Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, oktabr
www.e-itt.uz
108
ЎЗБЕКИСТОНДА ФОЙДА СОЛИҒИ МАМУРИЯТЧИЛИГИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
PhD
Абдуллаев Дилмурод Алияр ўғли
Тошкент молия институти
Аннотация
.
Мазкур мақолада мамлакатимизда фойда солиғи маъмуриятчилигини
такомиллаштириш бўйича амалга оширилган ислоҳотлар ва уларнинг натижалари тадқиқ
қилинган. Шунингдек, фойда солиғи бўйича аванс тўловларини ҳисоблаб чиқаришнинг амалдаги
ҳолати таҳлил қилиниб, мавжуд муаммолар баён этилган. Тадқиқот натижаси бўйича
хулосалар шакллантирилиб, илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.
Калит сўзлар:
солиқ, солиқ концепцияси, фойда, фойда солиғи, солиқ тўвчилар, солиқ
ставкаси, аванс тўлови.
СОВЕРШЕНСТВОВАНИЕ АДМИНИСТРИРОВАНИЯ НАЛОГА НА ПРИБЫЛЬ В УЗБЕКИСТАНЕ
PhD
Абдуллаев Дилмурод Алияр угли
Ташкентский финансовый институт
Аннотация
.
В данной статье рассматриваются реформы, реализованные с целью
совершенствования администрирования налога на прибыль в нашей стране, и их результаты.
Также проанализирована текущая ситуация с расчетом авансовых платежей по налогу на
прибыль и описаны существующие проблемы. По результатам исследования были сформированы
выводы, разработаны научные предложения и практические рекомендации.
Ключевые слова:
налог, понятие налога, прибыль, налог
на прибыль, налогоплательщики,
ставка налога, авансовый платеж.
IMPROVING THE ADMINISTRATION OF PROFIT TAX IN UZBEKISTAN
PhD
Abdullaev Dilmurod Aliyar ugli
Tashkent Financial Institute
Abstract.
This article examines the reforms implemented to improve the administration of profit tax
in our country and their results. Also, the current situation of calculating advance payments on profit tax
is analyzed and the existing problems are described. Based on the results of the research, conclusions were
formed, scientific proposals and practical recommendations were developed.
Key words:
tax, tax concept, profit, profit tax, taxpayers, tax rate, advance payment.
Кириш.
Глобаллашув ва замонавий бозор иқтисодиёти шароитида мамлакат иқтисодиётининг
рақобатбардошлигини таъминлаш муҳим аҳамият касб этади. Чунки, давлатлар ўртасида
рақобат кураши авж олган ҳозирги даврда барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш ва аҳоли
фаровонлигини оширишнинг асосий шарти рақобатбардош иқтисодиётни шакллантириш
ҳисобланади. Мамлакатнинг солиқ
тизими рақобатбардош иқтисодиётни шакллантириш
омилларидан бири бўлиб, солиқ тизимини соддалаштириш, оқилона ва ошкора бошқариш,
бюрократик тўсиқларнинг камлиги иқтисодиётнинг рақобатбардошлигига самарали таъсир
қилади.
VI SON - OKTABR, 2023
UO‘K
:
336.226.12
108-115
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, oktabr
www.e-itt.uz
109
Бугунги кунда мамлакатимиз жаҳон иқтисодиётининг муҳим аъзоси бўлиб, дунё бозорида
бевосита иштирок этмоқда. Бу эса мамлакатимиз миллий иқтисодиётининг рақобатбардош
бўлишини тақозо этади. Соғлом рақобат муҳитини шакллантириш ҳамда рақобатбардош
иқтисодиётни қўллаб
-
қувватлаш учун солиқ юкини камайтириш ва солиқ солиш
маъмуриятчилигини такомиллаштириш зарур. Бу борада мамлакатимиз раҳбари Ш.Мирзиёев
Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида 2023
йилда солиқ мамуриятчилигида амалга
ошириш зарур бўлган вазифаларга тўхталиб, “Бюджет харажатлари, аҳоли ва тадбиркорлар
олдидаги мажбуриятларимизни қисқартирмаган ҳолда, бизнесга солиқ юкини камайтириш
бўйича ишларни давом эттирамиз. Илғор тажрибалар асосида солиқ маъмурчилиги жиддий
ислоҳ қилинади.” дея таъкидлаб ўтдилар
(
Мурожаатнома
, 2022)
. Бундан кўриниб турибдики,
мамлакатимизда солиқ юкини камайтириш ва солиқ тизимини ислоҳ қилиш иқтисодий
сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.
Мамлакатимиз солиқ тизимини такомиллаштиришда фойда солиғи маъмуриятчилигини
такомиллаштириш алоҳида аҳамият касб этади. Чунки, фойда солиғи бюджет даромадларини
шакллантирадиган
асосий
солиқ
бўлиши
билан
бирга
мамлакат
иқтисодиёти
рақобатбардошлигини таъминлашнинг самарали воситаси ҳисобланади. Фойда солиғи паст
солиқ ставкаси орқали тўғридан
-
тўғри хорижий инвестицияларни, экспортни ва
иқтисодиётнинг айрим тармоқларини рағбатлантириш асосида миллий иқтисодиёт
рақобатбардошлигини оширишга ижобий таъсир кўрсатади.
Адабиётлар шарҳи.
Фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш тартибини ва солиқ ставкаси орқали тадбиркорлик
субъектларининг инвестицион фаоллигини ошириш тизимини такомиллаштириш юзасидан
бир қатор маҳаллий ва хорижий олимлар томонидан тадқиқотлар олиб борилган. Хусусан:
Профессор Тошматовнинг
(2008)
фикрига кўра, реал сектор корхоналарида, айниқса
йирик корхоналарда фойда солиғи бўйича ҳисобланган жорий тўловлар миқдоридан ҳисобот
даври якуни билан аниқланган ҳақиқий фойда кам миқдорини ташкил этганда, корхона
айланма маблағларини четланиши ёки жорий тўловлар бўйича
қарздорлик юзага келганда
иқтисодий жиҳатдан асосланмаган пеня ҳисобланишига олиб келади. Мазкур солиқни ҳисоблаш
билан боғлиқ чалкашликларни олдини олиш мақсадида фойда солиғи бўйича жорий тўловлар
ҳисоблаш амалиётини бекор қилиш зарур.
Профессор Кузиева
(2008)
томонидан хорижий инвестициялар билан фойда солиғи
ставкалари ўртасидаги боғлиқлик аниқланган.
Профессор
Ҳайдаров
(2003)
томонидан стратегик чет эл инвесторларини кириб келишини
рағбатлантириш мақсадида хорижий инвестицияли корхоналарни фойда солиғига тортишнинг
янги, ноанъанавий механизми ишлаб чиқилган.
Профессор Жўраев ва Шириновларнинг
(2019)
фикрича, фойда солиғи миллий
иқтисодиётда инвестиция жараёнини барқарорлаштирувчи ва капитал ўсувини таъминловчи
асосий дастаклардан биридир.
Профессор Исламкулов
(2020)
бюджетлараро мутаносибликни таъминлашда солиқлар
тизимини такомиллаштириш мавзусидаги тадқиқот ишида маҳаллий бюджетлар молиявий
мустақиллигини оширишни солиқлар тизими орқали рағбатлантиришда юридик шахсларнинг
фойда солиғини қуйи бюджетларга бириктириб беришни таклиф этган.
Профессор Исаев
(2019)
томонидан фойда солиғи таҳлили методикасини
такомиллаштиришга
алоҳида
эътибор
қаратилган
бўлиб,
Солиқ
кодексининг
“Чегирилмайдиган
харажатлар”га “айбдорлари аниқланмаган камомадлар” бандини киритиб
таҳрирлаш таклиф этилган.
Россиялик иқтисодчи олим Митрофанова
(2011)
таъкидлашича, корхоналар фойдасини
солиққа
тортиш
механизмини
модернизация
қилишда
фойда
солиғи
бўйича
дифференцияланган солиқ ставкаларининг қўлланилиши, инвестицион
-
инновацион солиқ
имтиёзларининг жорий қилиниши зарур.
Иқтисодчи олим Зариповнинг
(2021)
қайд
этишича, йирик солиқ тўловчиларнинг
инвестицион фаоллигини қўллаб
-
қувватлаш мақсадида фойда солиғининг табақалаштирилган
ставкаларини жорий этиш лозим. Бунда, корхоналар учун белгиланган солиқ ставкаси устав
фондида узоқ муддатли инвестициялар улуши 35 дан 40 %гача бўлганда –
80 %ни, 40 дан 50
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, oktabr
www.e-itt.uz
110
%гача бўлганда –
75 %ни, 50 %дан юқори бўлганда –
70 %ни ташкил этиши мақсадга мувофиқ
ҳисобланади.
Тадқиқот методологияси.
Тадқиқотни амалга оширишда илмий мушоҳада, статистик кузатиш, статистик
графиклардан, қиёсий таҳлил, маълумотларни гуруҳлаш, абсракт
-
мантиқий фикрлаш,
индукция ва дедукция усулларидан фойдаланилди. Ушбу тадқиқот усуллари фойда солиғи
маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича хулоса
ва таклифларни шакллантиришга
хизмат қилади.
Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.
Кейинги йилларда Ўзбекистонда иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш ва
соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги солиқ юки
даражасидаги номутаносибликларни бартараф этишга қаратилган кенг қамровли солиқ
ислоҳотлари амалга оширилди. Хусусан, Солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси
қабул қилиниб, мазкур концепция бугунги кунда ўзининг ижобий самарасини бермоқда
(
Фармон
, 2018).
Мазкур концепция доирасида амалга оширилган ислоҳотларга мувофиқ қуйидаги
тадбиркорлик субъектлари фойда солиғи тўлашга ўтказилди:
-
йиллик обороти (тушуми) 1
миллиард сўмдан ошган ёки йил давомида белгиланган
чегаравий миқдорга етган тадбиркорлик субъектлари;
-
бензин, дизель ёқилғиси ва газни ёқилғи қуйиш станциялари орқали охирги
истеъмолчиларига сотадиган юридик шахслар;
-
товарларни импорт қилувчи тадбиркорлик субъектлари;
-
йигирма беш гектар ва ундан ортиқ суғориладиган қишлоқ хўжалиги экин майдони эга
бўлган қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари;
-
лотореяларни ташкил этиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи юридик шахслар;
-
марказлаштирилган молиялаштириш манбалари ҳисобидан объектларни қуришни
бажарувчи юридик шахслар;
-
алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан пивони чакана сотиш бўйича турғун савдо
шохобчалари;
-
бозорларга ва савдо комплекслари;
-
солиқ маслаҳатчиларининг ташкилотлари;
-
аудиторлик ташкилотлари;
-
нотижорат ташкилотлари,
шу жумладан бюджет ташкилотлари.
Мамлакатимизда юқоридаги солиқ тўловчилар фойда солиғи тўлашга ўтказилганлиги
натижасида фойда солиғи тўловчилар сони сезиларли даражади ошди. Фойда солиғи
тўловчилар сонининг 2015
–
2022
йилларда ўзгариш тенденцияси қуйидаги расмда
келтирилган.
1-
расм маълумотларидан кўриниб турибдики, фойда солиғи тўловчилар сони 2015
-
2018
йилларда камайиш тенденциясига эга бўлиб, 2018
йилда
7 609
тани ташкил этган ҳолда
2015
йилга нисбатан 4
782
тага камайган. Бироқ, фойда солиғи тўловчилар сони 2019
-
2022
йиллларда кескин ошган. Хусусан, 2022 йилда тўловчилар сони 165
182
тани ташкил этиб,
2018
йилга нисбатан 13
баробарга, 2015
йилга нисбатан эса 22
баробарга ошган. Фойда солиғи
тўловчилар сонининг кескин ошишининг асосий омили солиқ сиёсати концепциясига асосан
барча солиқ тўловчилар учун солиқ юкини бир хиллаштириш мақсадида тадбиркорлик
субъектларининг фойда солиғини тўлашга ўтказилганлиги
ҳисобланади.
Шунингдек, тадбиркорлик субьектларининг фаолиятини қўллаб
-
қувватлашнинг асосий
омили солиқ юкини камайтириш ҳисобланади. Мамлакатимизда кейинги йилларда
корхоналарда солиқ юкини камайтириш мақсадида фойда солиғи ставкасини пасайтириш ҳамда
фойдадан олинадиган солиқларни камайтиришга қаратилган ислоҳотлар амалга оширилди.
Жумладан, Солиқ
солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепциясига асосан 2019 йилда фойда
солиғи ставкаси 14 фоиздан 12 фоизга ва тижорат банкларига 22 фоиздан 20 фоизга
пасайтирилди, шунингдек, мобиль алоқа хизмати кўрсатаётган юридик шахсларга рентабеллик
даражасидан келиб чиқиб ҳисобланадиган қўшимча фойда солиғи бекор қилинган
ҳолда
14
фоиздан 20 фоизга оширилди.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, oktabr
www.e-itt.uz
111
1-
расм. Ўзбекистонда 2015
-2022
йилларда фойда солиғи тўловчилар
сонининг ўзгариш динамикаси
50
Бундан ташқари, дивидендлар ва фоизлар кўринишидаги даромадлар бўйича тўлов
манбаидан ушлаб қолинадиган фойда солиғи ставкасини 10 фоиздан 5 фоизгача пасайтирилди.
Қолаверса, соф фойдадан ундириладиган 8 фоиз миқдоридаги ободонлаштириш ва ижтимоий
инфратузилмани ривожлантириш солиғи бекор қилинди. Ўзбекистонда 2015
-2
022 йилларда
фойда солиғи ставкалари ўзгариши динамикаси 2
-
расмда келтирилган.
2-
расм. Ўзбекистонда 2015
-2022
йилларда фойда солиғи ставкалари
ўзгариши динамикаси
50
http://www.soliq.uz//
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси расмий сайти.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, oktabr
www.e-itt.uz
112
Юқоридаги расм маълумотлари асосида 2015
-
2022 йилларда фойда солиғи ставкалари
динамикасини таҳлил қиладиган бўлсак, ушбу даврда аукционлар ўтказишдан ва оммавий
томоша тадбирларини ташкил этишдан даромад олувчи юридик шахслар учун фойда солиғи
35
фоиздан 15 фоизга пасайган.
Шунингдек, ушбу даврда фойда солиғи ставкаси 7,5
фоиздан 15
фоизга, банклар учун
15
фоиздан 20
фоизга ошганлигини ва электрон тижорат ташкилотлари учун ўзгармаганлиги
кўришимиз мумкин. Мазкур солиқ тўловчилар учун солиқ ставкаси камаймаган бўлсада, 8
фоиз
миқдорида ундириладиган ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш
солиғининг фойда солиғи билан унификация қилиниши ҳисобига фойдадан олинадиган солиқ
миқдори камайган. Мобил алоқа хизматларини кўрсатадиган юридик шахслар учун фойда
солиғи ставкаси 2015
–
2022
йилларда 7,5
фоиздан 20 фоизга ошган. Бироқ, 2016
йилдан жорий
қилинган рентабеллик даражасидан келиб чиқиб ҳисобланадиган қўшимча
фойда солиғи ҳамда
ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш бекор қилиниши натижасида
фойда солиғи юки камайган. Мазкур даврда цемент (клинкер) ишлаб чиқарувчи
юридик
шахслар учун фойда солиғи ставкаси ўзгармаган ва полиэтилен гранулалар ишлаб чиқаришни
амалга оширувчи солиқ тўловчилар учун 7,5 фоиздан
20 фоизга ошган. Мазкур солиқ
тўловчилар учун қўшимча фойда солиғи ва ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани
ривожлантириш бекор қилиниши натижасида фойда солиғи миқдори камайган.
Ўзбекистонда фойда солиғи бўйича солиқ тўловчилар сонининг кўпайиши ва солиқ
ставкасини пасайиши натижасида солиқ тушуми ошган.
3-
расм. Ўзбекистонда 2015
-
2022 йилларда фойда солиғи тушуми ва унинг Давлат
бюджети даромадларидаги улуши ўзгариши динамикаси
51
Юқоридаги 3
-
расм маълумотларидан кўриниб турибдики,
2015-
2022 йилларда фойда
солиғи тушуми ўсиш тенденциясига эга бўлган. Хусусан, фойда солиғи 2022 йилда 37 3649,9
млрд.сўмни ташкил
этган ҳолда 2015 йилга нисбатан 31,0 баробарга ошган. Шунингдек, фойда
солиғининг Давлат бюджети даромадларидаги улуши 2015 йилда 3,2 фоизни ташкил этган
бўлса, 2022 йилда 18,6 фоизни ташкил этган ҳолда 2015 йилга нисбатан 15,4
фоизга ошган.
Амалдаги солиқ қонунчилигига мувофиқ, жами даромади беш миллиард сўмдан ошадиган
солиқ
тўловчилар фойда солиғи бўйича ҳар ой бўнак тўловларини тўлаши лозим
52
.
Фойда
солиғидан аванс тўловини тўлаш бўйича тадбиркорлик субъектлари жами даромадининг
51
http://www.imv.uz//
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги расмий сайти.
52
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, oktabr
www.e-itt.uz
113
чегаравий миқдори 2023
йил сентябр ойидан 5 миллиард сўмдан 10 миллиард сўмга оширилди
(
Қарор
, 2023).
Фойда солиғи бўйича жорий тўловлар ҳар бир чорак учун алоҳида ва ўтган ҳисобот
даврида ҳисобланган солиқ суммасидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблақ чиқарилади. Аванс
тўланадиган чоракда ҳисоблаб чиқарилган ҳар ойлик бўнак тўловининг суммаси манфий ёки
нолга тенг бўлганда тўловлар амалга оширилмайди. Жорий тўловларни ҳисоблаб чиқариш
тартиби қуйидаги жадвалда келтирилган.
1-
жадвал
Фойда солиғи бўйича жорий тўловларни ҳисоблаб чиқариш
механизми
(
Абдуллаев
, 2021)
№
Ҳисобот
даври
Ҳисоблаш
механизми
Ҳисоблаш
муддати
1
I
чорак
Тўланиши лозим бўлган ҳар ойлик бўнак тўловининг
суммаси ўтган солиқ даврининг IV
чорагида тўланиши лозим
бўлган ҳар ойлик бўнак тўлови суммасига тенг этиб қабул
қилинади.
23
январь
2
II
чорак
Тўланиши лозим бўлган ҳар ойлик бўнак тўловининг
суммаси I чоракда ҳисобланган фойда солиғи суммасининг
учдан бирига тенг этиб қабул қилинади.
23
апрель
3
III
чорак
Тўланиши лозим бўлган ҳар ойлик бўнак тўловининг
суммаси II чоракда ҳисобланган фойда солиғи суммаси ва I
чоракда ҳисобланган фойда солиғи суммаси ўртасидаги
фарқнинг учдан бирига тенг этиб қабул қилинади.
23
июль
4
IV
чорак
Тўланиши лозим бўлган ҳар ойлик бўнак тўловининг
суммаси III чоракда ҳисобланган фойда солиғи суммаси ва II
чоракда ҳисобланган фойда солиғи суммаси ўртасидаги
фарқнинг учдан бирига тенг этиб қабул қилинади.
23
октябрь
Ҳар
ойлик бўнак тўловини ҳисоблаб чиқариш солиқ органлари томонидан амалга
оширилади. Бунда солиқ тўловчи келгуси чорак
биринчи ойининг 15
-
санасидан кечиктирмай
жорий чоракда кутилаётган фойда суммасидан келиб чиққан ҳолда, бўнак тўловлари суммаси
тўғрисида солиқ органларига маълумотнома тақдим этиш ҳуқуқига эга. Кутилаётган фойда
суммаси асоссиз камайтириб кўрсатилган тақдирда солиқ органлари солиқ тўловчилар
томонидан тақдим этиладиган солиқ бўйича бўнак тўловлари суммаси тўғрисидаги
маълумотномага ўзгартиришлар киритишга ҳақли.
Ҳисоблаб
чиқарилган ҳар ойлик бўнак тўловлари ҳисобот даври ҳар бир ойининг йигирма
учинчи кунидан кечиктирмай тўланади. Солиқ тўловчилар, шу жумладан янгидан ташкил
этилган, жами даромади жорий ҳисобот даври мобайнида ўн миллиард
сўмдан ошган солиқ
тўловчилар ҳар ойлик бўнак тўловларини кейинги чоракдан тўлайди.
Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, жами йиллик даромаднинг миқдоридан қатъий
назар
бюджет ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳар ойлик бўнак тўловларини тўламайди.
4-
расм маълумотларидан кўриниб турибдики,
2018-
2022 йилларда фойда солиғи бўйича
аванс тўлайдиган корхоналар сони 7
609 тадан 19
788
тага ошган. Бироқ, ушбу даврда фойда
солиғи тўловчилар таркибида аванс тўловини тўлайдиган корхоналар сонининг улуши
100
фоиздан 11,
9
фоизга камайган. Бунинг асосий омили корхоналарнинг фойда солиғи бўйича
аванс тўловини тўлаши учун солиқ қонунчилигига солиқ солинадиган фойда ва жами даромад
миқдори инобатга олиниши билан боғлиқ ўзгартиришлар киритилганлиги бўлган.
Фикримизча, фойда солиғи бўйича бўнак тўловларини ҳисоблаб чиқариш жуда мураккаб
ҳамда фойда солиғини ундиришда корхоналар учун бир қатор муаммолар келтириб чиқаради.
Корхоналар томонидан ҳисобланадиган фойда солиғи ўтган ҳисобот даври учун бир хил
бўлмаслиги мумкин. Ўтган ҳисобот даврига нисбатан фойдаси кам бўлган корхоналарда жорий
тўловлар кўпроқ ундирилишига олиб келади.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, oktabr
www.e-itt.uz
114
4-
расм. 2018
-2022
йилларда фойда солиғи бўйича бўнак тўловларини тўлайдиган
корхоналар сони таҳлили
53
Натижада фаолиятини амалга ошириш ва кенгайтириш учун зарур бўлган маблағлар
давлат бюджетига йўналтирилади. Бу эса корхонанинг молиявий фаолиятига салбий таъсир
қилиши мумкин. Шунингдек, солиқ органлари томонидан аванс тўловларини ҳисоблаши ва кам
ҳисобланганда қўшим аванс тўловини киритиш белгиланган. Мазкур ҳолат ҳам корхоналарнинг
эътирозига сабаб бўлиши бўлади.
Хулоса ва таклифлар.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, сўнгги йилларда мамлакатимизда солиқ тизимини ислоҳ
қилиш бўйича қабул қилинган концепция доирасида фойда солиғини такомиллаштириш
бўйича ижобий ислоҳотлар амалга оширилган. Жумладан, корхоналар ўртасида солиқ юкини
бирхиллаштириш мақсадида бир қатор тадбиркорлик субъектлари фойда солиғи тўлашга
ўтказилган ва фойда солиғи ставкалари пасайтирилган. Бу эса, фойда солиғи тушумининг
ошишига ижобий таъсир қилган.
Шунингдек, мамлакатимизда 2023
йил 11
сентябрда қабул қилинган “Ўзбекистон –
2030”
стратегиясида солиқ
тизимининг барқарорлигини таъминлаш мақсадида бизнес учун фойда
солиқ ставкалари уч йил давомида оширилмаслигини кафолатлаш
вазифаси белгилаб берилди
(
Фармон
, 2023)
. Бу эса, мамлакатимизда тадбиркорларга эркин фаолият юритиши учун энг
қулай шароитлар яратиш имконини беради.
Фойда солиғи маъмуриятчилигини такомиллаштириш, “Ўзбекистон –
2030”
стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини, бюджет даромадлари барқарорлигини
таъминлаш ва тадбиркорлик субъектлари учун солиқ юкини камайтириш мақсадид
қуйидагилар таклиф этилади:
-
кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари учун фойда солиғининг асосий ставкасини
пасайтириш;
-
қишлоқ хўжалиги корхоналари ва ижтимоий соҳада фаолиятни амалга оширувчи солиқ
тўловчилар учун фойда солиғининг пасайтирилган ставкасини жорий қилиш;
-
фойда солиғи тушумининг 83,2
фоизи йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритилган
корхоналар ҳиссасига тўғри келмоқда, шу боис фойда солиғидан бўнак тўловларини мазкур
корхоналар тоифасига киритилган солиқ тўловчилар томонидан тўланишини белгилаш;
53
http://www.soliq.uz//
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси расмий сайти.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, oktabr
www.e-itt.uz
115
-
солиқ органлари томонидан аванс тўловларини ҳисоблаб чиқарилиши ва солиқ
тўловчилар томонидан кутилаётган фойда суммаси асоссиз камайтириб кўрсатилган ҳолда
тақдим этиладиган бўнак тўловлари суммаси тўғрисидаги маълумотномага ўзгартиришлар
киритиш тартибини бекор қилиш ҳамда асоссиз камайтирилган суммага пеня ҳисобланиши
мақсадга мувофиқ.
Aдабиётлар/Литература/Reference:
Абдуллаев Д.А. (2021) Иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини таъминлашда юридик
шахслар фойдасини солиққа тортиш тартибини такомиллаштириш йўналишлари: иқтисодиёт
фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация. –
Тошкент.
Жўраев А, Ширинов С. (2019) Солиқ тушумлари ҳисоби ва прогнози. Дарслик/
-
Т.: “Иқтисод
-
Молия”,
-
416 б.
Зарипов Х.Б. (2021) Солиқларнинг корхоналар молиявий
-
хўжалик фаолиятига таъсирини
баҳолаш йўллари. Монография/
-
Т.: “Иқтисод
-
Молия”,
-
48 б.
Исаев И.Ф. (2019) Солиқ таҳлили методикасини такомиллаштириш: иқтисодиёт фанлари
бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация. –
Тошкент.
Исламкулов А.Х. (2020) Бюджетлараро мутаносибликни таъминлашда солиқлар тизимини
такомиллаштириш: и.ф.д.
(DSc)
илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация. –
Тошкент.
Кузиева Н.Р. (2008) Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар фаолиятини
рағбатлантиришнинг молия
-
кредит механизмини такомиллаштириш йўналишлари: и.ф.д .
илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация. –
Тошкент.
Қарор
(2023) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 4 сентябрдаги
“Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан 2023 йилдаги очиқ мулоқотида
белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ
-292-
сон Қарори.
Митрофанова И.А. (2011) Модернизация механизма налогообложения прибыли
хозяйствующих субъектов. Автореферат диссертации на соискание ученой степени к.э.н.
-
Волгоград.
Мурожаатнома (2022) Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий
Мажлисга Мурожаатномаси. “Халқ сўзи” газетаси, 21
декабрь 2022
-
йил, №272.
Тошматов Ш.А. (2008) Корхоналар иқтисодий фаоллигини оширишда солиқлар ролини
кучайтириш
муаммолари: и.ф.д . илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация. –
Тошкент,.
Фармон (2018) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги “Ўзбекистон
Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида”ги ПФ
-5468-
сон
Фармони.
Фармон (2023) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги
“Ўзбекистон –
2030” стратегияси тўғрисида”ги ПФ
-158-
сон Фармони
Ҳайдаров
Н.Ҳ. (2003) Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида корхоналар инвестицион
фаолиятидаги молия
-
солиқ муносабатларини такомиллаштириш масалалари: и.ф.д . илмий
даражасини олиш учун ёзилган диссертация. –
Тошкент.
