Роль животноводства в экономической жизни Ферганской долины (на примере эпохи Амира Тимура и Тимуридов)

Направления: История
Тип источника: Конференция
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
151-158
1
0
Поделиться
Усманов, Б. (2023). Роль животноводства в экономической жизни Ферганской долины (на примере эпохи Амира Тимура и Тимуридов). Актуальные проблемы истории Узбекистана, 1(1), 151–158. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/history-of-uzbekistan/article/view/16488
Б Усманов, Ферганский государственный университет

профессор, к.м.н.

0
Цитаты
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье на основе исторических источников анализируется роль животноводства в хозяйственной жизни Ферганской долины в период правления Амира Темура и Тимуридов. Также были сделаны некоторые замечания о важности охоты в районе долины для обеспечения армии продовольствием.


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

151

7. Herevî, Mevlânâ Nizâmeddîn Ahmed b. Muhammed Mukîm,

Tabâkât-ı

Ekberî

, By De Calcutta, Calcutta 1929.

8. Jean-Paul Roux, Büyük Moğolların Tarihi Babur, Çev. Lale Arslan Özcan,

Kabalcı Yay., İstanbul, 2008, s. 416-18.

9. Kaan, Oktay, “Hindistan’da Türklük Müslüman Türk İmparatorları Hümâyûn

Şah”, Çev. Bilal Koç,

The International Journal of The History School/Tarih

Okulu,

İzmir, 2012, ss. 221-33.

10. Koç, Bilal, “Babürname ve Hümayunname’ye Göre Babürlülerdeki Protokol

Merasimleri Üzerine Bir Değerlendirme”,

Prof. Dr. Kâzım Yaşar Kopraman

Armağanı

, Ed. Altan Çetin, TKAE Yay., Ankara, 2014, ss. 225-52.

10. Konukçu, Enver, “Hümayun”,

DİA

, c. 18, TDV Yay., İstanbul, 1998, ss.

481-83.

ФАРҒОНА ВОДИЙСИ ИҚТИСОДИЙ ҲАЁТИДА ЧОРВАЧИЛИКНИНГ

ТУТГАН ЎРНИ (Амир Темур ва темурийлар даври мисолида)

Усмонов Б.А.

Фарғона давлат университети профессори, т.ф.д.

bahriddintemur@mail.ru

Аннотация: Ушбу мақолада Амир Темур ва темурийлар даврида Фарғона водийси

иқтисодий ҳаётидада чорвачиликнинг тутган ўрни тарихий манбалар асосида таҳлил
этилган. Шунингдек, водий ҳудудида овчиликнинг қўшинни озиқ авқат билан
таъминлашдаги аҳамияти борасида айрим мулоҳазалар билдирилган.

Калит сўз ва иборалар: Фарғона водийси, Ашпорён, Туруқшорон, чорвачилик,

чакрак, яйлов чорвачилиги, уй чорвачилиги, овчили.

Аннотация: В данной статье на основе исторических источников анализируется

роль животноводства в хозяйственной жизни Ферганской долины в период правления
Амира Темура и Тимуридов. Также были сделаны некоторые замечания о важности
охоты в районе долины для обеспечения армии продовольствием.

Ключевые слова и фразы: Ферганская долина, Ашпорён, Турукшарон, домашний

скот, чакрак, пастбищный скот, домашний скот, охота.

Annotation: This article analyzes the role livestock-breeding in the economic life of the

Ferghana Valley during the period of Amir Temur and the Timurids based on historical sources.
Also, some feedbacks were made about the importance of hunting in the valley region in
providing the army with food.

Key words and phrases: Ferghana Valley, Ashporyon, Turuksharon, livestock, chakrak,

pasture livestock, domestic livestock, hunting.


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

152

Қишлоқ хўжалигининг аҳамияти жиҳатдан иккинчи ўринда турувчи

соҳаси чорвачилик эди. Водийда чорвачиликнинг ривожланиши учун табиий

географик шароит жуда қулай бўлган. Мирзо Бобурнинг буни алоҳида

таъкидлаб, шундай деган эди: “Фарғона вилоятининг гирдо-гирди тоғларида

яхши яйлоқлари бор”

[1: 8]

. Айнан шу табиий шароитнинг қулайлиги ҳам

Фарғона водийсининг тоғ ва тоғ олди ҳудудларида чорвачилик тараққий

этган эди.

Фарғона водийси чорвачилиги Амир Темур ва темурийлар давридаги

Мовароуннаҳр ҳудудида хўжалик юритишнинг энг катта тармоқларидан

бири бўлган чорвачиликдан катта фарқ қилмаган. Лекин Фарғона

водийсининг табиий шароитидан келиб чиқиб, баъзи бир ўзига хосликлар

борлигини қайд этиш лозим. Бу ўзига хосликлар тоғ ва тоғ олди

ҳудудларидаги яйловларнинг суғорма деҳқончилик тараққий этган туманлар

билан яқин жойлашганлиги, улар ўртасидаги интеграция Мовароуннаҳрнинг

бошқа ҳудудларига нисбатан юқори даражада эканлигида ҳам кўзга

ташланади. Марказий Фарғона чўллари эса катта миқдорда чорвачиликнинг

таъминлаш имкониятига эга эмасди.

Бу давр чорвачилиги ҳам асосан икки тармоқдан иборат бўлган:

биринчиси, кенг тарқалган яйлов чорвачилиги, иккинчиси, уй чорвачилиги.

Яйлов чорвачилиги билан асосан кўчманчи ва ярим кўчманчи аҳоли

шуғулланган. Бутун Мовароуннаҳрда бўлгани каби Фарғонада ҳам кўчманчи

хўжалик иқтисодиётга қорамол, қўй, от, шунингдек, қимиз, сут-қатиқ, гўшт,

жун ва намат етказиб берарди

[2: 121]

.

Тарихий манбалар Фарғона атрофидаги тоғларда яшаган ва яйлов

чорвачилиги билан шуғулланган аҳоли, уларнинг мол-мулки ҳақида айрим

маълумотларни бера олади. Мирзо Бобур Андижоннинг шарқида жойлашган

тоғларда яшаган чакрак

(

Чакраклар – Фарғонанинг жануби-шарқий

қисмидаги тоғларда яшаган кўчманчи туркий қабила. Батафсил маълумот

учун қаранг:

[3: 398; 4: 147; 5: 470]

) қабилалари ҳақида сўз юритган. Улар


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

153

асосан от, қўй ва қўтос боқиш билан шуғулланган. Беш олти минг

хонадондан, яьни 30 мингдан ортиқ аҳолидан иборат бўлган бу қабила

вакилларидан солиқ фақатгина ҳарбий қисм ёрдамида йиғиб олинган[5: 88].

“Бобурнома”да бир марта солиқ йиғилганда чакраклар 20 минг қўй, бир ярим

минг от топширишга мажбур бўлганлиги қайд этилади. Бу эса ушбу

қабилаларда 800 мингдан ортиқ қўй, 40 – 60 минг атрофида от бўлганлигини

тахмин қилиш имконини беради. Мирзо Бобур айнан бир рақамни

келтирмаса ҳам уларда қўй, от ва йирик чорва моллари кўп бўлганлигини

таъкидлайди: “Андижон вилоятининг саҳронишинларидин бир Чакрак

элидур, қалин элдур. Беш-олти минг уйлук эл бордур. Фарғона ва Кошғар

орасидағи тоғларда бўлурлар. Отлари кўп ва қўйлари қалиндур. Ул тоғларда

уй(сигир) ўрниға қўтос сахларлар. Қўтослари ҳам бисёр бўлур. Чун тоғлари

берк ва ва саҳадта воқе бўлубтур, мол бермакта ройиж эмастурлар. Черикни

Қосимбекка бошлатиб Чакракка юборилдиким, Чакракдин мол олиб, черикка

нима тегургай. Қосимбек бориб, йигирма мингга ёвуқ қўй ва минг, минг беш

юз от олиб, черик элига улашти”

[1: 32]

. Мирзо Ҳайдар ҳам ўз асарида

чакракларнинг кўп сонли эканлиги ва уларнинг чорва моллари кўп

бўлганлигини айтиб ўтган

[7: 204]

.

“Бобурнома”да Андижоннинг жанубидаги тоғлар, яъни чакраклар

юртига ёндош ҳудудлар ҳисобланмиш Ашпорён ва Туруқшорон мавзеларида

ҳам кўчманчи чорвадор аҳоли яшаганлиги ҳақида маълумотлар берилган

[1:

58]

.

Чорвачиликнинг иккинчи йирик тармоғи уй чорвачилиги бўлиб, мазкур

соҳа билан ўтроқ, асосан қишлоқ, қисман шаҳар аҳолиси ҳам шуғулланган.

Айрим йирик мулк эгалари ўтроқ яшасаларда, йирик яйлов ва чорвага ҳам

эгалик қилганлар. Мисол тариқасида Фарғонанинг йирик уламоларидан бири

бўлмиш Хожа Абдулло Мавлоно Қози

(Хожа Абдулло Мавлоно Қози – XV

аср охирларида Фарғона водийсида катта нуфузга эга бўлган диний арбоб.

Мирзо Бобурнинг рақиблари томонидан 1498 йили Андижонда ўлдирилган.


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

154

Қаранг: [1: 17, 51].

) томонидан Андижон ҳимоячиларига 18 минг қўй

улашилганлигини келтиришимиз мумкин .

[1:50]

. Бундай йирик уламо ва

амирлар ўтроқ ҳудудларга яқин бўлган жойларда яйловларга эга бўлганлар

ҳамда ушбу яйловларда ўтроқ деҳқончиликдан ташқари чорвачилик билан

ҳам шуғулланганлар. Шунингдек, кўп ҳолларда ҳар бир қишлоқ атрофида

унча катта бўлмаган яйлов ҳудудлари бўлган. Бу яйловлар қишлоқ жамоасига

тегишли бўлиб, қишлоқ жамоасининг чорваси боқилган. Айрим қишлоқларда

яшовчи ўтроқ аҳоли қўлидаги чорванинг миқдори борасида ҳам маълумотлар

учрайди. Манбада таъкидланишича, Чодак қишлоғи (

Чодак қишлоғи –

Наманган вилояти Поп туманида жойлашган.

) да уч маҳалла бўлиб, уларда

100 та хонадон яшаган ва уларнинг 40 мингдан ортиқ қўйи бўлган

[8:

19-20,

22

]

. Бу эса ҳар бир оилага ўртача 400 тадан қўй тўғри келганлигини

кўрсатади.

Фарғона иқтисодиётида чорвачилик хўжалик юритишнинг иккинчи

муҳим тармоғи сифатида аҳолининг гўштга, хўжалик ҳамда ҳарбий

мақсадларда фойдаланиладиган от, туя, хачир ва бошқаларга бўлган

эҳтиёжини қондириб келган. Шунингдек, чорвадорлар ҳунармандчиликнинг

кўплаб, айниқса гилам тўқиш, намат босиш ва терига ишлов бериш

соҳаларини хом ашё билан таъминлаб турган. Ҳунармандчиликнинг ушбу

соҳалари билан аксарият ҳоларда уларнинг ўзи шуғулланган.

Фарғонанинг баъзи худудларида ўтроқ деҳқончилик ва уй чорвачилиги

билан шуғулланган аҳоли ҳам, кўчманчи чорвадорлар ҳам қисман бўлса-да,

овчилик билан машғул бўлган. Андижон, Марғилон, Хўжанд ва Ахси

ҳудудларидаги дарё ва сойларнинг бўйидаги тўқайзорлар ва даштлар

овчилик билан шуғулланиш учун қулай ҳудуд ҳисобланган.

“Бобурнома”да уларнинг ҳар бирига алоҳида тўхталиб ўтилган.

Андижон ҳақида сўз юритган Бобур қуйидагиларни таъкидлайди: “Ови қуши

доғи кўп бўлур, қирғовули беҳад семиз бўлур. Андоқ ривоят қилдиларким,

бир қирғовул ускунасини тўрт киши еб тугата олмайдур”

[1:

6

]

. Андижон


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

155

яқинидаги Работак ўрчини, Икки сув ораси

(

Робатак ўрчини, Икки сув ораси

– Норин ва Қорадарё ўртасидаги ҳудуд. Қаранг:

[9:

29

]

) номлари билан

аталган ҳудуд овчиликнинг йирик маркази бўлган. Мирзо Бобур баъзида

бутун лашкари билан қишни ушбу мавзеда ўтказган. Бу ерда қишлаш ва ов

қилиш лашкарни озиқ-овқат билан таъминлаб туришнинг энг арзон, ўтроқ

аҳолига зарар етказмайдиган усули эди. Бу масалага Мирзо Бобурнинг ўзи

ҳам батафсил тўхталиб ўтади. “Андижонда қишламоқдин, – дейди муаллиф,

– ғаним кишисига ҳеч зарар ва осиби етмас, балки ўғурлуқ ва қазоқлик била

кучланмагининг эҳтимоли бордур. Бир ерда қишламоқ керакким, черик эли

ошлиқсизликдин ожиз бўлмағай ва ғаним кишисига ҳам қабал йўсунлуқ

ожизлиғи бўлғай. Бу маслаҳат учун Работак ўрчиниким, бу Работак ўрчинини

Икки сув ораси ҳам дерлар, Армиён ва Нўшоб

(Армиён ва Нўшоб – Икки сув

орасидаги ҳудудлар)

навоҳисида қишламоқ хаёли била Андижондин кўчуб,

мазкур бўлғон кентларнинг навоҳисиға келиб қишлоқ солдук”

[1:

65

]

. Мирзо

Бобурнинг лашкари билан қишни бу ерда ўтказишининг асосий сабаби –

ҳудуднинг ов қилиш учун жуда қулайлиги эди. Қўшин қишни шу ерда

ўтказиш орқали озиқ-овқат ва ем-хашак масаласини ижобий ҳал қилган. “Бу

навоҳи, – деб давом этади муаррих, – яхши овлоқ ерлар бўлур. Иламиш

дарёси(

Иламиш (Ирамиш) дарёси – Андижоннинг жануби-шарқида. Қаранг:

[10:

258

]

) нинг яқинидаги қалин чангалларда буғу, марал ва тунқуз кўп

бўлур. Ушоқ-ушоқ чангалларида қирғовул ва товушқон қалин бўлур.

Пуштасида тулкуси бисёр бўлур, даркамин бўлур, тулкуси ўзга ернинг

тулкусига боқа югурук бўлур. Бу қишлоқда эканда ҳар икки-уч кунда овға

отланур эдим. Улуғ чангалларни ўртаб, буғу-марал овлар эдук. Ушоқ

чангалларига чарга солиб, қирғовулға қуш солиб кезлар эдук. Қирғовуллари

беҳад семиз бўлур. То ул қишлоқта эдук, қирғовул эти фаровон эди”

[1:

65-

66

]

.

Марғилон атрофида ҳам овчилик учун бирмунча қулай ҳудудлар мавжуд

бўлган. Йирик дарё ва сойлар йўқлиги учун чангалзор ва тўқайзорлар


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

156

нисбатан кам эди. Шунинг учун ҳам бу ерда асосан қушлар ов қилинган.

Буғу деярли бўлмаган, Оқ кийик эса Марғилон атрофидаги даштларда кам

учраган. “Бобурнома”даги Марғилон ҳақида берилган маълумотларда “Ови

қуши яхшидур, оқ кийик ёвуқта бўлур”, дея таъкидланган

[1:

7

]

.

Фарғонадаги овчилик учун энг қулай ҳудудлардан бири Хўжанд

атрофлари бўлиб Сирдарё бўйидаги оқ кийик, буғу-марал, қирғовул ва

товушқонга бой чангалзорлар, тўқайзорлар овчиларнинг севимли маскани

эди. “Хўжанднинг овлоғи ва қушлоғи бисёр яхшидур. Оқ кийик, буғу-марал,

қирғовул ва товушқони кўп бўлур,” – дея қайд этади Мирзо Бобур

[1:

7

]

.

Сирдарё атрофидаги чангалзорлар ов қилиш учун энг қулай

масканлардан бири бўлиб, буни Ахси вилояти мисолида кўришимиз мумкин.

Сирдарёнинг Ахси томони дашт бўлиб, унда оқ кийик кўп бўлган.

Сирдарёнинг Андижон томони асосан чангалзор ва тўқайзорлардан иборат

бўлгани учун буғу, қирғовул ва товушқон анчагина кенг тарқалган.

“Бобурнома”да Ахсининг овчилик борасидаги имкониятларига алоҳида

эътибор қаратилган: “Ов қуши бисёр яхшидур. Сайхун дарёсининг Ахси

тарафи дашттур. Оқ кийиги бисёр бўлур. Андижон тарафи жангалдур. Буғу-

марал, қирғовул ва товушвон кўп топилур, асру семиз бўлур”

[1:

8

]

.

Умуман айтиш мумкинки, овчилик оз бўлса-да хўжалик юритишнинг

шакли сифатида сақланиб қолган. Лашкар учун эса ўз-ўзини озиқ-овқат

билан таъминлашнинг муҳим усулларидан бири сифатида кўп бор

қўлланилган (

А. Замонов Шайбонийлар даври қўшин тузилиши ва ҳарбий

бошқарувига бағишланган асарида овчилик аскарлар ҳарбий тайёргарлигини

оширишнинг асосий усулларидан бири эканлигини таъкидлаш билан

биргаликда, айрим ҳолатларда қўшинни озиқ-овқат билан таъминлашнинг

чораларидан бири сифатидаги ўрни ҳам қайд этилган. Қаранг:

[11:

100, 106-

107

]

. Ҳозирги кунда ҳам қуш ва балиқ овчилиги водий дарёлари яқинидаги

қишлоқларда баъзи оилалар учун хўжалик юритишнинг ёрдамчи шакли

сифатида мавжуд.


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

157

Фойдаланилган манба ва адабиётлар:

1.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур. Бобурнома / Нашрга тайёрловчи П.

Шамшиев – Т.: Юлдузча. 1989. – 368 б.

2.

Темур ва Улуғбек даври тарихи / Бош муҳаррир академик А. Асқаров –

Т.: Қомуслар Бош таҳририяти, 1996. – 265 б.

3.

Шониёзов К. Ўзбек халқининг шаклланиши жараёни. – Т.: «Шарқ»,

2001. – 464 б.

4.

Шониёзов К. Темур ва Темурийлар даврида Мовароуннаҳр

аҳолисининг этник таркиби. // Шарқшунослик. Тўплам. №7. – Б. 143-153.

5.

Асқаров А. Ўзбек халқининг келиб чиқиши – Т.: O‘ZBEKISTON, 2015.

– 672 б.

6.

Азимджанова С. К истории Ферганы второй половины XV в. – Т.:

Издательство Академии наук Узбекской ССР. 1957. – 92 с.

7.

Мирза Мухаммад Хайдар. Тарих-и Рашиди / Введение, перевод с

персидского А. Урунбаева, Р.П. Джалиловой, Л.М. Епифановой, примечания

и указатели Р.П. Джалиловой и Л.М. Епифановой – Т.: Фан, 1996. – 727 с.

8.

Муҳаммад Муфти Оҳангароний. Мавлоно Лутфуллоҳ Маноқиби / Форс

тилидан таржима Абдуллоҳхўжа Маъруфхўжа ўғли ва Шуҳрат

Сирожиддинов – Т.: Имом ал-Бухорий халқаро жамғармаси. 2002. – 142 б.

9.

Жалилов С. Бобур ва Андижон – Т.:Ўзбекистон, 1993. – 102 б.

10.

Бўриев О. Темурийлар даври ёзма манбаларида Марказий Осиё

тарихий географияси. – Т.: “MUMTOZ SO’Z”, 2017. – 352 б.

11.

Замонов А. Бухоро хонлигида қўшин тузилиши ва ҳарбий бошқарув. –

Т.: “BAYOZ”, 2018. – 208. б.

12.

Bahriddin, U. (2019). Ferghana in the period of Amir Timur's struggle for

power (1360-1370). International Journal of Innovative Technology and Exploring

Engineering, 9(1), 3180-3187.

13.

Usmonov, B. A. (2021). A Study of Political Processes in the Fergana

Valley In 1371-1376. Design Engineering, 6174-6187.


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

158

14.

Usmonov, B. (2021, August). ABOUT THE DATE OF THE FIRST AND

SECOND

MONGOLIAN

WALKS

OF

AMIR

TIMUR:

https://doi.

org/10.47100/conferences. v1i1. 1239. In RESEARCH SUPPORT CENTER

CONFERENCES (No. 18.05).

XIV АСРНИНГ 80 ЙИЛЛАРИ ОХИРИ ВА 90 ЙИЛЛАРИ БОШЛАРИДА

ТЕМУРИЙЛАР ДАВЛАТИНИНГ МЎҒУЛИСТОН БИЛАН

МУНОСАБАТЛАРИ

Олимжонов М.

ФарДУ тарих мутахассислиги магистранти

Аннотация: Мақолада Амир Темур давлатининг 1389-1391 йилларда Мўғулистон

билан олиб борилган сиёсий ва ҳарбий муносабатлардаги кескинлик кучайиб бориши,
уларни келтириб чиқарган шарт шароитлар ҳамда натижалари таҳлил этилган.

Калит сўз ва иборалар: Амир Темур, Мирзо Умаршайх, Анқотўра, Мовароуннаҳр,

Мўғулистон, Фарғона, Кошғар

Аннотация: В статье анализируются нарастание напряженности в политических

и военных отношениях государства Амира Темура с Монголией в 1389-1391 гг., вызвавшие
их условия и их результаты.

Ключевые слова и фразы: Амир Темур, Мирза Умаршайх, Анкатора, Мовароуннахр,

Монголия, Фергана, Кошгар.

Annotation: The article analyzes the growing tension in the political and military relations

of Amir Temur's state with Mongolia in 1389-1391, the conditions that caused them and their
results.

Key words and phrases: Amir Temur, Mirza Umarshaikh, Anqatora, Movarounnahr,

Mongolia, Fergana, Koshghar

1389 йилнинг март ойида Мирзо Умаршайх бошчилигидаги қўшин

лашкарнинг асосий қисми Сирдарёдан ўтиши учун кўприк бунёд этади.

Темурийлар лашкарининг дарёдан ўтганини эшитган Дашти Қипчоқ қўшини

ўз юртига қайтиб кетди. Шундан сўнг кенгаш ўтказилиб, Дашти Қипчоқ

томон юришни давом эттириш ёки Тўхтамишхоннинг иттифоқчилари

Мўғулистон хони Хизр Хожа ва амир Анқотўрани тор-мор келтириш

зарурлиги тўғрисида маслаҳат қилинади.

Қурултой арафасида Мирзо Мироншоҳ Хуросонга қайтариб

юборилган. Бунинг бир неча сабаблари бор эди. Биринчидан, бу вақтда Амир

Темурнинг Мовароуннаҳрда бандлигидан фойдаланган Музаффарийлар

Библиографические ссылки

Заҳириддин Муҳаммад Бобур. Бобурнома / Нашрга тайёрловчи П. Шамшиев – Т.: Юлдузча. 1989. – 368 б.

Темур ва Улуғбек даври тарихи / Бош муҳаррир академик А. Асқаров – Т.: Қомуслар Бош таҳририяти, 1996. – 265 б.

Шониёзов К. Ўзбек халқининг шаклланиши жараёни. – Т.: «Шарқ», 2001. – 464 б.

Шониёзов К. Темур ва Темурийлар даврида Мовароуннаҳр аҳолисининг этник таркиби. // Шарқшунослик. Тўплам. №7. – Б. 143-153.

Асқаров А. Ўзбек халқининг келиб чиқиши – Т.: O‘ZBEKISTON, 2015. – 672 б.

Азимджанова С. К истории Ферганы второй половины XV в. – Т.: Издательство Академии наук Узбекской ССР. 1957. – 92 с.

Мирза Мухаммад Хайдар. Тарих-и Рашиди / Введение, перевод с персидского А. Урунбаева, Р.П. Джалиловой, Л.М. Епифановой, примечания и указатели Р.П. Джалиловой и Л.М. Епифановой – Т.: Фан, 1996. – 727 с.

Муҳаммад Муфти Оҳангароний. Мавлоно Лутфуллоҳ Маноқиби / Форс тилидан таржима Абдуллоҳхўжа Маъруфхўжа ўғли ва Шуҳрат Сирожиддинов – Т.: Имом ал-Бухорий халқаро жамғармаси. 2002. – 142 б.

Жалилов С. Бобур ва Андижон – Т.:Ўзбекистон, 1993. – 102 б.

Бўриев О. Темурийлар даври ёзма манбаларида Марказий Осиё тарихий географияси. – Т.: “MUMTOZ SO’Z”, 2017. – 352 б.

Замонов А. Бухоро хонлигида қўшин тузилиши ва ҳарбий бошқарув. – Т.: “BAYOZ”, 2018. – 208. б.

Bahriddin, U. (2019). Ferghana in the period of Amir Timur's struggle for power (1360-1370). International Journal of Innovative Technology and Exploring Engineering, 9(1), 3180-3187.

Usmonov, B. A. (2021). A Study of Political Processes in the Fergana Valley In 1371-1376. Design Engineering, 6174-6187.

Usmonov, B. (2021, August). ABOUT THE DATE OF THE FIRST AND SECOND MONGOLIAN WALKS OF AMIR TIMUR: https://doi. org/10.47100/conferences. v1i1. 1239. In RESEARCH SUPPORT CENTER CONFERENCES (No. 18.05).

Hepagreen - восстановление нормальной работы печени Androgard — препарат для настоящих мужчин Androgard — препарат для настоящих мужчин Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Maksimus - Натуральный продукт, для бодрости и энергии Lactovita - Номер один в естественном улучшении иммунитета Lactovita - Номер один в естественном улучшении иммунитета Avicenna’s Lab inLibrary — это научная электронная библиотека UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации Gulyamov - Гулямов Саид Саидахрарович MUVI24 - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Интернет-аптека >METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг All.Tube - Смотрите онлайн видео бесплатно в хорошем качестве Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды UMAR PROEKT - Комплексное проектирование UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана