Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3
139
личия более десяти-пятнадцати расчетных
счетов в различных кредитно-финансовых
учреждениях при отсутствии реальной эко-
номической деятельности, небольшого срока
деятельности налогоплательщика (менее од-
ного года), минимального размера уставного
капитала пр. На основе данного методичес-
кого подхода можно сформировать точечные
индикаторы для выявления схемы уклоне-
ния от уплаты налогов в целях создания
системы раннего предупреждения и обмена
информацией между кредитно-финансовыми
институтами и налоговыми органами (таб. 1).
Таким образом, сотрудничество налого-
вых органов с кредитно-финансовыми орга-
нами и другими структурами, вовлеченными
в процесс мониторинга деятельности нало-
гоплательщиков на рынке, предоставляет
возможность получить наиболее полную ин-
формацию о текущей деятельности; выявить
крупные риски, свойственные компании или
отрасли; определить важные точки для бу-
дущей проверки и контрольных процедур.
Источник и литература:
от 7
февраля 2017 года, №УП–4947
2. Указ Президента Республики Узбекистан «О концепции совершенствования налоговой политики Республики Узбекистан»
от 29 июня 2018 года, №УП-5468
3. Налоговый кодекс Республики Узбекистан. –T.: “Адолат”, 2019
4. Александров И. В. Теоретические и практические проблемы расследования налоговых преступлений: автореф. дис. .
докт.юрид. наук. Екатеринбург, 2003. с.45-49
5. Бондарева Н. А.
Инструменты налогового контроля как средство достижения баланса фискальных интересов
государства и бизнеса: автореф. дис. . канд экон. наук. Москва, 2014. с.45-49
6. Воронин М. Ю. Государственный финансовый контроль: вопросы теории и практики.3-е изд. М.,Дело и сервис, 2017.-356с.
7. Методика расследования налоговых преступлений / под ред. А. А. Кузнецова. М.: Право, 2017.-219с.
8. Ногина О. А. Налоговый контроль: вопросы теории. СПб.Аудит-информ: 2018.-297с.
9. Шохин С. О. Бюджетно-налоговый контроль и аудит. Теория и практика применения в России: науч.-метод. пособие. М.:
Финансы, 2017.-263с.
10. Экономическая безопасность России: учебник / под ред. В. К. Сенчагова.4-изд. М.: Дело, 2016. -548с.
11. Иванова Е. В. Совершенствование методики оценки эффективности налогового конт: дис. . канд. экон. наук. М., 2008. с. 31
12. Кузнецов А. Ю. Развитие налогового контроля в системе налогового администрирования в России: дис. . канд. экон. наук.
Саратов, 2005.с.19-21
13. Линовицкий Ю. А. Практика налогового контроля в зарубежных странах // Налоги и налогообложение. 2017. №11, с.23-31
14. Шишко А. В. Обеспечение экономической безопасности в налоговой сфере: дис. канд. экон. наук. М., 2006.с.21-23.
ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАР АСОСИДА МОЛИЯВИЙ НАТИЖАЛАР
ТАҲЛИЛИ АХБОРОТ БАЗАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Исмаилова Махбуба Мирхалиловна –
Тошкент молия институти,
“Аудит ва иқтисодий таҳлил” кафедраси докторанти
Аннотация.
Мақолада молиявий натижалар таҳлили ахборот базасини халқаро стандартлар асосида
такомиллаштириш юзасидан
молиявий ҳисобот тузишда концептуал ёндашув ва унинг муҳим жиҳатлари
ажратиб кўрсатилган.
Асосий тушунчалар.
Молиявий ҳисобот, молиявий ҳолат, актив, мажбурият, даромад, харажат, фойда,
зарар.
Аннотация.
В статье освещаются концептуальный подход и важные аспекты финансовой отчетности для
совершенствования базы данных анализа финансовых показателей на основе международных стандартов.
Ключевые слова.
Финансовая отчетность, финансовое состояние, активы, обязательства, доходы, расходы,
прибыль, убытки.
Annotation.
The article highlights the conceptual approach and important aspects of financial reporting for improving
the database of financial performance analysis based on international standards.
Key words.
Financial statements, financial condition, assets, liabilities, income, expenses, profit, losses.
Мамлакатимизда қулай ишбилармон-
лик муҳитини яратиш, хорижий инвестиция-
ларни кенг жалб қилишда хўжалик юритувчи
субъектлар томонидан молиявий ҳисобот-
ларни халқаро стандартлар асосида тузиш
талаб этилади. Халқаро стандартлар асосида
тузиладиган молиявий ҳисоботлар барча
фойдаланувчилар учун ишончли ва ҳаққоний
ахборотларни тақдим этишга хизмат қилади.
Молиявий ҳисобот тайёрлаш ва тузиш та-
мойилларига мувофиқ, молиявий ҳисобот
тузишга концептуал ёндашув уни тузишнинг
бир нечта муҳим жиҳатларини ажратиб
кўрсатишни тақозо этади.
МОЛИЯ ВА СОЛИҚЛАР
Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3
140
Маълумки, молиявий ҳисобот маълу-
мотлари бўйича ташқи фойдаланувчилар
корхонанинг молиявий ҳолатига баҳо бериш-
лари мумкин. МҲХС тамойилларида «компа-
ниянинг молиявий ҳолати» тушунчаси ком-
панияда иқтисодий ресурслар мавжудлиги,
унинг молиявий структураси, ликвидлиги,
тўлов лаёқати, фаолият натижалари барқа-
рорлиги, пул ресурслари ҳосил қилиш лаё-
қати мавжудлиги орқали очиб берилади.
Амалдаги концептуал ёндашувга муво-
фиқ, молиявий ҳисоботларда қуйидаги каби
элементлар бўлиши лозим: активлар, мажбу-
риятлар, капитал, даромад ва харажатлар.
Бунда тадбиркорлик фаолияти иқтисодий
фойда олиш жиҳатидан кўриб чиқилади,
шундай экан, молиявий ҳисоботда компания
фаолияти жараёнида иқтисодий фойданинг
ўсиши ёки пасайиши акс эттирилади. Молия-
вий ҳисоботнинг айтиб ўтилган элементлари
«иқтисодий фойда» тушунчасидан фойдалан-
ган ҳолда ташкил этилади. У ёки бу активга
хос бўлган келажакдаги иқтисодий фойда не-
гизида МҲХСда компания пул маблағлари ёки
унинг эквивалентлари оқимига бевосита ёки
билвосита кирадиган салоҳият тушунилади.
Активлар компания томонидан у кела-
жакда иқтисодий фойда кутадиган олдинги
даврда рўй берган ҳодисалар натижасида
назорат қилинадиган ресурсларидир. Маж-
буриятлар компания фаолиятида олдинги
давр ҳодисалари билан асосланадиган жорий
қарздорликни ифодалайди. Мажбуриятлар
қопланиши компаниядан иқтисодий фойда-
дан иборат ресурслар чиқиб кетишига олиб
келади. Компаниянинг барча мажбуриятлари
қопланганидан кейин қолган активлари қис-
ми капитал сифатида кўриб чиқилади. Даро-
мадлар ҳисобот даврида активлар оқими
ортиши шаклида ҳам, қатнашчилар ҳиссаси
ҳисобига капитал ўсишини истисно қилган-
да, компания капиталининг ўсишига олиб
келадиган мажбуриятлар камайиши шаклида
ҳам рўй бериши мумкин бўлган компания
иқтисодий фойдасининг ўсишини ифодалай-
ди. Харажатлар ҳисобот даври давомида
активлар чиқиб кетиши ёки камайиши ҳисо-
бига ёки компания капиталини камайтиради-
ган ва уни қатнашчилар орасида тақсимлаш
билан боғлиқ бўлмаган мажбуриятлар орти-
ши ҳисобига рўй берадиган иқтисодий фой-
данинг пасайишини ўзида акс эттиради.
Даромадлар ва харажатлар корхона-
нинг одатий фаолият натижаси бўлиши ва
барқарор олиниши мумкин, ноодатий фао-
лият натижасида ҳам олиниши мумкин. Даро-
мад активлардан фойдаланиш, активларни
қайта баҳолаш, мажбуриятларни тартибга
солишни акс эттиради. Харажатлар активлар-
нинг чиқиб кетиши ёки тугаши сифатида
вужудга келади, лекин мажбуриятларни тар-
тибга солиш натижалари бўйича бўлиши ҳам
мумкин. Ушбу концептуал ёндашув бўйича
кўриладиган зарар харажатларнинг хусусий
бир ҳолати сифатида кўриб чиқилади. Бунда
кўриладиган зарар одатий фаолият тури бў-
йича ҳам, валюталар айирбошлаш курсининг
ўзгариши оқибатида ҳам бўлиши мумкин.
Молиявий ҳисоботнинг барча элемент-
лари ўзаро иқтисодий фойда тушунчаси би-
лан боғлиқ. Тижорат компаниялари учун
иқтисодий фойданинг якуний шакли бўлиб
фаолиятнинг молиявий натижаси иштирок
этади ҳисобланади. Даромадлар ва харажат-
лар нисбати натижасида ташкилот фойдаси
аниқланади.
Фойда тижорат фаолиятининг якуний
кўрсаткичи ҳисобланади. Ушбу кўрсаткич
бир томондан якуний молиявий натижани
ифода этса, иккинчи томондан молиявий ре-
сурслар, хусусий капитални шакллантириш-
нинг асосий манбаи сифатида қаралади. Шу
жиҳатдан фойданинг шаклланиши ва тақсим-
ланишини таҳлил этишда асосий эътибор ра-
қобат бардошлик ва хўжалик субъектининг
молиявий барқарорликни таъминлашга им-
кон берувчи фойдани ўстиришнинг ички им-
кониятларини излаб топишга қаратилмоғи
лозим[3].
Фойда (зарар)- бу корхонанинг барча
даромадлари билан зарарлари ўртасидаги
фарқ. Фойда бу корхона фаолиятининг ижо-
бий молиявий натижасидир. Корхона фой-
дасининг барча таркибий қисмларининг таҳ-
лили аниқ бир хусусиятга эга. Чунки таъсис-
чи ва акциядорлар, маъмуриятга корхона
фаолиятини фаоллаштиришнинг энг муҳим
йўналишларини танлашга имкон беради[5].
МҲХС талабларига мувофиқ фойданинг
иқтисодий мазмуни иккита фойда концеп-
циясидан келиб чиқади, улар, ўз навбатида,
капитал концепцияси билан асосланади ва
уларни бирлаштирадиган капитални қўллаб-
қувватлаш концепцияси воситасида боғлана-
ди. Молиявий капитални қўллаб-қувватлаш
концепцияси ва жисмоний капитални қўл-
лаб-қувватлаш концепцияси мавжуд. Айтиб
ўтилган концепциялар мамлакатимиз бух-
галтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботлар
тизимида қўлланилмайди, бу эса инфляция
МОЛИЯ ВА СОЛИҚЛАР
Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3
141
шароитларида ҳисобот маълумотларининг
сезиларли даражада бузиб кўрсатилишига ва
унинг ахборот базаси сифатида ишончлилиги
кескин пасайишига олиб келади.
Молиявий капитални қўллаб-қувват-
лаш концепциясига кўра, агар таҳлил қили-
наётган давр охирида соф активлар қиймати-
ни ифодалайдиган пул миқдори ушбу давр
давомида мулкдорлар ҳиссаси ёки барча тақ-
симланишларни чиқариб ташлагандан сўнг
давр бошидаги соф активлар пул миқдоридан
катта бўлса фойда олинган ҳисобланади.
Жисмоний капитални қўллаб-қувватлаш кон-
цепциясига кўра, агар компания давр якуни-
даги жисмоний унумдорлик (операцион қо-
билият ёки бу қобилиятга эришиш учун
зарур бўлган фондлар) ушбу давр давомида
мулкдорлар ҳиссаси ёки барча тақсимланиш-
ларни чиқариб ташлагандан сўнг давр боши-
даги жисмоний унумдорликдан катта бўлса,
фойда олинган ҳисобланади. Молиявий ка-
питални қўллаб-қувватлаш концепциясидан
фойдаланишда ўлчов бирликлари сифатида
номинал пул бирликлари (амалдаги қиймат)
ёки доимий харид лаёқати бирликлари (нарх-
лар умумий ўсишидан ортиқ бўлган активлар
қисмини қайта баҳолаган ҳолда) иштирок
этади. Жисмоний капитални қўллаб-қувват-
лаш концепциясини қўллаб, ўлчов бирлиги
сифатида жисмоний унумдорликдан фойда-
ланилади, баҳолашнинг асосида эса қайта
тиклаш қиймати ётади.
Фойда – бу барча харажатлар чиқариб
ташланганидан кейин олинган даромад.
Фойда ҳар доим ҳар бир корхонанинг асосий
мақсади ҳисобланади. Натижада, кўпгина
корхоналар фойданинг турли хил шакллари-
га асосланади. Фойданинг учта тури мавжуд:
ялпи фойда, асосий фаолиятдан олинган
фойда ҳамда соф фойда ва ҳар бир фойда
тури корхонанинг фаолияти тўғрисида тў-
лиқроқ маълумот беради[6].
Молиявий ҳисобот таркибига умумий
мезонга мослик бўйича тан олинган элемент-
ларгина киритилиши лозим. МҲХС қоидала-
рига кўра, у билан боғлиқ равишда тасаввур
қилинадиган ҳар қандай иқтисодий фойда
компания томонидан олиниши ёки йўқоти-
лиши ва объект ишончли равишда ўлчаниши
мумкин бўлган баҳо ёки қийматга эгалиги
эҳтимоли мавжуд. Мамлакатимиз ҳисоб ама-
лиётида ҳисобот элементларини тан олиш
амаллари даромадлар ва харажатлар бораси-
да «Асосий фаолиятдан олинган даромадлар»
номли 2-сон БҲМС ва «Маҳсулот (ишлар, хиз-
матлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш хара-
жатларининг таркиби ҳамда молиявий нати-
жаларни шакллантириш тартиби тўғрисида
Низом»да мавжуд. Шу билан бир пайтда таъ-
кидлаш жоизки, тушумни тан олиш мезонла-
ри МҲХС мезонларига («Одатий фаолиятдан
олинган даромадлар» номли 15-сон МҲХС)
мос келмайди.
15-сон МҲХС бўйича даромад (тушум)
«агарда бу кирувчи оқим натижасида ўз ка-
питалининг ортиши акциядорлар қўйилма-
лари билан тўғридан-тўғри боғлиқ бўлгани-
дан ўзгача тарзда рўй берадиган одатий фао-
лиятдан олинган жорий давр мобайнидаги
иқтисодий фойда ялпи кирувчи оқими» си-
фатида таърифланади[1].
2-сон БҲМС кўра «хўжалик юритувчи
субъектнинг одатдаги фаолияти даври даво-
мида вужудга келадиган хусусий капитални
кўпайишига олиб келадиган тушум, бундан
мулк эгаларининг хусусий капиталга бадали
билан боғлиқ бўлган кўпайишлар мустасно».
Миллий стандартга кўра тушум таърифида
иқтисодий фойда олиш ва шу ҳисобига ўз ка-
питалини ошириш ўртасида боғлиқлик мав-
жудлигини кўрсатади[2].
Молиявий
ҳисобот
элементлари
МҲХСда таклиф этилган баҳолаш турларидан
бири (ёки уларнинг комбинацияси) ёрдамида
баҳоланиши лозим бўлиб, улар қаторига қу-
йидагилар киради: амалдаги харид қиймати;
қайта тиклаш қиймати; сотиш (тўлаш)
эҳтимолий нархи; дисконтланган қиймат.
Санаб ўтилган баҳолаш турларидан
фойдаланган ҳолда активлар ва мажбурият-
ларнинг пулдаги ифодасини 1-жадвалда кел-
тириб ўтамиз.
МҲХСда жорий қиймат деганда «бир-
бирига боғлиқ бўлмаган, бунда битим тузиш-
ни истаган, битим тузишда яхши хабардор
бўлган томонлар ўртасида активни айирбош-
лаш мумкин бўлган пул маблағлари миқдо-
ри» тушунилади.
Тадқиқот иши жараёнида иқтисодий
воқелик жараёнларини ўрганишнинг илмий
усуллари – экспериментал тадқиқот, умум-
лаштириш, гуруҳлаштириш, таҳлилнинг ман-
тиқий ва таққослама усуллари, индукция ва
дедукция, абстракт- мантиқий фикрлаш, қиё-
сий таҳлил, истиқболли прогнозлаш ва бош-
қа усуллардан фойдаланилган.
МОЛИЯ ВА СОЛИҚЛАР
Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3
142
Жадвал
Активлар ва мажбуриятларни эҳтимолий баҳолаш
Баҳолаш
турлари
Баҳолаш хусусиятлари
активлар
мажбуриятлар
Амалдаги
харид
қиймати
Тўланган пул маблағлари ёки уларнинг
эквивалентлари миқдори ёки харид пай-
ти улар учун таклиф қилинган қиймат
Қарз мажбурияти эвазига олинган тушум миқ-
дори ёки ишларнинг нормал боришида тўлани-
ши кутилаётган пул маблағлари ёки уларнинг
эквиваленти миқдори
Қайта тиклаш
қиймати
Ҳозирги пайтда худди шундай ёки
эквивалент актив харид қилинганда
тўланиши лозим бўлган пул маблағлари
ёки уларнинг эквиваленти миқдори
Ҳозирги пайтда мажбуриятларни тўлаш учун
талаб қилиниши мумкин бўлган пул маблағлари
ёки уларнинг эквиваленти дисконтланмаган
миқдори
Эҳтимолли сотиш
(тўлаш) нархи
Ҳозирги пайда активни нормал шароит-
ларда сотишдан олиниши мумкин бўл-
ган пул маблағлари ёки уларнинг экви-
валентлари миқдори (ёки соф сотиш
қиймати ёки бозор қиймати)
Уларни тўлаш қиймати, яъни ишларнинг нормал
боришида мажбуриятларни тўлаш учун сарф-
ланиши тахмин қилинадиган, дисконтланмаган
пул маблағлари ёки уларнинг эквивалентлари
миқдори
Дисконтланган
қиймат
Ишларнинг нормал боришида ушбу
актив томонидан яратилиши тахмин қи-
линадиган пул маблағлари келажакдаги
соф тушумининг диконтланган қиймати
Ишларнинг нормал боришида ушбу мажбурият-
ни тўлаш учун тахмин қилинадиган пул маб-
лағлари келажакдаги соф чиқиб кетишининг
диконтланган қиймати
Корхонанинг молиявий ҳолатини асо-
сий ҳисоб тамойиллари асосида акс эттириш
зарур бўлиб, улар қаторига МҲХС бўйича қу-
йидагилар киритилади: ҳисоблаш тамойили,
эҳтиёткорлик тамойили, фаолият узлуксиз-
лиги тамойили, доимийлик (изчиллик) та-
мойили, муҳимлик тамойили, мазмуннинг
шаклдан устунлик тамойили, тарихий қий-
мат тамойили, мезонлар барқарорлик тамо-
йили, очиқлик тамойили, яхлитлик тамойи-
ли, объективлик тамойили, ахборотнинг оқи-
лоналилик тамойили.
Ҳисоблаш тамойилидан фойдаланиш
молиявий натижаларни аниқлашга ёндашув-
ни очиб беради, у шундан иборатки, молия-
вий ҳисобот тузиш санасида (зарур ҳолларда
қайсидир оралиқ саналарда) тўланиши лозим
бўлган даромадлар ва ушбу даромадлар
билан боғлиқ ва шу ҳисобот даврида амалга
оширилган харажатларни устига қўйиб ҳи-
соблаш амалга оширилади.
Эҳтиёткорлик тамойили ноаниқлик ша-
роитларида бошқарув қарорлари қабул қи-
лиш ва вазиятни баҳолаш учун етарли бўлган
эҳтиёт чораларига риоя қилишни англатади.
Ушбу тамойилнинг амалга оширилиши ком-
панияга агар иқтисодий фойда олишга етар-
лича ишонч бўлмаса, активлар ёки даромад-
ларни оширмасликка ҳамда иқтисодий фойда
камайишининг ҳеч бўлмаса минимал эҳтимо-
ли бўлмаса, харажатлар ва мажбуриятларни
пасайтирмаслик имконини беради[4]. Шун-
дай экан, молиявий натижалар имкон қадар
қарзларни қайтариш билан боғлиқ юзага
келиши мумкин бўлган ҳолатлар, узоқ муд-
датли активлардан фойдаланиш муддатлари,
ҳозирги пайтда ҳисобга олинмаган, аммо
уларнинг пайдо бўлишини башорат қилиш
мумкин бўлган суд даъволари ва мажбурият-
ларнинг юзага келишини ҳисобга олган
ҳолда шакллантириш зарур.
Қоидага кўра, компания чекланмаган
муддат давомида ўз фаолиятини давом эт-
тиришга интилади, бу эса фаолият узлуксиз-
лиги тамойили қўлланишини акс эттиради.
Кўрсатилган тамойил компания раҳбарияти
турли сабабларга кўра (хўжалик фаолияти
ҳажмининг қисқариши, молиявий ресурслар
доимий етишмаслиги) бизнесни тугатиш
ҳақида қарор қабул қилган ҳолларда амал
қилмай қўяди.
Изчиллик тамойили улардан фойдала-
ниш бутун муддати давомида молиявий ҳисо-
бот элементларини шакллантирадиган ҳисоб
объектларини ҳисобга олишнинг бир хил
усулини қўллашни талаб қилади. Бу ҳолат
компания фаолиятининг молиявий натижа-
лари, даромадлар ва харажатларни изчиллик
билан аниқлашда муҳим аҳамият касб этади.
Мазмуннинг шаклдан устунлиги тамо-
йилига мувофиқ, энг аввало, корхонанинг
хўжалик фаолиятида ҳар қандай далилнинг
иқтисодий мазмунини акс эттириш, шундан
кейингина, бунинг зарурлигини эсдан чиқар-
маган ҳолда уни юридик расмийлаштиришга
мурожаат қилиш лозим.
Фаолият узлуксизлиги тамойили билан
чамбарчас боғлиқ бўлган тарихий қиймат
МОЛИЯ ВА СОЛИҚЛАР
Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3
143
тамойилига кўра, компания активлари унинг
молиявий ҳисоботида номинал қиймати бў-
йича кўрсатилиши лозим.
Мезонлар барқарорлик тамойилини
бажариш турли йилларга мансуб молиявий
ҳисобот маълумотларини қандай қилиб ўл-
чаш ва таққослаш билан боғлиқ. Масалан,
вақт ўтиши билан пул маблағларининг харид
лаёқати ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда
компания турли молиявий йилларда олган
даромадлар ҳақидаги маълумотларни қандай
таққослаш. Ёндашувлар турлича бўлиши
мумкин: нархлар индекси бўйича қийматлар-
ни қайта ҳисоблаш, баланс ҳисоботи модда-
ларини баҳолашга жорий бозор нархларини
қўллаш. Асосийси, танланган ёндашув уни
таҳлил қилиш мақсадида молиявий ҳисобот
маълумотларини қайта ишлашга нисбатан
изчиллик билан (барқарор) қўлланиши ло-
зим. Очиқлик тамойили шуни англатадики,
компаниянинг расмий молиявий ҳисоботла-
ри, қоидага кўра, чоп этилади. Агар зарур
бўлса, моддий бойликларнинг келиб чиқиши,
даромадлар олиш ва харажатлар сарфлаш бў-
йича қўшимча маълумотлар тақдим этилади.
Яхлитлик тамойили компаниянинг опе-
рацион харажатларига киритилмайдиган
компания эгаларининг шахсий эҳтиёжлари
билан боғлиқ харажатлардан компания фао-
лияти ажралиб туришини асослаб беради.
Молиявий ҳисобот объектив характерга
эга бўлиши лозим, шу сабабли у қонунчилик
талаблари ва профессионал қоидалар асосида
тузилади, бу эса объективлик тамойили та-
лабларига жавоб беради. Бундай ёндашув
айниқса, компания фаолиятининг молиявий
натижаларини аниқлашда муҳим саналади.
Шу билан бирга, молиявий маълумот-
ларни олишнинг ўзи алоҳида бир мақсад
эмас, чунки молиявий ҳисобот маълумотлари
компаниянинг молиявий аҳволи, унинг фао-
лияти кўлами, операцион ва молиявий сало-
ҳияти, молия органлари, бизнес бўйича ҳам-
корлар билан муносабатларда барқарорлик
ва аниқ очиб бериш билан бирга, маълумот-
ларни олиш харажатларидан кам бўлмаган
фойда келтириши керак. Бунда маълумот
сифатини етарли даражада қўллаб-қувват-
лаш керак. Бундай ишбилармонлик хулқ-
атвори ахборот тежамлилик (маъқуллик)
тамойилига жавоб беради.
Маълумки, МҲХС тамойилларидан фой-
даланиш молиявий маълумотларга қуйидаги
тавсифлар беради: тушунарлилик (тушуниш
учун очиқлик, аниқлик); ўринлилик (бошқа-
рув қарорларини қабул қилиш учун ўз вақ-
тида қўллаб-қувватлаш); ишончлилик (маъ-
лумотларнинг тўлиқлиги, мазмуннинг шакл-
дан устунлиги, эҳтиёткорлик); таққослаш
мумкинлиги (турли компаниялар ва битта
компаниянинг турли молиявий даврлардаги
фаолиятини таққослаш имконияти).
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда
қуйидаги хулосаларга келинди:
Мамлакатимиз иқтисодиётини халқаро
миқёсда интеграциялаш, жаҳон бозорига чи-
қиш жараёнини жадаллаштириш, хорижий
компаниялар билан кенг кўламли ҳамкор-
ликни йўлга қўйиш ва қулай инвестицион
муҳитни таъминлашда молиявий ҳисобот-
нинг халқаро стандартларидан кенг фойда-
ланиш мақсадга мувофиқдир.
Молиявий ҳисоботларни тузиш ва
тақдим этиш бўйича мамлакатимиздаги нор-
матив-ҳуқуқий ҳужжатларни халқаро стан-
дартларга мослаштириш зарур. Бу жараёнда,
фикримизча, асосий эътиборни молиявий
ҳисобот элементларни тан олиш ва тўғри
баҳолашга қаратиш зарур.
Хўжалик юритувчи субъектлар фао-
лиятининг асосий кўрсаткичи унинг фойдаси
ҳисобланади. Фойда миқдорини тўғри аниқ-
лашда даромад ва харажатларни тан олиш,
эҳтиёткорлик ва ҳисобот даври даромад ва
харажатлари мослиги тамойилларига алоҳи-
да эътибор қаратиш зарур.
Манба ва адабиётлар рўйхати:
1. “Одатий фаолиятдан олинган даромадлар” номли 15-сон МҲХС.
2. “Асосий хўжалик фаолиятидан тушган даромадлар” номли 2-сон БҲМС. 6.1-банд
3. Рахимов М.Ю. Иқтисодиёт субъектлари молиявий ҳолатининг таҳлили. – Т.: Иқтисод-молия 2015,-Б.166.
4. Рожнова О. В. Международные стандарты бухгалтерского учета и финансовой отчетности. М.: Экзамен,
2002. 288 с. 40-бетдан
5. Шагиясов Т.Ш., Сагдиллаева З.А., Файзиев Б.В. Финансовый и управленческий анализ.Т.: Иқтисод-молия 2008,-
Б.193.
6. Mohammad Ali AL HAYEK. The Relationship Between Sales Revenue and Net Profit with Net Cash Flows from
Operating Activities in Jordanian Industrial Joint Stock Companies. International Journal of Academic Research in Accounting,
Finance and Management Sciences Vol. 8, No.3, July 2018, pp. 149–162.
МОЛИЯ ВА СОЛИҚЛАР
