгарлик миқдори
етказилган зарарнинг ҳажмидан келиб чиқиб белгиланади ва зарар етказувчи
айбининг қасд ёки эҳтиётсизлиги бу ерда аҳамиятга эга бўлмайди. Зеро,
зарар етказишдан келиб чиқадиган мажбуриятлар учун хос бўлган бош
деликт тамойилига мувофиқ, бир шахснинг бошқа шасхга етказган зарари
тўлиқ қопланиши лозим. Бунда суд ҳеч қачон ҳаракат қасддан содир
этилганлиги важи билан етказилган зарар ҳажмидан кўпроқ суммани
ундиришни белгиламайди. Аксинча, шахснинг қасддан содир этилган
ҳаракати учун тегишли ваколатли давлат органлари етказилган зарарни
қоплашдан ташқари маъмурий жазо чораларини қўллаши мумкин ва бунда
айб даражаси жавобгарлик миқдорини белгиловчи бирламчи мезон
ҳисобланади.
Илмий янгилиги
автотранспорт воситалари билан етказилган зарар
учун фуқаролик
-
ҳуқуқий жавобгарликни қўллаш муаммолари Ўзбекистон
Республикасининг янги қонунчилиги негизида илк бор комплекс тадқиқ
этилмоқда. Диссертацияда деликт мажбуриятларининг умумий тавсифи,
деликт муносабатлари тизимида автотранспорт воситалари билан етказилган
зарарларнинг ўзига хос хусусиятлари, автотранспорт воситалари билан
етказилган зарарларни қоплаш миқдори ва ҳажмини аниқлаш, жавобгарлик
асослари ва шакли ҳамда фуқаролик
-
ҳуқуқий жавобгарликдан озод қилиш
каби масалалар бўйича тегишли таклиф, илмий мулоҳазалар ва амалий
хулосалар
берилган.
Диссертация ишининг илмий янгилиги
,
аввало
,
қуйидагилар билан
белгиланади:
биринчидан, мамлакатимизнинг миллий қонунчилиги базаси
асосида
деликт муносабатлари тизимида автотранспорт воситалари билан етказилган
зарарларнинг ўзига хос хусусиятлари очиб берилди;
иккинчидан, автотранспорт воситаларининг ошиқча хавф
манбаи
сифатидаги ҳуқуқий мақоми ва улар билан етказилган зарарларни қоплаш
миқдори ва ҳажми мустақил
Ўзбекистоннинг янги қонун
ҳужжатлари
асосида илк маротаба ёритилди;
учинчидан, автотранспорт воситалари билан етказилган зарарлар учун
фуқаролик
-
ҳуқуқий жавобгарликни қўллаш муаммолари таҳлил этилиб
уларни ечиш йўллари ишлаб чиқилди.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти
шу билан
белгиланадики, унда билдирилган таклифлар, умумлаштирилган хулоса ва
қоидалардан Ўзбекистон Республикасида автотранспорт воситалари билан
11
етказилган зарар
учун фуқаролик
-
ҳуқуқий жавобгарликни қўллашга оид
назарий, амалий қоидаларни ривожлантиришда, ошиқча хавф манбаи билан
етказилган зарарлар учун
фуқаролик
-
ҳуқуқий жавобгарликка оид қонун
ҳужжатларини такомиллаштиришда, мазкур деликтлар учун фуқаролик
-
ҳуқуқий жавобгарлик чораларини ҳамда фуқаролик
-
ҳуқуқий жавобгарликдан
озод этиш асосларини амалиётда қўллашда фойдаланиш мумкин.
Шунингдек, фуқаролик ҳуқуқи фани бўйича дарсликлар, ўқув қўлланмалари
ҳамда дастурий кўрсатмаларнинг тегишли мавзуларини тайёрлашда,
фуқаролар
ва
юридик
шасхлар,
автотранспорт
муносабатлари
субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларининг ҳуқуқий муҳофазасини
таъминловчи соҳа раҳбарлари, мутахассислари учун қўлланмалар чиқаришда
ҳам бу таклиф ва хулосалардан кенг фойдаланиш мумкин.
Натижаларнинг жорий қилиниши.
Тадқиқотнинг илмий хулоса ва
таклифларидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик ва суд
ҳуқуқ масалалари
қўмитаси (20
09
йил 2
7
январдаги 0
6/1-02/
111 вх сонли
хати)
қонун ижодкорлиги
фаолиятида, Ўзбекистон Республикаси Олий Суди
Суд қонунчилигини демкоратлаштириш ва либераллаштириш ҳамда суд
тизими мустақиллигини таъминлаш бўйича тадқиқот марказининг
(2010 йил
17 майдаги ТМ/7
-108-10-
сонли хат) ва
Ўзбекистон Республикаси
Олий
хўжалик суди
(2009
йил
7
майдаги №0
9-12/2208-
сонли
хати) қонунчиликни
такомиллаштириш фаолиятида ҳамда Тошкент давлат юридик институтида
“Фуқаролик ҳуқуқи”
фанини ўқитишда фойдаланилмоқда.
Ишнинг синовдан ўтиши
(апробацияси)
.
Диссертация натижалари
Тошкент давлат юридик институтининг “Фуқаролик ҳуқуқи”
кафедрасида
(
2009 йил
20
январ, №2
7-
сонли баённома
),
Ички ишлар вазирлиги
академияси
илмий
-
назарий семинарда (201
0
йил
24
май
, 12-
сонли баённома),
ТДЮИ ҳузуридаги Ихтисослашган кенгаш қошидаги Илмий
-
назарий семинар
мажлислари (
2010
йил
11
декабр, №
35-
сонли баённома)да муҳокамадан ўтган
ва ҳимояга тавсия этилган.
Тадқиқотнинг натижалари асосида чиқарилган назарий хулоса ва
берилган амалий тавсиялар бир неча илмий ва илмий
-
амалий анжуманларда
синовдан ўтган.
Натижаларнинг эълон қилинганлиги.
Диссертациянинг асосий
мазмуни ва хулосалари муаллифнинг
8
та илмий ишида ўз ифодасини топган.
Шулардан
6
таси илмий мақола,
1
таси илмий тўпламлардаги тезис, 1 таси
ўқув қўлланмадир.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми
тадқиқотнинг мақсади ва
вазифаларидан келиб чиққан бўлиб, мавзуни ўрганиш мантиғига мос келади.
Диссертация
кириш, тўққиз параграфни қамраб олган уч боб, хулоса ва
фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат.
Ишнинг умумий хажми
165
бетни ташкил этиб, 126 манбадан фойдаланилган.
12
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Диссертациянинг
кириш
қисмида илмий
-
тадқиқот мавзусининг
долзарблиги, муаммонинг ўрганилганлик даражаси, тадқиқотнинг
мақсад ва
вазифалари, объекти ва предмети, методлари, оммавий ҳимояга тақдим
этилаётган илмий хулоса ва таклифлар, илмий янгилиги, тадқиқот
натижаларининг назарий ва амалий аҳамияти, уларнинг жорий қилиниши,
ишнинг синовдан ўтиши (апробацияси), натижаларнинг эълон қилинганлиги
ва диссертация тадқиқотининг тузилиши ёритилган.
Диссертациянинг
“Деликт муносабатлари тизимида автотранспорт
воситалари билан етказилган зарарларнинг ўзига хос хусусиятлари”
га
бағишланган
биринчи бобининг дастлабки параграфи
-
“
Деликт
муносабатларининг умумий тавсифи
деб номланиб, унда зарар етказишдан
келиб чиқадиган мажбуриятларнинг ривожланиш тарихи, турли
давлатларнинг ҳуқуқий тарихида мажбуриятларнинг мазкури турига хос
хусусиятлар, деликт мажбуриятлар ва шартномали мажбуриятларнинг ўзаро
нисбати, деликт мажбуриятларнинг ўзига хос хусусиятлари ва ҳуқуқий
табиати
борасидаги назарий қарашлар тадқиқ этилган
.
Фуқаролик ҳуқуқи
фанида зарар етказишдан келиб чиқадиган мажбуриятлар “деликт”
атамаси
билан номланади. Деликт сўзи лотинча “
delictum
”
сўзидан олинган бўлиб,
ҳуқуқбузарлик деган маънони англатади. Одатда деликт фуқаролик
ҳуқуқларининг бузилиши сифатида мол
-
мулк, ашё, ҳаёт ва соғлиқ каби
неъматларга шикастланишида намоён бўлади.
Диссертантнинг қайд этишича, кўпчилик мутахассислар
(
Ю.К.Толстой,
В.Т.Смирнов
)
деликт муносабатларининг юридик табиатини фуқаролик
-
ҳуқуқий жавобгарлик билан деликтнинг ўзаро нисбати орқали очиб беришга
ҳаракат қилишади. Уларнинг фикрича, ҳуқуққа хилоф ҳаракат орқали
етказилган зарарни қоплаш мажбурияти жавобгарлик сифатида таҳлил
қилиниши мумкин эмас. Зарарни қоплаш бўйича мажбуриятларда унинг
асоси ҳуқуқбузарлик бўлса, унда бу мажбурият жавобгарлик чораси
ҳисобланади. Агар ушбу мажбуриятлар вужудга келишининг асосини
ҳуқуқбузарлик таркибига кирмайдиган бошқа шартлар ташкил этса, зарар
етказишдан келиб чиқадиган мажбуриятлар жавобгарлик чораси сифатида
эътироф этилмайди
.
Бошқа бир гуруҳ олимлар (С.М.Корнеев
,
Г.К.Матвеев) эса зарар
етказишдан вужудга келадиган мажбуриятлар, яъни зарарни қоплаш
мажбурияти жавобгарлик чораси ҳисобланишини,
-
таъкидлашади.
Бироқ
,
фуқаролик ҳуқуқида зарар етказишдан келиб чиқадиган
мажбуриятларни, жавобгарлик чораси сифатида эмас
,
алоҳида мажбурият
сифатида талқин этаётган муаллифларнинг фикрлари, зарар етказиш юридик
факт сифатида уни қоплаш мажбуриятини вужудга келтириши, зарар ҳар
доим ҳам жавобгарликнинг асоси ҳисобланган ҳуқуққа хилоф ҳаракат
натижасида етказилмаслиги нуқтаи
назаридан тўғрироқдир.
Лекин баъзи муаллифлар
(
В.Т.Смирнов, А.А.Собчак, Е.В.Кузовлев
)
таъкидлаганидек
,
деликт мажбуриятлари мажбурият тури ёки жавобгарлик
13
чораси эканлигини белгиловчи аниқ чегарани белгилаш
,
фикримизча
,
муайян
ҳуқуқий асосга эга эмас ва шу билан бирга бундай чегарага зарурият йўқ.
Зеро, фуқаролик қонунчилигида ёки умуман ҳуқуқ назарияси зарар
етказилгандан сўнг
,
у қопланиши лозимлиги қоидаси мавжуд. Бу эса
,
зарар
етказилиши билан боғлиқ муносабатлар натижасида ҳар доим фуқаролик
-
ҳуқуқий жавобгарлик вужудга келишини англатади.
Зарар етказишдан вужудга
келадиган мажбуриятларнинг ўрни ва
аҳамияти фан ва техника жадал ривожлана борган сари ортиб бораётганлиги
таъкидлаш лозим. Зарар етказишдан келиб чиқадиган мажбуриятларнинг
роли ва аҳамиятини аниқлашда қўйидаги икки асосий анъанага эътибор
бериш керак, биринчидан, ишлаб чиқаришнинг ўсиши натижасида илгари
номаълум бўлган зарарли омиллар вужудга келиши ва тарқалиши,
энергиянинг янги турлари (электр ва атом энергияси)дан фойдаланиш,
“зарарли”
тармоқларнинг (кимё ва металлургия) тез ўсиб бориши, барча
турдаги транспорт воситаларини ривожланиб бориши, механизациянинг кенг
қўлланиши
ва
бошқаларига.
Кейинги
даврда
атроф
-
муҳитни
ифлослантиришдан, ишлаб чиқарувчининг сифатсиз ва зарарли маҳсулотни
етказиб бериши, врачларнинг нотўғри даволаш ишларини олиб боришлари
натижасида келиб чиққан даъволар сони ортиб бормоқда.
Кўриниб турибдики, кундалик ҳаётимизга инсон ҳаёти ва соғлигига
жиддий хавф солиши мумкин бўлган турли хилдаги техник воситаларнинг
кўплаб кириб келиши натижасида зарар етказишдан келиб чиқадиган
мажбуриятларнинг вужудга келиш даражаси ҳам ортиб бормоқда
Ҳозирги кунда деликт муносабатларнинг ўрни ва аҳамиятини ҳисобга
олиб, зарарни
тўлиқ қоплаш тамойилини амалга ошириш масаласи
фуқаролик қонунчилигида долзарб муаммолардан бири бўлиб турганлигини
таъкидлаш лозим. Гарчи фуқаролик қонунчилиги зарар етказишдан вужудга
келадиган мажбуриятларнинг умумий қоидаларини ўзига хос аниқликда
ифода этса
-
да, зарар етказишдан вужудга келадиган мажбуриятларнинг
алоҳида турлари билан боғлиқ муносабатларни тартибга солувчи нормаларни
етарли даражада такомиллашган деб бўлмайди. Масалан, ФКда ошиқча хавф
манбаи билан етказилган зарарни қоплашга бағишланган фақатгина битта
(ФКнинг 999
-
моддаси) модда мавжуд. Бироқ
,
ошиқча хавф манбаининг
турлари кўп эканлигини ҳисобга олиб мазкур моддани вужудга келаётган
муносабатларни тартибга солишда етарли деб бўлмайди.
