International scientific journal
“Interpretation and researches”
Volume 1 issue 2 (48) | ISSN: 2181-4163 | Impact Factor: 8.2
192
ИҚЛИМ ЎЗГАРИШИ ШАРОИТИДА ЭКОЛОГИК ҲУҚУҚИЙ
СИЁСАТНИ ШАКЛЛАНТИРИШ МАСАЛАЛАРИ
Қодиров Хурсанали Нурали ўғли
Фарғона давлат университети Ҳуқуқ таълими кафедраси ўқитувчиси
Аннотация:
Иқлим ўзгариши глобал ва маҳаллий даражадаги энг долзарб
муаммолардан бири бўлиб, унинг салбий таъсирини камайтириш учун самарали
экологик-ҳуқуқий сиёсатни шакллантириш зарур. Ушбу мақолада иқлим
ўзгариши
шароитида
экологик-ҳуқуқий
сиёсатни
такомиллаштириш
масалалари, мавжуд қонунчилик ва унинг такомиллаштириш йўллари таҳлил
қилинади. Шунингдек, ушбу муаммоларнинг ҳуқуқий ечимлари ҳақида
тавсиялар берилган.
Аннотация:
Изменение климата является одной из наиболее актуальных
проблем на глобальном и локальном уровнях, и для снижения его негативного
воздействия необходимо формирование эффективной эколого-правовой
политики. Встатье анализируются вопросы совершенствования эколого-
правовой политики в условиях изменения климата, действующее
законодательство и пути его совершенствования. Также даются рекомендации
по правовым решениям этих проблем.
Abstract:
Сlimate change is one of the most pressing problems at the global and
local levels, and in order to reduce its negative impact, it is necessary to form an
effective environmental and legal policy. This article analyzes the issues of
improving environmental and legal policy in the context of climate change, existing
legislation and ways to improve it. Recommendations are also made on legal
solutions to these problems.
Калит сўзлар:
Иқлим ўзгариши, экологик сиёсат, экологик қонунчилик,
табиат муҳофазаси, ҳаво ифлосланиши, сув ресурслари, чиқиндилар муаммоси,
чўлланиш, Орол денгизи инқирози, яшил иқтисодиёт.
Ключевые слова:
Изменение климата, экологическая политика,
экологическое законодательство, охрана природы, загрязнение воздуха, водные
ресурсы, проблема отходов, опустынивание, кризис Аральского моря, зеленая
экономика.
Key words:
Climate change, environmental policy, environmental legislation,
nature protection, air pollution, water resources, waste problem, desertification, Aral
Sea crisis, green economy.
International scientific journal
“Interpretation and researches”
Volume 1 issue 2 (48) | ISSN: 2181-4163 | Impact Factor: 8.2
193
Дунё майдонида яна бир фронт очилди –
Экалогия фронти.
Хозирги кунда турли сиёсий кучлар ўзаро
кураш олиб бориши билан энг янги дунёнинг турли
жойларида
уруш
ўчоқларини
кундан
кун
алангалатиб бормоқда. Уруш алангалари дунё
сиёсий майдонини қиздириб боргани каби дунё давлатлари иқтисодий
рақобати, илим фан таррақиёти ва саноатнинг ўсиши ер шарида хаво
хароратиннг йилдан йилга кўтарилиб боришига сабаб бўлмоқда. Юқоридаги
холатни инобатга олиб, табир жойиз бўлса инсоният кураш олиб бориши учун
яна бир фронт очилди десак муболаға бўлмайди. Дунёдаги хаво хароратиннг
йилдан йилга юқорилаб бориши ва “Озон қатлами”нинг сийраклашиб бориши
“Яшил сайёра” ахолисига яна бир фронтда – Экалогия фронтида кураш олиб
боришини талаб этади. Енг янги дунё ахолисига ибтидоий мусаффо табиат
хақидаги хаёллар, хом хаёлларга айланиб бормоқда. Бу фронта кураш олиб
борилши лозим бўлган фақатгина озон қатламнинг емирилши ва хаво
хароратиннг кўтарилшигина эмас балки ичимлик суви чучук сувнинг танқис
бўлиб бориши, яшил худудларнинг қисқариши, биохилма-хилликка зиён
етиши... бундай муаммоларни афсуски кўплаб санаб ўтиш мумкун. Ҳар ким
қулай атроф-муҳитга, унинг ҳолати тўғрисидаги ишончли ахборотга эга бўлиш
ҳуқуқига эга.
Давлат фуқароларнинг экологик ҳуқуқларини таъминлаш ва атроф-
муҳитга зарарли таъсир кўрсатилишига йўл қўймаслик мақсадида шаҳарсозлик
фаолияти соҳасида жамоатчилик назоратини амалга ошириш учун шарт-
шароитлар яратади. Шаҳарсозлик ҳужжатларининг лойиҳалари қонунда
белгиланган тартибда жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилади. Давлат
барқарор ривожланиш принципига мувофиқ, атроф-муҳитни яхшилаш, тиклаш
ва муҳофаза қилиш, экологик мувозанатни сақлаш бўйича чора-тадбирларни
амалга оширади. Давлат Оролбўйи минтақасининг экологик тизимини
муҳофаза қилиш ҳамда тиклаш, минтақани ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан
ривожлантириш юзасидан чоралар кўради.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2024 йил 20
ноябр куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Бош вазир лавозимига
номзодни кўриб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасининг яқин ва узоқ истиқболга
мўлжалланган ҳаракатлар дастури муҳокамасига бағишланган мажлисида нутқ
сўзлади. Еғилиш давомида Конституциямизга мувофиқ, илк бор қуйи палатада
Бош вазир лавозимига номзод ва Ҳукуматнинг келгуси 5 йилга мўлжалланган
ҳаракатлар дастури юзасидан сўз юритилиди. Президентимиз сўзининг
давомида бугун нафақат Ўзбекистон, балки дунёдаги кўплаб мамлакатлар
International scientific journal
“Interpretation and researches”
Volume 1 issue 2 (48) | ISSN: 2181-4163 | Impact Factor: 8.2
194
иқлим ўзгаришларининг салбий оқибатларини яққол ҳис қилаётганини қайд
этди.
Ҳаво ва сувнинг ифлосланиши, тупроқ эррозияси, чўлланиш, қазилма
ёқилғиларни беҳисоб ишлатиш глобал исишга, табиий офатларнинг
кўпайишига олиб келмоқда, атроф-муҳит ва аҳоли соғлиғига зарар етказмоқда.
Бунга жавобан мамлакатимизда уч йил аввал “Яшил макон” умуммиллий
лойиҳаси бошланди. Қўшни мамлакатлар билан биргаликда Минтақавий иқлим
стратегиясини амалга оширишга киришилди. Пойтахтимизда Марказий Осиё
атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришларини ўрганиш университети ташкил этилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан бу
борада қабул қилинган иккита муҳим резолюциянинг ташаббускори бўлди.
Айни вақтда “яшил” энергетика иқтисодиётимиз драйверларидан бирига
айланмоқда.
Эл-юртимизнинг фикр-мулоҳазалари, хоҳиш-истакларини атрофлича
ўрганиб, билдирилган тавсиялардан келиб чиққан ҳолда, бу борадаги ишларни
янги, янада юксак босқичга кўтариш мақсадида Президентимиз 2025 йилни
юртимизда “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон
қилишни таклиф қилди.
Йиғилганлар ушбу ташаббусни тўлиқ қўллаб-қувватладилар.
Ҳукумат йил номида белгиланган энг муҳим вазифалар бўйича давлат
дастурини ишлаб чиқиши белгиланди.
Ушбу дастурда “яшил” технологияларни жорий этиш, сувни тежаш,
кўкаламзор ҳудудларни кескин кўпайтириш, Орол фожиасининг оқибатларини
юмшатиш, чиқиндилар муаммосини ҳал қилиш, энг муҳими, аҳоли
саломатлигини мустаҳкамлаш каби масалалар устувор аҳамият касб этиши
зарурлиги таъкидланди.
Сўзимиз давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти ўз нутқида
келтриб ўтган муаммоларни алохида-алохида ажратиб кўрган холда атрофлича
тахлил қилиб чиқамиз. Муаммоларни қисимларга ажратиш уларни хал
қилишни ва самарали ечимлар топишда мухум рўл ўйнайди.
Орол денгизи инқирози
1960-йилларда Орал денгизи 68 минг км² майдонни эгаллаган бўлса,
ҳозирда унинг 90% дан ортиғи қуриб кетган. Орол денгизининг қуриши
бугунги кунга келиб Экологик фожеага айланган. Ушбу муаммо сув
ресурсларидан нотўғри фойдаланиш, қишлоқ хўжалигида пахта етиштириш
учун сув истеъмолининг ошиши ва иқлим ўзгаришлари натижасида юзага
келган. Орол денгизи қуриши туфайли атмосферага зарарли тузлар тарқалиши,
инсон саломатлиги ва биологик хилма-хилликка таъсир кўрсатмоқда.
International scientific journal
“Interpretation and researches”
Volume 1 issue 2 (48) | ISSN: 2181-4163 | Impact Factor: 8.2
195
Ҳаво ифлосланиши
Тошкент шаҳрида ҳавонинг ифлосланиш даражаси жаҳон соғлиқни сақлаш
ташкилоти (WHO) тавсия этган меъёрлардан 3-4 марта юқори. Саноат
корхоналари, автомобиллардан чиқадиган газлар ва ёнилғи ёқиш натижасида
ҳаво ифлосланиши мамлакатнинг айрим ҳудудларида жиддий муаммога
айланган. Бу айниқса Тошкент, Навоий, Олмалиқ ва Фарғона вилоятларида
сезиларли даражада кузатилмоқда.
Ер ресурсларининг таназзули
Мамлакатда 50% дан ортиқ қишлоқ хўжалиги
ерлари
шўрланган.
Ўзбекистондаги
қишлоқ
хўжалигида ернинг чўлланиши, шўрланиши ва экин
ерларининг камайиши Экологик муаммоларни
келтириб
чиқармоқда.
Суғориш
тизимининг
самарасизлиги ва агротехника талабларига риоя
қилинмаслиги туфайли ер унумдорлиги пасайиб
бормоқда.
Сув ресурсларининг камайиши ва ифлосланиши
Ўзбекистонда аҳолининг 30% га яқини тоза ичимлик суви билан
таъминланмаган.
Амударё
ва
Сирдарё
сув
ресурсларидан самарасиз фойдаланиш, саноат
чиқиндилари ва қишлоқ хўжалигидаги пестицидлар
сув манбаларини ифлослантирмоқда. Бу эса
ичимлик сувининг сифатини ёмонлаштириб, аҳоли
саломатлигига хавф солмоқда.
Чиқиндилар муаммоси
International scientific journal
“Interpretation and researches”
Volume 1 issue 2 (48) | ISSN: 2181-4163 | Impact Factor: 8.2
196
Ўзбекистонда йилига 7 миллион тоннадан
ортиқ чиқинди чиқарилади, лекин унинг фақат 30%
и қайта ишланади. Қаттиқ маиший ва саноат
чиқиндиларининг тўпланиши ҳамда уларнинг тўғри
қайта ишланмаслиги Экологик муаммолардан бири
ҳисобланади.
Полигонларда
чиқиндиларнинг
йиғилиши атроф-муҳитга ва инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатмоқда.
Илмий тадқиқотларимиз давомида эришилган натижаларга асосан
Экологик муаммоларни ҳал қилиш мақсадида қуйидаги чора-тадбирларни
амалга ошириш зарур:
✓
Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва самарали суғориш
тизимларини жорий этиш;
✓
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши
вазирлиги тизимида тузилмалар фаолиятини самарадорлигини ошириш;
✓
Саноат чиқиндиларини қайта ишлаш ва камайтириш чораларини
кўриш;
✓
Чўлланишга қарши курашиш учун кўчатлар экиш ва ер
унумдорлигини ошириш;
✓
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги
ислоҳотларни чуқурлаштириш ва тизим фаолиятини трансформация қилиш
бўйича «йўл харитаси» бажарилиши устидан назоратни кучайтриш;
✓
Атроф-муҳит муҳофазасига оид қонунчиликни кучайтириш ва
жамоатчилик назоратини ошириш;
✓
Экологик онг ва маданиятни оширишга қаратилган таълим ва
тарғибот ишларини олиб бориш.
Ўзбекистонда Экологик муаммоларни ҳал қилиш учун комплекс ёндашув
муҳум рўл ўйнайди. Хозирги кунда, Давлат экологик муаммоларни хал этишда
жамоатчилик ҳамда халқаро ташкилотларнинг ҳамкорлиги муҳим аҳамият касб
этади.
Фойдаланилган адабиётлар:
1)
Ўзбекистон Республикаси Конститутсияси. Тошкент. 2023.
2)
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодек. Тошкент. 2023.
3)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Экология, атроф-
муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги фаолиятини самарали
ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Қарори. Тошкент.2023.
