Правовая природа и перспективы реализации в Узбекистане “умных контрактов” (смарт-контрактов)

CC BY f
302-308
19
7
Поделиться
Якубов, А. (2022). Правовая природа и перспективы реализации в Узбекистане “умных контрактов” (смарт-контрактов). Актуальные вопросы и перспективы цифровизации судебно-правовой деятельности, 1(01), 302–308. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/combating-offenses/article/view/14516
Ахтам Якубов, Ташкентский государственный юридический университет

Независимый соискатель,PhD 

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш Концепциясида фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда ахборот коммуникация технологияларини қўллашнинг ҳуқуқий асосларини шакллантириш, хусусан, крипто-активлар, шу жумладан, майнинг айланмасини ривожлантириш, электрон майдончалар орқали харидларни амалга ошириш бўйича имкониятларни кенгайтириш вазифаси қўйилган.


background image

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар

фаолиятида рақамлаштириш

302

Якубов Ахтам

,

Тошкент давлат юридик

университети

мустақил тадқиқотчиси, PhD

“АҚЛЛИ ШАРТНОМА” (SMART CONTRACTS) НИНГ ҲУҚУҚИЙ

ТАБИАТИ ВА ЎЗБЕКИСТОНДА ТАТБИҚ ҚИЛИШ

ИСТИҚБОЛЛАРИ

Якубов Ахтам

,

Независимый соискатель

Ташкентского государственного юридического университета, PhD

ПРАВОВАЯ ПРИРОДА И ПЕРСПЕКТИВЫ РЕАЛИЗАЦИИ В

УЗБЕКИСТАНЕ “УМНЫХ КОНТРАКТОВ” (СМАРТ

-

КОНТРАКТОВ)

Yakubov Akhtam,

Independent researcher at

Tashkent State University of Law, PhD,

LEGAL NATURE AND PROSPECTS OF IMPLEMENTATION OF

SMART CONTRACTS IN UZBEKISTAN

Ўзбекистон

Республикасининг

фуқаролик

қонунчилигини

такомиллаштириш

Концепциясида

фуқаролик

-

ҳуқуқий

муносабатларда

ахборот

-

коммуникация

технологияларини

қўллашнинг

ҳуқуқий

асосларини

шакллантириш

,

хусусан

,

крипто

-

активлар

,

шу

жумладан

,

майнинг

айланмасини

ривожлантириш

,

электрон

майдончалар

орқали

харидларни

амалга

ошириш

бўйича

имкониятларни

кенгайтириш

вазифаси

қўйилган

.[1]

Қайд

этиш зарурки, “ақлли шартнома”нинг тарафлари томонидан

ҳуқуқий муносабатларни ўрнатиш нияти бор ёки йўқлиги жуда мураккаб

масала

саналади. Шуни инобатга олиш зарурки, “ақлли шартнома”ни тузиш

орқали тарафлар классик шартнома қонунчилигини эмас, балки муқобил
АКТ технологиялар орқали тартибга солиш тизимини қўллаш ниятида

эканликларини ва шу билан бирга ҳуқуқий муносабатларни ўрнатиш учун

ҳақиқий ният мавжудлигини таъкидлаши мумкин.

Шу билан бир қаторда, шартнома электрон воситалар билан

тузилганлиги бу шартнома эмаслигини англатмайди. Ушбу қоида

кибермайдонда

мавжуд

бўлган

шартномаларга

тааллуқли

деб

ҳисоблаймиз.


background image

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар

фаолиятида рақамлаштириш

303

Навбатдаги масала бу ақлли шартномаларнинг ҳуқуқий моҳиятини

белгилаб берувчи асосий функцияларини қисқача кўриб чиқиш зарур.

“Ақлли шартномалар”га хос асосий функция унинг сунъий

интеллектга асосланган ақллилик функциясидир. Ақлли шартнома

шартларини мустаҳкамлаш деганда табиий тилда шакллантирилган

шартнома шартлари ва тарафлар мажбуриятлари электрон кўринишда

тақдим этилиши тушунилиши лозим. Бунда шартнома матнини

тайёрлашнинг ўзи уни ҳуқуқий жиҳатдан расмийлаштиришга етарли эмас.

