Авторы

  • Ўктам Абдураззақов
    Ориентал университети

Биография автора

  • Ўктам Абдураззақов, Ориентал университети
    “Узлуксиз таълим педагогикаси” кафедраси стажёр ўқитувчиси

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.international-scientific.69893

Ключевые слова:

Креативлик ўқувчи тафаккур мулоқот халқ оғзаки ижоди суҳбат методи мустақил фикр.

Аннотация

Шахснинг креативлиги унинг тафаккурида, мулоқотида, ҳис-туйғуларида, муайян фаолият турларида намоён бўлади. Креативлик шахсни яхлит ҳолда ёки унинг муайян хусусиятларини тавсифлайди. Мақолада бошланғич синф ўқувчиларнинг креатив фикирлашини ўргатишда халқ оғзаки ижоди жанирларнинг ўрни ҳақидаги фикрлар баён этилган.


background image

International scientific journal

“Interpretation and researches”

Volume 2 issue 2 (24) | ISSN: 2181-4163 | Impact Factor: 8.2

243

БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИНИ КРEАТИВ ФИКРЛАШГА

ЎРГАТИШДА ХАЛҚ ОҒЗАКИ ИЖОДИ ЖАНРЛАРИНИНГ АҲАМИЯТИ

Абдураззақов Ўктам Абдуқаюмович

Ориентал университети “Узлуксиз таълим педагогикаси”

кафедраси стажёр ўқитувчиси


Аннтотация:

Шахснинг креативлиги унинг тафаккурида, мулоқотида, ҳис-

туйғуларида, муайян фаолият турларида намоён бўлади. Креативлик шахсни
яхлит ҳолда ёки унинг муайян хусусиятларини тавсифлайди. Мақолада бошланғич
синф ўқувчиларнинг креатив фикирлашини ўргатишда халқ оғзаки ижоди
жанирларнинг ўрни ҳақидаги фикрлар баён этилган.

Калит сўзлар:

Креативлик,

ўқувчи, тафаккур, мулоқот, халқ оғзаки ижоди,

суҳбат методи, мустақил фикр.

УСТНОЕ ТВОРЧЕСТВО В ОБУЧЕНИИ МЛАДШИХ ШКОЛЬНИКОВ

ТВОРЧЕСКОМУ МЫШЛЕНИЮ ЗНАЧЕНИЕ ЖАНРОВ

Аннотация:

Творческие способности личности проявляются в ее

мышлении,

общении,

эмоциях,

определенных

видах

деятельности.

Креативность характеризует человека в целом или его определенные
характеристики. В статье изложены идеи о роли жанров устного народного
творчества в обучении творческому мышлению младших школьников.

Ключевые слова:

Креативность, читатель, мышление, общение, устное

творчество, разговорный метод, самостоятельное мышление.

FOLK ORAL CREATIVITY IN TEACHING ELEMENTARY STUDENTS TO

CREATIVE THINKING THE IMPORTANCE OF ITS GENRES

Annotation:

The creativity of an individual is manifested in his thinking,

communication, feelings, certain types of activity. Creativity characterizes an
individual in a holistic way or in its specific characteristics. The article describes
ideas about the role of folk oral creativity genres in teaching creative thinking of
Primary School students.

Keywords:

Creativity, reader, thinking, communication, folk oral creativity,

conversation method, independent thought.


Биз кундалик ҳаётимизда фикр, фикрлаш, фикр мустақиллиги, мустақил

фикрлаш каби жумлаларга дуч келамиз ва уни доимий фаолият жараёнида


background image

International scientific journal

“Interpretation and researches”

Volume 2 issue 2 (24) | ISSN: 2181-4163 | Impact Factor: 8.2

244

ишлатамиз. Хўш, “фикрлаш” ўзи нима?, унинг аҳамияти ва ўрни нимадан
иборат? Биз қуйида мана шундай муоммоли саволларга жавоб топиш мақсадида
халқ оғзаки ижоди билан танишиб чиқдик. Ҳар бир ўзбек фольклори ва халқ
оғзаки ижодларида креатив фикрлашга оид муаллифлар ўз фикр
мулоҳазаларини билдиришган.

Аслида креативлик

(лот., инг. “create ” – яратиш, “creative ” яратувчи,

ижодкор

58

) – индивиднинг янги ғояларни ишлаб чиқаришга тайёрликни

тавсифловчи ҳамда мустақил омил сифатида иқтидорлиликнинг таркибига
кирувчи ижодий қобилияти маъносини ифодалайди. Шахснинг креативлиги
унинг тафаккурида, мулоқотида, ҳис-туйғуларида, муайян фаолият турларида
намоён бўлади.

Америкалик психолог П.Торренс фикрича, креативлик муаммо ёки илмий

фаразларни илгари суриш; фаразни текшириш ва ўзгартириш; қарор
натижаларини шакллантириш асосида муаммони аниқлаш; муаммо ечимини
топишда билим ва амалий ҳаракатларнинг ўзаро қарама-қаршилигига нисбатан
таъсирчанликни ифодалайди

59

.

Бошқа ҳар қандай сифат (фазилат) каби креативлик ҳам бирданига

шаклланмайди. Креативлик муайян босқичларда изчил шакллантириб ва
ривожлантирилиб борилади.

Ижодкор шахснинг шаклланишини шахснинг ўзаро мос тарзда бажарилган

ижодий фаолият ва ижодий маҳсулотларни яратиш борасидаги ривожланиши
сифатида белгилаш мумкин. Ушбу жараённинг суръати ва қамрови биологик ва
ижтимоий омиллар, шахснинг фаоллиги ва креатив сифатлари, шунингдек,
мавжуд шарт-шароит, ҳаётий муҳим ва касбий шартланган ҳодисаларга боғлиқ.
Замонавий шароитда педагогнинг креативлик сифатларига эга бўлиши тақозо
этади.

Сўнгги йилларда етакчи хорижий мамлакатларнинг таълим тизимида

ўқувчи ва ўқувчиларда креативлик сифатларини шакллантириш масаласига
алоҳида, жиддий эътибор қаратилмоқда. Буни Бронсон, Меррийман (2010 й.),
Кен Робинсон (2007 й.), Фишер, Фрей (2008 й.), Бегетто, Кауфман (2013 й.),
Али (2011 й.), Треффингер (2008 й.) ва б. томонидан олиб борилган кўплаб
тадқиқотлар, уларнинг натижалариан кўриш мумкин.

Салмоқли амалий ишлар олиб борилаётганлигига қарамай, кўпчилик

ўқитувчилар ҳали ҳануз шахс (ўзларида ҳамда ўқувчиларда креативлик

58

Педагогика: 1000 та саволга 1000 та жавоб / Методик қўлланма. У.И.Иноятов, Н.А.Муслимов, М.Усмонбоева,

Д.Иноғомова. – Т.: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети, 2012. – 193 б.

59

Drapeau Patti. Sparking student creativity (practical ways to promote innovative thinking and problem soving). –

Alexandria – Virginia, USA: ASCD, 2014.


background image

International scientific journal

“Interpretation and researches”

Volume 2 issue 2 (24) | ISSN: 2181-4163 | Impact Factor: 8.2

245

сифатларини қандай қилиб самарали шакллантириш тажрибасини ўзлаштира
олмаяптилар.

Таълим тизимини бошқариш органлари ҳар йили таълим муассасаларида

юқори самарадорликка эришишга эътибор қаратади. Ана шу мақсадда ўқув
дастурини ишлаб чиқилади, янги ўқув дарсликлари яратилади. Бу эса ҳам
ўқувчилар, ҳам ўқитувчиларни касбий ўсишларига ёрдам беради. Олиб
бориладиган амалий ҳаракатлар ўқувчиларда ютуқларга эришиш, олға
интилишга бўлган эҳтиёжни муайян аражада юзага келтиради, уларнинг ўқув-
билиш қобилиятларини бир қадар ривожлантиришга ёрдам беради.

Бироқ, ўқув йилининг охирида келиб олий таълим муассасаларида

ўқувчиларнинг фанларни ўзлаштиришларида юқори даражадаги ижобий
натижалар кузатилмаяпти. Кўплаб ўқувчиларнинг таълим олишга нисбатан
қизиқиши йўқолган. Бунинг натижасида ўқитувчилар ҳам аввалгидек завқу
шавқ билан касбий фаолиятни ташкил этишни ўйлашмаяпти. Таълим тизимини
бошқарувчи органлар таълим олишга нисбатан хоҳиш-истаги бўлмаган
ўқувчилар, бу каби таълим олувчиларни ўқитишни истамаётган ўқитувчилар
фаолиятини ўзгартириш борасида янгидан-янги чора-тадбирлар белгиланса-да,
аҳвол ўзгаришсиз қолмоқда.

Бунинг

сабаби

нимада?

Балки

дарсларнинг

аввалдан

ўйлаб,

режалаштирилиб қўйилиши ўқувчилар учун қизиқ бўлмаётгандир, балки балки
таълим мазмунининг муайян қолипга солинганлиги ўқувчилар учун ҳеч қандай
стимул бермаётгандир, рағбат билдирмаётгандир. Ўқув машғулотларининг
аввалдан режалаштирилишидан воз кечиш, ўқувчиларда танқидий, креатив
тафаккурни шакллантириш ва ривожлантириш, уларни ижодий фикрлаш, янги
ғояларни ўйлаб топишга мажбур қилиш таълим олишга бўлган муносабатни
ўзгартириш, уларни ютуқларга эришишга рағбатлантиришда асосий омил
бўлар. Ўқув машғулотларида етишмаётган омил –

креативлик

саналади

60

.

Биз қуйида мазкур методлар орқали ўқувчиларнинг кретивлигини

ривожлантиришда суҳбат методи мазмунида кўрамиз.

1. Суҳбат методи

педагогик кузатиш чоғида ўқувчининг креативликка оид

билимларини бойитиш, вазиятга тўғри баҳо бериш, муаммонинг ечимини
топишга имкон берувчи педагогик шарт-шароитларни яратиш, тажриба-синов
ишлари субъектлари имкониятларини муаммо ечимига жалб этишга ёрдам
беради. Суҳбат

индивиудал, гуруҳли ҳамда оммавий шаклда

ўтказилади.

Суҳбат жараёнида ўқувчиларнинг креативлик имкониятлари тўла намоён
бўлишига эришиш муҳим.

Суҳбатнинг самарали кечишини таъминловчи

шартлар:

60

Drapeau Patti. Sparking student creativity (practical ways to promote innovative thinking and problem soving). –

Alexandria – Virginia, USA: ASCD, 2014. – p. 4.


background image

International scientific journal

“Interpretation and researches”

Volume 2 issue 2 (24) | ISSN: 2181-4163 | Impact Factor: 8.2

246

1) мақсаддан келиб чиққан ҳолда суҳбат учун белгиланувчи саволларнинг

мазмуни аниқлаш, саволлар ўртасидаги мантиқийлик ва изчилликни
таъминлаш;

2) суҳбат жойи ва вақтини аниқ белгилаш;
3) суҳбат иштирокчиларининг сонини аниқлаштириш;
4) суҳбатдош тўғрисида аввалдан муайян маълумотларга эга бўлиш; 5)

суҳбатдош билан самимий муносабатда бўлиш;

6) суҳбатдошнинг ўз фикрларини эркин ва батафсил айта олиши учун

шароит яратиш;

7) саволларнинг аниқ, қисқа ва равшан берилишига эришиш;
8) олинган маълумотларни ўз вақтида таҳлил қилиш
Энг аввало айтиб ўтиш жоизки, фикрлаш тафаккур билан боғлиқ

жараёндир. Тафаккур - инсон аъмолини белгиловчи бош мезон.

ХХ аср бошида маърифатпарвар жадидчилар тил, адабиёт ва тарбия

масаласи ўз даври учун муҳимлигини урғулашган. Бу бежизга эмас, миллатнинг
мавжудлиги, эркинлиги, озодлиги, тараққиёти унинг тилидан, тафаккури –
маъанавиятидан бошланади. Биз бугун глобал жамиятда яшаяпмиз. Тилимизга,
маданиятимизга, ўзлигимизга бўлаётган маънавий таҳдид кўлами ҳам
глобалдир. Биз ҳар қанча маънавият тўғрисида қайғурмайлик, жон
койитмайлик, бизни қуршаб турган муҳит оммавий маданият таъсири остида
экан, болаларимиз тили ва тафаккури шу маданият остида шаклланаётган экан
бизнинг қилаётган барча уринишларимиз ўз самарасини бермайди.

Инсон маънавиятини юксалтиришда фольклорнинг ўрни ҳақида гап кетар

экан, аслида бу жараён боланинг туғилишидан бошланади. Момоларимиз,
оналаримиз айтган аллалар, эркаламалар, айтимлар, топишмоқлар, тез
айтишлар, эртак ва қўшиқлар боланинг тили, дунёқарашининг шаклланишига
хизмат қилади.

Халқ ўйинлари эса боланинг ҳам ақлан, ҳам жисмонан улғайиши учун

муҳим омиллардан биридир. Бола ана шу қадим анъана ва қадриятлар ичида
вояга етади, бироқ бугунги глобал жамиятда улғайгани сари гўё бу муҳитга
бегона бўла бошлайди. Бу бегоналик энг, аввало, ҳар қадамда ўз таъсир кучини
кўрсатаётган оммавий маданият таъсиридан бошланади.

Тилни ўргатишда фольклор асарларининг жанрий хусусиятларидан келиб

чиқиб ёндашиш талаб этилади. Достон, эртак каби йирик эпик жанрлар тил
тараққиётида қанчалик муҳим ўрин тутса, қўшиқлар, мақол, маталлар каби энг
кичик жанрлар ҳам бирдек қимматли ва аҳамиятлидир.

Мақол – оғзаки ижоднинг энг фаол жанри. Халқ мақолларининг мазмун

кўлами инсон ҳаётининг турли соҳаларини қамрайди. Инсон ҳаётидаги воқеа-


background image

International scientific journal

“Interpretation and researches”

Volume 2 issue 2 (24) | ISSN: 2181-4163 | Impact Factor: 8.2

247

ҳодисаларнинг чеки йўқ экан, мақоллар мазмуни чегарасини ҳам ўлчаб
бўлмайди.

Маиший ҳаётдаги кичик бир эътиборга арзимайдигандек кўринувчи

лавҳадан тортиб чуқур фалсафий мушоҳада ифодасигача мақоллар мазмунида
ўз аксини топган. Агар «Уйга палос ярашур, хотинга либос» мақоли маиший
ҳаётга тааллуқли бўлса, «Ёзда миянг қайнаса, қишда қозонинг қайнар»
мақолида вақтни бекор ўтказмаслик, ақл билан иш кўриш инсонга ҳаёт
имконини яратиши қайд этилади, «Вақтинг кетди – бахтинг кетди» мақолида
эса фалсафий мазмун ифодаланган бўлиб, инсон тақдирида Вақт
тушунчасининг қанчалар муҳим эканлиги таъкидланган.

Мақолларни тасниф қилишнинг бир турида мазмун етакчи ҳисобланади.

Унга кўра Ватан, меҳнат, халқ, илм-ҳунар, мардлик, меҳмон, тадбиркорлик,
муҳаббат ва вафо, яхши сўз – жами 30 га яқин мавзулар қайд этилган. Аммо бу
мавзуларни яна кўпайтириш ҳам, камайтириш ҳам мумкин. Муҳими, мазмун
етакчи бўлган таснифда масалани ҳар томонлама ифодалашга уриниш аниқ
сезилади. Халқ оғзаки ижодидаги мақоллар жанри тарихий ҳаёт давомида сон
ва мазмун жиҳатдан бойиш хусусиятига эга. Яъни мақоллар замон ўтиши билан
истеъмолдан чиқиши ва айни пайтда янги-янги намуналари вужудга келиши
мумкин.

Латифа – озик фикрлаш санъати. Ўзбеклар дунёдаги бошқа халқлар каби

ҳазилни, тақлидни, кулгини яхши кўрадилар. Кулги инсонга соғлик, яхши
кайфият, ўз-ўзидан қониқиш туйғусини бағишлайди. Халқимизнинг доно
фарзандлари Юсуфжон қизиқ, Ака бухор, Ғанижон Тошматов кабилар
машаққатли кечган пайтларда ҳам юртимиз аҳлига тетиклик, умид, ишонч
улашганлар. Бундай натижага эришиш ўз вақти учун жуда оғир кечган.
Латифалар, лофлар, аския, халқ драмаси асарлари, муқаллидчиликдан унумли
фойдаланиш зукко ва иқтидорли инсонларни ҳақиқий маънода халқ севгисини
қозониш шарафига муяссар қилди.

Инсон қалбидаги ташвишни, танасидаги хасталик хуружини четроққа

суришда кулгили латифалар жуда самарали восита ҳисобланган. «Латифа»
атамаси арабча «лутф» сўзидан олинган бўлиб, нозик фикрлаш, яхшилик
қилмоқ, мурувват кўрсатмоқ, шарафламоқ маъноларини англатади. Насриддин
Афанди номи билан латифалар мазмунининг боғланиб, уйғунлашуви ХIХ аср
охири ХХ аср бошлари билан белгиланади. Ўзбек фольклоршунослиги фани
асосчиси, профессор Ҳоди Зарифов қайд қилишига биноан, Насриддин Афанди
номининг ўзбек латифаларида шуҳрат топиши юртимизда матбаанинг пайдо
бўлиши,

Насриддин

Афанди

латифаларининг

китоб

тарзда

нашр

эттирилишидан бошланган. Ўзбек Насриддин Афанди латифаларида бош
қаҳрамон ўта ҳозиржавоб, ўта зукко, доно ва тадбиркор инсон сифатида


background image

International scientific journal

“Interpretation and researches”

Volume 2 issue 2 (24) | ISSN: 2181-4163 | Impact Factor: 8.2

248

гавдаланади. Ҳаётда уни сўз билан, хатти-ҳаракат билан ечими йўқ вазиятга
тушириш мумкин эмас. Чунки ақлли, мутафаккир Насриддин Афанди
қиёфасида бутун халқнинг, миллатнинг сўзга чечанлиги, закий, яъни нозик
фикр юритиш фазилати ўз ифодасини топган. Ҳар бир латифа матнида уни
ўйлаб топган шахс ақли, вазиятни аниқлаш кайфияти ва заковати намоён
бўлади. Латифаларнинг эътиборли, тингловчини ўзига жалб қиладиган жиҳати
шундаки, уларда савол-жавоб қилаётган тарафлар бир-бирини мутлақо ечими
топилмас вазиятга туширишга уринадилар. Айниқса, Насриддин афанди
қисмати латифанинг якуний қисмига етгунга қадар жуда оғир ва чорасиз тақдир
шароитида тасвирланади. Аммо халқ Насриддин афанди тарафида бўлгани учун
ана шундай мушкул вазиятдан ҳам ўз топқирлиги, сўзга усталиги билан
қаҳрамонимиз ечим топиб кета олади. Афанди латифаларида Афандидаги
иккинчи хислат – унинг ниҳоятда соддалиги, аниқроқ айтсак, нўноқлигини
намойиш қилиш билан изоҳланган. Бундай намуналарда биз Афандининг
соддалигидан, ҳаётдаги кўнгилсиз воқеаларни ўзига олмаслигидан завқланамиз.
Афандининг Афандилиги унинг афандилиги билан шарҳланади. Яъни бирорта
эс-ҳуши жойида одам қилиши мумкин бўлмаган қарорни айнан афанди қабул
қилади. Насриддин Афанди кўчада кетаётиб, кичкина бир кўзгу – ойна топиб
олибди. Уни қўлига олар экан, ўз аксини кўргани заҳоти: «Э, кечирасиз, ойна
сизникимиди?» – деб ташлаб юборибди. Ойна синибди. Шунда Афанди: «Керак
бўлмаса, айта қолмайсизми? Ўзим олар эдим-ку», – деган экан. Бундай
латифалар билан танишиш, айниқса, ҳикоя қилиш маҳоратига эга инсон
ижросида тинглаш одамга ҳузур бағишлайди. Бу турдаги латифаларда
тингловчи содда Афанди қарорларидан кулади. Лекин шуни ҳам қайд қилиш
лозимки, халқ бу билан нима демоқчи эканини тушуниб етишга ҳам ҳаракат
қилиш зарар келтирмайди. Эҳтимол, доно халқ шу каби латифалар воситасида
«Сен бунчалик содда бўлма!» демоқчими? Хулоса чиқариш ҳар кимнинг ўзига
ҳавола.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак
Бошланғич

синф

ўқувчиларда

креативлик

қобилиятларини

ривожлантирувчи

омилларга,креатив

фикрлаш

кўникмаларини

ривожлантириш, креатив фаолликни шакллантириш, ўқув жараёнини
изланувчилик ҳамда муаммоли тадқиқотчилик йўналишларини кучайтириш;

Бошланғич синф ўқувчиларнинг муаммоларни ижодий ечиш ва

яратувчилик фаолиятларини ривожлантириш вазиятларини ташкил этиш;

Бошланғич синф ўқувчиларнинг креатив фаолият тажрибасига касбий

зарурият ва истиқболдаги касбий фаолият мазмунининг таркибий қисми
сифатида ёндашишларига эришиш;


background image

International scientific journal

“Interpretation and researches”

Volume 2 issue 2 (24) | ISSN: 2181-4163 | Impact Factor: 8.2

249

Бошланғич синф ўқувчиларнинг касбий кўникма ва лаёқатларини

ривожлантириш жараёнини интерфаол методлар ва технологиялар устида
ишлаш асосида ривожлантиришга йўналтириш, уларда мустақил ижодий
фаолият кўрсатиш, мустақил билим олиш, ўз-ўзини тарбиялаш, ўз-ўзини
билиш, ўз мавқеига эга бўлиш, ўқувчиларнинг мустақил ишлаш лаёқатларини
фаоллаштириш, бу жараёнда уларнинг креатив фикрлашларига эришиш;

Бошланғич синф ўқувчиларнинг креатив лаёқатларини намоён қилишлари

учун қулай ижодий-ҳамкорлик муҳитини вужудга келтириш кабилардан
иборатлиги аниқланди.

Фойдаланилган адабиётлар:

1. Педагогика: 1000 та саволга 1000 та жавоб / Методик қўлланма.

У.И.Иноятов, Н.А.Муслимов, М.Усмонбоева, Д.Иноғомова. – Т.: Низомий
номидаги Тошкент давлат педагогика университети, 2012. – 193 б.

2.

Муслимов Н.А., ва бошқалар. Касб таълими ўқитувчиларининг касбий

компетентлигини шакллантириш технологияси/ Монография. – Т.: “Фан ва
технология” нашриёти, 2013

3.

Рўзиева Д., Усмонбоева М., Ҳолиқова З. Интерфаол методлар: моҳияти

ва қўлланилиши / Мет.қўлл. – Т.: Низомий номли ДТПУ, 2013. – 115 б.

4. Drapeau Patti. Sparking student creativity (practical ways to promote innovative

thinking and problem soving). – Alexandria – Virginia, USA: ASCD, 2014.

Библиографические ссылки

Педагогика: 1000 та саволга 1000 та жавоб / Методик қўлланма. У.И.Иноятов, Н.А.Муслимов, М.Усмонбоева, Д.Иноғомова. – Т.: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети, 2012. – 193 б.

Муслимов Н.А., ва бошқалар. Касб таълими ўқитувчиларининг касбий компетентлигини шакллантириш технологияси/ Монография. – Т.: “Фан ва технология” нашриёти, 2013

Рўзиева Д., Усмонбоева М., Ҳолиқова З. Интерфаол методлар: моҳияти ва қўлланилиши / Мет.қўлл. – Т.: Низомий номли ДТПУ, 2013. – 115 б.

Drapeau Patti. Sparking student creativity (practical ways to promote innovative thinking and problem soving). – Alexandria – Virginia, USA: ASCD, 2014.