Диссертация
биринчи
бобининг
иккинчи
параграфи
эса
,
“Автотранспорт воситаси тушунчаси ва ҳуқуқий мақоми”
га бағишланган
бўлиб, унда фуқаролик ҳуқуқ объекти сифатида автотранспорт
воситаларининг
ҳуқуқий табиати таҳлил этилади.
Диссертантнинг фикрича, фуқаролик ҳуқуқи объектлари ичида
транспорт воситалари ўзига хос хусусиятлари билан ажралиб туради.
Фуқаролик ҳуқуқининг барча объектлари ўзининг табиий тайинланиш
мақсадига кўра
,
бир жойдан иккинчи жойга кўчирилиши нуқтаи
назаридан
икки турга: кўчар ва кўчмас мол
-
мулкларга бўлинса, транспорт
воситаларнинг ҳуқуқий мақомига кўра кўчар ёки кўчмас мол
-
мулк таркибига
14
кириши цивилистика фанида узоқ вақтлардан буён тортишувларга сабаб
бўлмоқда.
Таъкидлаш лозимки
,
фуқаролик қонунчилигида транспорт воситалари
тушунчасига таъриф берилмаган. Бироқ
,
транспорт воситаси атамаси асосида
мураккаб техник қурилма бўлган ва маконда ҳаракатланиш даражаси ҳам
муайян техник ўлчамлар билан аниқланадиган объектлар назарда тутилади.
Бунда
,
маконда ҳаракатланаётган ҳар қандай қурилмани ҳам транспорт
воситаси сифатида эътироф этиш баҳсли масала ҳисобланади. Шунинг учун
ҳам
,
маконда ҳаракатланаётган қурилма транспорт воситаси ҳисобланиши
учун унга нисбатан қуйидаги талабларни қўйиш мумкин:
1. Маконда ҳаракатланаётган қурилма биринчи навбатда –
техник
қурилма бўлиши лозим. Мехник қурилма бўлган ва ҳаракатланаётган
объектлар транспорт воситаси ҳисобланмайди. Масалан, от
-
арава, велосепед
қандайдир ёрдамчи куч (от ва инсоннинг жисмоний ҳаракати) таъсирида
ҳаракатланади. Шунинг учун ҳам уларни транспорт воситаси сифатида
эътироф этиш мумкин эмас.
2. Муайян техник қурилма транспорт воситаси ҳисобланиши учун
ундаги асосий техник қурилма –
двигателнинг қуввати белгиланган
ҳаракатланиш кучига эга бўлиши лозим. Умумий қоидага кўра
,
двигителнинг
қуввати от кучи билан ўлчанади.
Автотранспорт воситаларининг ҳуқуқий мақоми ҳақида сўз юритганда
,
улар мол
-
мулкларнинг қайси турига мансуб бўлиши масаласини аниқлаб
олиш лозим. Умумий қоидадан келиб чиқиб
,
автотранспорт воситаларини
кўчар ашёларга киритиш мумкин. Зеро, улар ўзларининг табиий тайинланиш
мақсадига кўра
,
бир жойдан иккинчи жойга кўчирилиши мумкин. Бунда
автомобилнинг табиий тайинланиш мақсади ва вазифаси ўзгармайди.
Аксинча
,
автомобиллар бир жойдан иккинчи жойга тез етиб бориш
мақсадида ихтиро қилинган қурилма ҳисобланади ва унинг вазифаси ҳам
айнан бир жойдан иккинчи жойга кўчиб юриш ҳисобланади.
Юридик адабиётларда, мутахассислар орасида автомобиль (умуман
автотранспорт воситалар)ларга алоҳида мол
-
мулк объекти сифатида
қаралмоқда. Автомобиллар ҳам айнан кўчмас мол
-
мулклар каби давлат
рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган объектлардан бири ҳисобланади.
Автотранспорт воситалари ҳам сотилганда, айирбошланганда, ҳадя
қилинганда нотариал гувоҳлантирилиши ва автотранспорт воситасига
нисбатан мулк ҳуқуқи бир шахсдан иккинчи шахсга ўтганлиги давлат
рўйхатидан ўтказилиши лозим. Автотранспорт воситалари билан боғлиқ
битимлар Ўзбекистон Республикаси Давлат автомобиль назорати
органларида рўйхатдан ўтказилади.
Мазкур ҳолатлардан келиб чиқиб
,
автотранспорт
воситаларининг
ҳуқуқий
мақомини
белгилаганда
,
автотранспорт воситалари ўзининг табиий тайинланиш мақсади ва
вазифасига кўра кўчар ашё, юқори
қийматга эгалиги ва уларнинг
назоратини
амалга ошириш, уларга нисбатан мулк ҳуқуқини белгилаш нуқтаи
назардан
кўчмас ашё деб ҳисоблаш мумкин. Лекин
,
бунда автотранспорт
15
воситаларининг барча турлари ҳам ушбу мезонларга тўғри келмаслигини
таъкидлаб ўтиш лозим.
Мазкур бобнинг
“Автотранспорт воситаси ошиқча хавф манбаи
сифатида”
–
деб номланган учинчи параграфи ошиқча хавф манбаи
тушунчаси, унинг ўзига хос жиҳатлари ва турларига ҳамда ошиқча хавф
манбаининг алоҳида тури сифатида автотранспорт воситаларининг ҳуқуқий
табиатига бағишланган.
Зарар етказишдан вужудга келадиган мажбуриятларнинг ўзига хос тури
ҳисобланган “ошиқча хавф манбаи томонидан етказилган зарар учун
жавобгарлик”
бир қатор хусусиятларга эгалигини таъкидлаш зарур. Зеро,
мажбуриятнинг бу турида зарар етказиш механизми ва деликт
муносабатларининг вужудга келиш асослари деликт мажбуриятларининг
бошқа турларидан фарқ қилади.
Маълумки, “ошиқча хавф манбаи”
атамаси илм
-
фан ривожланиши
билан вужудга келган тушунча ҳисобланади. Ўтган асрда илм
-
фаннинг
шиддат билан ривожланиши ишлаб чиқаришда ва кишилар турмушини
енгиллаштиришда бир қатор қулайликларни вужудга келтирди.
Фуқаролик ҳуқуқида
ошиқча хавф
манбаи
томонидан етказилган зарар
учун кучайтирилган
(айбсиз)
жавобгарлик айниқса
,
замонавий босқичда
фуқаронинг мулкий манфаатларини ҳимоя
қилиш
ва унга руҳий азоблар
келтирганлик бўйича компенсация тўловларини тўлашда
жуда катта аҳамият
касб этади. Инсон ҳаётида
техник ва технологик жараёнлар нафақат ижобий
роль
ўйнайди, балки унга ҳақиқий
хавф туғдиради. Муайян вақт ўтгач
улар
эскириш ва бузилишга кўникиб қолади, эҳтиётсизлик билан муносабатда
бўлганда
эса
,
ҳуқуқ
муҳофазаси остида бўлган моддий неъматларга жиддий
зарар етказиши мумкин. Техника, саноат, айниқса атом ва кимё саноати,
технология такомиллашиб қанча
кўп ривожланса, улар энергиясидан одам ва
жамиятга зарар келтирган ҳолда
,
қонунбузарлар
томонидан улар
энергиясидан фойдаланиш эҳтимоли ва бу энергиянинг назоратдан чиқиш
эҳтимоли, одам соғлиғи ва ҳаёти
учун тегишли салбий оқибатлар билан
турли технологик фалокатлар пайдо бўлиш эҳтимоли шу қадар
кўп бўлади.
Диссертация ишининг
“Автотранспорт воситалари билан
етказилган зарар учун фуқаролик
-
ҳуқуқий жавобгарлик асослари ва
шакли”
деб номланувчи иккинчи бобида фуқаролик
-
ҳуқуқий жавобгарликни
қўллаш ва унинг муҳим жиҳатлари ёритиб берилган. Хусусан, унинг биринчи
параграфи
“Автотранспорт воситалари билан етказилган зарар учун
фуқаролик
-
ҳуқуқий жавобгарлик асослари”
таҳлилига бағишланган.
Ушбу параграфда
зарар етказганлик учун фуқаролик
-
ҳуқуқий
жавобгарлик асоси бўлган ҳолатлар ўрганилган ҳамда уларнинг авторанспорт
воситалари билан етказилган зарарларга нисбатан қўлланилишининг
ўзига
хос жиҳатлари аниқланган. Тадқиқотчининг қайд этишича, автотранспорт
воситалари билан етказилган зарар учун фуқаролик
-
ҳуқуқий жавобгарлик
асослари деганда
,
одатда жавобгарни вужудга келтирувчи ўзига хос
фуқаролик
-
ҳуқуқий ҳолатлар назарда тутилади. Шу билан бирга
,
фуқаролик
16
ҳуқуқида “жавобгарлик асослари”
ва “жавобгарлик шартлари”
атамалари бир
хилда қўлланилишини таъкидлаб ўтиш лозим.
Автотранспорт воситалари томонидан етказилган зарар махсус деликт
ҳисобланади ва вужудга келган муносабатлар ушбу деликт нормалари
(ФКнинг 999
-
моддаси) билан тартибга солинади. Умумий қоидага кўра
,
махсус деликт нормалари мавжуд бўлмаса
,
бош деликт нормалари татбиқ
этилади. Бироқ
,
ҳамма вақт махсус деликт нормалари бош деликт
нормаларидан келиб чиқади ва фақатгина у ёки бу ўзига хосликни назарда
тутиб уни тўлдиришга хизмат қилади. Масалан, автотранспорт воситалари
билан зарар етказилганда ҳам зарар етказган шахс зарарни тўлиқ қоплаши
лозим.
Диссертацияда фуқаролик
-
ҳуқуқий жавобгарликни қўллашнинг
асослари ҳисобланган ҳуқуққа хилофлик, сабабий боғланиш ва айбнинг
автотранспорт воситалари билан етказилган зарарни қоплашга нисбатан
татбиқ этилишидаги ўзига хосликлар очиб берилади.
Ушбу бобнинг
“Автотранспорт воситаси билан етказилган зарарни
қоплаш субъектлари”
га бағишланган
иккинчи параграфида диссертант
автотранспорт воситаси билан етказилган зарарни қоплаш субъекти сифатида
автотранспорт воситасига мулк ҳуқуқи, хўжалик юритиш ҳуқуқи ёки
оператив бошқарув ҳуқуқи ёхуд бошқа
ҳар қандай қонуний асосда (мулк
ижараси
шартномаси, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берадиган
ишончнома, тегишли органнинг унга ошиқча хавф манбаини топшириш
тўғрисидаги фармойишига кўра ва ҳоказо) эгалик қилувчи юридик шахс ёки
фуқаронинг
зарарни қоплаш бўйича мажбуриятларини таҳлил қилади.
Тадқиқотчи ушбу параграфда автотаранспорт воситалари билан
етказилган зарарни қоплаш субъектларига оид доктринал манбаларни
ўрганар экан, А.Г.Быков
,
Д.И.Половинчик
,
О.А.Красавчиков
,
Р.Ж.Рўзиев,
С.Б.Бобоқулов
каби бир қатор ҳуқуқшунос олимларнинг илмий ишларига
мурожаат этади ҳамда уларнинг фикрларига нисбатан ўз илмий
мулоҳазаларини билдириб ўтади.
Диссертантнинг фикрича, ошиқча хавф манбаларининг ўзаро таъсири
натижасида уларнинг эгаларига етказилган зарар умумий асосларда
қопланади. Бунда бир тарафнинг айби билан етказилган зарар шу тараф
томонидан тўлиқ ҳажмда қопланади, иккала ёки бир нечта тарафларнинг
айби билан етказилган зарар эса
,
улардан ҳар бирининг айби даражасига
мутаносиб равишда қопланади. Тарафлардан ҳар бирининг айби даражасини
аниқлаш имконияти бўлмаганда
,
жавобгарлик улар ўртасида тенг баравар
тақсимланади. Зарарнинг етказилишида
,
тарафларнинг айби бўлмаганда
,
улардан ҳеч бири зарарни қоплашни талаб қилиш ҳуқуқига эга эмас. Бундай
ҳолда тарафларнинг ҳар бири ўзи кўрган зарар хавфини зиммасига олади.
Мазкур
бобнинг
“Автотранспорт воситалари билан етказилган зарар
учун фуқаролик
-
ҳуқуқий жавобгарлик шакли”
деб номланувчи сўнгги
параграфи ҳақиқий зарар, бой берилган фойдани ундириш ва маънавий
зарарни қоплашнинг жавобгарлик шакли сифатидаги таҳлилига бағишланган.
17
Ҳақиқий зарар одатда ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини
тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол
-
мулки йўқолиши ёки шикастланиши ҳисобланади. Масалан, автомобиль
ҳайдовчиси бошқа шахснинг велосипедини уриб юборди. Экспертлар
томонидан велосипедни илгариги ҳолатини тиклаш учун 30 минг сўм
сарфланиши лозимлиги ҳақидаги фикр билдирилган бўлса, ҳақиқий зарар
миқдори 30 минг сўмни ташкил этади.
Зарарни қоплашда бой
берилган фойдани ундириш ҳам муҳим аҳамиятга
эга бўлиб, жабрланувчининг муайян иш фаолиятида бўлган ва тадбиркорлиги
билан боғлиқ бўлган мол
-
мулкига ёки тадбиркор фуқаронинг ҳаёти ва
соғлиғига зарар етказилганда бой берилган фойдани ундиришни талаб қилиш
мумкин. Бунда бой берилган фойда сифатида йўқотилган иш ҳақи (даромад),
тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган даромадлар, шунингдек муаллифлик
гонорари назарда тутилади. Агар йўқотилган иш ҳақининг миқдори иш
жойидан бериладиган маълумотнома асосида аниқланса, тадбиркорлик
фаолиятидан олинадиган даромадлар солиқ инспекциясининг маълумотлари
асосида, муаллифлик гонорари муаллифлик шартномасидан келиб чиқиб
аниқланади.
Диссертантнинг ёзишича, автотранспорт воситалари билан етказилган
зарар учун қўлланиладиган маънавий зарар ўзига хос аҳамиятга эга бўлади.
Зеро, ошиқча хавф манбаи бўлган автотранспорт воситаларининг инсон
саломатлигига жиддий путур етказиши натижасида майиб бўлиб қолиш ёки
тана аъзоларининг қандайдир нуқсонли бўлиб қолиши жуда кўп
кузатиладиган ҳолатдир. Автоавариялар туфайли майиб мажруҳ бўлиб,
қолган
,
қўл ёки оёғидан ажралиб қолган, бир умрга ногиронлар аравачасига
михланиб қолган шахсларнинг руҳий изтироблари, бошидан ўтказган бошқа
азобларини ҳеч нарса билан ўлчаб бўлмайди. Бироқ, фуқаролик
қонунчилилги ушбу изтироблар ва руҳий азоб
-
уқубатларни қандайдир
маънода камайтириш мақсадида ҳуқуқбузарга нисбатан муайян товон тўлаш
мажбуриятини юклайди. Айнан ушбу ҳолатдан келиб чиқиб, жабрланувчига
етказилган изтироблар ва руҳий азоб
-
уқубатлар –
маънавий зарар деб
номланади ва ҳуқуқбузарнинг ушбу ҳолатлар учун тўлаши лозим бўлган
товони зарарни қоплаш,
-
деб номланади.
Диссертациянинг учинчи боби
“Автотранспорт воситалари билан
етказилган зарарларни қоплаш муаммолари”
деб номланади ва уч
параграфни ташкил этади.
Ушбу бобнинг биринчи параграфи
“Автотранспорт воситаси билан
мол
-
мулкка етказилган мулкий зарар миқдори ва қийматини аниқлаш”
деб
номланиб, унда
ёзилишича,
бош деликт тамойилига кўра, етказилган зарар
тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим. ФКнинг 1003
-
моддасига мувофиқ, суд
зарарни қоплаш тўғрисидаги талабни қаноатлантирар экан, иш ҳолатларига
мувофиқ равишда, етказилган зарар учун жавобгар шахсга зарарни аслича
қоплаш (ўшандай турдаги ва сифатдаги ашёни тақдим этиш, шикастланган
ашёни тузатиш ва ҳоказо) ёки етказилган зарарни тўлаш мажбуриятини
юклайди.
18
Муайян иш ҳолатидан келиб чиқиб, зарарни натура ҳолатида
қоплашнинг иложи бўлмаса, у пул шаклида тўланиши лозим. Ҳозирги бозор
муносабатлари шароитида зарарни натура ҳолатида қоплаш усулининг
аҳамияти камайиб бормоқда. Зеро, бозор муносабатлари шароитида эркин
иқтисодиёт товарлар, ишлар ва хизматларнинг хилма
-
хиллиги, танлаш
эркинлигининг кенглиги зарарни қоплашнинг бу усулига у қадар кенг эҳтиёж
туғилишини талаб қилмайди. Бироқ, ҳуқуқбузар зарарни пул билан
қоплаш
имконига эга бўлмаса, у иш бажариш ва хизмат кўрсатиш орқали зарарни
натура ҳолатида ҳам қоплаши мумкин.
Деликт мажбуриятларида эса
,
автотранспорт эгаси етказилган мулкий
зарарни тўлиқ қоплаши лозим. Бундай зарарлар жумласига мол
-
мулкни
шикастланган қисмини таъмирлаш учун кетадиган сумма, йўқ қилинган мол
-
мулкнинг ўша кундаги ўша ердаги баҳоси миқдорда пул суммаси ва бой
берилган фойда киради. Одатда бой берилган фойда реал иш ҳолатидан ва
солиқ инспекциясининг маълумотидан, шартномадан келиб чиқиб
аниқланади. Масалан, автомобиль билан катта тезликда кетаётиб йўл
четидаги устахонанинг ўриб юборилиши натижасида устахонада ўрнатилган
токарлик станоги ишдан чиқарилди ва уни тузатиш учун ками 5 кун керак
бўлди. Ушбу ҳолатда суд устахонанинг 5 кунлик даромадини
солиқ
инспекциясининг маълумотига қараб аниқлайди ва шунча миқдорда бой
берилган фойдани қоплаш мажбуриятини юклайди ва станокни тузатиш учун
кетадиган харажатларни ундириб беради.
Мазкур бобнинг иккинчи параграфи “
Автотранспорт воситалари
билан фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарар қоплашнинг ўзига
хос хусусиятлари
”
–
деб номланади. Муаллифнинг қайд этишича,
автотранспорт воситалари билан етказилган зарарларнинг ҳаёт ва соғлиқ
учун салбий таъсири, фуқаронинг ҳаёти ва соғлиғига бошқа усулларда
етказилган зарарларга қараганда анча хавфлироқ кўриниш ҳосил қилишини
назарда тутсак, зарарни қоплаш таркибига киритилиши лозим бўлган мулкий
манфаатларнинг деярли барчаси мазкур ҳолатларда қўлланилиши
мумкинлигини тасаввур қилиш қийин эмас.
Авто ҳалокат натижасида фуқаронинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган
зарарнинг ўрнини қоплаш ҳажми ва хусусияти ФКнинг 1006
-
моддасида ўз
ифодасини топган бўлиб, унга кўра, фуқаро майиб қилинганда ёки унинг
соғлиғига бошқача шикаст етказилганда
,
жабрланувчи оладиган ёки муайян
равишда олиши мумкин бўлган йўқотилган иш ҳақи (даромадлари),
шунингдек саломатлигига шикаст етказилиши туфайли қилган қўшимча
харажатлари, шу жумладан
,
даволаниш, қўшимча овқатланиш, дори
-
дармонлар сотиб олиш, протез қўйдириш, бировнинг парваришида бўлиш,
санаторий
-
курортда даъволаниш, махсус транспорт воситаларини сотиб
олиш, бошқа касбга тайёргарликдан ўтиш харажатлари, агар
жабрланувчининг ана шу ёрдам ва парвариш турларига муҳтожлиги ҳамда
уларни бепул олиш ҳуқуқига эга эмаслиги аниқланса, ўрни қопланиши
лозим.
19
Шу билан бирга
,
тадқиқот ишида авторанспорт воситаси билан
фуқаронинг ҳаёти ва соғлиғига зарар етказилганда йўқотилган иш ҳақи ва
даромадларни ҳисоблаш тартиби ва асослари, юридик шахс қайта ташкил
этилган зарарни қоплашнинг ўзига хос хусусиятлари таҳлил этилади.
Диссертация
учинчи
бобининг
сўнгги
учинчи
параграфи
“Автотранспорт воситалари билан етказилган зарарларни қоплашда
жабрланувчининг айбини ҳисобга олиш”
таҳлилига бағишланган. Унда
муаллиф автотранспорт воситалари ҳаракати оқибатида етказилган зарарлар
нафақат, автотранспорт воситаларини бошқарувчи, уларга техник хизмат
кўрсатувчи шахсларнинг ва автотранспорт воситаси эгасининг ҳуқуққа
хилоф ва айбли ҳаракатлари натижасида вужудга келади, балки бундай
зарарлар вужудга келишида жабрланувчининг айби ҳам асосий сабаблардан
бири бўлиши мумкинлигини таъкидлайди. Натижада фуқаролик қонунчилиги
жабрланувчининг айби туфайли юзага келган зарарлар тўланмаслигини
назарда тутади (ФКнинг 1004
-
моддаси). Бундан ташқари,
ошиқча хавф
манбаи томонидан етказилган зарарларни миқдори ва ҳажмини аниқлашда,
жавобгарликни белгилашда суд жабрланувчи ҳаракатларини ҳам ҳисобга
олиши лозим
.
Ошиқча хавф манбаи эгасини етказилган зарарни қоплашдан сўзсиз
озод этиш асос –
бу жабрланувчининг қасддан ҳаракат қилишидир.
Жабрланувчининг қасди деганда, унинг ўзига зарар етишини билган ҳолатда
тегишли
ҳаракатни амалга ошириши ёки ҳаракатни амалга оширишдан
тийилиб туриши тушунилади. Бунда шахс (жабрланувчи) ўз ҳаракатларининг
аҳамиятини тўлиқ англаган ва уларни бошқариш
имкониятига эга бўлган
бўлиши лозим. Суд ошиқча хавф манбаи томонидан етказилган зарарни
қоплашда зарар етказувчининг мулкий ҳолатини ҳисобга олиб унинг
ҳаракатларида қасд мавжуд бўлмаса зарар миқдорини камайтириш мумкин.
ХУЛОСА
Ушбу диссертацияда кўрилган масалалар бўйича қуйидаги хулосаларга
келинди:
1.
Жарбланувчининг айби доимо ҳуқуққа хилоф бўлавермаслиги
фақатгина муайян вазиятлардагина унинг ҳаракатларида ҳуқуққа хилофлик
кузатилиши мумкинлигини айтиб ўтиш лозим. Шунингдек
,
жабрланувчи
айбини ҳуқуққа хилоф ҳаракат билан боғлаш, одатда автотранспорт
воситалари билан етказилган зарарларда кўзга ташланмайди.
2
. Маълумки, амалиётда авторанспорт воситасини нафақат унинг эгаси
балки, бошқа шахслар ҳам тегишли ишончнома асосида бошқариши мумкин.
Бир вақтнинг ўзида автотранспорт воситаси эгаси уни бошқариш ҳуқуқини
чекланмаган доирадаги (масалан 5 ёки 6 киши) шахсларга беришга ҳақли.
Бироқ, бир вақтнинг ўзида жавобгарликни кўпчилик учун суғурталаш
механизми эса қонунда ўз ифодасини топмаган. Бундай ҳолатларда суғурта
бадалларининг миқдори қанча бўлиши, кўпчиликнинг номига суғурта
полисини расмийлаштириш тартиби ва бу ҳолатнинг суғурта товони миқдори
20
ўзгаришига таъсири каби жиҳатлар қонунда ифодаланмаган.
Фикримизча, “Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик
жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги Қонунида бир
вақтнинг ўзида кўпчилик ҳайдовчиларнинг жавобгарлигини суғурталаш
тартибига оид нормаларни киритиш ва бунда суғурта бадаллари ва суғурта
товонининг миқдори масаласи аниқ ифодалаш мақсадга мувофиқдир.
3
. Муомалага лаёқатсиз жабрланувчининг қасддан иш кўриши
натижасида етказилган зарар ҳам, худди муомалага лаёқатли
жабрланувчининг қасддан иши кўриши натижасида етказилган зарар
тўланмаганидек тўланмаслиги ҳам ҳуқуқий, ҳам мантиқий жиҳатдан тўғри
бўлур эди. Зеро, ФК муомалага лаёқатсиз жабрланувчининг айби (қасд ёки
қўпол эҳтиётсизилиги) хусусида муомалага лаёқатли жарбланувчининг
айбидан фарқ қилувчи жиҳатларини ўзида ифодалаган ҳеч қандай алоҳида
қоидаларни мустаҳкамламайди.
4
. Муайян иш ҳолатидан келиб чиқиб, зарарни натура ҳолатида
қоплашнинг иложи бўлмаса, у пул шаклида тўланиши лозим. Ҳозирги бозор
муносабатлари шароитида зарарни натура ҳолатида қоплаш усулининг
аҳамияти камайиб бормоқда. Зеро, бозор муносабатлари шароитида эркин
иқтисодиёт товарлар, ишлар ва хизматларнинг хилма
-
хиллиги, танлаш
эркинлигининг кенглиги зарарни қоплашнинг бу усулига у қадар кенг эҳтиёж
туғилишини талаб қилмайди. Бироқ, ҳуқуқбузар зарарни пул билан қоплаш
имконига эга бўлмаса, у иш бажариш ва хизмат кўрсатиш орқали зарарни
натура ҳолатида ҳам қоплаши мумкин. Масалан, ҳайдовчи деворни бузиб
юборгач, ана шу деворни ўзининг меҳнати орқали тиклаб бериши мумкин.
Бундай ҳолатда суд бузилган ҳуқуқни тиклаш усулини ҳуқуқбузарнинг
илитмосига кўра белгилаб бериши мумкин
ва бу ҳолатда жабрланувчи девор
ҳақини пул билан тўлашни талаб қилишга ҳақли бўлмайди.
5
. ФКнинг 999
-
моддаси 4
-
қисмига мувофиқ, ошиқча хавф
манбаларининг ўзаро таъсири натижасида уларнинг эгаларига етказилган
зарар умумий асосларда қопланади. Бунда бир тарафнинг айби билан
етказилган зарар шу тараф томонидан тўлиқ ҳажмда қопланади. Айбли тараф
автомобилни таъмирлаш ва қайта тиклаш учун кетадиган қуйидаги
харажатларни қоплаши лозим: шикастланган қисмлар ва деталлларнинг йўл
ҳаракати содир бўлган кундаги амортизация тўловларини ҳисобга олган
ҳолдаги қиймати ва шикастланган қисмлар натижасида ҳосил бўлган
металлоломнинг қиймати; шикастланишни бартараф этиш учун сарфланган
иш ҳақи тўловлари; таъмирлашни амалга ошириш учун сарфланган асбоб
-
ускуналар ва техник воситалар (автомобиль мойи, синаб кўриш учун кетган
ёқилғи, таъмирлаш вақтида ишлатилган электр токи ва бошқа воситалар);
автотранспорт ташкилоти томонидан қилинган бошқа харажатлар ва бой
берилган фойда. Зарарни қоплаш суммасига шикастланган автомобилни
таъмирлаш жойига олиб бориш билан боғлиқ харажатлар ҳам киради.
6
. Таъкидлаш лозимки, ФКнинг 1007
-
моддасида кўзда тутилган
“тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган даромадлар солиқ инспекциясининг
маълумотлари асосида аниқланиши”
қоидаси бозор муносабатлари
21
шароитида анча тор ва ўта маъмурий тартиб хусусиятига эга.
Шу муносабат
билан соғлиққа шикаст етказилганда
,
бозор муносабатларининг энг фаол
субъекти ҳисоблаган тадбиркорлар даромадини ҳисоблаганда
,
тузилганда
шартномалардаги даромадларни, тадбиркорнинг бизнес
режасини, бозор
конюктураси ўзгаришини ҳам ҳисобга олиш тизимини йўлга қўйиш лозим.
Шу билан бирга
,
соғлиғига шикаст етказилиши муносабати билан
жабрланувчининг ўз мулкини етарли даражада
хавфсизлигини
таъминламаганлиги туфайли
,
мулкий зарар кўриши ҳам йўқотилган
даромадлар таркибига киритилиши лозим.
7.
“Транспорт воситалари эгалари фуқаролик жавобгарлигини мажбурий
суғурта қилиш тўғрисида”ги Қонуни транспорт воситалари билан етказилган
зарарларда жабрланувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларнинг
моддий манфаатларини кафолатлаш чегараланган доирага эгалиги,
етказилган зарарни қисман қопланиши тамойили эса жабрланувчиларнинг
мулкий йўқотишларини тўлиқ таъминлай олмаслиги диссертацияда таҳлил
қилиниб, суғурталовчи томонидан зарарни тўлаш муддатлари ва судлар
томонидан бундай турдаги ишларни зудлик билан кўриб чиқиш амалиётини
шакллантириш ва бу ҳақдаги қоидалар мазкур қонунда ўз ифодасини топиши
лозим,
-
деган хулосага келинди.
8.
Суд амалиётида ошиқча хавф манбаидан етказилган зарарларни
ундириш тўғрисидаги талаблари тўлиқ қопланмаса
-
да, бу борада яхши
тажриба тўпланганлигини айтиб ўтиш мумкин. Шундай бўлса
-
да, ошиқча
хавф манбаининг
кундан
-
кунга янгидан
-
янги турлари пайдо бўлаётганлигин
ҳисобга олиб, бу ҳақда судларга тегишли тавсиялар бериш лозимлигини
таъкидлаш зарур. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Олий суди
пленумининг “Теварак
-
атрофдагиларга ошиқча хавф туғдирадиган фаолият
туфайли етказилган зарарни ундириш тўғрисидаги ишларни судларда кўриб
ҳал қилиш амалиёти”
ҳақидаги Қарорини қабул қилиш лозим.
9.
Ҳозирги кунда фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган
зарарларни қоплашда судлар фаолиятини қониқарли деб баҳолаб бўлмайди.
Зеро, суд органлари етказилган зарар ва йўқотилган иш ҳақи миқдорини
аниқлашда ФК нормаларининг мураккаблиги сабабли турли чалкашликларга
йўл қўймоқдалар ҳамда зарарни қоплаш учун белгиланган барча усуллардан
фойдаланмаслик ҳолатлари кузатилмоқда. Шу сабабли мазкур ҳолатларни
бартараф этишда судларга тегишли тавсиялар берилиши зарур.
Бунда Ўзбекистон Республикаси Олий
суди Пленуми “Фуқароларнинг
ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарар ўрнини қоплаш бўйича суд амалиёти
ҳақида”ги Қарорини қабул қилиш орқали, ФКда ифодаланган ўта мураккаб
ва чалкаш нормаларга тушунтириш берганида мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Зеро, ФКда айнан фуқаронинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарларни
қоплашга оид нормалар ўта мураккаб бўлиб, зарар етказилиши натижасида
жабрланувчининг йўқотилган иш ҳақи ва бой берилган фойдасини ҳисоблаш
механизими эса
,
судлар учун ўзига хос қийинлик туғдириши билан бирга
ҳуқуқни турли хилда қўлланишига олиб келиши мумкин.
22
ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Ғайбуллаев А.И. Ошиқча хавф манбаи // Ҳаёт ва қонун.
–Тошкент, 2005.
-
№4. –Б. 65
-66.
2.
Ғайбуллаев А.И. Деликт муносабатларнинг умумий тавсифи //
ТДЮИ Ахборотномаси. –Тошкент, 2006.
-
№5. –Б. 39
-40.
3.
Ғайбуллаев А.И.
Автотранспорт воситалари билан етказилган
зарарни қоплаш субъектлари // ТДЮИ Ахборотномаси. –Тошкент, 2008.
-
№3.
–Б. 40
-42.
4.
Ғайбуллаев А.И.
Автотранспорт воситалари билан етказилган
зарарни қоплаш субъектлари // Ўзбекистон Қонунчилиги таҳлили
.
–Тошкент,
2009. -
№3
-4.
–Б. 43
-47.
5.
Ғайбуллаев А.И.
Автотранспорт воситалари билан етказилган
зарар // Қалқон
.
–
Тошкент
, 2011.-
№
3.
–Б. 35
-37
6.
Ғайбуллаев А.И.
Автотранспорт воситалари билан мол
-
мулкка
етказилган мулкий зарар микдори ва кийматини аниклаш // Бозор
ислоҳотлари шароитида фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш
муаммолари
:
илмий
-
назарий конференция материаллари
. 2-
қисм. –
Тошкент,
2011.
–Б. 48
-54.
7.
Ғайбуллаев А.И. Автотранспорт воситаси, у билан мол
-
мулкка
зарар етказиш ва суғурта хизмати хусусида // Ҳуқуқ ва бурч. –
Тошкент,
2011. -
№6. –Б. 53
-55
8.
Ғайбуллаев А.И.
Автотранспорт воситалари билан етказилган
зарар учун фуқаролик ҳуқуқий жавобгарлик. Ўқув қўлланма. –Тошкент:
2010.
ХТ “Ф.И Ахмедов.”
, -200
б
.
23
Юридик фанлар
номзоди илмий даражасига талабгор Ғайбуллаев
Алишер Исматовичнинг
12.00.03 -
Фуқаролик
ҳуқуқи; оила ҳуқуқи;
тадбиркорлик ҳуқуқи
;
халқаро хусусий
ҳуқуқ
ихтисослиги бўйича
“Автотранспорт воситалари билан етказилган зарар учун фуқаролик
-
ҳуқуқий жавобгарлик муаммолари”
мавзусидаги
диссертациясининг
Р
Е
З
Ю
М
Е
С
И
Таянч (энг муҳим) сўзлар:
автотранспорт воситаси, зарар, деликт,
маънавий зарар, ошиқча хавф манбаи, ҳуқуққа хилофлик, сабабий боғланиш,
айб, бой берилган фойда
,
фуқаролик
-
ҳуқуқий
жавобгарлик
.
Тадқиқот объектлари:
автотранспорт воситалари билан етказилган
зарар учун фуқаролик
-
ҳуқуқий жавобгарликни қўллаш билан боғлиқ
бўлган
илмий муаммолар ҳисобланади
Ишнинг мақсади:
автотранспорт воситалари билан етказилган зарар
учун фуқаролик
-
ҳуқуқий жавобгарликни қўллаш билан боғлиқ
бўлган
муносабатларни тартибга солувчи қонунларни таҳлил этиш ва уларни
такомиллаштиришга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиш, етказилган
зарарларни қоплаш
муаммоларини
тадқиқ этишдан иборат
Тадқиқот методлари
:
қиёсий
-
ҳуқуқий,
статистик,
амалиёт
материалларини таҳлил этиш, социологик, тизимли
-
мантиқий таҳлил,
ҳаракатдаги қонунчиликни амалда қўллашни илмий таҳлил этиш
.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:
автотранспорт
воситалари билан етказилган зарар учун фуқаролик
-
ҳуқуқий жавобгарликни
қўллашнинг
аҳамияти, моҳияти таърифланган, автотранспорт воситалари
билан етказилган зарар учун фуқаролик
-
ҳуқуқий жавобгарликни қўллаш
асослари ва шартлари, жавобгарлик ҳажми ва миқдори тадқиқ этилган
.
Автотранспорт воситалари билан етказилган зарар учун фуқаролик
-
ҳуқуқий жавобгарликни ҳуқуқий тартибга солиш соҳасида қонунчилик
ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш
йўналишлари таҳлил қилинган.
Амалий аҳамияти:
диссертация тадқиқотининг натижаларидан
автотранспорт воситалари билан етказилган зарар учун фуқаролик
-
ҳуқуқий
жавобгарликни қўллаш билан билан боғлиқ амалиётда жисмоний ва юридик
шахслар фойдаланишлари мумкин.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:
Илмий
тадқиқот натижалари, таклифлар ва тавсиялардан суд органлари фаолиятида
ҳамда фуқаролик қонунчилигини такомиллаштиришда фойдаланиш мумкин.
Илмий тадқиқотнинг хулосалари бакалаврлар ва магистрантлар учун
дарсликлар ва ўқув қўлланмалар яратишда эътиборга олинган.
Қўлланиш
(фойдаланиш)
соҳаси:
Тадқиқот натижаларидан
фуқаролик
ҳуқуқининг тегишли илмий йўналишларини ишлаб чиқишда
қўлланилиши, хулоса ва таклифлардан “Фуқаролик
ҳуқуқи”
курсларини
ўқишда, ҳуқуқий тарғибот ва ташвиқот
фаолиятида
фойдаланиш мумкин.
24
РЕЗЮМЕ
диссертации Гайбуллаева Алишера Исматовича на тему:
«Проблемы гражданско
-
правовой ответственности за нанесение ущерба
автотранспортными средствами» на соискание ученой степени
кандидата юридических наук по специальности 12.00.03 –
Гражданское
право; семейное право; предпринимательское право; международное
частное право
Ключевые слова:
автотранспортное средство
,
ущерб, деликт,
моральный ущерб
,
источник повышенной опасности
,
противоправность
,
причинная связь
,
вина
,
упущенная выгода
,
гражданско
-
правовая
ответственность.
Объект исследования:
научные проблемы, связанные с применением
гражданско
-
правовой
ответственности
за
нанесение
ущерба
автотранспортными средствами.
Цель исследования:
анализ законов, регулирующих отношения,
связанные с применением гражданско
-
правовой ответственности
за
нанесение ущерба автотранспортными средствами и разработка
рекомендаций, направленных на их усовершенствование, исследование
проблем возмещения ущерба.
Методы исследования:
сравнительно
-
правовой, статистический,
анализ материалов практики, социологический, структурно
-
логический
анализ, научный анализ применения на практике действующего
законодательства
Полученные результаты и их новизна:
Дано определение значению,
значимости применения гражданско
-
правовой ответственности за нанесение
ущерба автотранспортными средствами, исследованы объем и размер
ответственности, основы и условия применения гражданско
-
правовой
ответственности за нанесение ущерба автотранспортными средствами.
Проанализированы
направления
разработки
и
принятия
законодательных документов в сфере правового регулирования
гражданско
-
правовой ответственности за нанесение ущерба автотранспортными
средствами
Практическая
значимость
исследования:
Результаты
диссертационного исследования могут быть использованы физическими и
юридическими лицами в процессе применения гражданско
-
правовой
ответственности за нанесение ущерба автотранспортными средствами.
Степень внедрения и экономическая эффективность:
на основе
полученных результатов предложены рекомендации по совершенствованию
деятельности судебных органов также Гражданского кодекса. Выводы
научного исследования принимаются во внимание бакалаврами и
магистрантами при создании учебников и учебных пособий.
Область применения:
Научные положения,
выводы и предложения,
полученные в результате исследования, могут быть использованы в
разработке соответствующих научных направлений гражданского права, при
изучении курса «Гражданское право», в деятельности правовой агитации и
пропаганды.
25
THE RESUME
Thesis of Gaybullaev Alisher Ismatovich on the scientific degree competition
of the candidate of sciences in law on specialty 12.00.03 - Civil law; family
law; business law ; international private law; Subject:
“
Problems of
responsibility civil-law for damaging by vehicles
”
Keywords:
the vehicle, a damage, delict, moral damage, a source of the
raised danger, illegality, causal relationship, the fault, the lost benefit, civil-law
responsibility.
Subject of research:
the scientific problems connected with the usage of
civil-law responsibility for damaging by vehicles.
Purpose of work:
the analysis of the laws regulating the relations, connected
with the usage of civil-law responsibility for damaging by vehicles and working
out of the recommendations directed on their improvement, research of problems
of compensation of damage.
Methods of research:
rather-legal, statistical, the analysis of materials of
practice, the sociological, structurally-logic analysis, the scientific analysis of
application in current legislation practice
The results obtained and their novelty:
definition is made of value, to the
importance of application of civil-law responsibility for damaging by vehicles, the
content and the size of responsibility, a basis and a condition of application of
civil-law responsibility for damaging by vehicles are investigated.
Directions of working out and acceptance of legislative documents in sphere
of legal regulation of civil-law responsibility for damaging by vehicles are
analyzed
Practical value:
Results of dissertational research can be used physical and
legal bodies in the course of application of civil-law responsibility for damaging by
vehicles.
Degree of embed and economic effectivity:
on the basis of the received
results recommendations about perfection of activity of judicial bodies also the
Civil code are offered. Conclusions of scientific research are taken into
consideration by bachelors and magistrates at creation of textbooks and manuals.
Field of application:
Scientific positions, conclusions and the offers received
as a result of research can be used in working out of corresponding scientific
directions of civil law, at studying of a course "Civil law", in activity of legal
agitation and propaganda.
