Авторы

  • Тоирқул Турдиқулов
    Ўзбекистон Республикаси, Гулистон давлат университети

Биография автора

  • Тоирқул Турдиқулов , Ўзбекистон Республикаси, Гулистон давлат университети
    “Биология” кафедраси қ.-х.ф.н., доцент

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.international-scientific.77792

Ключевые слова:

генотип гетерозис дурагай авлод думбали қўй ирсий белги яхшиловчи жайдари ҳисор зотли қўйлар.

Аннотация

Мазкур мақолада ҳисор зотли қўйларининг Марказий Осиё ва ҳамдўстлик давлатларида янги қўй зотларини яратишдаги иштироки, гўшт-ёғ йўналишидаги барча қўй зотларининг маҳсулдорлигини оширишдаги аҳамияти тўғрисида фикр юритилган. Шунингдек, ҳисор қўйларининг қимматли ирсий имкониятларидан унумли фойдаланган ҳолда жайдари қўйларининг гўшт ва ёғ маҳсулдорлигини кўпайтиришда “яхшиловчи” зот сифатида фойдаланиш мақсадга мувофиқлиги кўрсатилган.


background image

Конференсияи илмии байналмилалй

“Муаммоҳои илму фан дар шароити ҷаҳонишавӣ”

“Globallashuv sharoitida ilm-fan muammolari” mavzusidagi xalqaro ilmiy konferensiya

~ 100 ~

ҲИСОР ВА ЖАЙДАРИ ҚЎЙЛАРИНИ ЧАТИШТИРИШДАН ОЛИНГАН

ДУРАГАЙЛАРИДА ГЕТЕРОЗИСЛИК ҲОДИСАСИНИНГ НАМОЁН

БЎЛИШИ

Турдиқулов Тоирқул

Ўзбекистон Республикаси, Гулистон давлат университети “Биология”

кафедраси қ.-х.ф.н., доцент

tairkul@mail.ru

Аннотация:

Мазкур мақолада ҳисор зотли қўйларининг Марказий Осиё ва

ҳамдўстлик давлатларида янги қўй зотларини яратишдаги иштироки, гўшт-ёғ

йўналишидаги барча қўй зотларининг маҳсулдорлигини оширишдаги аҳамияти

тўғрисида фикр юритилган. Шунингдек, ҳисор қўйларининг қимматли ирсий

имкониятларидан унумли фойдаланган ҳолда жайдари қўйларининг гўшт ва ёғ

маҳсулдорлигини кўпайтиришда “яхшиловчи” зот сифатида фойдаланиш

мақсадга мувофиқлиги кўрсатилган.

Калит сўзлар:

генотип, гетерозис, дурагай авлод, думбали қўй, ирсий

белги, яхшиловчи, жайдари, ҳисор зотли қўйлар.

Марказий Осиё давлатларининг табиий иқлими географик жойлашувига

кўра ўсимлик ва ҳайвонот оламининг яшаши, ўсиши ва ривожланиши учун

қулай шароит ҳисобланади. Шу боисдан мазкур ҳудудда инсон омилининг

бевосита таъсирида асрлар давомида табиий ва мақсадга йўналтирилган сунъий

танлашнинг ўзаро уйғунлашуви натижасида кўплаб маданийлаштирилган

сермаҳсул ҳайвон зотлари яратилган. Шулар жумласига Ҳисор воҳаси ҳудудида

маҳаллий чорвадорлар томонидан яратилган ҳисор зотли қўйларни мисол

келтириш мумкин. Мазкур зот ўзининг йириклиги, вазни ва тез етилувчанлиги

жиҳатидан дунёдаги мавжуд барча қўй зотлари орасида тенгсиз ҳисобланади.

Ҳисор қўйлари йил давомида табиий яйлов ўтларидан унумли фойдалана

олишлиги, бақувват ва мустаҳкам оёқлари ёрдамида чўл ва дашт


background image

Конференсияи илмии байналмилалй

“Муаммоҳои илму фан дар шароити ҷаҳонишавӣ”

“Globallashuv sharoitida ilm-fan muammolari” mavzusidagi xalqaro ilmiy konferensiya

~ 101 ~

минтақаларидаги қишки яйловдан 350-400 км узоқликда жойлашган, серҳосил,

ботаник таркиби хилма-хил ва тўйимлилиги юқори бўлган баланд тоғли ёзги

яйловларга етиб боришлиги ҳамда у ерда қисқа вақт (2,5 – 3 ой) ичида тез

семириб, тана ва думбаларига кўп миқдорда ёғ захираларини тўплаш

қобилиятига эга.

Ҳисор қўйларининг бундай имкониятларидан унумли фойдаланиш,

уларнинг хўжалик ва биологик аҳамиятга эга бўлган қимматли ирсий

белгиларини бошқа зотларга сингдириш мақсадида Тожикистон, Ўзбекистон,

Қирғизистон Республикаларида ва бошқа ҳамдўстлик давлатларида кўплаб

илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Шулар жумласига академик Ғ.Алиев

томонидан ҳисор қўйлари негизида Туркманистоннинг саража, Англиянинг

линкольн қўчқорларидан фойдаланиб, мураккаб чатиштириш ишлари

натижасида гўшт-ёғ-жун йўналишидаги “Тожик зоти” яратилган. Мазкур зотда

ҳисор қўйларидек йирик ва тез етилувчанлик, саража зотига хос бўлган

гиламбоп типидаги яримдағал жун ва линкольн зоти сингари жунининг

ялтироқлик ирсий белгилари мужассамлашган [1, 318-320 б.].

И.А.Тапильский

Ўзбекистоннинг

Тошкент

вилоятида

гўшт-жун

йўналишидаги Оҳангарон типига мансуб майин жунли қўйларни яратишда

ҳисорлаштирилган жайдари совлиқлардан фойдаланган [3, 164-167 б.].

Ҳ.Олимжонов ўз тажрибаларида ҳисор совлиқларини Қозоғистонда

яратилган яриммайин жунли Дегрес қўчқорлари билан чатиштириб ижобий

натижаларга эришди, яъни биринчи бўғин дурагайларида жун маҳсулдорлиги

икки бараварга кўпайиб, ҳисор қўйларига хос бўлган юқори сифатли гўшт-ёғ

маҳсулоти сақлаб қолинди [2, 21-22 б.].

Қирғизистон Руспубликасида ҳисор ва дағал жунли маҳаллий қирғиз

қўйларини ўзаро чатиштирилиши, олинган дурагай авлодлар билан 1977-2021

йиллар давомида мақсадли танлаш ва саралаш ишлари олиб борилиши

натижасида гўшт-ёғ йўналишидаги Арашан янги қўй зоти яратилди. Эътиборли

жиҳати шундаки, яратилган янги қўй зоти гўшт ва жун маҳсулдорлиги

жиҳатидан ота ва она зот вакилларига нисбатан ҳам устунлик қилади [ 5 ]. Бу


background image

Конференсияи илмии байналмилалй

“Муаммоҳои илму фан дар шароити ҷаҳонишавӣ”

“Globallashuv sharoitida ilm-fan muammolari” mavzusidagi xalqaro ilmiy konferensiya

~ 102 ~

чатиштириш учун танлаб олинган зотларнинг селекция белгилари бўйича ўзаро

мувофиқлашуви натижасида намоён бўладиган биологик ҳолат – гетерозислик

ҳодисасидан далолат беради.

Юқорида қайд этилган адабиётлар таҳлилидан тегишли хулоса чиқарган

ҳолда, Давлат илмий-техника дастурлари доирасида Сирдарё вилоятининг

Боёвут туманидаги “Навбаҳор” СИУ га қарашли “Абдужаббор” фермер

хўжалигида Қашқадарё вилоятидан келтирилган ҳисор зотли қўчқорлар билан

маҳаллий жайдари совлиқлари урчитилиб, олинган F

1

ҳисор × жайдари дурагай

қўзиларининг ўсиши ва ривожланиши ўрганилди.

Ҳисор қўчқорлари билан жайдари совлиқларини урчитиш натижасида

олинган I бўғин (F

1

) дурагайларининг ўсиши ва ривожланишини 5, 12 ва 18

ойлик ёшидаги тирик вазни, шу даврлардаги абсолют, ўртача суткалик ва

нисбий ўсиши бўйича кузатув олиб борилди.

Ҳайвонларнинг тирик вазни, уларнинг ўсиши ва ривожланишини

белгиловчи

асосий

кўрсаткичлардан

ҳисобланади.

Хусусан,

гўшт

йўналишидаги думбали қўй зотлари ёшлик даврида қанчалик тез ўсиб, қисқа

вақтда хўжалик учун фойдаланишга яроқли бўлса, шунчалик аҳамиятли ва

иқтисодий жиҳатдан самарали ҳисобланади.

Тажриба учун олиб келинган ҳисор қўчқорлари билан жайдари

совлиқларини урчитиш натижасида олинган I авлод дурагай қўзиларининг

тирик вазни тўғрисидаги маълумотлар 1–жадвалда келтирилган.

1-жадвал.

Соф зотли жайдари ва F

1

ҳисор × жайдари дурагай қўзиларинининг

ўсиш динамикаси, кг

Ёши

Жинси

Жайдари қўзилари

F

1

ҳисор × жайдари

қўзилари

M ± m

lim

M ± m

lim

Туғилганда

3,92 ± 0,14

3,4 - 5,1

4,78 ± 0,15

4,0 - 6,2

3,54 ± 0,11

3,0 - 4,6

4,13 ± 0,11

3,5 - 5,1

5 ойлик

35,4 ± 1,03

30 - 41

44,2 ± 1,00

36 – 51

31,6 ± 1,00

26 - 39

37,7 ± 0,91

34 – 47

12 ойлик

42,5 ± 0,98

38 - 50

49,2 ± 1,21

42 – 57


background image

Конференсияи илмии байналмилалй

“Муаммоҳои илму фан дар шароити ҷаҳонишавӣ”

“Globallashuv sharoitida ilm-fan muammolari” mavzusidagi xalqaro ilmiy konferensiya

~ 103 ~

36,9 ± 1,19

31 - 45

41,9 ± 0,89

37 – 48

18 ойлик

53,3 ± 1,18

47 - 62

67,2 ± 1,56

60 – 79

47,2 ± 1,32

41 - 56

57,7 ± 1,46

52 – 68

Ушбу жадвал маълумотларида F

1

ҳисор×жайдари дурагай қўзилари

соф

зотли жайдари тенгдошларига нисбатан анча йирик туғилганлигини кўриш

мумкин. Жумладан, F

1

ҳисор×жайдари эркак қўзиларининг туғилган вақтдаги

тирик вазни ўртача 4,78 ± 0,15 кг га тенг бўлиб, уларнинг орасида 4,0 кг дан 6,2

кг вазнгача туғилганлари ҳам қайд этилди, соф зотли жайдари қўзиларда эса бу

кўрсаткичлар, тегишлича - 3,92 ± 0,14 кг ва 3,4 - 5,1 кг ни ташкил қилди.

F

1

ҳисор×жайдари дурагай қўзилари соф зотли жайдари тенгдошларига

нисбатан ўртача 0,86 кг ёки 21,9 % оғир вазнда туғилганлиги аниқланди.

Дурагай қўзиларининг урғочи вакиллари ҳам танасининг йириклиги ва

вазндорлиги жиҳатидан соф зотли жайдари тенгдошларига нисбатан устунлиги

кузатилди. Қўзиларнинг бу гуруҳ вакилларида тирик вазнининг устунлик

даражаси ўртача 0,59 кг ёки 16,7 % ни ташкил қилди.

Дурагай авлодларнинг йирик ва бақувват бўлиб туғилиши, эмбрионал

даврдан кейинги ўсиши ва ривожланишига ҳам ижобий таъсир кўрсатди.

Натижада бир хил озиқлантириш ва асраш шароитида, уларнинг ўсиш

суръатлари анча фаоллашиб, соф зотли жайдари тенгдошларига нисбатан тирик

вазни ва йириклиги орасидаги фарқланиш янада яққолроқ намоён бўлганлигини

кўриш мумкин. F

1

ҳисор × жайдари дурагай эркак қўзилари 5 ойлигида

(онасидан ажратилган вақтда) ўртача 44,2 ± 1,00 кг; 12 ойлигида 49,2 ± 1,21 кг;

18 ойлигида 67,2 ± 1,56 кг вазнга эга бўлиб, соф зотли жайдари тенгдошларига

нисбатан 5 ойлигида 8,8 кг ёки 24,9 %; 12 ойлигида – 6,7 кг ёки 15,8 % ва 18

ойлигида – 13,9 кг ёки 26,1 % оғир эканлиги аниқланди. Вазнининг ўсиши

бўйича бундай фарқланиш урғочи қўзиларда тегишлича: 6,1 кг ёки 19,3 %; 5 кг

ёки 13,5 % ва 10,5 кг ёки 22,3 % ни ташкил қилди.


background image

Конференсияи илмии байналмилалй

“Муаммоҳои илму фан дар шароити ҷаҳонишавӣ”

“Globallashuv sharoitida ilm-fan muammolari” mavzusidagi xalqaro ilmiy konferensiya

~ 104 ~

Тажрибадаги ҳайвонларининг туғилганидан бошлаб 18 ойлик ёшигача

бўлган даврдаги ўсиш ва ривожланиш фаоллигини ифодаловчи маълумотлар 2-

жадвалда келтирилган.

2-жадвал.

Соф зотли жайдари ва F

1

ҳисор × жайдари дурагай қўзиларининг

туғилганидан 18 ойлик ёшигача ўсиш суръатлари

Ўсиш
даврлари

Эркак қўзилар

Урғочи қўзилар

Абсолю
т ўсиши,
кг

Нисби
й
ўсиши,
%

Кунлик
ўсиши,
г

Абсолю
т ўсиши,
кг

Нисби
й
ўсиши,
%

Кунлик
ўсиши, г

F

1

ҳисор×жайдари дурагай қўзилар

0 - 5 ой

39,4

824,8

257,7

33,6

812,8

219,4

5 - 12 ой

5,0

11,3

24

4,2

11,2

21

12 - 18 ой

18

36,6

100

15,3

36,5

88

0- 18 ой

62,4

1305

115,2

53,6

1297

98

Соф зотли жайдари қўзилар

0 - 5 ой

31,5

803,1

205,8

28,6

792,7

183,4

5 - 12 ой

7,1

20,6

33,8

5,3

16,8

39

12 - 18 ой

10,8

25,4

60

10,3

27,9

57

0 - 18 ойлик

49,4

1260

91

43,7

1234

80

Жадвал маълумотларининг таҳлили шуни кўрсатадики, ёш қўзиларнинг

яшаши ва ривожланиши учун қулай бўлган - онасининг сути билан озиқланиш

даврида, тажрибадаги барча гуруҳдаги ёш қўзилар жадал суръатларда ўсиб,

туғилгандан бошлаб онасидан ажратиш вақтигача бўлган даврда (0 - 5 ой) 28,6-

39,4 кг оралиғида абсолют ўсишга эришди. Шу давр мобайнида энг кўп

абсолют ўсиш F

1

ҳисор × жайдари дурагайларининг эркак вакилларида қайд

этилиб, жами 39,4 кг қўшимча вазн олди ва соф зотли жайдари тенгдошларига

нисбатан 7,9 кг ёки 25,2 % га ўзиб кетди.

Урғочи қўзилар гуруҳи орасида ҳам F

1

ҳисор × жайдари дурагайлари

абсолют ўсиш суръати бўйича устунликка эришганлигини кузатиш мумкин.

Мазкур гуруҳ вакилларининг сут билан озиқланиш даврида эришган жами

қўшимча вазни 33,6 кг ни ташкил қилиб, соф зотли жайдари тенгдошларига

нисбатан 5,5 кг ёки 19,1 % устунликка эга бўлди.


background image

Конференсияи илмии байналмилалй

“Муаммоҳои илму фан дар шароити ҷаҳонишавӣ”

“Globallashuv sharoitida ilm-fan muammolari” mavzusidagi xalqaro ilmiy konferensiya

~ 105 ~

Ҳайвонларнинг нисбий ўсиш суръати, уларнинг маълум бир давр

оралиғида ўсишининг фаоллигини кўрсатади. Бу борада ҳам энг юқори

кўрсаткич F

1

ҳисор × жайдари дурагай эркак қўзиларига тегишли бўлиб, улар

туғилгандан кейинги дастлабки 5 ойда, соф зотли жайдари тенгдошларига

нисбатан 21,7 % жадал ўсганлигини кўрсатди. Худди шундай ҳолат кундалик

ўсиш суръатларида ҳам кузатилди. Демак, тажрибадаги ҳайвонларнинг тирик

вазни, уларнинг ўсиш ва ривожланиш даврлари ҳамда ташқи муҳит шароитига

боғлиқ ҳолда, турли хил жадалликда боради. Бунда, туғилганидан бошлаб 18

ойликкача бўлган даврда, абсолют, нисбий ва суткалик ўсиш суръатлари

бўйича F

1

ҳисор×жайдари дурагайлари энг юқори кўрсаткичларга эришганлиги,

уларда гетерозислик ҳодисасининг намоён бўлиши билан изоҳланади.

Ҳозирги кунда ҳисор қўйларига хос бўлган ирсий белги ва хусусиятларни

ривожлантириб, зот ичида генотипик хилма-хилликни сақлаш орқали зотни

такомиллаштириш

борасида

изчил

илмий-тадқиқот

ишлари

давом

эттирилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Сурхандарё вилоятининг

Сариосиё туманидаги наслчилик фермер хўжаликларида “Кенг-гузар” (КГ) ва

“Хуш-баҳор” (ХБ) тизимлари, Тожикистон Республикасининг “Ҳисор”

наслчилик заводида “Фархор” завод типи ҳамда 6526 (I), 192-2 (II) ва 648-3 (III)

тизимлари яратилиб, апробациядан ўтказилган. Мазкур тип ва тизимларга

мансуб ҳайвонлар келиб чиқиши, маҳсулот йўналиши ва маҳсулдорлик

кўрсаткичлари жиҳатидан ўзига хос биохилма-хилликка эга. Жумладан, “Кенг-

гузар” тизимига мансуб ҳайвонлар ташқи кўриниши ва тана тузилишига кўра

кўпроқ гўшт-ёғ ва ёғ йўналишига хос бўлса, “Хуш-баҳор” тизимида

гўштдорлик ва сержунлик белгилари устунлик қилади.

“Фархор” завод типи таркибига кирувчи 6526 тизимига мансуб қўйлар

йириклиги, гўшт, ёғ ва жун маҳсулотларининг мутаносиб ривожланганлиги

билан эътиборга лойиқ бўлса, 192-2 тизимдагилар бошқа тизимдаги

тенгдошларига нисбатан тез ўсиши ва тез етилувчанлиги билан ажралиб

туради. Эгизак қўзилаш ирсий белгиси эса 648-3 тизимига хос бўлиб, ушбу


background image

Конференсияи илмии байналмилалй

“Муаммоҳои илму фан дар шароити ҷаҳонишавӣ”

“Globallashuv sharoitida ilm-fan muammolari” mavzusidagi xalqaro ilmiy konferensiya

~ 106 ~

кўрсаткич бўйича она моллар бошқа тизимдагиларга нисбатаан 11 % гача кўп

эгизак насл бериш қобилиятига эга [4, 134-147 б.].

Юқорида қайд этилганлардан хулоса чиқариб, Сурхандарё ва Қашқадарё

вилоятларида тарқалган ҳисор қўйларининг ирсий имкониятларидан унумли

фойдаланган ҳолда, уларни Ўзбекистоннинг барча вилоятларидаги фермер

хўжаликлари ва аҳолига қарашли жайдари қўйларнинг гўшт ва ёғ

маҳсулдорлигини кўпайтиришда “яхшиловчи” зот сифатида фойдаланиш

таклиф этилади. Шунингдек, Ўзбекистондаги мавжуд гўшт-ёғ йўналишидаги

қўйчиликни янада ривожлантириш, қўй гўшти ва думба ёғи ишлаб чиқариш

ҳажмини янада кўпайтириш, аҳолининг ушбу маҳсулотларга бўлган талаб ва

эҳтиёжларини қондириш учун, қўшни Тожикистон Республикасида

парваришланаётган ҳисор зотли қўйлар генофондидан фойдаланиш борасидаги

ҳукуматлараро келишувни қайта тиклаш мақсадга мувофиқдир.

Фойдаланилган адабиётлар:

1. Алиев Г.А. Таджикская мясо-сально-шерстная порода овец. – Душанбе:

Ирфон, 1967. С. 318-320.

2. Алимджанов Х. Продуктивные качества помесей, полученных от

скрещивания гиссарских овец с дегресскими баранами. Автореферат

диссертации кандидата сельскохозяйственных наук. – Ташкент, 1965. – 23 с.

3. Тапильский И.А. Мясо-шерстные овцы Узбекистана. – Ташкент, Фан,

1974. С. 164-167.

4. Турдиқулов Т. Ҳисор қўйларидан гўшт етиштиришни кўпайтиришда

фойдаланиш

истиқболлари.

//Современные

проблемы

биологических

исследований. Сборник научных статей. Карши, 2021. С. 147-150.

5. https://arashan.org/aboutarshan.

Библиографические ссылки

Алиев Г.А. Таджикская мясо-сально-шерстная порода овец. – Душанбе: Ирфон, 1967. С. 318-320.

Алимджанов Х. Продуктивные качества помесей, полученных от скрещивания гиссарских овец с дегресскими баранами. Автореферат диссертации кандидата сельскохозяйственных наук. – Ташкент, 1965. – 23 с.

Тапильский И.А. Мясо-шерстные овцы Узбекистана. – Ташкент, Фан, 1974. С. 164-167.

Турдиқулов Т. Ҳисор қўйларидан гўшт етиштиришни кўпайтиришда фойдаланиш истиқболлари. //Современные проблемы биологических исследований. Сборник научных статей. Карши, 2021. С. 147-150.