Barcha maqolalar

1-50 25 0

Қишлоқ жойларида уй хўжаликларининг қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш фаолиятини ривожлантириш

Улуғбек Ахмедов

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жахон мамлакатлари кишлоқ хўжалиги иқтисодиётида уй хўжаликлари муҳим ўрин тутади. Улар қишлок хўжалиги маҳсулотларининг асосий қисмини ишлаб чиқаради, давлат ва жамият ривожига катта таъсир кўрсатади. Европа давлатлари ЯММ 40-50 фоизи, Осиё мамлакатларида 65 фоиздан 82 фоизгачаси, Лотин Америкасида 70 фоизга яқини, АҚШ иктисодиётида эса 95 фоизидан кўпроғи оилавий тадбиркорлик улушига тўғри келади1. Ушбу жиҳатларни эътиборга олганда мамлакатимиз уй хўжаликлари ишлаб чиқариш фаолиятини, айниқса қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни янада ривожлантириш муҳим вазифалар қаторига киради.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар натижасида уй хўжаликларининг мақсад ва вазифалари тубдан ўзгарди, салоҳияти мустаҳкамланди ва ривожланиши барқарорлашди. Хусусан, мамлакат бўйича уй хўжаликларининг сони, оилалар даромадлари кескин кўпайди, уларда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш фаолиятининг ривожланиши жадаллашди ва қишлоқ ахолиси бандлиги ошди. Бироқ, кишлокда деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқий ва конуний манфаатларини ҳимоя қилиш, кишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чикариш хажмларини барқарор ошириб бориш, энг асосийси тизимда бозор механизмларини жорий этиш учун мутлако янгича ёндашувларни ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширишни тақозо этмокда. Шу сабабдан ҳам 2017-2021 йилларда Узбекистан Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида2 белгиланган вазифаларга мос равишда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини янада қўллаб-қувватлаш, фермер, деҳқон ва томорқа экин майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини таъминлаш, пировард натижада ер эгаларининг даромадларини кўпайтиришга бўлган муносабатларини тубдан ўзгартириш каби масалалар устувор вазифа қилиб бергилаб олинди3. Мазкур вазифаларнинг бажарилиши қишлоқ жойларида уй хўжаликларининг кишлок хўжалиги маҳсулотларини етиштириш фаолиятини ривожлантириш зарурлигини кўрсатмокда.
Глобал табиий-иклим шароити ўзгариши, жаҳон ахолисининг ўсиб бориши ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозоридаги рақобатнинг кучайиши шароитида қишлоқ хўжалиги товар махсулотлари ишлаб чиқарув-чиларининг иқтисодий хавфсизлиги тизимини яратиш, қишлоқ хўжалиги иқтисодиётининг муҳим таркибий кисми сифатида кишлок жойларда уй хўжаликлари таркибида деҳқон хўжаликлари ривожланишини рағбатлан-тириш ва оила тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш институтлари ҳамда механизмларини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш долзарб масалага айланиб бормокда.
Ўзбекистон Республикасининг “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги, “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги, “Хусусий корхоналар тўғрисида”ги конунларида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича харакатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли Фармонида ва Ўзбекистон Президентининг “Фермер, деҳкон хўжаликлари ва томорка ер эгалари фаолиятини янада ривожлантиришнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 10 октябрдаги карорида қишлоқ хўжалигини жадал ривожлантириш ва таркибий ўзгаришларни чуқурлаштириш йўналишларида қўйилган устувор вазифаларни амалга оширишда ушбу тадқикот натижалари муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади қишлоқ жойларда уй хўжаликларининг ишлаб чиқариш фаолияти самарадорлигини ошириш ва ривожланишини рағбатлантиришнинг иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмин янгилиги куйидагилардан иборат:
аҳоли зич яшовчи ҳудудларда уй хўжаликларида ер ресурсларидан йил давомида оқилона ва самарали фойдаланишни таъминловчи экинларни экиш орқали хўжалик фаолиятини ривожлантириш ва даромадларини ошириш йўллари асосланган;
уй хўжаликлари билан инфратузилма муассасалари ўртасида фьючерс шартномалари асосида иқтисодий муносабатларни жорий этиш орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, ресурслар билан таъминлаш ва кайта ишлаш соҳаларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилган;
уй хўжаликларида асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабнинг прогноз вариантларини ишлаб чиқиш асосида уни таъминлаш йўллари ва ахоли истеъмолидан ортикча маҳсулотларни экспорт қилиш ҳисобига унинг ҳажмини ошириш имкониятлари асослаб берилган;
уй хўжаликларида ноқишлок хўжалиги фаолиятини (кичик цех, махсулотни қайта ишлаш ва саклаш қурилмалари) ташкил этишни молиявий кўллаб-қувватлаш (имтиёзли кредитлар) йўлларини кенгайтириш, шунингдек, мулкий жавобгарлик (субсидиар) тамойилларига ўтиш асосида хўжалик манфаатларини ҳимоя қилиш ва жавобгарлигини ошириш юзасидан таклифлар тайёрланган.
Хулосалар
1. Узбекистан иктисодиётини модернизация қилишнинг ҳозирги боскичида қишлоқ уй хўжаликлари бошқа иқтисодиёт субъектлари билан бир каторда ижтимоий ишлаб чиқаришда муҳим роль ўйнамокда. Деҳкон хўжалиги института кишлокда хусусий мулкчиликни ва аҳолини мулкка эгалик қилиш ҳиссини уйғотиш ва мустаҳкамлашни ҳамда Ўзбекистонда янги мулк эгалари пайдо бўлишига мустаҳкам асос яратди.
2. Мамлакатимизда уй хўжаликларининг қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш ва хусусий тадбиркорлик фаолиятларини рағбатлантириш ва деҳқон хўжаликларини қўллаб-кувватлаш бўйича белгиланган чора-тадбирларнинг изчил ҳаётга жорий этилиши, уларнинг аксариятини мутлақ истеъмолчи (натурал ва ярим натурал хўжалик) даражасидан товар хўжалигига айлани-шига олиб келди ва бу жараён узлуксиз ривожланиш тенденциясига эгадир.
3. Қишлоқ жойларида уй хўжаликлари ўзларининг кишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқариш салоҳияти билан фермер ва бошқа тоифадаги кишлоқ хўжалиги корхоналаридан устун туради, ва улар ер, меҳнат ва бошка ресрурслардан самарали фойдаланиб, оила истеъмоли учун хамда бозорда сотиш учун деҳқончилик ва чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чикариб, шунинг эвазига катта оилавий даромад оладилар. Бунга оила ва унинг аъзолари тадбиркорлигига қонун орқали берилган кафолатлар ҳамда уларни ишлаб чикариш фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш асос бўлиб хизмат қилмокда.
4. Қишлок жойлари уй хўжаликларини ўрганиш натижаларига кўра, оила даромади микдори унинг аъзолари сони, таркиби хамда маълумоти даражасига боғлиқ. Анкета сўровлари ўтказилган 22 та уй хўжалигида 18 та олий ва 29 нафар махсус касбий таълимга эга оилаларда йилига ўртача битта оила 7,9 млн. сўм, худди шунча уй хўжалигида 10 та олий ва 19 нафар махсус маълумотга эта оилалар йилига ўртача 6,2 млн. сўм даромад олади. Шуларни инобатга олганда, оила аъзоларининг олий ва ўрта махсус таълим олиш имкониятларини кенгайтириш долзарб вазифалардан ҳисобланади.
5. Анкета сўровлари ўтказилган Шаҳрихон тумани қишлоқ фуқаролар йиғини (ҚФЙ)га карашли 126 та уй хўжалигининг 85 фоизи ўз шахсий истеъмолидан ошикча маҳсулотларни деҳқон бозорларида сотади. Деҳконларни ўз томорқаларида маҳсулот ишлаб чиқариш ва уни сотишни рағбатлантириш учун қайта ишловчи корхоналар йил бошида уй хўжаликлари билан деҳкончилик ҳамда чорвачилик маҳсулотларини етиштириб бериш учун фьючерс шартномаларини тузишни кенг йўлга қўйиши лозим. Бу кишлокда оила тадбиркорлиги ривожланишида муҳим омил ҳисобланади.
6. Анкета сўровлари ўтказилган уй хўжаликлари (кишлок жойларида) банк кредитларидан деярли фойдаланмаган. Бу қишлоқ уй хўжаликларида кичик цехлар, маҳсулот сақловчи ускуналар ва шу каби бошқа янги инновацион ўзгаришларга эътибор пастлигини кўрсатади. Шуни инобатга олганда уй хўжаликлари талабини (эхтиёжини) ўрганган холда, кишлоқ жойлари аҳолиси учун манфаатли молиявий ёрдам (имтиёзли кредитлар) бериш йўлларини кенгайтириш зарур.
7. Анкета сўровлари ўтказилган қишлоқ уй хўжаликларида инфратузилма хизматларидан фойдаланиш учун битта уй хўжалиги хизматлари учун ўртача 281,3 минг сўм маблағ сарфлаган. Ушбу харажатларнинг 8-10 фоизи шартномалар тузиш ва уларни бажариш билан боғлиқ трансакция харажатлари ҳисобланади. Шуни ҳисобга олиб, қишлоқ уй хўжаликларига хизмат кўрсатиш билан боғлиқ шартномаларни тузиш ва унинг бажарилишини таъминлаш билан боғлиқ трансакция харажатларини камайтириш ва уларни оптималлаштириш зарур.
8. Қишлоқ уй хўжаликларига хизмат кўрсатувчи инфратузилма ташкилотларини ривожлантириш ва уларга кўрсатилаётган хизматлар доирасини кенгайтириш учун қуйидагилар таклиф этилади: деҳқон хўжаликларида етиштирган маҳсулотларни сотиб олувчи давлат корхонасини очиш; қайта ишловчи ва маҳсулотларни узок муддат сақловчи техника ва технологияларни давлат йўли билан кишлок аҳолиси учун етказиб берувчи тузилма ташкил қилиш; уй хўжаликларини суғориш суви билан таъминлашни тубдан яхшилаш; минерал ўғит ва кимёвий препаратларни етказиб берувчи агрокимё хизматларини кенгайтириш; уй хўжаликларидан (деҳкон хўжаликларидан) экспорт учун маҳсулот сотиб олишни йўлга кўйиш; оила учун қисқа ва узок муддатли банк кредитини кўпайтириш.
9. “Деҳкон хўжалиги тўғрисида”ги ҳамда “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги қонунлар уй хўжалигини факат ишлаб чиқариш тадбиркорлигини юритиш асосларини тартибга солади. Бундай ҳолат уй хўжаликлари манфаатларини ҳимоя килиш ёки уларни давлат ва бошқа бозор иштирокчилари олдида жавобгар шахс сифатида караш имкониятларини бермайди. Шуларни ҳисобга олиб, “Уй хўжалиги тўғрисида”ги Узбекистан Республикаси Қонунини ёки шунга тенглаштирилган Низомни ишлаб чикиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

26-28 82 0

Қизилқум шароитида қора рангли қоракўл қўйлари ирсиятини ўрганиш натижалари

A Газиев , У.Т Фазилов , Б.С. Маматов

Мақолада Қизилқум шароитида қора рангли қоракўл қўйларининг ирсиятини ўрганиш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари келтирилган

1-78 81 0

Қизилқум шароитида сур ранг қоракўл қўйларини урчитишнинг селекцион-генетик асосларини такомиллаштириш

Соли Базаров

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Қоракўл кўйларининг терилари дунё бозорида нихоятда харидоргирдир, турли ранг, рангбаранг ва жозибадор махсулотларни етиштириш билан бир қаторда, соҳага илм-фан ютуқлари ҳамда замонавий инновацион технологияларни жорий этишни талаб этмокда.
Қоракўлчилик-яйлов чорвачилигининг муҳим тармоғи бўлиб, енгил саноатни хом-ашё билан таъминлашда етакчи ўринни эгаллайди. Бугунги кунда чўл яйлов-чорвачилигини ривожлантириш учун ҳар бир хўжаликнинг биоэкологик холати ва минтақавий хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда коракўл кўйларнинг селекцион-генетик хусусиятларини такомиллаштириш, генофондини бойитиш, янги завод типи ва линияларини яратиш зарур.
Қоракўл қўйлари илк бор мамлакатимизда келиб чиқкан маҳаллий зот бўлиб, ўзининг генотипи, аслзотлик белгилари, яъни тери гул хусусиятлари, ранги ва рангбаранглиги, жун тола қоплами сифати билан бошқа кўйлардан ажралиб туради.
Ушбу хусусиятларни эътиборга олган ҳолда, жаҳон бозори талабларига жавоб берадиган, ракобатбардош экспортбоп қоракўл тери маҳсулотларини етиштиришнинг илмий асосларини такомиллаштириш назарий-амалий аҳамиятга эга.
Қоракўл қўйлари асосан кора, кўк ва сур рангларга ажратилади ва улар ўз навбатида бошқа турли рангбарангликларга бўлинади. Мазкур тери ранглари ичида сур рангли терилар алоҳида ўрин эгаллайди, чунки улар жаҳон бозорида ноёб бўлиб ҳисобланади.
Сур қоракўл кўйлари генотипининг келиб чиқишига кўра улар Бухоро, Қоракалпоқ ва Сурхондарё зот типларига бўлинади. Булар ичида Бухоро зот типидаги сур ранг қоракўл кўйлари минтақамизда кенг таркалган бўлиб, экспорт учун асосий маҳсулот манбаи хисобланади. Мазкур ранг қоракўл терилари ички ва ташки мўйна бозорида хам юқори талаб ва эҳтиёжга эга.
Ушбу заруриятдан келиб чиқиб, бухоро сур коракўл кўйлари селекцион-генетик хусусиятларини такомиллаштириш асосида уларнинг айрим биологик ва махсулдорлик белгилари орасидаги боғлиқликни аниклаш, ҳайвонлар ирсий имкониятидан самарали фойдаланиб, уларнинг генотипини мустаҳкамлаш, қоракўл тери ассортиментини кенгайтириш, жозибадорлигини ошириш долзарб муаммо хисобланади.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2006 йил 23 мартдаги ПҚ-308-сон «Шахсий, ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва молларини кўпайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, қоракўл териларини ишлаб чикаришни кенгайтириш, унинг сифатини яхшилаш ва ассортиментини бойитиш каби масалаларни бажариш вазифалари мазкур илмий-тадкикотлардан ўрин олган.
Тадқиқотнинг мақсади бухоро зот типидаги сур рангли мавжуд ирсий-генетик хусусиятларини мустаҳкамлаш асосида уларнинг сурувларини такомиллаштириш, янги завод типлари ва сермахсул қўйлар популяция ва линияларини яратиш, экспорт йўналиши бўйича маҳсулот бера оладиган қоракўл қўйлар сурувини яратишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор Қизилқум чўли шароитида сур рангли коракўл қўйлар ирсиятининг қонуниятлари, белгиларнинг ўзаро боғлиқлиги, кўйлар конституциясининг шаклланиши ва ўсиши, ривожланиш билан боғлиқлиги, турли жуфтлаш усулларида ҳаётчанлиги ва маҳсулдорлиги аникланган;
совлиқларни турли озиқлантириш шароитида сур рангининг ифодаланиш даражаси, тери сатҳи юзаси бўйлаб тарқалганлиги ва бошқа маҳсулдорлик кўрсаткичларининг намоён бўлиши очиб берилган;
ҳайвонларнинг сермаҳсул сурувларини яратиш ва мавжудларини такомиллаштириш, экспортга йўналтирилган маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш ва тармок самарадорлигини ошириш бўйича юкори самарали урчитиш усуллари ва жуфтлаш схемалари ишлаб чикилган;
«Ўзбекистон» завод типидаги кумушсимон рангбарангликдаги коракўл қўйлар наслий имкониятларидан фойдаланиш бўйича илмий тавсиялар ишлаб чиқилган.
ХУЛОСАЛАР
1. Қизилқум ноқулай чўл шароитида қоракўл қўйлари ўзаро фарқ қилган ва биологик- хўжалик белгилари ирсий асосланган бўлиб, хомила ривожланиш даврида шаклланган ва кейинчалик конституция фарклари сифатида намоён бўлиши бўйича уч гурухга-нозик, мустаҳкам, қўпол типлари шаклланган.
2. Турли конституция типидаги сур қўйлар ривожланишида тирик вазн, ташқи тузилиши, ички органлари, суяги, тери қоплами, хаётчанлиги, авлод колдириш, серпуштлиги каби белгилари ва жундорлиги, гўштдорлиги, тери сифат кўрсаткичлари каби маҳсулдорлик хусусиятлари бўйича бир-биридан фарк қилган.
3. Ўрганилган гурухлар ҳайвонларнинг кўп қисми мустахкам (52,77-53,82%) ва деярли тенг микдорда нозик (24,77-25,86%) ва кўпол типларга (20,31-21,8%) ажратилди. Бу маълумотларни ўтган асрнинг 50-60 йиллари маълумотлари билан солиштириш мустаҳкам типдаги кўйлар салмоғи 20-25 фоизга камайгани, яъни конституция ўзгариши нозиклашиш ва қўполлашиш томонга оғганини англатади.
4. Янги туғилган қўзилар конституцияси тери сатҳи, тери калинлиги, гул узунлиги ва кенглиги, тола қоплами узунлиги, расмдорлиги, ўралган тола узунлиги каби тери сифати кўрсаткичлари бир-бири билан ўзаро боғлиқ. Бу эса қўзилар конституциясидан наслчилик ишида мажмуа белгиси сифатидан фойдаланиш имкониятини кўрсатади.
5. Туғилган даврдаги конституция фарклари суяк, тери ва жун коплами ривожланиш хусусиятлари бўйича катта ёшида хам сақланиб колган; катта ёш қўйларнинг жун узунлиги, кирқими ва айрим тола турларининг ингичкалиги ва морфологик таркиби бўйича нозик типдаги қўйлар жуни - паст кўрсаткичлар, қўпол типдаги қўйлар жуни - юқори кўрсаткичлар, мустаҳкам типдаги кўйлар ўртача ҳолатни эгаллаган ва бу холат қўйларни конституцияси бўйича у ёки бу турга киритиш ва шу асосда селекция-наслчилик ишлари олиб бориш имконини беради.
6. Турли конституция типидаги совлиқлардан олинган кўзиларнинг ирсий белгиларини ўрганиш мустахкам конституция типидаги хайвонлар нозик ва купол типдагиларга нисбатан барқарор наслга беришини кўрсатди; улар барча хисобга олинган белгилар бўйича авлодига ўз белгиларини баркарор берган ва буни мазкур ранг хайвонлари билан наслчилик ишини юритиш жараёнида хисобга олиш зарур.
7. Конституция типини хисобга олган ҳолда, оналар ва авлодлар ўртасида ирсий белгилар бўйича боғлиқлик даражасини ўрганиш оналарнинг гул (барра) типи конституция типига қараб авлодларда гул типи намоён бўлиши 0,27-0,44 атрофида, гул узунлиги 0,31-0,48, тола узунлиги 0,41-0,51, гул мустаҳкамлиги 0,32-0,47, гул кенглиги 0,3-0,62, гул жойлашиш расми 0,35-0,47, сур ифодаланиш даражаси 0,34-0,39, сур ранги текислиги 0,3-0,45 улуш бирлигига эга бўлди; гул узунлиги мустаҳкамлик (г=О,53), гул жойлашиш расми (г=0,55-0,63) билан юкори богликлик коэффициентига эга бўлди; тола узунлиги билан гул типининг (0,44-0,51), зичлик ва гуллар жойлашиш расми билан боғлиқлиги зикр этилган богликлик белгиларини яхшилаш учун бу белгидан наслчилик ишида фойдаланиш яхши натижага олиб келишини исботлаган. Ўхшаш фаркдар конституция типлари бўйича наслчилик иши самарасини тахлил килганда хам аникланди.
8. Бўғоз совлиқлар авлодида конституция ва маҳсулдорлик хусусиятларини намоён бўлишига озиқлантириш даражаси таъсирини ўрганиш шуни кўрсатдики, совлиқларга барқарор озиқлантириш ва сақлаш шароитларини яратиш зарур ва тўлни эрта даврларда тез ўтказиш зарур; бу ҳайвонларда ирсий хусусиятларини барқарор намоён бўлиш имконини беради.
9. Сур ранг қўйларни урчитишни иқтисодий самарадорлигига ҳайвонлар конституция типи таъсир этади. Юқори ишлаб чиқариш самарадорлигини мустахкам конституция қўйларини урчитиш таъминлаб берди (42,9%), энг паст кўрсаткични нозик типдаги кўйлар (23,3%). Қўпол конституция типидаги кўйлар эса ишлаб чиқариш самарадорлиги бўйича мустахкам типдаги кўйларга яқин туради (38,1%), аммо сифат кўрсаткичлари бўйича орқада қолган.
10. Чўл яйловининг ноқулай шароитида сур ранг кўйларни урчитишда наслчилик иши учун истиқболли ва мақбули мустаҳкам конституция типидаги қўйлар ҳисобланади ва уларни урчитиш, сақлашдаги мақбул шароитни яратиш ирсий асосланган ирсий сифатларни намоён бўлиш имконини беради.

1-46 62 0

Қашқадарё ҳавзаси бўз тупроқлар минтақаси суғориладиган тупроқларининг агрокимёвий ҳолатини яхшилаш

Жаҳонгир Қўзиев

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда «ер куррасининг 11 фоиз ёки 14,5 млн. км2 майдони ишлаб чиқаришга яроқли ерлар ҳисобланиб, БМТ томонидан қайд этилган расмий маълумотларга кўра, дунёда йилига 40 фоиздан ортиқ ер майдонларида гумус ва озиқа элементларнинг камайиши, эрозияланиш, шўрланиш, ботқоқланиш жараёнлари таъсирида тупроқ деградациясининг кучайиши натижасида қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигининг камайиши кузатилмокда. Бу ҳолат дунё бўйича 7,5 млрд, дан ортиқ аҳолини турли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашда ўзининг салбий таъсирини кўрсатмокда»1.
Республикамиз умумий ер майдонининг 9,7 фоизини қишлоқ хўжалик суғориладиган тупроқлари2 ташкил этиб, уларда озиқ-овқат маҳсулотларининг 90 фоиздан ортиғи етиштирилмокда. Мамлакатимизда суғориладиган тупроқлар унумдорлигини сақлаш, минерал ва маҳаллий ўғитларни табақалаштириб қўллаш, атроф муҳитнинг ўғит қолдиқлари билан ифлосланишини олдини олиш асосида экологик соф маҳсулот етиштириш бўйича кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилмокда. Бўз тупроқлар минтақасида шаклланган суғориладиган тупроқларга мақбул ўғит меъёрларини қўллаш орқали ғўзадан 5,0 ц/га гача қўшимча ҳосил олишга эришилмокда.
Бугунги кунда дунё қишлоқ хўжалигида минерал ва маҳаллий ўғитларга, қўшимча тарзда экинларнинг вегетатив массаларини кузги шудгор остига майдалаб қўллаш бир вақтнинг ўзида тупроқ унумдорлигини сақлаш ва қайта тиклашга, озиқа элементлар мувозанатини ва тупроқдан қайтмас тарзда чиқиб кетаётган микдори ҳамда заҳираларининг салбий ҳолатини яхшилашга, ҳаракатчан шаклдаги ўзгаришлар динамикасини кузатишга, экинлар ҳосилдорлигини оширишга, атроф-муҳитни муҳофазалашга ижобий таъсир кўрсатади. Бўз тупроқлар минтақасида тарқалган асосий суғориладиган тупроқлар таркибидаги макро- ва микроэлементлар микдорини аниқлаш, агрокимёвий маълумотлар базасини ишлаб чиқиш, минерал ва маҳаллий ўғитларни турли меъёрларини «тупроқ-ўсимлик-ўғит» тизимидаги балансини аникдаш ҳамда замонавий ArcGIS дастурлари асосида тупроқларнинг озиқа моддалари билан таъминланганлик даражасини акс эттирувчи такомиллашган агрокимёвий карто-граммаларни тузиш жараёнлари орқали мазкур тупроқларнинг агрокимёвий хоссаларини яхшилаш бўйича илмий-тадқиқотлар долзарб ҳисобланади.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2016 йил 24 октябрдаги ПҚ-2640-сон «Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва қишлоқ хўжалигига агрокимёвий хизматларни кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ва 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси» тўғрисидаги фармони ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-хуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади Қашқадарё ҳавзаси бўз тупроқлар минтақасида шаклланган асосий суғориладиган тупроқларни агрокимёвий ҳолатини аниқлаш, агрохимкартограмма тузиш технологиясини такомиллаштириш, ғўза ва кузги буғдой экинларининг қисмлари билан чиқиб кетаётган озиқа элементлар миқцорини ўрганиш ва мақбул ўғит меъёрларини белгилаш электрон дастурини тузишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Қашқадарё ҳавзаси бўз тупроқлар минтақасида тарқалган асосий суғориладиган тупроқларининг макро- ва микроэлементлари билан таъминланганлик даражаси аниқланган;
бўз тупроқлар минтақасида қўлланилган минерал ва маҳаллий ўғитларни мониторинги асосида парваришланган ғўза ва кузги буғдой таркибидаги озиқа элементлар микдори бир-бири билан қиёсланиб, озиқа элементлар баланси ишлаб чиқилган;
илк бор бўз тупроқлар минтақаси суғориладиган асосий тупроқларининг агрокимёвий маълумотлари базаси ва агрохимкартограмма тузиш технологияси такомилл аштирил ган;
«тупроқ-ўсимлик-ўғит» тизими асосида озиқа элементларининг мақбул меъёрини ҳисоблаш электрон дастури ишлаб чиқилган.
Хулосалар
1. Қашкадарё хавзаси бўз тупроклар минтақасида шаклланган суғориладиган асосий тупроқларининг агрокимёвий мониторинг натижасига кўра, ўтган 9-10 йиллар мобайиида тупроқлар таркибидаги озиқа элементларнинг миқдорларини камайганлиги кузатилди:
- типик бўз тупроқларни хайдов катламида харакатчан фосфор ва калий 2007 йилда ўртача 25,0 мг/кг ва 269 мг/кг бўлган бўлса, 2016 йилга келиб эса мос равишда 21,4 мг/кг ва 239 мг/кг гача;
- оч тусли бўз тупрокларда мос равишда 11,7 мг/кг ва 309 мг/кг (2007 й.), 2016 йилга келиб эса 10,2 мг/кг ва 268 мг/кг гача;
- бўз-ўтлоқи тупроқларни хайдов катламида харакатчан фосфор 26,0 мг/кг, харакатчан калий 319 мг/кг бўлган бўлса (2007 й.), 2016 йилга келиб мазкур катламларда 23,4 мг/кг ва 283 мг/кг гача камайгани кайд килинди. Шунингдек, тупроклардаги гумус, умумий ва харакатчан шаклдаги макроэлементлар хайдов қатламларидан куйи катламлар томон камайиб бориш қонунияти кузатилади.
2. Мазкур тупроклар таркибида умумий мис - 22,0-46,0 мг/кг, рух - 78,3-141,0 мг/кг, марганец - 856,0-1235,0 мг/кг, бор - 76,0-128,0 мг/кг оралигида кайд килиниб, харакатчан микдорларига кўра, мис ва рух «чегараланган» сонларда (мис «чегараланган» сони 0,4-0,8 мг/кг; рух - 1,5-2,5 мг/кг), марганец ва бор эса «чегараланган» сонлардан икки боробар юкори (марганец «чегараланган» сони 80,0-100 мг/кг; борники эса 0,8-1,2 мг/кг) кўрсаткичларга эга.
3. Ўрганилган тупрокларда микроэлементлар (Си, Zn, Мп, В) микдори маълум бир конуниятга бўйсунган холда, тупроқларнинг механик таркибига боғлик. Тупрок профилининг устки катлами енгил кумокли, куйи катламлари ўрта ёки огир кумокли бўлганда куйи катламлар томон ортиб боради (харакатчан мис 0,39 дан 0,76 мг/кг гача), аксинча, тупрок профилини устки катламлари огир кумокли, куйи катламлари ўрта ёки енгил кумокли бўлганда (харакатчан мис 0,51 дан 0,35 мг/кг гача) камайиб боради, тупрок профилини барча катламлари бир хил ўрта кумокли механик таркибдан иборат бўлганда, бир бирига яқин (харакатчан мис 0,91-0,81 мг/кг атрофида) микдорда тебраниб туради. Ўрганилган барча тупрок типларини механик таркибида йирик (0,05-0,01 мм) ва майда чанг (0,005-0,001 мм) заррачаларининг устунлик килиши микроэлементлар миқдорини тупрок профилидаги харакатини бошкариб борадиганомилларданбиридебхисоблаш мумкин.
4. Ўрганилган тупроклар шароитида ғўзадан 26 ц/га хосил олинганда бир гектар майдондан 143 кг азот, 80 кг фосфор ва 139 кг калий элементлари ўзлаштирилган. Олинган хосил учун минерал ва махаллий ўғитлар билан, экилган уруглар (чигитлар), сугориш сувлари ва ёгинлар билан жами: 240 кг/га азот, 60 кг/га фосфор ва 74 кг/га калий элементлари келиб тушган. Парваришланган ғўзанинг ҳосили, ғўзапояси хамда азотли ўғитларни турли йўллар билан йўқолиши хам қўшиб хисобланганда 195 кг/га азот, 63 кг/га фосфор ва 107 кг/га калий элементлари чиқиб кетган. Озиқа элементларни кирим-чикими азот бўйича ижобий (+44 кг/га), фосфор ва калийлар бўйича эса салбий (Р: -3; К: -33 кг/га) балансга эга;
- парваришланган ғўза бир гектар майдондан 0,8 кг мис, 1,1 кг рух, 4,0 кг марганец ва 1,8 кг бор микроэлементларини ўзлаштирган. Ўзлаштирилган мисни 75%, рухни 76%, марганецни 38% ва борни эса 59% и ҳосил ва ғўзапоя билан чиқиб кетган.
5. Кузги буғдойдан ўртача 53 ц/га хосил олинганда, бир гектар майдондан 184 кг азот, 74 кг фосфор ва 145 кг калий элементларини ўзлаштирган. Ушбу хосил учун бир мавсумда минерал ва маҳаллий ўғитлар билан табиий йўллар ҳамда кузги бугдойдан коладиган кисмлари билан 202 кг/га азот, 57 кг/га фосфор ва 53 кг/га калий элементлари тупрокка келиб тушган. Етиштирилган хосил, поя-барг (сомон) кисмлари билан 244 кг/га азот, 57 кг/га фосфор ва 117 кг/га калий тупроқларни тарк этган. Ушбу шароитда озиқа элементларни биологик айланишига кўра, азот ва калий салбий (N: -27; К: -64 кг/га), фосфор эса (Р: +1,4) ижобий балансга эга;
- етиштирилган кузги бугдой бир гектардан 0,8 кг мис, 1,9 кг рух, 20,4 кг марганец ва 1,6 кг бор микроэлементларини ўзлаштирган. Дон ва поя-барг (сомон) кисмлари билан ўзлаштирилган мисни 71%, рухни 62%, марганец ва борларни эса 63 %и чиқиб кетган.
6. Бугунги кунда маълумотларни кидириш ва уларнинг тахлил килиш нафакат маълумотларни киёсий таққослаш имкониятларини юкорилиги, иқтисодий жихатдан афзаллиги ва вактни тежаш каби имкониятлари мавжуд. Тупрокларнинг генетик катламлари бўйича агрокимёвий маълумотлар базаси Access дастурида, такомиллашган агрохимкартогарммалар замонавий ArcGIS дастурида илк бор тузилди. Ушбу тизим асосида республикамизнинг мавжуд суғориладиган тупрокларининг агрохимкартограммаларини тузиш ва дастлабки холатни эталон сифатида кабул килиш, келгусида тупрокларнинг агрокимёвий холатини кай томонга ўзгариши динамикасини кузатиш, маълумотларни тезкор тахлил килиш, керакли хулоса ва тавсияларни бериш имконини беради, шунингдек, мазкур тизим эски услубга нисбатан вактни тежаш имкониятлари юкорилиги билан ажралиб туради;
- ушбу тизим асосида Қамаши тумани «Қорабоғ» массиви тупрокларининг 1:10000 масштабли, фермер хўжаликларини 1:5000 масштабли агрохимкартограммалари тузилди ва ишлаб чикаришга жорий килинди.
7. «Тупроқ-ўсимлик-ўғит» тизими асосида ўғит кўллаш орқали, нафақат тупроқларни агрокимёвий хоссалари ва озиқа элементлари балансный яхшилаш билан, ердан фойдаланувчилар иқтисодини тежаш, шунингдек, тупроклар унумдорлиги ва экинлар хосилдорлини ошириш имкони яратилади; 
- ҳозирги кундаги маҳаллий ўғитлар етишмовчилигини олдини олиш ва тупроклар унумдорлигини саклаш ва ошириш учун бўз-ўтлоки тупроклар шароитида етиштирилаётган ғўзага қўлланилаётган минерал ва маҳаллий ўғитларга (N185P140K36+5 т/га гўнг) қўшимча килиб ғўзапояни майдалаб кўллаш тавсия этилади.

1-42 36 0

Қашқадарё воҳаси тупроқ-иқлим шароитларида дефляцион жараёнлар, уларга қарши курашишнинг назарий ва амалий аҳамиятлари

Шахриёр Ахмедов

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда дунё бўйича қишлоқ хўжалигида дефляция ва деградацияга учраган майдонлар салмоғи ортиб бормокда. Ирригация ва шамол эрозияси, шўрланиш, ифлосланиш, ботқоқлашиш ҳамда чўкиш жараёнлари таъсирида ерларнинг мелиоратив ҳолати ёмонлашмокда ва тупроқ унумдорлиги пасайишига сабаб бўлмоқда1. Шамол эрозияси таъсирида дунё бўйича 28 фоиздан ортик экин майдонлари турли даражада зарар кўриб, кишлок хўжалиги маҳсулотларини етиштиришнинг камайишига олиб келмокда.
Дунёнинг пахта етиштирувчи мамлакатларида тупроқни шамол эрозиясидан ҳимоялаш натижасида даланинг микроиклимини мақбуллашуви, тупроқнинг намлик ва озика режимларини яхшиланиши, суғориш сувини тежалиши, пировардида пахта хосили ва тола сифати ошиши кузатилган. Шу жиҳатдан, қишлоқ хўжалиги экинлари ва тупроқни шамол эрозиядан сақлаш, турли заҳарли кимёвий моддаларни шамол орқали учиб экин майдонларига зарар етказишни камайтириш, экологик ҳолатни соғломлаштириш ва дефляцион жараёнларни олдини олиш бўйича изланишлар долзарб бўлиб ҳисобланади.
Республиками? кишлоқ хўжалигида шамол эрозияси жараёнларини олдини олиш орқали тупроқ унумдорлигини сақлаш ва атроф-муҳитни ҳар хил кимёвий моддалар билан ифлосланишини камайтириш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ҳамда ҳосил салмоғи ва махсулот сифатининг оширишга эришилмокда. Суғориладиган ерларни мухофаза килиш ва экологик холатни яхшилашда шамол эрозияси жараёнларини салбий таъсирини камайтириш муҳим аҳамият касб этади. Қум тепаликлар, барханлар ва қум тупроқлар минтакаларида тезлиги купли (>15 м/с) ва ундан тез эсадиган шамолларни пахта майдонларига зарарини камайтиришда ихота дарахтзорларини барпо этиш, кулис (тўсиқ) экинларни экиш ва шамол эрозиясига қарши агротехник тадбирларни кўллаш юкори самара беради. Ўзбекистон Республикасининг 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясида « 3.3 Қишлоқ хўжалиги ишлаб чикариш сохасига интенсив усулларни, энг аввало, сув ва ресурсларни тежайдиган замонавий агротехнологияларни кўллаш, атроф мухитни мухофаза қилиш» муҳим вазифаларидан бири килиб белгилаб берилган. Шу жиҳатдан, республикамизда пахта майдонларини шамол эрозиясидан ҳимоя килиш натижасида тупрок унумдорлигини сақлаш, чигитни кайта экишни камайтириш, уруғ сарфи, ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари ва ишчи кучини тежашга эришилмокда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 19 апрелдаги ПҚ-1958-сон «2013-2017 йиллар даврида сугориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш ва сув ресурсларидан окилона фойдаланиш чоратадбилари тўғрисида»ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 28 ноябрдаги 261-сон «Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш дастурларини шакллантириш ва амалга оширишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий хужжатлар белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқот мақсади Қашкадарё вилоятининг тақирсимон тупроқлари шароитида шамол эрозиясига карши кураш оркали тупроқнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва уни унумдорлигини сақлаш ҳамда ошириш, юкори ва сифатли пахта ҳосили олиш агротехник тадбирларини ишлаб чикишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор Қашқадарё вилоятининг Китоб, Шахрисабз, Яккабоғ, Деҳконобод ва Чироқчи туманлари шамол эрозиясидан зарарланмаслиги, Қамаши, Ғузор, Қарши, Нишон туманлари шамол эрозиясидан ўртача зарарланиши ва Муборак, Миришкор, Косон ва қисман Касби туманлари кучли зарарланиши аниқланган;
дефляция жараёнлари рўй берадиган суғориладиган такирсимон тупроқларнинг генетик-морфологик кўрсаткичи, агрофизикавий ва агрокимёвий хоссалари ҳамда мелиоратив ҳолати аниқланган;
кучли шамол эрозиясига учрайдиган ҳудудларда кулис учун экилган оқ жўхори ва кунгабоқарнинг тупроқ ва ғўзани шамол эрозиясидан ҳимоя килиши илмий асосланган;
шамол эрозиясига учрайдиган ҳудудлардаги тақирсимон тупроқлар шароитида ғўзани парваришлашнинг макбул агротехникаси ишлаб чикилган.
Хулосалар
1. Қашқадарё вилояти ҳудудини уч зонага бўлиш мумкин: биринчи кисми тоғ, тоғ олди қисми бўлиб, бу зонада типик, тўқ тусли бўз, тоғ жигарранг тупроқлар жойлашган, бу занада асосан сув эрозияси тарқалган; иккинчи вертикал зона оч тусли бўз, интрозонал ҳолатда, ўтлоқи-аллювиал тупроқлар. Тоғ, тоғ олди кисмида (адрларда) сув эрозияси, бўз тупроқлар ҳудудида тарқалган ирригация эрозияси; учинчи саҳро зонасида шамол эрозияси намоён бўлади.
2. Шамол эрозиясини келиб чиқишига иқлимий шароит яратади -саҳро зонасида ҳаммаси бўлиб, ўртача 80-100 мм ёғин ёғади. Бу ёғинлар асосан кеч куз, қиш ва эрта баҳорда ёғади. Йиллик эвапотранспирация ёғинга нисбатан 10-12 марта ортиқ.
3. Ёғингарчиликнинг кам бўлиши, ер устини қуриб колиши, тезлиги кучли (>15 м/с) ва ундан тез шамолларнинг эсиши, тупроқнинг механик таркибини енгиллиги дефляцион жараёнларни келтириб чиқаради.
4. Тақирсимон тупроқларнинг “Сандиқли” қум массиви билан чегарадош бўлганлиги натижасида тезлиги кучли шамоллар пайтида кумлар ҳаракатга келиб, бу тупроқлар устида ёйилиши натижасида тупроқнинг механик таркибини бироз енгиллашиши, шамол эрозиясининг келиб чиқишига сабаб бўлади.
5. Тажриба даласи тақирсимон тупроклар шароитида, шамол эрозиясига қарши курашда ғўза ва ок жўхори экилган тажриба назорат вариантида тупроқнинг хажм массаси 0-30 см.да 1,39 г/см3, 0-50 см-да 1,40 г/см3 ни ташкил қилди, оқ жўхори-2160 м2, ғўза 7840 м2да юкоридагиларга мос ҳолда 1,38; 1,38 г/см3, оқ жўхори-1800 м2, ғўза 8200 м2да 1,40; 1,39 г/см3 ни, оқ жўхори-1440 м2, ғўза 86 фоизда 1,40; 1,41 г/см3 ни ташкил килган ёки амал даври бошига нисбатан оқ жўхори 2160 м2, ғўза 7840 м2да 0,01 дан 0,02 г/см3 кўп эканлиги, қолган вариантларда ўзгариш сезилмаганлиги кузатилди. Бу хилдаги хажм масса оптимальдан оз бўлсада кўпроқ.
6. Ғўза, оқ жўхори ва кунгабоқар экилган тажрибада, тупроқнинг сув ўтказувчанлиги назорат вариантида биринчи соатда 140 мм ни, кунгабокар-2160 м2, ғўза 7840 м2да 110 мм ни, кунгабоқар-1800 м2, ғўза 8200 м2да 120 мм ни, кунгабоқар-1440 м2, ғўза 86 фоизда 130 мм ни ташкил килганлиги аникланди. Тупроқнинг сув ўтказиш қобилияти ўртачадан, вегетация охирида паст даражага ўтиб колган.
7. Ғўза ок жўхори ва кунгабоқар экилган тажрибада назорат вариантида ялпи азот-0,057; 0,053, фосфор-0,088; 0,084, чиринди 0,541; 0,523 фоизни, тўсиқ ҳосил қилинган кулис орқали кунгабокар-2160 м2, ғўза 7840 м2 ташкил килиб экилган вариантда ялпи азот-0,052; 0,048, фосфор-0,079; 0,073, чиринди 0,533; 0,51800 м2ни, кунгабоқар-1800 м2, ғўза-8200 м2 вариантда ялпи азот-0,051; 0,049, фосфор-0,084; 0,081, чиринди 0,527; 0,511 фоизни, кунгабокар-1440 м2, ғўза 8640 м2 вариантда ялпи азот-0,053; 0,047, фосфор-0,078; 0,068, чиринди 0,523; 0,507 фоизни ташкил этган. Тажриба ўтказиш даврида барча кўрсаткичлар жуда кам микдорда ўзгарганлиги намоён бўлди.
8. Тажриба даласи тупроқларда харакатчан азот микдори ғўзани ок жўхори билан тўсган вариантда йиллар бўйича 12-13, фосфор бўйича 8-10, калий бўйича 115-125 мг/кг ни ташкил этди. Ғўзани кунгабоқар билан шамолдан тусганда хам оқ жўхори билан тусганга ухшаган NPK билан жуда паст таъминланган. Мўлжалдаги ҳосилни етиштириш учун юқори микдордаги азот, фосфор ва калий кўллашга тўғри келади.
9. Ғўза ва оқ жўхори экилган тажрибада биринчи суғориш 1250 м3/га берилган бўлса, иккинчи суғоришда 1210 м3/га ва учинчи суғоришда 1260 м3/га, мавсумий суғориш меъёри 3760 м3га, ғўза ва кунгабоқар тажрибасида юқоридагиларга мос ҳолда 1220; 1190 ва 1230 м3/га, 3640 м3/га ёки ғўза ва оқ жўхори тажрибасига нисбатан 120 м3/га кам сув берилганлиги аниқланди.
10. Ғўза оқ жўхори ва кунгабокар экилган тажрибада назорат вариантида кўсаклар сони бир туп ғўзада ўртача 7,7 донани, кунгабоқар билан тўсилганда, кунгабокар-2160 м2, ғўза 7840 м2 қилиб экилган вариантда 8,2 ; кунгабокар-1800 м2, ғўза 8200 м2 қилиб экилган вариантда 8,9; кунгабокар-1440 м2, ғўза-8640 м2 вариантда 8,3 ва 3,7 донани ташкил этди. Энг юкори кўрсаткич ғўза ва оқ жўхори экилган тажрибада, ок жўхори 2160 м2, ғўза 7840 м2 қилиб экилган кулис вариантда назоратга нисбатан кўсак сони 2,4-2,8 ва 0,9 дона кўп эканлиги аниқланди.
11. Тақирсимон тупроқлар шароитида шамол эрозиясига қарши курашда тўсик ҳосил килинган кулис яъни оқ жўхори 1800 м2, ғўза 8200 м2да ҳамда кунгабокар 1800 м2 ва ғўза 8200 м2 да энг юкори пахта ҳосили, иккала вариантда хам назоратга нисбатан қўшимча ҳосил олишга эришилди. Иқтисодий жиҳатидан энг оптималь вариант ернинг 8200 м2 ғўза, колгани ок жўхори ва кунгабокар эгаллаган вариант бўлди.
12. Қашкадарё шароитида ғўзани шамол эрозиясига қарши лойиҳалашда ишни учиничи гуруҳ ерлардан бошланиши керак.
13. Қашкадарё вилоятининг суғориладиган тақирсимон тупроқлар шароитида шамол эрозиясига карши курашда ғўза 8200 м2 ва шамолга карши тўсик сифатида оқ жўхори 1860 м2 қилиб, гектарига N-200, Р2О5-140, К2О-ЮО кг/га (экишдан олдин Р-140, К-100 кг/га, азотни шоналашда-75 ва гуллашда 125 кг/га) кўлланилиши максадга мувофикдир.

1-76 66 0

Қашқадарё вилояти шароитида районлаштирилган ғўза навлари ҳосилдорлигини ошириш технологияларини такомиллаштириш

Искандар Буриев

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда дунё пахтачилигида тўқимачилик саноати талабларига мос келадиган микронейр кўрсаткичи мақбул бўлган навларга талаб ошиб бормокда. Пахта етиштирувчи 84 та мамлакатда экилаётган ғўза навларини доимий янгиланишини таъминлаш мақсадида турли экстремал омилларга чидамли, толанинг технологик сифат кўрсаткичлари юқори бўлган ўрта ва ингичка толали навлари яратишга алохида эътибор берилмокда. Мазкур навларни муаяйан тупроқ-иклим шароитларига мос холда танлаш, жойлаштириш ва етиштиришнинг мақбул агротехник тадбирларини ишлаб чиқиш долзарб бўлиб хисобланади.
Республиканинг турли тупрок-иқлим, гидрогеологик ва мелиоратив минтақалари учун яратилган турли нокулай шароитларга чидамли, кимматли хўжалик белгиларини намоён этадиган, толанинг технологик сифат кўрсаткичлари юкори, серхосил навларини танлаш хамда парваришлашнинг мақбул агротехнологияларини тадбиқ этиш бўйича кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилмокда. Экологик нав синовлари натижасида хар бир минтақа учун юкори потенциал хусусиятларга эга бўлган янги ғўза навларини танлаб олиш ва етиштириш агротехнологияларини такомиллаш-тириш натижасида республикамизда сўнги йилларда юқори сифатли ва мўл пахта хосили етиштиришга эришилмокда.
Дунё пахтачилигида ғўза навларининг махсулдорлигини ва толанинг технологик сифат кўрсаткичларини кескин пасайиш хусусиятини саклаб колиш, янгидан яратилаётган ўрта ва ингичка толали ғўза навларининг узок вақт турғунлигига эришиш кўп жихатдан қўлланилаётган агротехник тадбирлар самарадорлигига бевосита боғлиқ бўлиб хисобланади.
Шу жихатдан, ғўзанинг янги навларининг тупроқ-иклим шароитларига мос етиштириш агротехнологиялари, жумладан, маъданли ўғитлар билан озиқлантириш, сугориш тартиби, экиш муддатлари ва тизими хамда мақбул кўчат қалинликларини ишлаб чиқиш бўйича илмий-тадқиқотлар долзарб бўлиб хисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 29 декабрдаги ПҚ-2460-сон «2016-2020 йилларда қишлоқ хўжалигини янада ислох қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва 2016 йил 1 февралдаги ПҚ-2484-сон «Ғўза навларини жойлаштириш ва пахта хосили етиштиришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисида»ги қарорлари хамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-хуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга хизмат қилади.
Тадкиқотнинг максади Қашқадарё вилоятининг оч тусли бўз, типик бўз ва тақирсимон тупроқлари шароитида ғўзани ўрта толали «Юлдуз», «Мехнат», «Меҳр», «Оқ-олтин-5», «Наманган-77», «С-6530» ва «Бухоро-6» навларининг хосилдорлигини оширишда мақбул ўғит ва суғориш тартибларини, қулай экиш муддатлари, тизимлари хамда кўчат қалинликларини аниқлашдан иборат.
Тадкиқотнинг илмий янгнлиги куйидагилардан иборат:
илк бор Қашқадарё вилоятининг оч тусли бўз тупроқлари шароитида ғўзани ўрта толали «Юлдуз», «Мехнат», «Мехр», «Оқ-олтин-5», «Наманган-77» ва «Бухоро-6» навларини маъдан ўғитлар билан N-200 Р-140, К-100 кг/га меъёрда озиклантириш ва тупроқ намлиги ЧДНСга нисбатан 70-70-60% тартибда суғориш мақбуллиги аниқланган;
типик бўз тупроқларда ғўзани ўрта толали «Наманган-77», «Бухоро-6», «С-6530» ва «Мехр» навларини маъдан ўғитлар билан озиклантириш меъёри N-200 Р-140, К-100 кг/га хамда тупрок намлиги ЧДНСга нисбатан 70-70-60% тартибда сугориш самарали бўлиши аникланган;
чигит экиш муддатини 10-15 март кунлар оралиғида ўтказиш, 60x13-1 экиш тизимида кўчат қалинлигини гектарига 120 минг дона хисобида қолдириш мақбуллиги исботланган;
тақирсимон тупрокларда ўрта толали «Наманган-77», «Бухоро-6», «С-6530» ва «Мехр» навларининг мақбул ўғит меъёрлари N-250 Р-175, К-125 кг/га, тупрок намлиги ЧДНСдан 70-70-60% сугориш тартиби қулай бўлиши аникланган;
чигит экиш муддатини 5-10 апрель кунлари оралигида амалга ошириш, экиш тизими 90x9-1, кўчат қалинлиги гектарига 120 минг дона бўлиши аникланган.
Хулосалар
1. Оч тусли бўз тупроқлар шароитида Юлдуз, Мехр, Мехнат, Ок-олтин-5, Наманган-77 ва Бухоро-6 навларининг ўсиб ривожланиши ва қуруқ масса туплаши учун мақбул шароит N-200, Р-140, К-100 кг/га меъёрларда қўлланилганда, сугориш тартиби ЧДНСдан 70-70-60 % бўлганда, типик бўз тупроклар шароитида Наманган-77, Бухоро-6, С-6530 ва Мехр навлари учун N-200, Р-140, К-100 кг/га, сугориш тартиблари ЧДНСдан 70-70-60 %, кўчат қалинлиги 120 минг/га, 1-экиш муддатида (10-15 март), тизими 60x13-1, тақирсимонларда эса N-250, Р-175, К-125 кг/га меъёрларида, сугориш тартиблари ЧДНСдан 70-70-60 %, кўчат қалинлиги 120 минг/га, 2-экиш муддатида (5-10 апрель) 90x9-1 тизимда яратилиши кузатилган.
2. Типик бўз тупроклар шароитида ғўза навларининг нисбатан юкори гуллаш жараёнлари ўғит меъёрлари N-200, Р-140, К-100 кг/га, сугориш тартиблари ЧДНСдан 65-65-60 %, кўчат қалинликлари 90 минг/га бўлганда кузатилиб, ғўза навларига мутаносиб равишда 78,1; 74,2; 76,5 ва 80,1 % ни ташкил қилган холда, тақирсимонларда аксинча ўғит меъёрлари N-250, Р-175, К-125 кг/га дан N-200, Р-140, К-100 кг/га ўзгариши билан гуллаш жараёни хам пасайиб, Наманган-77 навида 73,1%; Бухоро-6 да 70,1; С-6530 да 71,1 % ва Мехрда 76,2 % га тенг бўлди ва 2,0 %; 3,1; 1,2 ва 1,9 % га камайгани кузатилган. Огир механик таркибли тақирсимон тупрокларда нисбатан юқори кўрсаткичлар кўчат қалинлиги 90 минг/га, сугориш тартиби ЧДНСдан 65-65-60 % ўғитлар меъёри N-250, Р-175, К-125 кг/га бўлганда олинган.
3. Биринчи экиш муддатида (10-15 март) типик бўз тупрокларда экиш тизими 60x13-1 кўчат қалинлиги 120 минг/га бўлганда 90 минг/га (60x16-1) нисбатан ғўза навларини биринчи хосил шохининг илдиз бўғзидан баландлиги мутаносиб равишда 0,7; 0,9; 1,8 ва 0,8 смга, уругпалла баргдан баландлиги эса 0,9; 2,3; 0,1 ва 1,7 см га қисқарди. 2-экиш муддатида (5-10 апрель) кўрсаткичлар бироз ортгани аникланган.
Тақирсимон тупрокларда нисбатан мақбул кўрсаткичлар экиш тизими 90x9-1, кўчат қалинлиги 120 минг/га бўлганда олиниб, экиш тизими 60x13-1 (120 минг/га) га нисбатан хосил шохларининг илдиз бўғзидан баландлиги 3,0; 3,8; 5,3 ва 1,6 см га, уругпалла баргдан эса 2,0; 1,4; 0,0 ва 0,7 см га юкори бўлган.
4. Типик бўз тупроклар шароитида ўрта толали ғўзани Наманган-77, Бухоро-6, С-6530 ва Мехр навларининг мақбул барг сатхи юзаси (23056, 24151, 22650 ва 25201 м2/га), экишни 1-муддатида (10-15 март), кўчат қалинлиги 120 минг/га, тақирсимонларда эса экишни 2-муддатида (5-10 апрель), кўчат қалинлиги 120 минг/га бўлганда олиниб, 27848, 28363, 25812 ва 28513 м2 ни ташкил килган.
5. Оч тусли бўз тупроклар шароитида ғўзани Юлдуз, Мехнат, Мехр, Ок-олтин-5, Наманган-77 ва Бухоро-6 навлари тезпишарлик даражалари маъдан ўғитлари N-200, Р-140, К-100 кг/га қўлланилганда (117, 116, 118, 121, 125 ва 131 кун), хамда сугориш тартиблари ЧДНСдан 65-65-60 % бўлганда (115, 116, 117, 118, 119 ва 119 кун) кузатилган холда типик бўз тупроклар шароитида ғўзани Наманган-77, Бухоро-6, С-6530 ва Мехр навларининг кўсакларини очилиш жадаллиги маъдан ўғитлар N-200, Р-140, К-100 кг/га сугориш тартиблари ЧДНСдан 65-65-60 %, кўчат калинлиги 90 минг/га, (47,2; 46,1; 45,1 ва 51,2%) такирсимонларда эса маъдан ўғитлари N-250, Р-175, К-125 кг/га меъёрларда қўлланилиб, сугориш тартиби ЧДНСдан 65-65-60 %, кўчат калинлиги 90 минг/га (44,2; 42,1; 42,1 ва 46,7%) бўлганда аникланган.
6. Ғўзани Юлдуз, Мехнат ва Мехр навларидан юкори пахта хосили ва сифатли тола олиш учун оч тусли бўз тупрокларда маъдан ўғитлари N-200, Р-140, К-100 кг/га, Ок-олтин-5, Наманган-77 ва Бухоро-6 навлари учун эса N-250, Р-175, К-125 кг/га, меъёрларда, сугориш тартиблари ЧДНСдан 70-70-60 % белгиланиши кераклиги аникланган.
Типик бўз тупроклар шароитида Наманган-77, Бухоро-6, С-6530 ва Мехр навларининг юкори пахта хосиллари (36,8; 38,2; 37,4 ва 38,0 ц/га) ва сифатли тола ўғитлар N-200, Р-140, К-100 кг/га, сугориш тартиблари ЧДНСдан 70-70-60%, кўчат калинлиги 120 минг/га бўлганда, тақирсимон тупрокларда эса маъдан ўғитлар N-250, Р-175, К-125 кг/га, сугориш тартиби ЧДНСдан 70-70-60%, кўчат калинлиги 120 минг/га (30,5; 31,2; 30,8 ва 32,3 ц/га) бўлганда олинган.
Типик бўз тупрокларда нисбатан юкори пахта хосиллари ва сифатли тола 1-экиш муддатларида (10-15 март) олиниб, экиш тизими 60x13-1, кўчат калинлиги 120 минг/га бўлганда ғўзани Наманган-77, Бухоро-6, С-6530 ва Мехр навларида мутаносиб равишда 35,1; 36,2; 31,8 ва 36,7 ц/га ни, такирсимон тупрокларда эса 2-экиш (5-10 апрель) муддатида, тизимида 90x9-1, кўчат калинлиги 120 минг/га бўлганда олиниб, 34,2; 36,1; 32,3 ва 36,8 ц/гани ташкил килган.
7. Ғўзани Наманган-77, Бухоро-6, С-6530 ва Мехр навларининг 1000 дона чигит вазни ва мойдорлигини юқори кўрсаткичлари типик бўз тупрокларда маъдан ўғитлари N-200, Р-140, К-100 кг/га, сугориш тартиблари ЧДНСдан 70-70-60 %, кўчат калинлиги 90 минг/га бўлганда (117,2; 118,5; 116,5 ва 119,2 грамм, 18,9; 18,9; 16,6 ва 19,8 %) кузатилган.
Такирсимон тупрокларда эса N-250, Р-175, К-125 кг/га қўлланилиб, сугориш тартиблари ЧДНСдан 70-70-60 % ва кўчат калинлиги 120 минг/га бўлганда аникланган.
8. Ғўзани Юлдуз, Мехнат, Мехр, Оқ-олтин-5, Наманган-77 ва Бухоро-6 навларида оч тусли бўз тупроклар шароитида нисбатан юкори шартли соф фонда (16072; 15954; 22272; 14712; 15312 ва 14472 сўм/га, рентабеллик даражаси эса 27,4; 27,9; 33,9; 25,9; 26,6 ва 25,6 %) маъдан ўғитлари N-200, Р-140, К-100 кг/га меъёрларда кўлланилганда, сугориш тартиблари бўйича эса (14494; 12359; 20314; 8994; 13814 сўм/га хамда 26,0; 23,5; 31,7; 38.4; 25,4 ва 14,5 %) ЧДНСдан 70-70-60 % бўлганда олинган.
Ғўзани Наманган-77, Бухоро-6, С-6530 ва Мехр навларида нисбатан юкори шартли соф фонда типик бўз тупроклар шароитида ўғитлар N-200, Р-140, К-100 кг/га меъёрда, сугориш тартиблари ЧДНСдан 70-70-60 % кўчат калинлиги 120 минг/га бўлганда олиниб, 158131; 169927; 162482 ва 168473 сўм/га, рентабеллик даражаси 28,4; 29,4; 28,8 ва 29,3 % га тенг бўлган.
Такирсимон тупрокларда N-250, Р-175, К-125 кг/га, сугориш тартиблари ЧДНСдан 70-70-60 %, кўчат қалинликлари 120 минг/га бўлганда олинди ва 127455; 138611; 131953; 146930 сўм/га ни рентабеллик даражаси 24,9; 26,1; 25,5 ква 26,9 % ни ташкил килган.
Юкоридаги ғўза навларининг чигитини 1-экиш (10-15 март) муддатида нисбатан юкори шартли соф фонда типик бўз тупроклар шароитида экиш тизими 60x13-1, кўчат калинлиги 120 минг/га бўлганда олинди ва 139122; 154458; 111145 ва 150257 сўм/гани, рентабеллик 26,2; 28,2; 23,1 ва 28,6 % га тенг бўлган.
Такирсимон тупрокларда хам шу кўчат қалинлигида, лекин экиш тизими 90x9-1, 2-экиш муддатида (138680; 150754; 124622 ва 155904 сўм/га ва 26,8; 27,6; 25,1 ва 28,0 %) олинган.
9. Ўрта толали ғўза навлари Наманган-77, Бухоро-6, Юлдуз ва морфобиологик хусусиятлари яқин бўлган Бухоро-102, Бешқахрамон ва Султон навларидан юкори ва сифатли пахта хосили олиш учун:
оч тусли бўз тупроклар шароитида маъдан ўғитларни N-200, Р-140, К-100 кг/га меъёрда қўллаш ва сугоришни (5-6 марта) ЧДНС га нисбатан 70-70-60 % да ўтказиш;
типик бўз тупроклар шароитида маъдан ўғитларни N-200, Р-140, К-100 кг/га меъёрда кўллаш, сугоришни (5-6 марта) ЧДНС га нисбатан 70-70-60 %, да ўтказиш, чигитни 10-15 мартларда, 60x13-1 тизимда экиш, кўчат қалинлигини эса 120 минг/га колдириш;
такирсимон тупрокларда эса маъдан ўғитларни N-250, Р-175, К-125 кг/га меъёрда қўллаш, сугоришни (4-5 марта) ЧДНС га нисбатан 70-70-60 % да ўтказиш, чигитни 5-10 апрелларда, 90x9-1 тизимда экиш ва кўчат қалинлигини 120 минг/га колдириш тавсия этилади.


 

208-209 74 0

Қашқадарѐ вилояти адир яйловларининг ҳосилдорлик динамикаси

У.Ў. Рахимов

Мақолада Қашқадарё вилоятининг адир яйловлари ҳосилдорлиги бўйича маълумотлар баён қилинган.

613-622 112 0

Қауын егістіктеріндегі мyiopardalis pardalina зиянкестерімен күресу шаралары, зиянкестің биологиясы мен зияндылығы

Bayan Toyjigitova, Аяулым Baymenova

Бұл мақалада Қауын шыбынына қарсы қолданылатын агротехникалық және химиялық іс-шаралар, зиянкестің биологиясы мен зияндылығы, зиянкестердің даму циклін зерттеу және инсектицидтердің тиімділігін бағалау болды. Қауын егістіктеріндегі Мyiopardalis pardalina зиянкестерімен күресу шаралары, зиянкестің биологиясы мен зияндылығы 2021-2023 жылдары зерттеу мақсатында қауын шыбындарының ошақтарын жоюдың қолайлы әдістері Түркістан облысы, Отырар ауданы далалық жағдайында зерттелді. Қауын шыбындарының ошақтарын оқшаулау және жою. Зиянды организмнің одан әрі таралуын шектеу, карантиндік фитосанитариялық шараларды қатаң сақтау,тиімділікті бағалау жүргізілді.

336-342 141 0

Қатор ораларига ишлов беришда қўлланиладиган фермерларбоб, комбинациялашган, чопиқ култиватор чукур-юмшаткич

Т Худойбердиев , М Холдаров

Барча мамлакатларда экинлардан юқори ҳосил олиш учун ресурстежамкор иш унуми юқори, бажарилаётган ишнинг сифати талаб даражасида бўлувчи қишлоқ хўжалик машиналарини ишлаб чиқишга эътибор берилмоқда.

Республикамизда асосий экинлардан бири бўлган пахтанинг хосилдорлигини орттириш учун янги-янги технологиялар қўлланилмоқда ва шу технология асосида ишловчи фермерларбоб бўлган техникалар ишлаб чиқилмоқда. Охирги йиллдарда пахта етиштириш технологиясига кирибкелаётган технология ғўза қатор ораларига чуқур ишлов берувчи технологиядир. Бу технологияни амалга ошириш учун қатор орасида ишлай оладиган тракторга агрегатланган чуқур юмшаткичлар ғўза қатор ораларига алохида кириб юмшатмоқда. Мазкур мақола комбинациялашган чопиқ култиватор чукур-юмшаткич тўғрисида. 

157-159 141 0

Қарнабчўл шароитида черкез уруғларининг маҳсулдорлик кўрсаткичлари

А.С. Бобаева, Х.Э. Солиев, Б.Х. Рафиев

МақоладаПалецкий ва Рихтер черкезиуруғларининг Қарнабчўл шароитидаги маҳсулдорлик кўрсаткичлари тадқиқот натижалари баён қилинган.

1-41 54 0

Ғўзанингасосий касалликлари (гоммоз, илдиз чириш, фузариоз) ва буғдойнинг (илдиз чириш) касаллигини қўзғатувчи баъзи фитопатогенларни тупроқ антагонистлари билан ўзаро муносабатлари

Рустам Маннанов

Тадқиқот объектлари: Микроб-антагонистлар ва улар хосил қиладиган антибиотик моддалар, фитопатоген микроорганизмлар, гоммоз ва илдиз оириш касаллиги билан касалланган ғўза ҳамда илдиз чириш билан касалланган бугдой ўсимлиги.
Ишнннг максади: Бактерия-антагонистларнинг фаол штаммларини скрининги ва комплекс биологиясини ўрганиш хамда ғўза ва бугдойнинг зарарли касалликларини қўзғатувчилар билан ўзаро муносабатлари устида тадқиқотлар ўтказилди. Тадкикотлар натижасида сараланган бактерия штаммлари ва уларнинг антагонистик фаоллиги механизми хақида олинган маълумотларни экологик хавфсиз биопрепаратлар ишлаб чикишда кўллашга, қишлок хўжалик экинларининг касалликларини кўзғатувчи фитопатогенларни камайтиришга ва уларнинг хосилини оширишга мўлжалланган.
Тадкикот методлари: Микробиологик, биокимёвий ва дала усулларидан ва зарари, антагонистик модцаларнинг
фойдаланилди. Касаллик кўзғатувчиларнинг тарқалиши микроорганизмларни ажратиш. антагонист-микробларнинг хусусиятларини ўрганиш, антагонистлар хосил қиладиган хусусиятларини, ғўза ва буғдой уруғларини экишдан олдин антагонистларнинг хужайра суспензияси билан ишлов бериш натижасида ўсимликларни фитопатогенлар билан зарарланишини камайиши ва уларнинг хосилини ошишига таъсири дала тажрибаларида ўрганилди. Тадқикот натижаларини математик тахлили В.А.Доспехов усулида аникланди.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: Ўзбекистон шароитида ғўза ва кузги бугдойни олдиндан зарарлаб келган замбуруг ва бактерия фитопатогенларига тупрок антагонистларининг антагонистик ўзаро муносабатлари ўрганилди. Кузги бугдойнинг илдиз чириш касаллиги билан зарарланган ва соглом ризосферасидан микофлора турлар таркиби аникланди. Bacillus subtilis 23 штаммини хосил киладиган антибиотик моддасининг токсинлик таъсири ва табиий хусусияти аникланди. Фойдали тупрок микрофлорасига антагонистларнинг қарши таъсири йўклиги аникланди. Ўсимликларни химоя килишда В. subtilis 23 штаммини кўллашнинг самаралилиги, экологик хавфсиз комплекс биопрепарат эканлиги исботланди.
Амалий ахамияти: Ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра самарали ва экологик тоза биопрепарат В. subtilis 23 антагонистини қўллаш ва ишлаб чиқиш технологияси бўйича амалий тавсиялар ишлаб чикилди.
Тадбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: Ўрганилган В.subtilis 23 биопрепаратини кўллаш ва ишлаб чиқариш технологияси бўйича амалий тавсиялар берилган. Дала шароитида уруғларни экишдан олдин В. subtilis 23 штаммини хужайра суспензиясини кўллашнинг биологик самарадорлиги ғўзанинг гоммоз касаллигида - 59,4%, ғўзанинг илдиз чириш касаллигида - 63,9%, бугдойнинг илдиз чириш касаллигида 60,4% ва 64,4% “Крошка” ва “Половчанка” навларида ташкил этди.
Қўлланиш сохаси: Олинган натижаларни микробиология, биокимё, фитопатология, пахтачилик, дончилик ва баъзи бошка қишлоқ хўжалиги сохаларида кўллаш мумкин.

1-64 67 0

Ғўзанинг маданий G.hirsutum L. турини қимматли хўжалик белгиларини яхшилашда интрогрессив шакллардан фойдаланиш

Саида Эгамбердиева

Актуальность и востребованность темы диссертации. В настоящее время 90% мирового производства хлопко-волокна приходится на культивируемый вид G.hirsutum L.1 Важной проблемой селекции хлопчатника является создание урожайных, скороспелых, с повышенным выходом качественного волокна сортов и широкое использование их в производстве. Генетического материала современных сортов уже недостаточно для решения этой проблемы.
В нашей республике широко проводятся мероприятия по созданию рентабельных, конкурентоспособных, с качеством волокна отвечающих требованиям мирового рынка сортов хлопчатника. Однако в связи с глобальным изменением климата, появлением новых рас возбудителей болезней, насекомых вредителей возникает необходимость создания новых устойчивых к стресс-факторам сортов хлопчатника. Решить эти проблемы возможно путем вовлечения в селекционные программы новых доноров ценных признаков. Одним из источников улучшения генетической основы возделываемых сортов хлопчатника является генофонд диких диплоидных видов, рудеральных форм, а также синтетические интрогрессивные формы отдаленного происхождения.
Процесс образования новых форм и сортов при отдаленной гибридизации осуществляется посредством ряда переходных интрогрессивных форм. Обогащенный генотип интрогрессивных форм при гибридизации приводит к широкому спектру изменчивости хозяйственных признаков, что способствует эффективности отбора. В результате гибридизации некоторых культивируемых сортов с дикорастущими диплоидными видами G.trilobum Skovsted, G.lobatum Gentry, G. Harknessii Brandg., с рудеральными подвидами G.hirsutum L. ssp. yucatanense и G.hirsutum ssp. punctatum var. purpurascens (Poir.) Mauer (из Кубы) создан ряд интрогрессивных форм хлопчатника. Полученные интрогрессивные линии представляют интерес для селекции, так как они генетически достаточно разнообразны, цитологически стабильны, а это важно для представления в этой форме генетического материала диких сородичей в геном культивируемого вида. Использование в процессе гибридизации интрогрессивных форм хлопчатника, полученных с участием вышеназванных диких диплоидных и полиплоидных видов позволило бы обогатить генетическую основу хлопчатника вида G.hirsutum L. В связи с чем было предпринято настоящее исследование.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Узбекистан Республикасининг уруғчилик соҳасидаги давлат сиёсати туғрисида»ги № 328 19.09.1996 й., «1999-2000 йилларда ғуза навларини янгилаш ва нав
жойлаштириш дастури туғрисида» Қарорлари № 491 от 25.11 1998 й., Узбекистан Республикасининг «Селекция ютуқлари туғрисида»ги Қонуни 29.08 2002 й., ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-хуқукий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкикоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнннг мақсади G.hirsutum L. турининг интрогрессив дурагайлашдан фойдаланиб олинган бошланғич ашёси асосида кенг генетик имкониятларга эга бўлган донорлари, навлари ва тизмаларини яратишдан иборат.
Тадқиқотнннг илмин янгилнги қуйидагилардан иборат:
илк бор ёввойи диплоид G.trilobum Skovsted, G.lobatum Gentry, G.Harknessii Brandg ва рудерал G.hirsutum ssp. yucatanense, G.hirsutum ssp. punctatum var. purpurascens (Poir.) Mauer тур хиллари иштирокида олинган интрогрессив шаклларнинг генетик потенциали аникланган;
1-14 авлод интрогрессив шакллари иштирокида олинган дурагай ва тизмалар популяцияси шаклланишининг биометрик тахдили ўтказилди. Дисперсион таҳлилни куллаш натижасида бир катор кимматли-хўжалик белгиларнинг умумий фенотипик ўзгарувчанлигида генотипик ва модификацион ўзгарувчанликнинг нисбий хиссаси бахоланган;
ёввойи диплоид G.trilobum Skovsted, G.lobatum Gentry, G.harknessii Brandg турлари иштирокида олинган интрогрессив шакллар асосида юкори тола сифатига зга, бошка қимматли-хўжалик белгилари ва касалликларга бардошлилиги уйгунлашган навлар ва тизмалар яратилган;
интрогрессив шакллар иштирокида олинган дурагайларда микдорий белгиларнинг ирсийланиши ва ўзгарувчанлиги бўйича маълумотлар олинди хамда F] авлод дурагайларида вертициллез вилтига чидамлиликнинг доминантлиги аникланган;
дурагайлашда интрогрессив шакллардан фойдаланиш оркали ёввойи турларнинг фойдали белгиларини маданийлашган G.hirsutum L. тури геномига утказишнинг оригинал схемаси ишлаб чиқилди; қимматли селекция ашёси яратишда интрогрессив шаклларни навлар билан чатиштиришнинг пав ичида дурагайлашга нисбатан афзаллиги ва самарадорлиги кўрсатилган;
маданий навларнинг генотипини яхшилашда турлараро ва тур ичида узок дурагайлаб олинган интрогрессив шакллар фойдали белгиларнинг кимматли донорлари эканлиги аникланган;
ажралаётган авлодларда юкори махсулдор рекомбинантларни танлашнинг самарадорлиги прогноз килинган;
Ғ2 ва Ғз авлодларида бошка дурагай комбинацияларга нисбатан трансгрессия даражаси ва частотаси юқори бўлган генотиплар комбинациялари селекцион кийматга зга бўлиши аникланган;
танловларнинг самарадорлиги ёки дурагай комбинациянинг қиймати Ғ2 авлодда олинган юқори кўрсаткичли якка танловларнинг миқдорига ҳам боғлиқ. Ғ2 ва Ғ3 да олинган якка танловлар сони кам бўлганда, ҳатто улар юкори кўрсаткичларга эга бўлганда ҳам танлов самарадор бўлмаганлиги исботланган.
Хулосалар
1. Турлараро ва тур ими узок келиб чикишга эга булган интрогрессив шаклларни селекцион-генетик бахолаш натижасида белгиларнинг ирсийланиш ва ўзгарувчанлик табиати аниқланди хамда амалий селекция учун генетик манбалар ажратилди: Verticillium dahliae замбуруғига чидамлилик ва юкори даражадаги нав косил килиш хусусиятига эга булган ёввойи диплоид G.trilobum Skovsted турининг ахамияти курсатиб берилди.
2. Интрогрессив шакллар иштирокида олинган FrF3 дурагайларида қимматли-хўжалик белгиларининг ирсийланиш ва ўзгарувчанлик табиатини ўрганиш натижасида дурагай авлодда интрогрессив шаклдаги вшита чидамлиликнинг навларнинг кучсиз чидамлилиги устидан доминантлик ва ута доминантлик килиши аникланди. Л-Т, Л-h, Л-Л, Л-П интрогрессив шакллари иштирокидаги дурагайлар ва Р-1 тизмаси вилтга энг чидамли эканлиги қайд қилинди.
3. Ғўзанинг интрогрессив шакллари иштирокида рекомбинант намуналарни яратиш жараёнида ажралаётган авлодларда тезпишарликнинг кенг ўзгарувчанлигига эга булган ўсимликлар ажратиб олинди. Аксарият дурагай комбинацияларда тезпишарликнинг Fi авлоддан кейинги авлодларга қараб ортиб бориши аникланди; Л-Т, Л-П, Л-Ю, Р-1 тизмалари ва Омад нави энг яхши тезпишарлик донорлари эканлиги кўрсатиб берилди.
4. 2010-2015 йилларда Л-Т интрогрессив шакли иштирокида олинган 8 та гуза тизмасида 6 хил кимматли-хўжалик белгилари бўйича корреляция боғлиқликларини бахолаш хар бир ўрганилган тизма ўзига хос коррелятив муносабатларга эга эканлигини курсатди. Тадкикотларимизда купчилик тизмаларда энг кучли боғлиқлик 1000 дона чигит вазни ва битта кўсакдаги пахта вазни белгилари орасида кузатилди. Ўртача миқдорда ижобий корреляция узилиш кучи ва тола узунлиги орасида кайд килинди. Микронейр ва тола узунлиги орасида купчилик тизмаларда салбий боғлиқлик мавжуд. Ижобий богликликларнинг юкори миқцори Л-248 ва Л- 4АП тизмаларида кайд килинди.
5. Интрогрессив шакллар иштирокида олинган дурагайларнинг дастлабки бугинларида олиб борилган селекцион-генетик тахдиллар (Л-Т х Омад), [(F| Бухара-6 х Л-h) х Л-249] комбинацияларни ажратиб олишга имкон берди. Бу комбинациялар доирасида қимматли хўжалик белгилар мажмуига (бир ўсимликдаги кўсаклар сони, тола чикими ва сифати, 1000 дона чигит вазни) эга булган, шунингдек вертициллез вилтига чидамлилик намоён килган трансгрессив шакллар ҳосил бўлди. Танловлар натижасида ушбу комбинациялардан тола чикими 40-42%, толаси I1-III саноат типларига жавоб берадиган ўсимликлар ажралиб чиқци.
6. Янги яратилган дурагайларни ўрганиш натижасида интрогрессив шакллар иштирокидаги F6-F14 дурагайларда кимматли хўжалик белгиларининг баркарорлашиш боскичлари аникланди. Бундай дурагайларда белгиларнинг ажралиши навлараро дурагайларга нисбатан бирмунча узок давом этади. Танловлар таъсирида махсулдорлик, тола сифати ва чикими белгиларининг авлоддан авлодга кучайиши кузатилади. Куп омилли тахлил натижаларига кура Л-248 ва Л-4АП тизмалари вертициллез вилтига чидамлилик билан бир каторда тола сифати ва ҳосилдорлиги билан хам ажралиб туради.
7. Танловларнинг самарадорлиги F2-F3 авлодларда олинган юкори кўрсаткичли якка танловларнинг миқдорига ҳам боғлик. Ғ2 ва Ғ3 авлодда олинган якка танловлар сони кам бўлганда, хатто улар юкори кўрсаткичларга эга бўлганда ҳам танлов самарадор бўлмайди.
8. Бойитилган генотипга, қимматли хўжалик белги ва хусусиятларига эга булган баркарор оила ва тизмалар ажратилди: Л-Т - Ғ15ВС4 (G.hirsutum L., сорт С-4727 х G.trilobum Skovsted) х С-4727 интрогрессив шакли иштирокида олинган Л-555 тизмаси, Л-Л - F9 ВС3 G.hirsutum L., Tamcott х G.lobatum Gentry) х С-4880 интрогрессив шакли иштирокида олинган Л-2505 тизмаси Грунтназоратда ва ДНСда синалмокда.
9. Рекомбинация ва танловлар натижасида бир катор янги селекцион манбалар (оила, тизма ва навлар), С-6779 ва СП-6780 навлари яратилди ва улар тезпишарлиги, вертициллез вилтига чидамлилиги хамда бошка қимматли хўжалик белгилар мажмуига эга эканлиги билан характерланади.
С-6771 ва С-6775 навларига патентлар олинган (№ NAP 00063, 18.12.2006 й.), (№ NAP 00106, 30.01.2012 й.) С-6775 гуза нави 2013 йилдан районлаштирилган ва ва қишлоқ хўжалик экинлари давлат реестрига киритилган.
10. Вшита чидамли, хосилдор, юкори тола чикими ва сифатига эга булган ўрта толали гуза нав ва тизмаларини яратиш учун ота-она шаклларининг бири сифатида G.trilobum Skovsted, G. Harknessii Brandg., G.lobatum Gentry, турлари, G.hirsutum L. ssp. punctatum var. purpurascens (Poir.) Mauer, G.hirsutum L. ssp. yucatanense кенжа турларидан бирининг иштирокида олинган интрогрессив шакллардан фойдаланиш максадга мувофиқдир.
11. Интрогрессив шаклларни ўзаро ва навлар билан дурагайлаганда Ғ| авлодда соглом, хосилдор ўсимликларни ялпи танлаш ва касалланган кам кимматли ўсимликларни чикитга чикариш тавсия килинади. Иккинчи ва кейинги авлодларда кимматли хўжалик белгиларининг юкори кўрсаткичига эга булган соглом, хосилдор ўсимликларни якка танлаш лозим. Қимматли белгилар мажмуи бўйича оила ва тизмаларни Ғ5-Ғ6авлодларда танлаш тавсия этилади.
12. Интрогрессив шакллар билан олинган дурагайлар билан ишлашда Ғ2 ва Ғ3 авлодлардан олинган юқори кўрсаткичли якка танловлар микдорига эътибор каратиш лозим. Чунки танлов самарадорлиги айнан шунга боғлиқ бўлади.
13. Юкори ва баркарор пахта хом-ашёси олиш учун районлашган С-6775 навининг экин майдонларини кенгайтириш лозим.
14. Селекция дастурларида кулраш учун янги мажмуи кимматли, вертициллез вилтига чидамли С-6775, С-6779, СП-6780 навлари, шунингдек ёввойи ва ярим ёввойи шакллар иштирокида интрогрессив шакллар олиш схемаси тавсия килинади.


 

1-79 38 0

Ғўзанинг генетик келиб чиқиши узоқ бўлган дурагайлар асосида сув танқислигига чидамли селекцион ашёлар яратиш

Бахром Мадартов

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда дунё миқёсида 35 тадан ортиқ мамлакатда ғўза экилади, шундан 25 та мамлакатда сув танкислиги натижасида ғўза хосилдорлиги ва тола сифатининг пасайиши кузатилмоқда'. Ғўзанинг серхосил, тола сифати юқори ва турли ташқи стресс омилларга, айникса қурғоқчиликга бардошли селекцион ашёларини яратиш ва шулар негизида кимматли хўжалик белгиларни намоён қиладиган навларни кўпайтириш шу куннинг долзарб муаммоларидан бири хисобланади.
Республикамизда ғўзанинг ҳосилдорлигини ошириш ва тола сифатини янада яхшилаш, мавжуд сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва сув танқислигига чидамли навларни яратиш бўйича кенг камровли чора-тадбирлар амалга оширилмокда.
Ғўзанинг турли стресс омилларга, касалликларга, жумладан сув танқислигига генетик жихатдан чидамли бўлган бошлангич ашёларини яратишда G.hirsutum L. турига мансуб ёввойи ва яримёввойи намуналардан фойдалапиб, мадапий турларпипг кимматли хўжалик белгиларипипг генетик ўзгарувчанлигини ошириш, мавжуд донорларнинг генетик асосларини такомиллаштириш оркали эришиш мумкин. Дурагай организмларда полигенларнинг ижобий рекомбинацияси натижасида генетик жихатдан бойитилган генотипларнинг пайдо бўлишига олиб келадиган турли дурагайлаш усулларини кўллаш ижобий самара беради. Бунда, янги генетик ўзгарувчанликка эга кимматли рекомбинантлар трансгрессив шаклларни ажратиб олиш муҳим аҳамиятга эгадир.
Диссертация тадқиқотларида илк маротаба ғўзанинг ssp.yucatanense, ssp.punctatum, ssp.morilli, ssp.richmondi, ssp.marie-galante, ssp.brasiliense, G.thurberi, G.raimondi намуналаридан гермоплазманинг лиги манбаларини мамлакатимизнинг сув кескин танкис бўлган ва шурланган тупрок шароитида селекцион мосланувчанликнинг генетик жиҳатидан хилма-хил хусусиятлари аниқланди. Тадқиқотлар натижасида Мексикадан келтирилган донор намуналарни Америка навлари ва махаллий навлар билан дурагайлаш усули билан селекцион амалиётда ноёб ҳисобланган нав ва тизмалар яратилди.
Ўзбекистон Республикасининг 2002 йилда кабул килинган янги тахрирдаги «Селекция ютуклари тўғрисида»ги, 1996 йилда кабул килинган «Уруғчилик тўғрисида»ги конунлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1996 йил 19 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг уруғчилик соҳасидаги сиёсати тўғрисида» 328-сон карори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий ҳуқуқий кийматларда белгиланган вазифани амалга оширишга ушбу диссертация тадкиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади ғўзанинг G.hirsutum L. турига мансуб ёввойи ва яримёввойи намуналарини (ssp.yucatanense, ssp.punctatum, ssp.morilli, ssp.richmondi, ssp.marie-galante) Америка навлари ва маҳаллий навлар селекциясида F1-F2-F3 ва Ғю ўсимликларида сув танқислиги ва шўрланган ерларга бардошли тизма ҳамда навларни яратишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор маҳаллий ва хорижий селекция ва генетика амалиётида ғўзанинг G.hirsutum L. турига мансуб Мексикадан келтирилган ёввойи ssp.yucatanense ва яримёввойи ssp.punctatum, spp.morilli, spp.richmondi, spp.marie-galante намуналари, Америкадан келтирилган Acala-1517-70, Dcltapinc-16, Paumaster-266, 0226, Shorcat, Selection-compositae навлари ҳамда маҳаллий С-6524, С-9070, Наманган-77, Тошкент-1, Ф-149, Ф-108 тизма ва навлар, сув танқислигига бардошли, кимматли хўжалик белгилариги эга бўлган янги навлар яратилган;
сув танкислигига бардошли, вертицеллёз вилтга чидамли, тола чиқими юкори бўлган янги донорлар яратилган;
илк бор ёввойи ва яримёввойи намуналарни навлар билан ўзаро чатиштириш натижасида ва мураккаб полиморф дурагайлашда 4-8 ота-она шакллар иштирок этган 2-4 турли шакллар пайдо бўлган, толаси IV- ва ундан юкори типга эга бўлган манбалар яратилган;
сув танқислиги шароитида (0-1-0) сугоришда генетик жихатдан бардошли, барча ижобий кўрсаткичлар мужассамлашган дурагайларни танлаш хусусиятига эга эканлиги назарий жихатдан исботланган;
ирсийланишнинг генетик конуниятлари ва дурагайларда белгиларининг ўзгарувчанлиги, янги интрогрессив тизмалар иштирокида кимматли хўжалик белгилари сув танқис бўлган шароитида яратилган;
доминант ва юқори доминантларнинг сув танкислигига чидамлилик даражаси, тезпишарлиги, битта кўсакдаги пахта вазни, тола чиқими ва сифат кўрсаткичлари яратилган тизма ва навларда белгиланган.
Илк бор сув танкислигига бардошли, турли агроиқлим шароитида етиштиришга хос юқори кўрсаткичларга эга бўлган тезпишар, тола чиқими сифати жаҳон талабларига мос келадиган нав яратишга эришилган.
ХУЛОСА
1. Мамлакатимизда ва дунё пахтачилигида илк маротаба тола сифати юкори (метрик номери 6700-10800, пишиқлиги 4 г/к текс, микронейри 3,9-4,0) хамда вилтга нисбатан бардошли бўлган ғўзанинг G.hirsutum L. турига мансуб янги ssp.yucatanense (каталог раками 397503), ssp. punctatum (каталог раками 428889), ssp.morilli (каталог раками 428906), ssp.richmondi (каталог раками 428896), ssp.marie-galante (каталог раками 454537), тур хиллари ва яратилган янги (Акала-1517-70 х ssp.marie-galante)', (ssp.yucatanense х ssp.punctatum); [(Dcltapinc-16 х ssp.morilli) х (Paumaster-16 х ssp.richmondi)] тизмаларидан амалий селекцияда бошлангич ашё сифатида фойдаланган холда сув танкислигига бардошли янги навлар яратиш мумкин эканлиги назарий жихатдан исботланди ва амалиётга тавсия этилади.
2. Сув танкис бўлган шароитда сув танкислигига бардошли ашёларни яратишда белгиларнинг генетик детерминаллиги, дурагайлаш ишларини узлуксиз танловлар асосида ва қатъий сугориш тизимида сув танкислигига бардошли ашёлар яратилиши аниқланди. Энг мухими чатиштириш ишларига жалб килинган бошлангич ашёларнинг нав намуналари сонининг 2-8 тагача бўлиши, улардан 2-4 таси ёввойи ва яримёввойи шакллардан иборатлиги тавсия этилади.
ўрганилаётган шаклларда, аниқланди. Рекомбинацион спектрлиликни кенгайишини
3. Стресс омиллар таъсирида
ўзгарувчанликнинг яширин кўриниши жараёнларда генетик ўзгарувчанликни, узлуксиз равишда таъминлаб турадиган адаптив аҳамиятга эга кимматли
хўжалик белгиларини олишга эришилди. Селекция ишларининг сўнги босқичларида сув танкис бўлган шароитда кенг майдонларда муҳим аҳамиятга эга бўлган истиқболли шакллар сони юкори кўрсаткичларга эга бўлган генотипларнинг ижобий танлови муҳим аҳамиятга эга эканлиги максадга мувофик.
4. Тезпишарлик белгиси бўйича аксарият Fi дурагай комбинацияларда юкори доминантлик, баъзи ҳолатларда ота-она шаклларига нисбатан оралиқ ҳолда ирсийланиши аниқланди. Тезпишарлик одатдаги суғориш тизими (1-2-1) (109-115 кун), сув танқислиги (106-115 кун) шароитида бошқа белгилар билан генетик жихатдан мос равишда шаклланиши намоён бўлди. Тезпишар тизмалар маҳаллий ва Америка нав намуналари (Punctatum, С-6524, Наманган-77, Acala-1517-70, Shortcat, Paumaster-266) асосида яратилганлиги муҳим аҳамиятга эга. Бу ерда яримёввойи шакллар ва навларнинг доминант генларининг киймати тезпишарликнинг детерминацияланишига кўра кайд этилган. Юкори ҳароратда, сугоришлар сони ва суғориш тизимига боғлик бўлмаган ҳолда, вегетация даврининг қискаришига олиб келса-да, лекин ушбу ҳолат 2 марта сугориш тизимида кескин намоён бўлади, яъни ер ости сувларининг жойлашуви (8-10 м) сув сарфининг камайишини (2300м3) таъминлайди. Вегетация даврининг қискариши ҳар иккала фазада хам асосан гуллаш-очилишда (2012 й. шароитида 35-45 кун), ўртача 3 йиллик маълумотларга кўра стандарт С-6524 навида 55 кунни ташкил этгани ҳолда яратилган ашёларда 43-49 кунга тенглиги мақсадга мувофиқ.
5. Тадқикотларда сув танкислиги шароитида Ғ| дурагай комбинацияларида битта кўсакдаги пахта вазни 6,0-7,0 г. ни ташкил этиб, гетерозис самараси, оралиқ ва баъзан салбий ҳолатдаги ирсийланиш кузатилди. Ғ2 да ашёлар йирик кўсакли ота-онасига яқинлашган ҳолда юкори ирсийланишни намоён қилди. Йирик кўсакли навлар яратишда Аса1а-517, Selection-compositae нав-намуналардан фойдаланиш мақсадга мувофикдир.
6. Янги юкори тола чикимига Fi (39,0-41,4%) эга бўлган тизма ва навларни яратишда бошлангич ашё сифатида 2-3 та тола чиқими юкори (38,5 - 40,0 %) бўлган Наманган-77, Shortcat, [(Deltapine-16 х ssp.morilli) х (Paumaster-16 х ssp.richmondi)] тизма ва навлари юкори натижага эришилганлиги назарий жихатдан исботланди.
7. Бошланғич ашё сифатида иштирок этган толаси узун бўлган (1,18-1,24 дюйм) тизмалардан дурагайлашда Fi авлоднинг ўзида юкори натижаларга (1,18-1,27) эришилди. Ирсийланишнинг юқори доминантлиги (Acala-1517-70 х ssp.marie-galante) ва (Paumaster-266 х ssp.punctatum) тизмаларида, баъзи холлардагина қисман доминантлик кузатилди. Бошлангич ашёлар сифатида фойдаланилган (Acala-1517-70 х ssp.marie-galante) ва (Paumaster-266 х ssp.punctatum) намуналари иштирокида толаси узун 1,25-1,28 дюймга тент бўлган донорлар олиш тавсия этилади.
8. Нав ва тизмаларни яратишда метрик номери 6400-10500, пишиқлиги 4,2-4,3 г/к текс, ва юкори микронейр кўрсаткичига эга бўлган тур хиллари ва Америка навлари иштирокида F1-F3 дурагайлар микронейр кўрсаткичи (3,8-4,4) бўлган нав ва тизмалар яратилди. Бу тур хиллари ssp.marie-galante (10800 г), brasiliense ва Акала-1517-70 навини ташкил этади.
9. Fi да толанинг узилиш узунлиги бўйича юкори доминантлик ((Acala-1517-70 х ssp.marie-galante), [(Deltapine-16 x ssp.morilli), (Paumaster-266 x ssp.richmondi), (Paumaster-266 x ssp.punctatum)) тизмаларида кузатилди ва маҳаллий навлар иштирокида олинган дурагай комбинацияларининг белгилари деярли ўзгармаганлиги кейинги авлодларда хам кузатилади.
10. Табиий ва сунъий шароитларда ssp.yucatanense х ssp.punctatum тизмаларда танловлар эволюция жараёнида олиб борилиши рекомбинагенезга боғлиқ равишда танланиши мақсадга мувофиқ.
11. Ирсийланиш даражаси Fi да 1000 дона чигит вазни кўрсаткичини юкори доминантликни, салбий гетерозис ёки оралиқ ҳолатда бўлганлиги кузатилди. Ирсийланиш кўрсаткичи ва 1000 дона чигит вазнининг ирсийланиши куйидаги кўрсаткичга Ғ| да (120-140 г) ва F2 да (117-118 г), танловга кўра 1-2-1 сугориш тизими ва сув танқислиги шароитида 115-140 г чигит вазнига эга бўлган тизмалар ажратиб олиш имконияти яратилди.
12. Сув танкислиги (0-1-0) ва 1-2-1 сугориш шароитида тезпишар (108-115 кун), йирик кўсакли (6,8-7,3 г), тола чикиши юкори (39,0-42,0 %) ва узун толали (34,5-36,0 мм), микронейри талаб даражасида (3,8-4,5), толанинг узилиш кучи юкори (33,5-37,5 г/к текс.), ўта узун толали (1,17-1,Здюйм), хосилдор (37-40 ц/га) бўлган тизма ва навлар яратиш учун ашёлар олинди. Олинган ашёларда ўсимлик бўйининг баландлиги ўртача 90-97 см.ни, айрим ҳолатларда 105-113 см.ни ташкил этади.
13. С-5706 ва С-5707 навлари яратилиб, давлат нав синовида синалмокда ва уруғи кўпайтирилмокда. Уларнинг барчаси сув танкислигига чидамли (1300-2500 м3), сизот сувларининг жойлашуви чукурлиги (8-10 м) ва (1,5-2 м) бардошлилиги билан ажралиб туради. Ўзбекистоннинг турли агроиқлимли худудларида сув танкислигини инобатга олиб, С-5706, С-5707, С-5709, С-5710 навларини синаш ва кўпайтириш тавсия этилади. Сизот сувларининг турли жойлашувига кўра (8-10 м ва 1,5-2 м) юкори потенциалли хусусиятларга эга бўлиши максадга мувофик.
14. Сув танкислигига бардошли С-5706, С-5707, С-5709 ва С-5710 навлари бўйича республика ҳудудлари бўйича етиштириш агротехникасини ишлаб чикиш ва янги ижобий белгиларга эга навлар яратишда улардан фойдаланиш тавсия этилади.
15. Яратилган тизма ва навлар қўлланилишида сув сарфининг ҳажми 2 марта қисқартирилишига эришилганлиги туфайли Ўзбекистоннинг сув танқис ҳудудларида кўшимча капитал харажатларсиз иктисод килинган сув ҳисобини кайта тақсимлаш эвазига бошқа экин турларини етиштириш имконияти яратилди. Бир марта сугоришда гектаридан 252800 сўм иқтисод қилинди, рентабеллик эса - 20,9% ни ташкил этади.

1-44 23 0

Ғўзанинг G. barbadense L. тури дурагайларида шохланиш типига боғлик ҳолда қимматли хўжалик белгиларининг ўзгарувчанлиги

Илҳом Расулов

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Кейинги йиллардаги глобал иқлимнинг ўзгариши, турли зараркунандалар ва касалликларнинг агрессив популяцияларининг пайдо бўлиши ҳамда бошқа омиллар тола ҳосилдорлигига салбий таъсир этмокда. Шунинг учун юқори ҳароратга бардошли, тезпишар, хосилдор, тола сифати ва чиқими юқори бўлган янги донорларни селекция жараёнига жалб этиш орқали қимматли хўжалик белгилар ва юкори тола сифатига эга бўлган ингичка толали ғўза навларини яратиш борасидаги тадкикотларни кучайтириш талаб этилади.
Хорижий пахтачилик давлатлари ва республикамиз ғўза генофондидаги G.barbadense L. турига мансуб намуналарнинг генетик потенциалидан фойдаланиш борасида амалга оширилган кўп йиллик тадкиқотлар натижасида қимматли белгиларнинг ижобий мажмуасига эга бўлган кўплаб ингичка толали ғўза навлари яратилган. Бугунги кунда хам дунёнинг етакчи илмий марказлари ва олий таълим муассасаларида хосилдор, тезпишар, тола чиқими ва сифати жахон андозаларига жавоб берадиган ингичка толали ғўза навлари селекцияси борасида қатор тадқиқотлар амалга оширилмокда. Эришилган ютукларга қарамасдан, G.barbadense L. турига мансуб ғўза навларини етиштирувчи пахтачилик давлатларида 2017 йилда етиштирилган умумий пахта толасининг 1,7 фоизи (422 минг тонна)ни ташкил этган ва 2001-2002 йилларга нисбатан қарийб икки бараварга камайиб кетган1.
Юқоридагилардан келиб чикиб, G.barbadense L. турига мансуб ғўза навлари селекциясида хосилдорликнинг элементларидан хисобланган бир туп ўсимликдаги кўсаклар сони, бир кўсакдаги пахта вазни ва 1000 дона чигит вазни, ҳамда бошқа қимматли хўжалик белгиларнинг ирсийланиши ва ўзгарувчанлигининг шохланиш типлари билан ўзаро боғлиқлигини ўрганиш асосида юқори тола сифатига эга янги ингичка толали ғўза навларини яратиш борасидаги илмий-тадқиқотларнинг олиб борилиши долзарб вазифалардан ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 29 августдаги 395-П-сон «Селекция ютуқлари тўғрисида»ги Қонуни ва «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 1 февралдаги ПҚ-2484-сон «Ғўза навларини жойлаштириш ва пахта ҳосили етиштиришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисида»ги карори, Ўзбекистон ресубликасининг 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясининг 3-устувор йўналишида белгиланган «...юқори маҳсулдорликка эга, касаллик ва зараркунандаларга чидамли, маҳаллий ер иқлим ва экологик шароитларга мослашган кишлоқ хўжалиги экинларининг янги селекция навларини ... яратиш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини кенгайтириш» вазифаси билан қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга алохида эьтибор берилган. Мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-хукуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат килади.
Тадқиқотнинг мақсади ғўзанинг G.barbadense L. турига мансуб дурагайларида морфобиологик ва хўжалик белгиларининг ирсийланишини, ўзгарувчанлигини, шохланиш типи билан белгиларнинг боғлиқлиги ўрганиш хамда улар асосида истиқболли оилаларни бошлангич ашё сифатида генетик-селекцион изланишларда фойдаланишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор ғўзанинг G.barbadense L. турига мансуб йирик кўсакли ва юкори тола чиқимига эга бўлган янги донорлари асосида генетик-селекцион изланишларда қўлланиладиган дурагайлар олинган;
чекланган шохланиш типига эга 0-69 донори ва чекланмаган шохланишга эга 0-71 оиласи ўрганилган хўжалик учун қимматли белгилар бўйича донорлик хусусиятига эга эканлиги аниқланган, ушбу донорлар ва Сурхон-16 нави билан оддий дурагайлаш асосида яратилган FrF3 ўсимликларида белгиларнинг коррелятов боғлиқликлари аниқланган;
ғўзанинг G.barbadense L. турига мансуб ўсимликларда шохланиш типи билан асосий хўжалик белгилари ўртасида кучсиз ижобий ва салбий корреляция мавжудлиги аниқланган;
F2-F3 дурагайларида ўсув даври, биринчи ҳосил шохининг жойлашиш баландлиги, бир туп ўсимликдаги кўсаклар сони, битта кўсакдаги пахта вазни, тола узунлиги хамда 1000 дона чигит вазни белгилари бўйича ўсимликларнинг шохланиш типи билан богланмаган холда, хосил шохлари сони, бош поя баландлиги ва тола чиқими белгилари эса, шохланиш типига боглик холда тақсимланиши аниқланган.
Хулоса
1. F) 0-69 х Сурхон-16 дурагай комбинациясида битта кўсакдаги пахта вазни белгисининг доминантлик даражаси ижобий ўртача, тола чиқими бўйича ижобий гетеросиз, тола узунлиги бўйича салбий гетерозис ҳолати, Ғ) 0-69 х 0-71 дурагай комбинациясида эса ушбу белгилар аксариятида доминантлик даражаси салбий ҳолатда бўлганлиги кузатилган.
2. Ғ2-Ғ3 ўсимликларида шохланиш типи ўсув даври, биринчи хосил шохининг жойлашиш баландлиги, бир туп ўсимликдаги кўсаклар сони, битта кўсакдаги пахта вазни, тола узунлиги хамда 1000 дона чигит вазни каби белгиларнинг богланмаган холда, хосил шохлари сони, бош поя баландлиги ва тола чиқими белгиларининг ўзгарувчанлик чегараси билан боғлиқ холда тақсимланиши қайд қилинган.
3. Чекланган шохланиш типига эга шакллар орасидан тола узунлиги 40 миллиметрдан, битта кўсакдаги пахта вазни 4,2 граммдан юқори, селекция нуқтаи назаридан Караганда, фойдали ўсимликларни кўпроқ ажратиб олиш мумкин. Ғ2 дурагайларининг 17,7-32,5% ўсимликлари чекланган, 11,8% ўсимликларининг чекланмаган шохланиш типига эга шакллар, Ғ3 дурагайларининг эса 49,1-57,4% ўсимликлари чекланган, 47,9% ўсимликлари чекланмаган шохланиш типидаги шакллар ушбу курсаткичларига эга бўлганлиги аникланган.
4. Битта кўсакдаги пахта вазни 4,2 граммдан, тола чикими 36,0% дан юқори кўрсаткичларга эга бўлган Ғ2 дурагайлари ўсимликларини 7,1-15,3 фоизи чекланган, 6,8 фоизи чекланмаган шохланиш типига, Ғ3 дурагайлари ўсимликларининг эса 22,8-24,5 фоизи чекланган ва 20,4 фоизи чекланмаган шохланиш типига эга бўлгани кузатилди.
5. Битта кўсакдаги пахта вазни 4,2 граммдан юкори, 1000 дона чигит вазни 121—150г бўлган ўсимликларнинг асосий қисми хам чекланган шохланиш типидаги шакллар ҳиссасига тўғри келди. F2 дурагайларида чекланган шохланиш типига эга бўлган ўсимликлар улуши 41,6-42,4 фоизни, чекланмаган шохланиш типидаги ўсимликлар микдори эса 28,9 фоизни, Ғз дурагайларида ушбу шохланишдаги ўсимликлар нисбати 27,0-32,5% ва 26,1 фоизни ташкил қилган.
6. Дурагай комбинацияларига боғлиқ холда битта кўсакдаги пахта вазнининг тола чикими ва тола узунлиги белгилари билан салбий ва ижобий кучсиз; битта кўсакдаги пахта вазни ва 1000 дона чигит вазни орасида ижобий ўрта; тола чикими ва 1000 дона чигит вазни орасида салбий кучсиз; тола узунлигининг тола чикими ва 1000 дона чигит вазни белгилари билан ижобий кучсиз ва салбий кучсиз; асосий қимматли хўжалик белгилари хамда ўсимликларни шохланиш типи ўртасида эса ижобий кучсиз ва салбий кучсиз даражада коррелятив боғлиқликлар мавжудлиги кузатилган.
7. Чекланган шохланиш типига эга бўлган 0-10, 0-18, 0-20, 0-22, 0-86, 0-88, 0-104, 0-105 оилалари битта кўсакдаги пахта вазни (4,3^4,9г) ва 1000 дона чигит вазни (121,2-133,8г), тола чикими (37,4-41,3%) белгилари бўйича ва чекланмаган шохланиш типига эга бўлган 0-160, 0-162, 0-223, 0-235, 0-276 оилалари битта кўсакдаги пахта вазни (3,6-4,4г) ва 1000 дона чигит вазни (108,0-135,1г), тола чикими (35,2-40,0%) белгилари бўйича юкори кўрсаткичларига эга бўлганлиги сабабли амалий селекцияда бошлангич манба сифатида фойдаланишга тавсия этилади.
8. Тадқиқотлар натижасида яратилган ингичка толали ғўзанинг С-7721 нави катта нав синовида юқори ҳосилдорлик ва қимматли хўжалик белгиларнинг юкори кўрсаткичларига эга бўлганлиги учун ДНС нинг (Давлат нав синови) Грунт нав назоратига синаш учун топширилган.

1-70 51 0

Ғўзада (Gossypium spp.) патогенларга чидамлиликни белгиловчи MIC-3 кластер генлар оиласини клонлаш, тавсифлаш ва молекуляр эволюциясини ўрганиш ҳамда бу генларнинг ғўза биотехнологиясидаги аҳамияти

Забардаст Буриев

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда глобаллашув жараёни чуқурлашиб бораётгани туфайли жаҳон кишлок хўжалигида биохавфсизликни таъминлаш ва уларни биотик зарарлардан (фитопатогенлар, зараркунандалар каби) химоя қилиш бўйича хавотирлар кучайди. «Патоген организмларнинг зарари дунё қишлоқ хўжалигида 1,4 триллион долларга тенг деб баҳоланади. Бу глобал ялпи ички маҳсулотнинг 5% ни ташкил этади»
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги экинлари хосилдорлигини ошириш борасида кенг камровли ишлар олиб борилмокда ва бугунги кунда қишлоқ хўжалиги ишлаб чикариши республикамиз йиллик иқтисодий даромадининг бир қисмини ташкил этмокда. Бу борада пахтачилик сохасида хам ислохотлар олиб борилиб, мазкур йўналишда амалга оширилган дастурий чора-тадбирлар асосида муайян натижаларга, жумладан, ғўза майдонлари қисқартирилиб, ҳосилдорликни ўртача 3-4 центнерга оширишга эришилди.
Жахонда пахта етиштириш жараёнида турли патогенлар, хусусан ғўза вилт касаллиги (Fusarium ва Verticillium) ва ғўза илдизида шиш ҳосил қилувчи нематода (Meloidogyne incognita; RK.N) ҳосилдорликка катта зарар келтирмокда. Нематодалар дунёдаги ўсимликлар ҳосилини 14% йўқотилишига олиб келади ва бу тахминан 100 миллиард долларга тенг демакдир. «АҚШда нематода билан боғлиқ ғўза ҳосилини йўқотилиши охирги ўн йил давомида сезиларли даражада ортган ва бу тахминан 205 миллион долларни ташкил этади»2. Шу нуктаи назардан, муаммонинг долзарблиги патогенларга қарши курашиш, дунё ғўза тадқиқотининг муҳим вазифаларидан бири бўлган ғўза касаллигини таркалишига қарши замонавий биотехнология воситаларини тадқик этиш ва ривожлантиришдир. Бунда нематодага қарши курашишнинг генетик асосларини ўрганиш бўйича тадқиқотларни амалга ошириш куйидагича изоҳланади: ғўзада патогенларга чидамлиликни берувчи генларни аниқлаш; уларнинг ғўза геномидаги таркиби ва тузилишини асослаш; хромосомалардаги ўрнини аниклаш; патогенларга чидамли линиялар олишда замонавий биотехнологик ва геномик воситаларини тадқик этиш.
Узбекистан Республикасининг 2000 йил 31 августдаги 116-П сон «Қишлоқ хўжалиги экинларини заракунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш тўғрисида» ги Қонуни, Узбекистан Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2004 йил 29 мартдаги 148-сон «Ўсимликларни химоя қилиш хизмати тузилмасини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади MIC-3 генларини ғўза геномидаги таркиби, тузилиши, хромосомалардаги ўрнини ҳамда аллотетраплоид ва уларнинг аждодларига яқин бўлган диплоид геномлардаги дупликация механизмлари ва молекуляр эволюцияланиш кўламини аниқлашдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
биринчи марта ғўзанинг 15 та аллотетраплоид ва диплоид геномларидан MIC-3 суперген оиласига мансуб 169 та индивидуал ген аъзолари клонланган, секвенс килинган ва тавсифланган;
ушбу 169 та MIC-3 ген аъзолари таҳлили асосида 15 та ғўза генотипларида 4 тадан 16 тагача ген аъзолари мавжудлиги ва улар 2-10 тагача субоилаларга бўлиниши аниқланган. Барча Gossypium турларида 169 та MIC-3 генлари кетма-кетликлари филогенетик жихатдан умумий микдорда 17 та геномларга хос бўлган субоилаларга ажратилган;
аллотетраплоид геномларида аникланган MIC-3 генларининг тахлили асосида А, ва Dt геномларга хос бўлган 42 та гаплотип кетма-кетликлари исботланган. MIC-3 генларига хос SNP маркерлари яратилган ҳамда гаплотип ва субоила гурухдари асосида At геномда 9 та тахминий MIC-3 локуслари ва Dt геномда 3 та тахминий локуслар аникланган;
биринчи марта геномларга хос бўлган MIC-3 генларидан олинган махсус SNP маркерлар яратилган ва MIC-3 генлари ғўзанинг 4- ва 19-гомелогик хромосомаларида кластер холида жойлашганлиги аникланган;
биринчи марта ғўзанинг 15 та тетраплоид ва диплоид генотипларида MIC-3 генларининг нуклеотидлар алмашинуви тезлиги ва молекуляр эволюция жараёнлари аникланган;
MIC-3 генларини кодловчи ДНК кетма-кетликларидаги синоним (Ks) ва носиноним (К-a) нуклеотидларни ўртача сонини бахолаш асосида «хамкорликдаги» бошлангич эволюция амалга ошганлигига қарамай MIC-3 генлари «туғилиш ва ўлим» эволюцион модели остида 1-экзонда тозаловчи ва 2-экзонда дивергенция селекцияси таъсирида эволюцияланиб борганлиги аникланган;
илк бор «генларни амплификацияланиши» MIC-3 генларининг барча дупликацияланган нусхаларини сақланиб колишини таъминловчи механизм сифатида эканлиги ва ғўзани химояланиш жараёнида генларнинг янги функцияларини «шарпали ўлжа» модели остида пайдо бўлиши аникланган;
хар хил геномларда MIC-3 генларининг дупликацияси турли тезликларда содир бўлиши исботланган. Аллотетраплоид геномларда хар ~1 миллион йилда, А/Ғ-геномларда ҳар ~2 миллион йилда ва D геномларда хар ~8 миллион йилда битта дупликация содир бўлиши аникланган;
MIC-3 генларининг экспрессияси тахдилига кўра Fusarium ва Verticillium вилтига чидамли генотипларида бу генларнинг фаол эканлиги аникланган;
биринчи марта ўзида MIC-3 гени илдиз-специфик промоторини тутган 2,5 кб узунликдаги регионнинг генлараро спейсер кетма-кетликлари клонланган, секвенсланган ва тавсифланган.
ХУЛОСА
«Ғўзада (Gossypium spp.) патогенларга чидамлиликни белгиловчи MIC-3 кластер генлар оиласини клонлаш, тавсифлаш ва молекуляр эволюциясини ўрганиш ҳамда бу генларнинг ғўза биотехнологиясидаги ахамияти» мавзусидаги докторлик диссертацияси бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида куйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Биринчи марта комплекс, йирик, фақат ғўза учун хос бўлган ва илдизда экспрессияланувчи Gossypium тури аллотетраплоид ва диплоид ғўза геномларида MIC-3 ген оиласининг жойлашган ўрни ва структураси аниқланди, клонланди ҳамда секвенс қилинди.
2. 15 та ғўза генотипларидан жами 169 та MIC-3 гени аъзоларининг хар бир генотип/турлари 2-10 та субоилалардан, 4-16 тагача ген аъзоларидан иборат эканлиги билан изохланади.
3. Барча MIC-3 гени аъзолари нуклеотидлар полиформизми (SNPs) ва тахминий гаплотиплари филогенетик гурух жихатдан жами 17 та геном специфик субоилаларга мансублиги билан тасдиқланади.
4. Аллотетраплоид геномлардан ажратиб олинган MIC-3 гени аъзоларининг кейинги тахдилари натижасида аниқланган Агёки Dt-геномлар учун хос бўлган 42 гаплотип кетма-кетликлардан MIC-3 гени спецефик SNP полиформизмларни аниқлашда фойдаланиш тавсия этилади.
5. Биринчи марта MIC-3 асосида геном специфик SNP маркерлари яратилган хамда гаплотипик ассоциациялари ва узун-ПЗР тажрибалари ёрдамида G. hirsutum тури 4- ва 19-хромосомаларининг гомелог сегментларида MIC-3 гени аъзоларининг кластерли жойлашувлари исботланди.
6. Биринчи марта 15 та тетраплоид ва диплоид ғўза генотипларида нуклеотид алмашинуви тезлиги ва MIC-3 мультиген оиласининг молекуляр эволюцияси асосланган. MIC-3 гени оиласининг ДНК кетма-кетликларини кодлаш учун синоним (ds) ва носиноним (dN) нуклеотидлар алмашинувининг ўртача микдорини баҳолаш орқали ғўза геномида ушбу ген оиласининг
селектив чекловлари ва молекуляр эволюцияси аниқланди.
7. Молекуляр эволюциянинг бошида тургунлаштирувчи «хамкорликдаги» эволюция амалга ошган бўлсада, MIC-3 генлари «тугилиш ва ўлим» эволюцион модели остида 1-экзонда тозаловчи ва 2-экзонда дивергенцияловчи селекция таъсирида эволюцияланиб бориши билан асосланади.
8. Натижалар «ген амплификацияланиши» MIC-3 генлари барча дупликацияланган нусхаларининг сақланиб колишини таъминловчи механизм сифатида эканлиги ва ғўзани ҳимояланиш жараёнида генларнинг янги функцияларини «шарпали ўлжа» модели остида яратилиши билан изоҳланади.
9. MIC-3 генларининг дупликацияси аллотетраплоид геномларда хар ~1 миллион йилда, А/Ғ геномларда хар ~2 миллион йилда ва D геномларда хар ~8 миллион йилда битта дупликация содир бўлиши аниқланган ген дупликацияси намунаси ғўза геноми эволюциясида патоген воситасидаги селекция жараёнларининг ролини тушуниш учун тавсия этилади.
10. Ғўза навларининг чидамли ва чидамсиз генотипларида Fusarium ва Verticillium билан зарарланиши жараёнида MIC-3 генларининг юқори даражадаги экспрессияланганлиги, MIC-3 генларининг муҳим аҳамиятга эгалиги билан асосланади.
11. Илк маротаба ғўза илдизи учун хос сигнал кетма-кетлигига эга MIC-3 промоторини ўз ичига олган 2,5 кб узунликдаги генлараро спейсер региони клонланган, нуклеотид кетма-кетлиги секвенс килинган ва промотор мотивлари тавсифланган.
12. Ғўза илдиз учун хос, минимал узунликдаги MIC-3 гени промоторининг нуклеотид кетма-кетликлари хамда синтетик РНК дуплексларига эга бир нечта генетик бинар векторлар тузилди, трансформация қилинди ва улар ўсимликлар биотехнологияси учун тавсия этилди.

1-38 66 0

Ғўза, унинг асосий зараркунандаси (Helicoverpa armigera hb – ғўза тунлами) ҳолатини прогнозлаш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини ишлаб чиқиш

Хуриятхон Абдуллаева

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дуне микёсида пахтачилик кўпгина мамлакатлар кишлоқ хўжалигининг етакчи тармоғи хисобланади. Ҳар Йили 32 - 33 млн га ерга чигит экилади. Ҳозирги кунда жаҳон бўйича пахта толаси етиштириш 25 млн т.ни ташкил этмокда’. Ҳудудлар иқлимига мое ғўзанинг касаллик ва зараркунандаларга чидамли навларини яратиш билан бирга, унинг асосий зараркунандалари ҳолатини прогнозлаш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини ишлаб чиқиш ғўзани касаллик ва зараркунандалар билан зарарланишини олдини олиш хисобига унинг ҳосилдорлигини ошириш имкониятини яратади.
Республикамизда мустақиллик йилларида ғўзани касаллик ва зараркунандалардан ҳимоя қилиш бўйича бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилди. Буларнинг натижасида ғўзани асосий зараркунанларига карши курашнинг уйгунлашган усуллари ишлаб чиқилди. Шу билан бирга, ғўза зараркунандаларининг худудлар бўйича таркалиш даражасини прогнозлаш, карши кураш ва назорат килиш борасидаги илмий изланишларга алохида эътибор қаратиш зарур. Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 2017 - 2021 йилларга мўлжалланган ҳаракатлар стратегиясида «Ўсимликларни касаллик ва зараркунандалардан ҳимоя қилиш чораларини ишлаб чикиш ва жорий этиш» бўйича устувор вазифалар белгилаб берилган. Ўсимликларни зараркунанда ва касалликлардан химоя килишда замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш, прогнозлаш ва уларни назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини қўллаш қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши амалиётда муҳим аҳамият касб этади.
Дунё миқёсида ушбу муаммоларни хал этишда зарарли организмлар ривожланишидаги ўзгаришларни тақкослаш ва умумлаштириш ҳамда олинган маълумотларни ўзаро солиштириб, натижаларни таҳлил қилиш ҳамда улардан ўсимликларни ҳимоя килишда фойдаланиш, ғўза тунламига қарши биологик кураш усулини кўллаш самарадорлигини оширишнинг назарий асосларини ишлаб чикиш, уларни қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида қўллаш ғўза ўсимлигининг ҳосилини сақлаб қолишда муҳим аҳамиятга эга. Ғўза ва унинг асосий зараркунандалари ривожланиш фазаларини прогнозлашнинг тизимини қўллаб ғўза ва унинг асосий зараркунандаси - ғўза тунлами ривожланиши ва таркалишининг автоматлаштирилган ахборот тизимларини ишлаб чиқишда керак бўладиган маълумотларни саклаш ва қайта ишлашнинг концептуал асосларини ишлаб чиқиш долзарб ҳисобланади.
Узбекистан Республикасининг «Қишлок хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя килиш тўғрисида»ги Қонуни, Узбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 30 майдаги ПФ-3080-сон «Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот коммуникацией технологияларни жорий этиш тўғрисида»ги Фармони ва Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2002 йил 6 июндаги 200-сон «Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот коммуникацией технологияларни жорий этиш тўғрисида»ги қарори ҳамда бошқа меъёрий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади ғўзанинг ўсиши ва ривожланиши, ғўза тунламининг пайдо бўлиши, ривожланиши, таркалишини прогнозлаштириш ва автоматлаштирилган мониторинг тизимини, унинг асосида ҳимоя тадбирлари режаларини ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
илк бор замонавий ахборот технологияларини қўллаган холда, ғўза ва унинг асосий зараркунандаси - ғўза тунламининг ривожланиши ва тарқалишининг мониторинг тизими ва ушбу тизим асосида биологик курашнинг такомиллашган усули ишлаб чикилган;
ғўзани ривожланиш фазаларини фойдали ҳароратлар йиғиндисига боғлаган холда аниқлаш усуллари ишлаб чиқилган;
ғўза тунламининг ривожланиш муддатларига аниклик киритилиб, улар ривожланишининг фенологик календарлари тузилди, об-хаво шароитидан келиб чиқкан ҳолда ривожланиши, тарқалиши ва зарар келтириш даражалари аниқланган;
қишлоқ хўжалиги экинларини ғўза тунламидан ҳимоя қилиш воситаларига бўлган эҳтиёжни режалаштириш меъёрлари ишлаб чикилган;
фермер хўжаликлари учун «Android» типидаги мобиль телефонларида ишлайдиган зараркунанда ва касалликлар, уларнинг биоэкологик хусусиятлари, зарар келтириши ҳамда уларга карши кураш чораларини ифодаловчи «Ўсимликларни ҳимоя қилиш» маълумот-маслаҳат тизими ва ундан фойдаланиш усуллари ишлаб чикилган.
Хулосалар
Ғўза ва унинг зараркунандаларига қарши такомиллаштирилган биологик кураш олиб бориш усуллари асосида қуйидаги ҳулосаларга келиш мумкин.
1. Ғўза ва унинг асосий зараркунандаси (ғўза тунлами) ривожланиши ва таркалишининг автоматлаштирилган ахборот тизимларини ишлаб чиқишда керак бўладиган маълумотларни саклаш ва кайта ишлашнинг концептуал асослари ишлаб чикилиб, қишлок хўжалиги экинлари зараркунандалари ривожланиши экологик мониторинги, прогнозлаштириш йўллари ҳамда усуллари такомиллаштирилди.
2. Аграр соҳада ахборот технологияларидан фойдаланиш кишлок хўжалиги экинлари, хусусан, ғўза экини ҳосилдорлигини оширишга, уларни етиштириш харажатларини камайтириш, зараркунанда ва касалликлар келтирадиган зарар микдорини қисқартиришга имкон яратиши мумкинлиги асослаб берилди.
3. Ғўзанинг асосий зараркунандаси - кўсак куртининг пуштдорлигини феромон тутқичга тушган капалаклар сонига қараб аниқлашнинг математик модели ишлаб чиқилди ва синовдан ўтказилди. Ушбу модель ёрдамида кўсак курти зичлигини (сонини) аниклаш мумкинлиги асосланди хамда кўсак курти зараркунандасига карши феромон туткичларни ғўза майдонларига оптимал жойлаштириш ва улар сонини аввалдан прогнозлаштириш каби долзарб масалаларни ҳал қилиш имконияти яратилди.
4. Ғўзанинг ривожланиш фазалари ва ғўза тунламининг авлодлари ривожланишини фойдали ҳароратлар йиғиндисиги боғликлигини ўрганиш бўйича тадкикотлар олиб бориш натижасида биологик курашнинг оптимал муддатларини аниклаш ҳамда унинг самарадорлигини ошириш мумкинлиги кўрсатиб берилди.
5. Ғўзанинг асосий зараркунандалари ривожланиши прогнозларини ишлаб чикишда керак бўладиган маълумотлар базасини яратиш, у асосида ишлайдиган автоматлаштирилган прогнозлаштириш тизими ишлаб чиқилди.
6. Изланишлар натижасида Android типидаги мобиль телефонлари учун «Ўсимликларни ҳимоя килиш» маълумот-маслаҳат тизими ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлигида расмий рўйхатдан ўтказилди ва гувоҳнома (№ GDU 04019) олинди. Ишлаб чиқилган дастур ўзида қишлоқ хўжалигида учрайдиган асосий касалликлар ва зараркунандалар тўғрисидаги маълумотларни саклаганлиги айникса талабаларга шу соҳа бўйича ўкитиладиган «Қишлок хўжалик энтомологияси», «Энтомология», «Қишлок хўжалик фитопатологияси», «Ўсимликларни уйғунлашган химоя қилиш» каби фанларни ўрганишда асос бўлади.
7. Ҳозирги кунда фойдали энтомофагларни кўпайтирадиган биологик лабораторияларнинг режаларини ишлаб чиқиш ва уларни чиқариш муддатларини аввалдан аниқлаш усуллари такомиллаштирилди. Бунда ҳар 100 туп ўсимликка тўғри келган ғўза тунлами сонига қараб далаларга трихограмма тарқатишнинг оптимал кийматлари тавсия этилди.
8. Ғўзанинг асосий зараркунандаси - кўсак қуртидан биологик усулда ҳимоя қилишнинг самарали усули ва йўллари аниқланди. Анъанавий усулда бир гектар майдонга ҳар 3-5 кун оралатиб, 3 марта 1граммдан трихограмма таркатиладиган бўлса, биз таклиф этаётган усул бўйича зараркунанда пайдо бўлиш муддати аниқланган кундан бошлаб иқтисодий зарар микдор меъзонини ҳисобга олган холда ҳар 100 туп ғўзадаги унинг ўртача сони (зичлиги)га қараб бир марта трихограмма тарқатилди. Натижада Андижон вилояти Андижон тумани «Аҳмаджўра саҳовати» фермер хўжалигида тажрибаларнинг назорат вариантида рентабеллик 50.06%, анъанавий усулда 60.5% бўлган холда янги усулда 78.0% бўлди.
9. Ўсимликларни химоя қилиш вилоят марказлари мутаҳассислари, туманлардаги фермер хўжаликлари агрономларига ғўзани ривожланиш фазалари ва унинг асосий зараркунандалари (кўсак курти ва кузги тунлам) пайдо бўлиш ва ривожланиш муддатларини аниқлашда EXCEL дастуридан ёрдамида ишлаб чикилган жадвалдан фойдаланишни тавсия этамиз.

259-262 95 0

Ғўза қатор оралиқларига турли культиваторларда ишлов беришнинг тупроқ агрофизикасига таъсири

Ш Саломов , Й Муҳаммадов

Мазкур мақолада турли қатор оралиқларида ғўза парваришлашда ҳамда қатор оралиқларига ишлаб чиқаришда қабул қилинган КХУ-4Б ва фрезерли культиваторларда ишлов беришнинг тупроқ ҳажм оғирлиги ҳамда ғоваклигига таъсири бўйича маълумотлар келтирилган.

1-56 18 0

Ғўза қатор ораларига кузги буғдой экишни механизациялашнинг илмий-техникавий ечими

Асқар Игамбердиев

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳонда галла ва бошқа донли экинларни экиш технологиялари ва техник воситаларини яратиш асосида ишлаб чиқаришни самарали ўсишини таъминлаш мухим ўрин эгаллайди. “Ҳозирги кунда дунё микёсида 215 млн. гектардан ортик майдонга галла экилиб, йилига 730 млн. тоннадан купрок дон хосили етиштирилмоқда”1. Бу кўрсаткич 2018 йилда 2017 йилга нисбатан 0,9% (23 млн. тонна)га ортиши прогноз қилинмоқда. Дунё бўйича дон маҳсулот-ларини ишлаб чикариш ва уни истеъмол қилиш даражасининг ортиб бориши сабабли ғалладан юқори ҳосил олиш учун тупроққа сифатли ишлов берадиган ва экадиган ресурстежамкор, техник ва технологик жиҳатдан модернизациялашган техника воситаларини тадбиқ этишга алоҳида эътибор каратилмокда.
Жахон амалиётида бугдой экиш технологик жараёнларига, экиш олдидан тупрокка сифатли ишлов беришга, бугдой уругларини аник экишга, уларни тупрок остида текис таксимланишини таъминлайдиган техника ва технологияларни яратишга алохида эътибор қаратилмоқда. Ушбу йўналишда бугдой уругларини тупрокка бир йўла ишлов бериб экиш усули билан энергия тежамкорлигини, сифатли ишлов берилган майдондан самарали фойдаланиш, экиш аппаратларининг баркарор ишлашини таъминлаш ва уругларни белгиланган меъёрда экиш усуллари билан ресустежамкорликни таъминлаш каби йўналишларда максадли илмий изланишларни амалга ошириш мухим вазифалардан бири ҳисобланади.
Республикамизда сугориладиган ерлардан унумли фойдаланишга, кишлок хўжалик экинларидан, жумладан ғалладан юқори хосил олишни таъминловчи замонавий юқори самарадорликка эга бўлган ресурстежамкор техника ва технологияларни тадбиқ этишга алоҳида эътибор берилмокда. Бу борада ғўза катор ораларига кузги бугдой экадиган агрегатларни ишлаб чикариш амалга оширилиб, муайян натижаларга, жумладан 7,5 млн тоннадан ортик бугдой етиштиришга эришилди. Ушбу йўналишда, жумладан ғўза катор ораларига мос параметрларда экиш олдидан тупрокка сифатли ишлов берадиган ва кузги бугдой экадиган, параметрлари такомиллаштирилган, энегия-ресурстежамкорликни таъминлайдиган агрегатларни ишлаб чикиш зарур ҳисобланмокда. 2017-2021 йилларда Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида, жумладан « ... 2030 йилга кадар ялпи ички маҳсулот ҳажмини икки баробардан зиёд кўпайтириш, ... 2017-2020 йилларга мўлжалланган экин майдонларини оптималлаштириш, ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, замонавий интенсив агротехнологияларни жорий этиш»2 вазифалари белгилаб берилган. Ушбу вазифани бажаришда, жумладан тупрокка сифатли ишлов берадиган ва  экадиган, техника воситаларини техник ва технологик жиҳатдан модернизациялаш хисобига кузги бугдойдан юкори хосил олиш ва унинг таннархини пасайтириш мухим масалалардан бири хисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони, 2016 йил 23 декабрдаги ПҚ-2694-сон «2016-2020 йиллар даврида қишлоқ хўжалигини янада ислох килиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2017 йил 7 июлдаги ПҚ-3117 -сон «Қишлоқ хўжалигида машинасозлик сохаси илмий-техникавий базасини янада ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида»ги қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 14 июлдаги 215-сон «2012-2016 йилларда кишлок хўжалиги ишлаб чиқаришини янада модернизация килиш, техник ва технологик жиҳатдан кайта жихозлаш дастури амалга оширилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» карори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-хукукий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқикоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсадн ғўза қатор ораларига экиш олдидан тупрокка ишлов берадиган ва кузги бугдой экадиган машина ишчи органларининг самарали конструкцияларини ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг ил мин янгилиги қуйидагилардан иборат:
экиш олдидан тупрокка ишлов берадиган ва кузги бугдойни белгиланган чукурликда экадиган технологияси такомиллаштирилган ва уни таъминловчи ишчи органларнинг конструктив параметрлари асосланган;
экиш олдидан тупрокка катламлаб ишлов берадиган, кузги бугдой экадиган технологиялар асосида ишчи органларнинг параметрларини тупрокка таъсир этиш жараёни ва экиш сифатига боғлиқлиги асосланган;
экиш олдидан тупрокка катламлаб ишлов бериш ва кузги бугдойни белгиланган чукурликка экишни таъминлайдиган ишчи органларнинг рационал параметрлари ишлаб чиқилган ҳамда уларнинг сифат ва энергия сарфи кўрсаткичлари аниқланган;
ғўза катор ораларига ишлов беришда ва экишда тупроқларни деформацияланиш, уваланиш, эгатчалар хосил килиш, экиш жараёнларини таъминлаш усуллари ишчи органларни катламлаб ишлов бериш, эгатнинг кўндаланг кесим профили бўйича мослаш орқали такомиллаштирилган хамда уларнинг мақбул параметрлари асосланган;
экиш олдидан тупрокка катламлаб ишлов бериб, унинг юкори уваланиш даражасини таъминлайдиган ва кузги бугдойни белгиланган чукурликда экиб, текис юзали эгат шакллантирадиган машиналарнинг энергия-ресурстежамкорликни таминловчи технологик ва конструктив схемалари ишлаб чиқилган.
Хулоса
“Ғўза қатор ораларига кузги бугдой экишни механизациялашнинг илмий-техникавий ечими” мавзусидаги докторлик диссертацияси бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари куйидагилардан иборат:
1. Фермерлар томонидан фойдаланиб келинаётган НРУ-0,5 ўғитсочгич, сепиш мосламаси билан жиҳозланган КХУ-4 чопик культиватори ва ишлаб чикилган экиш воситалари, экишга тайёрланган тупроқнинг уваланганлик даражасининг пастлиги натижасида намлигининг тез йўкотилиши, эгат профили ва экиш чуқурлигининг нотекислиги бўйича агротехника талабларига тўла жавоб бермаслиги бугдой ҳосилини кам бўлиш имконини беради.
2. Бугдой уругларини каторларда ва кўндаланг кесим бўйича бир текис жойлашиш ij коэффициентининг кабул килиниши кузги бугдойдан юкори хосил олиш имконини берди. Бу мезон шакллантириладиган каторчаларнинг ораси кенг бўлганда экиш меъёрини кам, тор бўлганда кўп бўлишини ва кузги бугдойдан юкори хосил олиш имконини беради. Экиш усули ва меъёри бўйича гектарига 200 кг экиш бугдой пояларининг назоратга нисбатан 23 % га, бошоқдаги бугдойлар сонининг 38 % га кўп бўлишини таъминлади. Чунки, экиш олдидан катламлаб ишлов бериб тупроқнинг юкори уваланиш даражасини таъминлайдиган, текис юзали эгатни шакллантирадиган ишчи органлар эккичларни эгат шакли бўйича бир хил чукурликда ишлашига имкон яратади.
3. Назарий ва тажрибавий тадқиқотлар асосида қўйидагиларга эришилди:
- ғўза катор орасига экиш олдидан ишлов бериш ва экишда тупрокларни деформацияланиш, уваланиш ва эгатчалар хосил килиш жараёнларини таъминловчи ишчи органлар параметрлари такомиллаштирилиб, ғўза катор ораларида бугдой экилган эгатнинг текис юзали профилини шакллантиришга эришилди;
-экиш олдидан катламлаб ишлов бериб тупрокнинг юкори уваланиш даражасини таъминлайдиган, текис юзали эгат шакллантирадиган ишчи органларнинг параметрларини (камров кенглиги, тишларнинг сони, кенглиги, ўрнатиш, сирпаниш ва ўткирланиш бурчаклари) асослаш усули ишлаб чиқилди;
- шакллантирилган эгат профили бўйича ишлайдиган, кузги бугдойни бир хил чукурликда экишни таъминлайдиган эккичнинг параметрларини (эккич асосларининг тупрокка ботиш чукурлиги, қанотларининг ҳаракат йўналишига нисбатан ўрнатиш ва очилиш бурчаклари, пичокларининг энгашиш ва ўткирланиш бурчаклари) асослаш усули ишлаб чиқилди.
4. Энергияресурстежамкорликни таминловчи воситалар билан экиш олдидан тупрокка сифатли ишлов бериш, кузги бугдойни белгиланган чукурликка экиш, текис юзали эгат шакллантириш галладан юкори хосил олиш имконини беради.
5. Ғўза қатор ораси тупроғига кузги бугдой экиш олдидан агротехник талаб даражасида ишчи органлар билан тупрокка катламлаб ишлов бериш, деформациянинг тарқалиш кенглигини кўндаланг ва бўйлама кесим бўйича юмшатилган зонадан ўтишини таъминлаш технологиянинг энергиятежам-корлигини, ишлов берилган катор ораси тупрогининг нотекисликларини бартараф этиш, сифатли экиш ва текис юзага эга бўлган эгатни шаклантириш тавсия этилаётган технологиянинг самарадорлигини таъминлаш имкон беради.
6. Экиш олдидан тупрокка ишлов берадиган технология агротехник талаб даражасида бажарилиши учун, икки томондан 7-8 см ҳимоя зонасини колдириш ҳисобига, тупрокнинг биринчи ва иккинчи катламига ишлов берувчи тишлар ва галтакнинг макбул параметрлари тавсия этилади.
7. Эккичларнинг самарадорлиги асосий конструктив параметрлар ҳисобланган пичоқларининг ботиш бурчаги, сирпаниб қиркувчи кўкрак тиги узунлиги, ўткирланиш бурчаги ва қалинлиги, тупроқни сирпаниб кесишда кесакнинг кесиш сифатини яхшиланиши, кам деформацияланиши, пичок тигининг кесакни чекланган жуда кичик контакт юзасига таъсир килишида ўткирланиш бурчаги /?=30°, кесувчи тигининг узунлиги /„,=30 см, харакат йўналишига нисбатан ўрнатиш бурчаги у=30° макбул параметрларда таъминлади.
8. Ишлаб чиқилган энергияресурстежамкор сеялкани ишлаб чиқаришда қўллаш иш унумининг 26 % га орттириш, фойдаланиш харажатларининг 20,6 % га камайтириш ва хар гектар хисобига 1107450,0 сўм иқтисодий самара олишга хизмат килади.

1-45 23 0

Ғўза селекциясида госсипол миқдори ва шаклларининг кўсак қурти билан зарарланиш даражасига таъсири

Икром Амантурдиев

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунё қишлоқ хўжалигида зараркунандаларнинг салбий таъсири 1,4 триллион долларга тенг деб баҳоланиб, глобал ялпи ички маҳсулотнинг 5%ни ташкил этиши аниқланган1. Шунинг учун, турли хил усуллардан фойдаланиш орқали зараркунандаларга карши курашиш талаб этилади. Бошқа экинларда бўлгани каби, янги ғўза навлари селекциясида хам кимматли хўжалик белгиларни янада яхшилаш билан бир каторда тезпишар, ҳосилдор, тола сифати юкори ҳамда кўсак қурти (Helicoverpa armigera)ra нисбатан бардошли бўлган донорларни аниқлаш асосида янги бошлангич ашёлар яратиш долзарб муаммолардан бири хисобланади.
Кейинги йилларда дунёнинг пахтачилик билан шугулланувчи мамлакатлардаги олимларнинг илмий изланишлари натижасида, госсиполнинг 2 хили, яъни (+)- ва (-)-госсипол шакллари мавжудлиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлган. Дастлабки тадқиқотлар натижалари ушбу шакллар 2 молекула хемигоссиполнинг эркин радикал богланиши натижасида пайдо бўлиши ҳамда (+)-госсиполли чигитлар чорва ҳайвонлари учун зарарсиз эканлиги маълум бўлган. Бугунги кунда ғўзанинг АҚШ намуналари ва махаллий навлари иштирокида селекцион ашёлар яратиш борасидаги изланишлар давом этмокда. Яратилган чигити таркибида турли микдордаги (+)-госсиполга эга бўлган дурагайларнинг кўсак қуртига бардошлиликни госсипол микдори ва шакллари билан боғлиқлигини ўрганиш борасида тадқиқот ишларини амалга ошириш ушбу йўналишдаги селекциянинг самарадорлигини юксалтириш имкониятини беради.
Республикамизда экилаётган ўрта толали ғўза навлари тезпишарлик, ҳосилдорлик, тола сифати ва бошка айрим қимматли хўжалик белгилари билан хорижий нав-намуналардан бирмунча афзалликларга эта. Бирок, кейинги йилларда юз бераётган экологик ўзгаришлар ҳамда турли зараркунандаларнинг янги популяцияларини пайдо бўлиши, селекционер олимлар зиммасига янги вазифаларни қўймоқда. Маълумки, ушбу масалани хал этиш учун ғўза селекциясида олимлар чигитида госсипол бўлмаган ёки кам бўлган ғўза навларини яратиш борасида илмий изланишларни бошлашган. Чигит таркибидаги захарли госсипол моддасининг зараркунанда хашаротларга бардошлиликдаги аҳамияти ҳақидаги фикрлар турлича. Айрим олимлар, яратилган госсиполсиз ғўза навлари аксарият хашаротларга чидамсиз деган фикрларга келишган бўлса, айримлари эса вегетатив органлардаги госсипол микдори билан хашаротларга бардошлилик ўртасида боғликлик йўқ деган хулосаларга келишган. Шу нуктаи назардан, Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича “2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегияси” давлат дастурида келтирилганидек касаллик ва зараркунандаларга бардошли, тупрок-иқлим шароитларига мое, қишлоқ хўжалик экинларининг янги селекция навларини яратиш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини кенгайтириш долзарб ахамият касб этади.
Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 29 августдаги 395-П-сон «Селекция ютуқлари тўғрисида»ги ва «Уруғчилик тўғрисида»ги Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 29 декабрдаги ПҚ-2460-сон «2016-2020 йилларда қишлоқ хўжалигини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2017 йил 3 февралдаги ПҚ-2756 сонли «Ғўзани навлар бўйича жойлаштириш ва пахта структурасининг прогноз хажмлари тўғрисида»ги қарорлари ҳамда бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади чигити таркибида госсипол микдори ва шакллари турлича бўлган ғўза навлари ва намуналари иштирокида олинган дурагайларда кўсак қуртига бардошлиликни аниқлаш асосида чигитида (+)-госсипол микдори юқори ва кўсак қуртига нисбатан бардошли янги бошланғич ашёларни яратишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор чигитидаги умумий ва (+)-госсипол микдори ҳар хил бўлган эколого-географик узок ғўза нав-намуналарини чатиштиришдан олинган турли авлод дурагайларида кўсак куртига (Helicoverpa artnigera) бардошлиликнинг шаклланиши аниқланган;
ғўзанинг хорижий намуналари ва айрим махаллий навлари иштирокида яратилган турли авлод дурагайларининг чигити таркибидаги умумий ва (+)-госсипол микдорининг кўсак курти билан зарарланиш даражасига таъсири орасидаги ўзаро коррелятов боғлиқликлар аниқланган;
чигити таркибида юкори ва паст (+)-госсиполга эга юкори авлод дурагайларида (+)-госсипол микдорининг баркарорлашуви ҳамда кўсак куртига бардошлилик хусусиятининг ижобий шаклланиши исботланган;
генетик-селекцион тадқикотларда фойдаланиш учун юкори авлод дурагайлари ичидан чигитида (+)-госсипол микдори турлича бирок, нисбатан кўсак куртига бардошли донорлар ажратиб олиш илмий асосланган.
Хулосалар
1. Илк маротаба чигитидаги умумий ва (+)-госсипол микдори хар хил бўлган маҳаллий навлар ва эколого-географик узок намуналарни чатиштириш орқали яратилган турли авлод дурагайларида кусак куртига (Helicoverpa armigera) бардошлиликнинг ирсийланиш ва шаклланиш конуниятлари ўрганилди.
2. Изланишлар асосида чигит таркибидаги (+)-госсипол микдори ва кўсак курти (Helicoverpa armigera)ra бардошлилик АҚШ намуналарининг генотипига хамда тайлов йўналишига боглик равишда юз бериши, яъни ВСз81-47-8-1-17 ва BCjSj-l-6-3-l5 намуналари иштирокида олинган юкори авлод дурагайларининг чигитида (+)-госсипол микдори ва зарарланиш даражаси турлича шаклланиши, яъни, ВСз5|-1-6-3-15 намунаси иштирокида олинган (+)-госсиполи юкори бўлган рекомбинантларнинг кўсак куртига нисбатан бардошли эканлиги аниқланди.
3. Ғ)-Ғ3 ғўза дурагайларининг кўсак куртига бардошлилигига чигитдаги умумий ва (+)-госсипол микдори сезиларли таъсир кўрсатмаслиги аникланди.
4. Изланишларимиз давомида Ғ4 дурагай комбинациялари орасидан умумий ва (+)-госсипол микдори ўртача ва ҳатто юкори бўлган бироқ, кўсак куртига табиий бардошли бўлган ғўза рекомбинантларини пайдо бўлиши тасдиқланди.
5. Табиий ва лаборатория шароитида FrF6 дурагайларини кўсак курти (Helicoverpa armigera) билан нисбатан кам зарарланишида дурагайлашда оталик сифатида иштирок этган ВСз5)-1-6-3-15 АҚШ намунасининг бардошлилик даражаси муҳим ахамиятга эга эканлиги аникланиб, улар иштирокида чигитида (+)-госсипол микдори турлича хамда кўсак куртига табиий бардошли бўлган турли селекцион ашёларни яратиш мумкинлиги исботланди.
7. Чигитида (+)-госсипол микдори юкори ва паст бўлган Ғ6 ва Ғ|() ўсимликларида (+)-госсипол микдори ҳамда кўсак курти билан зарарланиш даражаси орасида ўртача салбий боғлиқликлар мавжудлиги аникланди.
8. Кўсак курти билан зарарланиш даражаси ва чигитдаги умумий ва (+)-госсипол белгилари ўртасидаги корреляция коэффициентларининг кучсиз ва пастлиги дурагайларнинг юкори авлодларидаги ижобий трансгрессив ўсимликларини кўп марталик якка танлаш орқали кўсак куртига бардошли ҳамда чигитида (+)-госсипол микдори юкори рекомбинантларни яратиш имкониятини берди.
9. Кўп йиллик изланишлар асосида, эколого-географик ва генетик узок дурагайлаш услуби оркали чигитида (+)-госсипол микдори юқори, кўсак куртига табиий бардошли бўлган янги рекомбинантлар, оила ва тизмаларини яратиш юкори самара бериши тасдикланди.
10. Чигитида (+)-госсипол микдори юкори ҳамда кўсак куртига бардошли селекцион ашёларни яратишда BC3Si-47-8-l-17 ва BC3Si-l-6-3-15 АҚШ намуналаридан кенг фойдаланиш тавсия этилади.
11. Кўсак курти (Helicoverpa armigera)va бардошлиликни аниқлашда изланишларимиз асосида яратилган “Ғўза навларини кўсак курти капалагига қарши чидамлилигини баҳолаш” услубидан кенг фойдаланиш тавсия килинади.
12. Изланишларимиз асосида яратилган чигитида (+)-госсипол микдори юқори ҳамда кўсак куртига нисбатан бардошли бўлган 30 дан ортик: 0-32-33/2016, 0-115-18/2016, 0-183-86/2016, 0-609-12/2016, 0-629-34/2016, 0-635-40/2016, 0-184-89/2016, 0-359-62/2016, 0-363-66/2016, 0-655-60/2016, 0-613-16/2016, 0-175-78/2016, 0-639-40/2016, 0-363-72/2016, 0-755-58/2016, 0-213-16/2016, 0-217-20/2016, 0-221-24/2016, 0-563-70/2016 каби янги оилалар, Т-7333, Т-571/80 тизмалари ҳамда С-7301 навидан генетик ҳамда селекцион тадкиқотларда бошлангич ашё сифатида фойдаланиш тавсия этилади.

1-40 24 0

Ғўза селекциясида гоммоз ва вилтга бардошли навлар яратишда мураккаб дурагайлаш

Баҳриддин Ўрозов

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунёда енгил саноат ва унинг маҳсулотларига бўлган талаб йилдан-йил ошиб бормокда. Ғўзанинг ўрта ва ингичка толали навларида вилт, гоммоз, илдиз чириш ва бошка касалликлари кўплаб учраб, бахор серёмғир келган йилларда гоммоз касаллигини ривожланиши туфайли 15-20% гача пахта ҳосили йўқотилади. Бу 120-200 минг тонна толани ташкил этади. Ғўзанинг гоммоз, вилт касалликларга бардошли бошлангич ашёларни яратиш ва селекция тадкикотларида тавсия этиш долзарб муаммоларидан бири ҳисобланади. Жахонда ушбу касалликларга бардошли бўлган бошлангич ашё яратишда селекционер олимлар турли хил дурагайлаш услубларини қўллашган1.
Жахонда Xanthomonas malvacearum бактериялари ва Verticillium dahliae Kleb замбуруғлари юз йилдан буён катта муаммо бўлиб келмокда. Тропик мамлакатларда гоммоз бактерияси ва вилт замбуруғлари орқали 50 фоиз ҳосил йўқотилмокда. Гоммоз ва вилт касалликлари дунёнинг барча ғўза экиладиган мамлакатларида учрайди, аммо унинг тарқалиши хар хил бўлади. Ғўза коллекцияси умумжахон хазинаси бўлиб, барча пахта етиштирувчи давлатлар олимлари улардан фойдаланиб, ўта мураккаб генотиплар ажратиб, касалликларга бардошли 2-3 геномли навлар яратган.
Республикамизда экилаётган ўрта толали ғўза навлари тезпишарлик, ҳосилдорлик, тола сифати ва бошқа айрим кимматли хўжалик белгилари билан хорижий нав-намуналардан бирмунча афзалликларга эга. Мамлакатимизда охирги йилларда ғўзага гоммоз касаллигининг бахорги ва кузги шакллари сезиларли даражада таъсир этиши кузатилмокда. Гоммоз ва вилт касалликларига 100 фоиз бардошли ғўза навлари жахонда яратилмаган бўлиб, аксарият пахта етиштирувчи давлатлар бу муаммони уруғларни дорилаш йўли билан бартараф этади. Бирок, кейинги йилларда юз бераётган экологик ўзгаришлар ҳамда турли касалликларнинг янги популяцияларини пайдо бўлиши, селекционер олимлар зиммасига янги вазифаларни қўймокда. ПСУЕАИТИ коллекциясида мавжуд бўлган намуналарни ўрганиб, уларни турли хил дурагайлаш оркали гоммоз ва вилт касалликларига нисбатан бардошли бўлган ғўза навларини яратиш бу муаммонинг ечиш йўлларидан биридир. Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича «2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегияси» давлат дастурида келтирилганидек «... касаллик ва зараркунандаларга бардошли, тупроқ-иклим шароитларига мос, кишлок хўжалик экинларининг янги селекция навларини яратиш ва ишлаб чикаришга жорий этиш бўйича илмий-тадкиқот ишларини кенгайтириш» долзарб аҳамият касб этади2.
Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 29 августдаги 395-П-сон «Селекция ютуқлари тўғрисида»ги ва «Уруғчилик тўғрисида»ги Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 29 декабрдаги ПҚ-2460-сон «2016-2020 йилларда кишлоқ хўжалигини янада ислоҳ килиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2017 йил 3 февралдаги ПК-2756 сонли «Ғўзани навлар бўйича жойлаштириш ва пахта структурасининг прогноз хажмлари тўғрисида»ги қарорлари хамда бошқа меъёрий-ҳукуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг максади ўрта топали ғўза навларини тур ичида чатиштиришдан олинган мураккаб дурагайларни ўрганиш асосида ғўзанинг гоммоз ва вилт касалликларига бардошли бўлган намуналарни тахлил килиш хамда селекция ишлари учун навлар яратишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор гоммоз ва вилт касалликларига бардошли бўлган ғўзанинг трансгрессив генотипларини пайдо бўлишига мураккаб дурагайлаш услубининг таъсири аниқланган;
сунъий зарарлантирилган фонда маҳсулдорлик ва тола сифати белгиларига гоммоз бактерияларни ва вилт замбурғларини салбий таъсири ҳамда дурагай популяцияларни гибридиологик тахдили асосида янги генотиплар ажратиб олинган;
мураккаб дурагайлашда якка танловлар натижасида гоммоз ва вилт касалликларининг ирсийланиши ҳамда ирсийланиш коэффициента аксарият ҳолда оддий дурагайларга нисбатан юкори бўлганлиги аниқланган;
белгилар орасидаги коррелятов боғлиқликлар мураккаб дурагайлаш натижасида ижобий томонга оғиши маълум бўлиб, тезпишарлик ва вилтга бардошлилик белгилари бир генотипда мужассамланганлиги аниқланган.
Хулосалар
1. ПСУЕАИТИ коллекциясида ўрганилган намуналардан гоммоз ва вилт касалликларига нисбатан бардошли бўлган 8 та навлар ажратилиб чатиштириш ишларига жалб қилинди.
2. Мураккаб дурагайлаш натижасида 12 та гоммоз ва вилт касалликларга бардошли, юқори гетерозисли генотиплар намоён бўлди ва бу эса оддий дурагайларга нисбатан кўрсаткичларни сезиларли юқори бўлишига олиб келди.
3. Ғг мураккаб дурагайларида ўрганилган қимматли хўжалик белгилари бўйича ўзгарувчанлик Ғ2 оддий дурагайларига нисбатан кенг миқёсда кечиши кузатилди.
4. Оддий ва мураккаб дурагайлар оилалари вилт ва гоммоз касалликларига бардошли бўлган ёки кам зарарланган ҳолатларда пахта маъсулдорлиги юқори бўлганлиги аниқланган, шунинг учун ушбу белгилар орасида боғланиш ўрта ижобий бўлиб чикди хамда коррелияция коэффициента +0,4 +0,6 ни ташкил этди.
5. Мураккаб дурагайлаш натижасида яратилган, вилт касаллигига бардошли бўлган Т-707, ва Т-7777 (С-2615) тизмаларнинг аксарият оилалари тола чиқими ва сифати бўйича андоза С-6524 навидан ўзининг устунлигини кўрсатди.
6. Гоммоз ва вилт касалликларга бардошли бўлган мураккаб дурагайлаш асосида олинган тизмаларда тола хосилдорлигини таъминловчи белгилар орасидаги корреляциялар ўрганилиб, тола индекси, тола махсулдорлиги ва хосилдорлиги билан чигитларнинг хажми ўртасидаги богланиш юкори ижобий даражада эканлиги аниқланди.
7. Сурхандарё вилояти Жарқўрғон туманида кўпайтирилаётган янги С-2612 нави ўзининг тезпишарлиги, стресс факторларига(харорат иссиқлиги) бардошли ва хосилдорлиги юқори бўлганлиги (38-42 ц/га) кузатилди.
8. С-2612 ва С-2615 ғўза навларига Ўзбекистон Республикаси интелектуал мулк агентлиги томонидан №NAP 2015 0018 ва №NAP 2015 0019 ракамли патент гувоҳномаси беришга ижобий жавоб олинди.
9. Ҳосилдорлиги ва тола чиқими юқори бўлганлиги учун тола хосилдорлиги янги Л-707 тизмада 3,5 ц/га юқори бўлди ва ташкилотлараро комиссиясининг тавсиясига кўра ушбу тизма С-2616 нав сифатида 2017 йил Давлат нав синаш комиссиясига топширилди.
10. С-2612 тезпишар ва серҳосил навни Сурхондарё вилоятида тезкор кўпайтиришни тавсия этамиз ҳамда С-2615 нави гоммоз ва вилт касалликларига ўта бардошли бўлганлиги учун Андижон вилоятининг Асака, Шахрихон ва Қўрғонтепа туманларида кенг майдонда кўпайтириш ишларини амалга ошириш керак деб тавсия этамиз.

1-73 52 0

Ғўза навлари қурғоқчиликка чидамлилигининг физиологик хусусиятлари

Аскар Холлиев

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунёда кузатилаётган глобал иқлим ўзгаришлари биосферада ҳаво ҳароратининг ошишини, ёз ойларида нисбий намликнинг кескин пасайишидан вужудга келадиган иссиқ шамоллар эса атмосфера ва тупроқ қурғоқчилигини келтириб чиқармокда. Сув муаммоси жиддий бўлган ҳозирги даврда сув тежамкор агротехнологияларни жорий килиш, шунингдек тупрок ва атмосфера қурғоқчилигига чидамли ҳамда сувдан самарали фойдаланиш коэффициенти юкори бўлган ғўза навларини етиштириш усулларини ишлаб чиқиш ўта муҳимдир.
Атмосфера ва тупрок курғоқчилиги каби нокулай экологик омилларнинг энг кучли салбий таъсири ғўзанинг сувга бўлган талабчан - критик даври, яъни гуллаш босқичига тўғри келади. Айни шу пайтларда тупрокда сув етишмаслиги ва юкори ҳаво ҳарорати биргаликда ғўзада кечадиган физиологик ва биокимёвий жараёнларга салбий таъсир қилиши оқибатида ҳосил ва унинг сифати пасаяди. Шунинг учуй хам бундай нокулай омиллар таъсирига чидамли бўлган ғўза навларини муайян тупрок ва иқлим шароитларидан келиб чиқкан ҳолда районлаштириш муҳим аҳамиятга эга.
Ғўза навларини етарли даражада минерал ўғитлар билан таъминлаш, агротехник ишловларни ўз вақтида амалга ошириш, алмашлаб экишни ташкил қилиш орқали ҳам қурғоқчиликнинг салбий таъсирини маълум даражада камайтириш мумкин. Шунингдек, электравжлантириш усулини қўллаш оркали ҳам ўсимликларни нокулай омилларнинг салбий таъсирига чидамлилигини ошириш мумкин.
Юқоридаги муаммонинг долзарблиги яна шундан иборатки, республикамизда пахта экиладиган ҳудудларнинг тупроқ ва иқлим шароитлари бир-биридан кескин фарқ қилади. Муайян экологик ҳудудда экилган ғўза навларининг агротехник ишлов бериш даражасига боғлиқ ҳолда хам потенциал имконияти турлича намоён бўлади. Зарафшон воҳасининг ўрта ва куйи ҳудудлари тупрок ва иклим шароитларида ўрта толали ғўза навларининг тупрок қурғоқчилигига чидамлилик даражаси ва уларнинг ҳимоявий мослашиш хусусиятларини илмий асослаш долзарб муаммолардан бири ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 23 февралдаги ПҚ-1288-сон «2010 йилда ғўзани навлар бўйича жойлаштириш ва пахта етиштиришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисида» ва 2013 йил 19 апрелдаги ПҚ-1958-сон «2013-2017 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорлари ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳукукий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкиқоти муайян даражада хизмат килади.
Тадқиқотнинг мақсади ғўза навлари сув алмашинувининг физиологик ва биокимёвий хусусиятлари асосида уларнинг тупроқ қурғоқчилигига ҳимоявий мослашиш даража ва шаклларини аниклаш ҳамда курғокчиликка чидамлиликни ошириш усулларини яратишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ғўзанинг қурғокчиликка ҳужайра, тўқима ва онтогенетик даражадаги ҳимоявий мослашиш конуниятлари аниқланиб, тупрокдаги намлик даражасига боғлиқ ҳолда навларнинг қурғоқчиликка чидамлилигининг физиологик, биокимёвий, габитуаль шакллари илмий асосланган ва шу асосда қурғоқчиликка чидамли ғўза навларининг модели яратилган;
ғўзанинг қурғоқчиликка физиологик мослашиш механизмлари - сув сарфлашни камайтириш, паст молекулали осмопротекторларни тўплаш, моддалар алмашинуви ўзгариши, сувдан фойдаланиш самарадорлигининг ортиши асосида курғокчиликка мослашишнинг физиологик ва биокимёвий қиёсий тавсифи ишлаб чиқилган;
электравжлантиришнинг физиологик ва биокимёвий ҳамда сув алмашинув жараёнларига ижобий таъсири оркали сувни сақлаш хусусиятининг ошиши, кундузги ва қолдиқ сув танкислиги камайиши ҳисобига ғўзанинг курғоқчиликка чидамлилиги, ҳосил ва унинг сифати тупрок намлиги танкис шароитда ортгани аниқланган;
ғўза ўсимлигининг тупрокдаги сув танқислигига чидамлилик даражаси -барглардаги колдик сув танқислиги ва диффузион қаршилиги, барглардаги боғланган сув ҳамда боғланган хлорофилл микдорини аниқлашнинг тезкор усули ишлаб чиқилган.
ХУЛОСАЛАР
«Ғўза навлари қурғоқчиликка чидамлилигининг физиологик хусусиятлари» мавзусидаги докторлик диссертацияси бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида куйидаги хулосалар такдим этилди:
1.Ғўзанинг қурғоқчиликка ҳужайра, тўқима ва онтогенетик даражадаги ҳимоявий мослашиш конуниятлари аниқланиб, тупрокдаги намлик даражасига боғлиқ ҳолда навларнинг қурғоқчиликка чидамлилигининг физиологик, биокимёвий, габитуаль шакллари илмий асосланган ва шу асосда курғоқчиликка чидамли ғўза навларининг модели яратилди.
2. Ғўзанинг курғоқчиликка мослашиш механизмлари - сув сарфлашни камайтириш, паст молекулали осмопротекторларни тўплаш, моддалар алмашинуви ўзгариши, сувдан фойдаланиш самарадорлигининг ортиши асосида курғокчиликка мослашишнинг физиологик ва биокимёвий қиёсий тавсифи ишлаб чиқилди.
3. Ғўза навларининг тупроқ курғокчилигига реакцияси нав хусусиятларига боғлиқлиги, сув билан таъминланганлик даражалари ўсимликларнинг физиологик ва биокимёвий жараёнларига ҳамда ҳосил ва унинг сифатига таъсири аникланди.
4. Тупроқ намлиги мўътадил бўлган шароитда ўстирилган барча ғўза навларининг кундузги ва қолдиқ сув танқислиги, баргларнинг сув потенциали, ҳужайра ширасининг осмотик босими, протоплазманинг қовушкоклиги, хужайранинг сувсизлик ва иссиққа чидамлилик даражалари тупрок курғоқчилиги шароитида ўстирилган ўсимликларга Караганда сезиларли даражада паст бўлиши кузатилди.
5. Тупроқ курғоқчилиги барча ғўза навларидаги боғланган сув микдори, барглардаги сув танқислиги, протоплазма қовушқоқлиги ҳамда барг ҳужайраларининг сувсизлик ва иссиқликка чидамлилигининг нисбатан ошишига олиб келди. Қурғокчиликка чидамлиликнинг физиологик ва биокимёвий кўрсаткичлари киймати курғоқчиликка чидамли бўлган навларда энг юқори бўлиши қайд этилди.
6. Ғўза ўсимлигининг тупрокдаги сув танқислигига нисбатан чидамлилик даражасини аниклаш учун барглардаги қолдиқ сув танкислиги ва диффузион қаршилиги, барглардаги боғланган сув ҳамда боғланган хлорофилл микдорини аниқлашнинг тезкор усули ишлаб чикилди ва таклиф этилди.
7. Сув танқислиги, атмосфера ва тупрок қурғоқчилиги кузатиладиган йилларда экологии тоза электравжлантириш усулини кўллаш асосида ғўза навларини курғокчиликка нисбатан чидамлилиги, ҳосилдорлиги ва сифатини оширишга эришилди.
8. Тупроқ курғоқчилиги кузатиладиган ҳудудларнинг пахтачилик хўжаликларида юқори ва сифатли ҳосил олиш учун қурғоқчиликка чидамли, ҳосил салмоғи ва сифати юкори бўлган ғўзанинг Бухоро-6, Бухоро-102, Бухоро-8 навларини экиш тавсия этилди.
9. Бухоро-6, Бухоро-102 ва Бухоро-8 ғўза навларида юкори ва сифатли ҳосил 1-2-1, С-6524, Окдарё-6 навларида 1-3-1 суғориш тартибида аниқланди ва ғўзанинг ҳосилдорлиги Бухоро-6 навида 38,4-40,7, Бухоро-102 навида 37,5-38,5 ва Бухоро-8 навида 35,3-36,4 центнер бўлиб, тола сифати жахон андозаларига жавоб бериши асосланди.

1-60 21 0

Ғўза мажмуидаги зироатлар ҳосилдорлигига ва тупроқ унумдорлигига ноанъанавий органо-минерал компостларни қўллаш самарадорлигини ошириш

Сайдулла Болтаев

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда дунё бўйича қишлоқ хўжалиги соҳасида мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириб бориш билан бирга экинларни озиклантириш ҳамда қўшимча озиклантиришда минерал ўғитлардан ташкари органик ўғитлар ва ноанъанавий агрорудалардан фойдаланиш муҳим аҳамият касб этмокда. Жахон микёсида 44 та мамлакатда ноанъанавий агрорудаларнинг табиий захиралари мавжуд бўлиб, улардан хал к хўжалигининг турли сохаларида кенг фойдаланилиб келинмокда1. Қишлоқ хўжалик экинларидан мўл ва сифатли хосил етиштиришда органик ўғитлар ҳамда ноанъанавий агрорудалар ва улардан тайёрланган турли органо-минерал компостларнинг самарадорлиги юқоридир. Пахтачиликда қўшимча озиқа сифатида қўлланилаётган маҳаллий ўғитлар хамда ноанъанавий агрорудалардан тайёрланган компостларнинг компонента нисбатларини ишлаб чиқиш энг муҳим масала хисобланади.
Дунёнинг пахта етиштирувчи мамлакатларида ғўзани озиклантириш ва тупрок унумдорлигини сақлашда минерал ўғитлар билан бир каторда органик ўғитлардан тайёрланган компостлардан кенг миқёсда фойдаланилмокда. Ноанъанавий агрорудалар ва хар хил гўнглар билан турли нисбатларда компостлар тайёрлаш, органо-минерал компостларни тупрок унумдорлиги ва пахта ҳосилдорлигига таъсирини аниқлаш, ўсимликнинг тупрокдан озика моддаларини ўзлаштиришини яхшилаш хамда компостларнинг сўнгги таъсирларини ўрганиш борасидаги тадқиқотлар долзарб ҳисобланади.
Республикамиз пахтачилигида минерал ва маҳаллий ўғитлар билан бир қаторда тупрок унумдорлиги, пахта ҳосилдорлиги ва тола сифатини ошириш борасида микро ва макро элементларга бой ноанъананавий агрорудалардан фойдаланишга алоҳида эътибор каратилмокда. Ноанъанавий агрорудаларни турли усулларда ва меъёрларда тупроққа қўллаш технологияларини такомиллаштириш орқали республикамизда мавжуд минерал ўғитлар заҳирасини тежаш икмконияти яратилади. Узбекистан Республикасининг 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясида «...қишлок хўжалиги ишлаб чиқариш сохасига интенсив усулларни, энг аввало, сув ва ресурсларни тежайдиган замонавий агротехнологияларни қўллаш» муҳим вазифалардан бири этиб кўрсатилган. Шу нуқтаи назардан тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириш ҳамда ғўза ва ғўза мажмуидаги экинлардан юқори ва сифатли ҳосил етиштиришда минерал ўғитлар билан бирга ноанъанавий органо-минерал компостлардан кенг фойдаланиш усулларини такомиллаштириш бўйича илмий изланишларни олиб бориш муҳимдир. Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 13 декабрдаги ПҚ-3432-сон «"Узбекистан Республикаси кишлоқ хўжалиги ходимлари куни» тадбиридаги маърузаси ҳамда Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони ва мазкур фаолиятга тегишли меъёрий-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқот мақсади. Ноанъанавий органо-минерал компостларни қўшимча озика ва мелиорант сифатида қўллаб, тупрок унумдорлиги, унинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, ғўза мажмуидаги экинлар ҳосилдорлигини ошириш, минерал ва маҳаллий ўғитлар ҳамда шўр ювишга сарфланадиган сув меъёрларини тежаш технологияларини ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
илк бор тақирсимон тупроқлар шароитида Ховдак конидаги бентонит лойқаси ва турли маҳаллий ўғитлар асосида тайёрланган органо-минерал компостнинг тупрок агрокимёвий ва сув-физик хусусиятларига таъсири аникланган;
органо-минерал компостларни ғўза ва ғўза мажмуидаги экинларнинг ўсиши, ривожланиши, ҳосилдорлиги ва унинг сифат кўрсаткичларига таъсири баҳоланган;
минерал ўғитлар билан бирга ноанъанавий агрорудалар ва турли маҳаллий ўғитлар асосида тайёрланган компостларни ўртача шўрланган тупрокларда мелиорант сифатида қўллаш самарадорлиги аникланган;
компостларни зарарли тузлар микдорининг камайишига, шўр ювиш учун сарфланадиган сувни ҳамда мавсумий минерал ва маҳаллий ўғитлар сарфини тежаш имконияти аникланган;
қорамол ва кўй гўнгги, парранда қийи хамда Ховдак конидаги бентонит лойқаси аралашмаларидан турли нисбатларда компостлар тайёрлаш технологияси яратилган.
Хулосалар
1. Сурхондарё вилоятининг ўтлоклашиб бораётган такирсимон тупроклари шароитида ноанъанавий агрорудалар хамда турли махаллий гўнглар асосида тайёрланган органо-минерал компостларнинг тупрок унумдорлигини ошириш, ғўза мажмуидаги экинлардан юкори ва сифатли хосилдорликка эришиш, ўртача шўрланган тупроқларнинг мелиоратив холатини яхшилашдаги мақбул меъёр ва нисбатларининг самарадорлиги аниқланди.
2. Сурхондарё вилоятининг ўтлоклашиб бораётган такирсимон тупрокларида 1:04 нисбатдаги (15 тонна ярим чириган қорамол гўнгги ва 6 тонна бентонит) 21,0 т/га ноанъанавий органо-минерал компост ғўзада қўлланилганда, тупроқнинг 0-30; 30-50 см катламидаги ҳажм массаси (назоратга) маъдан ўғитлар N150 Pl05 К75 кг/га ва N2oo P140 К100 кг/га меъёрларда қўлланилган вариантларга нисбатан 0,05; 0,06; ва 0,06; 0,02 г/см3 га кам бўлганлиги, говаклиги 0,8-2,3% гача ортганлиги, тупроқнинг сув ўтказувчанлиги эса, 6 соат давомида амал даври бошида 782 м3/га амал даври охирида 588 м3/га ни ташкил этиб, назорат вариантларига нисбатан 33 м3/га ва фақат 15,0 тонна ярим чириган қорамол гўнгги қўлланилган вариантга нисбатан 17 м3/га кўп бўлганлиги аниқланди.
3. Ўтлоқлашиб бораётган такирсимон тупрокларда қўшимча озиқа сифатида ярим чириган ҳолдаги корамол гўнгги ва бентонит лойқаси 1:0,4 нисбатда 21,0 т/га меъёрда ғўзага кўлланилганда, тупроқнинг 0-30 ва 30-50 см қатламларида чиринди микдори назоратга нисбатан 0,120-0,017% га, умумий азот 0,007-0,003% га ортганлиги кузатилди.
4. Тажриба даласи тупроғи дастлабки ҳолатда N-NO3 билан 18,7 мг/кг, Р2О5 билан 27,7 мг/кг ва К2О билан 200 мг/кг микдорда таъминланган ҳолда, компостларнинг 21,0 т/га меъёри кўлланилганда энг юқори кўрсаткичларга эришилиб, тупрокдаги нитратли азот микдори 22,7 мг/кг, ҳаракатчан фосфор 31,8 мг/га ва алмашинувчи калий эса 248 мг/кг ни ташкил этиб, назорат вариантидан 3,5; 4,1 ва 33 мг/кг га юкори бўлганлиги кузатилди.
Ноанъанавий органо-минерал компостлар таъсирида тупрокдаги умумий ва ҳаракатчан шаклдаги озиқа элементларининг ўзгариши орасида юқори даражада ижобий корреляцией боғликлик борлиги аникланди (r=0,731).
5. Ноанъанавий органо-минерал компостнинг 21,0 т/га меъёрида қўлланилган вариантда ғўзанинг ўсиб-ривожланиши жадаллашганлиги бир туп ғўзада кўсаклар сони ва унинг очилиш даражаси ортиши ҳисобига юкори хосилдорликка эришилиб, пахта ҳосили ўртача 36,1 ц/га ни ташкил этди ва назоратга нисбатан 7,1 ц/га га ошганлиги кузатилди.
6. Шудгордан олдин кузги буғдойда қўлланилган 1:06 нисбатда 10,0 тонна қўй гўнгги ва 6,0 тонна бентонит лойқаси асосидаги 16,0 тонна ҳамда 1:08 нисбатда 5,0 тонна парранда кийи ва 6,0 тонна бентонит лойқаси асосидаги 11,0 тонна органо-минерал компостлар таъсирида тупрокнинг хайдов (0-30; 30-50 см) катламида назоратга нисбатан умумий чиринди микдори 0,014-0,015% га, умумий азот 0,005-0,006% га, фосфор 0,010-0,011% га, харакатчан шаклдаги азот 2,6-2,8 мг/кг га, фосфор 3,0-3,2 мг/кг ва алмашинувчи калий микдори эса 18-20,0 мг/кг юқори бўлди. Қўлланилган компостлар ва тупрокдаги чиринди, умумий азот, фосфор миқдорларининг орасида юкори даражада ижобий корреляцион богликлик мавжудлиги кайд этилди (г=0,983).
7. Маъдан ўғитларнинг N)50 Pios K75 кг/га камайтирилган фонида қўшимча 11,0 ва 16,0 тонна компостлар қўлланилган вариантларда кузги буғдойнинг ҳамда анғизга экилган дукккакли-дон экинларининг ўсиши ривожланиши яхшиланиб, назорат вариантига нисбатан кузги буғдойнинг дон хосили 3,8-5,1 ц/га, маккажўхорининг дон хосили 9,6-10,2 ц/га, мошнинг дон хосили 4,3-5,0 ц/га юқори бўлди.
8. Кузги буғдойда компостларнинг мақбул 1:08 ва 1:06 нисбатлардаги (11,0-16,0 т/га) меъёрлари таъсирида, ангизга экилган мошдан сўнг экилган ғўзадан ўртача 34,6-34,3 ц/га ҳосил олиниб, назоратдан 4,8-4,5 ц/га хамда ангизга экилган маккажўхоридан сўнг экилган ғўза хосилдорлигига нисбатан 1,2-1,7 ц/га кўп қўшимча хосил олинди.
9. Қўшимча озиқа сифатида турли органик ўғитлар ва бентонит лойқаси асосида тайёрланган ноанъанавий органо-минерал компостларни кузги буғдойда қўллаш мавсумда маъдан ҳамда маҳаллий ўғитларни 20-25% гача тежаш имкониятини яратади.
10. Ўртача шўрланган тақирсимон тупроклар шароитида қўлланилган компост мелиорантларнинг энг макбул таъсири 1:0,4 нисбатда 6,0 тонна бентонит лойқаси ва 15,0 тонна ярим чириган қорамол гўнгги асосида тайёрланган 21,0 тонна меъёрда қўлланилганда кузатилиб, мавсум бошида
0-50; 50-100 см тупроқ қатламида қуруқ колдик ва хлор иони назоратга нисбатан 2,5 ва 0,3% га ҳамда тупрокнинг бошланғич даврдаги шўрланиш даражасига нисбатан мос равишда 17,1 ва 1,8% га камайганлиги аниқланди.
11. Шўрланган тупроқларда қўлланилган ноанъанавий органо-минерал компост мелиорантлар тупрокдаги макроагрегатлар микдорини ўзгаришига таъсир этиб, 21,0 т/га компост қўлланилиши натижасида тупрокнинг 0-30 см катламида аграномик фойдали макроагрегатлар 60,03% ни ташкил этди ва бу кўрсаткич назоратдан 8,9% га, тупрокдаги дастлабки ҳолатидан эса 11,0% га юқори бўлди.
12. Ўртача шўрланган тупроқларда ноанъанавий органо-минерал компост мелиорантларнинг мақбул 21,0 т/га меъёри қўлланилганда, пахта хосили ўртача 33,3 ц/га ни ташкил этиб, 4000 м3/га сув билан шўри ювилган вариантга нисбатан 2,8 ц/га ҳамда 40,0 тонна дарё лойкаси ётқизилган вариантга нисбатан эса 5,6 ц/га кўп қўшимча ҳосил олинди.
13. Ўртача шўрланган тақирсимон тупроқлар шароитида ноанъанавий органоминерал компостлар мелиорант сифатида 21,0 т/га меъёрда қўлланиши натижасида мавсумда шўр ювиш учун сарфланадиган 4000 м3/га сувни тежаш имконияти яратилди.
14. Сурхондарё вилоятининг ўтлоқлашиб бораётган тақирсимон тупрокларида ноанъанавий агрорудалар ва турли маҳаллий ўғитлар асосида тайёрланган органо-минерал компостларни қўшимча озиқа сифатида хамда ўртача шўрланган тупроқлар шароитида мелиорант сифатида қўллашнинг иқтисодий самарадорлиги аниқланиб, ғўзада энг юқори иқтисодий самарадорлик маъдан ўғитларнинг N150 Pl05 К75 кг/га фонида 21,0 т/га органоминерал компост қўлланилган вариантдан олиниб, соф фойда ўртача уч йилда 334428 сўм/га ни ташкил этди.
Маъдан ўғитларининг камайтирилган N150 Р105 К75 кг/га фонида 16 т/га (10,0 т. қўй гўнгги + 6,0 т. бентонит) ноанъанавий органо-минерал компост кузги буғдойда кўлланилиб, ангизига экилган мошдан сўнг ғўзада соф даромад 460617 сўм/га ни, маккажўхоридан сўнг эса 428009 сўм/га ни, шунингдек, ўртача шўрланган тупроқларда компостларни мелиорант сифатида 16,0 ва 21,0 т/га меъёрларда қўлланилганда бу кўрсаткич мос равишда 1520000 ва 1588422 сўмни ташкил этди.
15. Сурхондарё вилоятининг ўтлоклашиб бораётган тақирсимон тупроклари шароитида, тупрок унумдорлигини саклаш ва ошириш, шўрланган тупрокларнинг мелиоратив холатини яхшилаш ҳамда ғўза мажмуидаги зироатлардан юқори ва сифатли ҳосил етиштириш учун маъдан ўғитларнинг N150 Pios К75 кг/га меъёрида бентонит лойқаси, ярим чириган қорамол гўнгги, қўй гўнгги ва парранда кийлари асосида 1:0,4; 1:0,6 ва 1:0,8 нисбатларда тайёрланган органо-минерал компостларни 11,0; 16,0 ва 21,0 т/га меъёрларда 3 йилда бир марта кузги шудгордан аввал қўллаш тавсия этилади.

1-49 9 0

Ғўза дурагайларида қимматли хўжалик белгиларининг чигит туки рангига боғлиқ ҳолда ирсийланиши

Хуршидбек Жалолов

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунё миқёсида етиштириладиган жами пахта толасидан 20 фоизи Хитой, 18 фоизи АҚШ, 13 фоизи Ҳиндистон, 8 фоизи Покистон, 8 фоизи МДҲ давлатларига, шундан 5 фоизи Ўзбекистон ҳиссасига тўғри келади. Халкаро Пахтачилик консультатив комитета (ICAC) ташкилотининг маълумотига кўра, дунё бўйича сўнгги ўн йилликда пахта толасини етиштириш хажми 4% га ошган бўлса-да, тола хосилдорлиги 1% га камайган1. Ер юзида аҳоли сонининг ўсиши, сугориладиган экин майдонларини кискариб бораётганлиги туфайли дунё давлатларининг қишлоқ хўжалигида экин майдонларини кенгайтирмасдан юқори ва сифатли хосил олиш долзарб вазифалардан хисобланади.
Дунёда ғўзадан юқори хосил олиш бўйича АҚШ, Хитой, Ҳиндистон олимлари томонидан селекция услубларини такомиллаштириш, сифат белгиларини назорат килувчи генларнинг аддитив самарасини, доминантлик даражаси ва йўналишини аниқлаш оркали замон талабларига жавоб берадиган янги навларини яратиш бўйича изланишлар олиб борилмокда. Жумладан, ҳозирги вактда Хитой, Ҳиндистон ва Покистон давлатларида гетерозисли дурагайлардан кенг миқёсда фойдаланилмокда. Бу юқори ҳосилдорликни таъминласада, кўп куч ва меҳнат талаб қилади.
Республикамизда мустақиллик йилларида қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш бўйича кенг қамровли ислоҳотлар олиб борилиб, ғўза экин майдонларини кенгайтирмасдан хосилдорликни сақлаб қолиш вазифаси долзарблигича қолмоқда. Ўзбекистон Республикасининг 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясининг2 3-устувор йўналишида белгиланган «...юқори маҳсулдорликка эга, касаллик ва зараркунандаларга чидамли, маҳаллий ер-иклим ва экологик шароитларга мослашган қишлок хўжалиги экинларининг янги селекция навларини ... яратиш ва ишлаб чикаришга жорий этиш бўйича илмий-тадкикот ишларини кенгайтириш» вазифаси билан қишлоқ хўжалигини, айниқса пахтачиликни янада ривожлантиришга алоҳида эътибор берилган. Ҳозирги вақтда пахтачиликни ривожланишида эришилган ютуқларнинг аксарияти туричида дурагайлаш ҳисобига эришилган бўлиб, ушбу услубдан фойдаланган холда бир қатор ғўза навлари яратилган. Ғўза селекциясида туричида дурагайлашда сифат белгиларидан маркёр сифатида фойдаланиш селекция жараёнини тезлаштиришга, шунингдек, янги генетик ўзгарувчанликлар манбаи бўлган рекомбинантларни ажратиш имкониятини беради. Бирок, туричида дурагайлашда маркёр белгилардан фойдаланган холда ғўза селекцияси учун кимматли бошлангич ашёларни яратиш борасидаги изланишлар етарли даражада олиб борилмаган. Юкоридагилардан келиб чиқиб, маркёр белги бўлган турли чигит туки рангига эга тизмалар ўртасида чатиштириш ўтказиш, чигит туки ранги ва кимматли хўжалик белгиларини дурагайларда ирсийланиши ва бир-бири билан боғлиқлик қонуниятларини аниқлаш, шунингдек, Ғ1-Ғ3 дурагайлари орасидан ижобий белгилар мажмуига эга бўлган рекомбинантларни ажратиб олиш долзарб хисобланади.
Ўзбекистон Республикасининг «Селекция ютуқлари тўғрисида»ги ва «Уруғчилик тўғрисида»ги Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 29 декабрдаги ПҚ-2460-сон «2016-2020 йилларда кишлоқ хўжалигини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2017 йил 15 сентябрдаги ПҚ-3281-сонли «2018 йилда кишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш чора-тадбирлари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисида» ги қарорлари, ҳамда бошқа меъёрий-хукуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқикоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади ғўзада қимматли хўжалик белгиларининг чигит туки рангига боғлиқ ҳолда ирсийланиши, белгиларнинг ижобий мажмуига эга бўлган оила ва тизмаларни ажратиш ҳамда бошланғич ашё сифатида селекцион-генетик жараёнларга тавсия этишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор ғўзада чигит туки турли рангга эта бўлган тизмаларни диаллель тизимида чатиштириш асосида дурагайлар олишга эришилган;
чигит туки рангининг 2 та генлар билан назорат килиниши хамда белгининг Ғг дурагайларда генларнинг комплементар ва эпистатик таъсири остида ирсийланиши аниқланган;
олинган Ғ|-Ғ3 дурагайларида қимматли хўжалик белгиларининг ирсийланиши ва чигит туки рангига кўра кимматли хўжалик белгиларининг бир-бири билан боғлиқлиги аниқланган;
чигит туки турли рангдаги тизмаларнинг ижобий белгилари бир генотипда жамланган дурагайлар ажратиб олинган.
Хулоса
1. Биринчи маротаба чигит туки турли рангга эта бўлган тизмаларни қимматли хўжалик белгилари бўйича бир-биридан фаркланиши аникланди. 1000 дона чигит вазни, бир дона кўсақдаги пахта вазни, бир ўсимлик маҳсулдорлиги, тола микронейри бўйича чигит туки оксарғиш рангда бўлган Т-18, тола чиқими, толанинг дюймдаги узунлиги, чигит мойдорлиги бўйича чигит туки тўкжигарранг Т-20, тола узунлиги бўйича чигит туки кўк Т-19 тизмаларининг устунлиги ва ушбу тизмаларни селекцион-генетик изланишларда маркёр сифатида фойдаланиш мумкинлиги кайд этилди.
2. Илк маротаба чигит туки рангининг 2 та генлар билан бошқарилиши, Ғ2 дурагайларида белгини генларнинг ўзаро комплементар ва эпистатик таъсири остида ирсийланиши аникланди.
3. Лаборатория шароитида чигитларни унувчанлиги бўйича чигит туки тўқжигарранг бўлган Т-20 тизмаси энг юкори кўрсаткичга эга бўлганлиги аникланди. Ғ, авлодда ушбу белгининг ирсийланиши салбий, ижобий гетерозис ва оралиқ ҳолда бўлганлиги кайд этилди. Ғ2-Ғ3 авлодларидаги ажралиш жараёни кўрсаткичларни пасайишига олиб келганлиги кузатилди.
4. Бир дона кўсакдаги пахта вазни бўйича бошлангич шакллар орасида чигит туки оқсарғиш рангдаги Т-18 тизмасининг устунлиги аникланди. Т| дурагайларида белгининг ижобий гетерозис, устунлик ва оралиқ ҳолда ирсийланганлиги кайд этилди. Т2 дурагайларида белги бўйича ижобий трансгрессия ҳолати кузатилиб, йирик кўсакли (8-9 г) ўсимликлар ажратиб олинди.
5. Тола чиқими белгиси бўйича чигит туки кулранг Т-17 тизмасини устунликка эта эканлиги кайд этилди. Биринчи авлод дурагайларида ижобий гетерозис, устунлик ва оралиқ ҳолда ирсийланиши аникланди. Ғг авлодда тола чиқими ота-она тизмалари кўрсаткичлари оралиғида бўлганлиги, учинчи авлод дурагайларида белги кўрсаткичларининг нисбатан ортганлиги кузатилди.
6. Чигит туки оқсарғиш бўлган Т-18 тизмасида тола узунлиги ва 1000 дона чигит вазни бўйича энг юқори кўрсаткич кузатилди. Биринчи авлод дурагайларида ижобий ва салбий гетерозис ҳамда оралиқ ҳолда ирсийланиши кайд килинди. Ғ2 дурагайларида ўнг тарафлама трансгрессия кузатилиб, юкори кўрсаткичга эга ўсимликларни ажралиб чиқиши хисобига кейинги Ғз авлодда кўрсаткичнинг ортиши кузатилди.
7. Толанинг микронейр кўрсаткичи куйи авлоддан юкори авлодга қараб яхшиланиб бориши кузатилди. Чигит туки оқсарғиш рангли Т-18 тизмасидан дурагайлашда фойдаланган холда ушбу белги бўйича мезоннинг ингичка ва ўрта даражасида бўлган рекомбинантларни ажратиб олиш мумкинлиги кайд этилди.
8. Бир ўсимлик маҳсулдорлиги ва бир дона кўсакдаги пахта вазни ўртасида ижобий ўрта, 1000 дона чигит вазни билан тола чиқими ўртасида кучли салбийдан кучли ижобийгача, 1000 дона чигит вазни билан тола узунлиги орасида кучсиз, ўрта ва асосан кучли коррелятив богликликлар аникланди. Кўпгина асосий кимматли хўжалик белгилари ўртасида коррелятив боғлиқликларни йўқлиги турли хил чигит туки рангига ва юкори қимматли хўжалик белгилари кўрсаткичларига эга бўлган рекомбинантларни олиш имконияти борлигини кўрсатди.
9. Танловлар самарадорлигини ошириш мақсадида кузда кузатув ўтказиш жараёнида теримга танланган якка танлов ўсимликларини хамда намуналарда уларнинг чигитини катталигига, чигит туки рангига хамда тола чиқимига органолептик услуб оркали олдиндан чигитларни мойдорлиги бўйича башорат қилиш мумкинлиги исботланди.
10. Ғўзанинг кимматли хўжалик белгилари мажмуасига эга бўлган дурагайларини яратишда чатиштириш ишларига чигит туки кулранг, оксаргиш ва тўкжигарранг бўлган Т-17, Т-18, Т-20 тизмаларини жалб этиш мақсадга мувофикдир.
11. Кимматли хўжалик белгилари мажмуига эга бўлган янги Т-94, Т-122, Т-129, Т-133, Т-134, Т-138, Т-154, Т-157 ва Т-196 тизмалари селекцион-генетик изланишларга бошлангич манба сифатида тавсия этилади.
12. Тадқикотлар натижасида яратилган тезпишар, серҳосил янги С-2118 ва С-2120 ғўза навлари ишлаб чиқаришга тавсия этилади.

1-76 48 0

Ғўза ва ғаллани субирригация усули билан суғориш технологиясини такомиллаштириш

Сабиржан Исаев

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Сўнги йилларда дунё бўйича қишлоқ хўжалигида деградацияга учраган ерлар майдони ортиб бормокда, хусусан, сув эрозияси жараёни таъсирида 56 фоиз, шамол эрозияси таъсирида 28 фоиз, тупрокда озука моддалари микдорининг камайиши, шўрланиш, ифлосланиш, нордонлашиш жараёнлари туфайли 12 фоиз ва зичлашиш, ботқоқлашиш, чўкиш жараёнлари таъсирида эса 4 фоиз ерларнинг ҳолати ёмонлашмокда. Деградация жараёнлари натижасида ҳар йили 7 млн гектар экин майдонлари қишлоқ хўжалик фойдаланувидан чиқиб кетиш холатлари учрамокда1. Шунингдек, дунёнинг 80 та мамлакати чучук сув танқислиги муаммосига дучор бўлган.
Республикамизда сув ва ресурстежамкор илгор инновацион технологияларни қўллашда 739 км узунликдаги коллектор-дренаж тармоқларини, 337 км ёпик горизонтал дренаж тармоги, 115 та вертикал дренаж қудуқларини, 5 та мелиоратив насос станция, 6 та йирик гидротехник иншоот ва 1086 та кузатув қудуқлари ҳамда 3 км инспекторлик йўлларни куриш реконструкция қилиш ҳамда 20 минг гектар майдонга томчилатиб, 22 минг гектар майдонга кўчма эгилувчан кувурлар орқали, 21 минг гектар майдон эгатларга плёнка тўшаб сугориш ва нам сакловчи гидрогел воситаларни кўллаш технологияларини жорий этиш бўйича кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилмокда.
Бугунги кунда дунёда сув танкислиги шароитида қишлок хўжалиги экинларини суғоришнинг сув тежовчи ва тупроқни ҳимояловчи илғор замонавий технологияларни кўллаш оркали яъни тупроқни бир текис намлантириш, суғориш самарадорлиги ва унинг фойдали иш коэффицентини ошириш, оқова сувлар микдорипи камайтириш эвазига юқори ва сифатли ҳосил олишга эришилмокда. Экин майдонларининг турли даражада шўрлангани ва сув такчиллигини юмшатиш максадида минтакаларда сизот сувлар сатҳи якин гидроморф тупроқларда минераллашганлик даражаси 1-3 г/л бўлган коллектор-зовур сувларини даре сувлари билан аралаштириб субирригация усулида сугориш оркали сув захираларидан самарали фойдаланиш мумкин. Гидроморф тупрокларда ғўза ва кузги бугдойни сугоришда субирригация технологиясини кўллаш натижасида ғўза қатор орасига ишлов бериш сони қисқариши, тупроқнинг агрофизикавий ва сув-физик хоссалари яхшиланиши, сугориш сувлари, ёнилги-мойлаш материаллари тежалиши хамда юқори ва сифатли пахта хамда дон ҳосили олишга эришилади. Бугунги кунда сизот сувларнинг минераллашганлик даражасига қараб экинларни субирригация усулида сугориш технологиясини жорий этиш долзарб вазифа ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 19 апрелдаги «2013-2017 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида» ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 28 ноябрдаги «Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш дастурларини шакллантириш ва амалга оширишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида белгиланган вазифаларни амалга оширишда мазкур диссертация тадқикоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади республикамизда сув танқислигининг салбий оқибатларини юмшатиш максадида сизот сувлари яқин, минерализацияси паст бўлган гидроморф тупроқлари шароитида субирригация суғориш усулини қўллаш ва унинг ғўза ва кузги буғдойнинг ўсиш, ривожланиши, ҳосил тўплаши, пахта ва дон ҳосилдорлигига таъсирини аниқлашдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгнлиги қуйидагилардан иборат:
илк бор тақирсимон, ўтлоқи-аллювиал ва ўтлоки соз тупроклар шароитида ғўза ва кузги буғдойнинг субирригация суғориш технологияси такомиллаштирилган;
гидроморф тупроқлар шароитида сизот сувлар сатҳи 1 -3 м, минерализацияси 1-3 г/л бўлган тақирсимон, ўтлоқи-аллювиал ва ўтлоқи соз тупроқлар шароитида субиригация усули билан суғорилганда ғўза ва кузги буғдойнинг сувга бўлган талаби ишлаб чиқилган;
ғўза ва кузги буғдойни субирригация технологияси билан суғоришнинг ерларнинг мелиоратив ҳолати, сизот сувлар сатҳи ва минераллашганлик даражасининг ўзгаришига ҳамда тупроқнинг сув-физикавий хоссаларига таъсири ўрганилган;
тақирсимон, ўтлоқи аллювиал, ўтлоқи соз тупроқлар шароитида ғўза ва кузги буғдойнинг ўсиш, ривожланиши пахта ва дон ҳосилдорлигига таъсири аниқланган.
Хулосалар
1. Қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш сувлари такчиллиги, иқлимнинг глобал ўзгаришини инобатга олган ҳолда ғўза ва кузги буғдой ҳосилини етиштиришда сувни тежаш, тупрокнинг эгат бўйича бир текис намланишини таъминлаш, суғоришнинг ФИКни ошириш, тупроқнинг унумдор қатлами ва унинг таркибидаги озиқа-моддаларнинг ювилишини олдини олиш, ёнилғи мойлаш материалларини тежаш максадида, сув ва ресурстежовчи субирригация суғориш технологиясини қўллаш мақсадга мувофиқдир.
2. Такирсимон тупроқлар шароитидаги тажриба даласи тупрок таркибидаги экиннинг ўсув даври бошида 0-30 хайдов катламида гумус ўртача 1,18 %, умумий азот-0,076 %, ялпи фосфор 0,180 % ни ташкил этган бўлса, 0-50 см хайдов ости катламида бу мос ҳолда 1,16; 0,074; 0,175 % га тенг бўлганини таъкидлаш лозим.
Бу кўрсаткич ўтлоки-аллювиал тупроқларини (0-30 см) ҳайдов ва (0-50 см) хайдов ости катламида гумус микдори ўртача 0,789 ва 0,655%, умумий азот ва фосфор миқдори эса ўртача 0,091-0,083 ва 0,082-0,078% га тенг бўлиб, ўтлоки соз тупрокларини (0-30 см) ҳайдов ва (0-50 см) ҳайдов ости катламида гумус микдори ўртача 0,934 ва 0,878%, умумий азот ва фосфор микдори эса ўртача 0,091-0,084 ва 0,082-0,78% га тенг бўлиб, гумус билан ўртача, нитратли азот, фосфор ва калий билан кам таъминлангани билан изохдаш мумкин.
3. Қашкадарёнинг тақирсимон тупроқлари шароитида пахта тажриба ва назорат далаларида вегетация даври бошида тупрокнинг ҳажмий массаси ҳайдаладиган 0-30 см катламда 1,37-1,39 г/см3 ни ва 0-100 см қатламда 1,39-1,41 г/см3 ни, ўтлоқи-аллювиал тупроқлар шароитида пахта тажриба ва назорат далаларида вегетация даври бошида тупрокнинг хажмий массаси ҳайдаладиган 0-30 см катламда 1,31-1,33 г/см3 ни ва 0-100 см катламда 1,37-1,39 г/см3 ни, ўтлоки соз тупроклар шароитида пахта тажриба ва назорат далаларида вегетация даври бошида тупрокнинг хажмий массаси ҳайдаладиган 0-30 см катламда 1,33-1,35 г/см3 ни ва 0-100 см катламда 1,38-1,40 г/см3 ни ташкил килди. Ғўзанинг вегетация охирига бориб, далани уруг экишга тайёрлаш, уруг экиш, ғўза катор орасига ишлов бериш, эгат олиш ва ундан кейинги агротехник тадбирларини амалга ошириш, сугориш усули ҳамда тракторларни кириши тупрокнинг зичланишига турлича таъсир этиши натижасида ҳамма вариантда тупрокнинг хажмий массасининг ортиши кузатилди, лекин бошка вариантларга нисбатан назорат вариантида тупрокнинг хажмий массаси 0,02-0,04 г/см3 энг юқори микдорда кўпайган бўлса, энг кам микдори субирригацияда тупрокнинг хажмий массаси 0,01-0,02 г/см3 га ортганлиги аникланган.
Тақирсимон, ўтлоки-аллювиал ва ўтлоқи соз тупроклар шароитида ғўза ва кузги бугдойни субирригация сугориш усулида сугорилганда тупрок агрофизикасини асосийларидан бири бўлган тупрок хажм массаси оптимал (юмшоқрок) сақланиши таъминланади.
4. Қашқадарёда субирригация сугориш усули қўлланилган вариантда, мавсумий сугориш меъёрлари 3150-3550 сув сарфи м/га бўлганда яратилди хамда бир центнер пахта ҳосилига сарфланган умумий сув 78,3-82,7 м3/ц ни, назорат вариантда мавсумий сугориш меъёрлари 5150-5300 м3/га, бир центнер пахта ҳосилига сарфланган сув 145,5-159,6 м3/ц, Самаркандаги тажриба-субирригация сугориш усули қўлланилган вариантда, мавсумий сугориш меъёрлари 875-895 сув сарфи м3/га ҳамда бир центнер пахта ҳосилига сарфланган умумий сув 27,4-29,5 м3/ц, назорат вариантда мавсумий сугориш меъёрлари 1810-1910 м3/га, бир центнер пахта хосилига сарфланган сув 64,2-69,7 м3/ц, Фаргонадаги тажриба субирригация сугориш усули қўлланилган вариантда, мавсумий сугориш меъёрлари 2920-2980 сув сарфи м3/га хамда бир центнер пахта хосилига сарфланган умумий сув 87,9-90,6 м3/ц, назорат вариантда мавсумий сугориш меъёрлари 3795-3845 м3/га, бир центнер пахта хосилига сарфланган сув 118,2-120,9 м3/ц, яъни назорат вариантда энг кўп сув сарфланганлиги таъкидланган.
5. Қашқадарёда, субирригация сугориш усули қўлланилган вариантда, мавсумий сугориш меъёрлари 2585-2694 сув сарфи м3/га бўлганда яратилди хамда бир центнер дон хосилига сарфланган умумий сув 61,4-64,0 м3/ц ни, назорат вариантида мавсумий сугориш меъёрлари 3474-3777 м3/га, бир центнер дон хосилига сарфланган сув 120,3-125,9 м3/ц, Фаргонадаги тажрибанинг-субирригация сугориш усули қўлланилган вариантда, мавсумий сугориш меъёрлари 2265-2435 сув сарфи м3/га хамда бир центнер дон хосилига сарфланган умумий сув 49,2-68,2 м3/ц, назорат вариантда мавсумий сугориш меъёрлари 3280-3415 м3/га, бир центнер дон хосилига сарфланган сув 95,6-116,5 м/ц, яъни энг кўп сув сарфланган.
6. Тақирсимон, ўтлоқи-аллювиал ва ўтлоқи соз тупроқлар шароитида субирригация суғориш усулида суғорилганда сизот сувлар сатҳидан тупроқ қатламида ғўза ва кузги буғдойнинг ўсиш-ривожланиши учуй тупрок таркибидаги намлик микдорининг етарли бўлиши таъминланди.
7. Тақирсимон, ўтлоқи-аллювиал ва ўтлоқи соз тупроқлар шароитида ғўза ва кузги буғдойни субирригация сугориш усули билан суғорилганда, сугориш сони 1,0 маротабага камайди, дарё суви 1200-1600 м3/га тежалди, ғўза қатор орасига ишлов бериш бир мартага кискарди, ёнилғи мойлаш материаллари иқтисод қилинди, пахтадан назоратга нисбатан гектарига 2-4 ц/га, кузги буғдойдан 5-7 ц/га кўшимча ҳосил олишга эришилди.
8. Гидроморф тупроқлари шароитида кучсиз минераллашган, тупроғи шўрланмаган ёки кучсиз шўрланган тақирсимон ва ўтлоқи соз тупроқлар шароитида фермер хўжалиги ерларида ғўзани субирригация сугориш усули билан суғорилганда дарё суви 800-1400 м3/га иқтисод қилинди, ғўза қатор орасига ишлов бериш 1 мартага камайди, ёнилги мойлаш матераиаллари иқтисод қилинди, кўсаклар сони 1-2 донага, пахта ҳосили гектарига 1,5-3,5 центнерга ошди, атроф-муҳит ифлосланишидан сақланди.
9. Сув танқис йиллари республикамиздаги ер ости сизот сувлар сатҳи 0 дан 2 метргача бўлган 1191,7 минг/га, Қашқадарёда 12,1 минг/га, Самарқандда 35,0 минг/га ва Фаргонада 160, 4 минг/га майдонда экинларни сув билан таъминлашда гидроморф тупроқлари шароитида кучсиз минераллашган, тупроғи шўрланмаган ёки кучсиз шўрланган тақирсимон, ўтлоки-аллювиал ва ўтлоқи соз тупроқлар шароитида ғўза ва кузги буғдойни субирригация усули билан сугориш тавсия этилади.
10. Тупрокнинг сув-физик хоссалари, механик таркибига эътибор берилган ҳолда ғўзани суғоришда апрель ойининг биринчи ўн кунлигида зовур тўсилади ва сентябрь ойининг иккинчи ўн кунлигида, кузги бугдойни сугоришда октябрь ойининг биринчи ўн кунлигида зовур тўсилади ва май ойининг иккинчи ўн кунлигида зовурни очиб юбориш тавсия этилади.
11. Такирсимон, ўтлоки-аллювиал ва ўтлоқи соз тупроклар шароитида ғўза ва кузги бугдойни субирригация сугориш усули билан сугоришда тузлар динамикаси жадалрок кечади: вегетация охирига бориб, тупрокда тузлар микдори бироз кўпаяди, лекин бу тузларни кеч куз ва кишда, экинлар сугорилмайдиган пайтда гектарига 1500-2000 м3/га сув билан ювиб ташлаш тавсия этилади.

1-71 47 0

Ғўза ва унга издош экинлардан юқори ҳосил етиштириш ҳамда тупроқ унумдорлигини ошириш тадбирлари (Жиззах чўли шароитида)

Бахром Избасаров

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда дунёда пахта, ғалла, сабзавот ва полиз экинлари билан бир қаторда мош, ловия, соя, маккажўхори каби дуккакли-дон экинлари хам катта майдонларда стиштирилмокда. Такрорий муддатларда стиштириладиган дуккакли-дон экинлари ахолини озиқ-овқат махсулотлари ва чорва молларини тўйимли ем-хашак билан таъминлаш билан бирга тупрокда биологик азот тўплаш хусусиятига эга экинлар сирасига киради.
Рсспубликамизда кишлоқ хўжалигида олиб бориластган иқтисодий ислоҳотларни тўлақонли ишлаб чиқаришга татбик этиш мақсадида кузги бошокли дон экинлари, сабзавот, полиз хамда ем-хашак экинлари майдонларини кснгайтириш бўйича кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилмокда. Кузги бошоқли-дон экинларидан кейин мош, ловия, соя каби такрорий экинлар стиштирилиши натижасида ахолини озиқ-овқат махсулотлари билан таъминлаш ва тупрок унумдорлигини оширишга эришилмокда.
Дунё деҳқончилик амалиётида тупроқ унумдорлигини саклаш ва ошириш ҳамда уни мелиоратив холатини яхшилашда экинларни алмашлаб экишнинг янги самарали тизимларини жорий этиш орқали эришиш мумкинлиги исботланган. Асосий экинлар ғўза ва кузги буғдойга мақбул ўтмишдош экинларни танлаш, минерал ўғитлар билан озиқлантиришнинг макбул мсъёрларини ишлаб чиқиш ҳамда такрорий экинлардан (маккажўхори, мош, ловия ва соя) кейин тупроқ унумдорлиги, ғўза ва дон хосилдорлигини ошириш агротсхнологияларини такомиллаштириш мухим аҳамиятга эга. Суғорма деҳқончиликни замонавий илгор ва инновацион технологиялар асосида ривожлантиришда ғўза-ғалла, ғалла-ғўза-ем-хашак, ғўза-ғалла-сабзавот, ғўза-ғалла дуккакли-дон экинлари, қиска навбатлаб экиш тизимларининг тупрокни агрофизикавий, сув-физик ва агрокимёвий хоссаларини ўсимликларни анғиз ва илдиз қолдиқлари, уларни таркибидаги озиқа моддалар микдорини аниқлаш фанда долзарб вазифа бўлиб ҳисобланади.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2015 йил 29 декабрдаги ПҚ-2460-сон «2016-2020 йилларда қишлоқ хўжалигини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги карори хамда мазкур фаолиятга тегишли бошка мсъёрий-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкикоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади Жиззах вилоятининг кучсиз шўрланган ўтлокилашиб бораётган оч тусли бўз тупроқларида тупрок унумдорлигини яхшилаш ҳамда экинлар ҳосилдорлигини оширишда навбатлаб экишнинг 1:1 ва 2:1 тизимларида такрорий экин турларини танлаш, улардан ксйин экиладиган ғўза ва кузги буғдойнинг мақбул ўғит мсъсрларини аниқлашдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор Жиззах вилоятининг ўтлоқилашиб борастган оч тусли бўз тупроқлари унумдорлигини оширишда киска навбатлаб экишнинг 1:1 (кузги буғдой+такрорий экинлар: ғўза) ва 2:1 (кузги буғдой+такрорий экинлар: кузги буғдой+такрорий экинлар: ғўза) тизимлари ишлаб чиқилган;
навбатлаб экишнинг 1:1 (кузги бугдой+такрорий экинлар: ғўза) ва 2:1 (кузги бугдой+такрорий экинлар: кузги бугдой+такрорий экинлар: ғўза) тизимларида такрорий экинларни тупрокнинг агрофизикавий сув-физик хамда агрокимсвий хоссаларига таъсири аниқланган;
такрорий экинлардан кейин экилган ғўза ва кузги буғдойни ўғит мсъсрларига боғлиқ ҳолда ўсиши, ривожланиши ва хосилдорлигига таъсири аникланган; 
ғўза ва кузги буғдой учун макбул ўтмишдош такрорий экин турлари танланган, ғўза ва кузги буғдойни озиқлантиришда макбул ўғит мсъсрлари ишлаб чикилган.
ярим гидроморф, кучсиз шўрланган ўтлоқилашиб борастган оч тусли бўз тупроқлар унумдорлиги ҳамда ғўза ва дон ҳосилдорлигини оширишни таъминловчи киска навбатли алмашлаб экиш тизимлари такомиллаштирилган.
ХУЛОСАЛАР
1. Тупроқ унумдорлигин сақлаш ва ошириш хамда барқарор ҳосилдорликни узлуксиз таъминлаш учун Жиззах вилоятининг ўтлоқилашиб борастган оч тусли бўз тупроклари шароитига мос илмий асосланган киска ротацияли алмашлаб (1:1 ва 2:1) экиш тизимларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш орқали ушбу тупроқлар унумдорлигини сақлаш, ошириш хамда ғўза ва кузги бугдой хосилдорлигини ошишига замин яратади.
2. Такрорий экинлар маккажўхори, мош, ловия ва соядан уч йилда ўртача 1 ва 2-тажрибаларда мос равишда 39,2-40,2; 16,3-17,3; 13,7 ва 25,5-29,6 ц/га дон хамда 321,3-332,8 (кўк масса); 34,5-36,2; 13,3 ва 35,5-37,7 ц/га пичан хосили олиш мумкинлиги, уларни илдиз, анғиз қолдиқлари жами 54,4-52,2; 45,5-43,9; 32,9; 43,9-42,4 ц/га.ни ташкил этган ҳолда, таркибида 16,0-15,8; 65,2-62,2; 34,8 ва 39,6-39,6 кг умумий азот тўпланиши аникланди.
Мош ўсимлиги донидан ўртача 2260,6-2135,0 кг/га, пичанда 1159-1105,4 кг/га хаммаси 3420,0-3240,7 кг/га озиқа бирлиги хамда 505,0-475,9 кг/га ва 102,7-102,5 кг/га, жами 515,8-573,4 кг/га протеин борлиги;
Соя ўсимлиги донида ва пичанида 4409,7-5014,2 кг/га озика бирлиги ва 839,0-964,7 кг/га ҳазм бўлувчи протеин борлиги хисобланди.
3. Такрорий экин сифатида экилган дуккакли дон ўсимлиги мошдан кейин тупрокни хажм оғирлиги ҳайдов ва ҳайдов ости катламларида мутаносиб равишда 0,023 ва 0,003 г/см3 га, соя ўсимлигидан кейин эса 0,021 ва 0,021 г/см3 га камайди.
Такрорий экинлардан кейин экилган ғўза ёки кузги бугдойда қўлланилган ўғит мсъсрларини ва ўсимликнинг ўзини хам тупроқ хажм массасига таъсири борлиги аниқланди. Энг юкори кўрсаткичлар мош ўсимлигидан кейин экилган вариантларда кузатилиб, ўғитлар N-150, Р-105, К-75 кг/га мсъсрда қўлланилганда ғўзани амал даври охирида назоратга нисбатан 0,028 г/см3 ва кузги бугдойдан кейин эса 0,025 г/см3 га камайди.
4. Такрорий экинлар орасида тупроқни сув ўтказувчанлигига бўлган энг макбул таъсир мош экилган вариантда кузатилиб, амал даври охирида 6 соатда 874 м3 га.ни ташкил килди ва назоратга нисбатан 117 м3Та ортиқча бўлди. Соя ўсимлиги экилганда 6 соатда 824 м3/га сув сингдирилиб, назоратдан 67 м3/га ортикча бўлди.
Мош ўсимлигидан кейин экилган ғўзани амал даври охирида ўғитлар N150 Pi os К75 кг/га мсъёрда қўлланилганда тупроқни сув ўтказувчанлиги 6 соат давомида 801 м3ни ташкил қилиб, назоратдан 116 м3/га, кузги бугдойни амал даври охирида эса 810 м3/га ни ташкил килиб, 61 м3/га ортикча бўлганлиги кузатилди.
5. Буғдойдан сўнг ғўза ёки буғдой экилган вариантда тупрокдаги чиринди микдори йилдан-йилга камая борганлиги кузатилди. Нисбатан юкори кўрсаткичлар (0,920 ва 0,990%) ғўза ва кузги буғдой мош ўсимлигидан кейин экилиб, ўғитлар N^o Рю5 К.75 кг/га мсъёрда қўлланилганда олинди. Бу дастлабки ҳолатидан 0,071 ва 0,040 % га, назоратдан эса 0,210-0,210 % га юкоридир. Соядан кейин экилган вариантда чиринди микдори дастлабки холатидан 0,039 % га, назоратга нисбатан эса 0,169 % га юқори бўлди. Озука унсурларини умумий шаклларини (NPK) ўзгаришида хам чириндидаги қонуниятлар такрорланди.
6. Такрорий экин экилмасдан кузги буғдойдан сўнг ғўза экилиб, маъдан ўғитлар N2oo Р140 К|00 кг/га мсъёрда қўллаб парвариш килинганда ўртача 3 йилда юкори пахта ҳосили 33,6 ц/гани, маккажўхоридан кейин N25o Р175 К|25 кг/га меъёрда ўғитлар қўллаб ғўза парвариш килинганда 34,4 ц/гани, соя ва мошдан кейин N150 Р105 К75 кг/га мсъёрда ўғит қўллаб парвариш килинганда эса мос равишда 36,9 ва 38,0 ц/гани ташкил этиб, қўшимча пахта хосили мутаносиб равишда ўғитдан 2,8; 4,1; 0,0 ва 0,0 ц/га, такрорий экинлардан 0,4; 6,1 ва 7,2 ц/га ни ташкил килди.
Буғдойдан сўнг буғдой экилганда ўртача 3 йилда дон ҳосилини нисбатан юкори микдори ўғитларни N200 Puo Кюо кг/га мсъёрда қўлланилганда олиниб, ҳосилдорлик 48,9 ц/га.ни, маккажўхоридан кейин ўғитларни N25o Pi75 К]25 кг/га мсъёрда кўллаб кузги бугдой парвариш килинганда 49,5 ц/гани, мош, ловия ва соядан ўғитларни N150 Р105 К.75 кг/га мсъёрда қўлланилганда эса мутаносиб равишда 57,3; 49,3 ва 52,8 ц/га.ни ташкил килди. Тажрибаларда пахтани нисбатан юкори хосили (38,0 ц/га) ва кузги бугдойни дон ва сомон хосили (60,3 ва 75,8 ц/га) мош ўсимлигидан кейин экилганда олинди.
7. Кузги бугдойни мошдан кейин экиб, ўғитларни N150 Р105 К75 кг/га мсъёрда қўллаб парвариш килинганда бугдойни анғиз ва илдиз колдиқлари микдори 39,8 ц/га.ни ташкил килиб, таркибида 2,00% умумий азот, 1,210% фосфор ва 2,280% калий борлиги аникланди. Бу кўрсаткичлар назоратга нисбатан мутаносиб равишда 5,0 ц/га; 0,430 %; 0,720%, ва 0,900% га юкоридир. Кузги бугдой соядан кейин экилиб, шу ўғит мсъёрлари қўлланилганда, ангиз ва илдиз колдиқлари микдори 39,1 ц/га.ни ташкил қилиб, таркибида 1,970% азот, 1,195% фосфор ва 2,240% калий борлиги аникланди.
8. Ғўза ва кузги бугдой такрорий экинлардан кейин экилиб, маъданли ўғитларни Мио Pios К75 кг/га мсъсрларда кўллаб, ғўза парвариш килинганда, пахта толасини технологик хамда доннинг сифат кўрсаткичларини яхшиланиши кузатилди. Энг юкори натижалар ғўза ва кузги бугдойни мошдан кейин экилганда кузатилиб, бунда пахтада тола чикиши 38,2%ни ташкил килди, дон таркибида эса 15,1% ёки 1 гсктарда 0,88 тонна оқсил, 28,1 % ёки 1,8 тонна/га клейковина борлиги, шунингдек, 68,4 кг/га озиқа бирлиги ва 6,8 кг/га ҳазм бўладиган протеин борлиги аникланди.
9. Такрорий экинларни экишда энг юқори иқтисодий самарадорлик мош ўсимлигидан олиниб, шартли соф фойда 197850 сўм/га.ни, рентабсллик даражаси 58,5 % ни ташкил килган холда, ундан кейин экилган ғўза ва кузги буғдойда ўғитларни N150 Pios К75 кг/га мсъёрда қўллаган вариантларда энг юкори шартли соф фойда олинди ва мутаносиб равишда 842000; 234315 сўм/га, рентабсллик даражаси 47,3 ва 34,9 % ни ташкил килди.
10. Жиззах вилоятининг кучсиз шўрланган ўтлоки бўз тупроклари шароитида ҳозирги бозор иқтисодиёти ва деҳкончилик юритишнинг жадал ва ресурс тежовчи технологияларида тупрок унумдорлигини сақлаш ва ошириш, экинлардан юкори ва сифатли пахта ва дон хосили олиш учун кузги бугдойдан кейин такрорий экинлар сифатида мош, ловия ва сояни навбатлаб экишнинг: 1:1 ва 2:1 тизимларида экиш ва улардан кейин экиладиган ғўза ва кузги бугдой парваришида эса маъдан ўғитларни N-150, Р-105, К-75 кг/га мсъёрларида кўллаш тавсия этилади.