Авторы

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.eitt.48647

Ключевые слова:

услуга связи информация отрасль связи услуга производство экономика связи

Аннотация

Данная научная статья посвящена роли услуг связи в развитии современной экономики. Сделаны предложения и рекомендации о том, что обеспечение быстрого и качественного обращения информации посредством услуг связи стало сегодня главным критерием экономики, развития и процветания страны.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul

www.e-itt.uz

411


РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ ШАРОИТИДА АЛОҚА ХИЗМАТЛАРИНИ

ИҚТИСОДИЁТНИ РИВОЖЛАНТИРИШДАГИ ЎРНИ

PhD

Хазратов Аброр Панжиевич

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти

ORCID: 0009-0005-5875-2509

xazratovabror58@gmail.com


Аннотация.

Ушбу илмий мақолада

алоқа хизматларининг замонавий иқтисодиётни

юксалтиришдаги ўрнига

алоҳида эътибор қаратилган. Алоқа хизматлари орқали

ахборотларни тез ва сифатли айланишини таъминлаш бугунги кунда мамлакат
иқтисодиёти, тараққиёти ҳамда равнақининг бош мезонига айланиб улгурганлиги бўйича

таклиф ва тавсиялар берилган.

Калит сўзлар:

алоқа хизмати, ахборот, коммуникация соҳаси, хизмат кўрсатиш,

ишлаб чиқариш, алоқа иқтисодиёти.

РОЛЬ УСЛУГ СВЯЗИ В ЭКОНОМИЧЕСКОМ РАЗВИТИИ В

ЦИФРОВОЙ ЭКОНОМИКЕ

PhD

Хазратов Аброр Панжиевич

Самаркандский институт экономики и сервиса

Аннотация.

Данная научная статья посвящена роли услуг связи в развитии

современной экономики. Сделаны предложения и рекомендации о том, что обеспечение
быстрого и качественного обращения информации посредством услуг связи стало сегодня

главным критерием экономики, развития и процветания страны.

Ключевые

слова:

услуга связи, информация, отрасль связи, услуга, производство,

экономика связи.

THE ROLE OF COMMUNICATION SERVICES IN ECONOMIC DEVELOPMENT

IN THE DIGITAL ECONOMY

PhD

Xazratov Abror Panjievich

Samarkand Institute of Economics and Service

Abstract.

This scientific article is devoted to the role of communication services in the

development of the modern economy. Proposals and recommendations have been made that
ensuring fast and high-quality circulation of information through communication services has

today become the main criterion for the economy, development and prosperity of the country.

Key words:

communication service, information, communication industry, service,

production, communication economics.

UO

K: 332.1

VII SON - IYUL, 2024

411-415


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul

www.e-itt.uz

412

Кириш

.

Бутун дунё глобаллашув ҳамда рақамли иқтисодиёт шароитида алоқа хизматлари

замонавий иқтисодиётни юксалтиришда муҳим аҳамият касб этади. Бу биринчи

навбатда, ахборотлаштириш ва коммуникация

соҳасини дунё иқтисодиётига нисбатан

мутаносиб суръатда ривожланиши билан белгиланади. Ҳозирда дунё аҳолисининг 53
фоиздан кўпроғи ёки 5,2 млрд. киши

56

алоқа хизматларидан фойдаланиш имконига эга

ва бу кўрсаткич ошишда давом этмоқда. Таъкидланишича, 2018 йилдан 2019 йилгача

алоқа хизматларидан фойдаланувчилар сони 5,3 фоизга ошган. Шу билан бирга

3,6 млрд.киши алоқа хизматларидан фойдаланиш имконига эга эмас. Уларнинг аксарият
қисми

энг кам ривожланган давлатларнинг фуқароларидир. Европа давлатларида бу

кўрсаткич энг юқори

(82,5 фоиз), Африкада энг паст (28,2 фоиз)ни ташкил этмоқда.

57

Дунё аҳолисининг 96 фоизи мобил рақамли сигналдан фойдаланиш ҳудудида

жойлашган, бундан 93 фоизини 3 G ёки ундан юқорироқ авлоддаги сингналлар ташкил
қилади. Европа давлатлари, Ғарбий яримшарлар ва Осиё

-

Тинч океани минтақасида

мобил рақамли сигнал билан қопланганлик 95 фоизни, араб давлатларида 91 фоизни,

МДҲ давлатларида 88 фоизни ва Африкада 79 фоизни ташкил қилади. Шу жумладан

Россия давлати статистик маълумотларига кўра уяли алоқа хизматларидан 34
миллиондан ортиқ киши фойдаланмоқда, бу оддий симли телефон абонентлари

сонининг 70 фоизини ташкил этади

58

Кишилик жамияти пайдо бўлибдики, инсонлар хабарларни бир манзилдан иккинчи

манзилга етказишга ҳаракат қилади, бунинг учун улар, дастлаб, чопарлар ва

кабутарлардан, кейинчалик шартли сигналлар –

гулханлар, чироқлар, ҳар хил овоз

чиқарувчи асбоблардан фойдаланишган. Даврлар ўзгариши билан хабарлар ёзма ҳолда

жўнатилиши натижасида почта алоқаси пайдо бўлди.

Адабиётлар шарҳи.

Савдо ва саноат тараққиётининг жадал суръатлари ахборотларни тез етказишга

имконият яратадиган янги алоқа усулларига катта эҳтиёжни юзага келтирди. Натижада

ўн саккизинчи аср охирига келиб оптик алоқа пайдо бўлди, ўн тўққизинчи асрга келиб,

ахборотларни сим орқали катта тезликда узатишнинг электр усуллари кашф этилди.
П.Л.Шиллинг 1832 йилда электр телеграфни яратди

59

. С.Морзе

60

1837 йилда

электромагнит телеграф аппаратини яратган бўлса 1876 йилга келиб, шотланд

ихтирочиси А.Г.Белл телефонни кашф этди

61

.

Рус олими Голубцкая

(2006)

ўзининг “Экономика связи: учебник для студентов

вузов” номли дарслигида:

“Алоқа иқтисодиёти

-

иқтисодиёт фанининг бир тармоғи

бўлиб, унинг предмети бозор муносабатлари шароитида ишлаб чиқарувчи кучлар билан

боғлиқ ҳолда алоқа соҳасида

ишлаб чиқариш муносабатлари ва уларнинг ривожланиш

қонуниятлари ҳисобланади”

-

дея таъриф берган.

Голубцкаянинг

(2009)

иккинчи электрон китоби “Банк лекций. Экономика связи” да

-

“Алоқа хизмати

-

алоқа операторлари (ташкилотлари)нинг маълумотларни узатиш

бўйича ишлаб чиқариш фаолиятининг якуний фойдали натижасидир (масалан, бўлиб

ўтган шаҳарлараро телефон суҳбатлари; телеграммалар ёки почта жўнатмалари

узатилган ва қабул қилувчига етиб келган)”

-

деган фикрни ҳам илгари суради.

56

https://aniq.uz/statistika/dunyo

57

“Рақамли тараққиётни ўлчаш: 2019 йил учун фактлар ва рақамлар”

-

Халқрао электр алоқаси иттифоқи докладида

2019 йил

58

“Рақамли тараққиётни ўлчаш: 2019 йил учун фактлар ва рақамлар”

-

Халқрао электр алоқаси иттифоқи докладида

2019 йил

59

Телеграмм тарихи. https://ziyouz.uz/i

lm-va-fan/texnologiya/telegraf-tarixi

60

Ўша жойда

61

Телеграмм тарихи. https://ziyouz.uz/ilm

-va-fan/texnologiya/telegraf-tarixi


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul

www.e-itt.uz

413

Тадқиқот методологияси.

Тадқиқот жараёнида тизимли таҳлил, анализ ва синтез, индукция ва дедукция,

мантиқий ёндашув, танлаб кузатиш, иқтисодий

-

математик, статистик ва иқтисодий

таҳлил услуби қўлланилди.

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.

Алоқа хизматлари ижтимоий ишлаб чиқариш тармоқларидан биридир.

Алоқа

хизматларининг асосий вазифалари

-

алоқа истеъмолчиларига турли кўринишдаги

хабарларни: (хатлар, телеграммалар, телефон суҳбатлари, маълумотлар ва бошқа турдаги
маълумотларни узатиш етказиш хизматларини) тақдим этишдан иборат. Турли хўжалик

юритувчи

субъектлар ҳамда аҳолига ахборот йиғиш, қайта ишлаш ва узатиш бўйича

хизматлар кўрсатиш орқали алоқа моддий ишлаб чиқаришнинг барча характерли
хусусиятларини намоён этади.

Алоқа хизматларининг фойдаланиш қиймати –

ишлаб чиқариш ва ноишлаб

чиқариш соҳаларида, одамларнинг жамиятдаги ва шахсий ҳаётларида истеъмол

қилинадиган хабарларни узатиш жараёнларининг фойдали самараси ҳисобланади.

Алоқа хизматлари соҳасида ишлаб чиқариш соҳасининг хизмат кўрсатиш асносида

яратилган қиймат ялпи ички маҳсулотга, шунингдек, ушбу маҳсулотнинг зарур ва

қўшимча меҳнат билан яратилган даромадларини ташкил этадиган қисмига киритилади.

Алоқа хизматларининг моддий ишлаб чиқариш тармоғи сифатидаги иқтисодий

белгиси саноат ҳамда ишлаб чиқаришнинг бошқа тармоқларига ўхшаш алоқа

хизматларини яратишдаги меҳнат воситалари, меҳнат объектлари шу билан биргаликда
алоқа хизматлари кўрсатувчи ходимларнинг бу жараёнда иштирок этишидир.

Алоқа хизматларининг иқтисодий табиати унинг тармоқ хусусиятларидан келиб

чиқадиган ўзига хос хусусиятлари билан баҳоланади. Яъни:

Биринчидан, яратилаётган маҳсулотнинг ўзига хос хусусиятлари билан

белгиланади, бу янги моддий маҳсулот эмас, балки хизмат шаклида фаолият юритадиган

ахборот узатиш хизматлари жараёнининг якуний фойдали таъсири ҳисобланади

.

Иккинчидан, алоқа хизматларининг ишлаб чиқариш жараёнларида истеъмол

қилиш жараёнининг вақт ичида ажралмас фаолият турига эга бўлади. Алоқа
хусусиятидан келиб чиқиб, алоқа хизмати кўрсатиш воситаларини истеъмолчиларга

яқинлаштириш, жамоавий (алоқа идоралари, йиғилиш пунктлари) ва якка тартибда

(мижозларни қабул қилиш бўлимлари) хизмат кўрсатувчи бўлимларнинг ўзаро бир–

бирларига яқинлигини ошириш талаблари инобатга олинади.

Учинчидан, ишлаб чиқариш жараёнида меҳнат объекти сифатида ахборот фақат

фазовий силжишга дучор бўлади ва бу жараён орқали ахборот узатишнинг ишончлилиги,

уни кўпайтиришнинг аниқлиги ва узатиш жараёнларида унинг истеъмол

хусусиятларини тавсифловчи барча сифат ва

миқдорий параметрларнинг таъминланиши

алоҳида аҳамият касб этади

.

Тўртинчидан, алоқа хизматларида ахборот узатиш жараёни ҳар доим икки

томонлама бўлади, ахборотни жўнатувчи ва юборилган ахборотни қабул қилувчи.

Алоқа хизматлари ишлаб чиқариш жараёнида бир

нечта операторларнинг

иштироки бутун мамлакат бўйлаб алоқа объектларини ташкил этиш ва техник
фойдаланиш қоидаларига ягона талабларни қўяди, шунингдек, рақамли иқтисодиёт

шароитида уларнинг ўзини–ўзи таъминлаши учун алоқа ташкилотлари ўртасидаги

хизматлар учун ҳисоб

-

китоблар тизимини жорий этиш зарурлигига олиб келади.

Ҳозирги

пайтда бутун дунё бўйича алоқа хизматларининг ҳамма тақдимотчилари

бир йилда бир неча ўн минг километрли оптик толали кабелларни ер остига, океанлар,

денгизлар, дарёлар тубига, тоннелларга, электр узатиш линиялари бўйича ва

коллекторларга ётқизмоқдалар. Жуда катта компаниялар, жумладан IBM, Lucent

Technologies, Nortel, Corning, Alcoa Fujikura, Siemens, Pirelli компаниялари оптик толали


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul

www.e-itt.uz

414

технологиялар соҳасида интенсив тадқиқотлар олиб боришмоқда. Энг прогрессив
технологиялар қаторида зич спектрли мультиплексирлашни DWDM (Dense Wavelength

Division Multiplexing) ва ноль бўлмаган аралаш дисперсияли толани TrueWave (Lucent

Technologies) ёки DWDM сигналини узатиш учун махсус мўлжалланган S

MF-LS (Corning)

толаларни кўрсатиш мумкин.

Алоқа хизматлари орқали ахборотларни тез ва сифатли айланишини таъминлаш

бугунги кунда мамлакат иқтисодиёти, тараққиёти ҳамда равнақининг бош мезонига

айланиб улгурди. Алоқа хизматлари соҳасини жадвал суръатлар билан ривожлантириш

мамлакат иқтисодиётида амалга оширилаётган таркибий ўзгаришлар ҳамда иқтисодий
ислоҳотларнинг бош йўналишларидан бири ҳисобланади. Бу йўналиш нафақат

мамлакатни рақамлаштирилган жамиятга айлантириш учун хизмат қилади, балки у

мамлакат иқтисодини ривожланган давлатлар даражасига кўтариш учун етакчи драйвер
вазифасини ҳам бажаради.

Хулоса ва таклифлар.

Хулоса ўрнида алоқа хизматлари тизимининг ривожи, бу тизим фаолиятини

иқтисодий тараққиётнинг бош йўналишларидан бирига айлантириши учун қуйидаги
вазифаларни бажариш муҳим аҳамият касб этади:

1. Алоқа хизматлари соҳаси учун қулай ва долзарб ҳисобланган иқтисодий

-

ижтимоий, ҳуқуқий муҳитни давр талабларига мос равишда такомиллаштириш. Алоқа

хизматларини ривожлантиришнинг асосий мақсади. Яъни алоқа хизматларини тез ва

қисқа муддатли янги шакллари, воситалари ва усулларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш
ҳисобига у кам ишчи ходимлар билан кўпроқ вазифаларни бажаришга қодир бўлиши

керак.

2. Алоқа хизматлари соҳасида мулкий муносабатларни тартибга солиш. Бунинг учун

алоқа хизматлари соҳасида инвестиция муҳитини яхшилаш, иқтисодиётдаги ўрнини
ошириш ҳамда мулкий муносабатлар барқарорлигини таъминлаш мақсадида хорижий

компаниялар билан ҳеч қандай тўсиқларсиз тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш

ҳуқуқини бериш, мулк хусусий ёки давлатга тегишли бўлишидан қатъий назар

бир хил

ҳуқуқий ҳимоя белгилаш мақсадга мувофиқдир.

3. Алоқа хизматлари соҳасини ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб

қувватлаш. Алоқа ва ахборотлаштиришнинг миллий тизимини шакллантириш,

иқтисодиёт ва жамият ҳаётининг барча бўлимлари ва соҳаларига замонавий ахборот

технологияларини, компьютер техникаси ва телекоммуникация воситаларини оммавий
равишда жорий этишни йўлга қўйиш муҳим аҳамият касб этади, натижада мамлакат

фуқароларининг талаб ва эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда жаҳон ахборот

ҳамжамиятига

кириш ҳамда дунё ахборот ресурсларидан фойдаланиш имкониятлари

кенгаяди.

4. Алоқа хизматлари соҳасида бугунги рақамли технологияларга асосланган

оқилона бошқарув тизимини яратиш ҳамда

чуқур сифат ўзгаришларни амалга ошириш

зарур. Соҳада фаолият олиб бораётган давлат ва нодавлат корхоналари ҳамда уларнинг

хизматларни ягона маълумотлар базасини шакллантириш, шунингдек, уларга ўз

маҳсулотларини ички ва ташқи бозорларга илгари суришда

кластер тизими орқали

амалий ёрдам кўрсатиш тизимини ишлаб чиқиш.

Мамлакатимизда алоқа хизматлари соҳасининг ривожланиш хусусиятлари ва

қонуниятларини таҳлил қилган ҳолда соҳанинг устувор ҳамда жадал ривожланишини

таъминлаш, унинг рақамли Ўзбекистон талабларига мос келувчи замонавий бошқарув
тизимини шакллантириш мумкин деб ҳисоблаймиз.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul

www.e-itt.uz

415

Адабиётлар

/ Литература/ Reference:

Hazratov A.P. The importance of electronic trade in the age of digital economy. International

journal of trends in commerce and economics ISSN: 2349-543X VOL. 11. Issue 1.

http://academicjournalonline.org/index.php/ijtce/issue/

Hazratov A.P. The Role of Digital Economic Technologies in the Development of

Communication Services in Uzbekistan. International journal of trends in commerce and economics

ISSN:

2349-543X

VOL.

11.

Issue

1.

http://academicjournalonline.org/index.php/ijtce/issue/archive.

Голубицкая Е.А. (2006) Экономика связи: учебник для студентов вузов / Е.А.

Голубицкая; —

М.: ИРИАС,

-

488 с. ISBN 5

-93592-020-4

Голубицкая

Е.А.

(2009)

Банк

лекцией.

Экономика

связь.

https://siblec.ru/obshchestvennye-nauki/ekonomika-svyazi.

Хазратов А.П. (2020) Алоқа хизматлари кўрсатиш тизимининг тарихи ва

ривожлантиришнинг илмий

-

назарий асослари. Сервис илмий –

амалий журнал йил, 3 сон.


Библиографические ссылки

Hazratov A.P. The importance of electronic trade in the age of digital economy. International journal of trends in commerce and economics ISSN: 2349-543X VOL. 11. Issue 1. http://academicjournalonline.org/index.php/ijtce/issue/

Hazratov A.P. The Role of Digital Economic Technologies in the Development of Communication Services in Uzbekistan. International journal of trends in commerce and economics ISSN: 2349-543X VOL. 11. Issue 1. http://academicjournalonline.org/index.php/ijtce/issue/archive.

Голубицкая Е.А. (2006) Экономика связи: учебник для студентов вузов / Е.А. Голубицкая; — М.: ИРИАС, - 488 с. ISBN 5-93592-020-4 Голубицкая Е.А. (2009) Банк лекцией. Экономика связь. https://siblec.ru/obshchestvennye-nauki/ekonomika-svyazi.

Хазратов А.П. (2020) Алоқа хизматлари кўрсатиш тизимининг тарихи ва ривожлантиришнинг илмий-назарий асослари. Сервис илмий – амалий журнал йил, 3 сон.