Авторы

  • Джавлонбек Джумабаев
    Фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро судининг судьяси

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.international-scientific.120927

Аннотация

Мақолада фуқаролик судларида исботлаш, тарафлар томонидан далиллар тақдим қилиш, далилларни турлари, суд томонидан далилларни текшириш масалалари ёритилган.


background image

International scientific journal

“Interpretation and researches”

Volume 1 issue 12 (58) | ISSN: 2181-4163 | Impact Factor: 8.2

163

ДАЛИЛЛАР ТУШУНЧАСИ ВА УЛАРНИНГ ТУРЛАРИ

Джумабаев Жавлонбек Юсубович

Фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро судининг судьяси

E-mail: djumabayev1988@gmail.com


Аннотация:

Мақолада фуқаролик судларида исботлаш, тарафлар

томонидан далиллар тақдим қилиш, далилларни турлари, суд томонидан
далилларни текшириш масалалари ёритилган.

Калит сўзлар:

Манфаатдор шахс, далиллар, ишда иштирок этувчи

шахслар, давлат органлари, эксперт хулосаси, мутахассис маслаҳатлари,
гувоҳнинг кўрсатувлари, ёзма ва ашёвий далиллар.

Аннотация:

В статье рассматриваются вопросы доказывания в

гражданских

судах,

представления

доказательств

сторонами,

виды

доказательств, а также исследование доказательств судом.

Ключевые слова:

Заинтересованное лицо, доказательства, лица,

участвующие в деле, государственные органы, заключение эксперта,
консультация эксперта, показания свидетелей, письменные и вещественные
доказательства.

Annotation:

The article examines issues of proof in civil courts, presentation of

evidence by the parties, types of evidence, as well as examination of evidence by the
court.

Key words:

Interested party, evidence, persons participating in the case, state

bodies, expert opinion, expert advice, witness testimony, written and physical
evidence.

Фуқаролик судларда шу кунга қадар иш ҳолатларини исботлаш

мажбурияти тарафларнинг ўзига юклатилган. Бунда ҳар қандай манфаатдор
шахс ўзининг бузилган ёки низолашаётган ҳуқуқларини ёҳуд қонун билан
қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш учун судга мурожаат қилганда ўз
талабларини исботлаб бериш бўйича имкониятлари давлат органларининг
ресурсларига қараганда бирмунча чекланган ҳисобланади.

Далил бу— суд ишларини юритиш чоғида исботланиши лозим бўлган

ҳолатларни тасдиқлашга ёки уларни инкор этишга хизмат қилувчи турли
фактик маълумотлардир.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролик процессуал кодексда тарафларнинг

талаблари ва эътирозларини асослайдиган ҳолатларнинг мавжудлигини ёки
мавжуд эмаслигини суднинг қонунда белгиланган тартибда аниқлашига асос
бўладиган ҳар қандай фактик маълумот ва ишни тўғри ҳал қилиш учун


background image

International scientific journal

“Interpretation and researches”

Volume 1 issue 12 (58) | ISSN: 2181-4163 | Impact Factor: 8.2

164

аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар фуқаролик иши бўйича далиллардир. Бу
маълумотлар қуйидаги воситалар, яъни: тарафларнинг ва учинчи шахсларнинг
ҳамда улар қонуний вакилларининг тушунтиришлари, гувоҳларнинг
кўрсатувлари, ашёвий, ёзма ва рақамли далиллар, экспертларнинг хулосалари,
мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари) билан аниқланади.

Аноним хатларда ва келиб чиқиши номаълум бўлган ёки қонунни бузган

ҳолда олинган бошқа маълумотлар далил бўла олмайди.

Тарафларнинг ва учинчи шахсларнинг тушунтиришлари, гувоҳларнинг

кўрсатувлари ушбу Кодекснинг 209-моддасида белгиланган тартибда
видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланиш йўли билан олиниши мумкин.

Умуман олганда далил тушунчаси далиллар назариясида ва исботлаш

ҳуқуқида асосий, бошланғич тушунчалар сирасига киради. Далил тушунчасига
кирган мазмун фуқаролик суд ишларини юритиш иштирокчиларининг ҳуқуқ ва
мажбуриятларини белгилашга жиддий таъсир қилади. Далил тушунчасини
тўғри таърифлаш ҳақиқатнга эришиш, қонунийликни таъминлаш ва қабул
қилинаётган суд ҳужжатларининг асослилигининг зарур шарти ҳисобланади.

Далил сўзи бу бир-неча маънони англатади. Шунингдек мантиқ илмида

ҳам ҳар қандай фикрнинг ҳақиқийлиги бошқа фикрлар ёрдамида
асосланишидан иборат бўлган мантиқий ҳаракат далил деб аталади. Шу
маънода далил ҳар қандай билим фаолияти сохасига, шу жумладан маъмурий
иш холатларининг тадбиқ этилишига ҳам хосдир.

Далилларнинг ишга алоқадорлиги уларнинг сифати бўлиб, унга кўра улар

исботлаш предметига кирадиган холатларни, шунингдек маъмурий ишни тўғри
ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа холатларни аниқлашга ёки рад
этишга қодир бўлади. Ишга алоқадорлик далилнинг мазмунини, унинг иш
моҳияти билан боғлиқлигини тавсифлайди. Агар далил кўрилаётган ишга
тааллуқли (алоқадор) бўлса, у мазкур ишга алоқадор бўлади.

Ҳақиқатни аниқлаш-исботлашнинг бош мақсади ҳисобланади. Ишнинг

ҳақиқий холатларини воеликка мувофиқ тарзда аниқлаш иш бўйича аниқлаш
демақдир. Ҳақиқатни аниқлаш, уларни ошкор қилиш маъмурий суд ишларини
юритишнинг асосий босқичларидан бири бўлиб, у одил судловни амалга
оширишнинг муҳим босқичи ҳисобаланади.

Шу ўринда айтиш лозим бўладики, далил тушунчасида унинг икки

томонини, яъни унинг шакли ва мазмунини аниқлаб олиш керак бўлишини,
далил мазмуни деб эса у ёки бу ҳолатлар тўғрисидаги маълумотларга
айтилишини, далил шакли деганда эса ушбу маълумотлар манбаларини
тушуниш лозимлигини, шакл ва мазмунни ажратиш имкони йўқлигини, чунки
аxборот бирор моддий ташувчидан алоҳида мавжуд бўлиши мумкин
эмаслигини таъкидлаб ўтиш лoзим. Ҳозирги кунда мамлакатимизда суд


background image

International scientific journal

“Interpretation and researches”

Volume 1 issue 12 (58) | ISSN: 2181-4163 | Impact Factor: 8.2

165

хокимияти мустакиллигини таъминлаш, суд ишларини юритилишини
такомиллаштириш, фуқаролар, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг
ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини суд томонидан ҳимоя
қилиш кафолатларини кучайтиришга қаратилган ислоҳотлар амалга оширилиб
келинмоқда. Бундан кўзланган мақсад давлат органлари, шу жумлaдaн, суд
ҳокимиятининг ҳалқ вa унинг мaнфaaтлaри учун хизмaт қилишини тaъминлaш,
фуқaролaрнинг судлaргa бўлгaн ишончини оширишдан иборатдир

41

.

Иш холатларини воқеликда бўлганидек аниқлаш фуқаролик суд ишларини

юритишда объектив ҳақиқатнинг мазмунини ташкил этади.

Фойдаланилган адабиётлар:

1. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодекс // Қонун

ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03/18/496/2043-сон.

2. https://maqola.reandpub.uz/category/talim-fidoyilari/.

41

https://maqola.reandpub.uz/category/talim-fidoyilari/.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодекс // Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03/18/496/2043-сон.