Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №
4
63
ТАЪЛИМ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШДА ТАНҚИДИЙ
РИВОЖЛАНТИРУВЧИ СТРАТЕГИЯЛАРНИНГ РОЛИ
Ниёзова Ирода Ниёзовна -
Бухоро иқтисодиёт ва банк коллежи ўқитувчиси
Аннотация
:
Ушбу мақолада махсус фанларни ўқитишда танқидий ривожлантирувчи стратегияларидан
фойдаланишнинг аҳамияти ёритилган ҳамда мавзунинг назарий ва услубий жиҳатлари кенг тарзда очиб берилган.
Шунингдек, мақолада мавзу доирасида амалга оширилган илмий тадқиқот ишлари ҳамда олинган натижалар кенг
ёритилган. Мақолада махсус фанларни ўқитишда танқидий ривожлантирувчи стратегиялардан фойдаланиш
орқали талабаларда назарий билимлар бериш, уларда амалий кўникмаларни шакллантириш ва танқидий
ривожлантирувчи стратегия элементларидан ўқув жараёнида самарали фойдаланиш йўллари тавсия этилган.
Таянч сўзлар
:
танқидий фикр,
даъват, англаш, мулоҳаза, кластерларга бўлиш, синквейн, тоифалаш
жадвали, Б/БХ/Б жадвали, инсерт жадвали.
Аннотация
.
В этой статье подчеркивается важность использования критических стратегий развития в
преподавании специальных предметов, а также расширяются теоретические и методологические аспекты этой
темы. В статье также подробно описывается исследовательская работа, проводимая в рамках данной темы, и ее
результаты. Статья дает студентам теоретические знания за счет использования критических стратегий
развития в преподавании специальных предметов, развития практических навыков и разви
тия навыков
критического мышления.
Ключевые слова:
Критическое мышление, вызов, понимание, рассуждение, кластеризация, синхрониза-ция,
таблица категоризации, таблица B / BX / B, таблица вставки.
Annotation.
This article emphasizes the importance of using critical development strategies in teaching special
subjects, as well as expanding the theoretical and methodological aspects of this topic. The article also describes in detail the
research work carried out under this topic, and its results. The article gives students theoretical knowledge through the use of
critical development strategies in teaching special subjects, the development of practical skil
ls and the development of critical
thinking skills.
Key words:
Critical thinking, challenge, understanding, reasoning, clustering, synchronization, categorization table,
table B / BX / B, insert table.
Мамлакатимизда изчил амалга ошира-
лаётган кадрлар тайёрлаш миллий модели-
нинг асосий ғояси баркамол инсонни тар-
биялашни назарда тутади. Баркамол шахс-
нинг муҳим сифатлари бўлган мустақил ва
ижодий фикрлаш, ишлаш қобилиятларини
тарбиялаш, таълим муассасаларини муҳим
вазифаларидан ҳисобланади. Миллий модел-
нинг марказида шахс сифатлари турар экан,
таълим методларини шу асосда танлаш ва
қўллаш ишларини такомиллаштириш ҳозир-
ги куннинг долзарб вазифаларидан биридир.
Бу борада ўқувчиларнинг фаоллигини оши-
риш, дарс ва дарсдан ташқари машғулотлар-
ни самарали ташкил қилиш алоҳида аҳамият
касб этади. Жумладан, таълим муассасала-
рида ўқитиладиган махсус фан дарслари
ўқувчиларнинг дунёқараши шаклланишида
муҳим ўрин тутади. Шу сабабли, кейинги
пайтда бу соҳада ҳам бир қатор ижобий ўзга-
ришлар рўй бермоқда.
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Рес-
публикасини ривожлантиришнинг бешта ус-
тувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар страте-
гиясида узлуксиз таълим тизимини янада
такомиллаштириш, сифатли таълим хизмат-
лари имкониятларини ошириш, меҳнат бозо-
рининг замонавий эҳтиёжларига мос юқори
малакали кадрлар тайёрлаш сиёсатини да-
вом эттириш масалалари алоҳида таъкидлаб
ўтилган[1]. Замонавий шароитда таълим
жараёнининг барча имкониятларига кўра
шахсни ривожлантириш, ижтимоийлашти-
риш ва унда мустақил, танқидий, ижодий
фикрлаш қобилиятларини тарбиялашга йў-
налтирилиши талаб қилинмоқда.
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Респуб-
ликасини ривожлантиришнинг бешта усту-
вор йўналиши бўйича Ҳаракатлар страте-
гиясида жисмонан соғлом, руҳан ва ақлан
ривожланган, мустақил фикрлайдиган, Ва-
танга содиқ, қатъий ҳаётий нуқтаи назарга
эга ёшларни тарбиялаш, демократик исло-
ҳотларни чуқурлаштириш ва фуқаролик жа-
миятини ривожлантириш жараёнида улар-
нинг ижтимоий фаоллигини ошириш кўзда
тутилган[2]. Олий таълим муассаларида ва
касб-ҳунар коллежларида таълим жараёнига
янги педагогик ва ахборот технологияларни
қўллаш, замонавий ўқув услубий мажмуа-
ларни ишлаб чиқиш муаммоларига қаратил-
ган бир неча диққатга сазовор ишлар амалга
оширилмоқда.
ТАЪЛИМ
Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №
4
64
Ҳозирги кунда таълим жараёнини,
олий таълимнинг ўқув режа ва дастурлари-
ни янги педагогик технологиялар ва ўқитиш
усулларини кенг жорий этиш, магистратура
илмий-таълим жараёнини сифат жиҳатидан
янгилаш ва замонавий ташкилий шаклларни
жорий этиш асосида янада такомиллашти-
риш асосий ва бош мақсад бўлиб қолмоқ-
да[3]. Таълим жараёнида янги педагогик тех-
нологиялар ва фаол усуллардан фойдала-
ниш, янги ишлаб чиқарилаётган техник во-
ситаларни тадбиқ қилиш, кўпроқ талабалар-
ни танқидий фикрлашга ундаш, илғор таж-
рибалардан сабоқ беришнинг турли йўлла-
ридан кенг фойдаланиш мақсадга мувофиқ-
дир. Яна бир жиҳати муҳимки, олий таълим
муассаларида таълим олаётган талабалар-
нинг касб-ҳунарга мойиллиги, лаёқатлари,
билим ва кўникмаларини ривожлантириш,
уларнинг танлаган йўналишлари бўйича бир
ёки бир неча замонавий касб эгаллашлари
учун махсус фанларни ўқитишни самарали
ташкил қилишни таъминлаш лозим. Бугунги
кунда ижобий самара бераётган илғор педа-
гогик технологиялардан бири таълим жара-
ёнида танқидий ривожлантирувчи страте-
гияларни қўллашдир.
Танқидий фикр
–
бу қўйилган масала
ёки муаммо юзасидан ўз фикрини баён қи-
лиш, ўзгаларнинг фикрларини танқидий
қайта идрок этиш, ўз нуқтаи назарини
асослаб бериш ва сақлаб қолиш имкониятига
эга бўлишга асослангандир. Махсус фанлар-
ни ўқитиш жараёнида танқидий ривожлан-
тирувчи стратегиялардан фойдаланишнинг
асосий вазифаси - ўқувчиларда махсус фанга
оид билимлар тизимини ва ақлий фаолият
усулларини самарали ўзлаштиришларига ёр-
дам бериш, уларда олган билимларини кас-
бий фаолиятларида пайдо бўладиган янги
вазиятларда ижодий қўллай олиш, махсус
фанга оид
масала ёки муаммо юзасидан ўз
фикрини баён қилиш, ўзгаларнинг фикрла-
рини танқидий қайта идрок этиш, ўз нуқтаи
назарини асослаб бериш ва сақлаб қолиш
имкониятига эга бўлишдан иборатдир [10].
Демак, пировард мақсад талабаларга
танқидий ривожлантирувчи стратегия ҳақи-
да назарий билимлар бериш, уларда амалий
кўникма ва малакаларни шакллантириш
учун, улар билан якка ҳолда шуғулланиш им-
кониятларини кенгайтириш, уларнинг мус-
тақил ишлаши, мустақил билим олишлари
учун кенг йўл очиб беришда танқидий ри-
вожлантирувчи стратегия элементларини
қўллаш шу куннинг заруратига айланиши
керак.
Танқидий фикрлаш масалаларини тад-
қиқ этиш билан кўплаб замонавий олимлар,
педагоглар, психологлар ва методистлар шу-
ғулланади. Хусусан, В.В. Давидов ишларида
муаммоли таълим тамойилларида умумлаш-
тириш турлари ва уларнинг тузилиши орқа-
ли ўқув жараёнини ташкил этиш очиб бери-
лади [4].
И.Й.Лернер эса танқидий фикрлаши-
нинг тузилишлари, ақлий фаолиятнинг
умумлашган усулларини шакллантириш
йўлларини белгиловчи алоҳида компонент-
ларнинг ўзига хос хусусиятларини таҳлил
этган [5].
А.М.Матюшкин илмий-педагогик тад-
қиқот ишларини ўрганиб, талабаларнинг
фаол танқидий фикрлашини шаклланти-
ришнинг мотивлари, методлари ва ташки-
лий воситаларини таъминлаш уни инсон
тараққиётининг турли ёш босқичларида чу-
қур тадқиқ этиш заруриятини талаб этиши-
ни кўриш мумкин[6].
М.И.Маҳмутов ўзининг олиб борган ил-
мий тадқиқот ишларида танқидий фикрлар-
нинг аҳамияти жамоа ҳамкорлиги асосида,
ахборотларни қабул қилиш, уларга ўз муно-
сабатини билдириш, хатолик ва номувофиқ-
ларини излаш, ўз мулоҳазаларида хатоликка
йўл қўймасликка интилиш, ўз тушунмовчи-
ликларини англаш, фарқлаш, аниқ хулосалар
чиқаришга йўллашдан иборат эканлигини
айтиб ўтишган [7].
А.М.Умронхўжаев тадқиқотларида мак-
табнинг бош мақсади сифатида бола шахси
оёққа
туришини
таъминлаш,
унинг
қобилиятларини очиб бериш, ўқишга истак
ва ўқувни шакллантириш, талабаларнинг
танқидий фикрлашининг барча компонент-
ларини эгаллашга йўналтириш асосида ти-
зимли таълимга тайёрлаш ва шахсни ҳар
томонлама фаоллаштириш олдинга сурила-
ди[11]
И.Г. Агаповнинг айтишича, танқидий
фикрлаш -ўқувчиларда матн билан ишлаш
малакасини ривожлантириш, оғзаки ва ёзма
нутқнинг барча кўринишларини эгаллаш,
муаяйн матн бўйича тенгдошлари билан
фикр алмашув (мулоқот малакалари, гуруҳ
билан ишлаш малакалари)га йўналтирилган
педагогик технологиядир [8].
Бугунги кунда ҳар бир шахс дунёни
англаши, ҳаёт ва жамият қонуниятларини
ҳар томонлама идрок этиши, ер юзидаги
ТАЪЛИМ
Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №
4
65
турли халқлар ва миллатлар дунёқараши,
ғояси, маслак-муддаоларини билиш учун ҳам
танқидий фикр юрита олиши давр талаби
бўлмоқда. Нега деганда, бугунги замонда ҳар
қандай рақиб ва мухолиф билан баҳсга ки-
ришиши учун ҳар бир инсон танқидий фикр-
лай олиши зарур [8].
Талабаларда танқидий фикрлашни
шакллантиришда технологик ёндашув му-
ҳим аҳамиятга эга. Танқидий фикрлашни
шакллантиришга хизмат қиладиган таълим
технологияларининг ўзига хос жиҳатлари
қуйидагилардан иборат:
Ўқув жараёни илмий жиҳатдан асос-
ланган қонуниятларга таянган ҳолда ташкил
этилади, талаба билан тақдим этилган ахбо-
ротлар орасида алоқадорлик вужудга ке-
лади.
Мазкур технологиянинг йўналиш-
лари, қисмлари талабани фикрлаш ва реф-
лексияга ундайди, ҳар бир ўқув вазияти,
ўқув
дақиқасида
ўқитувчи
мулоқотга
ундовчи субъект сифатида намоён бўлади.
Талабаларнинг танқидий фикрлаш
кўникмаларини аниқлаш учун, асосан, матн
устида ишлаш тавсия қилинади, талабаларда
танқидий фикрлашни шакллантириш учун
мунозаралар ва лойиҳалаш машғулотлари
муҳим аҳамиятга эга.
Талабаларда танқидий фикрлашни
шакллантиришга йўналтирилган техноло-
гиялар ялпи таълим жараёнини ўзаро ҳам-
корлик, биргаликда режалаштириш, фикр-
лаш асосида амалга оширилишини таъмин-
лайди.
Ўқитиш жараёнида танқидий ривож-
лантирувчи стратегиялардан фойдаланишда
ўқувчилар танқидий фикрлашини ўрганиш-
да замонавий дидактика ўқиш жараёнида
ўқувчилар психик танқидий фикрлаши би-
лан шуғулланувчи таълим психологияси
ютуқларидан фойдаланади. Ўқув материали
ёш ва мазмунга боғлиқ ҳолда бу фаолият-
нинг ўзига хослиги таълим жараёни психо-
логик қонуниятларини ўрнатади, танқидий
фикрлашида ўқувчиларнинг индивидуал ва
типик хусусиятларини кўриб чиқади. Танқи-
дий фикрлашнинг асосини қуйидаги уч фаза
ташкил қилади: даъват, англаш, мулоҳаза
(ДАМ) [9]. Бу фазаларни батафсилроқ кўриб
чиқайлик.
Даъват фазасининиг аҳамияти шундан
иборатки, унда янги билимлар, ўзи мустақил
танлаган мақсад учун интилиш ўқувчида
анчагина кучли бўлади. Англаш-ифодалаш
фикрлашнинг иккинчи фазаси ҳисобланади.
Унда янги ахборот даъват фазасида фаол-
лаштирилган ахборот билан боғланади. Янги
ўқув материалининг тушунилишига эришиш
бу фазанинг энг муҳим вазифасидир. Бу фа-
зада ўз тушунчаларини «орқасидан кузатиб»
бориш муҳимдир. ЎЁТФнинг учинчи фазаси
МУЛОҲАЗА қилиш деб аталади. Бу фазада
билимлар мустаҳкамланади ва ўрганилаёт-
ган масала бўйича олдинги фазаларга нисба-
тан бошқача (тўлароқ) тасаввур шаклланади
ва у «ўқиганлик»нинг ортишига олиб кела-
ди. Талаба ўз ўқув мақсадига эришгандагина
бундай ўзгаришлар содир бўлиши мумкин.
Шундай қилиб, учинчи фазада талабани
ўқиганликнинг пастроқ даражасидан унинг
юқорироқ даражасига ўтказиш содир бўла-
ди. Бу талабанинг янги ғоя ва ахборотларни
ўз сўзи билан ифодалай олишида акс этади.
Ўқувчилар ўзларига кўпроқ ёққан нарсани
яхшироқ эслаб қоладилар.
1-жадвал
Танқидий фикрлашни ривожлантириш босқичлари:
[10]
Даъват босқичида
қўлланиладиган
стратегиялар:
Англаш босқичида
қўлланиладиган
стратегиялар:
Фикрлаш босқичида
қўлланиладиган
стратегиялар:
Эркин ёзиш.
Кластер.
Ақлий ҳужум.
Б-Б-Б чизмаси.
Чалкаштирилган
мантиқий
занжирлар кетма-кетлиги.
Семантик хусусиятлар таҳлили.
Семантик хусусиятлар таҳлили.
Б-Б-Б чизмаси.
Ўқитиш бўйича қўлланма.
Бир-бирига ўргатиш.
Бир-биридан сўраш.
Икки қисмли кундаликлар.
Энг асосий тушунчалар, такрорлаш.
Т-чизма.
Концептуал жадвал.
Венн диаграммаси.
Нилуфар гули.
Беш минутлик эссе.
Ўн минутлик эссе
Кластерларга бўлиш.
Бу педагогик
стратегия бўлиб, талабаларни у ёки бу мавзу
бўйича эркин ва бемалол ўйлашга ёрдам бе-
ради. У фикрлашнинг оддий шакли бўлмай,
балки мия фаолияти билан зич боғлана-
ди[10].
ТАЪЛИМ
Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №
4
66
Синквейн
. Ахборотларни қисқача баён
қилиш, мураккаб ғояларни, сезгиларни,
тасаввурларни бир неча сўзлар воситасида
баён қилиш имконияти муҳим малакадир.
Синквейн французча сўз бўлиб, беш деган
таржимани беради. Демак синквейн беш
қатордан иборат шеър [10].
Инсерт жадвали.
Мустақил ўқиш вақ-
тида олган маълумотларни, эшитган маъру-
заларни тизимлаштиришни таъминлайди;
олинган маълумотни тасдиқлаш, аниқлаш,
четга чиқиш, кузатиш. Аввал ўзлаштирган
маълумотларни боғлаш қобилиятини шакл-
лантиришга ёрдам беради [10].
Тоифалаш жадвали.
Тоифа-хусусият
ва муносабатларни муҳимлигини намоён қи-
лувчи (умумий) аломат. Тизимли фикрлаш,
маълумотларни тузилмага келтириш, тизим-
лаштириш кўникмаларини ривожлантира-
ди [12].
Б/БХ/Б жадвали.
Биламан/ Билишни
ҳоҳлайман/ Билиб олдим. Мавзу, матн, бў-
лим бўйича изланувчиликни олиб бориш им-
конини беради, таҳлил қилиш кўникмалари-
ни ривожлантиради. “Мавзу бўйича нима-
ларни биласиз” ва “Нимани билишни хоҳлай-
сиз” деган саволларга жавоб берадилар (ол-
диндаги иш учун йўналтирувчи асос ярати-
лади) [12].
Шуларни ҳисобга олган ҳолда, барча
ўқитувчилар талабаларга билим беришнинг
энг самарали йўли, дарс ўтишда турли ме-
тодларни қўллаш зарур деган фикр тарафдо-
ри. Талабаларнинг танқидий фикрлашини
педагогик бошқариш муаммосининг аҳамия-
ти аниқлаш учун Бухоро Иқтисодиёт ва банк
коллежида мутахассислик йўналишидаги
фанлардан дарс берадиган ўқитувчи ўртаси-
да анкета сўровнома ўтказилди.
Амалиёт сўровномаси жавоблари ама-
лиётда ўқитувчиларни ўзлаштириш жараё-
нини фаоллаштириш йўлларини яхши би-
лишларини кўрсатди. Бу ўқитувчиларнинг
ушбу муаммони ривожлантирувчи ва тар-
бияловчи вазифаларни яхши тушунишлари
билан боғлиқдир. Ўқитувчилар 1-саволга
берган жавобларнинг таҳлил кўпгина ўқи-
тувчилар таълим муаассасасида замонавий
етук мутахасиссларни тайёрлашда махсус
фанларни ўқитиш жараёнида талабаларнинг
танқидий фикрлаш, мустақил изланувчилик
кўникма ва малакаларини шакллантириш-
нинг аҳамиятини юқори баҳолаганликлари-
ни кўрсатди.
Кўпчилик ўқитувчилар (41,9%) бирин-
чи ўринга савия, танқидий фикрлаш, нутқ,
хотира, ижодий ва мажмуали кўникмалар,
ўқувчиларни истак-ҳохиш ва танқидий
фикрлашини ривожлантиришда ўзлашти-
ришда жараённи фаоллаштириш аҳамияти-
ни илгари сурдилар.
Иқтисодий таълим жараёнида талаба-
ларининг танқидий фикрлашга тайёргарли-
гини педагогик бошқаришнинг фаоллашти-
риш (шахсни ҳар томонлама ривожланти-
риш, барқарор дунёқарашини шаклланти-
риш, танқидий фикрлашга тайёрлаш, иш ва
касбга йўналтиришдаги аҳамияти) вазифа-
ларини 27,3 % ўқитувчи тушуниб етмоқда.
Бизнинг тажриба-синов ўтказишимиз-
нинг асосий мақсади коллеж ўқувчиларинг
танқидий фикрлашининг бугунги кундаги
ҳолати ва интерфаол методлар ёрдамида
ўқувчиларни танқидий фикрлашга ўргатиш-
дир. Тажриба-синов ишларини амалга оши-
риш мақсадида Бухоро иқтисодиёт ва банк
коллежи 3- босқич ўқувчилари билан синов
тажриба ишларини олиб бордик. Энг аввало
гуруҳ ўқувчилари билан “Талабаларнинг
танқидий фикрлашини баҳолашнинг экс-
пресс сўровномаси” асосида тажриба олиб
борилди. Ушбу методика талабалар тафакку-
ридаги танқидий фикрлашини баҳолаш бў-
йича сўровномадан иборат бўлиб, экспери-
ментал амалиётда танқидий фикрлашни
текширишга мўлжалланган бошқа методи-
каларга қўшимча сифатида қўлланилиши
мумкин.
Педагогик тажриба-синов натижалари
таҳлил этишда талабаларнинг ишга тайёр-
гарлигини такомиллаштиришни ҳисобга ол-
ган ҳолда талабаларнинг танқидий фикрини
ривожлантириш бўйича олиб борилган таж-
риба-синов ишлари натижаларидан келиб
чиққан ҳолда математик- статистик методи
қўлланилди. Тажриба-синовида олинган на-
тижалар математик-статистик усули билан
ишлаб чиқилди. Берилган натижаларга ма-
тематик-статистик усул билан ишлов бериш
ҳам таълим бериш жараёнида талабаларда
танқидий фикрлаш бўйича билим, кўникма
ва малакаларни шакллантириш ва ривож-
лантириш ўзининг самарадорлигини тасдиқ-
лади ва тадқиқотда ифодаланган фарази-
нинг тўғрилигини исботлади.
ТАЪЛИМ
Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №
4
67
2-жадвал
Назорат ва тажриба гуруҳлари ўртасида танқидий фикрлаш бўйича билим,
кўникма ва малакаларнинг шаклланганлик даражалари
Гуруҳлар
Сони
Ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражаси, % да
қуйи
ўрта
Юқори
Назорат
30
9
11
10
Тажриба
30
6
10
14
Олинган натижалардан назорат ва таж-
риба гуруҳлари ўртасида танқидий фикрлаш
бўйича билим, кўникма ва малакаларнинг
шаклланганлик даражаларини тажриба гу-
руҳида юқори эканлигини кўриш мумкин.
Бундан, тажриба гуруҳидаги ўзлаштириш
назорат гуруҳидаги ўзлаштиришдан юқори
эканлиги ойдинлашади.
Демак, талабаларнинг ишга тайёргар-
лигини такомиллаштиришни ҳисобга олган
ҳолда, талабаларда танқидий фикрлаши бў-
йича билим, кўникма ва малакаларни шакл-
лантириш ва ривожлантириш борасида ўтка-
зилган тажриба-синов ишларининг самара-
дорлигини кўрамиз.
Махсус фанларни ўқитиш жараёнида
талабаларнинг танқидий фикрини шакллан-
тириш ва ривожлантириш юзасидан қуйи-
даги таклифлар берилади:
-
Махсус фанларни ўқитиш жараёнида
талабалар танқидий фикрини шаклланти-
риш учун назарий ва амалий билимларни
мустаҳкамлашлари учун ўқитувчилар педа-
гогик технологиялардан кўпроқ ва самарали
фойдаланишлари керак.
-
Махсус фанларни ўқитиш жараёнида
талабалар танқидий фикрини шаклланти-
риш учун мустақил изланувчанлик кўникма
ва малакаларини шакллантириш техноло-
гиясини ишлаб чиқиш лозим.
-
Ўқитувчилар таълим бериш жараёни-
да замонавий таълим методларидан самара-
ли фойдаланишлари лозим.
-
Касб ҳунар коллежларида талабалар
танқидий фикрлашини шакллантиришда
таълим тарбия жараёнини тўғри ташкил қи-
лиш керак.
-
Ўқитувчилар таълим бериш жараёни-
да талабалар танқидий фикрини шакллан-
тириш учун самаралироқ бўлган ўқув лойи-
ҳаларни ишлаб чиқиши лозим.
Демак, махсус фанларни ўқитиш жараё-
нида талабаларнинг танқидий фикрлаш бў-
йича билим, кўникма ва малакаларини ри-
вожлантиришда турли интерфаол методлар-
дан фойдаланиш юқори самара бериши
аниқланди.
Манба ва адабиётлар рўйхати:
1.
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш-нинг бешта устувор йўналиши бўйича -
Ҳаракатлар стратегияси, IV. Ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишлари, 4.4. Таълим ва фан
соҳасини ривожлантириш, ,-Т.:7.02.2017 й.
2.
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш-нинг бешта устувор йўналиши бўйича -
Ҳаракатлар стратегияси, IV. Ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишлари, 4.5.Ёшларга оид
давлат сиёсатини такомиллаштириш,-Т.:7.02.2017 й.
3.
Ўзбекистон Республикаси президенти Ш.М.Мирзиёевнинг “Олий таълим тизимини янада
ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами,
ПҚ – 2909 -сонли, 18-сон, 313-модда , 2017 йил 20 апрель.
4.
В.В.Давидов. Деятельностная теория мышления. –М.:1995
5.
Лернер И.Й. Развитие мышления учащихся в процессе обучения истории. Пособие для учителей. – М.:
Просвещение, 1982.-191с.
6.
Матюшкин А.М. “Мышление. Обучение. Творчество”, М.: 2001
7.
Маҳмутов М.И. теория и практика проблемного обучения. – Казань, 1972.-365с
8.
Мурадова Н.К., Мажидов Р.Р., Хайитматов У.Т., Махмудова Б.А. Касбий таълим услубиёти: Ўқув қўлланма.
- Т.: ТДИУ, 2006.
9.
Мурадова Н.К., Мажидов Р.Р., Хайитматов У.Т., Махмудова Б.А. Касбий таълим услубиёти: Ўқув қўлланма.
- Т.: ТДИУ, 2006.
10.
Омонов Ҳ.Т., Хўжаев Н.Х., Мадьярова С.А., Эшчонов Э.У.«Педагогик технологиялар ва педагогик маҳорат»
Дарслик. Т.: 2012, 116 бет.
11.
Умронхўжаев Д. Черчение. Учб.для 8 кл.сред. – Т.: 2006
12.
Файзуллаева Д.М. “Инновацион таълим технологиялари” модулидан амалий машғулот ишланмалари.
-Т.: 2015.
ТАЪЛИМ
