Конференсияи илмии байналмилалй
“Муаммоҳои илму фан дар шароити ҷаҳонишавӣ”
“Globallashuv sharoitida ilm-fan muammolari” mavzusidagi xalqaro ilmiy konferensiya
~ 28 ~
ДАВЛАТ ТИББИЁТ ТАШКИЛОТЛАРИДА БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИ
ТАШКИЛ ҚИЛИШНИ РЕЖАЛАШТИРИШ
Кулибоев Азамат Шоназарович
Тошкент давлат иқтисодиёт университети профессори в.б., PhD.
Аннотация:
Ушбу тадқиқот ишида давлат тиббиёт ташкилотларида
бухгалтерия ҳисобини ташкил қилишни режалаштиришда эътибор қаратиш
зарур бўлган масалалар ёритилган. Шунингдек, ҳисобни ташкил қилиш
режалаштирилаётганда амалдаги номатив–ҳуқуқий ҳужжатларнинг талаб-
ларига қатъий риоя қилиниши, тиббиёт ташкилотларида ички назоратнинг
таъминлашниши илмий асосланган.
Калит сўзлар:
бухгалтерия хизмати, бухгалтерия ҳисоби, бюджет
маблағлари, давлат тиббиёт ташкилоти, инвентаризация, режалаштириш,
счётлар режаси, ҳисобот, ҳисоб сиёсати, ҳужжатлаштириш.
Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш чора–
тадбирларини амалга ошириш доирасида аҳолига тиббий ёрдам кўрсатишнинг
замонавий тизимини шакллантириш борасида муайян натижаларга эришилди.
Шунингдек, қишлоқ врачлик пунктлари, шаҳар ва қишлоқ оилавий
поликлиникаларини ташкил этиш орқали бирламчи тиббий–санитария
ёрдамини кўрсатиш тизими такомиллаштирилди ҳамда аҳолининг ушбу
хизматлардан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилди. Ҳозирги вақтда
шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишнинг ягона марказлашган тизими яратилиб,
фуқароларга, жумладан, жойларда юқори технологияларга асосланган тиббий
ёрдам кўрсатувчи республика ихтисослаштирилган илмий–амалий тиббиёт
марказларининг фаолиятлари такомиллаштириб борилмоқда. Шу билан бирга
давлат бюджетидан соғлиқни сақлаш соҳасига ажратилаётган маблағлар ҳажми
ҳам 2025 йилда 2019 йилга нисбатан 2,8 баробарга кўпайган бўлиб, бунинг
Конференсияи илмии байналмилалй
“Муаммоҳои илму фан дар шароити ҷаҳонишавӣ”
“Globallashuv sharoitida ilm-fan muammolari” mavzusidagi xalqaro ilmiy konferensiya
~ 29 ~
натижасида мамлакат миқиёсида аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар
сифати яхшиланди, тиббиёт ходимларини моддий жиҳатдан рағбатлантириш
даражаси ошди.
Албатта соҳага бюджетдан ажратилаётган маблағларнинг ошиши, тиббий
хизматлар сифати ва ходимларнинг ойлик маошларини ошириш яхши, лекин
сарфланаётган маблағларнинг ҳисобини юритиш ва унинг назоратини
таъминлаш мураккаб жараён ҳисобланади. Бунинг учун соғлиқни сақлаш
тизимидаги давлат тиббиёт ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини самарали
ташкил этишда уни режалаштириш муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади.
Давлат тиббиёт ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини ташкил этишни
режалаштириш жараёнида қуйидаги режаларни тузишга алоҳида эътибор
қаратиш зарур деб ҳисоблаймиз:
–
ҳужжатлаштириш ва ҳужжатлар айланиш режаси;
–
ташкилотнинг активлари ва пассивларини инвентаризация қилиш режаси;
–
бухгалтерия ҳисобининг ишчи счётлар режаси;
–
бухгалтерия ҳисобини техник жиҳатдан юритиш режаси;
–
ҳисоботларни топшириш режаси (графиги);
–
бухгалтерия ҳисоби ишини ташкил этиш ва ходимларнинг малакасини
ошириш режаси [3].
Юқоридаги режаларнинг ҳар бири давлат тиббиёт ташкилотларида ҳисоб
ишларини ташкил этишни режалаштиришда муҳим аҳамиятга эга ва булар
маълум норматив–ҳуқуқий ҳужжатлар асосида тузилади. Жумладан,
ҳужжатлаштириш ва ҳужжатлар айланиш режаси тиббиёт ташкилотидаги барча
хўжалик муомалаларини ҳужжатлаштириш тартибини, шунингдек, улар
тузилган пайтдан бошлаб архивга топширилгунга қадар бухгалтерия ҳисоби
жараёнида ҳужжатларнинг ҳаракатланиш кетма–кетлигини белгилайди. У
бирламчи ҳужжатларнинг ишчи албомини ва ҳужжат айланиши графигини ўз
ичига олади.
Конференсияи илмии байналмилалй
“Муаммоҳои илму фан дар шароити ҷаҳонишавӣ”
“Globallashuv sharoitida ilm-fan muammolari” mavzusidagi xalqaro ilmiy konferensiya
~ 30 ~
Активлар ва пассивларни инвентаризация қилиш режасида тиббиёт
ташкилотининг алоҳида турдаги мулки ва молиявий мажбуриятларини
инвентаризация қилиш тартиби, муддатлари ва сони кўрсатилади.
Бухгалтерия ҳисобининг ишчи счётлар режаси давлат тиббиёт
ташкилотларининг фаолият йўналишларини ва ўзига хос хусусиятларини
инобатга олган ҳолда, “Ягона счётлар режаси” асосида шакллантирилиши керак
[4]. Давлат тиббиёт ташкилотидаги мавжуд бюджет ва бюджетдан ташқари
маблағларини ҳисобга олувчи шахсий ғазна ҳисобварақларига бириктирилади.
Бухгалтерия ҳисобини техник жиҳатдан юритиш режасида давлат тиббиёт
ташкилотларида қўлланиладиган бухгалтерия ҳисоби шакли ва ҳисобни
юритишда фойдаланиладиган дастурий мажмуа тури кўрсатилади. Давлат
тиббиёт муассасаларида бухгалтерия ҳисоби амалдаги бюджет қонунчилигига
мувофиқ мемориал ордер шаклида юритилади ва ҳисобни юритишда
“УзАСБО–2” дастурий мажмуасидан фойдаланилади.
Ҳисоботларни
топшириш
режаси
(графиги)да
давлат
тиббиёт
ташкилотлари томонидан топшириладиган статистика, солиқ, молиявий ва
бошқа ҳисоботлар турлари ҳамда уларни топшириш муддатлари кўрсатилади.
Бунга тиббиёт ташкилотининг бош ҳисобчиси масъул бўлади.
Бухгалтерия ҳисоби ишини ташкил этиш ва ходимларнинг малакасини
ошириш режасида бухгалтерия хизмати ходимларининг штати ва бўлимнинг
тузилмаси белгиланиб, ҳар бир ходим учун лавозим тавсифи берилади,
уларнинг малакасини ошириш бўйича тадбирлар режалаштирилади, алоҳида
бухгалтерия ходимлари учун ўқув машғулотлари, семинар–тренинглар,
шунингдек, бухгалтерия ҳисоби маълумотларини тақдим этиш учун маъсул
бўлган ходимлар учун графиклар тузилади.
Давлат тиббиёт ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини тартибли ва
услубий жиҳатдан тўғри юритиш кўп жиҳатдан ишни режалаштиришга боғлиқ.
Буни биз юқорида қисқача кўриб чиқдик. Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини
ташкил этишни амалдаги норматив–ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ давлат
тиббиёт ташкилотининг раҳбари амалга оширади. Лекин бухгалтерия ҳисоби
Конференсияи илмии байналмилалй
“Муаммоҳои илму фан дар шароити ҷаҳонишавӣ”
“Globallashuv sharoitida ilm-fan muammolari” mavzusidagi xalqaro ilmiy konferensiya
~ 31 ~
ишларини режалаштиришни бош ҳисобчи амалга оширади. Бухгалтерия
ҳисобини ташкил қилишни режалаштириш натижасида бухгалтерия хизмати
ходимлари ўзига бириктирилган вазифа ва топшириқларни вақтида бажаради,
бош ҳисобчи томонидан унинг назорати таъминланади ҳамда ташкилотнинг
молия–хўжалик фаолиятида содир бўладиган муомалалари ўз вақтида
расмийлаштириб борилади. Бу бевосита давлат тиббиёт ташкилотларининг
ички назоратини таъминлашга ҳам хизмат қилади.
Фойдаланилган адабиётлар:
1.
Ўзбекистон Республикаси “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонуни.
2016 йил 13 апрель, ЎРҚ–360–сон.
2.
Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги Йўриқнома
(2010 йил 22 декабрь, 2169–сон).
3.
Кулибоев А.Ш. Давлат тиббиёт ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби
ҳамда молиявий назорат: назария ва амалиёт. Монография–Т.:«Iqtisod–Moliya»,
2023. –236 б.
4.
Kuliboyev A.Sh. Budjet tashkilotlari jamg‘armalari hisobi. Darslik–
Т.:«MAKON ZIYO NURI», 2024. –290 b.
5.
Меҳмонов С.У. Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисoби: назария ва
амалиёт. Монография. –T.: “Iqtisod–moliya”, 2016. –136 б.
6.
Hamdamov B.K. va Ostonokulov A.A. Byudjet nazorati. O‘quv qo‘llanma.–
T.: «Iqtisod–Moliya», 2018. –318 b.