Агар ушбу шартнома электрон имзо билан мустаҳкамланганда уни

тўлақонли электрон ҳужжат сифатида кўриб чиқиш мумкин.

Бу каби ҳужжатлар аллақачон юриспруденцияда тан олинган ва

амалиётда кенг қўлланилади. Техник жиҳатдан анча мураккаб ва
юриспруденция учун мутлақо янги вазифа, шартноманинг олдиндан

белгиланган шартлари ва тегишли мажбуриятларни бажариш фактларини

аниқлаш жараёнини автоматлаштиришдан иборат. Ушбу муаммони ҳал

қилиш учун шартноманинг матн тили, шу жумладан, электрон шаклда

бўлишиетарли эмас. Бундай вазифалар АКТ соҳасида сунъий интеллект

(smart) усуллари ва воситалари орқали ҳал қилинади. Буларнинг барчаси,

шартнома шартларини дастурий таъминот тилига мослаштириш ва у

орқали келгусида унинг ижросини таъминлаш имконини беради.

Шунга қарамай, бизнинг фикримизча, формал (машина) тили

ёрдамида нафақат шартнома шартлари, тарафларнинг ҳуқуқ ва

мажбуриятларини, балки низони ҳал қилиш тартибини; тарафлар

жавобгарлигини аниқлаш тартиби ва шартноманинг бошқа шартларини
олдиндан етарлича аниқлаштириш имконияти мавжуд. Аммо товарлар ва

айниқса хизматлар сифатини баҳолаш тартибини акс эттириш бирмунча

қийинроқ. K.Р.Червинскаянинг фикрига кўра, субъектив баҳоловчи

шартларни, масалан, “тарафлар виждонан ҳаракат қилиши лозим” каби

тушунчаларни ахборот тилига мослаштириш қийин. Бироқ бу каби

вазифалар у ёки бу даражада инженерлик билими усуллари орқали ҳал

қилинади.

[2]

Аслида ақлли

-

функцияларнинг мавжудлиги бундай шартномалар

учун зарур, аммо етарли эмас. “Ақлли шартномалар”нинг тўлиқ

архитектураси, шунингдек, дастур томонидан бажариладиган барча

транзакциялар

(мажбуриятларни

бажариш)

маълумотларининг

тақсимланган реестри технологиясидан (блокчейн) фойдаланишни ҳам

кўзда тутади.

[3]

Ушбу функциянинг асосий мақсади транзакциялар

(шартномалар

бўйича мажбуриятлар ижроси ва шартномалар) хронологиясини

сақлашдан иборат. Шунингдек, S

-

ДТда БЧ

-

технологиянинг бошқа ноёб

хусусиятларидан (ўзгармаслик, номарказлашганлик, анонимлик, барча

учун

фойдаланишнинг

қулайлиги,

хавфсизлик

ва

бошқалар

)

фойдаланилади.

[4]


background image

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар

фаолиятида рақамлаштириш

304

Кейинчалик мавжуд классик шартномавий тушунчалар доирасида ўз

ўрнини топиш учун ақлли шартномаларнинг хусусиятларини санаб ўтиш

керак. Булар қуйидагиларда намоён бўлади: электронлилик табиати;

дастурий таъминотни амалга ошириш; аниқлик; шартлилик табиати; ўз

-

ўзини бажариш; ўзини

-

ўзи таъминлаш.

“Ақлли шартномалар”нинг электрон табиати. Классик шартномалар

турли шаклларда, масалан, оғзаки ёки ёзма шаклларда мавжуд бўлиши

мумкин. Элекртон шаклдагиси эса охир

-

оқибат ёзмага тенглаштирилади.

Албатта, электрон тижоратнинг ривожланиши электрон шаклда тузилган

шартномалар сонини сезиларли даражада оширди, уларнинг яққол

мисоллари –

тугмачани босиб амалга оширадиган келишувлардир.

Бироқ шартномалар электрон равишда тузилса

-

да, уларнинг

бажарилиш жараёнида классик шартномалардаги сингари баъзи бир

ҳужжатлар талаб қилиниши мумкин (масалан, счёт

-

фактуралар,

квитанциялар ёки сертификатлар етказиб бериш). Офлайн товарлар ёки

хизматларни сотиб олиш кўзда тутилган шартномалар бунга мисол бўлади.

Баъзан ушбу ҳужжатлар электрон шартноманинг ягона далили ёки унинг

мавжудлигини намоёни сифатида илгари сурилади. Электрон шартномани

кейинчалик қоғозда акс эттириш имконияти мавжудлигича қолади. У

фақат ортиқча қоғозбозликнинг олдини олиш ва масофадан туриб амалга

ошириш мақсадида электрон шаклда амалга оширилади.

Ақлли шартномаларда эса бу табиат ўзгача. Ақлли шартномалар

фақат электрон шаклда мавжуд бўлиши мумкин. Бунинг асосий сабаби эса,

юқорида таъкидланганидек, у блокчейн технологияларида амалга
оширилади, бир пайтнинг ўзида бир неча (баъзан миллионлаб) ўзаро

мустақил ҳотираларда сақланади, шартномани яратувчиси

-

маъмур

ҳаттоки ўзи истаганда ҳам уни муайян жойда акс этишини таъминлай

олмайди, бошқара олмайди.

“Ақлли” шартнома шартларининг бажарилиши, муайян электрон

ҳодисалар (маълумотлар) билан боғлиқ бўлади. Яъни шартнома

дастурланаётган пайтда айнан қандай ҳолатлар уни бажарилган деб

ҳисобланиши олдиндан акс эттирилади. Акс ҳолда “ақлли” шартнома ўз

-

ўзидан амалга оширилмайди. Ушбу хусусиятларнинг барчаси ақлли

шартноманинг мавжудлиги учун зарур бўлган ягона электрон шаклни

талаб қилади. Бундан ташқари, “ақлли” шартнома, ўз хусусиятига кўра,
шифрлаш технологиясига асосланган электрон рақамли имзоларни

ишлатишни талаб қилади.

Дастурий таъминотни амалга ошириш. Ақлли шартномаларда

компьютер коди шартнома шартларини ҳам ўз ичига олади.

[5]

Шундай

қилиб, шартнома шартлари компьютер кодида намоён бўлади ва бу

“шартнома эркинлиги” тамойилига мос келади. Шунинг учун, ақлли

шартнома ўзининг ҳуқуқий табиатига кўра, шунингдек, интеллектуал мулк

ҳуқуқи мазмунидаги компьютер дастуридир. Ақлли шартномаларни ҳар


background image

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар

фаолиятида рақамлаштириш

305

қандай

АКТ технологиялари, масалан, компьютерда интернет алоқа

тизимига уланишнинг ўзи билан кифояланиб амалга ошириб бўлмайди.

Смарт контарктлар учун махсус дастурий таъминот талаб этилади.

Шундай қилиб, ақлли шартнома қонун ҳужжатларида икки

томонлама хусусиятга эга: у томонларнинг шартномавий муносабатларини

тартибга солувчи “ҳужжат” бўлиб хизмат қилади ва интеллектуал

фаолиятнинг объекти бўлган интеллектуал мулк ҳуқуқининг

ҳам объекти

ҳисобланади.

Аниқлик. Аққли шартномада ядрода дастурий код мавжуд

бўлганлиги сабабли, унинг шартлари мавжуд бўлган компьютер

тилларининг бирида, аниқ маънода семантика ва синтаксис билан расмий

тиллар шаклида ифодаланади.

[6]

Компьютернинг тили, уни машина

томонидан талқин қилишда дискреционликка йўл қўймайди. Ақлли

шартнома шартлари машина томонидан мантиқ асосида, классик

шартномалардан фарқли равишда, бу ерда атамаларни изоҳлаш субъектив

мезонлар ва ўхшаш фикрлаш усуллари асосида инсон мияси томонидан

амалга оширилади. Соддароқ қилиб айтганда, смарт контракт дастурй

таъминоти ўзида “буйруқ тарзида олдиндан киритилган” ҳаракатлар

мажмуи доирасидагина қарорлар қабул қилади.

Шундай қилиб, дастурлаш тилларининг аниқлиги шартномада

қатнашувчи ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган томонидан шартнома

шартларини олдиндан айтиб бўлмайдиган талқин қилиш билан боғлиқ

юзага келадиган муаммоларни камайтиришга хизмат қилади. Гарчи

ноаниқликлар дастурлаш тилларида мавжуд бўлиши мумкин, бу
ноаниқликлар классик шартномаларга қараганда камроқ, чунки

компьютер томонидан тан олинадиган атамалар инсон таниши мумкин

бўлган нарсаларга қараганда камроқ бўлади.

Шартнома ҳуқуқига “ақлли шартнома” инкорпорация қилишнинг

инновацион

-

ҳуқуқий моделини жорий қилиш зарур. Бу, энг аввало, ақлли

шартномаларни легаллаштириш ва шу асосда шартноманинг қоғоз

шаклидан воз кечиш, тузилган шартноманинг юридик мақомини, бошқа

бирор расмиятчилик бажармасдан тан олишни кўзда тутади. Амалдаги

қонунчилик шартноманинг аҳамиятга эга шартлари дастурий кодда

тақдим қилинган шартноманинг юридик кучини тан олишга имкон беради.

Буни қуйида кўриб ўтамиз.

“Ақлли шартнома” фуқаролик

-

ҳуқуқий битим шакли тўғрисидаги

қоидаларга мос келади ва амалдаги қонунчиликда назарда тутилган

электрон рақамли имзога оид қонунчиликни амалдаги янги йўналишда

қўллашга қаратилганлиги билан тавсифланади (бу борадаги таклифлар

параграфнинг якунида билдирилади).

“Ақлли шартнома”ларнинг субъектлари борасида ҳам ягона ёндашув

мавжуд эмаслигини қайд этиш зарур. “Ақлли шартнома” субъектлар

таркибига қўйиладиган талаблар, шартноманинг қоғоз шаклидаги худди


background image

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар

фаолиятида рақамлаштириш

306

шундай талаблардан, масалан, тарафларнинг муомала лаёқати мавжудлиги

масаласида фарқ қилиши мумкин эмас. А. Савельев иккита оптимал

бўлмаган ечимни таклиф қилади:

(1) давлат ҳокимияти идоралари билан

тахминлаш қўшимча ваколатларга эга бўлган Super user мақоми; ва (2)

“ақлли” шартномасининг қатнашчилари бўлган алоҳида шахсларни офлайн

режимда қидириш орқали анъанавий ҳимоя воситалари ва ҳуқуқни қўллаш

амалиётига таяниш.

[6]

Ушбу шартноманинг ўзига хос хусусияти блокчейн технологияси

билан таъминланган тарафларнинг юксак даражада анонимлиги (ташқи

қизиқувчилар учун) бўлиши мумкин. Бироқ ақлли шартномаларни тузишда

ва бажаришда, блокчейн технологияси рақамли активларга рухсатсиз

киришни истисно қиладиган, шахсларни аутентификация қилиш
тартибини кўзда тутади.

Ақлли

шартномаларнинг

камчилиги

сифатида

уларни

архитектураси истеъмолчилар каби заиф томонларнинг ҳимоясини

таъминлашга етарлича имкон бермайди. Ақлли шартномаларга

истеъмолчиларнинг

қонунлари

ва

шартномаларнинг

адолатсиз

шартларига

тегишли

ҳуқуқий

қоидаларнинг

бутун

қатлами

қўлланилмайди. Шу билан бирга, ақлли шартномалар истеъмолчиларга ўз

манфаатларини ҳимоя қилиш учун қўшимча имконият яратиши мумкин.

Ҳозирги

вақтда истеъмолчиларда шартнома тузиш ёки тузмаслик

каби танловда реаллик йўқ: улар шартларни ўқишга вақтлари йўқ ва агар

улар шундай қилишса ҳам, шартларни тушунмайдилар. Агар бирор киши

уларни тушунса ҳам, уларни ўзгартириш учун савдолашадиган кучга эга
эмас ва агар у бошқа сотувчига боришга қарор қилса, натижаси бир хил

бўлади. Ақлли шартномалар шартномани тузиш учун электрон

воситалардан фойдаланишга имкон беради ва потенциал равишда улар

қулай шартларни қидириш ва ҳатто белгиланган чегаралар ичида

музокаралар олиб боришга имкон берадиган тарзда дастурлаштирилиши

мумкин.

Юқоридаги таҳлил шуни кўрсатадики, худди шундай савол блокчейн

технологиясидан фойдаланган ҳолда ақлли шартномаларга нисбатан

уларнинг асосий хусусиятларининг ўзаро боғлиқлигини ҳуқуқий тартибга

солишга ўрнатилган ёндашувлар билан кўрсатиши мумкин.

Хулоса сифатида қуйидагиларни кўрсатиб ўтиш мумкин:

Биринчидан

, таҳлиллар шуни кўрсатдики, ақлли шартномаларни

ҳозирги

кунда,

одатда,

намунавий

шартномалар

билан

расмийлаштириладиган оммавий оддий битимлар каби фойдаланиш

эҳтимоли ўсиб бормоқда. Бундай ақлли шартномаларнинг технологик

таъминоти бўлиб конкрет шартномавий муносабатлар учун яратилган

махсус қобиқлар, шаблонлари, яъни фойдаланувчига дастурлаш билан

шуғулланмасдан, фақат қобиқ томонидан тақдим этилган имкониятлардан


background image

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар

фаолиятида рақамлаштириш

307

фойдаланиб маълумотларни форматлаш ва киритиш имконини берадиган

дастурий маҳсулот бўлиши мумкин.

Бизнингча, ақлли шартнома тузиш технологияларини шартнома

ҳуқуқига киритиш босқичма

-

босқич, эволюциявий тарзда, бир неча

йўналишлар бўйича давом этиши зарур.

Иккинчидан

, дастлаб, “ақлли шартнома”нинг айрим шартларини

бажаришни таъминлайдиган классик ҳуқуқий шартномага технологик

илова сифатида фойдаланиш таклиф этилади. Ушбу йўналиш доирасида

қуйидагиларни амалга ошириш мумкин: —

иқтисодий фаолият турфа хил

намунавий ақлли шартномалар қобиқларини, шунингдек, улар учун

утилиталар –

ақлли шартномалар мазмунини табиий тилда акс эттирувчи

махсус дастурларни; —

табиий тилдаги юридик консрукцияларни

форматлаш ва форматлашадиган шартнома шартлари рўйхатини

кенгайтириш учун техник ечимларни ишлаб чиқиш; —

кенг доирадаги

иқтисодий субъектларнинг шартнома фаолиятини амалга оширишда

ақлли технологиядан фойдаланиш бўйича умумий ва махсус психологик

тайёргарлигини шакллантириш.

Учинчидан

,

ақлли шартномаларни жорий этишнинг илк

босқичларида уларни қўллаш бўйича хатарларни тарафлар зиммасига

юклаш, шу жумладан, лоторея ўйинлари каби мажбуриятларни тартибга

солишга ўхшаш тартибга солиш моделини қўллаш ва ақлли

шартномалардан фойдаланиш билан боғлиқ талаблар бўйича суд

ҳимоясини беришни рад этишни кўзда тутиш зарур.

ФКнинг қуйидаги қоида билан тўлдириш таклиф этилади: “битим

компьютер дастури томонидан амалга оширилиши факти устидан

низолашишга йўл қўйилмайди. Ушбу вазифаларни ҳал этиш ақлли

шартномаларни амалга оширишнинг якуний босқичи –

низоларни суд

тартибида кўриб чиқишга ўтишга имкон беради”.

Тўртинчидан

, Фуқаролик кодексида ақлли шартномаларни тузиш

ва уни расмийлаштиришга оид нормалар билан тўлдириш таклиф

қилинади. Бизингча, “smart contract” –

“ақлли шартнома” бу –

тарафлардан

камида биттаси шахс бўлмаган, тузилиши ва амалга оширилиши тўлиқ

автоматлаштирилган, муаллифининг ўз олдига қўйган мақсадларига

эришган деб ҳисобланиши учун етарли бўлган хатти

-

ҳаракатларни сунъий

интеллект ёрдамида баҳолайдиган, аввалдан яратилган дастурий
таъминот ва алгоритмларга асосланган, яратувчисида шартномавий

муносабатлар билан бирга муаллифлик ҳуқуқини пайдо қиладиган

электрон шартномадир.

Бизнингча ФКнинг 105

-

моддаси биринчи қисмини “Битимлар оғзаки

ёки ёзма (оддий ёки нотариал тасдиқланган), электрон шаклда ёхуд ақлли

шартномалар тарзида тузилади”, деган таҳрирда қабул қилиш зарур.

Фуқаролик кодексининг 107

-

моддасини 5

-

қисм билан қуйидагича

тўлдириш таклиф қилинади: “Агар қонунда ёки тарафларнинг келишувида


background image

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар

фаолиятида рақамлаштириш

308

бошқача назарда тутилмаган бўлса, шахс томонидан электрон ёки бошқа

шунга ўхшаш техник воситалардан (масалан, сигнал узатиш, шу жумладан,

“Интернет” тизимида шаклни тўлдириш орқали) фойдаланган ҳолда ўз

хоҳиш

-

иродасини ифода этганда ҳам, башарти бундай иродани ифода

этишни қабул қилиш шартларига кўра, ушбу ҳаракатларнинг бажарилиши

иродани ифодалаш учун етарли ҳисобланса, ёки тегишли фаолият соҳасида

шаклланган одатга кўра, ушбу ҳаракатларнинг амалга оширилиши ёзма

шаклга тенглаштирилса, ёзма шакл талабларига риоя этилган

ҳисобланади”.

БИБЛИОГРАФИЧЕСКИЕ ССЫЛКИ:

1.

https://lex.uz/docs/4272621.

2.

Chervinskaja K. R.

А

cquisition of expert knowledge: challenges and ways of

their solution. Vestnik St. Petersburg University. Episode 12. Psychology.

Sociology. Pedagogy, 2009, no. 3-2, pp. 23

33.

3.

Tapscott D. Technology of the blockchain. What drives the financial

revolution today.

Мoscow: Eksmo Publ., 2017. 560 p.

4.

Swan M. Scheme of the new economy.

М

oscow: Olympus-Business Publ.,

2016. 224 p.

5.

Luu L. et al. Making smart contracts smarter //Proceedings of the 2016 ACM

SIGSAC conference on computer and communications security.

2016.

С

.

254-269.

6.

Savelyev A. Contract law 2.0:‘Smart’contracts as the begi

nning of the end of

classic contract law //Information & Communications Technology Law.

2017.

Т

. 26.

№. 2. –

С

. 116-134.

Библиографические ссылки

https://lex.uz/docs/4272621.

Chervinskaja K. R. Аcquisition of expert knowledge: challenges and ways of their solution. Vestnik St. Petersburg University. Episode 12. Psychology. Sociology. Pedagogy, 2009, no. 3-2, pp. 23—33.

Tapscott D. Technology of the blockchain. What drives the financial revolution today. Мoscow: Eksmo Publ., 2017. 560 p.

Swan M. Scheme of the new economy. Мoscow: Olympus-Business Publ., 2016. 224 p.

Luu L. et al. Making smart contracts smarter //Proceedings of the 2016 ACM SIGSAC conference on computer and communications security. – 2016. – С. 254-269.

Savelyev A. Contract law 2.0:‘Smart’contracts as the beginning of the end of classic contract law //Information & Communications Technology Law. – 2017. – Т. 26. – №. 2. – С. 116-134.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов