JOURNAL OF IQRO – ЖУРНАЛ ИҚРО – IQRO JURNALI – volume 14, issue 02, 2025
ISSN: 2181-4341, IMPACT FACTOR ( RESEARCH BIB ) – 7,245, SJIF – 5,431
ILMIY METODIK JURNAL
Давитов Нажмидин Райимович
Осиё Халқоро Университети катта ўқитувчиси
ЕР ОСТИ СУВЛАРИ МОНИТОРИНГИ-ТАБИИЙ РЕСУРСЛАРНИНГ ХАЛҚ
ХЎЖАЛИГИДА ТУТГАН ЎРНИ
Аннатоция:
Мақолада ер ости сувлари мониторингининиг асосий вазифалари ва табиий
ресурсларнинг халқ хўжалигида турган ўрни бўйича маълумотлар келтирилган. Ундан
ташқари мамлакатимизда олиб борилаётган гидрогеологик тадқиқотлар ёритилган.
Калит сўзлар:
ер ости сувлари мониторинги, гидрогеодинамик ва гидрогеокимёвий
параметрлар, ер ости сувлари ҳолати, кузатув бурғи қудуқлари, сув олиш иншоотлари, ер
ости сувлари захираси, сув ресурслари.
Жаҳонда халқ хўжалигининг ривожланишида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш
муҳим масалаларидан бири деб ҳисобланади. Шу жумладан Ўзбекистонда ҳам ер ости
сувларининг халқ хўжалигидаги тутган ўрни шубхасиз юқори ҳисобланади. Улар шаҳар ва
қишлоқ аҳолисини, ҳамда барча саноат корхоналарининг хўжалик-ичимлик ва ишлаб
чиқариш-техник сув таъминотига бўлган эҳтиёжини қондирувчи асосий манбаа
ҳисобланади. Кейинги йилларда ер ости сувлари ҳисобидан ерларни суғориш, айниқса
суғориш мавсуми даврида кучайиб бормокда.
Сув-табиий бойликлар ичида энг бебеҳосидир. Табиий намлик миқдори муаммо бўлган
Ўзбекистон Республикаси учун сув алоҳида аҳамият касб этади. Республикамиз Марказий
Осиёнинг сув тақчил минтақаси бўлиб, чегараланган миқдордаги сув ресурслари тўлиқ
фойдаланишга жалб қилган. Вужудга келган сув танқислиги ҳолатида сувнинг сифат
жиҳатдан
кескин
ёмонлашаётганлиги
сув
таъминоти
тизимидаги
вазиятни
қийинлашишига сабаб бўлмоқда. Бу муаммо ер усти ва ер ости сувларининг шўрланиши
ва ифлосланиши таъсирида тобора кескинлашмоқда. Ушбу гидрогеологик муҳитда
республикада аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш борасида мураккаб вазият вужудга
келмоқда [1].
Ер ости сувлари Давлат мониторингининг асосий вазифалари - ер ости сувларининг
гидрогеологик шароитининг ўзгаришини мунтазам ўрганиш ва бу ўзгаришларни бахолаш,
башоратлаш, ер ости гидросфераси холатларини геологик-гидрогеологик ўрганилиши
ахборотини таъминлашдан иборатдир. Ер ости сувларининг Мониторинги эса табиий ва
техноген факторлар таъсирини гидрогеологик жараёнини мунтазам ўрганиш ва бу
ўзгаришларни назорат қилиш ва бахолаш, ер ости сувларини ифлосланиш холатини ва
захирасининг камайиб кетишини, фойдаланишини назорат килишдан иборатдир.
Ер ости сувларининг режимини ўрганиш Давлат мониторингининг ажралмас таркибий
қисмларидан бири бўлиб, у асосан станцияларнинг кузатув қудуқлари бўйича ер ости
сувларининг гидродинамик ва гидрокимёвий кўрсаткичларининг ўзгаришини ўрганиш
билан олиб борилади. Кузатув нуқталари тизимининг жойлашуви ва ривожлантириш
ишларининг мақсад вазифалари ўзгариб боришига мос равишда амалга оширилиб
келинмоқда.
Ер ости сувлари мониторинги уларнинг холатини ўз вактида бахолаш ва башоратлаш
ҳамда уларнинг атроф мухит билан ўзаро боғлиқлигини, шунингдек салбий жараёнлар
JOURNAL OF IQRO – ЖУРНАЛ ИҚРО – IQRO JURNALI – volume 14, issue 02, 2025
ISSN: 2181-4341, IMPACT FACTOR ( RESEARCH BIB ) – 7,245, SJIF – 5,431
ILMIY METODIK JURNAL
окибатларини бартараф этиш бўйича тавсиялар тармоқларини ривожлантириш, қишлоқ
хўжалиги ишлаб чиқаришига интенсив усулларини жорий этиб, юқори унумли қишлоқ
хўжалик техникаларидан фойдаланиш” вазифалари белгилаб берилган. Ушбу қарор ва
вазифалар юзасидан ҳозирги кунда республикамизда чучук ер ости сув ресурсларини
аниқлаш, улардан оқилона фойдаланиш, аҳолига тоза ичимлик суви етказиб бериш, сув
ресурслари бўйича ягона маълумотлар базасини яратиш бўйича илмий амалий ишлар олиб
борилмоқда. Узоқ муддатли истиқболда ичимлик суви таъминоти тизимини
ривожлантириш ва модернизациялашга доир комплекс чора-тадбирлар ва мақсадли
дастурларнинг амалга оширилиши асосида аҳолини сифатли ичимлик суви билан
таъминлаш мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий сиёсатнинг устувор
йўналишларидан бири ҳисобланади [2,3].
Ўзбекистон Республикасининг қарорларида айни пайтда ер ости сув захираларидан
оқилона фойдаланишни таъминлашдаги чора-тадбирлар самародорлигини ошириш ва шу
асосда мамлакатимиз аҳолисини сув билан таъминлаш сифатини яхшилашга ҳамда айрим
шахар ва туман марказларида ер ости сув сатҳи кўтарилишининг олдини олишга
йўналтирилган.
Кузатув тизими республикамизда 1971 йилдан бошлаб ер ости сувлари мониторинги олиб
бориш ва уларнинг ресурслари табиий-техноген омиллар таьсирида ўзгаришини ўрганиш
учун қайта тузилмоқда. Ушбу даврда грунт сувларининг режимини ўрганиш мақсадида
қурилган пунктлар сони сезиларли қисқартирилган. Кузатув тизимини ривожлантириш
фойдаланилаётган сувли қатламлар ер ости сувларини режимини ўрганиш учун чуқуррок
қудуқлар бурғилаш билан амалга оширилмоқда.
Олинган маълумотларни жамлаш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш жамловчи ҳисоботларда
муфассал ёритилган услубиятлар билан амалга оширилмоқда. Гидрогеодинамик
кўрсаткичларнинг мавсумий ва кўп йиллик ўзгаришларини баҳолаш алоҳида ер ости
сувлари конлари бўйича уларнинг ўртача ойлик ва ўртача йиллик кўрсаткичлари тегишли
жадваллар ва чизмаларга туширилиб борилади. Ундан ташқари, режим кузатув
натижалари параллел равишда, гидрогеологик маълумотлар базасини ташкил этиш
мақсадида махсус шакллари бўйича ЭХМ га ва АrcGIS дастурига киритилади [4].
Ер ости сувларининг ресурслари ўзгаришини мониторинг (кузатиш) натижалари асосида
баҳолаш ва башорат қилиш «ГИДРОИНГЕО институти» ДМси ва «Ўзбекгидрогеология»
ДМсининг мутахассислари томонидан амалга оширилади. Гидрогеокимёвий кўрсаткичлар
бўйича ҳам ҳудди шундай ишлар амалга оширилиб, гидромелиоратив экспедицияларидан
олинган маълумотларни хам қўллаган холда, ҳудудлар бўйича гидрогеологик хариталар
тузилади.
Сўнги йилларда геоэкологик вазиятнинг ёмонлашиши ҳамда, гидрогеологик вазиятнинг
ўзгариши натижасида тупроқларнинг шўрланиши кузатилмоқда, бу ҳолат бевосита
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида.
Республикада юқори даражада минераллашган коллектор-зовур сувларини дарёларга
юборишни вегетацион суғоришларни вертикал зовур бурғи қудуқларидан тортиб
олинадиган ер ости сувлари билан тўлиқ таъминлаш йўли билан ўтказиш орқали
камайтиришнинг имкониятлари, ер ости-зовур сувларини тизимнинг ичида ишлатишнинг
техник тузилмаларини яратиш кўриб чиқилмаган. Ер ости сувларини суғоришга
ишлатишда гидрогеологик, сув хўжалик ва мелиоратив жараёнларини чуқуррок тадқиқот
қилишга олиб келади.
JOURNAL OF IQRO – ЖУРНАЛ ИҚРО – IQRO JURNALI – volume 14, issue 02, 2025
ISSN: 2181-4341, IMPACT FACTOR ( RESEARCH BIB ) – 7,245, SJIF – 5,431
ILMIY METODIK JURNAL
Бажарилмай қолган ишлар таркибига қуйидагилар киради:
- айрим фавворали кузатув тик қудуқлари техник ҳолатларининг носозлиги, яъни
манометрларни ўрнатишнинг имкони бўлмаганлиги туфайли улардаги ер ости сувлари
босимини ўлчашнинг имкони бўлмаганлиги;
- ишдан чиққан кузатув тик қудуқларини тозалаш ва қайта тиклаш белгиланган давр
мобайнида амалда ишдан чиққан тик қудуқлар ҳажми лойиҳавий ҳажмга етиб
бормаганлиги;
- гуруҳли сув олиш иншоотларини қайта ўрганиш текширув тоифасига кирганлиги
сабабли уларнинг кўпларига киришнинг ва ўрганишнинг имкони бўлмаганлигили;
- ер ости сувларининг ифлосланиш даражасини ўрганиш бўйича жалб қилинган
эксплуатацион тик қудуқларнинг кўпчилиги насос билан ишлаганлиги туфайли сув
намунаси олишга борилганда уларнинг ишламаганларидан намуналар олинмаган,
оқибатда унга мувофик равишда лаборатория ишлари хам бажарилмай қолганлиги;
-ширкат ҳўжаликлари ва айрим саноат объектлари тугатилганлиги сабабли ер ости
сувларининг ифлослантириши мумкин бўлган манбаларни гидрогеологик ўрганиш
ишларини тўлик бажариш имкони бўлмаганлиги.
