Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №
6
202
ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАСАЛАЛАРИ
Бобаназарова Жамила Холмуродовна -
Иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Ўзбекистон Миллий университети Жиззах филиали
Аннотация
:
Мақолада кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ўрганилган. Оилавий
тадбиркорликни ривожлантириш истиқболлари бўйича амалий тавсия ва таклифлар берилган.
Калит сўзлар:
кичик бизнес ва оилавий
тадбиркорлик,аёллар иш билан бандлиги, меҳнат шароити,
истиқболдаги чора-тадбирлар.
Аннотация:
В статье исследуется развитие малого бизнеса и семейного предпринимательства. Даны
практические рекомендации и предложения по перспективам развития семейного бизнеса.
Ключевые слова:
малый бизнес и семейное предпринимательство, занятость женщин, условия труда,
будущие меры.
Resume:
The article examines the development of small business and family entrepreneurship. Practical
recommendations and suggestions on the prospects for the development of family business are given.
Key words:
small business and family entrepreneurship, women's employment, working conditions, future measures.
Бугунги кунда мамлакатимизда аҳоли
иш билан бандлиги самарадорлигини таъ-
минлаш, меҳнатга лаёқатли аҳоли кенг қат-
ламининг иш билан бандлик даражасини
ошириш, меҳнат бозори конъюктурасидаги
ўзгаришлар тенденцияларини тадқиқ этиш
энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Жаҳон мамлакатлари ривожланишининг
айни вақтдаги ижтимоий-иқтисодий муноса-
батлари иш билан бандлик ҳолати ва унинг
шакллари, бандликка анъанавий ёндашув-
лардан сезиларли даражада фарқланиб бор-
моқда.
Бирлашган
Миллатлар
Ташкилоти
иқтисодий ва ижтимоий ишлар бошқармаси
ҳисоботида коронавирус пандемияси 2020
йилда жаҳон иқтисодиётида 1% пасайишга
олиб келиши мумкинлигини эътироф этмоқ-
да. Глобал иқтисодиёт 2020 йилнинг учинчи
чорагида иқтисодий фаолиятга нисбатан чек-
ловлар амал қилишда давом этади, даромад-
нинг пасайишини тўхтатиш ва истеъмол
талабини ошириш мумкин бўлмаса яна ҳам
зарар кўриши мумкин. 2020 йилда “COVID-19”
коронавируси пандемияси туфайли глобал
ЯИМ аввал тахмин қилинган ўсиш ўрнига
0,9 % га камайиши мумкин [1].
Эътироф этиш керакки, Ўзбекистон
Республикаси Президентининг “Коронавирус
пандемияси даврида Ўзбекистон Республи-
каси Давлат бюджети барқарорлигини таъ-
минлаш ва биринчи навбатдаги тадбирларни
ўз вақтида молиялаштириш чора-тадбирла-
ри” тўғрисидаги қарори қабул қилинди. Қа-
рорда белгиланишича қуйидагилар орқали
тадбиркорликни ва аҳоли бандлигини қўл-
лаб-қувватлаш белгиланди: кичик бизнес ва
тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги
ҳузуридаги Тадбиркорликни ривожланти-
ришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси
томонидан биринчи навбатда ижтимоий
аҳамиятга эга истеъмол товарларини ишлаб
чиқариш, сотиб олиш ва сотиш учун берилган
кредитлар бўйича фоиз xаражатларини қоп-
лашга кафиллик ҳамда компенсация тақдим
этишни кенгайтириш, республика ҳудудла-
рида иқтисодий фаолликни ва бандликни
кенгайтиришга қаратилган қўшимча инфра-
тузилма лойиҳаларини амалга ошириш, шу-
нингдек, энг аввало, кичик саноат зоналари-
да муҳандислик коммуникацияларини қуриш
[2].
Шу ўринда иш билан бандликка сези-
ларли таъсир кўрсатувчи кичик бизнес ва
оилавий тадбиркорликнинг аёллар орасида-
ги ривожига
алоҳида эътибор қаратилиб,
кенг имкониятлар очиб берилмоқда. Лекин,
кичик бизнес ва оилавий тадбиркорлик бар-
ча ҳудудларда яхши йўлга қўйилган деб бўл-
майди.
2019-2020 йилларда ўз иш фаолиятини
тўхтатган тадбиркор аёллар сони мазкур
фаолиятни бошлаганлар сонидан кўп. Бунинг
сабаби ҳудуд, мамлакат эҳтиёжидан келиб
чиқиб, бизнес режалар тузиш, истиқболда эса
экспорт маҳсулот чиқариш мақсадида хотин-
қизлар тадбиркорлигини йўлга қўйиш маса-
ласида тизимли ишлар олиб борилмаган.
Мавжуд муаммолар чуқур ўрганилмаган ва
уларни бартараф этиш бўйича самарали чо-
ра-тадбирлар ишлаб чиқилмаган. Оқибатда
республика бўйича 2019-2020 йилларда хо-
тин-қизлар томонидан жами 108 минг 782 та
тадбиркорлик субъекти ташкил этилган. Шу
даврда эса 115 минг 920 нафар тадбиркор аёл
ўз фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган
КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИК
Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №
6
203
[3].
Шунингдек, 2063 нафар ночор аёл, ижти-
моий ҳимояга муҳтож 75 минг 920 та оила
оғир турмуш шароитида яшаётган 6 минг 213
нафар хотин-қизга мақсадли ёрдам бериш,
ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича режа-
лаштирилган ишлар етарли даражада олиб
борилмаган.
Бу сингари муаммоларнинг мавжудли-
ги пандемия таъсирида қишлоқ меҳнат бозо-
ридаги иш билан бандлик ҳолати ва оилавий
тадбиркорлик борасида ечимини топиши ке-
рак бўлган жиҳатларга алоҳида эътибор қа-
ратиш зарурлигини кўрсатади.
Таъкидлаш лозимки, кейинги йилларда
иқтисодиётнинг барча соҳаларида оилавий
тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ри-
вожлантириш бўйича хуқуқий-меъёрий ҳуж-
жатлар ишлаб чиқилган. Жумладан, 2012
йилнинг 26 апрелида қабул қилинган Ўзбе-
кистон Республикасининг “Оилавий тадбир-
корлик тўғрисида”ги Қонуни оилавий тад-
биркорликни самарали амалга ошириш учун
хуқуқий асос вазифасини бажармоқда. Бун-
дан ташқари 2018 йилда 7 июндаги Ўзбе-
кистон Республикаси Президенти томонидан
“Ҳар бир оила-тадбиркор” Дастурини амалга
ошириш тўғрисида”ги қарори бизнеснинг
ушбу шакли билан шуғулланаётганларга кўп-
лаб имтиёз ва ҳамда имкониятларни яратиб
бериш мақсад қилинган.
Ҳудудларни ҳар томонлама ривожлан-
тириш бўйича қарийб 25 мингта
инвести-
цион лойиҳани рўёбга чиқариш ҳисобига
256,4 мингдан ортиқ иш ўринлари ташкил
қилинишига эришиш белгиланганлиги маз-
кур масаланинг аҳамияти юқорилигини анг-
латади
[4].
Ҳар бир оиланинг тадбиркорлик
билан шуғулланиши ва барқарор даромад
манбаига эга бўлиши учун шарт-шароитлар
яратиш мақсадида мамлакатимизнинг ҳар
бир туман ва шаҳрида, энг аввало, олис, та-
биий-иқлим шароити оғир ҳудудларда аҳоли-
нинг моддий шароитларини тубдан яхши-
лаш, турмуш тарзи сифати сезиларли ижобий
ўзгаришлар амалга оширилишини таъмин-
лашга қаратилган “Ҳар бир оила-тадбиркор”
Дастури амалга оширилмоқда.
Олиб борилган тадқиқотлар давомида
қишлоқ ҳудудларида фаолият кўрсатаётган
оилавий тадбиркорлик корхоналари сони-
нинг ўзгариши таҳлил қилинди (1-жадвал).
1-жадвал
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ҳудудларида фаолият кўрсатаётган оилавий
тадбиркорлик корхоналари сонининг ўзгариши дона
Ҳудудлар номи
2016 й.
2017 й.
2018 й.
2019 й.
Ўзгариш (+,-)
Ўзбекистон Республикаси бўйича жами,
шу жумладан:
5287
6966
9520
1 8444
13157
Қорақалпоғистон Республикаси
602
336
532
822
220
Андижон вилояти
328
348
410
977
649
Бухоро вилояти
315
402
554
1188
873
Жиззах вилояти
198
258
378
545
347
Қашқадарё вилояти
248
294
398
855
607
Навоий вилояти
247
342
561
2321
2074
Наманган вилояти
94
132
172
324
230
Самарқанд вилояти
568
1016
1679
3111
2543
Сурхондарё вилояти
407
566
684
1355
948
Сирдарё вилояти
18
55
30
99
81
Тошкент вилояти
904
1102
1342
2400
1496
Фарғона вилояти
1168
1546
1995
2765
1597
Хоразм вилояти
450
569
778
1682
1232
Манба:
Муаллиф томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат статитикаси маълумотлари асосида
тузилган.
1-жадвалда қишлоқ ҳудудларида фао-
лият кўрсатаётган оилавий тадбиркорлик
корхоналари сонининг ўзгариши Ўзбекистон
Республикаси бўйича 2019 йилда 2016 йилга
нисбатан 13157 га ошиб борган. Қорақалпо-
ғистон Республикасида 2019 йилда 2016 йил-
га нисбатан 2 марта, Андижон вилоятида 6
марта, Бухоро вилоятида 8 мартага ошиб бор-
ган. Оилавий тадбиркорлик корхоналари со-
нининг ўзгариши бугунги замоннинг талаби
ўзгача, шароитлар бошқача эканлигини анг-
латади. Йилига ярим миллион нафардан кў-
пайиб бораётган республикамиз аҳолиси
оилаларини рўзғорининг бутлигига эришиш,
одамларни, айниқса, аёлларни иш билан таъ-
минлаш масаласини ҳал этишни ҳар бир
КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИК
Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №
6
204
оиланинг тадбиркорлик ресурсларидан фой-
даланмай туриб бажариш мушкул.
Шу ўринда кичик бизнес ва оилавий
тадбиркорлик соҳасида янги иш ўринларини
ташкил этишда аёллар хоҳлаётган меҳнат
шароитларини ўрганиш учун биз томонимиз-
дан ўтказилган сўровнома натижаларига
эътибор қаратмоқчимиз (2-жадал).
2-жадвал
Сиз кичик бизнес ва оилавий тадбиркорлик бўйича аёллар учун янги ташкил этилган
иш ўринларида қуйидаги қайси асосий шароитлар мавжуд бўлса, фаолият юритишни
истардингиз
(барча респондентларга нисбатан %)
Меҳнат шароитлари
Барча
туман-
лар
бўйича
Шу жумладан қуйидаги туманларда:
Китоб
Шаҳ-
рисабз
Паст-
дарғом
Ургут
Беру-
ний
Элликқ
алъа
Зарб-
дор
Пахта-
кор
Тадбиркорлик фаолиятлари натижа-
ларига кўра даромадларга эга бўлин-
ганида
25,0
21,2
23,5
26,8
24,2
23,3
18,6
21,6
21,2
Иш ўринларини сифатли товарлар,
хом-ашёлар, уруғчиликлар, экин тур-
лари, чорва моллари ва бошқа мод-
дий ресурслар билан таъминлаш
ташкилий-иқтисодий қўллаб-қувват-
ланганда
15,2
18,6
20,4
21,2
21,5
20,2
17,2
20,8
20,8
Тадбиркорлик объектлари учун ер,
сув, энергетика ва бошқа ресурслар
билан таъминлашда ноқонуний чек-
ловлар бўлмаганда
10,3
18,0
15,7
8,2
18,2
18,6
15,0
20,0
17,3
Иш ўринлари товарлар, агрокимёвий
ва ветеринария хизматлари билан
тўлиқ таъминланганда
8,0
15,2
11,5
14,5
17,2
15,2
12,3
16,4
10,2
Тўғридан-тўғри
инвестицияларни
жалб қилиш учун имтиёзли шароит-
лар яратилганда
5,0
8,5
10,2
10,4
6,5
10,3
11,0
10,2
8,5
Тижорат банклари томонидан им-
тиёзли кредитлар тақдим этилганда
12,6
12,3
8,5
9,2
4,2
8,4
10,8
4,6
7,2
Солиқ ва бошқа ҳуқуқий органлар
томонидан ноқонуний текширувлар
мавжуд бўлмаганда
13,4
2,6
3,3
8,0
3,7
4,0
8,5
3,0
5,0
Тайёр маҳсулотларни сотиш ва экс-
порт қилиш бўйича ихтисослашган
ташкилотлар мавжуд бўлганда
5,0
3,1
4,2
0,5
2,0
-
7,5
2,3
4,0
Бошқа асосий шароитлар
5,5
0,3
3,0
1,2
2,0
-
-
1,1
5,1
Жами
100,0
100,0
100,0
100,0 100,0 100,0
100,0 100,0 100,0
Манба:
Социологик тадқиқот натижалари асосида муаллиф томонидан ҳисобланган.
2-жадвалда респондентларга тадбир-
корлик фаолиятлари натижаларига кўра да-
ромадларга эга бўлиш ўрганилган
бўлиб,
иштирочиларнинг фикрича бу кўрсаткич энг
кўп (25,0 %) талаблардан бири ҳисобланади.
Айниқса, бу Пастдарғом (26,8 %), Ургут (24,2
%), Шаҳрисабз (23,5 %), Китоб (21,2 %), Зарб-
дор (21,6 %) туманларида нисбатан юқори
натижани кўрсатган.
Иш ўринларини сифатли товарлар, хом-
ашёлар, уруғчиликлар, экин турлари, чорва
моллари ва бошқа моддий ресурслар билан
таъминлаш ташкилий-иқтисодий қўллаб-
қувватланганда (15,2 %), тадбиркорлик объ-
ектлари учун ер, сув, энергетика ва бошқа
ресурслар билан таъминлашда ноқонуний
чекловлар бўлмаганда (10,3 %), тижорат
банклари томонидан имтиёзли кредитлар
тақдим этилганда (12,6 %), ва бошқалар
(37,0 %) меҳнат шароитларини хоҳлаганлар.
Ҳудудлар кесимида аёлларнинг кичик бизнес
ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш
бўйича таклиф қилган жавоблар вариантла-
рида ҳам фарқлар аниқланди, жумладан, со-
лиқ ва бошқа ҳуқуқий органлар томонидан
ноқонуний текширувларни қисқартириш
фикри Жиззах (8,0 %), Самарқанд (15,0 %) ва
Қашқадарё (5,9 %) вилоятларида алоҳида
қайд қилинган.
Демак, юқоридаги жадвалдан хулоса
қилиш мумкинки, қишлоқ аёллари учун ки-
чик бизнес ва оилавий тадбиркорликни ри-
вожлантириш борасидаги шарт-шароитлар-
ни янада яхшилаш орқали янги иш ўрин-
КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИК
Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №
6
205
ларининг барқарор шакллантириб борили-
ши билан уларнинг бандликдаги улушини
доимий ошириб боришга эришиш мумкин.
Аёллар орасида оилавий тадбиркорлик-
ни амалга оширишнинг воситаси бошқарув-
нинг барча босқичларида миллий, ҳудудий ва
маҳаллий тадбиркорлик дастурларини иш-
лаб чиқиш, уни амалга ошириш ҳисобланади.
Фикримизча, бугунги кунда аёллар тадбир-
корлигини ривожлантириш уларнинг ишга
жойлашишга иштиёқларини ошириш, иқти-
дор, имкониятларини рағбатлантириш ло-
зим.
Қишлоқда аёллар орасида оилавий тад-
биркорликни ривожлантириш учун яқин ис-
тиқболда қуйидаги асосий иқтисодий, ижти-
моий, ташкилий чора-тадбирларни амалга
ошириш мақсадга мувофиқ:
- оилавий тадбиркорлик корхоналари
маблағлари ҳисобидан қишлоқ хўжалигини
деҳқончилик ва чорвачилик соҳалари бўйича
қишлоқ аёллари учун янги иш жойларини
ташкил этиш;
- қишлоқларда оилавий тадбиркорлик
кўникмаларини шакллантириш мақсадида
тадбиркорликка ўқитиш ишларини кенг таш-
кил этиш ва молиявий маблағларнинг беҳу-
дага сарфланишини олдини олиш мақсадида
қобилиятли аёл тадбиркорларни кўрикдан
ўтказиш;
-
қишлоқларда тадбиркорлик ҳисоби-
дан аёллар учун янги иш жойларини ташкил
этишни (молиявий, солиқ имтиёзлари бериш,
фоизсиз кредитлар, қўшимча ер майдонлари,
фойдаланилмаётган қувватларни ижарага бе-
риш ва бошқа усуллар) қўллаб-қувватлаш;
- оилавий тадбиркорликни иқтисодий
шерикчилик шаклини қўллаш орқали бир
нечта оиланинг ишлаб чиқариш ресурслари-
ни бирлаштириш имкониятларидан фойда-
ланиш.
Манба ва адабиётлар рўйхати:
1. ООН: Пандемия коронавирусной инфекции может привести к снижению мировой экономики.
. storu.2020 / 04.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коронавирус пандемияси даврида Ўзбекистон Республикаси
Давлат бюджети барқарорлигини таъминлаш ва биринчи навбатдаги тадбирларни ўз вақтида молиялаштириш
чора-тадбирлари” тўғрисидаги Қарори. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами. 2020 йил 20.04. 12-
сон.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат статитикаси маълумотлари. 2015-2015 йиллар.Stat.uz.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳар бир оила-тадбиркор” Дастурини амалга ошириш тўғрисида
қарори. 2018 йил. Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.06.2018 й., 07/18/3777/1325 – сон. Lex.uz.
РОЛЬ ГОСУДАРСТВЕННОЙ ПОДДЕРЖКИ И РАЗВИТИЕ МАЛОГО БИЗНЕСА
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН В ПЕРИОД ПАНДЕМИИ КОРОНАВИРУСА
Жураханов Музаффар Эскандарович
-
старший преподаватель,
Андижанский машиностроительный институт
Аннотация:
Мақолада мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ва жамият фаровонлигининг
ўсишида кичик бизнеснинг ўрни ва аҳамиятини очиб берувчи масалалар, кичик бизнеснинг миллий иқтисодиётни
ривожланишига таъсири, ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш ва иш билан банд бўлганлар сонини кўпайтириш
масалалари муҳокама қилинади. COVID-19 тарқалиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасида эълон қилинган
карантин шартларининг кичик бизнес ривожига таъсири кўриб чиқилмоқда. Пандемиянинг салбий оқибатларини
юмшатиш учун давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилмоқда.
Калит сўзлар:
иқтисодиёт, кичик бизнес, тадбиркорлик, молия тизими, имтиёзли кредитлар,
инвестициялар, ялпи ички маҳсулот, давлат томонидан тартибга солиш, глобал иқтисодий таназзул, чекловлар,
давлатни қўллаб-қувватлаш чоралари, инқирозга қарши фонд, иқтисодий омиллар, бандликни ривожлантириш,
солиқ имтиёзлари, даромад, пандемия , COVID-19.
Аннотация:
В статье рассмотрены вопросы, раскрывающие роль и значение малого бизнеса в социально –
экономическом развитии страны и росте благополучия общества, влияние малого бизнеса на развитие народного
хозяйства, решение социальных проблем и увеличение численности занятых работников. Рассматривается влияние
условий карантина, объявленного в Республике Узбекистан в связи с распространением COVID-19, на развитие
малого бизнеса. Приведены меры государственной поддержки, позволяющие смягчить негативные последствия
пандемии.
Ключевые слова:
экономика, малый бизнес, предпринимательство, финансовая система, льготные кредиты,
инвестиции, валовый внутренний продукт, государственное регулирование, спад мировой экономики, ограничения,
государственные меры поддержки, Антикризисный фонд, драйверы экономики, содействие занятости, налоговые
льготы, доходы, пандемия, COVID-19.
КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИК
