Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида рақамлаштириш
258
Тўхтаев Бобир-Мирзо
Авазович
Ўзбекистон Республикаси Олий мажлис Қонунчилик палатасининг Меҳнат
ва ижтимоий масалалар қўмитаси котибияти катта референти,
мустақил изланувчи
ЎЗБЕКИСТОНДА – “ЭЛЕКТРОН ПАРЛАМЕНТ” ТИЗИМИНИ
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИ
Тухтаев Бобир-Мирзо Авазович
Старший референт секретариата Комитета по труду и социальным
вопросам Законодательной палаты Олий Мажлиса Республики Узбекистан,
Самостоятельный соискатель.
ВОПРОСЫ СОВЕРШЕНСТВОВАНИЯ СИСТЕМЫ «ЭЛЕКТРОННЫЙ
ПАРЛАМЕНТ» В УЗБЕКИСТАНЕ
Tuxtaev Bobir-Mirzo Avazovich
Senior Assistant of the Secretariat of the Committee on Labor and Social Affairs of
the Legislative Chamber of Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan.
Independent researcher.
ISSUES OF IMPROVING THE SYSTEM "ELECTRONIC PARLIAMENT"
IN UZBEKISTAN
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил
22 декабрь куни Олий Мажлисга Мурожаатномасида қонунлар
муҳокамасига кенг халқ оммасини жалб қилиш, бунинг учун замонавий
ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, жумладан,
Интернет тармоғида махсус “майдон”лар яратиш зарурлигини
таъкидлайди[1].
Юқоридагилардан
келиб
чиқиб,
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг 2018 йил 22 январдаги ПФ–5308-сонли қарори билан
тасдиқланган Давлат дастурининг 34-бандида
“Mening fikrim”
махсус веб-
портали орқали Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, халқ
депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига электрон жамоавий
мурожаат қилиш тартибини жорий этиш белгиланади[2].
Мазкур веб-портал орқали фуқаролар давлат ва жамият аҳамиятига
молик муҳим масалалар юзасидан қонунчиликка таклифларни электрон
жамоавий мурожаат шаклида юбориши мумкин. Юборилган электрон
Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида рақамлаштириш
259
жамоавий мурожаат тизим модератори – Ўзбекистон Республикаси Олий
Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари
институти томонидан экспертизадан ўтказилгандан сўнг веб-порталда
эълон қилинади.
Шунингдек, электрон парламентнинг муҳим таркибий қисмларини
шакллантириш, такомиллаштириш ва тизимда замонавий ахборот-
коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича қисқа вақт ичида
кўплаб ишлар амалга оширилади. Хусусан:
Электрон ҳужжат айланиши ўзида электрон ҳужжатларни ахборот
тизими орқали жўнатиш ва олиш жараёнларининг мажмуасини акс
эттиради. Электрон ҳужжат айланишидан келишувларни (шу жумладан,
шартномалар тузишни), расмий ва норасмий ёзишмаларни ва бошқа
ахборотларни узатишни амалга оширишда фойдаланиш мумкин. Электрон
ҳужжат айланиш тизими «Электрон парламент» тизимининг асосий
таркибий қисми (компоненти) ҳисобланиб, барча амалий жараёнлар
(бизнес жараёнлар) айнан шу тизимда амалга оширилади ҳамда барча
маълумотлар унда сақланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги
ПФ-5635-сонли Фармони билан тасдиқланган 2019 йилги Давлат
дастурининг 8-банди асосида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Девони,
“UZINFOCOM” МЧЖ ва Ахборот-коммуникация технологияларини
ривожлантириш жамғармаси ўртасида 2019 йил 28 декабрда “Ўзбекистон
Республикасининг Электрон парламент тизимини яратиш” бўйича (Б-2019-
29-сонли) тижорат шартномаси имзоланди.
Ушбу тизим Интернет тармоғида Қонунчилик палатаси Электрон
ҳужжат айланиш тизими 2021 йил январдан бошлаб
oliymajlis.gov.uz
домени остида ишга туширилади. Мазкур тизим қуйидаги функцияларни ўз
ичига олади:
– ҳужжат қўшиш;
– менинг вазифаларим;
– кирувчи ҳужжатлар: хат, мурожаат, қонун лойиҳаси, топшириқ ва
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар;
– чиқувчи ҳужжатлар: хат, мурожаатга жавоб, Олий Мажлисдаги
қонун лойиҳалари, депутатлик сўрови ва парламент сўрови;
– қонун ижодкорлиги бўлими;
– ички телефон рақамлар;
– бино ички хизматлари.
Қонунчилик палатаси катта мажлислар залида овоз бериш жараёнига
замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш
борасида ҳам муҳим ишлар амалга оширилди. Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2018 йилдаги Р-5240-сонли Фармойишига асосан Олий
Мажлис палаталарининг электрон овоз бериш тизимини техник-дастурий
модернизация қилиш белгиланган[3].
Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида рақамлаштириш
260
Ҳозирги кунда Қонунчилик палатаси катта мажлислар залида
электрон овоз бериш тизимининг 300 дан ортиқ пульти (Bosch), 3 та табло,
6 та юқори сифатли видеокамера, микшер пулти ва акустика тизими ҳамда
раёсатга мониторлар овоз чиқариш тизими ўрнатилганлиги аниқланди.
Катта мажлислар залидаги барча мебель жиҳозлари тўлиқ янги овоз
бериш тизимига мослаштирилган ҳолда модернизация қилиниб, ҳар бир
иштирокчи ўрнига планшетлар ўрнатилган. Планшетларнинг ишлаши учун
тармоқ тизими ўрнатилди. Ялпи мажлислар вақтида кун тартибидаги
материаллардан тўлиқ электрон шаклда фойдаланиш имконияти
яратилиб, барча паланшетларда Ўзбекистон Республикаси Қонун
ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (lex.uz)дан фойдаланиш
имконияти яратилган.
Ушбу тизим юқорида таъкидланган Б-2019-29-сонли тижорат
шартномасига асосан амалга оширилмоқда. Интернет тармоғида “Қонун
ижодкорлиги автоматлаштирилган тизимини” синов ишлари
qonun.gov.uz
домени остида ишга туширилиши кўзда тутилган.
Қонун ижодкорлиги фаолиятининг автоматлаштирилган тизими
Интернет тармоғида фаолият олиб бориш учун qonun.gov.uz домени
захирага олинди, тизимнинг асосий ва ички саҳифалари ишлаб чиқилди ва
дастурланди. Автоматлаштирилган тизим ва Қонунчилик палатаси
Электрон ҳужжат айланиш тизимини ўзаро интеграция қилиш мақсадида
API сўровлар ишлаб чиқилди.
“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Девони, “Ягона интегратор UZINFOCOM” МЧЖ ва Ахборот-коммуникация
технологияларини ривожлантириш жамғармаси ўртасида 2020 йил
25 августда “Ўзбекистон Республикаси Депутатлар портали” ахборот
тизимини ишлаб чиқиш бўйича Б-2020-3сонли тижорат шартномаси
имзоланган.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати сўровларини бевосита
давлат ташкилотларига юбориш имкониятини яратиш мақсадида
“Ўзбекистон Республикаси Депутатлар портали” ва Ижро интизоми
идоралараро ягона электрон тизими “ijro.gov.uz” ўзаро интеграция
қилинган.
“Ўзбекистон
Республикаси
Депутатлар
портали”
https://deputy.track.uz домени остида синов режимида фаолият юритмоқда.
“Ўзбекистон Республикаси Депутатлар портали” ахборот тизимини ишга
тушириш учун
deputat.gov.uz
домени захирага олинган ва Қонунчилик
палатаси раҳбариятининг топшириғига биноан ишга туширишга
тайёрлиги маълум қилинмоқда.
Портал асосан аҳоли учун мўлжалланган бўлиб, у орқали Портал
сайловчига унинг Қонунчилик палатасидаги депутатини аниқлаб беради
(сайловчининг доимий яшаш манзили асосида) ва унга мурожаатлар, фикр-
мулоҳазалар ва таклифларини тўғридан-тўғри юбориш имкониятига эга.
Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида рақамлаштириш
261
Фойдаланувчи томонидан юборилган мурожаат ва сўров автоматик
тарзда Қонунчилик палатаси электрон ҳужжат айланиш тизимидаги
депутатнинг шахсий кабинетига келиб тушади (рўйхатга олиш ва
йўналтириш автоматик тарзда амалга оширилади). Депутатнинг мурожаат
ва сўровга жавоби, мурожаат асосидаги депутатлик сўрови ҳамда сайловчи
кабинетига автоматик тарзда йўналтирилади. Аммо бугунги кунда мазкур
портал тест режимида фаолият юритмоқда.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1. Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномаси.
https://www.xabar.uz/siyosat/prezident-shavkat-mirziyoyevning-oliy-
majlisga-murojaatnomasi
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22.01.2018 йилдаги ПФ-
5308-сонли Фармони. https://lex.uz/docs/3516847?ONDATE=25.05.2018
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Кенгашининг
11.06.2018
йилдаги
1725-III-сонли
қарори..
https://lex.uz/docs/3884478?otherlang=1