СОВЕРШЕНСТВОВАНИЕ МЕТОДОЛОГИИ СТАТИСТИЧЕСКОЙ ОЦЕНКИ НЕНАБЛЮДАЕМОЙ ЭКОНОМИКИ В УЗБЕКИСТАНЕ В 2017-2023 ГГ. | Экономическое развитие и анализ

СОВЕРШЕНСТВОВАНИЕ МЕТОДОЛОГИИ СТАТИСТИЧЕСКОЙ ОЦЕНКИ НЕНАБЛЮДАЕМОЙ ЭКОНОМИКИ В УЗБЕКИСТАНЕ В 2017-2023 ГГ.

inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
f
353-360
0
Поделиться
Мамаджанов, А. (2024). СОВЕРШЕНСТВОВАНИЕ МЕТОДОЛОГИИ СТАТИСТИЧЕСКОЙ ОЦЕНКИ НЕНАБЛЮДАЕМОЙ ЭКОНОМИКИ В УЗБЕКИСТАНЕ В 2017-2023 ГГ. Экономическое развитие и анализ, 2(6), 353–360. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/eitt/article/view/48735
0
Цитаты
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье рассмотрены ненаблюдаемая экономика, методы ее оценки, международные рекомендации и подходы, составляющие ненаблюдаемой экономики, неформальная экономика, скрытая экономика, нелегальная экономика, работа, проводимая в нашей стране по ее оценке, статистическая проведены наблюдения с целью оценки ненаблюдаемой экономики, а также проанализировано влияние неформальной экономики на валовой внутренний продукт Узбекистана.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyun

www.e-itt.uz

353


ЎЗБЕКИСТОНДА КУЗАТИЛМАЙДИГАН ИҚТИСОДИЁТНИ СТАТИСТИК

БАҲОЛАШ УСЛУБИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

PhD

Мамаджанов

Аброрали Аширалиевич

Ўзбекистон Республикаси Президенти

ҳузуридаги

статистика агентлиги

ORCID: 0009-0002-8979-4531

а.mamadjanov@stat.uz

Аннотация.

Ушбу мақолада кузатилмайдиган иқтисодиёт, уни баҳолаш усуллари,

халқаро тавсиялар ва ёндашувлар, кузатилмайдиган иқтисодиётнинг таркибий

қисмлари, норасмий иқтисодиёт, яширин иқтисодиёт, ноқонуний иқтисодиёт, уни
баҳолаш бўйича мамлакатимизда амалга оширилаётган ишлар, кузатилмайдиган

иқтисодиётни баҳолаш мақсадида ўтказилаётган статистик кузатувлар ёритилган

ҳамда норасмий иқтисодиётнинг Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотдаги улуши таҳлил

қилинган.

Калит сўзлар:

кузатилмайдиган иқтисодиёт, норасмий иқтисодиёт, яширин

иқтисодиёт, ноқонуний иқтисодиёт, ялпи ички маҳсулот,

танланма кузатув,

эконометрик моделлаштириш.

СОВЕРШЕНСТВОВАНИЕ МЕТОДОЛОГИИ СТАТИСТИЧЕСКОЙ ОЦЕНКИ

НЕНАБЛЮДАЕМОЙ ЭКОНОМИКИ В УЗБЕКИСТАНЕ

В 2017

-

2023 ГГ.

PhD

Мамаджанов Аброрали Аширалиевич

Агентства статистики при

Президенте Республики Узбекистан

Аннотация

.

В данной статье рассмотрены ненаблюдаемая экономика, методы ее

оценки, международные рекомендации и подходы, составляющие ненаблюдаемой

экономики, неформальная экономика, скрытая экономика, нелегальная экономика,

работа, проводимая в нашей стране по

ее оценке, статистическая проведены

наблюдения с целью оценки ненаблюдаемой экономики, а также проанализировано
влияние неформальной экономики на валовой внутренний продукт Узбекистана.

Ключевые слова:

ненаблюдаемая экономика, неформальная экономика, теневая

экономика, нелегальная экономика, валовой внутренний продукт, выборочное

наблюдение, эконометрическое моделирование.

UO

K: 31:338.48 (575.1)

VI SON

IYUN, 2024

353-360


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyun

www.e-itt.uz

354

IMPROVING THE METHODOLOGY FOR STATISTICAL ASSESSMENT OF

THE NON-OBSERVED ECONOMY IN UZBEKISTAN

PhD

Mamajanov Abrorali Ashiralievich

Statistics Agency under the President of the

Republic of Uzbekistan

Abstract.

This article discusses the non-observed economy, methods for its assessment,

international recommendations and approaches, the components of the non-observed economy,
informal economy, hidden economy, illegal economy, work carried out in our country to assess it,

statistical observations were carried out in order to assess the non-observed economy, as well

analyzed the impact of the informal economy on the gross domestic product of Uzbekistan.

Keywords:

non-observed economy, informal economy, shadow economy, illegal economy,

gross domestic product, sample observation, econometric modeling.

Кириш.

Яширин иқтисодий фаолият барча давлатлар иқтисодиётида кузатиладиган ҳолат

бўлиб, унинг умумий ҳажми ва иқтисодиёт тармоқларидаги улушини баҳолаш долзарб

масала бўлиб, бир қатор мураккаб жараёнларни ўз ичига олади.

Макроиқтисодий

кўрсаткичларни

шакллантиришда

яширин

иқтисодий

фаолиятнинг ҳисобга олинмаслиги ва маълумотлар қамрови тўлиқлигининг

таъминланмаслиги статистик маълумотлардан фойдаланувчилар учун қатор
ноқулайликларни вужудга келтиради. Хусусан, давлат бошқаруви органлари учун

иқтисодиётни режалаштириш, таркибий ислоҳотларни жорий қилиш, халқаро

таққослашларни амалга ошириш, аҳоли фаровонлигини аниқлаш ва илмий тадқиқотлар

олиб боришда муайян номутаносибликларни келтириб чиқаради.

Шунингдек, яширин иқтисодиёт давлат бюджетига тушумларни камайишига,

бизнес субъектлар ўртасида эркин рақобат муҳитини бузилишига, ҳукуматнинг

иқтисодиётни ривожлантиришга қаратилган инвестицияларини ҳамда аҳолини

ижтимоий қўллаб

-

қувватлаш бўйича дастурларни молиялаштириш имкониятларини

чеклашга олиб келади.

Шу сабабли, бугунги кунда жаҳон миқёсида, айниқса ривожланаётган

мамлакатларда яширин иқтисодиётни

қисқартиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўз навбатида, яширин иқтисодиётга қарши кураш бўйича ишларни ташкил этишда, энг
аввало, бундай фаолият ҳажмини бутун иқтисодиёт ва унинг тармоқлари бўйича имкон

қадар аниқроқ баҳолаш заруратини келтириб чиқаради

.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.

Мирзиёев раҳбарлигида 2020 йил 27

июль куни ўтказилган “Яширин иқтисодиёт” улушини қисқартириш бўйича биринчи

даражали вазифалар тўғрисидаги йиғилишнинг 61

-

сон баёни 18

-

банди, Ўзбекистон

Республикаси Президентининг

2020 йил 30 октябрдаги ПФ

-6098-

сон Фармони билан

тасдиқланган

“Йўл харитаси”нинг 3

-

банди ҳамда Ўзбекистон Республикаси

Президентининг 2020 йил 3 августдаги ПҚ

-4796-

сон қарори билан тасдиқланган “2020

-

2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси статистикасини ривожлантиришнинг миллий
стратегиясини амалга ошириш бўйича йўл харитаси”нинг

35.1-

бандида яширин

иқтисодиётни баҳолаш, унинг кўламини қисқартириш вазифаларининг белгиланиши

мамлакатимизда бу масалани нечоғли муҳим эканлигини кўрсатади (Қарор

,

2020;

Фармон,

2020; Фармон,

202

2)

.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyun

www.e-itt.uz

355

Адабиётлар шарҳи.

МДҲ давлатлари олимлари томонидан яширин иқтисодиёт ҳажмини ҳисоблашга

амалий ёндашувлар, кўплаб тажрибалар ўтказилган. Хусусан, Б.Т.Рябушкин,

Э.Ю.Чурилов томонидан “Методы оценки скрытый и неформальный секторов

экономики”, И.И.Елисеева, А.Н.Щиринлар таҳрири остида “Измерение теневой
деятельности”, А.Е.Суринов таҳрири остида “Ненаблюдаемая экономика”, Н.Ч. Бокунни

“Теневая экономика: понятие, классификация, методы оценки” номли бир қатор ўқув

қўлланмалар чоп этилган (Ғойибназаров

, 2006

)

.

БМТ, Халқаро валюта жамғармаси, Жаҳон банки, Евростат каби нуфузли халқаро

ташкилотлар

томонидан ишлаб чиқилган “Миллий ҳисоблар тизими

2008” халқаро

стандартида макроиқтисодий кўрсаткичларни ҳисоблашда ишлаб чиқариш чегаралари

доирасидаги барча иқтисодий фаолият турлари, уларнинг рўйхатдан ўтган ёки
ўтмаганлиги, қонуний ёки ноқонунийлиги, маълумотлар манбаи мавжуд ёки мавжуд
эмаслигидан қатъий назар, қамраб олиниши лозимлиги белгиланган

138

.

Бунда, статистика бўйича халқаро амалиётда “яширин иқтисодиёт” атамаси

ўрнида “кузатилмайдиган иқтисодиёт” атамаси қўлланилади ҳамда мазкур атама

иқтисодчилар, сиёсатчилар ва ҳукумат вакиллари томонидан қўлланиладиган “хуфиёна
иқтисодиёт” ёки “яширин иқтисодиёт” тушунчаларига мос келади.

Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилотининг “Кузатилмайдиган

иқтисодиётни баҳолаш бўйича қўлланма”сига асосан “кузатилмайдиган иқтисодиёт”

тушунчаси доимий статистик кузатувларда тўлиқ ёки қисман қамраб олинмаган,

шунингдек, статистик кўрсаткичларда акс эттиришда билвосита усуллар орқали
баҳоланадиган иқтисодий фаолият сифатида таърифланади

139

. Ўз навбатида,

кузатилмайдиган иқтисодиёт норасмий, яширин ва ноқонуний иқтисодий фаолият

турлари бўйича гуруҳларга ажратилади.

1-

расм. МҲТ услубиёти бўйича кузатилмайдиган иқтисодиётнинг

таркибий қисмлари

140

Хусусан,

норасмий иқтисодиёт жисмоний шахсларнинг даромад олиш мақсадида

(бозор учун) белгиланган тартибда рўйхатдан ўтмаган ҳолда товарлар ишлаб чиқариш

ва хизматлар кўрсатиш ҳамда уй хўжаликларининг ўз истеъмоли учун маҳсулотлар
ишлаб чиқариш бўйича фаолиятларини қамраб олади.

Яширин иқтисодиёт эса солиққа тортилмаслик ёки қонунчиликда белгиланган

талабларга (санитария

-

гигиена, сертификатлаш ва меҳнат шароитлари бўйича

талаблар, кичик корхоналарга ходимлар сони бўйича белгиланган меъёрлар ва

138

Европейская комиссия, Международный валютный фонд, Организация экономического сотрудничества и

развития, Организация Объединенных Наций и

Всемирный банк (2012), “Система национальных счетов 2008”.

139

Измерение ненаблюдаемой экономики: Руководство. Организация экономического сотрудничества и развития,

2002.

140

Измерение ненаблюдаемой экономики: Руководство. Организация экономического сотрудничества и развития,

2002.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyun

www.e-itt.uz

356

бошқалар) риоя қилмаслик мақсадида, статистика ҳисоботларида фаолият
кўрсаткичларини тўлиқ ёки қисман яшириб кўрсатувчи

корхоналар ва ташкилотлар

фаолиятини ўз ичига олади.

Шунингдек, яширин иқтисодиётга белгиланган тартибда рўйхатдан ўтмаган ҳолда

фаолият юритувчи корхоналар фаолияти

ҳам киритилади.

Ноқонуний иқтисодиёт қонун билан таъқиқланган товарлар ва хизматларни

ишлаб чиқариш, сотиш ва сақлаш ҳамда тегишли рухсатномасиз амалга ошириладиган

ишлаб чиқариш фаолиятиниўз ичига олади. Уларга қурол

-

яроғ савдоси, гиёҳванд

моддалар етиштириш ва сотиш, фоҳишалик, контрабанда ҳамда махсус рухсатномасиз
алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш, тиббий хизматлар кўрсатиш, браконьерлик

ва

бошқа фаолият турлари киритилади.

Ноқонуний фаолиятнинг

иқтисодиётдаги улуши, шу жумладан макроиқтисодий

кўрсаткичлар шаклланишига таъсири аҳамиятсиз даражада кичик бўлиши сабабли,
халқаро тажрибада, ноқонуний иқтисодий фаолиятни статистик баҳолаш амалга

оширилмайди.

Тадқиқот методологияси.

Мазкур мақолада маълумотлар “Миллий ҳисоблар тизими –

2008” ҳамда

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги статистика агентлигининг 2024 йил

27 майдаги 114

-

сонли буйруғи билан тасдиқланган “Кузатилмайдиган иқтисодиётни

статистик баҳолаш бўйича услубий низом”да белгиланган концепцияларга асосланган

статистик маълумотларни гуруҳлаш, солиштирма таҳлил, танланма кузатув
усулларидан фойдаланилди. Тадқиқот методолигаси сифатида адабиётлар қиёсий

таҳлили, мантиқий ва таркибий таҳлил қилиш, гуруҳлаштириш ва қуёсий таққослаш

усулларидан фойдаланилди (Буйруқ, 2024).

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.

Халқаро статистика амалиётида норасмий ва яширин иқтисодий фаолият

ҳажмларини

статистик баҳолаш

141

:

-

бевосита усул

бевосита иқтисодиёт субъектлари билан ўтказиладиган

танланма кузатувлар натижалари ёки уларга оид маъмурий маълумотлар асосидаги

ҳисоб

-

китоб ва таҳлил усуллари;

-

билвосита усуллар

иқтисодиёт субъектлари фаолиятини ифодаловчи

билвосита маълумотлар асосидаги ҳисоб

-

китоб ва таҳлил усуллари (меҳнат сарфига

асосланган бандлик усули, ресурслар усули, товарлар оқими усули ва бошқалар)

ёрдамида амалга оширилади.

Бундан ташқари, халқаро тажрибада яширин иқтисодиётни баҳолашда

эконометрик моделлаштириш усулларидан ҳам кенг фойдаланилади. Улардан энг кенг

тарқалгани MIMIC (Multipl

e Indicators Multipl

e Cases) модели ҳисобланади.

Амалиётда қўлланиладиган усулларнинг кўплиги, турличалиги, ўзига хослиги

яширин иқтисодиёт ҳажмини баҳолашда ягона умумий услубият мавжуд эмаслигидан

далолат беради. Шу сабабдан, мамлакатнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб,

турли усулларни умумлаштирган ҳолда фойдаланиш самарали ҳисобланади.

Бевосита иқтисодиёт субъектлари билан ўтказиладиган

танланма кузатувлар

усули халқаро статистика амалиётида энг кенг тарқалган ёндашувлардан бири бўлиб,

кузатилмайдиган иқтисодиётнинг ҳажмини тўғридан

-

тўғри ўрганиш имконини беради.

Мазкур

кузатувлар

доирасида

кузатилмайдиган

иқтисодий

фаолият

иштирокчиларидан уларнинг ишлаб чиқариш (кўрсатилган хизматлар) ҳажмлари,

якуний истеъмол ёки ишлаб чиқариш мақсадларида қилинган харажатлари каби

маълумотлар йиғилади ҳамда таҳлил қилинади.

141

United Nation “

Non-

observed Economy in National Accounts”, New York and Geneva, 2008.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyun

www.e-itt.uz

357

Истеъмол усули доирасида сўров ўтказиш орқали уй хўжаликларининг озиқ

-

овқат,

ноозиқ

-

овқат маҳсулотлари ҳамда хизматларга харажатлари кузатилади. Бунда, одатда

истеъмолчининг ўз харажатлари

ҳақидаги

маълумотларни яшириш эҳтимолининг

пастлиги натижаларнинг ҳаққонийлик даражаси юқори бўлишига хизмат қилади.

Мазкур усул орқали аниқланган аҳолининг жами харажатлари тўғрисидаги

маълумотлар ҳамда савдо айланмаси ва пуллик хизматлар кўрсатиш бўйича

расмий

статистика ҳисоботлари маълумотлари ўртасидаги тафовутлар асосида ушбу

тармоқларда кузатилмайдиган иқтисодиёт ҳажмини баҳолаш мумкин.

Бандлик усулида тармоқлар бўйича умумий бандлик кўрсаткичлари уй

хўжаликлари билан ўтказиладиган махсус кузатувлар

орқали шакллантирилади. Сўнгра

тармоқлар кесимида аниқланган бандлар сони тегишли тармоқ бўйича расмий

статистика маълумотларига кўра, битта ишчига тўғри келадиган маҳсулот ҳажмига
кўпайтириш орқали ялпи ишлаб чиқариш ҳажми ҳисоблаб топилади. Ундан расмий

кўрсаткичлар айрилиб, кузатилмайдиган иқтисодиёт ҳажми аниқланади.

Солиқ текшируви натижаларидан фойдаланиш усули доирасида дастлаб

рўйхатдан ўтган корхоналар фаолиятини солиқ текширувидан ўтказиш якуни бўйича

хақиқий фаолият кўрсаткичларини яширган субъектлар улуши (тармоқлар кесимида,
корхона тури бўйича) аниқлаб олинади. Сўнгра, тармоқлар кесимида ва корхона тури

бўйича солиқ органлари томонидан аниқланган ҳолатлар юзасидан солиқларни

қўшимча ҳисоблаш даражаси ҳисобланади.

Ҳақиқий

кўрсаткичларни яширган субъектлар улуши ва солиқларни қўшимча

ҳисоблаш даражаси (доначисление) бўйича кўрсаткичларни тармоқлар бўйича
рўйхатдан ўтган жами корхоналар сонига ва улар томонидан ишлаб чиқарилган

маҳсулот ҳажмига қўллаб (экстраполяциялаш) яширин фаолият ҳажми аниқланади.

Бугунги кунда Статистика агентлиги томонидан Статистика дастурига мувофиқ

кузатилмайдиган иқтисодиётнинг норасмий иқтисодиёт қисмини статистик баҳолаш
амалиёти жорий қилинган бўлиб, мазкур баҳолаш уй хўжаликлари ва жисмоний

шахсларнинг ишлаб чиқариш фаолиятини ўрганиш бўйича қуйидаги танланма

кузатувлар натижалари асосида амалга оширилади:

-

деҳқон хўжаликлари ҳисоботи (чораклик) асосида

уй хўжаликлари ихтиёридаги

қишлоқ хўжалиги экинлари майдонлари, чорва моллари ва паррандалар бош сони,

деҳқончилик, чорвачилик, балиқчилик ва ўрмон хўжалиги маҳсулотларини етиштириш

ҳажмлари

ўрганиш;

-

саноат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи жисмоний шахслар кузатувлари

(чораклик) асосида уй хўжаликлари ва жисмоний шахслар томонидан ишлаб

чиқарилган гўшт ва гўшт маҳсулотлари, мол ва ўсимлик ёғи, сут маҳсулотлари, сабзавот

ва мева консервалари, қуритилган сабзавотлар ва мевалар, ун ва нон маҳсулотлари,

қандолат маҳсулотлари, вино, тўқимачилик маҳсулотлари, пойабзал, қурилиш

материаллари ва бошқа маҳсулотлар ҳажмлари ўрганиш;

-

жисмоний шахслар томонидан объектлар қурилиши ҳсоботи (чораклик) асосида

якка тартибдаги уй

-

жойлар ва хўжалик бинолари (молхона, тандирхона, ҳаммом ва

бошқалар) қуриш ва таъмирлаш бўйича уй хўжаликларининг қурилиш материалларига

ва меҳнат ресурсларига харажатлари кузатиш;

-

бозор хизматларини кўрсатувчи жисмоний шахслар кузатуви хамда шахсий

автотранспорт эгаларининг ташиш фаолияти кузатувлари (чораклик) асосида

тадбиркорлик билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг сартарошлик, гўзаллик

салони, такси

,

юк ташиш, транспорт воситаларини таъмирлаш, репетиторлик ва бошқа

турдаги хизматлар кўрсатиш бўйича фаолияти ўрганиш;

-

савдо фаолияти билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорлар кузатувлари

(чораклик), Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотувчи жисмоний шахслар кузатувлари

(ойлик), Чорва моллари ва паррандаларни сотувчи жисмоний шахслар кузатувлари


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyun

www.e-itt.uz

358

(чораклик)

асосида бозорлар ва бошқа савдо нуқталарида қишлоқ хўжалиги

маҳсулотлари, чорва моллари ва паррандалар ҳамда озиқ

-

овқат ва ноозиқ

-

овқат

товарлар савдоси билан шуғулланувчи жисмоний шахслар хамда якка тартибдаги

тадбиркорлар фаолияти кузатиш.

Шунингдек,

норасмий

иқтисодиётни

статистик

баҳолашда

маъмурий

маълумотлардан, жумладан, Давлат солиқ қўмитаси (якка тартибдаги тадбиркорлар

сони ва фойдаланишга топширилган якка тартибдаги турар

-

жойлар), Ички ишлар

вазирлиги (жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари), Транспорт

вазирлиги (ташиш фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга якка тартибдаги
тадбиркорлар сони) маълумотларидан кенг фойдаланилади.

Амалда норасмий иқтисодиётни статистик баҳолаш натижалари

республика ЯИМ,

ялпи ҳудудий маҳсулот, тармоқлар бўйича ишлаб чиқариш ҳажмлари ва бошқа
кўрсаткичларда акс эттириб келинмоқда. 2023 йил якунлари бўйича дастлабки ҳисоб

-

китобларга кўра, норасмий иқтисодиётнинг, яъни уй хўжаликлари ва тадбиркорлик

фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар томонидан амалга ошириладиган

ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) фаолиятининг республика ЯИМдаги улуши

27,9

фоизни ташкил этган. Бу кўрсаткич 2017

-

2023 йилларда камайиш тенденциясига

эга бўлиб, 38,6

% дан 27,9

% гача камайганлигини қуйидаги расмдан кўришимиз

мумкин (2

-

расм).

2-

расм. ЯИМда норасмий иқтисодиётнинг улуши динамикаси

(% ҳисобида)

(Мамаджанов, 2024

)

Тармоқлар кесимида норасмий иқтисодиётнинг улуши

қишлоқ хўжалигида энг

юқори бўлиб, 2023 йилда 6

3,4

фоизни

ташкил қилди. Мазкур кўрсаткич хизматлар

соҳасида 27,2 фоизни, қурилиш соҳасида 20,5 фоизни ҳамда саноатда 3,7 фоизни ташкил

қилган.

Кузатилаётган даврда норасмий секторда жами 297 279,1 млрд.сўм қўшилган

қиймат яратилган бўлиб, унинг 52,3 фоизи қишлоқ хўжалиги, 40,1 фоизи хизматлар, 3,3
фоизи саноат, 4,3 фоизи қурилиш тармоғи ҳиссасига тўғри келади.

2017

2018

2019

2020

2021

2022

2023

61,4

64,9

68,2

68,5

69,6

72,1

72,1

38,6

35,1

31,8

31,5

30,4

27,9

27,9

Расмий иқтисодиёт

Норасмий иқтисодиёт


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyun

www.e-itt.uz

359

Хулоса ва таклифлар.

Таъкидлаш жоизки, Статистика агентлиги томонидан кузатилмайдиган

иқтисодиёт

ҳажмини

статистик баҳолаш амалиётини такомиллаштириш, шу жумладан

яширин иқтисодиётни статистик баҳолашни жорий қилиш бўйича тизимли ишлар

амалга оширилмоқда.

Хусусан,

2019-

2022 йилларда юридик ва жисмоний шахсларнинг яширин ва

норасмий фаолиятини ўрганиш

бўйича Жаҳон банки ва Халқаро валюта жамғармаси

экспертлари билан ҳамкорликда статистик тадқиқотлар ўтказилди. Бунда:

-

халқаро ташкилотлар экспертлари тавсиялари асосида юридик ва жисмоний

шахсларнинг яширин ва норасмий фаолиятини ўрганиш бўйича махсус сўровномалар

ишлаб чиқилди;

-

“Кузатилмайдиган иқтисодиётни статистик баҳолаш бўйича услубий низом”

ишлаб чиқилди;

-

Қашқадарё (2020 йилнинг 21 август

15 сентябрь кунлари) ва Наманган (2021

йилнинr 24 май

23 июнь ҳамда 26 июль

14 август кунлари) вилоятларининг барча

тyманларида юридик ва жисмоний шахсларнинг яширин ва норасмий фаолиятини

ўрганиш бўйича танланма кузатувлар ўтказилди;

-

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Агросаноат мажмуи

устидан назорат қилиш инспекциясидан тегишли маъмурий маълумотлар олинди ва

таҳлил қилинди.

Шунингдек, 2022

-

2024 йилларда ялпи ички маҳсулотнинг таркибий қисмларини

баҳолашни такомиллаштириш орқали унинг тўлиқ қамровини таъминлаш ҳамда
кузатилмайдиган иқтисодиётни баҳолаш услубиёти ва амалиётини халқаро

тавсияларга мувофиқлаштириш борасида қуйидаги ишлар амалга оширилди:

-

норасмий ва яширин иқтисодиёт ҳажми ва унинг макроиқтисодий

кўрсаткичларга таъсирини баҳолашни такомиллаштириш мақсадида, Халқаро валюта
жамғармасининг техник кўмак миссиялари жалб этилди;

-

Халқаро валюта жамғармаси тавсиялари ҳамда Канада ва Грузия тажрибаси

асосида уй хўжаликларининг транспорт, яшаш ва овқатланиш, маданият, таълим ва

соғлиқни

сақлаш хизматларига харажатларини ўрганиш бўйича танланма статистика

кузатувлари сўровномалари ишлаб чиқилди.

-

Ўзбекистон Республикасининг 14 та ҳудудидаги 165

та туман бўйича 7 мингдан

зиёд уй хўжаликларида транспорт, яшаш ва овқатланиш, маданият, таълим ва соғлиқни

сақлаш хизматларига харажатлар ҳамда қурилиш ва саноат тармоқлари ўрганилди.

-

танланма статистика кузатуви натижаларини мантиқий таҳлил қилиш,

маълумотларни умумлаштириш ҳамда умумий тўпламга ёйиш юзасидан 2023 йилнинг

октябрь, декабрь ва март ойларида Халқаро валюта жамғармаси эксперти билан онлайн

семинарлар ўтказилди.

-

норасмий ва яширин иқтисодиётни статистик баҳолаш маълумотлар манбаи

сифатида фойдаланиш учун Солиқ қўмитаси ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва

бандлик вазирлигидан маъмурий

маълумотлар олинди ва хорижий тажрибалар асосида

таҳлил қилинди.

Бугунги кунда статистика агентлиги томонидан норасмий ва яширин

иқтисодиётни статистик баҳолаш бўйича қуйидаги

ишлар амалга оширилмоқда:

-

танланма статистика кузатувлар

орқали йиғилган маълумотлар асосида 2017

-

2023 йиллар учун иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудлар кесимида норасмий ва яширин

иқтисодиёт ҳажми ва унинг ЯИМга

таъсири баҳолаш;

-

Халқаро валюта жамғармасининг техник кўмак миссиясини жалб этган ҳолда

норасмий ва яширин иқтисодиёт ҳажми, унинг макроиқтисодий кўрсаткичларга

таъсири бўйича ҳисоб

-

китоблар натижалари муҳокама қилиш.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyun

www.e-itt.uz

360

Ўтказилган танланма кузатувлар натижаларини асосий макроиқтисодий

кўрсаткичларда акс эттирилиши ялпи ички маҳсулот ва унинг таркибий қисмларини

баҳолашни такомиллаштиришга ҳамда бу орқали унинг тўлиқ қамровини таъминлашга

хизмат қилади.

Адабиётлар / Литература/ Reference:

Буйруқ (2024)

“Кузатилмайдиган иқтисодиётни статистик баҳолаш бўйича

услубий низом”, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги статистика

агентлигининг 2024 йил 27 майдаги 114

-

сонли буйруғи.

Ғойибназаров

Б.К. (2006) Ўзбекистон Республикасида миллий ҳисоблар тизимини

ишлаб чиқишнинг илмий

методологик асослари (статистик аспект), Иқтисод

фанлари доктори диссертация. Т.: –209 б.

Қарор

(2020)

Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг

“Ўзбекистон

Республикасининг Миллий статистика тизимини янада такомиллаштириш ва

ривожлантириш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ

-4796-

сонли Қарори, 03.08.2020 йил,

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.08.2020 й., 07/20/4796/1136

-

сон.

Мамаджанов А. (2024) “Кузатилмайдиган иқтисодиётни баҳолаш

мезонлари”, Янги

Ўзбекистон газетаси, 24 апрель, 78

-

сон.

Фармон (2020) Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Яширин иқтисодиётни

қисқартириш ва солиқ органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ташкилий

чора

-

тадбирлар тўғрисида” ги ПФ

-6098-

сонли Фармони, 30.10.2020 йил

,

Қонун

ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 06/20/6098/1432

-

сон.

Фармон (2022) Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022

-

2026 йилларга

мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ

-60-

сон

Фармони, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.01.2022 й., 06/22/60/0082

-

сон.

Библиографические ссылки

Буйруқ (2024) “Кузатилмайдиган иқтисодиётни статистик баҳолаш бўйича услубий низом”, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги статистика агентлигининг 2024 йил 27 майдаги 114-сонли буйруғи.

Ғойибназаров Б.К. (2006) Ўзбекистон Республикасида миллий ҳисоблар тизимини ишлаб чиқишнинг илмий – методологик асослари (статистик аспект), Иқтисод фанлари доктори диссертация. Т.: –209 б.

Қарор (2020) Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг Миллий статистика тизимини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4796-сонли Қарори, 03.08.2020 йил, Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.08.2020 й., 07/20/4796/1136-сон.

Мамаджанов А. (2024) “Кузатилмайдиган иқтисодиётни баҳолаш мезонлари”, Янги Ўзбекистон газетаси, 24 апрель, 78-сон.

Фармон (2020) Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Яширин иқтисодиётни қисқартириш ва солиқ органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПФ-6098-сонли Фармони, 30.10.2020 йил, Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 06/20/6098/1432-сон.

Фармон (2022) Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022-2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сон Фармони, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.01.2022 й., 06/22/60/0082-сон.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов