Международная практика налогового стимулирования

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
132-140
22
7
Поделиться
Гиясов, С. (2021). Международная практика налогового стимулирования . Экономика И Образование, (4), 132–140. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/7589
Сарвар Гиясов, Ташкентский государственный университет

и.о доцент кафедры Финансы и бухгалтерский учёт, д.ф.э.н (PhD) 

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье приведена международная практика налогового регулирования, в частности стимулирования инновационно-инвестиционной деятельности предприятий. А также исследованы новые формы, положительные и преимущественные аспекты налоговых льгот и преференций. Проведен анализ возможностей применения зарубежного опыта налогового стимулирования в Узбекистане. В результате исследований сформированы соответствующие научные выводы и разработаны научные предложения и практические рекомендации.

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

132

9. Michael Brostek. Tax debt collection IRS needs to better manage the collection notices sent to individuals. // United

States government Accountability office.-2009. P-27.

10. Алихин С.Н., Левачева Д.А. Эволюция механизма принудительного взыскания задолженности перед

бюджетом.// Налоги. – 2018 г. –С.28.

11. Виноходова И.Г. Совершенствование практики взыскания задолженности организаций по налогам и сборам.

// Научное статья., 2019 г.–С.22.

12. Toshmatov Sh. Korxonalar iqtisodiy faolligini oshirishda soliqlar rolini kuchaytirish muammolari. Doktorlik ishi.

Avtoreferat. T.: 2008-yil.

13. Niyazmetov I. Soliq yukining tadbirkorlik subyektlari moliyaviy faoliyatiga va budjet daromadlariga ta’siri tahlili.

Nomzodlik ishi. Avtoreferat -2008-yil.

14. Jo‘rayev A. Davlat budjeti daromadlarini shakllantirishning dolzarb muammolari. Doktorlik ishi. Avtoreferat. – T.:

2006-yil.

СОЛИҚЛАР ВОСИТАСИДА РАҒБАТЛАНТИРИШНИНГ ХАЛҚАРО АМАЛИЁТИ

Гиясов Сарвар Аъзамович -

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

Молия ва бухгалтерия ҳисоби кафедраси доценти в.б.

иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)

Аннотация.

Мазкур мақолада корхоналарнинг инновацион-инвестицион фаолиятини солиқлар воситасида

тартибга солиш, хусусан рағбатлантиришнинг халқаро амалиёти ёритилган. Шунингдек, солиқ имтиёзлари ва
преференцияларнинг янги шакллари, уларнинг ижобий ва афзаллик жиҳатлари тадқиқ этилган. Солиқлар

воситасида рағбатлантиришнинг хориж тажрибасини Ўзбекистонда қўллаш имкониятлари таҳлил қилинган.
Тадқиқотлар натижасида тегишли илмий хулосалар шакллантирилиб, илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлар
чиқилган.

Калит сўзлар:

солиқлар, инвестиция, кредит, солиқ имтиёзлари, инвестицион солиқ кредити, солиқ кредити,

солиқ чегирмаси, инвестицион чегирма, амортизация ажратмалари.

МЕЖДУНАРОДНАЯ ПРАКТИКА НАЛОГОВОГО СТИМУЛИРОВАНИЯ

Гиясов Сарвар Аъзамович -

и.о доцент кафедры Финансы и бухгалтерский учёт

Ташкентского государственного университета

доктор философии по экономическим наукам (PhD)

Аннотация.

В данной статье приведена международная практика налогового регулирования, в частности

стимулирования инновационно-инвестиционной деятельности предприятий. А также исследованы новые формы,
положительные и преимущественные аспекты налоговых льгот и преференций. Проведен анализ возможностей
применения зарубежного опыта налогового стимулирования в Узбекистане. В результате исследований
сформированы соответствующие научные выводы и разработаны научные предложения и практические

рекомендации.

Ключевые слова:

налоги,инвестиция, кредит, налоговые льготы, инвестиционных налоговый кредит,

налоговый кредит, налоговый вычет, инвестиционный вычет, амортизационные отчисления.

INTERNATIONAL PRACTICE OF TAX INCENTIVES

Giyasov Sarvar Azamovich -

Associate Professor of Finance and Accounting Department

Tashkent State University Doctor of philosophy

in economic sciences (PhD)

Annotation.

This article describes the international practice of tax regulation, in particular, the promotion of innovative

and investment activities of enterprises. New forms, positive and preferential aspects of tax benefits and preferences are also
studied. The analysis of the possibilities of applying foreign experience of tax incentives in Uzbekistan is carried out. As a result of

the research, relevant scientific conclusions were formed and scientific proposals and practical recommendations were
developed.

Keywords:

taxes, investment, credit, tax benefits, investment tax credit, tax credit, tax deduction, investment deduction,

depreciation deductions.

Кириш.

Инновацион ва инвестицион фао-

лиятни солиқлар воситасида рағбатлантириш

муаммолари ва мазкур фаолиятларни ривож-

лантиришни тадқиқ этишда, илғор хориж таж-

рибаси ҳамда амалиётини ўрганиш муҳим аҳа-

мият касб этади. Солиқ имтиёзлари иқтисодиёт-

ни тартибга солишнинг жаҳонда энг кенг тар-

қалган билвосита усулларидан бири ҳисоблана-

МОЛИЯ ВА СОЛИҚЛАР


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

133

ди. Улар нафақат алоҳида иқтисодий вазифа-

ларни ҳал қилиш, балки миллий иқтисодиёт

рақобатбардошлиги ўсиши, илм-фан ва техника

соҳасига хусусий капитал жалб қилинишини

таъминлайди. Дарҳақиқат, иқтисодиёти ривож-

ланган мамлакатларда инвестицияларни фаол

жалб этишда ҳамда инновацион фаолиятни ри-

вожлантиришни солиқлар орқали рағбатланти-

ришда солиқ имтиёзлари ва преференциялар-

дан самарали фойдаланиб келинмоқда.

Ўзбекистонда ҳам сўнгги йилларда бу бо-

рада қатор ислоҳотлар амалга оширилиб, инди-

видуал солиқ имтиёзларини тақдим этилишига

барҳам бериш ҳамда самарасиз солиқ имтиёзла-

рини аниқлаш ва бекор қилишга доир муайян

ижобий натижаларга эришилмоқда. Аммо, инно-

вацион-инвестицион фаолият учун мўлжаллан-

ган солиқ имтиёзлари ва преференцияларни

ягона тизимлаштирган ҳолда янги таҳрирдаги

Солиқ кодексига киритиш, шунингдек, солиқ

имтиёзлари самарадорлигини ядана ошириш,

соғлом рақобат муҳитига салбий таъсирини ол-

дини олиш ҳамда солиқлар воситасида рағбат-

лантиришнинг энг самарали ва мақбул шаклла-

рини татбиқ этишни таъминлашда илғор хал-

қаро амалиётни тадқиқ этиш алоҳида аҳамиятга

эга.

Илмий aдaбиётлaр тaҳлили.

Иннова-

цион ва инвестицион фаолиятни давлат томо-

нидан солиқлар воситасида тартибга солиш мa-

caлaлaри қaтoр иқтиcoдчи oлимлaр вa мутaxac-

cиcлaр тoмoнидaн тaдқиқ этилгaн. Жумладан,

Дж.Стиглиц фикрига кўра, бозор механизми-

нинг қодирсизлиги иқтисодиёт ривожида дав-

лат аралашуви заруратининг асосий сабаби ҳи-

собланади. Шундан келиб чиққан ҳолда иқтисо-

диётни давлат томонидан тартибга солиш за-

руратига қатор далилларни келтириб ўтади[1]:

1. Бозор субъектлари учун ахборотларни

мавжуд эмаслиги ёки етарли эмаслиги ва бу-

нинг оқибатида бозор тўлиқ мувозанатга эриша

олмаслиги;

2. Бозор измида бўлмаган омилларга му-

вофиқ жамият неъматларини қайта тақсимла-

ниши зарурати;

3. Етарли ҳажмда кўплаб бозор турлари-

нинг (масалан фьючерс ва суғғурта) мавжуд

эмаслиги;

4. Такомиллашган реал рақобатнинг мав-

жуд эмаслиги;

5. Фундаментал илм-фан, мудофаа хизмат-

лари ва шу каби бошқа жамият неъматларини

яратилиши ва истеъмол қилиниши билан боғ-

лиқ аҳамиятли соҳаларнинг мавжудлиги.

Е.Баклыкованинг фикрига кўра, иннова-

цион ва инвестицион фаолиятни тартибга со-

лиш, хусусан рағбатлантириш инструментлари-

дан бири солиқ тўловчиларнинг мажбуриятла-

рини камайтириш ёки кечиктириш мақсади

бўлган солиқ имтиёзлари ҳисобланади[2]. Мар-

голин, Фоломьев ва Яковец каби инвестицион

фаолиятни давлат томонидан тартибга солиш

муаммолари билан шуғулланувчи замонавий

муаллифлар - ўзларининг ишларида солиқлар

воситасида тартибга солишни инвестицион

фаолиятни фаоллаштиришдаги механизмлари-

дан бири сифатида кўриб чиқадилар [3].

А.Макрушина солиқ имтиёларини йирик-

лаштирилган уч гуруҳга таснифлайди: солиқдан

озод қилишлар, солиқ чегирмалари ва солиқ

кредитлари. Муаллифнинг бу таснифи солиқ

имтиёзларини имтиёзлар усули билан фарқлаш

имконини беради. Шунингдек, ушбу таснифда

солиқ имтиёзлари инновация фаолиятининг

муайян босқичида рағбатлантириш объектига

таъсири тамойилига кўра таснифланади: тад-

қиқот, амалга ошириш, тижоратлаштириш [4].

Г.Соболева ва В.Яковлеваларнинг тадқи-

қотлар натижаларида илмий тадқиқот ва таж-

риба конструкторлик ишларини амалга оши-

риш учун солиқ кредитлари солиқлар воситаси-

да рағбатлантиришнинг энг асосий чоралари-

дан бири сифатида бизнес ва инновацион фао-

лиятга сезиларли ижобий таъсир этиши таъ-

кидланган [5].

Г.Костюнинанинг фикрига кўра, инвести-

цион чегирмалар ва солиқ кредитлари солиқ

таътилларига нисбатан афзалликларга эга, чун-

ки улар капитални у ёки бу шаклда жалб қилиш

учун бирмунча таъсирчан ва самарали инстру-

мент ҳисоблананди. Уларни қўллашдан келган

даромадлар янада шаффоф характерга эга ва

назорат қилиш осонроқдир [6].

Л.Мокина ва бошқалар томонидан амалга

оширилган тадқиқотлар натижасида инвести-

цион солиқ кредити илмий тадқиқот ва тажри-

ба конструкторлик ишланмалари ва инновация-

ларни ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш

учун давлатнинг механизми ва қарз молиялаш-

тиришнинг элементларини ўзида ифода этади,

деган хулосага келинган [7].

Ҳ.Абдураҳмонов фикрича, солиқ имтиёз-

ларидан фойдаланиш самарадорлигини баҳола-

ниши жами қўлланилаётган солиқ имтиёзлари

самарадорлигининг комплекс таҳлилини амал-

га оширишга имкон беради. Натижада кам сама-

рали имтиёзлардан воз кечиш, солиққа тортиш-

ни минималлаштиришга қаратилган имконият-

ларни йўққа чиқариш орқали солиқ имтиёзла-

рини янада оптималлаштиришга эришиш мум-

кин [8].

Н.Ашурованинг фикрига кўра, имтиёз

бериш билан кифояланмасдан, унинг ишлаши

учун барча шарт-шароитлар яратилиши, солиқ,

пул-кредит сиёсати, давлатнинг иқтисодий

бошқарув сиёсати билан мувофиқлаштирилиши

МОЛИЯ ВА СОЛИҚЛАР


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

134

лозим. Солиқ механизми солиқ имтиёзларининг

ишлаши учун шароит яратиши, асосий йўналиш

илмий-техника тараққиётини юксалтиришга ва

уни ишлаб чиқаришга жорий этишга, кенг

истеъмол товарларини ишлаб чиқаришни ри-

вожлантиришга қаратилиши лозим [9].

Асосий қисм.

Бугунги кунга келиб, иқти-

содиёти ривожланган мамлакатларда инвести-

цияларни фаол жалб этишда ва инновацион

фаолиятни ривожлантиришда самарали натижа

бераётган солиқ имтиёзлари шаклларидан со-

лиқ таътиллари, солиқ чегирмалари, солиқ кре-

дити, тадқиқот солиқ кредити ва инвестицион

солиқ кредити ҳисобламоқда.

1-жадвал

Инновацион фаолиятни солиқлар воситасида рағбатлантириш

инструментларининг таснифланиши [10]

Солиқлар воситасида

рағбатлантириш

инструментлари

Рағбатлантириш объекти

Инновацион фаолият

босқичлари

О

зо

д

қ

и

л

и

ш

л

ар

Солиқ таътиллари

Тадқиқотлар ва ишланмаларга инвестиция-
лар ҳажми ҳамда уларнинг ўсишсуръатлари

Тадқиқот, жорий қилиниши,
тижоратлаштирилиши

Солиқ ставкасини пасайтириш
ёки ноль ставка

Инвестициялар ҳажми

Тадқиқот, жорий қилиниши,
тижоратлаштирилиши

Хорижий манбадан даромадга
имтиёзлар

Трансфер технологиялар

Тадқиқот, жорий қилиниши

Алоҳида объектларни солиққа
тортишдан чиқариш

Инвестициялар ҳажми

Тадқиқот, жорий қилиниши

Инвестицион мукофот

Инвестициялар ҳажми

Тадқиқот, жорий қилиниши

Ч

ег

и

р

м

ал

ар

Тадқиқот ва ишланмаларга жорий
харажатларни ҳисобдан чиқариш

Тадқиқотлар ва ишланмаларга инвестиция-
лар ҳажми ҳамда уларнинг ўсиш суръатлари

Тадқиқот, жорий қилиниши

Инвестицион чегирмалар

Инвестициялар ҳажми

Тадқиқот, жорий қилиниши

Асосий воситалар

амортизацияси-нинг махсус
режимлари

Қимматбаҳо тадқиқот ускунасига
инвестициялар

Тадқиқот, жорий қилиниши

Зарарларни келажакка ўтказиш

Инвестициялар ҳажми

Тадқиқот, жорий қилиниши

Тезлаштирилган амортизация

Қимматбаҳо тадқиқот ускунасига

инвестициялар

Тадқиқот, жорий қилиниши

Қўшимча солиқ чегирмалари

Инвестициялар ҳажми

Тадқиқот, жорий қилиниши

К

р

ед

и

тл

ар

Тадқиқот солиқ кредити

Тадқиқотлар ва ишланмаларга инвести-
циялар ҳажми, хусусий бизнес ва тадқиқот

муҳити ўртасидаги ҳамкорлик

Тадқиқот, жорий қилиниши

Инвестицион солиқ кредити

Корхона технологик модернизациясига

инвестициялар

Тадқиқот, жорий қилиниши

Тадқиқот фаолиятидаги иш ҳақи
учун солиқ кредити

Инвестициялар ҳажми, инсон капиталига
инвестициялар

Тадқиқот, жорий қилиниши

Шунингдек, мазкур таснифда солиқ им-

тиёзлари инновацион фаолиятнинг аниқ бир

босқичида рағбатлантириш объектига уларнинг

таъсири тамойили бўйича таснифланади. Ал-

батта мамлакатимиз солиқ тизимида ҳам маз-

кур инструментларнинг айримлари амалда мав-

жуд, лекин рағбатлантиришнинг айрим объект-

лари қонунчилик билан белгиланмаган. Бундан

ташқари, солиқ имтиёзлари инновацион фао-

лият босқичлари, яъни тадқиқот, жорий қили-

ниши ва тижоратлаштирилиши каби босқичла-

ридан қатъий назар номуайян муддатга ва тў-

лиқ озод қилинади.

Солиққа тортишни кечиктириш корхона-

ларда ихтиро ишларини амалга оширишга ва бу

учун зарур ускуналарни сотиб олишга маблағ-

лар сарфланаётганда, аммо етарли фойда олма-

ётганда юзага келадиган муаммоларни ҳал қи-

лиш учун қўлланилади.

Сингапурда интеллектуал мулк ва илм-

сиғимкор тармоқларни ривожлантириш учун

қулай тизимни яратишга алоҳида эътибор қара-

тилмоқда. Мамлакат инвестицияларга асослан-

ган иқтисодиётдан асосий рақобатдош устунли-

ги билим ҳисобланган инновацияларга таянган

иқтисодиётга ўтмоқда. Биринчи навбатда илм-

сиғимкор тармоқларга солиқ имтиёзлари сақла-

ниб қолинган. Янги ва инновацион фаолият тур-

ларига нисбатан паст солиқ ставкалари қўлла-

ниладиган катта устунликлар тақдим этилган.

Шунингдек, Сингапурда илмий тадқиқот

ва тажриба конструкторлик ишланмалари,

интеллектуал мулк ва лицензиялаш харажат-

ларга солиқ чегирмалари кенг қўлланилади.

Ҳозирги кунда Сингапурдаги бизнес учун тад-

қиқот ва ишланмаларни амалга ошириш сарф-

лари ва моддий харажатлар ҳажмига нисбатан

150 фоиз миқдорда ва бошқа харажатларга 100

фоиз миқдорда солиқ чегирмалари мавжуд [11].

МОЛИЯ ВА СОЛИҚЛАР


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

135

Сингапур солиқ ислоҳотларининг устувор

вазифалари янги инновацион тармоқлар учун

солиқ имтиёзларини сақлаб қолишдир. Шунинг-

дек, мамлакат таянч устунликларга эга бўлган

соҳаларда ўсишни таъминлаши керак, бироқ

паст солиқ ставкалари, маъмурчилик ва ижрони

соддашлаштириш учун имтиёзлар тизимини

қисқартириш ва рационаллаштиришни таклиф

қилувчи бошқа мамлакатлар билан рақобатла-

шишга мажбур.

АҚШда инновацион фаолиятни солиқлар

воситасида рағбатлантиришда фискал сиёсат-

нинг асосий инструментларидан [12]:

а) фойдани солиққа тортиш жараёни дои-

расида инновацион фаолиятга солиқ чегирма-

лари;

б) тадқиқот ва тажриба фаолиятига солиқ

сийловлари ҳисобланади. Мазкур инструмент-

лардан ташқари АҚШ Солиқ кодексида иннова-

цион фаолиятни рағбатлантиришда тор доира-

даги қатор механизмлар мавжуд.

Юқоридаги илмий тадқиқот фаолиятини

рағбатлантириш механизмлардан биринчисига

таъриф беришга ўтар эканмиз, таъкидлаш жо-

изки, бошқа аксарият мамлакатларда бўлгани

каби солиқ солиш базасидан харажатларни че-

гириш тарзидаги имтиёз энг кенг қўлланилади-

ган механизмларидан бири ҳисобланади. Илмий

тадқиқот фаолиятга харажатлар асосий восита-

лар ёки номоддий активлар шаклида келажакда

капиталлаштирилиши фақатгина амортизация

ажратмалари воситасида қопланиши мумкин.

Агар номоддий активлар бўлса, харажатларни

қоплаш имконини янада қийинлаштиради, бу

активнинг мазкур турини фойдали ишлатили-

шининг маълум муддатга эга эмаслигидан дало-

лат беради. Шунинг учун илмий тадқиқот фао-

лиятига харажатларни дарҳол чегирилиши,

бюджет жамғарилиши нуқтаи назаридан, нисба-

тан қиммат бўлмаган механизми бўлгани ҳолда

тадқиқотларни амалга оширишда яхши рағбат

ҳисобланади.

Иккинчи солиқлар воситасида рағбатлан-

тиришда кенг қўлланиладиган механизм бу ин-

новацион маҳсулотни яратиш жараёнида жалб

этиладиган ва иқтисодий агентларга тақдим

этиладиган солиқ чегирмаси ҳисобланади. Уму-

ман олганда, солиқ чегирмаси солиқ солиш ба-

засидан камайтириш тарзидаги солиқ чегирма-

сидан фарқли ўлароқ, қонун билан рухсат этил-

ган умумий солиқ мажбуриятлардан ижтимоий

қўллаб-қувватловчи ёки жамият учун муҳим

бўлган маълум харажатларни тўридан-тўғри

чегиришни ўзида ифода этади.

Солиқ чегирмаси таркибан учта илмий

тадқиқот фаолияти учун алоҳида мўлжаллан-

ган:

1. Илмий тадқиқот фаолиятига харажат-

лар ҳажми маълум бир даврнинг мос даврига

нисбатан оширилган тақдирда 20 фоиз миқдор-

да солиқ чегирмаси тақдим этилади («the

incremental credit»).

2. Сертификатлаштирилган тадқиқот кон-

сорциумнинг фундаментал тадқиқотларига ха-

ражатлар ҳажми маълум бир даврнинг мос

даврига нисбатан оширилган тақдирда солиқ

тўловчига 20 фоиз миқдорда солиқ чегирмаси

тақдим этилади («the credit for basic research

payments»).

3. Энергетик консорциумга тўловлар дои-

расида 20 фоиз миқдорда солиқ чегирмаси тақ-

дим этилади («the credit for payments to an

energy consortium»).

АҚШнинг солиққа оид қонун ҳужжатла-

рида фундаментал илмий тадқиқотларга инвес-

тициялар учун алоҳида солиқ чегирмаси мав-

жуд. Белгилаш зарурки, АҚШ солиқ тизими уму-

мий йўналтирилганлик (солиқ чегирмалари ва

солиқ сийловлари) механизмлари сифатида ҳам

ва тор доирадаги солиқ имтиёзларини таргет-

лаш сифатида ҳам илмий тадқиқот фаолиятини

кенг кўламли рағбатлантириш механизмларига

эга.

Шунингдек, халқаро амалиётда иннова-

цион корхоналар учун кенг тарқалган имтиёз-

лардан қўйидагиларни келтириш мумкин [13]:

- фойда солиғи бўйича қўшимча солиқ

сийловлари (ҳажм кўрсаткичлари асосида Буюк

Британия, Бельгия ва Данияда, мослаштириш

(комбинациялаш) асосида Австралия, Австрия

ва Венгрияда қўлланилади);

- тадқиқот солиқ кредити (солиқ кредити

шаклида - АҚШ, Япония, Мексика ва Жанубий

Кореяда, тўлиқ ҳажмда - Италия, Канада,

Норвегия ва аралаш шаклида - Франция,

Испания, Португалияда қўлланилади);

- асосий воситаларни ҳисобдан чиқариш-

даги алоҳида имтиёзлар (“эркин” амортизация

Ирландия ва Буюк Британияда, тезлаштирилган

амортизация Франция ва Германияда);

- инвестицион солиқ кредити – АҚШ,

Франция ва Россияда қўлланилади;

- инновацион маҳсулотларга қўшилган

қиймат солиғининг (ҚҚС) пасайтирилган став-

калари Германия, Буюк Британия, Швеция ва

Италияда қўлланилади.

Бундан ташқари, қатор мамлакатларда,

мисол учун Голландияда хусусий инновацион

фаолиятни тадбиркорларнинг ижтимоий аж-

ратмаларини ҳамда илмий ходимларнинг иш

ҳақини ва ижтимоий солиқларини камайтириш

тарзидаги “тадқиқот солиқ кредити” орқали

рағбатлантириш амалга оширилади. АҚШда

юқори рискли инновацион маҳсулотларга узоқ

муддатли инвестиция қилишга рағбатлантирув-

МОЛИЯ ВА СОЛИҚЛАР


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

136

чи қимматли қоғозлар сотувидан олинган даро-

мадлар бўйича махсус солиқ имтиёзлари амал

қилади [14].

Ирландия, Хиндистон, Хитой, Исроил ва

Тайван каби мамлакатларнинг инновацион со-

ҳада ўз фаолиятларини амалга оширувчи ком-

панияларга мислсиз солиқ имтиёзларини тақ-

дим этиш бўйича тажрибалари бу мамлакатлар-

нинг иқтисодий ўсишига ҳамда қисқа муддатда

уларнинг иқтисодиёт тузилмасини юқори тех-

нологиялик тармоқларга мўлжалланган иқтисо-

диётга ўзгартиришга олиб келди [15].

Ривожланаётган мамлакатлар томонидан

инвесторларга асосан солиқ таътиллари, Ғарбий

Европанинг саноати ривожланган мамлакатла-

ри томонидан эса – инвестицион чегирмалар ва

тезлаштирилган амортизация шаклидаги солиқ

имтиёзлари тақдим этилиб келинмоқда. Япо-

нияда солиқ чегирмалари ва амортизациянинг

алоҳида тартиби ўрнатилган бўлиб, асосий во-

ситалар, солиқ солиш базасидан харажатлар-

нинг маълум бир турларига, шунингдек, ускуна-

нинг тезлаштирилган амортизациядан ўтказиш

имкониятини истисно қилиш қўлланилган. Бун-

дан ташқари, капиталга нисбатан 100 млн. йен-

дан ортмаган миқдорда тезлаштирилган амор-

тизация меъёрлари билан бухгалтерия ҳисоби-

нинг алоҳида тизими амал қилади.

Хорижий мамлакатларда инвестицион

фаолликни ошириш мақсадида кенг қўлланила-

диган кейинги солиқ имтиёз тури бу инвести-

цион солиқ чегирмаси ҳисобланади. Бу тадбир-

корларни ускуналар паркини кенгайтириш ёки

эскирган ускуналарни қайта жиҳозлашга инвес-

тиция қилиш учун рағбатлантиришга мўлжал-

ланган. АҚШда ушбу имтиёз жорий қилинган

вақтдаги энг юқори ставкаси камида 8 йил хиз-

мат муддати бўлган ҳолда машина ва ускуна-

ларга инвестиция қилинган маблағларнинг

умумий қийматидан 7 фоизни, энг паст ставкаси

эса активлар учун фойдаланиш муддати 4-6 йил

бўлгани ҳолда 2,33 фоизни ташкил этган.

Инвестицион солиқ чегирмаси корхона-

нинг солиқ солиш базасидан маълум бир инвес-

тицион харажат турларини истисно этиш йўли

билан ушбу харажат ёки солиқ суммасига нис-

батан фоизларда солиқ юкини пасайтирилиши

таъминланади. Аксарият мамлакатларда мазкур

имтиёз ҳуқуқи янги техника фойдаланиши

биланоқ автоматик тарзда юзага келиши қонун-

чилик билан мустаҳкамланган.

Ушбу имтиёзнинг эътиборли жиҳати шун-

даки, тегишли солиқ даврида солиққа тортила-

диган фойдадан чегириладиган сумма мазкур

фойдадан кам миқдорда бўлган тақдирда сий-

ловга ҳуқуқи сақланадиган даврни аниқлаш

ҳисобланади. Бунда Бельгия қонунчилиги энг

либерал ҳисобланади, чунки бу давр чегаралан-

маган.

Шунингдек, Европа иттифоқи аъзолари –

мамлакатларида ҳам фойда солиғи бўйича тез-

лаштирилган амортизация, инвестицион солиқ

чегирмаси ва инвестицион солиқ кредити каби

имтиёзлардан кенг фойдаланиб келинмоқда.

2-жадвал

Европа иттифоқи аъзолари – мамлакатларида фойда солиғи

бўйича фойдаланилаётган имтиёзлар [16]

Мамлакат

Тезлаштирилган

амортизация

Инвестицион солиқ

чегирмаси

Инвестицион солиқ

кредити

Австрия

+

-

-

Бельгия

+

+

-

Буюк британия

+

+

-

Греция

+

-

-

Дания

+

+

-

Италия

+

+

-

Испания

+

+

+

Люксембург

+

-

+

Голландия

+

+

-

Германия

+

-

-

Франция

+

-

+

Швеция

+

-

-

Норвегия

-

-

+

Бундан ташқари, кўплаб мамлакатлар-

нинг инвестиция сиёсатида корхоналарнинг

маълум бир инвестицион фаолият турини амал-

га ошириш ва кейинчалик солиқ солишдан озод

этилиши натижасида бўшаган маблағларни иш-

лаб чиқаришни кенгайтиришга қайта реинвес-

тиция қилиш ташаббусларини давлат томони-

дан қўллаб-қувватлашга мўлжалланадиган ва

қўлланиладиган солиқ имтиёзи туридан инвес-

тицион солиқ кредити ҳисобланади. Масалан,

Францияда фойда солиғи суммаси ҳисоб-кито-

бидан бевосита чегирилиб, солиқ тўловлари ка-

майтирилиши ҳисобига корхонанинг янги

инвестицияларининг муайян бир қисмини мо-

лиялаштиришга имкон берадиган инвестицион

солиқ кредити қўлланилиб келинади. Бундан

МОЛИЯ ВА СОЛИҚЛАР


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

137

ташыари, турли мамлакатларда инвестицион

солиқ кредитининг корхона тури, инвестиция

шакли ва суммасидан келиб чиққан ҳолда фарқ-

ли жиҳатлари мавжуд. Мисол учун, Японияда –

электрон техника ва ускуна учун 5,3 фоиз, Буюк

Британияда – янги техника, технология, мате-

риалларнинг биринчи йилдаги эксплуатация

учун 50 фоиз, Канадада – корхонанинг ўзлаш-

тирган ҳудуди ва жойлашувидан қатъий назар

10-15 фоиз, Ирландияда ва Люксембургда – 100

фоизни ташкил этади [17].

Мамлакатимиз корхоналарнинг иннова-

цион фаоллигини оширишда Хитойнинг илғор

тажрибасидан

фойдаланишимиз

мумкин.

Хусусан, Хитойда корхоналарнинг инновацион

фаолиятини солиқлар воситасида рағбатланти-

ришда кенг тарқалган инструментлардан фойда

солиғининг имтиёзли ставкалари ҳисобланади

[18]. Яъни, корхоналарнинг инновацион фао-

лияти турларидан келиб чиққан ҳолда фойда

солиғи ставкаларининг табақалаштирилган

ставкаларини қўллаш мумкин.

Мазкур 3-жадвалда келтирилган иннова-

цион фаолият турлари ва инновацион корхона-

ларга фойда солиғидан тўлиқ озод қилиш ўрни-

га 10, 9 ва 8 фоиз қилиб белгиланиши бир то-

мондан бюджетда имтиёз ҳисобига ортиқча йў-

қотишлар олди олинса, бошқа томондан корхо-

наларнинг инновацион фаоллигини оширишда

ва инновацион жараёнларни фаоллаштиришга

олиб келади.

3-жадвал

Фойда солиғи ставкалари

Корхоналар фойда солиғининг асосий ставкаси

12%

Корхоналар фойда солиғининг имтиёзли ставкалари

Корхоналар тоифаси

Фойда солиғи

ставкаси

Янги ва юқори технологик корхоналар

9 %

Дастурий маҳсул ишлаб чиқарувчи корхоналар

8 %

Интеграл схемалар ёки интеграл схемаларнинг дизайинларини ишлаб чиқарувчилар

8 %

Чизиқ кенглиги (эни) 0,25 микрометрдан кам бўлган интеграл схемалар ишлаб чиқарувчилар

9 %

Илғор технологияларга хизмат кўрсатувчи корхоналар

9 %

Инновацион корхоналар

9 %

Кичик инновацион корхоналар

8 %

Бундан ташқари, Хитойда инновацион

корхоналар учун солиқ таътиллари ҳам тақдим

этилади. Мисол учун интеграл схемалар ёки

интеграл схемаларнинг дизайинларини ишлаб

чиқарувчи корхоналарга фойда олинган кундан

бошлаб дастлабки икки йил давомида тўлиқ со-

лиқдан озод қилиш ва келгуси уч йилда камай-

тирилган ставка (асосий ставканинг 50 фоизи)

бўйича солиқ тўлаш ҳуқуқини беради (4-жад-

вал). Мазкур солиқ имтиёзларга талабгорлар

асосан икки тоифадаги солиқ тўловчилар бўли-

ши керак: янги ва юқори технологик корхона-

лар ҳамда илғор технологияларга хизмат кўр-

сатувчи корхоналар.

4-жадвал

Инновацион корхоналар учун солиқ таътиллари [19]

Солиқ таътиллари тақдим этилувчи корхоналар

Солиқ

таътилларининг

муддати ва даври

Янги ва юқори технологик корхоналар

5 (2+3)

Дастурий маҳсул ишлаб чиқарувчи корхоналар

5 (2+3)

Интеграл схемалар ёки интеграл схемаларнинг дизайинларини ишлаб чиқарувчилар

5 (2+3)

Чизиқ кенглиги (эни) 0,25 микрометрдан кам бўлган интеграл схемаларни ишлаб

чиқарувчилар

10 (5+5)

Муқобил энергетика учун ускуна ва технология ишлаб чиқарувчилар

5 (2+3)

Энергия тежовчи ва табиятни муҳофаза қилувчи технологияларни ишлаб чиқарувчи

корхоналар

6 (3+3)

Кичик бизнеснинг инновацион корхоналари

5 (2+3)

Мазкур мақомни нафақат мамлакатимиз

корхоналари, балки чел эл корхоналари ҳам

олишлари мумкин. Бироқ, мазкур мақомни
олувчи ташкилот-изланувчи нафақат тадқиқот

ва инновацион фаолиятини амалга ошириш ке-

рак, балки қатор махсус талабларга мувофиқ бў-

лиши керак. Масалан, янги ва юқори технологик

корхоналар тоифаси учун қуйидаги талабларга

жавоб бериши керак:

- бир йилдан кам бўлмаган муддатда

мамлакат резиденти бўлиши керак;

- ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар (хиз-

матлар) учун асосий технологияларга интеллек-

туал мулк ҳуқуқига эга бўлиши керак;

МОЛИЯ ВА СОЛИҚЛАР


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

138

- корхонанинг илмий тадқиқот ва тажриба

конструкторлик ишланмаларига ва инновацион

фаолиятга харажатлари умумий харажатлар

ҳажмида камида 10 фоизни ташкил этиши

керак;

- инновацион фаолиятга харажатлар кор-

хонанинг жами йиллик даромадининг (фойда)

камида 6 фоизини ташкил этиши керак;

- корхонанинг умумий ишчилари сонида

илмий-техник ходимлар улуши камида 30 фоиз-

ни ташкил этиши керак;

- корхонанинг умумий ишчилари сонида

тўғридан-тўғри инновацион фаолият билан

банд бўлган дипломли мутахассислари улуши

камида 10 фоизни ташкил этиши керак;

- корхонанинг тадқиқотлар ва инновация-

ларга харажатлари йиғиндисининг камида 60

фоизи мамлакатда амалга оширилиши керак;

- корхонанинг янги ва юқори технологик

маҳсулотлар

(хизматлар)

реализациясидан

олинган фойда улуши умумий фойдасида ками-

да 60 фоизни ташкил этиши керак.

Илғор технологияларга хизмат кўрсатув-

чи корхона мақомига эга бўлишнинг зарурий

шарти, корхона томонидан ишлаб чиқарилган

маҳсулот қуйидаги устувор соҳалардан бирига

киритилиши керак:

- электрон ахборот коммуникация техно-

логиялари;

- биологик ва фармацевтик технология-

лари;

- аэрокосмик ва авиация технологиялари;

- янги материаллар ишлаб чиқариш;

- юқори технологик саноат хизматлари;

- янги энергетика ва энергия тежовчи тех-

нологиялар;

- атроф муҳит ва табиий ресурларни муҳо-

фаза қилувчи технологиялар;

- саноат ва аграр секторнинг одатий тар-

моқларини модернизацияси учун янги ва юқори

технологиялар.

Шунингдек, Хитой тажрибасига таянган

ҳолда инновацион фаолиятни солиқлар орқали

рағбатлантиришнинг самарали йўлларидан яна

бири бу илмий тадқиқот ва тажриба конструк-

торлик ишланмаларига харажатлари бўйича

юқори солиқ чегирмалари. Юқори солиқ чегир-

малари солиққа тортиладиган даромаддан

1,5 баробар (150 ¿) ошган илмий тадқиқот ва

тажриба конструкторлик ишланмаларига хара-

жатларига камайтирилади [20].

Таъкидлаш жоизки, Хитойда инновацион

бизнес учун солиқ имтиёзлари ва преференция-

ларни кенгайтирилиши давлатнинг бюджет

тизимига солиқ тушумлари камайишига олиб

келмади. Аксинча, солиқ юкини пасайтирилиши

хуфёна иқтисодиёт соясидан чиқишга имкон

берди, бу эса корхоналар фойда солиғи бўйича

тушумлар 2006-2016 йилларда 3,5 баробардан

зиёдга ўсишига олиб келган [21].

Россияда инновацион корхоналар учун

солиқ имтиёзларни 2 гуруҳга ажратиш мумкин.

Биринчи гуруҳ имтиёзлар инновацион фаолият

билан шуғулланувчи барча солиқ тўловчилар

томонидан қўлланиладиган имтиёзлар ҳисобла-

нади. Иккинчи гуруҳ имтиёзлар эса фақатгина

алоҳида иқтисодий ҳудудларнинг резидентлари

ҳисобланадиган ташкилотлар учун назарда ту-

тилган имтиёзлар ҳисобланади. Инновацион

фаолиятни амалга оширувчи барча ташкилот-

ларда қўлланиладиган солиқ имтиёзларининг

стандарт пакетини кўриб чиқамиз [15]:

1. Илмий тадқиқот ва тажриба конструк-

торлик ишланмаларни амалга оширишда

ҚҚСдан озод этиш;

2. Интеллектуал фаолият натижаларига

ҳуқуқларни сотганда ҚҚСдан озод этиш;

3. Илмий тадқиқот ва тажриба конструк-

торлик ишланмаларга харажатларни соддалаш-

тирилган ҳисоби;

4. Электрон ҳисоблаш техникасини сотиб

олишга харажатларни ягона вақтдаги ҳисоби;

5. Илмий техник фаолиятда фойдаланила-

диган асосий воситалар амортизациясининг

тезлаштирилган тартиби. Ташкилотлар томони-

дан асосий воситалар амортизациясида учдан

катта бўлмаган махсус коэффициентни қўллаш-

лари мумкин;

6. Мақсадли молиялаштириш маблағла-

ридан фойда солиғини озод қилиш;

7. Махсус дастурлар доирасида амалга

оширадиган кичик ва ўрта бизнес субъектлари

оладиган субсидиялар ҳисобининг тартиби;

8. Инвестицион солиқ кредити. Қайта мо-

лиялаштириш ставкаси бўйича ¾ миқдоригача

беш йилгача фойда солиғи тўлови муддатини

кечиктириш;

9. Илмий тадқиқот ва тажриба конструк-

торлик ишланмаларга харажатлар захирасини

яратиш. Захира икки йилдан ортиқ бўлмаган

муддатга ва реализациядан даромадларни 3

фоиздан ортмаган ҳолда яратилади;

10. Энергияси самарадор бўлган асосий

воситалар бўйича мулк солиғининг тўлови бў-

йича имтиёз. Фойдаланишга топширилган вақт-

дан бошлаб уч йилгача солиқни тўлаш кечик-

тирилади;

11. Таълим ва тиббиёт ташкилотлари учун

фойда солиғи бўйича ноль ставка;

12. Суғурта бадалларининг пасайтирилган

тарифлари;

13. Солиқ солишнинг соддалаштирилган

тизимини қўллаш ҳуқуқига эга ташкилотлар

рўйхати.

Белорусияда солиқ кредити бир ёки бир

нечта солиқ ва йиғимларнинг (божлар) сумма-

МОЛИЯ ВА СОЛИҚЛАР


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

139

сига нисбатан тўлиқ ёки қисман тақдим этила-

ди. Солиқ кредити иқтисодий ночор ҳавфи юза-

га келган тақдирда солиқ ва йиғимлар (божлар)

ягона вақтда тўланиши шарти билан бир йил-

дан уч йилга қадар, агар товарларнинг (ишлар,

хизматлар) ишлаб чиқарилиши ва реализация

қилиниши мавсумий бўлган тақдирда бир ой-

дан бир йилга қадар тақдим этилади [22]. Солиқ

кредитининг фоизи Белорусия Республикаси

Миллий банкининг ушбу тақдим этилган кре-

дитдан фойдаланган ҳар бир давр учун солиқ-

лар ва йиғимларни қоплашда тўлов кунига амал

қилувчи қайта молиялаштириш ставкасининг

1/360 га тенг бўлган ½ фоиз ставкасидан кам

бўлмаган миқдорда тўланиши белгиланган.

Умуман олганда, иқтисодиётни устувор

тармоқлари ва муҳим соҳаларини солиқ имтиёз-

лари воситасида самарали рағбатлантиришда

солиқ мажбуриятидан тўлиқ озод қилишдан

кўра солиқ юкини адолатли тақсимланишига

эришиш, шунингдек, инвестицион солиқ креди-

ти, солиқ чегирмаси ҳамда ҚҚС ва фойда солиқ-

ларининг пасайтирилган ёки табақалаштирил-

ган солиқ ставкаларини қўллаш зарур.

Ўзбекистон солиқ қонунчилигида бугунги

кунда икки хил ҚҚС ставкаси мавжуд: 15 фоиз

ва 0 фоиз. Бунда, 0 фоиз фақатгина товарлар

экспортига ва айрим экспортга тенглаштирил-

ган операцияларга нисбатан қўлланилади. Қол-

ган товар ва хизматлар (имтиёзлилардан таш-

қари) 15 фоиз ставкада солиққа тортилади.

Иқтисодиётнинг турли тармоқларига нисбатан

бир ҳил ҚҚС ставкасини қўллаш уларнинг мо-

лиявий аҳволига турли таъсир кўрсатади [23].

Масалан, ишлаб чиқариш соҳасида ҳисоб-

га олинадиган ҚҚС суммаси катта миқдорда

мавжуд бўлганлиги сабабли (ҚҚС тўловчилари

ишлаб чиқариладиган маҳсулот учун сарфлана-

диган ресурсларни ҚҚС билан харид қилишга

ҳаракат қилинади) ҳақиқий (эффектив) ставка 5

фоиздан ошмайди. Лекин хизмат кўрсатиш соҳа-

сида материал ресурслар деярли сарфланмасли-

ги натижасида, хизмат қийматига ҳисобланади-

ган ҚҚСнинг эффектив ставкаси 15 фоиз таш-

кил этади. Яъни, бу ҳолат адолатсизликка олиб

келади. Мисол учун фойда солиғи ёки айланма-

дан олинадиган солиқда ишлаб чиқариш ва хиз-

мат кўрсатиш соҳаларида ҳақиқий ставкалар

деярли бир хил бўлади.

Натижада, ҚҚС билан боғлиқ ҳаражатлар-

ни камайтириш мақсадида хизмат кўрсатувчи

корхоналар айламасини 1 млрд. сўмдан ошир-

масликка, хизмат ҳаққини маълум қисмини

нақд пул кўринишда олишга ҳаракат қилади. Бу

эса, ўз навбатда, Ўзбекистон бозорида йирик ва

қудратли хизмат кўрсатувчи корхоналарни

кўпайишини тўхтатиб туради.

Xулoca вa тaклифлaр.

Ўзбекистон солиқ

тизими, шу жумладан солиқ имтиёзлари ва

преференцияларни белгилаш, жорий этиш ва

тақдим этиш жараёнларини мақбуллаштириш-

да халқаро амалиётда синалган ҳамда ўзининг

ижобий ва юқори кўрсаткичлари билан ажралиб

турадиган афзаллик жиҳатларидан фойдаланиш

ҳозирги давр талабидир.

Солиқ имтиёзлари ва преференциялари

воситасида иқтисодий, инвестицион ва иннова-

цион фаолиятни самарали рағбатлантиришга

эришиш учун энг аввало солиққа оид қонун ҳуж-

жатларини такомиллаштириш зарур. Жумладан

қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжат-

лардаги инновацион-инвестицион фаолият

учун мўлжалланган солиқ афзалликлари ва

енгилликларини тизимлаштирилган ҳолда янги

таҳрирдаги

Ўзбекистон

Республикасининг

Солиқ кодексига киритиш мақсадга мувофиқ

бўлади.

Номуайян муддатга ва ҳеч қандай шарт-

ларсиз солиқдан тўлиқ озод қилиш тарзида тақ-

дим этиладиган имтиёзлар ўрнига инвестицион

солиқ кредитини қўлланилиши корхоналарнинг

инвестицион фаоллигини ошириш, инновацион

фаолиятини самарали рағбатлантириш ва бюд-

жет даромадларидаги йўқотишлар ҳисобини

прогнозлашда ижобий натижаларга эришиш

имконини беради.

Умуман олганда, иқтисодиётни устувор

тармоқлари ва муҳим соҳаларини солиқ имтиёз-

лари воситасида самарали рағбатлантиришда

солиқ мажбуриятидан тўлиқ озод қилишдан

кўра солиқ юкини адолатли тақсимланишига

эришиш, шунингдек, инвестицион солиқ креди-

ти, солиқ чегирмаси ҳамда ҚҚС ва фойда солиқ-

ларининг пасайтирилган ёки табақалаштирил-

ган солиқ ставкаларини қўлланилиши имтиёз-

ларнинг натижадорлигини оширади деб, ҳисоб-

лаймиз.

Реал сектордаги корхоналарга солиқ юки-

ни камайтириш жуда қийин муаммо ҳисоблана-

ди, чунки солиқ тушумларининг ярмидан кўпи

шу корхоналар ҳиссасига тўғри келади. Бироқ,

бугунги кунда бу муаммо келажакда барқарор

солиқ тушумлари ва базасига эга бўлиш учун

ҳал қилиниши керак. Шу нуқтаи назардан, фой-

да солиғининг солиқ базасида қайта ҳисобга

олинадиган харажатлар таркибини кескин қис-

қартириш ва мазкур солиқ базасидан ҳомийлик

бадалларини тўлиқ чегириш имконини бериш

лозим. Шу жумладан инвестицион чегирмалар-

ни амалга ошириш вақтида амортизация ажрат-

маларини ҳисобга олиш ёки чегириш нуқтаи

назаридан қайта кўриб чиқиш ва такомиллаш-

тириш керак бўлади.

Coлиқ кoдeкcидa илмий тaдқиқoт вa иннo-

вaциoн фaoлият учун ҚҚС бўйичa нaзaрдa ту-

МОЛИЯ ВА СОЛИҚЛАР


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

140

тилгaн coлиқ имтиёзи caмaрaдoрлигини oши-

риш мaқcaдидa нaфaқaт бюджeт мaблaғлaри

ҳиcoбидaн, бaлки бюджeтдaн тaшқaри фoндлaр

вa xуcуcий мaблaғлaр ҳиcoбидaн бaжaрилaдигaн

илмий тaдқиқoт вa иннoвaция ишлaригa ҳaм

coлиқ имтиёзлaрини тaтбиқ этиш, шунингдeк,

бундaй ишлaр қиймaтини ҚҚСдaн тўлиқ oзoд

қилиш ўрнигa фaoлият нaтижaлaридaн кeлиб

чиққaн ҳoлдa пacaйтирилгaн cтaвкacини қўллa-

нилиши caмaрaли ҳиcoблaнaди.

Реал секторда кўчмас мулкнинг қиммат-

лиги туфайли солиқ юки ошади. Бу корхоналар-

да кўчмас мулкни ишлаб чиқариш (тижорат)

мақсадларида фойдаланиш ва ноишлаб чиқа-

риш (нотижорат) мақсадларида фойдаланиш

мезонларига кўра фарқлашга асосланган ҳолда

мол-мулк солиғи ставкаларини табақалашти-

риш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Шу билан

бирга, ишлаб чиқариш мақсадларида фойдала-

ниладиган кўчмас мулкка инвестицияларни

рағбатлантиришга эришиш мумкин.

Шунингдек, солиқлар воситасида самара-

ли рағбатлантиришнинг халқаро амалиёти бў-

йича олиб борилган тадқиқотларимиз асосида

қўйидагилар таклиф қилинади:

ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш фао-

лият турларидан келиб чиққан ҳолда ҚҚСнинг

пасайтирилган ставкаларини жорий қилиш;

маҳсулотларни етказиб берувчи ва ишлаб

чиқарувчиларга сезиларли даражада салбий

таъсир этишини ҳисобга олган ҳолда истеъмол

солиқлари бўйича солиқ имтиёзларини (айниқ-

са ҚҚС бўйича) минималлаштириш;

тадбиркорлик субъектларининг янги иш

ўринларни яратишдаги ролини ошириш ва бу

жараённи солиқлар воситасида рағбатланти-

риш мақсадида ҳар бир яратилган янги иш жойи

учун ижтимоий солиқнинг регрессив ставкала-

рини жорий этиш.

Манба ва aдaбиётлaр рўйxaти:

1

.

Мармилова Е.Н. Современные подходы к оценке эффективности налоговых льгот // Актуальные проблемы

налоговой политики: сб. ст. участников VII Междунар. науч.-практ. конф. молодых ученых и студентов (Минск – Москва –

Екатеринбург – Харьков, апр., 2015 г.) / М-во образования Респ. Беларусь; Белорус. гос. экон. ун-т; сост. Е.Ф. Киреева. – Минск:

БГЭУ, 2015. – С. 222–226.

2. Баклыкова Е.А. Механизмы налогового регулирования инновационного развития предприятий в условиях членства

России в ВТО. Росийское предпринимательство. Москва. 2014. № 20 (266) стр. 158-164.

3. Руccкиx E.В. Пoвышeниe cтимулирующeй рoли нaлoгoв в oбecпeчeнии инвecти-циoннoй aктивнocти прeдприятий.

Диcceртaция нa coиcкaниe учeнoй cтeпeни к.э.н. Мocквa. 2005. cтр. 247.

4. Орлова М.Е., Мухаметов Ф.А. Инструменты налогового стимулирования иннова-ционной деятельности. Центр

научного сотрудничества «Интерактив плюс». 2015.стр. 1-6.

5. Соболева Г.В., Яковлева В.С.

Эффективность налоговых льгот в стимулировании инновационной деятельности.

Налоговая система государства. Экономика. Налоги. Право. Санкт-Петербургский государственный университет. 2014. стр.

84-88.

6.

Костюнина Г.М. Международная практика регулирования иностранных инвести-ций: учеб. пособие / Г.М. Костюнина,

Н. Н. Ливенцев; МГИМО(У) МИД РФ. – М.: Анкил, 2001. – 126 с. – (Второе высшее образование). – ISBN 5-86476-166-4.

7. Мокина Л.С., Сумкина О.В., Шадурская М.М. Анализ применения инвестицион-ного налогового кредита как

инструмента финансирования инновационной экономикив российской практике. Креативная экономика. Том 12. Номер

1.январь 2018. стр. 59-72

8. Aбдурaҳмoнoв Ҳ. Coлиқ имтиёзлaридaн фoйдaлaниш caмaрa-дoрлигини oшириш. // Coлиқлaр вa coлиққa тoртиш.

Мoлия. 2015. № 6 ТМИ. 80-84 б.

9. Aшурoвa Н. Coлиқ имтиёзлaри вa бюджeт дaрoмaдлaрининг узвийлиги. // Coлиқлaр вa coлиққa тoртиш./ Мoлия.

2015. №4 ТМИ. 82-86 б.

10. Орлова М.Е., Мухаметов Ф.А. Инструменты налогового стимулирования иннова-ционной деятельности // Центр

научного сотрудничества «Интерактив плюс». Казань. 2015. Стр. 1-5.

11. The Singapore Tax System – IRAS. http://www.iras.gov.sg.

12. Лукин А. Е. К разработке программы долгосрочного социально-экономического развития России. Проблемы перехода

к инновационной экономике Евразийский международный научно-аналитический журнал. Проблемы современной экономики,

Москва: 2010. N 1 (33).

13. Шелюбская Н.В. Политика ЕС по стимулированию инновационной деятельности частного бизнеса // Наука.

Инновации. Образование. 2010. № 9. С. 120–130.

14. Иванова Н.И. Налоговое стимулирование инновационных процессов М.: ИМЭМО РАН, 2009. 160 с.

15. Калачева О.С. Налоговое стимулирование инновационной деятельности в РФ на современном этапе. Юбилейный

выпуск журнала «Бизнес. Образование. Право. Вестник Волгоградского института бизнеса». 2016. № 4 (37) стр. 157-159.

16. Калашников А. Налоговое стимулирование инвестиционной деятельности: возможности совершенствования /

Налогообложение. № 47. (350) 2013. -57-61 б.

17. Насырова В.И. Инвестиционный налоговый кредит как фактор инвестиционной активности регионов // Вестник

экономики, права и социологии. – 2016. – № 4. – c. 99-103.

18. People`s Republic of China: Tax on Corporate Income. PWC. June. 2017. Р. 5–9.

19. Клавдиенко В. Налоговое стимулирование инновационной активности предприя-тий в Китае // Общество и

экономика / Московский государственный университет им. М.В.Ломоносова. № 7. 2018. стр. 39-50.

20. Securing of Global Investment and Innovation Incentives. China. Deloitte. UK. October. 2017. P. 36–39.

21. China Statistical Yearbook. National Bureau of Statistics of China. 2016.

22. Белорусия Республикаси Солиқ кодекси. 2016. Электрон ресурс. www.norma.uz

23. Рахимов Ф.Д. Изменения в порядке определения объекта обложения налогом на добавленную стоимость в новой

редакции Налогового кодекса Республики Узбекистан. Economics and business. Бенефициар. Плутон. 2020. 11-13 с.

МОЛИЯ ВА СОЛИҚЛАР

Библиографические ссылки

Мармилова Е.Н. Современные подходы к оценке эффективности налоговых льгот // Актуальные проблемы налоговой политики: сб. ст. участников VII Междунар. науч.-практ. конф, молодых ученых и студентов (Минск - Москва -Екатеринбург - Харьков, апр., 2015 г.) / М-во образования Респ. Беларусь; Белорус, гос. экон, ун-т; сост. Е.Ф. Киреева. - Минск: БГЭУ, 2015. - С. 222-226.

Баклыкова Е.А. Механизмы налогового регулирования инновационного развития предприятий в условиях членства России в ВТО. Росийское предпринимательство. Москва. 2014. №20 (266) стр. 158-164.

Русских Е.В. Повышение стимулирующей роли налогов в обеспечении инвести-ционной активности предприятий. Диссертация на соискание ученой степени кэ.н. Москва. 2005. стр. 247.

Орлова М.Е., Мухаметов Ф.А. Инструменты налогового стимулирования иннова-ционной деятельности. Центр научного сотрудничества «Интерактив плюс». 2О15.стр. 1-6.

Соболева Г.В., Яковлева В.С. Эффективность налоговых льгот в стимулировании инновационной деятельности. Налоговая система государства. Экономика. Налоги. Право. Санкт-Петербургский государственный университет. 2014. стр. 84-88.

Костюнина Г.М. Международная практика регулирования иностранных инвести-ций:учеб, пособие/Г.М. Костюнина,

H. Н. Ливенцев; МГИМО(У) МИД РФ. - М.: Анкил, 2001. - 126 с. - (Второе высшее образование). - ISBN 5-86476-166-4.

Мокана Л.С., Сумкина О.В., Шадурская М.М. Анализ применения инвестицион-ного налогового кредита как инструмента финансирования инновационной экономикив российской практике. Креативная экономика. Том 12. Номер 1.январь 2018. стр. 59-72

Абдурахманов X, Солик, имтиёзларидан фойдаланиш самара-дорлигини ошириш. // Солик/iap ва солила тортиш. Молия. 2015. № 6 ТМИ. 80-84 б.

Ашурова Н. Солик; имтиёзлари ва бюджет даромадларининг узвийлиги. // Солицлар ва солила тортиш./ Молия. 2015. №4 ТМИ. 82-86 б.

Орлова М.Е., Мухаметов Ф.А. Инструменты налогового стимулирования иннова-ционной деятельности // Центр научного сотрудничества «Интерактив плюс». Казань. 2015. Стр. 1-5.

The Singapore Tax System - IRAS, http://www.iras.gov.sg.

Лукин A. E. К разработке программы долгосрочного социально-экономического развития России. Проблемы перехода к инновационной экономике Евразийский международный научно-аналитический журнал. Проблемы современной экономики, Москва: 2010. N1 (33).

Шелюбская Н.В. Политика ЕС по стимулированию инновационной деятельности частного бизнеса // Наука. Инновации. Образование. 2010. № 9. С. 120-130.

Иванова Н.И. Налоговое стимулирование инновационных процессов М.: ИМЭМО РАН, 2009.160 с.

Калачева О.С. Налоговое стимулирование инновационной деятельности в РФ на современном этапе. Юбилейный выпуск журнала «Бизнес. Образование. Право. Вестник Волгоградского института бизнеса». 2016. №4(37) стр. 157-159.

Калашников А. Налоговое стимулирование инвестиционной деятельности: возможности совершенствования / Налогообложение. №47. (350) 2013. -57-61 б.

Насырова В.И. Инвестиционный налоговый кредит как фактор инвестиционной активности регионов // Вестник экономики, права и социологии. - 2016. - №4.- с. 99-103.

People's Republic of China: Tax on Corporate Income. PWC. June. 2017. P. 5-9.

Клавдиенко В. Налоговое стимулирование инновационной активности предприя-тий в Китае // Общество и экономика/Московский государственный университет им. М.В.Ломоносова. № 7.2018. стр. 39-50.

Securing of Global Investment and Innovation Incentives. China. Deloitte. UK. October. 2017. P. 36-39.

China Statistical Yearbook. National Bureau of Statistics of China. 2016.

Белорусия Республикаси Солик; кодекси. 2016. Электрон ресурс, www.norma.uz

Рахимов Ф.Д. Изменения в порядке определения объекта обложения налогом на добавленную стоимость в новой редакции Налогового кодекса Республики Узбекистан. Economics and business. Бенефициар. Плутон. 2020.11-13 с.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов