Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul
www.e-itt.uz
325
СТРАТЕГИК БОШҚАРУВДА УНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИНИ
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Йўлдошалиев Шахзодбек Фарход ўғли
Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти
ORCID: 0009-0004-3617-0746
shahzodbekyoldoshaliyev@gmail.com
Аннотация.
Мазкур мақолада
бозор
иқтисодиёт шароитида унинг ўзгарувчанлигига
мослашишни таъминлашга қаратилган стратегик бошқарув технологияларини
такомиллаштириш масалалари ўрганилган.
Калит сўзлар:
бозор иқтисодиёти, бошқариш, стратегик бошқариш, бошқариш
дастаги, бошқариш технологияси.
СОВЕРШЕНСТВОВАНИЕ ТЕХНОЛОГИИ ЕЕ ВНЕДРЕНИЯ В
СТРАТЕГИЧЕСКОМ УПРАВЛЕНИИ
Йўлдошалиев Шахзодбек Фарход углы
Ташкентский институт текстильной
и легкой промышленности
Аннотация.
В данной статье рассматриваются вопросы совершенствования
технологий стратегического управления, направленные на обеспечение адаптации к его
изменчивости в условиях рыночной экономики.
Ключевые
слова:
рыночная экономика, менеджмент, стратегический менеджмент,
рычаг управления, технология управления.
IMPROVING THE TECHNOLOGY OF ITS IMPLEMENTATION IN
STRATEGIC MANAGEMENT
Yoldoshaliev Shahzodbek Farkhod ugli
Tashkent Institute of Textile and Light Industry
Annotation.
This article examines the issues of improving strategic management
technologies aimed at ensuring adaptation to its variability in the conditions of the market
economy.
Keywords:
market economy, management, strategic management, management lever,
management technology.
UO
‘
K: 005.93:655
VII SON - IYUL, 2024
325-329
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul
www.e-itt.uz
326
Кириш.
Ўзбекистонда амалга оширилаётган жадал ислоҳотлар шароитида тўқимачилик
корхоналарининг бозор иқтисодиёти ўзгаришларига мосланувчанликка қаратилган
стратегик бошқарув технологияларини такомиллаштиришга алоҳида
эътибор қаратилмоқда.
2022-
2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида
«Тўқимачилик саноати маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 2 баробарга кўпайтириш»
(
Фармон, 2022) вазифаси белгиланган. Бу каби устувор вазифаларни муваффақиятли ҳал
этилиши
республикамиз
тўқимачилик
корхоналарида
стратегик
бошқарув
технологияларини такомиллаштиришни тақозо этади.
Адабиётлар шарҳи.
Бошқарув назарияси ва амалиётида стратегия ва стратегик бошқарув масалалари кенг
миқёсда ўрганилган. Хусусан,
Клейнер (2008)нинг
таърифига кўра, «стратегик бошқарув
-
бу бизнес муваффақиятига эришиш учун компания стратегиясини шакллантириш,
амалга ошириш ва ўзгартириш жараёнларига асосланган корхонани бошқариш бўйича
қарашлар ва тавсиялар тизимидир».
Хоффер ва Шенделлар (1978)нинг
фикрича эса, «стратегия
-
бу корхонанинг ўз
олдига қўйган мақсадлари ва вазифалари ўртасидаги асосий алоқадир».
И.Ансофф (2006)
ўзининг “Корпоратив стратегия” китобида стратегик бошқарувни
“билиш усули, унинг бошланиши стратегик ташхис,
давоми
-
қўшимча чора
-
тадбирлар
йўли ва авж нуқтаси
-
янги маҳсулотлар, янги бозорлар ва технологиялар, шунингдек,
янги имкониятлар”
(
Миддлтон,
2006)
сифатида талқин қилади.
Родионова (2013)
стратегик бошқарувни “стратегик қарорларни ишлаб чиқиш,
қабул қилиш ва амалга ошириш жараёни, унинг марказий бўғини корхонанинг ўз ресурс
салоҳиятини ташқи муҳитнинг имкониятлари ва таҳдидлари билан таққослашга
асосланган стратегик танловдир”,
-
деб тушунади .
Исаев
(2021)
томонидан
эса
тўқимачилик
саноати
корхоналарида
интеграциялашган сифат менежменти ва стратегик бошқариш тизимининг концептуал
асослари ўрганилган. Аммо, ушбу манбаларда тўқимачилик саноати корхоналарида
стратегик бошқарув технологияси масаласи етарлича ўрганилмаган.
Тадқиқот методологияси.
Илмий
-
тадқиқот методологияси бўлиб диалектика услуби ҳисобланади ва тадқиқот
жараёнида статистик, танлаб кузатиш, таққослаш каби усуллардан фойдаланилди.
Таҳлил ва натижалар муҳокамаси
.
Бугунги кунда тўқимачилик саноатининг ҳам ички, ҳам ташқи бозорида
рақобатнинг кескинлашуви узоқ муддатга мўлжалланган ривожланиш стратегияларини
ишлаб чиқиш ҳамда уни муваффақиятли амалга оширишда самарали замонавий
стратегик бошқарув усул ва технологияларидан фойдаланишни талаб этади. Зероки,
ўзгарувчан бозор иқтисодиёти шароитида ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш
орқали сифатли маҳсулот турларини ишлаб чиқариш орқали истеъмолчилар талабини
юқори даражада қондиришни таъминлаш ҳар бир саноат корхонасининг рақобатда
устунлигини таъминлаши асосида ҳаётий яшовчанлик даврини узайтиришга имконият
яратади. Шу боисдан, замонавий иқтисодий шароитда корхонани бошқариш
раҳбарлардан стратегик менежмент соҳасида янги усул ва кўникмаларни эгаллашни
ҳамда ривожланиш стратегиясини бошқариш соҳасида замонавий восита ҳамда
дастаклардан фойдаланишни,
бошқарув технологиясини такомиллаштиришни талаб
этади.
Умуман, технология –
бу маълум фаолият ҳамда жараённи амалга оширишда
ресурслар, воситалар, дастаклар, усулларнинг мақсадли натижага эришишдаги муқобил
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul
www.e-itt.uz
327
тақсимотидир. Шунинг учун, бошқариш технологияси
-
бу ҳозирги даврда ва стратегик
истиқболда корхонанинг олдига қўйган мақсадига эришишда бошқариш жараёнини
ташкил этишдаги зарурий ресурсларнинг муқобил тақсимланишидир. Шундан келиб
чиқиб, тўқимачилик корхоналарини стратегик бошқариш технологиясининг ўзига хос
жиҳатлари ресурслар таъминоти ҳамда улардан фойдаланишнинг ҳолати билан
изоҳланади.
Ҳозирда
фаолиятни бошқарув технологиялари қуйидаги тўртта катта гуруҳга
ажратилади
:
1. Анъанавий технологиялар.
Улар қисман касбий мероснинг натижаси бўлиб,
қисман қонунда мустаҳкамланган. Анъанавий технологиянинг энг ёрқин намуналаридан
бири молиявий натижаларни ҳисобга олиш тизимидир. Деярли барча республикамиз
корхоналари фаолиятини бошқариш жааёнида қўлланилади.
2. Тармоқ технологиялари.
Улар ихтисослашган саноат хизматлари ва органлари
фаолиятида қўлланилади. Саноатга хос бошқарув технологияларидан фойдаланилганда
самарадорлик масалаларига доир соҳа фаолиятини махсус технологик қўллаб
-
қувватлаш
ишлаб чиқилади.
3. Профессионал.
Ушбу гуруҳ бошқарув технологиялари
консальтинг хизмат
кўрсатувчи агентликлар томонидан корхонанинг махсус буюртмаси асосида яратилади.
Уларнинг афзаллиги
-
муайян корхонанинг ўзига хос хусусиятларини
ва технологияни
яратадиган муайян даврни ҳисобга олиш қобилиятидир. Камчиликлари
-
юқори харажат
ва кўп қирраликнинг йўқлиги: уларни қўллаш доираси жуда тор.
4.
Инновацион.
Улар корхонанинг бошқарув хизмати томонидан бошқарувдаги
замонавий инновацион технологияларни қўллаш асосида мавжуд муаммоларни ҳал
қилиш учун яратилади. Корхонада бундай технологияларни ишлаб чиқиш ва амалга
ошириш учун мутахассисларнинг энг юқори малакаси талаб қилинади.
Тўқимачилик корхонасида стратегик бошқарув жараёни қуйидаги ўзаро боғлиқ
бешта босқичдан иборат бўлиб, мантиқан бир
-
бирига боғлиқдир: стратегик таҳлил,
миссия ва мақсадларни танлаш, стратегияни белгилаш, уни амалга ошириш ва стратегик
назорат. Шуни таъкидлаш лозимки, ҳозирги кунда стратегик бошқарув корхоналар
фаолиятини бозор иқтисодиёти шароитида бошқаришнинг энг самарали усулларидан
бири саналсада, стратегик бошқарувнинг мақсадга мувофиқлиги ва имкониятлари ҳам
чеклангандир ва бошқарувнинг бу тури ҳар қандай вазифа ва амалий вазиятлар учун
универсал эмас.
Бизнинг фикримизча, стратегик бошқарув тизимида стратегия ва тегишли бизнес
дастурини ишлаб чиқиш ҳамда стратегик мақсадларга изчил эришиш учун зарур бўлган
барча чора
-
тадбирларни амалга ошириш энг қийин жараён ҳисобланади. Тадқиқот
жараёнида стратегик бошқарув объектлари сифатида тўқимачилик корхоналарининг
фаолияти (жорий ва келажакда) қуйидаги учта соҳада
кўриб чиқилади:
1) услубий (стратегик бошқарув соҳасидаги механизмлар ва воситалар ҳақида янги
билимларни шакллантириш, замонавий дастакларни танлаш);
2) ташкилий (стратегияни ишлаб чиқиш, уни амалга ошириш ва назорат қилишни
ташкил этиш);
3) ижтимоий
-
иқтисодий (миссиянинг таърифи, стратегик натижаларга эришиш
учун ресурслар, корхона ва минтақанинг ривожланиш мақсадлари ўртасидаги
муносабатлар ва бошқалар).
Фикримизча, ҳозирги вақтда тўқимачилик корхоналарининг ишлаб чиқариш
самарадорлигини ва рақобатбардошлиги ошишини таъминлашга йўналтирилган
истиқболда ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга оширишнинг
асосланган ҳамда амалиётда қўлланилган замонавий дастакларини ўз ичига оладиган
стратегик бошқарув комплекс тизими зарур.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul
www.e-itt.uz
328
Биз томондан ишлаб чиқилган тўқимачилик саноати корхоналарини стратегик
бошқариш самарадорлигини ошириш концептуал модели ушбу корхоналарни
ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш ва
амалга ошириш восита ва дастакларини
замонавийлаштириш зарурлигини назарда тутувчи стратегик устуворликлар тизимини
ўз ичига олади (1
-
расм).
1-
расм. Тўқимачилик саноати корхоналарини стратегик бошқариш
самарадорлигини ошириш концептуал модели
Манба:
муаллиф ишланмаси.
Корхоналарни ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга
ошириш восита ва дастакларини замонавийлаштириш зарурлигини
назарда тутувчи тўқимачилик саноати корхоналарини стратегик
бошқариш самарадорлигини ошириш концептуал модели
Саноат корхоналарини
стратегик бошқариш самарадорлигини оширишнинг
устувор тизими
Тўқимачилик корхонаси фаолияти узлуксизлигини таъминлаш
Тўқимачилик корхонасининг ички
рискларини
минималлаштириш
Тўқимачилик корхонасини ривожлантириш бўйича стратегик
мақсадларни танлаш ва асослаш жараёнини расмийлаштириш
Тўқимачилик корхонасининг бизнес
-
жараёнлари
самарадорлигини ошириш
Қўшилган
бизнес қийматини яратиш жараёнини
шакллантирадиган молиявий ва молиявий бўлмаган
кўрсаткичларни интеграция қилиш схемасини яратиш
Са
но
ат
корх
она
си
ни
р
ивож
ланти
ри
ш
стратеги
яс
и
ни
и
ш
ла
б ч
и
қи
ш
в
а амалг
а о
ш
и
ри
ш
дас
та
кл
ари
ни
в
а мех
ани
змл
ари
ни
так
омил
лаш
ти
ри
ш
й
ўн
ал
и
ш
лари
Концептуал моделни амалга оширишнинг якуний натижаси: бизнес қийматини
ошириш
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul
www.e-itt.uz
329
Самарали бошқарув механизми компания раҳбарларидан муайян воситани қўллаш
мақсадларини аниқлашни талаб қилади. Ушбу босқич жуда муҳимдир, чунки у муайян
восита ёки уларнинг комбинацияси самарадорлигини баҳолаш учун ишлатилади.
Хулоса ва таклифлар.
Тўқимачилик саноати корхоналарида стратегик бошқарув самарадорлигини
ошириш учун қуйидаги таклифларни берамиз:
-
тўқимачилик корхоналари бошқарув таркибий тузилмасини бозор ўзгаришларига
мосланувчан тарзда шакллантириш зарур;
-
тўқимачилик корхоналарида узоқ муддатга мўлжалланган стратегик ривожланиш
режаларини ишлаб чиқиш лозим;
-
тўқимачилик
корхоналарида
стратегик
бошқарув
технологиясини
такомиллаштириш лозим;
-
тўқимачилик корхоналарда стратегик бошқарув самарадорлигини баҳолашнинг
замонавий усулларини ишлаб чиқиш ва уни амалиётга муваффақиятли жорий этиш.
Адабиётлар/Литература/Reference:
Hoffer C.W. and Shendel D. (1978) Strategy Formulation: Analytical Concepts. St. Paul, MN:
West Publishing Company.
Исаев
Р
.
А
.
Тўқимачилик
саноати
корхоналарида
интеграциялашган
сифат
менежменти
ва
стратегик
бошқариш
тизимининг
концептуал
асослари
//
Бизнес
-
эксперт
.
–
Тошкент
.
№3. –
2021.
–
7-
9 б.
Клейнер, Г.Б.
(2008)
Стратегия предприятия [Текст] / Г. Б. Клейнер. –
М.: Дело,
–
567
с.
Миддлтон Д.
(2006)
Библиотека избранных трудов о стратегии бизнеса: пятьдесят
наиболее влиятельных идей всех времен [Текст]: [пер. с англ.] / Д. Миддлтон. –
М.: Олимп –
Бизнес, –
258 с.
Родионова В.Н.
(2013)
Стратегический менеджмент [Текст]: учеб. пособие / В.
Н.Родионова. –
2-
е изд., испр. и перераб. –
М.: РИОР: ИНФРА, 2013. –
78 с.
Фармон (2022) Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022
-
2026 йилларга
мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида” 2022 йил 28
январдаги ПФ
-60-
сонли Фармони
