Page 149
CENTRAL ASIAN JOURNAL OF ACADEMIC
RESEARCH
IF = 5.441
Volume 3, Issue 05, May 2025
www.in-academy.uz
ЎЗБЕКИСТОНДА ИНТЕРНЕТ ТАРМОҒИНИ ҲУҚУҚИЙ
ТАРТИБГА СОЛИШНИНГ ДОЛЗАРБ АҲАМИЯТИ
Ташматов Мансур Батирович
Ўзбекистон Республикаси стратегик таҳли ва истиқболни
белгилаш олий мактаби тингловчиси
https://doi.org/10.5281/zenodo.15393121
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Qabul qilindi: 05-May 2025 yil
Ma’qullandi: 10- May 2025 yil
Nashr qilindi: 13-May 2025 yil
Мазкур мақолада глобал Интернет тармоғининг
ўзига
ҳос
жиҳатлари,
Ўзбекистонда
ушбу
тушунчанинг конституцион даражада эътироф
этилганлиги, ривожланиш тенденциялари ҳамда
ҳуқуқий тартибга солишнинг долзарб аҳамияти
муаллиф томонидан баён этилган.
KEYWORDS
Жаҳон ахборот тармоғи,
Интернет
тармоғи,
Интернет
фойдаланувчилари
сони,
Интернет
тезлиги,
Конституция,
ахборот
хавфсизлиги,
Ахборот
кодекси.
Сўнгги
йилларда
жаҳон
ҳамжамиятида
глобал
Интернет
тармоғи
имкониятларидан фойдаланиш долзарб аҳамият касб этмоқда. Бу борада кўпгина
етакчи давлатлар мазкур жараённинг муаммоли масалаларини ҳисобга олган ҳолда ўз
сиёсатини белгилашга мажбур бўлмоқда. Хусусан, Интернет тармоғининг вужудга
келиши ва унинг ривожланиш динамикаси фонида ушбу давлатларда ахборот
хавфсизлигини таъминлаш борасидаги муаммолар пайдо бўлмоқда. Ўз навбатида бу
Интернет тармоғини ҳуқуқий тартибга солиш бўйича чора-тадбирларни амалга
оширишни талаб қилмоқда.
Шу ўринда Ўзбекистон Республикасининг ахборот сиёсатида Интернетнинг ўрни
муҳим аҳамиятга эга бўлиб, ушбу феномен конституцион даражага кўтарилди. Хусусан,
янги таҳрирда кучга кирган Ўзбекистон Республикаси Конституциясида Интернет
билан боғлиқ нормалар ўз аксини топди. Шунингдек, Ўзбекистонда ахборот сиёсати ва
Интернет тармоғини ҳуқуқий тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатлари
умумлаштирилиб, ягона кодекс кўринишига келтирилди ҳамда жамоатчилик
муҳокамасига қўйилди. Маълумки бугунги тобора рақамлашаётган дунёда ахборот
оқимини назорати ва ҳуқуқий тартиботи Ўзбекистон фундаментал манфаатлари учун
муҳим ҳисобланиб, давлатнинг ахборот соҳасидаги ҳавфсизлигини таъминлашнинг
пойдевори ҳисобланади.
Page 150
CENTRAL ASIAN JOURNAL OF ACADEMIC
RESEARCH
IF = 5.441
Volume 3, Issue 05, May 2025
www.in-academy.uz
Интернет тармоғининг ўзига ҳослиги.
ХХI асрнинг замонавий ахборот-
коммуникация технологиялари, хусусан, Интернетнинг ҳаётимиздаги ўрни ва
аҳамияти шиддат билан ошиб бормоқда.
Бугунги кунда ижтимоий, маданий, иқтисодий ва сиёсий каби соҳаларда глобал
тармоқнинг чексиз имкониятларини ҳисобга олмаслик, ундан маълум мақсадлар
йўлида фойдаланмасликнинг имкони йўқ. Тарихга назар ташлайдиган бўлсак,
статистик маълумотларга кўра, XX аср охирига бориб ер юзида 2,2 миллиард радио, 1,2
миллиард телевизорлар бўлган ҳамда 10 минг ҳил номдаги газеталар (10 миллиард
нусхада ), 4 мингдан ортиқ бадиий фильмлар яратилган. Шунингдек, ахборот
воситалари бўлмиш компьютер, Интернет, уяли телефонлар кашф этилди. Агар ер
юзида Интернетдан фойдаланувчилар сони 1995 йилда бор йўғи 90 минг кишини
ташкил қилган бўлса, бугунги кунга келиб, 7 миллиарддан ошди ва ўз навбатида,
мазкур
тармоқ қисқа йилларда телевидение, радио, газета ва журналларни
ортда қолдирди
1
.
Бунга асосий сабаб Интернетдаги маълумотларнинг тарқалиш
тезлиги, ҳилма-ҳиллиги ва қолаверса арзон ҳамда қулайлиги асосий омил бўлди.
Бундан ташқари Интернетнинг кашф қилиниши давлатлар ўртасидаги чегара омилини
иккинчи даражали масалага айланишига, яъни чегараларнинг “ювилишига” сабабчи
бўлди.
Ўзбекистонга мазкур тармоқ 1990 йиллардан кейин кириб келган бўлсада, қисқа
фурсатда ўз ривожланиш динамикасини сезиларли равишда кўрсатди.
Хусусан, Республика тараққиётининг барча жабҳаларини қамраш билан бирга,
ундан фойдаланувчилар сони кун сайин ортиб бориб, маълумот алмашиш тезлиги ҳам
сифат жиҳатдан яхшиланди.
Бу борада бугунги кунда Республикада Интернет хизматларидан қарийб 30
миллион одам фойдаланмоқда
2
.
Маълумот учун
, ушбу кўрсаткич 2016 йилда 12.2 миллионни ташкил қилиб,
Ўзбекистон
ҳудудининг
Интернет
билан
қамрови
даражаси
28 фоизни ташкил этган бўлса, бугунги кунда ушбу кўрсатгич 98 фоизга етди
3
.
Speedtest маълумотларига кўра, бугунги кунда Ўзбекистон мобил Интернет
тезлиги
бўйича
мамлакатлар
рейтингида
141
та
давлат
ичида
100-ўринни эгаллаб, ўртача юклаш тезлиги - 23,63 Мбит/с ташкил қилмоқда
4
.
Интернетнинг конституциявий даражадаги аҳамияти.
Алоҳида таъкидлаш
керак бўлган жиҳат шуки, бугунги кунда Интернет тармоғининг жадал ривожланиши
соҳадаги қонунчилик ҳужжатларининг ҳам ўзгаришига ёки янги нормаларни
киритилишига сабаб бўлмоқда.
Жумладан, 2023 йил май ойидан кучга кирган Ўзбекистон Республикасининг янги
таҳрирдаги Конституциясида илк бор Интернет сўзи ишлатилди. Яъни эски
таҳрирдаги Конституциянинг 29-моддаси 33-модда сифатида қайта таҳрирланди.
Мазкур модданинг ўзига ҳос жиҳати шундаки, эски таҳрирдаги Конституциянинг
29-
моддасида
“Ҳар ким фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқига эга. Ҳар ким ўзи
истаган ахборотни излаш, олиш ва уни тарқатиш ҳуқуқига эга, амалдаги
Page 151
CENTRAL ASIAN JOURNAL OF ACADEMIC
RESEARCH
IF = 5.441
Volume 3, Issue 05, May 2025
www.in-academy.uz
конституциявий тузумга қарши қаратилган ахборот ва қонун билан белгиланган
бошқа чеклашлар бундан мустаснодир. Фикр юритиш ва уни ифодалаш эркинлиги
фақат давлат сири ва бошқа сирларга тааллуқли бўлган тақдирдагина қонун билан
чекланиши мумкин”
каби нормалар киритилган эди.
Бунда асосий жиҳат шуки, 29-моддада сўз эркинлигини чеклаш борасидаги
талаблар аниқ ифодаланмаган эди. Бундан ташқари, қонун ижодкорларига кенг
имконият яратувчи, сўз эркинлигини ҳаддан ташқари чеклаш имкониятини берувчи
ибора ишлатилган, яъни “қонун билан белгиланган бошқа чеклашлар” мумкинлиги
кўрсатилган. Бинобарин, сўз эркинлигини таъминлаш ва уни чеклаш соҳасидаги қабул
қилинадиган қонунларнинг айрим нормалари ифодаси уларни кенг талқин қилиш
имконини беради, бу эса, табиийки, ушбу ҳуқуқни амалга оширишда муаммоларга олиб
келади. Шу боис, ушбу модда Конституцияга
“Ҳар ким фикрлаш, сўз ва эътиқод
эркинлиги ҳуқуқига эга. Ҳар ким исталган ахборотни излаш, олиш ва тарқатиш
ҳуқуқига эга. Давлат
Интернет
жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланишни
таъминлаш учун шарт-шароитлар яратади.
Ахборотни излаш, олиш ва тарқатишга бўлган ҳуқуқни чеклашга фақат қонунга
мувофиқ ҳамда фақат конституциявий тузумни, аҳолининг соғлиғини, ижтимоий
ахлоқни, бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, жамоат
хавфсизлигини ҳамда жамоат тартибини таъминлаш, шунингдек давлат сирлари ёки
қонун билан қўриқланадиган бошқа сир ошкор этилишининг олдини олиш мақсадида
зарур бўлган доирада йўл қўйилади”
нормалари
33-модда
сифатида киритилди
5
.
Шу қатори мазкур нормага, яъни давлатнинг Интернетдан фойдаланишни
таъминлаш учун шарт-шароитлар яратиш мажбуриятини белгиловчи нормага
батафсил тўхталиш лозим.
Хусусан “Жаҳон ахборот тармоғи”- (
World Information Network)
деб аталувчи
Интернет бугунги воқеликда сўз эркинлиги ҳуқуқини амалга ошириш воситасигина
эмас, балки кенгроқ маъноли тушунчага айланган. Шубҳасиз, бу фуқароларга кенг
имкониятлар беради. Хусусан, узоқдаги яқинлар, дўстлар билан мулоқот қилиш,
таълим
олиш,
маълумотлар
ва хизматлардан осон фойдаланиш каби имкониятларни, шунингдек, ахборотни тез
қабул қилиш ва узатиш имкониятини тақдим қилади.
Бу борада халқаро ва хорижий тажрибага назар ташланса, янги конституциявий
тенденцияни кузатиш мумкин. Масалан, Грузия ва Мексика конституциялари
Интернетга кириш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқини кафолатлайди. Айрим
давлатларнинг янги конституцияларида ижтимоий тармоқлар, веб-сайтлар,
кибермакон каби атамалар қўлланилмоқда, яъни Интернет тармоғи билан боғлиқ
ҳуқуқлар кафолати босқичма-босқич конституциявий даражада мустаҳкамланмоқда.
Бундан ташқари, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари кенгаши Интернетни инсон ҳуқуқларини
амалга оширишнинг муҳим воситаларидан бири деб алоҳида таъкидлади. Хусусан,
Инсон ҳуқуқлари кенгаши томонидан 2018 йил 5 июлда қабул қилинган резолюцияда
Кенгаш шахснинг офлайнда бўлган ҳуқуқлари онлайнда ҳам ҳимоя қилиниши
кераклигини яна бир бор тасдиқлади
6
.
Page 152
CENTRAL ASIAN JOURNAL OF ACADEMIC
RESEARCH
IF = 5.441
Volume 3, Issue 05, May 2025
www.in-academy.uz
Бугунги кунда давлатнинг Интернет тармоғидан фойдаланиш учун шароитларни
таъминлаш мажбурияти ўз ҳудудида фуқароларга очиқ ва хавфсиз Интернетдан
фойдаланиш шароитини таъминлашдан иборат. Бу қуйидагиларни назарда тутади:
биринчидан, мамлакатнинг барча ҳудудларида юқори тезликдаги Интернетдан
фойдаланиш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирларини кўриш; иккинчидан,
техник инфратузилманинг мавжудлигини таъминлаш; учинчидан, Интернет
фойдаланувчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилишни назарда тутади. Шу сабабли,
Интернет тармоғидан фойдаланишни таъминлаш бугунги кунда давлат сиёсатининг
устувор йўналишига айланиб бормоқда.
Мазкур йўналишни
ҳуқуқий тартибга солувчи
асосий ҳужжат, яъни ахборотнинг
муҳофаза қилинишини ҳамда шахс, жамият ва давлатнинг ахборот борасидаги
хавфсизлигини таъминловчи Ўзбекистон Республикасининг ахборот Кодекси
лойиҳаси
7
жамоатчилик муҳокамаси учун 2022 йил якунида тақдим қилинган бўлиб,
яқин кунларда тасдиқланиши кутилмоқда. Ушбу Кодекснинг аҳамиятли томони
шундаки, бунда Интернет жаҳон ахборот тармоғида ахборот хавфсизлигини
таъминлаш борасида, жумладан, Интернет орқали турли ахборот хуружларини олдини
олиш, уларга қарши курашиш, тармоқда ахборот тарқатиш, истеъмол қилиш ҳамда
бошқа жараёнларни ҳуқуқий тартибга солишнинг қонуний асосига айланади. Бунда
Интернет маконида фаолият юритувчи субъектлар, хусусан, электрон сайтлар,
ижтимоий тармоқ саҳифалари, журналист ва блогерларнинг фаолияти ҳамда уларни
рўйхатдан ўтказиш борасидаги амалий тадбирлар қонуний тартибга солинади.
Шу ўринда, таъкидлаш керакки, бугун ўзбек аҳолисига тармоқ орқали
тарқатилаётган контентларнинг сифати, уларнинг ҳақиқийлиги борасида кўплаб
муаммолар пайдо бўлмоқда. Шунингдек, ижтимоий тармоқ ва мессенжерларда
Ўзбекистон аҳолисига салбий таъсир қилувчи, мақсадли тарзда йўналтирилаётган
ахборотлар, айрим блогерлар фаолиятидаги фирибгарликлар тез-тез учрамоқда.
Мазкур вазиятга муносиб жавоб қайтариш яъни раддия бериш ҳуқуқи қабул қилиниши
кутилаётган Ахборот Кодекси лойиҳасида ўз аксини топган.
Шунингдек, мазкур лойиҳа бугунги кунга қадар 3 минг нафар фойдаланувчи
томонидан кўрилиб, 80 дан ортиқ таклифлар билдирилган
8
.
Малумот учун,
Қонун лойиҳаси 50 та манфаатдор вазирлик ва идорадан
келишувдан ўтказилган бўлиб, 5 та моддадан ташкил топган. Қонунга илова тарзида 4
та бўлим, 14 та боб, 131 та моддадан иборат.
Аҳамиятли жиҳати шуки, Ахборот Кодексида қуйидаги 8 та қонун ўзаро
унификация қилиш (уйғунлаштириш) орқали тизимлаштирилган: “Оммавий ахборот
воситалари тўғрисида”ги қонун; “Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари
тўғрисида”ги қонун; “Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида”ги қонун;
“Болаларни уларни соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги
қонун; “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари очиқлиги тўғрисида”ги қонун;
“Журналистлик фаолиятни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун; “Ахборотлаштириш
Page 153
CENTRAL ASIAN JOURNAL OF ACADEMIC
RESEARCH
IF = 5.441
Volume 3, Issue 05, May 2025
www.in-academy.uz
тўғрисида”ги қонун; “Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни
таъминлаш тўғрисида”ги қонун.
Мазкур қонуннинг қабул қилиниши натижасида фуқаролик жамиятининг
ҳуқуқий асослари такомиллашади, яъни ахборот соҳасининг тарқоқ ҳолдаги, бироқ
мазмунан ўхшаш ва тартибга солиш қамрови ўзаро яқин бўлган 8 та қонун битта
норматив-ҳуқуқий ҳужжат шаклида бир кодексга жамланади, улардаги айрим эскирган
ва уз кучини йўқотган нормалар чиқариб ташланиб, ўрнига амалдаги қоидалар
киритилади.
Умумий ҳулоса ўрнида шуни айтиш жоизки, замонавий босқичда глобализация
жараёнларини, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда ҳуқуқий давлат тамойилларини
ҳисобга олган ҳолда Интернет ахборот маконини ҳуқуқий тартибга солиш долзарб
аҳамиятга эга бўлиб, мазкур жараён истиқболда Ўзбекистон Республикасида ахборот
хавфсизлигини таъминлашнинг асосий омили бўлиб хизмат қилади. Бунда
жамиятнинг ахборотга бўлган эҳтиёжи сифатли ва ҳолис ҳамда ўз вақтида бериб
бориладиган ахборотлар орқали қондирилади. Мазкур жараёнда Ўзбекистон
аҳолисини бутун жаҳон Интернет тармоғидан фойдаланиш бўйича ҳуқуқий ва
маънавий йўналишдаги саводхонлик даражасини сифат жиҳатдан яхшилашни
соҳадаги бош мақсад сифатида қабул қилиш мақсадга мувофиқ саналади.
Фoйдaлaнилгaн aдaбиётлaр рўйхaти:
1.
Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ҳамда халқаро ҳуқуқий хужжатлар
2.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. Т.: “Ўзбекистон”, 2023 й.
3.
Ўзбекистон республикасининг Жиноят кодекси. //Lex.uz, Ўзбекистон Республикаси
қонунчилик маълумотлари миллий базаси.
4.
Ўзбекистон Республикасининг ЖК ҳамда МЖТКга ўзгартиш ва қўшимчалар
киритиш ҳақида. ЎРҚ-658. //Lex.uz, Ўзбекистон Республикаси қонунчилик
маълумотлари миллий базаси, 2020.
5.
Ўзбекистон Республикасининг “Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари
тўғрисида” 12.12.2002 й. ЎРҚ-439-II -сон Қонуни.
6.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 сентябрдаги 707-сон “Бутунжаҳон интернет
тармоғида ахборот хавфсизлигини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида” қарори.
7.
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, Ахборотлаштириш тўғрисида, 2003 йил 11
декабрь, 560-II-сон.
8.
“Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни № ЎРҚ–444.// lex.uz, 2018 й.
9.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 5 августдаги 228-
сонли
“Оммавий
коммуникациялар
соҳасида
мониторинг
тизимини
такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори //
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 26-сон, 338-модда.
10.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари
фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонуни. ЎРҚ-369-сон. 2014 йил 5 май;
//Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й.
Page 154
CENTRAL ASIAN JOURNAL OF ACADEMIC
RESEARCH
IF = 5.441
Volume 3, Issue 05, May 2025
www.in-academy.uz
11.
Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси қонунчилик палатасининг қарори,
Ахборот тарқатиш соҳасидаги қонунчиликни янада такомиллаштириш тўғрисида.
2019 йил 12 сентябрь, 2730-III-сон.
12.
V Международной научно-практической конференции «Информационные
технологии и безопасность», вып. №8, Киев 2005 г., 73-80 б.
13.
Чекменёва Т. // Стратегия Китая по обеспечению информационной
безопасности: политический и технический аспекты. Journal «Bulletin Social-Economic
and Humanitarian Research», № 7 (9), 2020, e-ISSN 2658-5561. 84 б.