Авторы

  • Азамат Якубов
    Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби “Маъмурий ҳуқуқ” йўналиши тингловчиси

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.cajei.126562

Ключевые слова:

апелляция инстанцияси маъмурий судлов шикоят бериш МСИЮтК одил судлов процессуал тартиб прокурор протести тадбиркорлик субъектлари

Аннотация

Ушбу мақола апелляция инстанциясида ишни муҳокамага қадар бўлган босқичда иш юритишнинг айрим жиҳатларига бағишланган. Мақолада маъмурий судлов жараёнларида апелляция тартибининг ҳуқуқий асослари, шикоят бериш ҳуқуқига эга шахслар, шикоят бериш муддатлари ва шартлари таҳлил қилинади. Апелляция шикоятининг шакли, мазмуни, унга илова қилинадиган ҳужжатлар ва судья томонидан шикоятни қабул қилиш, рад этиш ёки қайтариш тартиби кўриб чиқилади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси (МСИЮтК) ва тегишли қонунчилик нормалари асосида апелляция инстанциясининг аҳамияти ва унинг одил судловни таъминлашдаги роли ёритилган. Мақолада 2024 йилда маъмурий судлар фаолиятига оид статистик маълумотлар тақдим этилиб, апелляция тартибининг амалий жиҳатлари юзасидан хулосалар ва таклифлар берилган.


background image

Page 59

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF EDUCATION
AND INNOVATION

Volume 4, Issue 6, Part 2 Iyun 2025

www.in-academy.uz

АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИДА ИШНИ МУХОКАМАГА

ҚАДАР БЎЛГАН БОСҚИЧИДА ИШ ЮРИТИШНИНГ

АЙРИМ ЖИХАТЛАРИ

Якубов Азамат

Ўзбекистон Республикаси

Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги

Судьялар олий мактаби

“Маъмурий ҳуқуқ” йўналиши тингловчиси

https://doi.org/10.5281/zenodo.15697371

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Qabul qilindi: 10-Iyun 2025 yil
Ma’qullandi: 14-Iyun 2025 yil

Nashr qilindi: 19-Iyun 2025 yil

Ушбу мақола апелляция инстанциясида ишни
муҳокамага

қадар

бўлган

босқичда

иш

юритишнинг айрим жиҳатларига бағишланган.
Мақолада

маъмурий

судлов

жараёнларида

апелляция тартибининг ҳуқуқий асослари, шикоят
бериш ҳуқуқига эга шахслар, шикоят бериш
муддатлари ва шартлари таҳлил қилинади.
Апелляция шикоятининг шакли, мазмуни, унга
илова

қилинадиган

ҳужжатлар

ва

судья

томонидан шикоятни қабул қилиш, рад этиш ёки
қайтариш тартиби кўриб чиқилади. Шунингдек,
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд
ишларини

юритиш

тўғрисидаги

кодекси

(МСИЮтК) ва тегишли қонунчилик нормалари
асосида апелляция инстанциясининг аҳамияти ва
унинг одил судловни таъминлашдаги роли
ёритилган. Мақолада 2024 йилда маъмурий судлар
фаолиятига

оид

статистик

маълумотлар

тақдим этилиб, апелляция тартибининг амалий
жиҳатлари юзасидан хулосалар ва таклифлар
берилган.

KEY WORDS

апелляция

инстанцияси,

маъмурий

судлов,

шикоят

бериш, МСИЮтК, одил судлов,
процессуал тартиб, прокурор
протести,

тадбиркорлик

субъектлари

2024-йилда маъмурий судлар томонидан оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан

келиб чиқадиган 15 373 та иш кўриб чиқилди . Бунинг натижасида 6 338 та фуқаро ва
юридик шахсларнинг ҳуқуқлари тикланди. Ҳисобот даврида маъмурий ва фуқаролар
ўзини ўзи бошқариш органларининг, мансабдор шахсларнинг қарорлари устидан
шикоят қилиш тўғрисидаги 6 991 та иш кўриб чиқилди. Хусусан, ҳоким қарорини
ҳақиқий эмас деб топиш билан боғлиқ кўриб тамомланган ишлар сони 2 720 тани
ташкил қилиб, шундан жисмоний ва юридик шахсларнинг 933 та аризаси
қаноатлантирилган. Вилоят ва унга тенглаштирилган маъмурий судлар томонидан
апелляция тартибида 3 174 та иш кўриб чиқилди. Биринчи инстанция судлари
томонидан чиқарилган 385 та қарор бекор қилиниб, 14 та қарор ўзгартирилди.
Кассация тартибида 1 208 та иш кўриб чиқилди. Биринчи инстанция судлари

