International scientific journal
“Interpretation and researches”
Volume 1 issue 11 (57) | ISSN: 2181-4163 | Impact Factor: 8.2
111
ТАЪЛИМНИНГ ЖАМИЯТ ТАРАҚҚИЁТИ ВА ДАВЛАТ
РИВОЖЛАНИШИДАГИ АҲАМИЯТИ, ИЛК ҒОЯЛАР, ТАРИХИЙ-
ФАЛСАФИЙ ТАҲЛИЛ
Холиқов Насриддин Абдикаримович
Термиз давлат педагогика институти
Аннотация.
Ушбу
мақолада
таълимнинг
жамият
ва
давлат
ривожланишидаги ўрни ҳақидаги илк фалсафий ва ижтимоий ғоялар таҳлил
қилинади. Қадимги цивилизацияларда таълимнинг шаклланиши, унинг
бошқарув, ахлоқ, дин ва маданият билан боғлиқ жиҳатлари ўрганилади.
Шунингдек, Платон, Арасту, Конфуций каби мутафаккирлар таълим орқали
идеал жамият қуриш ғояларини қандай асослаб берганликлари кўрсатилади.
Қадимги давлатлар ва фалсафий мактабларда таълимнинг марказлашган,
иерархик, мақсадга йўналтирилган бошқаруви қандай тушунча сифатида юзага
келгани ҳақида сўз боради. Мақсад – таълим бошқарувининг давлат ривожи,
ижтимоий барқарорлик ва инсон капиталини шакллантиришдаги аҳамиятини
аниқлаш. Шунингдек, мақолада глобаллашув таъсири остидаги замонавий
таълим ва тарбия соҳасида юзага келаётган муаммолар таҳлил этилади.
Хусусан, болаларнинг билим олишдан узоқлашиш тенденциялари, ахборот
оқимида йўқолиш, рақамлашув таъсири, ота-оналар ва жамиятнинг ролининг
ўзгаришига алоҳида эътибор қаратилади.
Калит сўзлар:
глобаллашув, таълим тизими, тарбия муаммолари,
болаларнинг таълимдан узоқлашуви, рақамлашув, ахборот оқими, медиа
саводхонлик, миллий қадриятлар, таълимда рақамли хавфлар, тенгсизлик ва
таълим.
О ЗНАЧЕНИИ ОБРАЗОВАНИЯ В РАЗВИТИИ ОБЩЕСТВА И
ГОСУДАРСТВА, ПЕРВЫЕ ИДЕИ, ИСТОРИКО-ФИЛОСОФСКИЙ
АНАЛИЗ
Аннотация.
В данной статье анализируются первые философские и
социальные идеи о роли образования в развитии общества и государства.
Исследуется формирование системы образования в древних цивилизациях, его
связь с управлением, моралью, религией и культурой. Особое внимание
уделено взглядам таких мыслителей, как Платон, Аристотель, Конфуций,
которые обосновывали построение идеального общества через систему
образования. Рассматривается, как в древних государствах и философских
школах возникало представление об образовании как централизованной,
International scientific journal
“Interpretation and researches”
Volume 1 issue 11 (57) | ISSN: 2181-4163 | Impact Factor: 8.2
112
иерархичной и целенаправленной системе управления. Целью исследования
является выявление значения управления системой образования для
государственного развития, социальной стабильности и формирования
человеческого капитала. Кроме того, в статье анализируются современные
проблемы, возникающие в сфере образования и воспитания под влиянием
глобализации. В частности, рассматриваются тенденции отчуждения детей от
процесса получения знаний, исчезновение в потоке информации, влияние
цифровизации, а также изменение роли родителей и общества.
Ключевые слова:
глобализация, система образования, проблемы
воспитания,
отчуждение
детей
от
образования,
цифровизация,
информационный поток, медиаграмотность, национальные ценности, цифровые
риски в образовании, неравенство и образование.
THE EARLY IDEAS ON THE ROLE OF EDUCATION IN THE
DEVELOPMENT OF SOCIETY AND THE STATE, A HISTORICAL-
PHILOSOPHICAL ANALYSIS
Abstract.
This article analyzes the earliest philosophical and social concepts
regarding the role of education in the development of society and the state. It explores
how education took shape in ancient civilizations and examines its connection with
governance, morality, religion, and culture. Special attention is given to the views of
thinkers such as Plato, Aristotle, and Confucius, who justified the idea of building an
ideal society through education. The study also discusses how centralized,
hierarchical, and purpose-oriented education systems emerged as governance tools in
early states and philosophical schools. The main objective is to determine the
significance of educational governance in the development of the state, the
maintenance of social stability, and the formation of human capital. Moreover, the
article addresses contemporary challenges in education and upbringing under the
influence of globalization, including the growing trend of children disengaging from
education, disorientation in the flow of information, the impact of digitalization, and
the evolving role of parents and society.
Keywords:
globalization, education system, parenting challenges, children’s
disengagement from education, digitalization, information flow, media literacy,
national values, digital risks in education, inequality in education.
Кириш.
Таълим ҳар қандай жамиятда маънавий, иқтисодий ва сиёсий
барқарорликни таъминловчи асосий институционал механизм ҳисобланади.
Илм ва таълимга муносабат инсоният тарихининг дастлабки босқичлариданоқ
шаклланган бўлиб, улар фақат амалий фойда бериш билан чекланмасдан,
International scientific journal
“Interpretation and researches”
Volume 1 issue 11 (57) | ISSN: 2181-4163 | Impact Factor: 8.2
113
жамиятни ташкил этиш, шахсни шакллантириш ва давлат бошқарувини
таъминлаш воситаси сифатида ҳам қаралган. Таълим жамият ва давлат
ҳаётидаги энг муҳим ижтимоий институтлардан бири сифатида қадим
замонларданоқ алоҳида аҳамият касб этган. Ушбу институтнинг жамият
тараққиётидаги ўрни ва аҳамияти тўғрисидаги илк ғоя ва тушунчалар инсоният
цивилизациясининг илк босқичларида, яъни қадимги даврлардаёқ пайдо бўлган.
Таълимга нисбатан ижтимоий, маънавий ва сиёсий нуқтаи назардан ёндашиш
тамойиллари турли даврларда ҳар хил шаклланган бўлса-да, унинг жамиятни
ривожлантиришдаги асосий роли деярли барча цивилизацияларда эътироф
этилган. Таълим нафақат ахборот бериш ёки малака шакллантириш жараёни,
балки ижтимоий ва сиёсий институт сифатида ташкиллаштирилган мураккаб
тизимдир. Ушбу тизимни самарали ишлатиш учун уни бошқариш — яъни
мақсадлар белгилаш, ташкилий шакллар яратиш, назорат қилиш ва баҳолаш
жараёнлари лозим бўлади. Таълимни бошқариш ғоялари эса фақатгина
замонавий даврда эмас, балки қадимги цивилизациялардаёқ вужудга келган ва
ривожланган.
Танланган тадқиқот усуллари.
Мазкур мақолани тайёрлашда бир нечта
илмий тадқиқот усулларидан кенг фойдаланилди. Аввало, контент таҳлил усули
орқали замонавий ахборот майдонида болалар ва ёшлар учун мўлжалланган
рақамли таълим, медиа маҳсулотлар, ижтимоий тармоқлар контенти ўрганилди.
Бу таҳлил рақамлашувнинг таълимга таъсири, ахборот оқимидаги ғоялар ва
уларнинг болалар онгидаги таъсирини баҳолаш имконини берди. Солиштирма
таҳлил усулидан фойдаланилган ҳолда, турли давлатлар (масалан, Финляндия,
Япония, Жанубий Корея ва АҚШ)нинг глобаллашув шароитида таълим
сиёсатлари ва болалар тарбиясига бўлган ёндашувлари ўзаро таққосланди. Бу
орқали миллий ва халқаро моделлар ўртасидаги фарқлар, муваффақият
омиллари ва муаммолар таҳлил қилинди. Шунингдек, тарихий таҳлил орқали
таълим ва тарбия соҳасидаги анъанавий ёндашувлар, совет даври ва
мустақилликдан
сўнгги
ўзгаришлар
ҳамда
глобаллашув
давридаги
трансформация жараёнлари ўрганилди. Бу метод таълим мазмунидаги
эволюцияни тўлиқ қамраб олишга хизмат қилди. Шу билан бирга, этнографик
кузатув усули асосида мактаб ва оила муҳитида болаларнинг таълимга
муносабати, рақамли қурилмалардан фойдаланиш маданияти, ота-оналар ва
ўқитувчиларнинг ёндашувлари амалий тарзда кузатилди. Бу усул муаммони
нафақат назарий, балки ҳаётий мисоллар ва реал вазиятлар асосида таҳлил
қилиш имконини берди. Шу тарздаги кўп қиррали тадқиқот усулларидан
фойдаланиш мақоланинг илмий аҳамиятини ошириш, муаммони ҳар томонлама
ёритиш ва амалий хулосалар бериш имконини яратди.
International scientific journal
“Interpretation and researches”
Volume 1 issue 11 (57) | ISSN: 2181-4163 | Impact Factor: 8.2
114
Мухокама ва натижалар.
Таълим тўғрисидаги дастлабки ғоялар Миср,
Бобил, Хитой, Ҳиндистон ва Антик Юнонистон сингари илк маданиятларда
пайдо бўлган. Бу даврларда таълим асосан амалий ва элиталарга хос бўлиб,
жамият иерархияси ва бошқарув тизимини мустаҳкамлашга хизмат қилган.
Қадимги Мисрда таълим диний ва давлат хизматчилари тайёрлашга
қаратилган[1]. Ҳарф таниш, ҳисоблаш, илоҳий қонунларни билиш таълимнинг
асосий йўналишлари эди. Бобилда таълим ҳуқуқ ва ахлоқ нормаларини ёш
авлодга ўргатиш орқали жамиятда тартибни сақлашга йўналтирилган эди.
Хитойда эса Конфуций таълимотлари асосида таълим ахлоқ, катталарга ҳурмат
ва жамоавий бурч туйғусини шакллантиришни кўзда тутган[3]. Ҳиндистонда
Веда ва Брахманик мактабларда таълим диний ва фалсафий таълимотларга
асосланган бўлиб, камолотга эришиш йўли сифатида қаралган.
Фараонлар давлатининг бюрократик тузилмаси доирасида таълим махсус
ёзувчилар (писарлар) тайёрловчи мактаблар орқали ташкил этилган. Бу
мактаблар давлат назоратида бўлиб, кадрлар тайёрлаш мақсадида
марказлаштирилган бошқарувга эга эди[4]. Давлат таълим орқали ўз маъмурий
ва диний тизимини барқарор сақлашни мақсад қилган. Шумер ва Бобил
мактабларида таълим диний ибодатхоналар ҳузурида ташкил этилган бўлиб,
расмий ёзув ва қонун билимлари ўргатилган. Улар устидан назоратни храм
ҳукмдорлари ва махсус давлат амалдорлари амалга оширган.
Антик дунё мутафаккирлари таълимни жамият мувозанатини таъминловчи
ғоявий ва сиёсий асос деб ҳисоблашган. Хусусан: Платон (б.э. авв. IV аср)
ўзининг “Давлат” асарида таълим орқали идеал давлат қуриш мумкинлигини
таъкидлайди. Унинг фикрича, фуқаролар иқтидорларига қараб босқичма-босқич
таълим олиши керак ва ҳукмдорлар — фалсафий билимга эга инсонлар бўлиши
шарт. Арасту таълимни фуқароларни яхши инсон ва яхши давлат арбоби
сифатида тарбиялаш воситаси деб билиб, таълимни давлат томонидан
бошқарилиши керак деб ҳисоблаган[2]. Унингча, таълим орқали ахлоқ, жамият
меъёрлари ва патриотизм тарбияланиши зарур.
Ислом динида илм ва таълимга алоҳида урғу берилган. Қуръонда “илмли
билан илмсиз баробар эмас” (аз-Зумар, 9) деган оят таълимнинг аҳамиятини
англатади. Расулуллоҳ Муҳаммад (с.а.в) ҳадисларида ҳам илм олиш ҳар бир
мусулмон учун мажбурий амал сифатида белгиланган[5]. Аббасийлар,
Фотимийлар ва Сомонийлар даврида илм-фан ривож топиб, мадрасалар,
кутубхоналар ва билим марказлари пайдо бўлди. Масалан, Байтул ҳикма
(Багдод), Райҳон кутубхонаси (Нишопур) ва Самарқанд обсерваторияси таълим
ва фаннинг марказларига айланган. Бу муассасалар нафақат диний, балки тиб,
астрономия, фалсафа ва математика соҳаларида ҳам билим тарқатиш билан
шуғулланган.
International scientific journal
“Interpretation and researches”
Volume 1 issue 11 (57) | ISSN: 2181-4163 | Impact Factor: 8.2
115
Европада таълим бошланғич даврларда черков томонидан назорат
қилинган. Университетлар XIII асрда ташкил этилди ва улар устидан назорат
папа ёки подшоҳлар томонидан амалга оширилган. Масалан, Париж, Оксфорд,
Кембриж университетлари давлат ва дин орасидаги бошқарув органларининг
ҳамкорлигида фаолият юритган. Францияда Жан-Жак Руссо ва Кондорсе
таълимни давлат зиммасига юклаш ғоясини илгари сурди[6]. Германияда
Иоганн Гербарт таълимни педагогик фан асосида тизимлаштириш, давлат ва
мактаб ўртасида боғлиқлик ўрнатиш ғоясини илгари сурди. Россияда Пётр I
давридан бошлаб таълим бошқаруви махсус коллегия ва вазирликлар
томонидан амалга оширила бошланди.
1868 йилдаги Meiji инқилобидан сўнг Япония ҳукумати таълимни давлат
назорати остига олди. 1872 йилда “Гакусэй” (таълим тўғрисидаги фармон)
қабул қилинди. Ҳар бир бола давлат мактабида таълим олиши шартлиги
белгилаб қўйилди. Таълим марказлаштирилган, иерархик ва қатъий режа
асосида амалга оширилди[8]. Натижада, 20 йил ичида умумий саводхонлик
даражаси 40%дан 90%га чиқди. Мамлакатда индустриализация жараёнида
малакали мутахассислар оммавий тайёрланди. XX аср бошига келиб Япония
саноат ва ҳарбий жиҳатдан ривожланган давлатга айланди.
XIX асрда Пруссияда таълим давлат томонидан қонунлар орқали тартибга
солинди ва таълим назорати махсус вазирлик орқали амалга оширилди. Герман
педагоглари (И. Гербарт, Ф. Дистервег) фан асосида давлат таълимини
тизимлаштиришни амалга оширишди. Германия бу ислоҳатлар натижасида
техник ва касбий таълим институтлари кучли тизимга эга бўлди ва Германия
илм-фан, саноат, муҳандислик ва технологияда етакчи давлатга айланди. ХХ
асрнинг иккинчи яримида “Немис модели” Япония, Россия ва бошқа давлатлар
томонидан ўрганилган ва таълим тизимига татбиқ этилган.
1918 йилда Совет ҳукумати таълимни тўлиқ давлат назоратига олди ва
таълим сиёсий партиянинг идеологияси билан мувофиқлаштирилди[7]. Ҳар бир
фуқаро учун бепул ва мажбурий умумий таълим жорий этилди ва ўқув
дастурлари, дарсликлар ва мутахассис тайёрлаш режалаштирилган асосда
амалга оширилди. Бу ҳаракатлар натижасида саводхонлик 1920 йилларда 40%
атрофида бўлса, 1950 йилларда деярли 100%га етди ва физика, математика,
кимё, космос соҳасида дунёдаги етакчи илмий мактаблар яратилди. 1961 йилда
Юрий Гагариннинг фазога парвози – таълимнинг илмий-инновацион салоҳияти
самарасидир.
1950–60 йиллардан бошлаб Кореяда таълим индустриал ривожланиш учун
асос сифатида белгиланди. Ҳукумат таълим стратегиясини тайёрлаб, унга
иқтисодий ресурсларни йўналтирди ва давлат имтиҳонлари, миллий ўқув
дастурлари ва рейтинглар орқали назорат кучайтирилди. натижада 1990-
International scientific journal
“Interpretation and researches”
Volume 1 issue 11 (57) | ISSN: 2181-4163 | Impact Factor: 8.2
116
йиллардан Корея IT, саноат ва экспорт соҳаларида дунёдаги етакчи
давлатлардан бирига айланди, таълимнинг шаффофлиги ва рақобат муҳити
орқали инсон капитали юқори даражада шаклланди[9].
1970-йиллардан бошлаб Финляндия таълим тизими тубдан ислоҳ қилинди.
Таълим назорати марказий бошқарувда, бироқ мактабларга оператив
мустақиллик берилган. Ўқитувчилар юқори даражада тайёрланган ва танлов
асосида фаолият юритиши йўлга қўйилган[10]. Таълимни назорат қилишда
сифат ва натижавий баҳолаш асосида амалга оширилган. Булар натижасида
Финландия PISA баҳоларида 2000–2015 йилларда дунёнинг биринчи учлигида
бўлган. Финландия таълимида ижтимоий тенглик ва критик фикрлаш
қобилиятига алоҳида эътибор берилади. Ҳукуматнинг ишончли, стратегик
бошқаруви орқали таълим жамиятнинг энг муҳим соҳасига айланган.
Глобаллашув — сиёсий, иқтисодий, маданий ва технологик чегараларнинг
барҳам топиб, инсоният ўртасидаги алоқаларни жадаллаштирувчи процесс
сифатида таърифланади[11]. Ушбу жараён таълим соҳасини ҳам кескин
ўзгаришларга дучор этмоқда, жумладан, ахборот тарқалишининг тезлиги ортиб
бормоқда, интернет ва ижтимоий тармоқлар таълимнинг анъанавий
тизимларини ўзгартирмоқда,таълим мазмуни ва шаклларига глобал стандартлар
таъсир этмоқда ҳамда миллий тарбия анъаналари сусаймоқда.
Онлайн таълим, сунъий интеллект ва платформалар болаларни мустақил
ўрганишга ундаса-да, жонли муаллим билан интерактив мулоқот камаймоқда.
Бу эса ўқувчиларда ижтимоий компетенциялар, нутқ маданияти ва эмпатияни
сусайтирмоқда. Болалар интернетда миллионлаб ахборот оқимлари ичида
“ахборот чарчоғи”ни бошдан кечирмоқда. Таркибий, чуқур билим ўрганишнинг
ўрнига – фактларни тез унутиш, фикрий парокандалик тенденцияси
кучаймоқда[12]. Глобал контент, “оммабоп” интернет трендлар миллий
маънавият, одоб-ахлоқ ва урф-одатларни чекламоқда. “Ҳар нарса мумкин”
тамойили остидаги ғарбча фалсафа, болалар онгига эркинликни меъёрсизлик
деб талқин қилмоқда.
Глобал меҳнат миграцияси, иш билан бандлик туфайли кўпгина ота-оналар
болалар тарбиясига етарли вақт ажратолмаяпти. Буни технология билан
тўлдиришга уриниш (смартфон, планшет бериш) фақат вақтинчалик ечимдир.
Таълим жараёни улар учун зерикарли, тинимсиз диққат талаб қилувчи жараён
сифатида тўсқинлик қилади. Замонавий дунёда моддий муваффақият билимсиз
ҳам эришилади деган иллюзия яратилмоқда. Бу эса ўқишдан йўл билан эмас,
қисқа ва осон йўллар билан муваффақиятга эришишни асос қилиб кўрсатади.
Жаҳон Банки ва ЮНИСЕФ маълумотларига кўра, 244 миллионга яқин бола
ҳали ҳам мактабга бормайди (айниқса Африка ва Жанубий Осиёда). Уруш,
International scientific journal
“Interpretation and researches”
Volume 1 issue 11 (57) | ISSN: 2181-4163 | Impact Factor: 8.2
117
миграция, муҳожирлик, қашшоқлик сабабли мактабга бора олмаётган болалар
сони ортиб бормоқда.
Юқоридаги муаммоларни бартараф этиш учун миллий ўзлик, урф-одат ва
маънавиятни сақлаган ҳолда халқаро стандартлар ва технологиялардан
фойдаланиш зарур. Болаларни рақамли ахлоқ, ахборот гигиенаси, танқидий
фикрлаш каби салоҳиятлар билан қуроллантириш керак. Ижтимоий тармоқлар
ва онлайн контент фақат таълимий мақсадда фойдаланилиши керак. Ота-
оналарга болаларнинг рақамли муҳитдаги хатарлари, интернет хавфсизлиги ва
тарбиявий ёндашувлар бўйича ўқув курслари керак. Ёлғон ахборот,
манипуляция ва дезинформацияга қарши билимли жамият яратиш учун медиа
саводхонлик мажбурий фанга айлантирилиши лозим.
Хулоса.
Қадимги ва ўрта асрлар таълим тизимлари ҳар бир жамиятда
муайян идеал фуқаро ва бошқарув тизимини яратишни мақсад қилган. Таълим
орқали жамиятда ижтимоий адолат, сиёсий барқарорлик, ахлоқий тарбия ва
фуқаролик бурчи шаклланган. Ушбу ғоялар бугунги замонавий таълимнинг ҳам
назарий асосларини ташкил этади. Таълим тўғрисидаги илк тушунчалар
фақатгина шахсий камолотни эмас, балки жамият ва давлатнинг мувозанатли
ривожланишини ҳам таъминлаш воситаси сифатида шаклланган. Қадимги
фалсафий қарашлардан тортиб, ислом тамаддунидаги таълимгача бўлган
даврларда таълим фақат билим бериш эмас, балки ижтимоий адолат, сиёсий
барқарорлик ва маънавий юксалишнинг кафолати сифатида қаралган. Мазкур
ғоялар бугунги кун таълим тизимининг асосларига айланиб, инсон капиталини
ривожлантириш орқали давлат тараққиётининг муҳими омили сифатида
қолмоқда. Таълимни бошқариш ғоялари қадимги давлатлар ва фалсафий
мактабларда жамиятнинг барқарорлиги, давлатнинг давомийлиги ва шахс
тарбияси билан узвий боғлиқ ҳолда шаклланган. Бу ғоялар тарихий тараққиёт
давомида институционал шаклга келиб, замонавий таълим тизимининг
ҳуқуқий, маъмурий ва сиёсий асосларини ташкил этди. Бугунги кун таълим
тизимини самарали бошқаришда ушбу тарихий тажрибалар ва назарий асослар
муҳим манба ҳисобланади. Глобаллашув таълим соҳасида беқиёс имкониятлар
яратган бўлса-да, унинг ортидан келаётган маданий, ахлоқий ва ижтимоий
хатарлар таҳлили ҳам муҳим аҳамият касб этади. Болаларнинг билим олишдан
узоқлашиши – нафақат мактаб, балки бутун жамият учун хавфли сигналдир.
Таълим ва тарбияни узвий равишда давлат сиёсати, оила маданияти ва рақамли
муҳит билан уйғунлаштириш бугунги куннинг энг муҳим вазифасидир.
Фойдаланилган адабиётлар ва манбалар:
1.
Plato. The Republic. Trans. by B. Jowett. Oxford: Clarendon Press,
1894.
International scientific journal
“Interpretation and researches”
Volume 1 issue 11 (57) | ISSN: 2181-4163 | Impact Factor: 8.2
118
2.
Aristotle. Politics. Trans. by B. Jowett. Oxford University Press, 1995.
3.
Confucius. The Analects. Trans. by Arthur Waley. Vintage Books, 1938.
4.
Nasr, S. H. (2006). Science and Civilization in Islam. Harvard University
Press.
5.
Al-Attas, S. M. N. (1980). The Concept of Education in Islam. Muslim
Youth Movement of Malaysia.
6.
Гончаров, И. И. История образования и педагогики. Москва, 2002.
7.
Абдуллаев, Н. Ўзбекистонда таълим бошқаруви тарихи. Тошкент,
2019.
8.
UNESCO (2023). Global Education Monitoring Report.
9.
UNICEF (2024). State of the World’s Children – Education and Digital
Divide.
10.
Postman, N. (1985). Amusing Ourselves to Death. Penguin Books.
11.
Bauman, Z. (2000). Liquid Modernity. Polity Press.
12.
Муҳаммаджонов, Ҳ. (2021). Ўзбек жамиятида таълим ва тарбия
муаммолари. Тошкент.
