ДОНЛИ УРУҒЛАРНИНГ УНИБ ЧИҚИШИГА ФИТОВАК СТИМУЛЯТОРИНИНГ ТАЪСИРИНИ

Аннотация

Мақолада она асалари маҳсулдорлигини ошириш учун, асалари оиласига қўшимча биотехнологик усулда озиқлантириш учун, донли ва дуккакли уруғларни фитовак стимулятори орқали ундириб, олинган ширасидан қўшимча озиқалар тайёрлаш, фитовак стимуляторининг 100, 200, 400 мл/т эитмалариниг энг мақбул намуналри танланганлиги ҳақида ҳақида маълумотлар келтирилган.

Тип источника: Конференции
Годы охвата с 2022
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
65-71
22

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Азизова, Н. (2024). ДОНЛИ УРУҒЛАРНИНГ УНИБ ЧИҚИШИГА ФИТОВАК СТИМУЛЯТОРИНИНГ ТАЪСИРИНИ. Современные подходы и новые исследования в современной науке, 3(11), 65–71. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/canrms/article/view/53821
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мақолада она асалари маҳсулдорлигини ошириш учун, асалари оиласига қўшимча биотехнологик усулда озиқлантириш учун, донли ва дуккакли уруғларни фитовак стимулятори орқали ундириб, олинган ширасидан қўшимча озиқалар тайёрлаш, фитовак стимуляторининг 100, 200, 400 мл/т эитмалариниг энг мақбул намуналри танланганлиги ҳақида ҳақида маълумотлар келтирилган.


background image

CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

65

ДОНЛИ УРУҒЛАРНИНГ УНИБ ЧИҚИШИГА ФИТОВАК

СТИМУЛЯТОРИНИНГ ТАЪСИРИНИ

Н.А.Азизова

Бух ДУ. Биология кафадраси ўқитувчиси

https://doi.org/10.5281/zenodo.13751478

Аннотация:

Мақолада она асалари маҳсулдорлигини ошириш учун,

асалари оиласига қўшимча биотехнологик усулда озиқлантириш учун,
донли ва дуккакли уруғларни фитовак стимулятори орқали ундириб,
олинган

ширасидан

қўшимча

озиқалар

тайёрлаш,

фитовак

стимуляторининг 100, 200, 400 мл/т эитмалариниг энг мақбул намуналри
танланганлиги ҳақида ҳақида маълумотлар келтирилган.

Калит сўзлар:

фитовак стимулятори, 100, 200, 400 мл/т фитовак

стимулятори эитмалари, қанд жўхори, асалари, прополис, сифатли она, ёш
асалари, сифатли асал.

Аннотация:

В статье для повышения продуктивности пчелиных

маток

провести

подкормку

пчелиной

семьи

дополнительным

биотехнологическим способом, собрать семена зерновых и зернобобовых
через фитостимулятор, подготовить из полученного сока дополнительные
питательные вещества, использовать 100 , 200, 400 мл/т стимулятора
Фитовака Приведена информация об отборе приемлемых образцов.

Ключевые слова:

стимулятор фитовак, 100, 200, 400 мл/т

стимулятор фитовак, сахар кукурузный, пшеница, пчелы, прополис, матка
высокого качества, молодые пчелы, мед качественный

Abstract:

In the article, in order to increase the productivity of queen bees,

feed the bee colony using an additional biotechnological method, collect seeds of
grains and legumes through a phytostimulant, prepare additional nutrients from
the resulting juice, use 100, 200, 400 ml/t of the Fitovac stimulant. Information
is provided on the selection of acceptable samples .

Кeywords:

phytovac stimulant, 100, 200, 400 ml/t phytovac stimulator,

corn sugar, wheat, soybeans, bees, propolis, high-quality queen bee, young bees,
high-quality honey.

Aсалари организмида оқсилнинг етишмаслиги кўпинча, уларни

ўлимига олиб келиши мумкин. Асалари организмида оқсил етишмаслиги
оқибатида, асалари оиласида насл парвариши камаяди ва асалариларнинг
яшовчанлиги анча қисқаради. Баҳор ва куз фаслларида яъни табиатда
гулчанги бир мунча камайган даврда асалари оиласини оқсилли озиқалар
билан озиқлантириб туришни тавсия этади, бу эса асалари умрини анча


background image

CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

66

узайтириши, улар кўп асал тўплаши ва қишловдан соғлом чиқиши
кузатилди. Бундай оқсилли озиқа боп маҳсулотлар қанд жўхори
ҳисобланиб, уларнинг таркибидаги оқсил моддалар айнан шу мақсадда
танлаб олинган. Донли уруғ шираси асалариларнинг озиқасига қўшиб
берилганда асалари оиласи маҳсулдорлигини ва токсик таъсирларга
чидамлилигини оширди, асалари оиласининг қишловдан соғлом
чиқишига ёрдам берди.

Шунинг учун ҳам уларни маҳсулдорлигини ошириш ва уларнинг

морфологик хусусиятлари ва фойдали хўжалик белгиларини ўрганиш
мақсадида табиий ва минерал озуқалардан фойдаланиш усулларини
ишлаб чиқиш катта илмий ва амалий аҳамиятга эга. Қўшимча озиқа
тайёрлаш мақсадида донли уруғларни фитовак стимулятори орқали уй
шароитида ундириб олдик.

Донли уруғларни ўстириш орқали олинган озуқалар таркибидаги кўп

миқдорда витамин, микро ва макроэлементлар, оқсил моддалар сақлаши
ҳамда табиий арзон хомашё манбаи ҳисобланади. Ундирилган
уруғларнинг яна бир ўзига хос хусусияти шундан иборатки улар бир неча
кун давомида паст ҳароратларда сифатини йўқотмасдан узоқ вақт
сақланиш хусусиятига эга [1, 2].

Олимлар томонидан олиб борилган тажрибаларда уруғлар сувда

бўккандан сўнг 24 соат давомида ундаги кўплаб ферментлар фаоллашиб,
72 соатдан кейин уруғнинг униб чиқиш жараёнида крахмалнинг
гидролизланиши натижасида унинг миқдори 60% гача камаяди ва бу
ҳолат қанд миқдорининг 20-25% гача ошишига олиб келиши аниқланган.
Шунингдек, униб чиққан дон таркибида С витамини синтезланади ва Е
гуруҳи витаминлари миқдори оддий дон таркибига нисбатан 3 марта, В
гуруҳи витаминлари 6-8 марта кўпайиши аниқланган [3, 4].

Юқорида келтирилган тадқиқотлардан келиб чиққан ҳолда, кейинги

тажрибаларимизда 12 соат давомида сувда бўктирилган уруғларнинг униб
чиқиш тезлиги, ниш уриб чиқиш энергияси, уруғнинг униб чиқиш
даражаси ва уруғларда масса ўзгаришини аниқлаш бўйича тажрибалар
олиб борилди.

Тадқиқотларимизда сувда ивитилган уруғлар 12 соатдан сўнг сувдан

олиниб, ҳаво ўтказадиган матога солинди ва қоронгу хонада 25°С
ҳароратда бир сутка давомида сақланди. Тажрибани қоронғу хонада олиб
боришимиздан мақсад, эпикотилга нисбатан, гипокотил яхшироқ ҳосил
бўлади. Тажриба уруғларининг бир маромда униб чиқишини таъминлаш


background image

CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

67

мақсадида ҳар 8 соат давомида қанд жўхори уруғлари Фитовак
стимуляторининг 100, 200 ва 400 мл/т эритмаси билан ишлов берилди.
Назорат сифатида эса сувдан фойдаланилди.

Турли концентрациялардаги фитовак стимуляторининг уруғларнинг

ниш уриб чиқиш даражасига таъсирини ўрганиш бўйича тажриба
натижалари 1-жадвалда келтирилган.

1-жадвал
Фитовак стимуляторининг уруғларнинг ниш уриб чиқиш

даражасига таъсири (n=5)

Уруғ

нави

Тажриба

даги уруғлар
сони, дона

Уруғларнинг ниш уриб чиқиш

даражаси, %

Наз

орат
(сув)

Фит

овак
эритмас
и

100

мл/т

Фит

овак
эритмас
и

200

мл/т

Фит

овак
эритмас
и

400

мл/т

1

Қанд

жўхори

60

81±

1,3

89±

1,6

97±

1,7

98±

1,5

Назоратга нисбатан фитовак стимулятори эритмаси билан ишлов

берилган намуналарда уруғларнинг нишлаш жадаллиги ортиб бориши
кузатилди. Жумладан, қанд жўхориси уруғининг ниш уриб чиқиш
даражаси назоратга нисбатан фитовак эритмасида концентрацияга боғлиқ
равишда 17% гача ортиши кузатилди. Ушбу натижалар фитовак
стимуляторининг уруғдаги ферментлар фаоллашишига ижобий таъсир
этганлигини исботлайди. Шунингдек, тажрибаларимизда фитовак
стимуляторининг энг мақбул концентрацияси сифатида 200 мл/т
эритмаси танланди. Чунки, фитовак стимуляторининг 400 мл/т эритмаси
билан ишлов берилган намуналарда унинг 200 мл/т эритмаси билан
ишлов берилган намуналарга нисбатан сезиларли даражада фарқ
қилмаслиги аниқланди.

Ушбу тажриба давомида, уруғларнинг униб чиқиш даражасининг

вақтга боғлиқлиги ҳам ўрганилди. Тажриба натижалари 1- расмларда
келтирилган.


background image

CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

68

1-расм. Қанд жўхори уруғи униб чиқишининг вақтга боғлиқлиги


Олинган натижаларга кўра, қанд жўхори уруғларнинг униб чиқиш

тезлиги вақт давомийлигига боғлиқ ҳолда ошиб борганлиги қайд этилди.

25°С ҳароратда бир сутка давомида матода сақланиб 3 марта сув ва

Фитовак стимуляторининг 100, 200 ва 400 мл/т эритмалари билан ишлов
берилган қанд жўхориси уруғларининг ниш уриб чиққан намуналари (4-
расм), матодан олиниб, алоҳида идишларга ёйиб чиқилди.

2-расм. Ниш урган уруғлар:

қанд жўхориси

Тажрибанинг ушбу босқичида

жуда эҳтиёткорлик талаб этилади.
Чунки нишнинг ўсиши давомида
дондаги қуруқ массанинг камайиб сув
миқдорининг

ошиб

бориши,

кюветаларга ёйилган уруғнинг қалинлиги ва ҳарорат таъсирида
моғорланиш жараёни кузатилади. Қанд жўхори уруғи билан олиб
борилган тажрибамизда, уруғ кюветаларга 1, 1,5 ва 2 см қалинликда
ёйилди ва 25°С ҳароратда 4 кун давомида парвариш қилинди (3-расм).


background image

CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

69

3-расм. 4 кун парвариш қилинган қанд жўхориси уруғи

Тажриба натижалари шуни кўрсатдики, кюветаларга 1,5 ва 2 см

қалинликда ёйилган қанд жўхориси уруғларининг юза қисмида
нишларнинг дастлабки 1-3 кунларда тез ўсиб, 4-кунда эса нишларнинг
юқори қисмининг оч-сарғиш рангдан оч-яшил рангга ўтиши кузатилди.
Шунингдек, сепилган сувнинг кюветаларнинг пастига қисман ўтиши
натижасида намликнинг бир хилда тақсимланмаганлиги ҳамда
ҳароратнинг таъсири натижасида моғорланиб яроқсиз ҳолга келиши
кузатилди.

Ушбу олинган натижаларни инобатга олган ҳолда, тажрибаларимизда

қанд жўхори уруғлари 1 см дан қилиб кюветаларга жойлаштирилиб, 20°С
ҳароратда 3 кун давомида сақланди. Натижада, қанд жўхори уруғларининг
нишлари жойлаштирилган кюветалар 3 кун ичида тайёр ҳолга келиб,
нишлар қоронғу жойда ўстирилганлиги боис, хлорофилл доначалари
шаклланмай, этиопластлар шаклланиб, этиолланган майсалар ҳосил бўлди
(4-расм).

4-расм. 3 кун давомида ниш урган

қанд жўхориси уруғи

Тажриба намуналарга бир кунда уч

мартадан 18°С ҳароратдаги сув сепиб
турилди ва барча намуналарнинг 1, 2 ва
3 кундан сўнг ниш узунлиги, массаси ва
шира таркибидаги таркибидаги умумий
ҳамда

эрувчан

оқсил

миқдоринг

ўзгариши ўрганилди.

Бунинг учун дастлаб, 1, 2 ва 3 кун давомида сув ва турли

концентрациядаги фитовак эритмаси билан ишлов бериб ундирилган
қанд жўхори уруғларининг ниш узунлиги ўлчаб борилди. Тажриба
натижалари 2-жадвалда келтирилган.


background image

CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

70

Фитовакнинг 200 мл/т эритмаси билан ишлов берилган қанд жўхори

уруғи намуналарида ниш узунлиги назоратга (сув) нисбатан 1,73 марта,
фитовак 100 мл/т эритмасига нисбатан 1,27 марта ошганли ва фитовак 40
мл/т эритмаси билан ишлов берилган намуналардан эса деярли фарқ
қилмаслиги аниқланди.

2-жадвал
Нишнинг фитовак стимулятори концентрацияси ва вақтга боғлиқ

равишда ўсиш динамикаси (n=3)

Уруғ
нави

Тажриба

Ниш узунлиги, мм

1-кун

2-кун

3-кун

1

Қанд
жўхор
и

Назорат (сув)

2,3±0,2

4,5±0,2 6,7±0,2

фитовак эритмаси 100
мл/т

2,9±0,1

6,2±0,3 9,1±0,3

фитовак

эритмаси

200мл/т

3,9±0,3

6,9±0,1 11,6±0,4

фитовак эритмаси 400
мл/т

3,9±0,1

7,0±0,2 11,7±0,4

Барча тажрибадаги уруғ навларида ниш узунлиги вақт давомийлигига

боғлиқ равишда ўсиб бориши кузатилди.
Адабиётлардан маълумки, уруғнинг униш жараёнини бошқарувчи,
тезлаштирувчи ва метаболизмда ҳал қилувчи роль ўйнайдиган
ферментлар уруғларнинг ажралмас манбаи ҳисобланиб, доннинг униб
чиқиши пайтида уруғ таркибидаги мураккаб моддаларни (крахмал, оқсил,
ёғ) оддийроқларга ажратувчи ҳазм қилиш ферментлари ҳосил бўлади.
Бунинг натижасида дастлабки дон таркибидаги қуруқ моддалар миқдори
камайиб, ниш таркибидаги нисбатан молекуляр оғирлиги кичик ва сувда
эрувчанлиги яхши бўлган қанд моддалар ва оқсил миқдорларининг
ортишига олиб келади. Ушбу жараён эса бевосита уларнинг озуқавий
самарадорлигини оширади [5].

Фойдаланилган адабиётлар:

1.

Мячикова Н.И., Биньковская О.В., Чижова С.В., Рудычева Е.В.

Использование пророщенных семян в составе продуктов питания //
Прикладная химия и биотехнология. - 2012. - №2. -С. 149-152.
2.

Походня Г., Федорчук Е., Стрельников Н., Ульянич Е. Пророщенное

зерно в кормах для поросят // Животноводство России. - 2010. - №10. - С.
25-26.


background image

CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

71

3.

Радчиков В.Ф., Панова В.А., Ракецкая О.В. Эффективность

использования пророщенного и непророщенного зерна в рационах телят
// Зоотехническая наука беларуси. - 2006. - Т. 41. - С. 302-310.
4.

Булавин С.А., Саенко Ю.В., Носуленко А.Ю. Физико-механические

свойства пророщенного зерна // Механизация и электрификация
сельского хозяйства. - 2012. - № 4. - С. 32-33.
5.

Лемехова А.А., Нестеренко Е.А., Силантьева Л.А. Антиоксидантные

свойства кисломолочного продукта с проросшим зернами ячменя //
Процессы и аппараты пищевых производств. - 2011. - №1. - С. 154-160.
6.

Азизова Н.A., Тўхтамуродова Д.У. Асалари оиласини биотехнологик

озиқлантириш орқали асалари организмига оқсил, ёғ ва углеводларнинг
таъсири. Buxoro Muhandislik-texnologiya instituti “Mexanika muammolarini
еchishda innovatsion еchimlari va istiqbollari” mavzusidagi Respublika ilmiy-
amaliy anjumani 17-18-may 2024 yil.-B. 322-324
7.

Азизова Н.A. Биотехнология выращивания пчелиных маток из

пчелиных яйц. Humanity and Science Congress Hosted From Ipo0h, Malaysia
https://conferencepublication.com May 2nd 2022.-P. 147-150

Библиографические ссылки

Мячикова Н.И., Биньковская О.В., Чижова С.В., Рудычева Е.В. Использование пророщенных семян в составе продуктов питания // Прикладная химия и биотехнология. - 2012. - №2. -С. 149-152.

Походня Г., Федорчук Е., Стрельников Н., Ульянич Е. Пророщенное зерно в кормах для поросят // Животноводство России. - 2010. - №10. - С. 25-26.

Радчиков В.Ф., Панова В.А., Ракецкая О.В. Эффективность использования пророщенного и непророщенного зерна в рационах телят // Зоотехническая наука беларуси. - 2006. - Т. 41. - С. 302-310.

Булавин С.А., Саенко Ю.В., Носуленко А.Ю. Физико-механические свойства пророщенного зерна // Механизация и электрификация сельского хозяйства. - 2012. - № 4. - С. 32-33.

Лемехова А.А., Нестеренко Е.А., Силантьева Л.А. Антиоксидантные свойства кисломолочного продукта с проросшим зернами ячменя // Процессы и аппараты пищевых производств. - 2011. - №1. - С. 154-160.

Азизова Н.A., Тўхтамуродова Д.У. Асалари оиласини биотехнологик озиқлантириш орқали асалари организмига оқсил, ёғ ва углеводларнинг таъсири. Buxoro Muhandislik-texnologiya instituti “Mexanika muammolarini еchishda innovatsion еchimlari va istiqbollari” mavzusidagi Respublika ilmiy-amaliy anjumani 17-18-may 2024 yil.-B. 322-324

Азизова Н.A. Биотехнология выращивания пчелиных маток из пчелиных яйц. Humanity and Science Congress Hosted From Ipo0h, Malaysia https://conferencepublication.com May 2nd 2022.-P. 147-150