Хулоса қилиб Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги барча ер ости сувларидан оқилона
фойдаланишни назорат қилиш ва уларни ҳисобга олишни йўлга қўйиш, самарали
мониторинг тизимини яратган ҳолда уларнинг захираларини тўлиқ аниқлаш, камайиб
кетиш ва ифлосланишдан ҳимоя қилиш, республикамиз аҳолисини сифатли тоза ичимлик
суви билан таъминлаш, ресурсларни асраш учун ер ости сувлари мониторингини қатъий
назоратга олиш, аҳолини тоза ичимлик сувига бўлган этибори кучайтириш мақсадга
мувофиқ деб ўйлаймиз.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти томонидан имзоланган 2017-2021 йилларда ер
ости сувлари тўғрисидаги қарорлари юзасидан соҳада жадал ривожланишни амалга
оширилиб, юқорида кўрсатилган масалалар ҳал қилиниши муҳим аҳамият касб этади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1. Журнал геология и минеральные ресурсы, № 1, 2018 стр 46-47.
2. Рахимов Н.Н., Жумаева Т.А., Давитов Н.Р. “Бухоро вилоятида ер ости сувларини
гидрогеологик тадқиқот қилишда мониторинг юритиш” // Фан ва технологиялар
тараққиёти илмий-техникавий журал №7/2020й. – 20-25 б.
3. Рахимов Н.Н., Давитов Н.Р. “Бухоро вилояти ер ости сувларининг гидродинамик ва
гидрокимёвий ўзгаришларининг хусусиятлари” // Геология фанлари университите
хабарлари №4,2023. Тошкент-2023й. 12-18 б.
4. Рахимов Н.Н. “Бухоро воҳасидаги ер ости сувларининг ҳозирги ҳолатини баҳолаш ва
улардан истиқболда оқилона фойдаланиш” диссертация иши автореферати. Тошкент-2024
й., 5-20 б.
5. Usmonov, F. R. (2025). KONCHILIK SANOATIDA FOYDALI QAZILMALARNI
SHLYUZLARDA
VA
MARKAZDAR
QOCHMA
SEPARATORLARDA
BOYITISH. PEDAGOGIK TADQIQOTLAR JURNALI, 2(2), 60-68.
6. Usmonov, F. (2024). MINERAL ENRICHMENT PROCESSES. Medicine, pedagogy and
technology: theory and practice, 2(9), 250-260.
JOURNAL OF IQRO – ЖУРНАЛ ИҚРО – IQRO JURNALI – volume 14, issue 02, 2025
ISSN: 2181-4341, IMPACT FACTOR ( RESEARCH BIB ) – 7,245, SJIF – 5,431
ILMIY METODIK JURNAL
7. Usmonov, F. R. (2025). FOYDALI QAZILMALARNI BOYITISHDA G ‘ALVIRLASH
JARAYONINING SANOATDA TUTGAN O’RNI. PEDAGOGIK TADQIQOTLAR
JURNALI, 3(1), 360-366.
8. Usmonov, F. R. (2025). FOYDALI QAZILMALARNI BOYITISHGA TAYORLASH
YANCHISH JARAYONLARINI TAHLILI. New modern researchers: modern proposals and
solutions, 2(2), 8-20.
9. Usmonov, F. R. (2025). FOYDALI QAZILMALARNI BOYITISHGA TAYORLASHDA
YANCHILGAN MAXSULOTLARNI KLASSIFIKATSIYALASH JARAYONI. New modern
researchers: modern proposals and solutions, 2(2), 21-31.
10. Usmonov, F. R. (2025). FOYDALI QAZILMALARNI MAYDALASH JARAYONIDAGI
MAYDALAGICHLARNING TURLARI TUZILISHI VA ISHLASH PRINSIPLARI. Problems
and solutions at the stage of innovative development of science, education and technology, 2(2),
27-37.
11. Usmonov, F. R. (2025). KONCHILIK SANOATIDA RUDALARNI GRAVITATSIYA
USULIDA BOYITISH NAZARIYASI. Problems and solutions at the stage of innovative
development of science, education and technology, 2(2), 38-47.
12. Usmonov, F. R. (2025). FOYDALI QAZILMALARNING BOYITISH SXEMALARINING
TURLARI VA ULARNI TUZISH PRINSIPLARI. Problems and solutions at the stage of
innovative development of science, education and technology, 2(2), 15-26.
13. Usmonov, F. R. (2025). FOYDALI QAZILMALARNI MAYDALASH JARAYONLARI
XAQIDA MA’LUMOT. PEDAGOGIK TADQIQOTLAR JURNALI, 3(2), 56-59.
