Фарғона вилоятининг шарқий туркистон билан савдо алоқалари тарихига доир (хих аср 70-90 йиллари)

inLibrary
Google Scholar
doi
 
Выпуск:
Отрасль знаний
CC BY f
319-323
36
5
Поделиться
Аксунов, А. (2022). Фарғона вилоятининг шарқий туркистон билан савдо алоқалари тарихига доир (хих аср 70-90 йиллари). Научные исследования и инновации в индустрии 4.0., 1(1), 319–323. https://doi.org/10.47689/4.v1i1.3583
Акрам Аксунов, Андижанский государственный университет

базовый докторант

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мазкур мақолада XIX асрнинг 70-90 йилларида Фарғона вилоятининг Шарқий Туркистон билан олиб борган ўзаро савдо алоқалари, товар айрибошлаш жараёни, савдо алоқаларини ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар каби масалалар ёритилган.


background image

Научные исследования

и инновации в индустрии 4.0

I-

Республиканская научно

-

техническая конференция

(Ташкент,

13-15

марта

2022

года)

319

ФАРҒОНА ВИЛОЯТИНИНГ ШАРҚИЙ ТУРКИСТОН БИЛАН

САВДО АЛОҚАЛАРИ ТАРИХИГА ДОИР

(XIX АСР 70

-

90 ЙИЛЛАРИ)

Акрам Ахунов,

Андижон давлат университети таянч докторанти

Аннотация: Мазкур мақолада XIX асрнинг 70-90 йилларида Фарғона

вилоятининг Шарқий Туркистон билан олиб борган ўзаро савдо алоқалари,

товар айрибошлаш жараёни, савдо алоқаларини ривожлантиришга

қаратилган чора-тадбирлар каби масалалар ёритилган.

Калит сўзлар: Фарғона вилояти, Шарқий Туркистон, савдо,

мануфактура, Туркистон генерал-губернаторлиги, “андижонликлар”.

XIX асрнинг 80

-

йилларида Фарғона водийсининг Шарқий Туркистон

билан олиб борган савдо ва иқтисодий алоқалари ўзига хос ривожланиш

йўлини тутди. Мазкур ҳолат Буюк ипак йўли тармоқлари мавжуд

бўлганлиги, унда фаол алоқалар мавжуд бўлганлиги билан изоҳланади.

Шарқий Туркистонга борадиган йўл

вилоятнинг Ўш уезди чегараларидан

бошланар эди. Таъкидлаш лозимки, бу ерда, асосан, бир неча тармоқ

йўллар мавжуд бўлган. Жумладан, “Фарғона вилояти чегараларидан

Терек

-

Довон орқали олиб бориладиган йўлнинг умумий узунлиги

194 верстга тенг бўлиб, Толдиқ

-

Довон билан амалга оширилган йўл

237 верстни ташкил этган”

[1].

Туркистон маъмурияти чегараларида назорат пунктларини жорий

этган бўлиб, Фарғона вилоятига кирувчи ҳудудларда божхона постлари

ҳам ташкил этилиб, хусусан, Марғилон уездидаги тегишли Исфара ва

Қороқозиқда, Ўш уездида эса Гулчи номли бажхона пости вужудга келди.

Ўш уездидаги Гулчи пости орқали Шарқий Туркистонга юборилган ва

кириб келган маҳсулотларнинг умумий

миқдори ҳақида

статистик

маълумотлар тайёрланган. Таъкидлаш лозимки, Қошғар билан

Туркистон генерал

-

губернаторлиги ўртасида амалга оширилган савдо

алоқаларида Фарғона вилоятининг Ўш уезди муҳим ўрин тутган. Мазкур

даврда уезд маркази ҳисобланган Ўш шаҳрининг жами аҳолиси 15 минг

нафарни ташкил этиб,

шаҳар бутун

ўлканинг барча шаҳар ва уездларини

телеграф алоқаларини таъминлашга хизмат қилган.

Туркистон ўлкаси юқорида таъкидланганидек, асосан, иккита савдо

йўли: Ўш

-

Қошғар, Норин

-

Қошғар орқали олиб борилган. Ўш

-

Қошғар йўли

Туркистон генерал

-

губернаторлигини Қошғар билан боғлайдиган ягона

ва муҳим савдо йўли ҳисобланган. 1882

-

йилдаги ушбу савдо йўли

орқали олиб борилган савдонинг умумий ҳажми 1.120.399 рублни


background image

Научные исследования

и инновации в индустрии 4.0

I-

Республиканская научно

-

техническая конференция

(Ташкент,

13-15

марта

2022

года)

320

ташкил қилиб, ундан ўлкага киритилган маҳсулот ҳажми 623.820 рубль,

олиб кетилган товарлар эса 496.579 рублга тенг бўлган. Бу миқдор

1883-

йилда мос нисбатда 662.646 рубль ва 745.869 рублни ташкил

қилган

. 1884-

йилдаги умумий ҳажм 1.612.064 рубль бўлиб, киритилган

маҳсулот 847.624 рубль, чиқарилган товарлар эса 764.440 рубль

миқдорида бўлган

[2].

Ўш

-

Қошғар савдо тармоғини Норин

-

Қошғар савдо йўли билан

солиштирадиган бўлсак, улар ўртасида қуйидагича тафовутни

кўришимиз мумкин. Унда, албатта, биринчи тармоқ етакчилик қилган.

Чунки бу йўл орқали қадимдан савдо алоқалари шаклланган эди.

Албатта, савдо йўллари ҳар доим ҳам хавфсиз бўлмаган. Карвон

йўллари орқали олиб бориладиган савдо муносабатларига хавф

туғдирадиган омиллар мавжуд бўлиб, булардан бири кўчманчи қирғиз

қабилалари

томонидан карвонларнинг таланиши бўлган. Бунинг асосий

сабаби мазкур кўчманчи қабилалар дастлаб Қўқон хонлиги таркибида

бўлса, чегараланишдан кейин қабилалар Хитой таркибида қолиб

кетишган эди.

Шарқий Туркистондан олиб келинадиган маҳсулотлар таркибида

ерлик аҳоли томонидан қўлда ишланган пахта толаси, ипак, тери, гилам,

кам миқдорда бўлса ҳам нашатир спиртлар асосий рол ўйнаган.

Фарғона вилояти статистика қўмитаси маълумотларига кўра,

XIX аср охирида савдо айланмаси анча жонланган. 1889 йилда Фарғона

вилоятидан Қошғарга жами 265.566 рубллик савдо моллари юборилган.

Ўз навбатида, Қошғардан

230.313 рубллик товарлар олиб келинган

[3].

Хитой томонидан олиб келинган моллар орасида ипак толаси, турли хил

гиламлар, Хитой чинни пиёласи, жун маҳсулотлари, халатлар ва бошқа

турдаги товарлар асосий ўрин эгаллаган. Фарғонадан Қошғарга

мануфактура товарлари, чўян, пўлат ва мис маҳсулотлари, шакар, оёқ

кийимлари, пичоқ ва бошқа турдаги савдо моллари олиб кетилишига

рухсат берилган

[4]

. Шунингдек, ўзаро шартномаларга мувофиқ, Хитой

ҳудудига олиб чиқилиши тақиқланган товарлар рўйхати ҳам мавжуд

бўлган. Дастлаб, олтин ва кумуш, порох ва ўқ отар қуроллар, наркотик

моддалар, Россия кредит билетлари, спиртли ичимликларни олиб

кетишга рухсат берилмаган бўлса

[5]

, 1878 йилда чорва ҳайвонларини,

1880 йилда ун маҳсулотларини олиб ўтиш тақиқланган

[6].

Шуни таъкидлаш лозимки, дастлабки вақтларда Цин империяси

маъмурияти вакиллари Шарқий Туркистонда рус фуқароларига савдо қилиш

учун турли хил тўсиқ, баҳоналар ўйлаб топишган. Жумладан, Фарғона

ҳарбий

губернатори Қўқон уезди бошлиғи маълумотига таяниб,

қуйидагиларни генерал

-

губернаторга маълум қилади:

...Қўқонлик

савдогарлар рухсати йўқлиги баҳонаси билан жами 52 та савдогарнинг

мол

-

мулки Қошғар ҳокими буйруғи билан мусодара қилинди

” [7]

. Бундай


background image

Научные исследования

и инновации в индустрии 4.0

I-

Республиканская научно

-

техническая конференция

(Ташкент,

13-15

марта

2022

года)

321

воқеаларни авж олиши муносабати билан Қошғардаги бош консул

Н.

Петровский туркистонлик савдогарлар ҳақ

-

ҳуқуқларини ҳимоя қилиш

юзасидан қатор тадбирларни амалга оширган. Архив ҳужжатларининг

гувоҳлик беришича, бош консул 1884 йили Шарқий Туркистонда савдо

қилувчи

Бухоро савдогарларини ҳам Россия давлати ҳимоясига олинишини

сўрайди. Албатта, ушбу фикр Туркистон генерал

-

губернатори томонидан

ҳам қўллаб

-

қувватланади

[8]

. Шунингдек, Фарғона ҳарбий губернатори ҳам

ўз рапортида

... Хитойликлар бизнинг ҳудуддан борган савдогарларга турли

баҳоналар ўйлаб топишяпти. Масалан, савдо гувоҳномалари турк, хитой,

манжур тилларида ҳам бўлиши керак.

Бизда бундай имконият йўқлиги

сабабли, кўрсатма беришингизни сўраймиз

”, –

деб хабар беради

[9].

Албатта, ўзаро савдо алоқаларидан икки давлат ҳам манфаатдор

бўлганлиги сабабли XIX аср охирида амалга оширилаётган иқтисодий

алоқалар жонланиши кузатилади.

188

1 йил 12 февралда Хитой билан тузилган Петербург

шартномасига кўра, Фарғона вилояти Эргаштом пункти орқали Қошғар

билан савдо алоқалари олиб бориш имкониятига эга бўлди. Мазкур

довон орқали савдо

-

сотиқ ишларини олиб бориш бирмунча қийинчилик

туғдирган. 1876 йилда Фарғона вилояти ташкил этилган вақтида ўзаро

савдони ҳисоб

-

китоб қилиш (закот бошқармаси) томонидан амалга

оширилиб, 1887 йилдан эса янги ташкил қилинган божхона хизмати

томонидан назорат қилина бошланди. 1889 йилдан бошлаб мазкур

хизмат вакиллари Эргаштомдаги чегарага жойлашди. 1888 йилдан

1900 йилгача бўлган савдо

-

сотиқ маълумотлари ҳақида вилоят

статистика қўмитаси томонидан нашр этилган йилномалар (Ежегодник

Ферганский Области)да кўплаб қизиқарли маълумотлар берилади.

Жумладан, 1888 йили Қошғардан жами 36541 пуд маҳсулотлар олиб

келиниб, унинг умумий қиймати 559473 рублни ташкил қилган бўлса,

1900 йилга бориб бу кўрсаткич 139400 пудга етиб, унинг умумий қиймати

2.610.511 рублга етган

[10]

. Олиб келинган товарлар орасида Хитой ва

ҳинд чойлари, жун, тери, мўйна, Хитой чинни буюмлари, ўсимлик

бўёқлари, қуйма кумушлар, ипак, пахта, қоғоз ва газламалар бўлган.

1894 йилдан бошлаб, ҳинд чойлари Туркистонга Ботуми орқали олиб

кирилиши йўлга қўйилиши билан Қошғар орқали қилинадиган импорт ҳажми

нисбатан камайди. Олиб келинган товарларнинг асосий истеъмолчиси

Қўқон ва Марғилон шаҳарларининг бозорлари бўлган. Баъзи маҳсулотлар,

хусусан, тери, жун, ипак ва пахта Россиянинг Европа қисмларига ҳам олиб

бориб сотилган. Ўз навбатида, Қошғарга ҳам Фарғона водийсидан бир неча

турдаги маҳсулотлар олиб борилган. Фарғона вилояти статистика қўмитаси

маълумотларига кўра, Қошғарга жами 65 турдаги товарлар жўнатилган.

Жумладан, 1888 йили 27 583 пуд ҳажмидаги маҳсулотлар, 1900 йили

37 374 пуд маҳсулотлар ташиб кетилган

[11].


background image

Научные исследования

и инновации в индустрии 4.0

I-

Республиканская научно

-

техническая конференция

(Ташкент,

13-15

марта

2022

года)

322

Қошғарга етиб борган товарлар Ёркент, Хўтан, Оқсув бозорларида

сотилган. Шарқий туркистонликларда Туркистондан юборилган

мануфактура ва фабрика маҳсулотларига талаб юқори бўлган. Шунинг

учун гугурт, керосин ва шакарнинг доимо бозори чаққон бўлган. Масалан,

керосин лампа чироқлари учун ёқилғи вазифасини ўтаганлиги боис

йилдан

-

йилга унга талаб кучая бошлади.

Кейинги йилларда керосин

экспорти ҳажми 10 мингдан 15 минг пудгача ошиб борди. Агар буни

асосий экспорт маҳсулотлари саналган шакар ва гугурт билан

солиштирадиган бўлсак, ушбу товарлар биргаликда 10

-

20 минг пуд

атрофида бўлган. Бу маҳсулотларда ўсиш кам кузатилган.

Савдо муносабатларида асосий хомашёлардан бири пахта толаси

ҳисобланган. Пахта Туркистон ўлкасини қарам мустамлакага

айлантиришда асосий рол ўйнаганлиги эътиборга моликдир. Ўша пайтдаги

Туркистон маъмурининг сўзларига қараганда, ўлкадан пахта хомашёсини

арзон баҳога сотиб олиниши, бундан ташқари, пахтага нисбатан бож

тўловларининг белгиланмаганлиги рус мануфактураларини бойитишга

хизмат қилган. Пахта хомашёсини қайта ишлаб, тайёр маҳсулот

кўринишига келтирмасдан туриб ҳам, ундан фойда кўриш йўллари излаб

топилган эди. Масалан, Қошғарда бир пуд пахта толаси 1 рубл 80 тийинга

сотиб олинса, Ўшда 5

-

6 рублдан сотилган. Пахта хомашёсига талабнинг

йилдан

-

йилга ошиб бориши унинг таннархига ҳам таъсир кўрсатган.

Масалан, 1900 йил июль ойида Қошғарда бир пуд пахта 5 рубль 60 тийинга

баҳоланган бўлса, йил охирига бориб унинг нархи 6 рублга етган

[12].

Ўзаро савдо

-

сотиқни кучайтириш ва арзон нархларда кўп миқдорда

хомашёни ўлкадан ташиб кетиш учун транзит савдо йўллари тармоғини

йўлга қўйиш лозим эди. “Надежда” компанияси 1901 йилда Андижон ва

Қошғарни

боғловчи транспорт йўлини очиш тўғрисидаги лойиҳани

бошлади. Ушбу лойиҳа Рус

-

Хитой банки томонидан молиялаштирилиши

белгиланди

[13].

Фарғона водийси билан ташқи савдо алоқаларида чой асосий

импорт маҳсулоти бўлган. Чой нафақат Фарғона, бутун Туркистон ўлкаси

аҳолисининг севимли ичимлиги эди. Дастлаб ўлка аҳолисининг бой

қатламлари

томонидан истеъмол қилинган ушбу ичимлик,

аста

-

секин

ўлканинг камбағал қатламлари ўртасида ҳам тарқала бошлади. Чой ва

пахта маҳсулотларининг экспорт

-

импортидаги нисбатни кузатадиган

бўлсак, йилига 100 минг пуд пахта олиб кетилган бўлса, чой импортидан

4 000 000 рубль фойда олиб келинган

[14].

Кўрилган чора

-

тадбирлар натижасида товар айланмаси йилдан

-

йилга ошиб борган. Фарғона вилояти статистика қўмитаси тўплаган

маълумотлар таҳлили юқоридаги фикрни яна бир исботлайди. Жумладан,

1898 йили Қошғарга 1.256.047 рубль. қийматидаги маҳсулот жўнатилган

бўлса, 1899 йили бу кўрсаткич 1.361.562 рублни ташкил этган.


background image

Научные исследования

и инновации в индустрии 4.0

I-

Республиканская научно

-

техническая конференция

(Ташкент,

13-15

марта

2022

года)

323

Ўз навбатида, Хитой томонидан 1898 йили 782.138 рубль. товар

Фарғона водийсига олиб кирилган бўлса, 1899 йили 770.250 рубллик

Қошғар

моллари олиб келинади. Шуни таъкидлаш лозимки, шу йилларда

42 хил

маҳсулот сотилган ҳолда, 47 хил турдаги турли хил савдо

товарлари сотиб олинади

[15]

. Умуман олганда, Фарғона водийси билан

Шарқий Туркистон ўртасидаги савдо алоқалари XIX аср охирида янада

жонланди.

Хусусан, вилоятда товар

-

пул муносабатлари ва савдо

-

сотиқни ривожланиши натижасида Хитой, аниқроғи, Шарқий Туркистон

билан иқтисодий алоқалар янада ўсган. Саноат маҳсулотларининг

кўпайиши эса бу жараёнга ижобий таъсир кўрсатган.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Статистический обзор Ферганской области за 1910 год.

Новый

Маргелан.1912.

С.

141.

2.

Петровский Н.Кўрсатилган асар.

Б.

35.

3.

Обзор Ферганской области за 1889 год. Новый Маргелан.1891.

С.

36–37.

4.

Ўша жойда.

Б

. 38.

5.

Ўз МА,

1-

Фонд, 32

-

рўйхат, 366

-

иш, 7

-

варақ.

6.

Ўз МА, 1

-

Фонд, 29

-

рўйхат, 545

-

иш, 5

-

варақ.

7.

Ўз МА, 1

-

Фонд, 29

-

рўйхат, 298

-

иш,

9-

варақ.

8.

Ўз МА, 1

-

Фонд,

29-

рўйхат, 7

33-

иш,

3,6-

варақлар.

9.

Ўз МА,

1-

Фонд,

29-

рўйхат, 735

-

иш,

24-

варақ.

10.

Ежегодник Ферганский области.

Т.1. Новый Маргелан.1902.

С.

43–44.

11.

Ежегодник Ферганский области.

Т.1. Новый Маргелан.1902.

С.

48–49.

12.

Ўша жойда.

Б.

32.

13.

Ежегодник Ферганский области

.

Т.1. Новый Маргелан.1902.

С.

53.

14.

Ежегодник Ферганский области.

Т.1. Новый Маргелан.1902.

С.

54.

15.

Обзор Ферганской области за 1899 год. Новый Маргелан.

1901. –

С.

178.

Библиографические ссылки

Статистический обзор Ферганской области за 1910 год. Новый Маргелан.1912.-С. 141.

Петровский Н.Курсатилган асар. - Б. 35.

Обзор Ферганской области за 1889 год. Новый Маргелан.1891. -С. 36-37.

Уша жойда. - Б. 38.

Уз МА, 1-Фонд, 32-руйхат, 366-иш, 7-варак.

Уз МА, 1-Фонд, 29-руйхат, 545-иш, 5-варак.

Уз МА, 1-Фонд, 29-руйхат, 298-иш, 9-варак.

Уз МА, 1-Фонд, 29-руйхат, 733-иш, 3,6-вараклар.

Уз МА, 1-Фонд, 29-руйхат, 735-иш, 24-варак.

Ежегодник Ферганский области. Т.1. Новый Маргелан.1902. -С. 43—44.

Ежегодник Ферганский области. Т.1. Новый Маргелан.1902. -С. 48-49._

Уша жойда. - Б. 32.

Ежегодник Ферганский области. Т.1. Новый Маргелан.1902. - С. 53.

Ежегодник Ферганский области. Т.1. Новый Маргелан.1902. - С. 54.

Обзор Ферганской области за 1899 год. Новый Маргелан. 1901.-С. 178.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов