CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN
MODERN SCIENCES
International scientific-online conference
96
ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИДА ФАОЛИЯТ ОЛИБ БОРУВЧИ АЁЛ
ХОДИМАЛАР ЮЗАСИДАН ФИКР МУЛОҲАЗАЛАР.
А.М.Кыдырбаева
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ маънавий-маърифий ишлар ва
кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғининг хотин-қизлар
масалалари бўйича ўринбосари
https://doi.org/10.5281/zenodo.15087810
Янги Ўзбекистонда ижтимоий ҳаёт соҳасини аёл кишисиз тасаввур
қилиш қийин. Аёллар турли соҳаларда ўзларининг жонкуярликларини
кўрсатибгина қолмай, эркаклар билан баравар мураккаб вазифаларни ҳам
бажариш қобилиятларини намоён қилмоқдалар.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасида хусусан, ички ишлар органларида
аёл ходималар сони ортибгина қолмай, балки уларнинг хизмат ва касбий
фаолияти мазмуни ҳам кенгаймоқда. Ички ишлар органларида янги янги
лавозимлар ва раҳбарлик лавозимларини ҳам эгаллашмоқда.
Умуман ички ишлар органларига аёллар дастлаб қаерда ва қачондан
қабул қилина бошланган деган савол туғилиши табиий.
Аёлларнинг ички ишлар органларига хизматга қабул қилинишлари
хорижий полиция шаклланиш жараёнига бориб тақалади. Хорижий
давлатлар полициясида аёллар хизмати кўп асрлик тарихга эга. Илмий
тадқиқотлар натижасига кўра, аёлларни ҳуқуқни муҳофаза қилиш
органларига хизматга қабул этиш жараёни турли мамлакатларда турли
вақтларда бошланган.
Америка Қўшма Штатларида XIX аср ўрталарида аёллар биринчи
марта ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ишга қабул қилинган. Аёллар
асосан полиция назоратчиси лавозимига ишга қабул қилинган. 1878 йилга
келиб, “насроний аёллар иттифоқи” ёрдамида АҚШ қамоқхоналарида
назоратчи лавозимларига аёллар қабул қилина бошланган. Полицияда
хизмат қилишни истаган аёллар албатта ижтимоий соҳада малакали
тажрибага эга бўлишлари шарт эди. Хизматда вафот этган собиқ
ходимларнинг турмуш ўртоғига бу талаб тегишли бўлмаган.
1905 йилда АҚШ полиция бўлимларида вояга етмаган ва аёлларни
ҳимоя қилиш бўйича Жамоат хавфсизлиги бўлимлари ташкил этилди.
Бунга асосий сабаб, ўша даврларда АҚШда фоҳишабозлик, қўшмачилик,
вояга етмаганларга нисбатан номусга тегиш, болаларга нисбатан
шафқатсиз муносабатда бўлиш каби жиноятларнинг ортганлиги эди.
Мазкур таркибий бўлинма шахсий таркибининг асосий қисмини аёллар
CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN
MODERN SCIENCES
International scientific-online conference
97
ташкил қилган. Шундай бўлсада, полицияда хизмат қилаётган эркаклар
билан аёллар тенг ҳуқуқларга эга бўлишмаган.
Биринчи жаҳон уруши йилларида полицияда хизмат қилувчи аёллар
АҚШда аёлларни ҳарбий лагерлар қошидаги ҳуқуқни муҳофаза қилиш
дивизиясига хизматга юбориш тўғрисидаги қарорга асосан ҳарбий
лагерларни фоҳишалардан ҳимоя қилиш, уйидан қочган аёллар ва
болаларни қайтариш каби топшириқларни бажаришган.
Иккинчи жаҳон уруши даврида аёллар хотин-қизлар масалалари
бўйича полиция ёрдамчиси лавозимида хизмат қилишган. Аммо урушдан
сўнг бу лавозимлар бекор қилинган. Фақатгина ХХ асрнинг 50-60
йилларида баъзи таркибий бўлинмаларга, яъни котибият каби
бўлинмаларга қабул қилинишган.
1968 йилда эса аёллар патруль бўлими ташкил этилган ва 70
йилларнинг бошларида “Фуқаролик ҳуқуқлари тўғрисида”ги қонун, АҚШ
Олий судининг “Жинс бўйича камситишни тақиқлаш тўғрисида”ги қарори,
“Федерал агентликларга аёлларни хизматга қабул қилиш тўғрисида”ги ва
“Фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қарорлар қабул қилиниши натижасида
полицияда хизмат қилувчи аёл ходимларга бўлган муносабат сезиларли
даражада ўзгарди. Аёлларнинг имкониятлари кенгайишига қарамасдан,
полиция бўлимларидаги раҳбарлар томонидан аёл ходимларга нисбатан
салбий муносабатлар давом этган. Ҳозирда эса АҚШ полициясини аёл
ходимларсиз тасаввур қилиш қийин.
Германияда аёллар полицияга 1903 йилда қабул қилина бошланган.
Улар асосан қонунни бузган вояга етмаганлар ва аёллар билан ишлаш,
қидирув ва йўл ҳаракатини назорат қилиш билан боғлиқ соҳаларда
фаолият юритишган. АҚШ полицияси каби полицияда хизмат қилиш
истагидаги аёлларга ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасида тажрибага эга
бўлиш каби малака талаби қўйилган.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Германияда аёлларнинг
полициядаги хизмати АҚШ полициясига нисбатан қисқа муддатда
такомиллашган. Аёлларнинг ҳуқуқларини тан олмайдиган, полицияда
хизмат қилишига салбий муносабатда бўлган раҳбарлар деярли бўлмаган.
Касбий тайёргарлик машғулотларида эса аёлларга имтиёзлар берилган.
Қайси давлатда бўлишидан қатъий назар, ички ишлар органларида
хизмат қилиш бу шунчаки “хизмат” эмас, балки Ватанга хизмат қилишдир!
Бугунги кунда дунёнинг аксарият мамлакатлари полициясида аёллар
эркаклар билан бир қаторда фаолият олиб боришмоқда. Хорижий полиция
CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN
MODERN SCIENCES
International scientific-online conference
98
таълим муассасаларида таълим олаётган тингловчи-курсант қизларнинг
сони ҳам ошмоқда.
Ўзбекистон Ички ишлар органлари фаолияти ҳам бундан мустасно
эмас. Йил сайин аёлларнинг ички ишлар органлари хизматига кириш
истаги ортиб бормоқда. Бунинг далили сифатида Ўзбекистон
Республикаси ИИВ Академияси ва Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи
академияларида таълим олишни истовчи қизларнинг сони сезиларли
даражада ошганлиги, шу сабабдан сўнгги ислоҳотлар натижасида ИИВ
Академиясига
қизлар
учун
ажратиладиган
5 фоиз квота 10 фоизга оширилганидир.
Ички ишлар органларидаги айрим соҳаларда, масалан тергов ва
суриштирув органлари, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, тезкор
қидирув хизмати, миграция ва фуқароликни расмийлаштириш
бўлимларида аёллар сони ошаётганлигини кузатишимиз мумкин.
Албатта ички ишлар органларида хизмат қилаётган ҳар бир аёл
ходимани яқинлари қўллаб қувватлаши муҳим аҳамиятга эга. Аёл
ходималар орасида олиб борилган суҳбатлар давомида аксарият аёллар
яқинларини қўллаб қувватлашларини маълум қилишган бўлса, тахминан
4,5 фоизи яқинлари салбий муносабатда эканликларини маълум
қилишган.
Ҳеч кимга сир эмаски, ҳар бир аёл учун унинг оиласи муҳим
ҳисобланади. Ички ишлар органларида хизмат қилувчи аёл ходималар
учун ҳам оиласи юқори ўринда туради.
Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар органларида хизмат
қилувчи аёл ходималарнинг учдан бир қисмининг оиласи бўлса,
аксарияти турмуш қуриш арафасидаги ёш қизлар ҳисобланади.
Шунингдек, аёлларнинг “турмуш қуриши билан бола парваришига кетиб
қолади” деган нотўғри фикрлар ҳам мавжуд бўлсада, лекин аслида туғруқ
таътилидан сўнг дарҳол хизматга қайтиб ишлаётган аёлларни амалиёт
кўрсатмоқда. Демак, бошқа фуқаролик давлат хизматларига нисбатан
айнан ички ишлар органларида ишловчи аёл ходималар ҳам оиласини ҳам
хизматини биргаликда олиб боришмоқда. Албатта бу ерда тизимдаги
муҳит ҳам роль ўйнайди. Шу сабабдан бўлса керак, ички ишлар
органларидаги хизмат ўзининг касбий жозибадорлиги, кафолатланган
ижтимоий имтиёзлар, туғруқ ва туғруқдан сўнг ҳақ тўланадиган таътил,
доимий иш ҳақи ва бошқа имтиёзлари ўзига жалб этади.
CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN
MODERN SCIENCES
International scientific-online conference
99
Шубҳасиз,
ички
ишлар
органлари
ходимларининг
меҳнат
шароитларини яхшиланиши аёл ходималарнинг руҳий ҳолатини
яхшиланишига олиб келади, бу эса доимо меҳнатдан қониқиш ва иш
самарадорлигини ошишига хизмат қилади.
Фойдаланилган адабиётлар:
1.
Щелкунова М.В. Организационно-правовые основы службы женщин
в полициях зарубежных стран: дис. … канд. юрид. наук. — М.: Академия
управления МВД России, 1999. — С. 67.
2.
О равном обращении и равных возможностях для трудящихся
мужчин и женщин: конвенция Международной организации труда от
23.06.1981 №156 // Собрание законодательства Российской Федерации. —
2004. — № 4. — Ст. 3284.