Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul
www.e-itt.uz
304
КЛАСТЕРЛАШНИНГ ИЛМИЙ
-
НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ
ВА АГРАР СОҲА
ИҚТИСОДИЁТИНИ ДИВЕРСИФИКАЦИЯЛАШДАГИ ЎРНИ
Ильмуратов Шовкат Махсумович
Астрахан давлат техника университетининг
Тошкент вилоятидаги филиали
ORCID: 0009-0009-2746-4634
Аннотация.
Мазкур мақолада ғаллачилик кластерларини ташкил этиш ва
ривожлантиришнинг илмий
-
услубий, норматив
-
ҳуқуқий ва ташкилий
-
иқтисодий
таъминоти билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилган. Кластер турларини ўрганиш ва
таҳлил қилиш натижалари асосида кластерлаштириш мезонлари ва кластерларнинг
турлари ёритилган. Минтақавий ва ҳудудий ғаллачилик кластерларини ташкил
этишнинг кўп босқичли алгоритми таклиф этилган. Шунингдек, ғаллачилик кластерини
ташкил этиш жараёнига тўсқинлик қиладиган асосий муаммолар таҳлил
қилинган ва
уларни бартараф этиш бўйича тавсиялар берилган.
Калит сўзлар:
ғаллачилик, агрокластер, диверсификация, аграр сектор,
рақобатбардошлик, инновациялар, иқтисодий самарадорлик.
НАУЧНО
-
ТЕОРЕТИЧЕСКИЕ ОСНОВЫ КЛАСТЕРИЗАЦИИ И ЕГО РОЛЬ В
ДИВЕРСИФИКАЦИИ АГРАРНОЙ ЭКОНОМИКИ
Ильмуратов Шовкат Махсумович
Филиал Астраханского государственного технического
университета в Ташкентской области
Аннотация
.
В данной статье рассмотрены вопросы, связанные с научно
-
методическим, нормативно
-
правовым и организационно
-
экономическим обеспечением
создания и развития зерновых кластеров. На основе результатов изучения и анализа
видов кластеров раскрыты критерии кластеризации и типы кластеров. Предложен
многоэтапный алгоритм создания региональных и территориальных зерновых
кластеров. Также проанализированы основные проблемы, препятствующие процессу
создания зерновых кластеров, и даны рекомендации по их устранению.
Ключевые слова
:
зерноводство, агрокластер, диверсификация, аграрный сектор,
конкурентоспособность, инновации, экономическая эффективность.
UO
‘
K: 334.7(631.11)
VII SON - IYUL, 2024
304-314
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul
www.e-itt.uz
305
SCIENTIFIC AND THEORETICAL FOUNDATIONS OF CLUSTERIZATION AND ITS
ROLE IN THE DIVERSIFICATION OF THE AGRICULTURAL ECONOMY
Ilmuratov Shovkat Makhsumovich
Branch of Astrakhan State Technical University in Tashkent region
Annotation.
This article addresses the issues related to the scientific-methodological,
regulatory-legal, and organizational-economic support for the establishment and development of
grain clusters. Based on the results of studying and analyzing types of clusters, the criteria for
clustering and types of clusters are outlined. A multi-stage algorithm for the creation of regional
and territorial grain clusters is proposed. The main problems hindering the process of establishing
grain clusters are also analyzed, and recommendations for their elimination are provided.
Keywords:
Grain production, agrocluster, diversification, agricultural sector,
competitiveness, innovations, economic efficiency.
Кириш.
Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги иқтисодиётида ғаллачилик
етакчи
тармоқларидан бири ҳисобланади. Сўнгги йилларда тармоқни ривожлантиришга
қаратилган кенг қамровли ислоҳотлар олиб борилмоқда. Жумладан, Президентимиз
Мирзиёев
(2021)
раислигида 2021 йил 27 октябрь куни қишлоқ хўжалигида кластер
тизимини ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилишида,
2022
йилдан ғаллачилик кластерлари ва фермерларга буғдойни бозор нархида тўлиқ эркин
сотиш ҳуқуқи берилишини маълум қилди. Шунингдек, кластер ва фермер хўжаликлари
3 йил давомида ҳар гектардан 2,5 тонна ғаллани биржа савдоларига чиқариши талаб
этилади. Қолган ҳосилни эса тўғридан
-
тўғри сотиш ҳуқуқи берилиши (Мирзиёев, 2021)
таъкидланди. Бундай улкан, кенг қамровли ва масъулиятли вазифаларни рўёбга
чиқариш улар ечимига концептуал ёндашувларни тақазо этмоқда. Аграр соҳа
иқтисодиётини модернизациялаш шароитида, хусусан ғаллачилик кластерларини
ташкил этиш ва ривожлантиришнинг илмий
-
услубий, норматив
-
ҳуқуқий ва ташкилий
-
иқтисодий таъминоти; самарадорлигини баҳолашнинг интеграл мезонларини
шакллантириш алоҳида долзарблик касб этмоқда. Мамлакатимизда ғаллачилик
иқтисодиётининг илмий
-
услубий асосларини яратиш бўйича маълум ишлар амалга
оширилган. Лекин, бевосита ғаллачилик тармоғини кластерлашнинг юқорида
таъкидланган муаммоли масалалари комплекс ва тизимли тадқиқ қилинмаган.
Адабиётлар шарҳи.
Кластерлашнинг афзалликлари тўғрисидаги
фикр
-
мулоҳазалар
ибтидоси
узоқ
ўтмишга
бориб
тақалади
,
аммо
ўтмишда
айнан
кластер атамаси қўлланилмасада
,
олимлар
томонидан
жараён
сифатида
баён
қилинган
.
Кейинчалик
,
кластер
тўғрисидаги
дастлабки
илмий
ишлардан
бири
буюк
иқтисодчи
Альфред Маршаллнинг
(1980)
«Иқтисодиёт
принциплари» асари ҳисобланади
.
Унда
Буюк Британиянинг
саноат
районлари
тадқиқ
қилиниб
,
фирмалараро
меҳнат
тақсимотининг
ривожланиши
билан
ҳақиқий
кластер
кўриб
чиқилган
.
Ўша
даврдаёқ
кичик
фирмаларнинг
бирлашиши
ва
ихтисослашганлигининг
чуқурлашувидан
вужудга
келган
синергетик
самарадорлик
тан
олинган
.
Орадан йиллар ўтиб, иқтисодиётда кластерлаш жараёнлари жадал ўрганила
бошланган. Мазкур масалага қизиқишларнинг ортиб бориши ва бу борадаги
мунозаралар муҳокамаларининг натижалари ўлароқ, кластерлаш назариясига ҳар хил
ёндашувлар шаклланди. Масалан, Е. Дахмен, Е. Лимер, М. Портер, И. Толенадо, Д. Солье,
В. Фельдман ёндашувлари шулар жумласидандир. Хусусан, В.Фельдманнинг илмий
ишларида кўплаб мамлакатларда диверсификациялаш шакллари тадқиқ қилинган
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul
www.e-itt.uz
306
(Feldman, Audretsch, 1999)
. Бу тадқиқотлар иқтисодиётни диверсификациялашнинг
кластерлар вужудга келишига сўзсиз таъсирини кўрсатди. Биринчи навбатда
диверсификациялаш механизмида инновацион кластерлар вужудга келиб, кластерга
кирувчи фирмалар рақобатбардошлигини оширади.
Кластер атамасига келадиган бўлсак, иқтисодиётга оид илмий ва ўқув
-
услубий
манбаларда бу тушунчага жуда кўплаб таърифлар берилган.
Жумладан, Портер (1993)
фикрига кўра:
«кластер –
бу географик минтақа
доирасида кузатувчи тармоқ тури бўлиб, унда фирма ва ташкилотларнинг яқин
жойлашиши маълум умумийлик шаклларини таъминлайди ва улар ўзаро таъсир
кўрсатишининг тезлиги ва кучини оширади».
Райзберг, Лозовский, Стародубцевалар
(2010)
«кластер –
гуруҳнинг бирлигини
ташкил этадиган ўхшаш объектлар ва бир хилдаги элементларнинг тўплами» деб
ҳисоблайдилар.
Кетелснинг
(2013)
фикрича, «кластер –
бу ўзаро боғлиқ бўлган компаниялар ва
ташкилотлар гуруҳи бўлиб, иқтисодий ихтисослашганлигини намоён этган ҳолда
ўзининг яқин жойлашганлигидан манфаат кўради».
Бу атамани Балашова (2004) қуйидагича таърифлаган: «Кластер –
бу ўзаро боғлиқ
фирмалар, ташкилотлар, ишлаб чиқаришлар ва тармоқлар тизими бўлиб, уларнинг бир
бутун ҳолдаги аҳамиятлилиги
(
самарадорлиги
–
И.Ш.
) таркибий қисмлари
(
самарадорлиги
–
И.Ш.
) нинг оддий йиғиндисидан юқори ва синергетик самара беради».
Кенжегузин, Днишев, Альжановалар
(2005)
«кластер –
бу ихтисослашган мол
етказиб берувчилар, ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчиларнинг
технологик занжири
билан боғланган корхоналарнинг ҳудудий концентрациялашув учун хизмат қиладиган
база билан мажмуйи».
Мигранян
(2002)
кластер деганда «иқтисодий фаолиятнинг энг рентабелли ва
ўзаро боғлиқ турларининг концентарциялашуви, яъни давлат иқтисодиётининг олтин
(ғарб талқинида» «diamond»
-
бриллиант) бирлашмасини ташкил этадиган самарали
рақобатлашувчи фирмаларниг ўзаро боғлиқ ва тармоқ, миллий ва жаҳон бозорида
юқори рақобатли позицияни таъминлайдиган тўплами».
Николаев ва Егоровалар
(2006)
кластерни олдин мавжуд бўлган ишлаб чиқариш
комплексларидан синергетик самара белгиси бўйича ажратиб оладилар.
Печаткин ва Гаймалова (2009)
кластерни географик ва технологик ўзаро боғлиқ,
лекин рақобатлашувчи корхоналар ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар гуруҳи сифатида
тавсифлаб, улар узлуксиз инновацион жараёнлар асосида энг юқори стандартларга мос
келадиган ва шу билан бирга ўзаро рақбаотбардошликни оширишга кўмаклашадиган
маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва махсус хизматлар кўрсатиш ҳамда уларни сотиш учун
бирлашади,
бозорда салмоқли улушни эгаллайди ёки эгаллашга лаёқатли бўлади.
Митенев ва Гулый маълумотларига кўра, биринчи марта кенг миқёсли кластерлаш
дастурлари АҚШда 1970
-
80 йилларда, Данияда 1989
-
90 йилларда, Австрия,
Буюкбритания ва Японияда 1990 йилларнинг биринчи ярмида, Финляндия ва
Францияда 1995 йиллардан вужудга келган. 1993 йилдан бошлаб Бирлашган
Миллатлар Ташкилотининг Саноатни ривожлантириш департаменти (UNIDO) Хусусий
секторни ривожлантириш бўлинмаси (Private Sector Development Branch) ёрдамида
Европа
хусусий бизнесининг ўзаро таъсирини таъминлайдиган ва кластерларни
ривожлантириш дастурларини ҳамда кичик корхоналар тармоқларини ишлаб чиқиш ва
жорий этишда Европа мамлакатларининг ҳукуматларига ёрдам берадиган тавсиялар
тўплами тайёрланган
.
XX аср 90
-
йилларининг охиридан бошлаб Евроиттифоқда интеграциялашувнинг
долзарб йўналишлари тўғрисида қонунчилик («Европада иқтисодий ҳамкорликни
мустаҳкамлаш тўғрисидаги Декларация», 1997 й.) даражасида тўхталиниб, унинг асоси
кластерлар негизидаги янги ишлаб чиқариш
тизимларини шакллантиришдан иборат
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul
www.e-itt.uz
307
бўлган. Ҳозирги вақтда Евроиттифоқ кластер ёндашувини мамлакат тармоқлари ва
минтақаларининг рақобатбардошлигини оширишнинг асосий усули сифатида
қарамоқда
(Сердобинцев, Съемщикова и др., (2012).
Ривожланган хориж мамлакатларининг тажрибалари тасдиқлашича, агросаноат
мажмуйи кластер тузилмаси билан уйғунлашган ҳолда самарали фаолият кўрсатади.
АҚШ ва Канадада ғаллачилик кластерлари, Данияда сутчилик кластерлари,
Швейцарияда пишлоқчилик кластерлари, Францияда коняк
-
виночилик кластерлари,
АҚШнинг Калифорния штатида виночилик кластерлари ўзларининг самарадорлиги ва
рақобатбарбошлигини кўрсатмоқдалар.
Доржиеванинг (2011) фикрига кўра: «Ривожланган мамлакатларнинг
иқтисодиётини кластерлаш ўзларининг ҳудудларини оқилона ташкил этиш ҳисобига
уларнинг ишлаб чиқариши ва рақобатбардошлигини оширишга имкон берган. Шундай
қилиб, кластерлаш корхоналар инновацион фаолиятининг истиқболли йўналишларига
киради, дейиш мумкин».
Кластер самарадорлигининг назарий ва амалий жиҳатлари ҳар хил тармоқлар
мисолида мамлакатимиз иқтисодчи олимлари томонидан ҳам тадқиқ қилинмоқда.
Жумладан, Рахматов ва Зариповлар
(2018):
««Кластер» атамаси французча сўз бўлиб,
ўзбекча таржимаси «боғлам»
«гуруҳ»
«тўплаш» маъноларини беради» деб
таърифланган, улар томонидан асосан пахта
-
тўқимачилик кластерлари фаолияти
тадқиқ қилинган.
Агрокластер –
бу иқтисодий ва ҳудудий яқин жойлашган корхоналар бирлашмаси
бўлиб, умумий ривожланишга ва улардан ҳар бирининг рақобатбардошлиги ўсишига
ёрдам беради
33
.
Файзиев
(2022)
мойли экинлар маҳсулотлари етиштириш ва қайта ишлаш
кластери, Айтимбетов
(2023)
Ўзбекистоннинг шимолий минтақасида кўл
-
ҳовуз
балиқчилик кластерини шакллантириш ва ривожлантириш, Розиқов (
2023
) томонидан
мева
-
сабзавотчилик кластерларини бошқаришни такомиллаштириш масалалари
тадқиқ қилиниб, тегишли илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.
Норматив
-
ҳуқуқий, илмий ва ўқув
-
услубий манабаларда «кластер» тушунчасига
берилган таърифлар шарҳларини яна давом эттиришимиз мумкин.
Тадқиқот методологияси.
Тадқиқот
жараёнида аввало умумий методологик асос сифатида диалектика;
илмий тафаккур, анализ ва синтез, индукция ва дедукция, индуктив
-
дедуктив, абстракт
-
мантиқий методлар, қиёслаш каби назарий умумилмий методлардан фойдаланилди.
Умумилмий эмпирик методлардан эса, илмий ва қомусий манбаларни шарҳлаш,
кузатиш ва ретроспектив таҳлил усуллари қўлланилди.
Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.
Кластерлар турларини ҳар хил тадқиқ ва таҳқиқ қилиш натижаларини
умумлаштириб, уларнинг дастлабки умумий туркумланишини тақдим этамиз. Ушбу
туркумлашга таяниб айтишимиз мумкинки, кластерлар муайян географик маконда
(туман, шаҳар, вилоят, минтақа, мамлакат) вужудга келади (1
-
расм).
33
agroperspektiva.com.ua
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul
www.e-itt.uz
308
1-
расм. Кластерлаш мезонлари ва кластерларнинг туркумланиши
Манба:
Халқаро амалиёт ва миллий тажрибани ўрганиш асосида диссертант томонидан
ишлаб чиқилган.
Биз назарий тадқиқ қилган манбаларда келтирилган таърифлар ва тавсифларни
умумлаштириш ва туркумлаш асосида агрокластер тушунчасига нисбатан қуйидаги
дастлабки таърифни шакллантирамиз:
Умумий ҳолда агрокластер –
бу умумий мувофиқлаштирувчи марказга эга,
ихтиёрий
ва
фаолиятларини
ўзаро
манфаатдорлик
принципи
асосида
уйғунлаштирадиган ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сақлаш, транспорт
-
логистика,
консальтинг ва бошқа турдаги хизматлар кўрсатувчи корхона ҳамда ташкилотларнинг
симбиози.
Агрокластернинг мустақил иштирокчиларига ишлаб чиқарувчилар, мол етказиб
берувчилар ва пудратчилар, харидорлар ва буюртмачилар, давлат ҳокимияти
органлари, илмий
-
тадқиқот, тажриба
-
конструкторлик ва таълим муассасалари ва
бошқалар киритилиши зарур.
Шунингдек, кластерни барқарор ривожлантириш учун
салоҳиятли иштирокчиларни тарғиб қилиш ва мотивлаш, умумий стратегияни,
дастлабки ва стратегик лойиҳаларни ва ўз
-
ўзини тартибга солиш босқичларини ишлаб
Озиқ
-
овқат, металлургия
ва ҳ.
Ташаббус йўли билан
Маъмурий йўл билан
Аралаш йўл билан
Кучли, барқарор
Потенциал, яширин
Мамлакат миқёсидаги кластер
Халқаро миқёсидаги кластер
Транспорт, туризм ва ҳ.
Кўп тармоқли кластер
Умумий стратегия, синов лойиҳа
Стратегик лойиҳа ва рағбатлантириш
босқичи
Иштирокчиларга ташвиқот ва тарғибот
Туман
ҳудудидаги
кластер
Шаҳар ҳудудидаги кластер
Ғаллачилик, балиқчилик ва ҳ.
Вилоят ҳудудидаги кластер
Минтақавий кластер
Бир тармоқли кластер
К л
а
с
т
е р л
а
р
н и
т
у р к
у
м
л
а
ш
м е з
о
н
л а
р
и
Шакллантириш
(ташкил этиш)
йўли
Иқтисодиёт тармоғига
мансублиги
Етишганлик даражаси
Тармоқлари сонига кўра
Ҳудудий (географик) жойлашуви
Барпо бўлиш босқичлари
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul
www.e-itt.uz
309
чиқиш зарурлигига амин бўлдик.
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан тақдим этилган
2022 йил ва 2023 йил бошига умумлаштирилган маълумотларга кўра республика
бўйича жами 161 та ғаллачилик кластери мавжуд бўлиб, уларга бириктирилган ер
майдони –
107 251 га (жами ғалла майдони 879 385 га), етиштирилган ғалла –
505 319 т.
(жами ғалла 3 834 475 т.), ҳосилдорлиги –
47,1 ц/га (ўртача 43,6 ц/га), яратилган иш ўрни
–
20 818 тани ташкил этиб, 2022 йилда амалга оширилган экспорт атиги 2 991,0 минг
долларни ташкил этган. 2023 йилда ғаллачилик кластерлари сони, бириктирилган ер
майдони, ялпи ҳосил ва ҳосилдорлик вилоятлар кесимида мос равишда қуйидагича:
Қорақалпоғистон Республикаси –
10 та, 2 135 га, 3 077 т., 14 ц/га; Андижон вилояти –
7
та, 1 316 га, 1 275 т., 10 ц/га; Бухоро вилояти –
11 та, 2 534 га, 6 946 т., 25 ц/га; Жиззах
вилояти –
9 та, 4 882 га, 13 592 т., 28 ц/га; Қашқадарё вилояти –
24 та, 15 416 га, 50 277
т., 33 ц/га; Наманган вилояти –
11 та, 20 800 га, 166 171 т., 80 ц/га; Самарқанд вилояти –
18 та, 2 676 га, 10 704 т., 40 ц/га; Сурхондарё вилояти –
11 та, 16 846 га, 50 531 т., 30 ц/га;
Сирдарё вилояти –
12 та, 16 000 га, 13 150 т., 78 ц/га; Тошкент вилояти –
9 та, 20 785 га,
159 674 т., 77 ц/га; Фарғона вилояти –
30 та, 3 711 га, 28 834 т., 78 ц/га; Хоразм вилояти
–
4 та, 150 га, 1 088 т., 73 ц/га (1
-
жадвал).
Лекин, дастлабки кузатув натижалари шуни кўрсатдики, ташкил этилаётган
ғаллачилик кластерларининг аксарияти, кластер мезонларига тўлиқ жавоб бермайди.
Шундай қилиб, монографик кузатувлар ва бирламчи таҳлилларга таяниб,
ғаллачилик кластерларини шартли равишда қуйидаги гуруҳларга бўлишимиз мумкин:
1.
Муваффақиятли ишлаётган ғаллачилик кластерлари.
Улар юқори даражадаги
молиявий барқарорликка эришилган, асосий тармоқ каби, ёндош ишлаб чиқаришлар ва
ихтисослашган хизмат кўрсатувчи инфратузилма объектлари билан мукаммал
даражада уйғунлашган, соғлом ички рақобат ва ҳамкорлик таъминланган, жаҳон
даражасидаги илмий
-
тадқиқот ва инновацион имкониятларга эришилган, кластер
ичида жамоавий лойиҳалар ва тармоқлараро корхоналар фаолияти доирасида самарали
ўзаро иқтисодий муносабатлар ўрнатилаган.
2.
Барқарор ривожланаётган ғаллачилик кластерлари.
Ғаллачилик
кластери
таркибидаги барча корхоналарнинг ва ички ўзаро иқтисодий муносабатларнинг
ижобий динамикаси кузатилади, аммо жорий молиявий ҳолат ҳали
ушбу фаолиятда
доимий ва сезиларли даражадаги даромад кўришни тўлиқ таъминламаган.
3.
Нобарқарор ривожланаётган ғаллачилик кластерлари.
Ушбу гуруҳга ғаллачилик
кластери таркибидаги айрим корхоналар барқарор ривожланиб, айримлари иқтисодий
ночор аҳволда бўлиши ва тизим ичида мустаҳкам муносабатлар йўлга қўйилмаганлиги
хосдир. Аммо, улар бартараф этилса, бундай тоифа кластерларни барқарор ривожланиш
йўлига олиб чиқиш учун афзалликлар намоён бўлади.
4.
Расмиятчиликка асосланган (сохта, сунъий тузилган)
ғаллачилик кластерлари.
МЧЖ шаклида ташкил этилган кластер тузилмасининг бошқа иштирокчи
-
корхоналар
устидан ҳукмронлик элементлари намоён бўлиб, бу шартномалар тузишда бир
томонламалик, ишлаб чиқарувчи
корхоналар (фермер, деҳқон ва б.) манфаатларининг
камситилиши, пул маблағларининг вақтида тўлаб берилмаслиги ва бошқа адолатсиз
иқтисодий муносабатларда ифодаланади. Бундай ғаллачилик кластерлари, кўпинча
расмиятчилик учун, номига тузилиб, минтақа (ҳудуд)нинг ижтимоий
-
иқтисодий
ривожланишини таъминламайди.
Ўзлари жойлашган минтақа (ҳудуд) иқтисодиётига уйғунлашган ва кластерлар
барқарор ривожланишининг жаҳон тажрибасини ўрганиш, уларнинг иштирокчилари
ҳисобланган хўжалик субъектлари ва бутун минтақа
(ҳудуд) учун афзалликларини
аниқлашга имкон берди (2
-
жадвал).
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul
www.e-itt.uz
310
1-
жадвал
Республикада 2023 йилда фаолият юритаётган ғаллачилик кластерлар тўғрисида маълумот
№
Ҳудудлар
номи
Клас
тер
ла
р с
они
Бирик
тири
лг
ан
ер
м
айдо
ни,
гект
ар
шундан
2
0
2
3
йилда
етиш
тир
ил
адиг
ан
бо
ш
оқ
ли до
н,
т
онна
шундан,
(тонна)
Ўрт
ача
ҳо
сил
до
рлик
,
ц/г
а
шундан,
(тонна)
Яратилг
ан
и
ш
ўрн
и
на
ф
ар
2
0
2
2
йилда
а
м
алг
а
ош
ирилг
ан
эк
сп
орт
м
инг
дол
л.
Клас
тер
да,
гек
т
ар
Фермер
хўжаликларида
Клас
тер
ла
р то
м
онида
н
Фе
р
м
ер х
ўжа
л
ик
лари
то
м
онидан
Кл
ас
тер
ла
рда,
ц/г
а
Фе
р
м
ер х
ўжа
л
ик
ларид
а,
ц/г
а
Со
ни
Майдо
ни,
гект
ар
Республика
бўйича
161 879 385
107 251 37 313 772 134 3 834 475 505 319 3 329 155 43,6
47,1
43,1
20 818 2 991
1
Қорақалпоғистон
Республикаси
10
23 600
2 135
991
21 465
33 660
3 077
30 583
14,3
14,4
14,2
196
2
Андижон
7
35 964
1 316
1 428
34 648
92 184
1 275
90 909
25,6
9,7
26,2
3
Бухоро
11
57 381
2 534
2 917
54 847
143 518
6 946
136 571
25,0
27,4
24,9
4
Жиззах
9
70 925
4 882
2 157
66 043
197 447
13 592
183 855
27,8
27,8
27,8
1 293
5
Қашқадарё
24
137 370
15 416
6 487 121 953 453 442
50 277
403 165
33,0
32,6
33,1
5 103 2 971
6
Навоий
5
42 775
8 595
42 775
75 178
75 178
17,6
17,6
85
7
Наманган
11
66 375
20 800
1 593
45 575
530 999
166 171
364 828
80,0
79,9
80,0
1 951
8
Самарқанд
18
94 230
2 676
4 291
91 554
376 920
10 704
366 216
40,0
40,0
40,0
261
9
Сурхондарё
11
82 954
16 846
1 964
66 108
267 660
50 531
217 129
32,3
30,0
32,8
9 971
20
10
Сирдарё
12
73 000
16 000
1 919
57 000
162 206
13 150
149 056
22,2
8,2
26,2
1 825
11
Тошкент
9
89 581
20 785
1 950
68 796
692 618
159 674
532 944
77,3
76,8
77,5
133
12
Фарғона
30
92 981
3 711
2 570
89 269
719 154
28 834
690 319
77,3
77,7
77,3
13
Хоразм
4
12 250
150
451
12 100
89 489
1 088
88 401
73,1
72,5
73,1
Манба:
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотлари.
www.e-itt.uz
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul
www.e-itt.uz
311
Монографик кузатишлар натижасида ғаллачилик кластерини ташкил этиш
жараёнига тўсқинлик қилувчи қуйидаги
муаммолар аниқланди:
-
ғаллачилик
кластерининг иштирокчи
-
корхоналари, ғаллачиликка ихтисослашган
хўжаликлар, сақлаш ва қайта ишлаш корхоналари ўртасидаги иқтисодий
муносабатларнинг асосланганлиги ва уйғунлашганлиги паст даражада;
-
асосий ишлаб чиқариш воситалари эскирган, замонавий қишлоқ хўжалик
техникалари ва технологиялари, хусусан хом
-
ашёни чуқур қайта ишлаш учун инновацион
технологиялар етишмайди;
2-
жадвал
Минтақа (ҳудуд) миқёсида ғаллачилик қуйи тармоғини кластерлашнинг
иқтисодиёт субъеклари учун афзалликлари
Минтақа иқтисодиётининг асосий субъектлари
Маҳаллий ҳокимият учун
Ишлаб чиқарувчилар учун
Истеъмолчилар учун
Барқарор иқтисодий ўсишнинг
таъминланиши
Корхонанинг бозордаги
улушини ошириш
Маҳсулот (иш, хизмат)лар
сифати ва истеъмол
хоссаларининг ошиши
Бюджетга, хусусан маҳаллий
бюджетга солиқ
тушумларининг ўсиши
Сифатли ва самарали
инфраструктура шаклланиши
Инновацион маҳсулот (иш,
хизмат)лар сотиб олиш
имкониятининг яратилиши
Ишлаб чиқарувчилар билан
алоқа ўрнатиш учун қулайлик
яралиши
Маҳсулот (иш, хизмат)ларни
сотиш харажатларининг
пасайтирилиши
Маҳсулот (иш, хизмат)лар
хариди баҳосининг
пасайтирилиши
Ишсизлик даражасининг
пасайтирилиши
Маҳсулот (иш, хизмат)ларнинг
юқори рақобатбардошлиги ва
халқаро бозорга чиқиш
имкониятлари
Мамлакатимизда ишлаб
чиқарилган товарларни
харид қилиш имкониятлари
Хом ашё ишлаб чиқаришдан
саноатлашишга томон
иқтисодий ривожланишни
диверсификациялаш
Кластер муносабатлари
иштирокчиларининг шахсий
манфаатдорлиги ва
ташаббускорлигининг ўсиши
-
Қолоқ
минтақалар фаоллигини
ошириб борилиши
Ишлаб чиқаришда
инновацияларни жорий
этишнинг кучайиши
-
Маҳсулот(иш, хизмат)лар
экспортининг ошиши
Давлат томонидан
инвестициялар ажратилиши
-
Давлатнинг халқаро миқёсда
обрўсини ошириш
Кичик, ўрта ва йирик
бизнеснинг самарали
ҳамкорлиги
-
-
инвестициялар жалб этиш ва инновацияларни жорий қилиш учун ўз маблағлари
етишмаслиги, маҳаллий ҳокимият органлари томонидан қўллаб
-
қувватлашнинг яхши
йўлга қўйилмаганлиги;
-
малакали кадрлар етишмаслиги ва уларни моддий рағбатлантириш тизимининг
ривожланмаганлиги ва ҳ.к.
Шундай қилиб, минтақани ижтимоий
-
иқтисодий ривожлантиришда инновацион
кластерларнинг ролини ҳам алоҳида эътиборга олишимиз зарур. Шунинг учун ҳам,
мутасадди маҳаллий давлат органлари инновацион кластерларни ташкил этиш ва
ривожлантиришга қулай шарт
-
шароитлар яратиши ҳамда улар орасидаги ўзаро
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul
www.e-itt.uz
312
муносабатлар яхши йўлга қўйилишига кўмаклашиши лозим деб ҳисоблаймиз.
Таъкидлашимиз жоизки, кластер тушунчаси, унинг ҳуқуқий мақоми ва фаолият
мезонлари ҳозирча қонунчилик билан тўлиқ қамраб олинмаган, шу боисдан, ташкилий
-
услубий таъминоти ҳам, қийинчиликлар ва муаммолар билан шаклланмоқда. Шунга
қарамасдан, мамлакатимизнинг айрим рақобатбардош тармоқларида, масалан, пахта
-
тўқимачилик кластерлари, кластерлашнинг жаҳон тажрибасидан фаол фойдаланмоқда.
Аммо, биз монографик тадқиқотлар олиб бораётган ғаллачилик қуйи тармоғини бундай
тармоқлар қаторига киритиш ҳали эрта.
Ташқи муҳит тез ўзгараётган шароитда янгича ижтимоий
-
иқтисодий тизимларни
яратишнинг объектив қонунлари, шунингдек аграр соҳада ҳукм сураётган муаммолар,
унинг қуйи тармоқларини, хусусан ғаллачилик қуйи тармоғини такомиллаштириш ва
рақобатбардошлигини оширишнинг дастаклари ҳамда механизмларини ишлаб чиқишни
талаб этмоқда. Мамлакатимиз минтақалари ўртасида ўз ҳудудларига инвестициялар
жалб қилиш имкониятлари учун рақобат муҳити вужудга келиб, албатта бу ғаллачилик
кластерлари ўртасида ҳам, рақобатнинг кучайишига олиб
келади. Айнан ғаллачилик
кластерларини ташкил этиш, уларнинг норматив
-
ҳуқуқий таъминоти ва ташкилий
-
иқтисодий механизмларини ривожлантириш мазкур қуйи тармоқ ва минтақа (ҳудуд)
ичида ҳамда минтақа (ҳудуд)лараро ҳамкорликни ривожлантиради. Чунки, ғаллачилик
кластерлари агробизнес учун узоқ муддатли истиқболда соғлом рақобатга асосланган
тадбиркорликнинг кафолати ҳисобланади. Натижада, аграр соҳанинг ғаллачилик қуйи
тармоғини модернизциялашда кластер ёндашуви туман, минтақа (ҳудуд) ва бутун
мамлакат миқёсида
юқори самарадорликни таъминлаши мумкин.
Шунингдек, замонавий рақамли технологияларни қўллаш, инновацион ёндашувлар,
давлат
-
хусусий шериклиги салоҳияти ва принципларидан самарли фойдаланиш, ҳамда
ғаллачилик кластери таркибидаги тузилмалар ўртасида иқтисодий муносабатларни
оқилона йўлга қўйиш, аграр соҳа бошқарувида горизонтал ва вертикал
интеграциялашувни мустаҳкамлаш ёрдамида юқори рақобатбардошликка эришиш
мумкин.
Хулоса ва таклифлар.
Мамлакатимиз ҳудудларини ривожлантиришда кластерлаш технологияларини
қўллаш имкониятларини баҳолаш натижаларини умумлаштириб, таъкидлаш жоизки,
ғаллачилик кластерларини ташкил этишга тизимли ёндашув ишлаб чиқилиши мақсадга
мувофиқ. Бундай ёндашув ғаллачилик кластерларининг мақбул тузилмасини аниқлаш,
уларнинг ижтимоий
-
иқтисодий ҳолатини баҳолаш ҳамда уларнинг истиқболдаги
фаолиятини баҳолаш имконини беради.
Фикримиз далили сифатида минтақавий ва ҳудудий ғаллачилик кластерларини
ташкил этишнинг кўп босқичли алгоритмини тақдим
этамиз.
Биринчи босқич
да ғаллачилик
қуйи тармоғининг ҳар хил даражада –
аввало
мамлакат миқёсида ва тегишли минтақа даражасидаги ижтимоий
-
иқтисодий аҳамияти
баҳоланади. Ғаллачилик қуйи тармоғининг минтақадаги рақобатлашув устунликларини
аниқлаш, уни кластерлашнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида дастлабки хулоса
шакллантиришга асос бўлди.
Иккинчи босқич
минтақада аграр соҳани ривожлантиришнинг умумий
тенденцияларини ва унда ғаллачилик қуйи тармоғининг ўрнини таҳлил қилиш
ишларини ўз ичига олади. Аграр соҳада ғаллачилик қуйи тармоғи ишлаб чиқаришни узоқ
муддатли барқарор ривожлантириш ёки маълум шароитларда маҳсулот ишлаб чиқариш
ҳажмининг барқарорлиги, юқори рентабеллик, мамлакатнинг бошқа минтақалари ва
экспортга маҳсулот сотиш ҳамда янги иш ўринларини яратишни таъминласа, демак уни
кластерлаш мақсадга мувофиқ ва истиқболли ҳисобланади.
Учинчи босқич
да ғаллачилик қуйи тармоғи ва унга ёндаш тармоқлардаги етакчи
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul
www.e-itt.uz
313
рақобатбардош корхоналар аниқланади. Бунда ҳисоб
-
китоб ишларини амалга ошириш
учун миқдор кўрсаткичлари каби (ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажми, экспорт
қилинган маҳсулотлар, моддий
-
техник ресурслар, меҳнатга яроқли аҳоли ва б.), миқдор
кўрсаткичлари (қишлоқ хўжалик экинларининг ҳосилдорлиги, чорва моллари ва
паррандалар маҳсулдорлиги, маҳсулотлар ассортименти ва б.) ҳам инобатга олиниши
лозим.
Умуман кластернинг, хусусан ғаллачилик кластерининг ҳам, бошқа ишлаб чиқариш
бирлашмаларидан муҳим фарқли жиҳати, бу тизимдаги иштирокчи
-
корхоналар ўртасида
рақобатлашув
мавжудлигидир.
Шунинг
учун
умумий
рақобат
майдонида
корхоналарнинг битта кластерга тегишлилиги муҳим белгиларидан бири ҳисобланади.
Шунингдек, корхоналарнинг битта кластерга тегишлилиги, улар учун умумий бўлган
инфратузилма объектларидан фойдаланиши, манфаатларининг умумийлиги ва ўзаро
манфаатдор ҳамкорлиги, илмий тадқиқотларнинг ҳамкорликда олиб борилиши, махсус
кадрларнинг битта манбада тайёрланиши ҳамда битта илмий
-
инновацион марказ
томонидан хизмат кўрсатилишидан иборат.
Тўртинчи босқич
да ғаллачилк кластерининг ядросини ташкил этувчи
корхоналарнинг горизонталь ва вертикаль ўзаро боғлиқлиги таҳлил қилинади. Ушбу
таҳлилнинг асосий мақсади ғаллачилик кластери ташкил этиладиган ҳудуднинг
чегараларини ва иштирокчи
-
корхоналар ўртасидаги иқтисодий муносабатларнинг
мустаҳкамлигини аниқлаш заруратидан иборат.
Бешинчи босқич
га доир тадбирларни амалга ошириш чоғида харитада ғаллачилк
кластерининг ҳақиқий чегаралари белгиланади. Ғаллачилик кластерининг ҳудудий
(географик) тасвири нафақат жойлашган ҳудуд, балки унинг моддий
-
техник ва меҳнат
ресурслари билан таъминланиши тўғрисидаги ахборотларни ҳам ўз ичига олиши лозим.
Олтинчи босқич
SWOT-
таҳлилидан иборат бўлиб, ғаллачилик кластерининг рақобат
муҳитидаги афзалликлари ва камчиликларини ифодалайди. Бу эса, ўз навбатида, аниқ
бошқарув қарорларини ишлаб чиқиш учун имкониятлар яратади.
Якунловчи,
еттинчи босқич
минтақа (ҳудуд)да ғаллачилик кластерини
ривожлантириш стратегияси ҳамда тактикасини амалга ошириш чора
-
тадбирлар ишлаб
чиқилишини ўз ичига олади.
Республика ҳукумати ва маҳаллий ҳокимият органларининг мутасаддилари
ғаллачилик кластерини ташкил этиш ҳамда ривожлантиришни қўллаб
-
қувватлаш
ишларини тизимли ташкил этишлари лозим. Чунки, бу тизимли
-
мажмули ёндашув талаб
этадиган мураккаб ва ўзига хос жараён бўлиб, самарали фаолият кўрсатиши нафақат
минтақада ва бутун мамлакат миқёсида иқтисодий кўрсаткичлар ўсишини таъминлайди,
балки озиқ
-
овқат хавфсизлигини бартараф этиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, яширин
иқтисодиёт ва коррупциянинг олдини олиш, аграр бозор иштирокчиларининг ўртасида
даромадларни адолатли тақсимлашга ҳам ёрдам беради.
Шунингдек, минтақавий ғаллачилик кластерларини ташкил этиш ҳамда барқарор
ривожлантириш қуйидаги муҳим қоидаларга асосланиши лозим:
-
ғаллачилик қуйи тармоғини техник ва технологик қайта қуроллантириш
асосларини тайёрлаш;
-
инвестициялар жалб қилиш имкониятларини аниқлаш ва асослаш;
-
ишлаб чиқариш технологияларига инновациялар жалб қилишни фаоллаштириш
ва уларни бошқариш жараёнларини такомиллаштириш;
-
тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай муҳит яратиш;
-
ғаллачилик кластерларини маҳаллий ҳокимият томонидан қўллаб
-
қувватлаш,
хусусан давлат томонидан тартибга солиб туриш ёки бевосита иштирок этиш орқали.
Ғаллачилик
кластерининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлашда
инфратузилма ташкилотлари ва асосий иштирокчи
-
корхоналарни, ғаллачиликка
ихтисослашган хўжаликлар, жумладан сақлаш ва қайта ишлаш корхоналарини
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul
www.e-itt.uz
314
жойлаштириш ҳамда меҳнат ресурслари таъминоти муҳим роль ўйнайди.
Адабиётлар/ Литература/ Reference:
Feldman, V.P., Audretsch D.B. (1999) Innovation in Cities: Science based Diversity,
Specialization and Localized Competition // European Economic Review. -
№ 43.
- P. 31-39.
Ketels, Ch. (2013) «Recent Research on Competitiveness and Clusters: What Are
the
Implications for Regional Policy?» Cambridge Journal of Regions, Economy a
nd Society.
Marshall A. (1980) Principles of Economics, London: Macmillan.
Айтимбетов А.К. (2023) Балиқчилик тармоғи самарадорлигини оширишнинг
ташкилий
-
иқтисодий асосларини такомиллаштириш. и.ф.бўйича фалсафа доктори (PhD)
диссертацияси автореферати, Тошкент. 58 б.
Балашова, Н. (2004) Формирование кластера по производству и переработке нута /
Н. Балашова // АПК: экономика и
управление.
-
№ 10.
-
С. 38
-41.
Доржиева, Е.В. (2011) Формирование агропромышленных кластеров как условие
инновационного развития региональных систем / Е. В. Доржиева // Известия ИГЭА.
-
№ 4
(78). -
С. 64
-69.
Егорова
И.Е., Николаев
М.В. (2006) Методические аспекты формирования кластеров в
региональной экономике / И.Е. Егорова, М.В. Николаев // Основные направления
исследований ЯФ НП «Алмасная Палата России»: Сб. ст.
-
Якутск: Изд
-
во ЯГУ,
-
С. 16
-24.
Кенжегузин, М.Б., Днишев, Ф.М., Альжанова, Ф.Г. (2005) Наука и инновации в рыночной
экономике: мировой опыт и Казахстан.
-
Алматы, ИЭ МОН РК, 256 с.
Мигранян, А.А. (2002) Теоретические аспекты формирования конкурентоспособных
кластеров. // Вестник КРСУ.
-
№ 3.
Мирзиёев Ш.М. (2021) Ш.М. Мирзиёев раислигида 2021 йил 27 октябрь куни қишлоқ
хўжалигида кластер тизимини ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор
йиғилишидаги нутқи, https://dar
yo.uz/k/2021/10/27/
Митенев, В.В., Гулый, И.М. Теоретико
-
методологические основы кластерных систем.
[Электронный ресурс]. Режим доступа:
http://joumal.vscc.ac.ru/php/jou/36/art36_03.php
Печаткин, В.В., Гаймалова, С.М. (2009) Теоретические и практические аспекты
формирования
конкурентоспособных кластеров в регионах России. Евразийский
международный научно
-
аналитический журнал
,
Проблемы современной экономики,
№3(31),
[Электронный
ресурс].
Режим
доступа:
economy.ru/art.php?nArtId=2785
Портер М. (1993) Международная конкуренция: пер. с англ. / М. Портер; ред. и пред.
В.Д. Щетинина. –М.: Международные отношения, –
896
с.
Райзберг
Б.А., Лазовский Л.Ш., Стародубцева Е.Б. (2010) Современный экономический
словарь. Издатель
-
во: Инфра
-
М,
-
512 с.
Рахматов
М.А., Зарипов Б. (
2018
) Кластер –
интеграция, инновация ва иқтисодий
ўсиш. «Zamin Nashr», Тошкент,
-
Б.9
.
Розиқов Жаҳонгир Мустақим
ўғли
. (2023)
Мева
-
сабзавотчилик кластерларини
бошқаришни такомиллаштириш.
и.ф.ф.д(PhD) диссертацияси автореферати, –Тошкент.
-
50
б.
Сердобинцев, Д.В., Съемщикова, Е.В., Алешина, Е.А. (2012) Развитие механизма
агропромышленной интеграции в направлении кластеризации на основе частно
-
государственного партнерства / Д.В. Сердобинцев, Е.В. Съемщикова, Е.А. Алешина //
Вестник Саратовского госагроуниверситета им. Н.И. Вавилова.
-
№ 06.
-
С. 80
-85.
Файзиев О.Р. (2022) Мойли экинлар маҳсулотлари етиштириш ва қайта ишлаш
ташкилий
-
иқтисодий асосларини такомиллаштириш. и.ф.бўйича фалсафа доктори (PhD)
диссертацияси автореферати, Тошкент.
-
56 б.