томонидан чиқарилган 130 та қарор


background image

Page 60

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF EDUCATION
AND INNOVATION

Volume 4, Issue 6, Part 2 Iyun 2025

www.in-academy.uz

бекор қилиниб, 4 та қарор ўзгартирилди. Тафтиш тартибида 1 649 та иш кўриб
чиқилди. Қуйи инстанция судлари томонидан чиқарилган 141 та қарор бекор қилиниб,
2 та қарор ўзгартирилди. Олий суднинг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати
томонидан тафтиш тартибида 2 132 та шикоят ва протест ўрганиб чиқилиб, шундан
309 таси иш материаллари асосида кўриб чиқилди. Натижада қуйи судлар томонидан
чиқарилган қарорларнинг 95 таси бекор қилинди.

Нима учун суд қарорларини қайта кўриб чиқиш зарурияти мавжуд?

Ж.Нематовнинг фикрига кўра, апелляция инстанциясининг асосий вазифаларидан
бири бу ишни моҳиятига кўра қайта кўриб чиқиш орқали маъмурий ишни ҳал қилишда
биринчи инстанция томонидан йўл қўйилган хатоларни тузатишдан, одил судловни
таъминлашдан иборатдир.

Ўзбекистон Республикасининг МСИЮтКга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш

ҳақида”ги 2021-йил 12-январдаги ЎРҚ–662-сон Қонуни билан Ўзбекистон
Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 28-
боби чиқарилган, 2024-йил 30-августдаги ЎРҚ-968-сон Ўзбекистон Республикасининг
айрим қонун ҳужжатларига судларда ишларни кўришда прокурорнинг ваколатларини
таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Ўзбекистон
Республикасининг Қонуни билан суд ҳужжатларини тафтиш тартибида қайта кўриш
бўйича иш юритиш киритилди.

Ҳозирда дастлаб апелляция инстанциясида иш юритиш ҳақида тўхталсак.
Хўш, кимлар апелляция шикояти билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга? Ж.Нематов

томонидан ушбу инстанция жуда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланган.
МСИЮтКнинг 200-моддасига биноан ишда иштирок этувчи шахслар, шунингдек, ишда
иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида суд
ҳал қилув қарори қабул қилган шахслар биринчи инстанция судининг қонуний кучга
кирмаган ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти беришга, прокурор эса
апелляция протести келтиришга ҳақлилиги келтирилган. Демак, қуйидагилар:

ишда иштирок этувчи шахслар;
ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқлари ва мажбуриятлари

тўғрисида суд ҳал қилув қарори қабул қилган шахслар;

прокурор эса апелляция протести келтиришга ҳақли;
Ўзбекистон

Республикаси

Президенти

ҳузуридаги

Тадбиркорлик

субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил
биринчи инстанция судининг қонуний кучга кирмаган ҳал қилув қарори устидан
апелляция шикояти беришга ҳақлидир.

Ишда иштирок этувчи шахслар, шунингдек, ишда иштирок этишга жалб

қилинмаган, аммо ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида суд ҳал қилув қарори қабул
қилган шахслар биринчи инстанция судининг қонуний кучга кирмаган ҳал қилув
қарори устидан апелляция шикояти беришга, прокурор эса апелляция протести
келтиришга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик
субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил
биринчи инстанция судининг қонуний кучга кирмаган ҳал қилув қарори устидан
апелляция шикояти беришга ҳақлидир, бундан тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ
бўлмаган низолар мустасно.


background image

Page 61

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF EDUCATION
AND INNOVATION

Volume 4, Issue 6, Part 2 Iyun 2025

www.in-academy.uz

Апелляция тартибида иш юритиш, шунингдек, МСИЮтК 200-моддаси биринчи

қисмига мувофиқ , суд ҳужжати устидан шикоят қилиш ҳуқуқига эга бўлган ишда
иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидаги масала суд
томонидан ҳал этилган шахснинг шикояти бўйича ҳам қўзғатилиши мумкин.

Ушбу шахс суд ҳужжатида кўрсатилмаган ҳолларда ҳам, унинг устидан шикоят

қилиш ҳуқуқидан фойдаланади.Апелляция шикояти ёзма тарзда туманлараро
маъмурий суднинг ҳал қилув қарори устидан берилганда – Қорақалпоғистон
Республикаси маъмурий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари
томонидан кўриб чиқилади. Ҳудудий ҳарбий суднинг ҳал қилув қарори устидан
берилганда эса – Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди томонидан кўриб чиқилади.
Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар
маъмурий судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди, шунингдек, Ўзбекистон
Республикаси Олий Суди томонидан биринчи инстанция бўйича қабул қилинган ҳал
қилув қарори устидан берилганда – Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Маъмурий
ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан кўрилади. Апелляция шикояти (протести)
апелляция инстанцияси судига йўлланади, бироқ шуни эътиборга олиш лозимки,
апелляция шикояти (протести) ҳал қилув қарорини қабул қилган судга берилади.

Ҳал қилув қарорини қабул қилган суд шикоят (протест) келиб тушган кундан

эътиборан беш кунлик муддатда уни апелляция инстанцияси судига иш билан бирга
юбориши шарт.

Демак, апелляция шикояти (протести) апелляция инстанцияси судига бироқ ҳал

қилув қарорини қабул қилган судга берилади. Агар қонунда бошқа муддат
белгиланмаган бўлса, апелляция шикояти (протести) ҳал қилув қарори қабул
қилинган кундан эътиборан бир ой ичида берилиши мумкин.

Апелляция шикоятини (протестини) беришнинг ўтказиб юборилган муддати

шикоят (протест) бераётган шахснинг илтимосномаси бўйича апелляция инстанцияси
суди томонидан, апелляция шикоятини (протестини) бериш муддати ўтказиб
юборилишининг сабаблари суд томонидан узрли деб топилган бўлса, тикланиши
мумкин.

Апелляция шикоятини (протестини) беришнинг ўтказиб юборилган муддатини

тиклаш ҳақида апелляция шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилиш
тўғрисидаги ажримда кўрсатилади.

Апелляция шикоятини (протестини) бериш муддатини тиклашни рад этиш

ҳақида апелляция шикоятини (протестини) қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги
ажримда кўрсатилади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг
2021-йил 20-апрелдаги “Маъмурий ишларни апелляция тартибида кўриш амалиёти
тўғрисида”ги ҳамда 2021-йил 27-ноябрдаги “Маъмурий ишларни кассация тартибида
кўриш бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги қарорлари қабул қилинган. Бироқ ушбу
Пленум қарорларида прокурор томонидан протест келтириш шартлари сифатида
“ўзининг иштирокида кўрилгани” ёки прокурор иштирокисиз кўрилган иш бўйича эса
“тарафнинг мурожаати мавжуд бўлиши” ҳақида раҳбарий кўрсатмалар берилган бўлса-
да, бироқ МСИЮтК нормаларида прокурор томонидан апелляция ёки кассация
протести келтириш учун бундай шартлар белгиланмаган.

Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2021-йил 20-апрелдаги


background image

Page 62

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF EDUCATION
AND INNOVATION

Volume 4, Issue 6, Part 2 Iyun 2025

www.in-academy.uz

“Судлар томонидан маъмурий ишларни апелляция тартибида кўриш амалиёти
тўғрисида”ги 15-сонли қарорида апелляция инстанциясида иш юритиш прокурорнинг
протести бўйича қўзғатилади деб кўрсатилган. Апелляция протести келтириш учун
прокурорнинг маъмурий ишда иштирок этиши ёки протест келтириш учун тарафнинг
иштироки белгиланмаган эди.

Прокурор томонидан суд ҳужжатларига нисбатан протест киритиш ваколати

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги
кодексининг 46-моддаси ва “Прокуратура тўғрисида”ги Қонунида белгиланган.

Ўзбекистон Республикасининг “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги 2018-йил

12-апрелдаги ЎРҚ–474-сон Қонунининг 15-моддасига мувофиқ, давлат органларининг
қонунга хилоф қарорлари, улар мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари
(ҳаракатсизлиги) устидан бўйсунув тартибида юқори турувчи органга ёки мансабдор
шахсга ёхуд қонунда белгиланган тартибда судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга экани
белгиланган.

Жамоатчилик назорати субъектлари суднинг қарорига нисбатан шикоят бериш

ҳуқуқи берилган ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида суд ҳал қилув қарори қабул
қилган шахслар тоифасига кирмайди ва ўзлари судга мурожаат қилмаган ҳолларда суд
ҳужжати устидан апелляция (кассация) шикояти бериш ваколатига эга эмаслар.

“Солиқ маслаҳатига оид фаолият тўғрисида ”ги Қонунда ҳам солиқ маслаҳати

бўйича хизматлар судда, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органларда
солиқ солиш масалалари бўйича мижоз (ишонч билдирувчи) номидан ва унинг
топшириғига биноан вакиллик қилишни ўз ичига олади Ўзбекистон Республикаси
Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний
манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили институти ваколати Ўзбекистон
Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги
тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш
бўйича вакили институтини таъсис этиш тўғрисида”ги 2017-йил 5-майдаги ПФ–5037-
сон Фармони билан ташкил топган ва унинг фаолияти Ўзбекистон Республикаси
“Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тўғрисида”ги Қонуни
билан тартибга солинган.

Апелляция шикояти (протести) судга ёзма шаклда берилиши ва албатта,

шикоятни (протестни) берган шахс ёки унинг вакили томонидан имзоланиши шарт.
Шунингдек, апелляция шикоятида (протестида) қуйидагилар ҳам кўрсатилиши керак:

1)

апелляция шикояти (протести) йўлланаётган суднинг номи; 2) шикоят

(протест) бераётган шахснинг номи (фамилияси, исми, отасининг исми); 3) устидан
шикоят (протест) берилаётган ҳал қилув қарорини қабул қилган суднинг номи,
ишнинг рақами ва ҳал қилув қарори қабул қилинган сана, талабнинг предмети;4)
шикоят (протест) бераётган шахснинг талаблари ҳамда шикоят (протест) берган
шахснинг қонунлар ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига, иш ҳолатларига ва
далилларга ҳавола қилган ҳолда ҳал қилув қарорини нотўғри деб ҳисоблаш учун
келтирган асослари; 5) шикоятга (протестга) илова қилинаётган ҳужжатларнинг
рўйхати.

Апелляция шикоятида шикоят бераётган шахснинг ёки унинг вакилининг

телефон, факс рақамлари, электрон манзили кўрсатилиши мумкин. Бунлардан


background image

Page 63

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF EDUCATION
AND INNOVATION

Volume 4, Issue 6, Part 2 Iyun 2025

www.in-academy.uz

ташқари, апелляция шикоятига қуйидагилар илова қилинади:

1) давлат божи ва почта харажатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат; 2)

ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга апелляция шикояти ва унга илова қилинган,
ушбу шахсларда мавжуд бўлмаган ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари юборилганлиги
ёки топширилганлигини тасдиқловчи ҳужжат; 3) апелляция шикояти вакил
томонидан имзоланган тақдирда, вакилнинг, уни имзолашга доир ваколатини
тасдиқловчи ҳужжат.

Апелляция протестиga ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга протестнинг ва

унга илова қилинган, ушбу шахсларда мавжуд бўлмаган ҳужжатларнинг кўчирма
нусхалари юборилганлиги ёки топширилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова
қилинади.

Аризани (шикоятни) қайтариш ёки аризани (шикоятни) қабул қилишни рад этиш

тўғрисидаги ажрим устидан берилган апелляция шикоятига (протестига) қайтарилган
ариза (шикоят) ва уни судга бериш чоғида унга илова қилинган ҳужжатлар ҳам илова
қилиниши керак.

Апелляция инстанция судьяси якка тартибда апелляция шикояти келиб

тушгандан пайтидан бошлаб беш кундан кечиктирмасдан қуйидагилардан бирини
қабул қилиши шарт: апелляция шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилиш;
апелляция шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилишни рад этиш;
апелляция шикоятини (протестини) қайтариш. Апелляция шикоятини (протестини)
иш юритишга қабул қилиш, қабул қилишни рад этиш ёки қайтариш тўғрисида ажрим
чиқарилади, ишда иштирок этувчи шахслар бу ҳақда уч кунлик муддатда хабардор
қилинади.

Апелляция шикояти келиб тушгандан сўнг юқорида келтирилган МСИЮтК

талабларида белгиланган шакл ва мазмунга риоя қилинган ҳолда берилган апелляция
шикояти (протести) апелляция инстанцияси судининг иш юритувига қабул қилинади.
Апелляция шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги ажримда
апелляция шикоятини (протестини) кўриш бўйича суд мажлисини ўтказиш вақти ва
жойи кўрсатилади. Демак, апелляция шикояти судья томонидан якка тартибда беш
кундан кечиктирмасдан белгиланган талабларга риоя қилинган бўлса иш юритувга
қабул қилинади, юқорида келтирилган судья апелляция шикоятини рад этиши ёки
қайтариб юбориши ҳам мумкин, хўш, қандай ҳолларда апелляция шикояти рад этилади
ва қайтарилади.

МСИЮтКнинг 209-моддасига биноан судья апелляция шикоятини (протестини)

иш юритишга қабул қилишни қуйидаги ҳолларда рад этади, агар: 1) апелляция
шикояти (протести) ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиш (протест келтириш)
ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан берилган бўлса; 2) апелляция шикояти
(протести) қонунчиликка мувофиқ апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин бўлмаган суд ҳужжати устидан берилган бўлса; 3)апелляция
шикояти (протести) апелляция тартибида кўрилган суд ҳужжати устидан берилган
бўлса; 4)апелляция шикоятини (протестини) беришнинг ўтказиб юборилган
муддатининг тикланиши рад этилган бўлса; 5) апелляция шикоятидан (протестидан)
уни берган шахс воз кечганлиги (уни чақириб олганлиги) сабабли апелляция шикояти
(протести) бўйича иш юритишни тугатиш тўғрисида ажрим мавжуд бўлса.


background image

Page 64

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF EDUCATION
AND INNOVATION

Volume 4, Issue 6, Part 2 Iyun 2025

www.in-academy.uz

Апелляция шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилишни рад этиш

тўғрисидаги ажримда апелляция шикоятини (протестини) иш юритишга қабул
қилишни рад этиш асослари кўрсатилади, апелляция шикоятини беришда тўланган
давлат божини қайтариш тўғрисидаги масала ҳал этилади. Ушбу ҳолатда суд ҳужжати
устидан апелляция шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилишни рад этиш
тўғрисидаги ажрим устидан кассация шикояти (протести) берилиши мумкин.

Апелляция шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилишни рад этиш

тўғрисидаги ажрим бекор қилинган тақдирда, апелляция шикояти (протести) судга
дастлаб мурожаат қилинган кунда берилган ҳисобланади. Апелляция шикояти
(протести) судья томонидан қуйидаги ҳолларда қайтарилади, агар:

1) апелляция шикояти (протести) имзоланмаган бўлса ёхуд уни имзолаш

ҳуқуқига эга бўлмаган шахс ёки мансаб мавқеи ёки фамилияси, исм-шарифининг бош
ҳарфлари кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланган бўлса;

2) апелляция шикоятига (протестига) унинг кўчирма нусхалари ишда иштирок

этувчи шахсларга юборилганлигини тасдиқловчи далиллар илова қилинмаган бўлса;
3) давлат божи ва почта харажатлари белгиланган тартибда ҳамда миқдорда
тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат апелляция шикоятига илова қилинмаган бўлса,
қонунда давлат божини тўлаш муддатини кечиктириш, бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти
назарда тутилган ҳолларда эса бу ҳақда илтимоснома мавжуд бўлмаса ёхуд
илтимоснома рад этилган бўлса;

4) апелляция шикояти (протести) ҳал қилув қарорини қабул қилган судни четлаб

ўтган ҳолда юборилган бўлса; 5) апелляция шикояти (протести) белгиланган муддат
ўтганидан кейин берилган бўлса ва ўтказиб юборилган муддатни тиклаш тўғрисида
илтимоснома мавжуд бўлмаса; 6) апелляция шикоятини (протестини) иш юритишга
қабул қилиш тўғрисида ажрим чиқарилгунига қадар шикоятни (протестни) берган
шахсдан уни қайтариб олиш (чақириб олиш) тўғрисида ариза тушган бўлса.

Апелляция шикоятини (протестини) қайтариш тўғрисидаги ажримда апелляция

шикоятини (протестини) қайтариш асослари кўрсатилади, апелляция шикоятини
бериш чоғида тўланган давлат божини қайтариш ҳақидаги масала ҳал этилади.
Апелляция шикоятини (протестини) қайтариш тўғрисидаги ажримнинг кўчирма
нусхаси шикоятни (протестни) берган шахсга шикоят (протест) ва унга илова
қилинадиган ҳужжатлар билан бирга ушбу Кодекснинг 171-моддасида назарда
тутилган тартибда юборилади. Ушбу ҳолатда ҳам апелляция шикоятини (протестини)
қайтариш тўғрисидаги ажрим устидан кассация шикояти (протести) берилиши
мумкин. Апелляция шикоятини (протестини) қайтариш тўғрисидаги ажрим бекор
қилинган тақдирда, апелляция шикояти (протести) дастлаб судга мурожаат қилинган
кунда берилган деб ҳисобланади. Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган
ҳолатлар бартараф этилгач, шикоят (протест) берган шахс апелляция шикояти
(протести) билан судга умумий тартибда янгитдан мурожаат қилишга ҳақли

Фойдаланилган адабиётлар:

1.

https://public.sud.uz/report

2.

Nematov Jurabek Nematilloyevich (2019). SOME ISSUES OF PERCEPTION,

INTERPRETATION OF ADMINISTRATIVE LAW AND LEGAL EDUCATION IN MODERN
UZBEKISTAN. Review of law sciences, 1 (7), 96-102.


background image

Page 65

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF EDUCATION
AND INNOVATION

Volume 4, Issue 6, Part 2 Iyun 2025

www.in-academy.uz

3.

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 12.01.2021 йилдаги ЎРҚ-662-сон “ Суд

қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги
кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” Қонун ҳужжатлари
маълумотлари

миллий

базаси,

13.01.2021

й.,

03/21/662/0012-сон//

https://lex.uz/docs/5213936
4.

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 30.09.2024 йилдаги ЎРҚ-968-сон “

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига судларда ишларни кўришда
прокурорнинг ваколатларини таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар
киритиш тўғрисида”// https://lex.uz/docs/7121954
5.

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги

кодекси. Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.01.2018 й.,
02/18/МПК/0627-сон// https://lex.uz/docs/3527353
6.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарори, 25.03.2024 йилдаги 11-

сон”Судлар томонидан маъмурий ишларни апелляция, кассация тартибида кўришнинг
айрим

масалалари

тўғрисида”//https://lex.uz/docs/6877317?ONDATE=25.03.2024%2000#6877461
7.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг қарори, 27.11.2021 йилдаги 34-

сон. “Маъмурий ишларни кассация тартибида кўриш бўйича суд амалиёти тўғрисида”
//https://lex.uz/uz/docs/5772206?ONDATE=20.11.2023
8.

Ўзбекистон

Республикасининг

Қонуни,

29.08.2001

йилдаги

257-II-соню.

“ПРОКУРАТУРА ТЎҒРИСИДА”, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 168-модда // https://lex.uz/docs/106197
9.

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 12.04.2018 йилдаги ЎРҚ-474-сон.

“Жамоатчилик назорати тўғрисида”. Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси,
13.04.2018 й., 03/18/474/1062-сон// https://lex.uz/ru/docs/3679092
10.

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 04.08.2022 йилдаги ЎРҚ-787-сон. “Солиқ

маслаҳатига оид фаолият тўғрисида”. Қонунчилик маълумотлари миллий базаси,
04.08.2022 й., 03/22/787/0708-сон// https://lex.uz/ru/docs/6141486

Библиографические ссылки

Nematov Jurabek Nematilloyevich (2019). SOME ISSUES OF PERCEPTION, INTERPRETATION OF ADMINISTRATIVE LAW AND LEGAL EDUCATION IN MODERN UZBEKISTAN. Review of law sciences, 1 (7), 96-102.

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 12.01.2021 йилдаги ЎРҚ-662-сон “ Суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/662/0012-сон// https://lex.uz/docs/5213936

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 30.09.2024 йилдаги ЎРҚ-968-сон “ Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига судларда ишларни кўришда прокурорнинг ваколатларини таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”// https://lex.uz/docs/7121954

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси. Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.01.2018 й., 02/18/МПК/0627-сон// https://lex.uz/docs/3527353

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарори, 25.03.2024 йилдаги 11-сон”Судлар томонидан маъмурий ишларни апелляция, кассация тартибида кўришнинг айрим масалалари тўғрисида”//https://lex.uz/docs/6877317?ONDATE=25.03.2024%2000#6877461

Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг қарори, 27.11.2021 йилдаги 34-сон. “Маъмурий ишларни кассация тартибида кўриш бўйича суд амалиёти тўғрисида” //https://lex.uz/uz/docs/5772206?ONDATE=20.11.2023

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 29.08.2001 йилдаги 257-II-соню. “ПРОКУРАТУРА ТЎҒРИСИДА”, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 168-модда // https://lex.uz/docs/106197

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 12.04.2018 йилдаги ЎРҚ-474-сон. “Жамоатчилик назорати тўғрисида”. Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.04.2018 й., 03/18/474/1062-сон// https://lex.uz/ru/docs/3679092

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 04.08.2022 йилдаги ЎРҚ-787-сон. “Солиқ маслаҳатига оид фаолият тўғрисида”. Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2022 й., 03/22/787/0708-сон// https://lex.uz/ru/docs/6141486