197
М.М.РАҲИМОВА
248
ЖИНОЯТ СУДЛАРИНИНГ АПЕЛЛЯЦИЯ
ИНСТАНЦИЯСИДА АДВОКАТ ИШТИРОКИ
ЎРНИ ВА АҲАМИЯТИ
Мамлакатимиз
ҳаётининг
барча
соҳаларида
амалга
оширилаётган демократик ислоҳотларнинг бош мақсади - инсон,
унинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини
яратишга қаратилган.
Адвокатура институтининг янада ислоҳ қилиниши фуқаролик
жамияти институтларини ривожлантиришга ҳамда инсон ҳуқуқлари
ва эркинликларининг самарали ҳимоя қилинишини ҳар томонлама
таъминлашга
қаратилган
суд-ҳуқуқ
тизими
соҳасидаги
ислоҳотларнинг бугунги кундаги энг муҳим вазифаси сифатида
белгиланди.Ҳаракатлар стратегиясининг мантиқий давоми сифатида
2022 - 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт
стратегияси
қабул
қилинди.
Тараққиёт
стратегиясининг 19-мақсади
сифатида адвокатура институтининг
инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя
қилишдаги салоҳиятини тубдан ошириш, шунингдек, аҳоли ва
тадбиркорлик субъектларининг малакали ҳуқуқий хизматларга
бўлган талабини тўлиқ қондириш белгиланган.
Шу ўринда айтиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси
Конституциясининг 2-моддасида давлат халқ иродасини ифода этиб,
унинг манфаатларига хизмат қилиши, давлат органлари ва мансабдор
шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъул эканлиги, 22-
моддасида эса, Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида ҳам, унинг
ташқарисида ҳам ўз фуқароларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш ва уларга
ҳомийлик кўрсатишни кафолатлаши қайд этилган.
Конституциямизнинг 26-моддасида судда айбланаётган шахсга
ўзини ҳимоя қилиш учун барча шароитлар таъминлаб берилиши
мустаҳкамланган.
Яъни,
жиноят-процессуал
қонунчилигига
мувофиқ, шахснинг қилмиши юзасидан жиноят иши судда
кўрилаётган пайтда судлар орқали давлат “ўз фуқаросининг
ҳимояланиш ҳуқуқини судда таъминлаш мажбурияти”ни амалга
оширади.
Хусусан, адвокатларнинг ўзларининг ҳимоя остидаги шахслар
248
Тошкент давлат юридик университети магистратура босқичи талабаси 190
198
билан аудио ва видеокузатув қурилмалари бўлмаган махсус
хоналарда ҳамда бегона шахсларнинг иштирокисиз ўз вақтида ва ҳеч
қандай тўсиқларсиз учрашиши; адвокат ўз профессионал
фаолиятини амалга ошириши учун, Ўзбекистон Республикаси
Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддасига қатъий риоя этган
ҳолда, суд биносига компьютер, мобиль ва бошқа алоқа
воситаларини монеликсиз, ёпиқ суд мажлисидан ташқари, олиб
кириш ҳуқуқига эга эканлиги (суд биноси ичкарисида фойдаланишда
суд жараёнини ўтказиш тартибини бузмаган ҳолда); адвокатларнинг
малакали юридик ёрдам кўрсатиш учун зарур бўлган, давлат ва
бошқа органлардан ҳамда корхона, муассаса ва ташкилотлардан
маълумотномалар, тавсифномалар ва бошқа ҳужжатлар ёки уларнинг
нусхаларини олиш учун сўровлари сўров қабул қилинган пайтдан
бошлаб кўпи билан ўн беш кун муддатда бажарилиши шартлиги;
адвокат сўровига кўра маълумотларни ўз вақтида тақдим этмаслик,
ёлғон ёки нотўғри маълумотларни тақдим этганликда айбдор
мансабдор шахслар адвокатнинг судга тўғридан- тўғри мурожаатига
асосан белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортилиши
шулар жумласидандир.
Таъкидлаш лозимки, ҳимояланиш ҳуқуқини таъминлаш
жиноят-процессуал қонунчиликнинг асосий тамойилларидан бири
сифатида белгиланганлиги муҳим аҳамият касб этади. Зотан,
ҳуқуқнинг маъмурий, фуқаролик, хўжалик ва бошқа соҳаларига
қараганда жиноят процессида инсоннинг ҳуқуқ ва қонуний
манфаатларига кўпроқ таъсир ўтказилади. Чунки, жиноят судлов
ишларини юритиш орқали фуқароларнинг шахсий ҳуқуқ ва
эркинликларини чеклаш эҳтимоли юқоридир. 2017 йил 29 мартдаги
“Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш
кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора- тадбирлар қабул
қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг
айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш
тўғрисида”ги Қонун асосида 51-модда биринчи қисми 8 ва 9-бандлар
билан тўлдирилган.
Шу вақтдан бошлаб апелляция, кассация суди томонидан
кўриладиган ишларда ҳимоячининг иштирок этиши шартлиги
белгиланган.
Фиркни давом эттирган холда шуни таъкидлаш лозимки,
адвокат жиноят ишларини судда кўриш жараёнининг шундай бир
иштирокчиси ҳисобланадики, унинг иштирокисиз суд, яъни давлат
199
ҳокимияти тўлақонли фаолият кўрсата олмайди. Бу ҳолат адвокатура
институтининг алоҳида мақомини исботлайдиган қўшимча
далилдир.
Бугунги кунда судларда кўридиган ишларнинг асосан биринчи
инстанцияларнинг жами 6,5 мингдан ортиқ қарорлари юқори
инстанцияларда бекор қилинган бўлиб, биринчи инстанцияда
кўрилган барча ишларнинг 0,84 фоизини ташкил этади.
Башарти,
шикоятларнинг
юқори
инстанцияларда
қаноатлантириш даражасига баҳо берилса, ушбу кўрсаткич 22
фоизни, яъни ҳар 5 та шикоятнинг 1 таси қаноатлантирилиб, биринчи
инстанция қарорлари бекор қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12
майдаги “Адвокатура института самарадорлигини тубдан ошириш ва
адвокатларнинг мустақиллигини кенгайтириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги ПФ-5441-сонли Фармонининг аҳамиятини эътироф
этиб, мазкур нормалар билан адвокатнинг процессуал ваколати ва
мақоми янада оширилганини алоҳида таъкидлаш лозим.
Жиноят-процессуал қонунда назарда тутилган ҳимояланишга
бўлган ҳуқуқ процесснинг барча иштирокчиларига судда иш
юритишнинг ҳар қандай босқичида таъминланмоғи лозимлиги
белгиланди. Шунга мувофиқ ЖПКнинг 497
2
-моддаларида назарда
тутилган процесс иштирокчилари биринчи инстанция суди чиқарган
ҳукм ва ажрим устидан апеллация тартибида шикоят бериш ва
протест билдиришга ҳақли.
Ўз навбатида суд процессида адвокат иштироки қуйидагиларни
таъминланишига олиб келади.
•
жиноят процессининг иштирокчилари процессуал ҳуқуқлар
доирасига қўйилган айбдан ҳимояланиш учун ўзини-ўзи
муваффаққиятли идора қилиш ва қонуний манфаатларини ҳимоя
этишга имкон беради;
•
процессининг
иштирокчилари
ҳимоячи
ёрдамидан
фойдаланиши, баъзи ҳолларда эса ҳимоячининг иштироки зарурий
бўлиб, бу ёрдамни қонун асосида бевосита олиши мумкин;
•
суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд процессуал ҳуқуқ ва
мажбуриятларини тушунтиришга мажбур бўлиб, уларга ҳимояланиш
ва манфаатларини, шахсий ҳуқуқ ва моддий хуқуқини идора қилиш
учун шароитлар яратиб беришга имконият яратилади.
Апеллация тартибида иш юритишнинг вазифаси ҳукмлар,
ажримлар ва қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва
200
адолатлилигини ва шу орқали тергов органлари, прокуратура ва
биринчи инстанция суди томонидан олиб борилган бутун процессуал
фаолиятни текшириш ҳисобланади.
Жиноят-процессуал кодексида жиноят ишини юқори инстанция
суди томонидан кўриш чегараси белгиланган. Юқори инстанция
суди ҳукм, ажрим ва қарорларнинг қонунийлиги, асослилиги ва
адолатлилигини ишдаги мавжуд материаллар ҳамда процесс
иштирокчилари қўшимча тақдим этган ёки суд талаб қилиб олган
материаллар асосида, янги очилган ҳолатлар бўйича иш қайта
кўрилаётганда эса шу ҳолатларни ўрганиш материаллари асосида
текширилади.
Ишларни тергов қилиш ва судда кўриб чиқишда йўл қўйилган
ҳар бир қонун бузилиши ҳолатларига тегишли тартибда муносабат
билдириш апеллация инстанцияси судларининг мажбурияти
саналади. Бунда
жиноят-процессуал
қонун
нормаларининг
бузилиши жиддий ёки жиддий эмаслигини аниқлаш ҳукмни бекор
қилиш ёки ўзгартириш масаласини ҳал этишда аҳамиятга эга бўлиб,
ва аксинча, йўл қўйилган қонун бузилишларига муносабат билдириш
масаласини ҳал этишда ҳеч қандай аҳамият касб этмайди. Аппеляция
инстанцияси ҳар қандай қонун бузилиши ҳолатларига - жиддий ёки
жиддий эмаслигидан қатъи назар ўз муносабатини билдириши керак.
Шу билан биргаликда, Апелляция инстанцияси судида иштирок
этаётган адвокат суд мажлисида текширилиши лозим бўлган
далиллар
тўғрисида;
суд
мажлисига
судланувчини,
жабрланувчиларни, гувоҳларни, экспертлар ва зарурият бўлса бошқа
шахсларни чақириш тўғрисида; судланувчига нисбатан танланган
эҳтиёт чорасини бекор қилиш ёки ўзгартириш тўғрисида; қўшимча
далиллар талаб қилиш ҳақида ва бошқа масалаларда илтимосномалар
киритишга ҳакли.
Адвокат, шунингдек, янги гувоҳларни чақириш, экпертиза
ўтказиш, биринчи инстанция суди томонидан текшириб кўриш рад
этилган ашёвий далиллар ва ҳужжатларни талаб қилиб олиш
тўғрисида ҳам апелляция инстанцияси судига илтимоснома
киритишга ҳақли.
Адвокатнинг иккинчи инстанция судида иштирок этишдан
мақсади биринчи инстанция суди томонидан чиқарилган ҳукмнинг
қонунга хилоф эканлиги, асослантирилмаганлиги ва (ёки) адолатсиз
эканлигини исботлашдир.
Суд ишни апелляция тартибида кўриб чиқишда судланганга
201
тайинланган жазони енгиллаштириши ёки енгилроқ жиноятга доир
қонун моддаларини қўллаши мумкин.
Шундай қилиб, юқорида айтиб ўтилганлар қуйидаги хулосани
чиқаришга олиб келади: апеллация тартибида иш юритиш жиноят
процессининг мустақил босқичи бўлиб, жиноят процессининг ҳар
бир босқичида мавжуд хусусиятларига эга: ўзига хос вазифалар,
процесс иштирокчиларинг муайян белгиланган доираси, процессуал
чегараланган вақт, тегишли якуний қарорлар.
Шунингдек, мазкур босқичда адвокат иштироки апелляция
инстанцияси судида иштирок этаётган адвокат ўз ҳимояси остидаги
(ишонч билдирувчи) шахс ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш
учун қонунда тақиқланмаган барча усуллар ва воситаларни
қўллайди.
Фойдаланилган адабиётлар:
1.
Норметова, Малика, and Жасур Неъматов. "Понятие и сущность
юридической помощи. Статус и роль адвокатов при оказании
юридической помощи." Общество и инновации 2.3/S (2021): 502-506.
Ж.Ш.РАХМОНОВ
1
ЖИНОЯТ ИШЛАРИ ЮРИТУВИДА ИҚТИСОДИЙ
БИЛИМЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ТУШУНЧАСИ ВА УНИНГ
ҲАҚИҚАТНИ АНИҚЛАШДАГИ АҲАМИЯТИ
Жиноят ишини тергов қилиш даврида тафтиш бирор корхона,
муассаса, ташкилотнинг муайян давр оралиғидаги молия-хўжалик
фаолиятига тегишли ҳужжатларини ўрганиш мақсадида амалга
оширилади. Ўзбекистон миллий энциклопедиясига кўра, тафтиш
деганда бўлиб ўтган иш, ҳодиса ва бошқа юзасидан ёки ҳақиқий
аҳволни аниқлаш мақсадида ўтказиладиган текширув, шунингдек
корхона, компания, ташкилот, муассасалар молия-хўжалик
фаолиятини,
мансабдор
шахсларнинг
хизмат
фаолиятини,
ҳужжатлар, бюджет муассасаларида бюджетдан ажратилган
маблағларнинг мақсадли сарфланиши; бухгалтерия ёзувларининг
