Authors

  • МЕҲМАН МAМЕДОВ
    Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Федерал давлат бюджет муассасаси “Терапия ва профилактика тиббиёти миллий тиббий тадқиқот маркази», Сурункали юқумли бўлмаган касалликларнинг иккиламчи профилактикаси бўлими бошлиғи, тиббиёт фанлари доктори, профессор

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.journal-science-innovative.127315

Keywords:

Вагиф Мустафазода жаз-муғом озарбайжон мусиқаси етно-жаз мусиқий мерос халқаро тан олиниши Тбилиси-78 “Севиль” гуруҳи импровисация мусиқий синтез.

Abstract

Ушбу мақолада озарбайжонлик буюк бастакор ва ижрочи Вагиф Мустафазоданинг ҳаёти, ижоди ва жаҳонга машҳур етно-жаз жанридаги ҳиссаси ҳақида сўз боради. У Шарқнинг анъанавий мусиқасини Ғарб жаз услублари билан синтез қилган ҳолда ноёб йўналиш – жаз-муğом асосчиси сифатида танилган. Мустафазоданинг мусиқий саёҳати илк болалигидан бошланиб, у турли жазз фестивалларда ғолиб чиққан, кўплаб машҳур мусиқачилар томонидан тан олинган. Мақола давомида унинг ижодий йўли, ташкил етган гуруҳлари, асарлари, шунингдек, ҳаётининг сўнгги дамлари ва халқаро тан олиниши ҳақида атрофлича маълумот берилган. Мустафазоданинг санъатга бўлган ёндашуви, ўзбек томошабинлари билан учрашуви ва бутун мусулмон Шарқи маданиятига қўшган ҳиссаси бугунги кунда ҳам ўз долзарблигини сақлаб қолмоқда.


background image

“JOURNAL OF SCIENCE-INNOVATIVE RESEARCH IN

UZBEKISTAN” JURNALI

VOLUME 03, ISSUE 07, 2025. JULY

ResearchBib Impact Factor: 9.654/2024 ISSN 2992-8869

22




ВАГИФ МУСТАФОЗОДА

МAМЕДОВ МЕҲМАН НИЁЗИ ЎҒЛИ

Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Федерал давлат бюджет

муассасаси “Терапия ва профилактика тиббиёти миллий тиббий тадқиқот

маркази»,

Сурункали юқумли бўлмаган касалликларнинг иккиламчи

профилактикаси бўлими бошлиғи, тиббиёт фанлари доктори, профессор

Aннотация:

Ушбу мақолада озарбайжонлик буюк бастакор ва ижрочи

Вагиф Мустафазоданинг ҳаёти, ижоди ва жаҳонга машҳур етно-жаз
жанридаги ҳиссаси ҳақида сўз боради. У Шарқнинг анъанавий мусиқасини
Ғарб жаз услублари билан синтез қилган ҳолда ноёб йўналиш – жаз-муğом
асосчиси сифатида танилган. Мустафазоданинг мусиқий саёҳати илк
болалигидан бошланиб, у турли жазз фестивалларда ғолиб чиққан, кўплаб
машҳур мусиқачилар томонидан тан олинган. Мақола давомида унинг ижодий
йўли, ташкил етган гуруҳлари, асарлари, шунингдек, ҳаётининг сўнгги
дамлари ва халқаро тан олиниши ҳақида атрофлича маълумот берилган.
Мустафазоданинг санъатга бўлган ёндашуви, ўзбек томошабинлари билан
учрашуви ва бутун мусулмон Шарқи маданиятига қўшган ҳиссаси бугунги
кунда ҳам ўз долзарблигини сақлаб қолмоқда.

Калит сўзлар:

Вагиф Мустафазода, жаз-муғом, озарбайжон мусиқаси,

етно-жаз, мусиқий мерос, халқаро тан олиниши, Тбилиси-78, “Севиль” гуруҳи,
импровисация, мусиқий синтез.

2025 йил 16 мартда атоқли жаз бастакори ва ижрочиси Вагиф

Мустафозода туғилганига 85 йил тўлди. Уни ҳақли равишда Совет
Иттифоқида этножаз асосчиси, халқаро миқёсдаги ноёб ва моҳир жаз
ижрочиси ҳамда қадимги шарқ мусиқа анъаналари ва ғарб мусиқасини
уйғунлаштирган бастакор деб аташ мумкин.

Мусиқадаги биринчи қадамлар

Вагиф Мустафозода 1940 йил 16 мартда Баку шаҳрида туғилган. Унинг

отаси ҳарбий шифокор бўлиб, Озарбайжоннинг Шеки шаҳрилик эди. У
мусиқага жуда қизиқар ва тор чаларди. Вагифга отасидан кучли сезгирлик,
ишқибозлик ва меҳнатсеварлик ўтган. Онаси Зивяр хоним эса биринчи


background image

“JOURNAL OF SCIENCE-INNOVATIVE RESEARCH IN

UZBEKISTAN” JURNALI

VOLUME 03, ISSUE 07, 2025. JULY

ResearchBib Impact Factor: 9.654/2024 ISSN 2992-8869

23




озарбайжон пианиночиларидан бўлиб, мақом билимдони эди, у ўғлининг
мусиқа таълими олишига сабабчи бўлган. Зивяр хоним озарбайжон мумтоз
мусиқаси асосчиларидан бири Узеир Гаджибековнинг шогирди бўлган.

9 ёшли Вагиф миллий мусиқани ўз усулида қайта ишлашга уринган.
Мусиқа мактабида у ғарб мумтоз мусиқаси билан танишди ва Бах,

Моцарт, Бетховен, Шопен, Мендельсон ҳамда Рахманинов каби
бастакорларнинг асарларини ижро этди. Рус пианиночилигининг энг яхши
анъаналарида тарбияланган Г.Г.Шароев унга устоз бўлган. Вақт ўтиши билан
фортепиано чалиш Вагиф умрининг маъносига айланди. 1956 йил 30 майда
Баку филармонияси зали катта саҳнасидаги чиқиши Вагиф учун ёшлигининг
энг ёрқин эсдаликларидан бўлиб қолди. Ўн олти ёшли В.Мустафозода
Мендельсон фортепиано концертининг биринчи қисмини моҳирона ижро
этди. Ёш истеъдоднинг ижросидан ҳайратга тушган озарбайжон дирижёри ва
бастакори Ниёзий уни буюк мусиқачи деб тан олди ва келажакда катта
муваффақиятга эришувини башорат қилди.

Вагиф Джон Колтрейн, Оскар Петерсон, Телониус Монк ва Билл Эвенсон

каби машҳур хорижий жаз мусиқачиларини кўп тингларди, бу унинг келгуси
фаолиятига катта таъсир ўтказди.

Озарбайжон радиокомитетининг ёш яккахон ижрочиси

ва Тбилисига кўчиш

А.Зейналли мусиқа коллежи талабаси бўлмиш 18 ёшли Вагиф

Озарбайжон ССР радиокомитетида

яккахон ижрочи бўлиб иш бошлади. 1964

йилда у Узеир Гажибеков номли Озарбайжон давлат консерваториясида
ўқишини давом эттирди.

Аммо 1 йил ўтгач, Тбилисига кўчди ва “Орэро” ансамблининг мусиқа

раҳбари бўлди. У истеъдодли мусиқачи Тамаз Курашвили билан ҳамкорлик
қилди. Ушбу ижодий ҳамкорлик натижасида янги мусиқа асарлари пайдо
бўлди, улар турли фестивал ва жаз концертларида саҳнага чиқа бошладилар.

Тбилисида у ўзининг биринчи гуруҳи – “Кавказ“ жаз-трио(учлик)ни

ташкил қилди (гуруҳ аъзолари – Вагиф Мустафозода, Гено Надирашвили,
Феликс Шабсис).

1964 йилда Таллинда XIII Халқаро жаз фестивалидаги ижроси унинг энг

машҳур чиқиши бўлди. У ерда Вагиф бир нечта композиция ижро этди ва
томошабинларни ўзига хос ижроси билан мафтун этиб, фестивал лауреати


background image

“JOURNAL OF SCIENCE-INNOVATIVE RESEARCH IN

UZBEKISTAN” JURNALI

VOLUME 03, ISSUE 07, 2025. JULY

ResearchBib Impact Factor: 9.654/2024 ISSN 2992-8869

24




бўлди. Ж. Гершвиннинг “Мен севган инсон” асарининг моҳирона ижросини
америкалик жаз танқидчиси У. Конвер лўнда қилиб қуйидагича шарҳлади: “У
мен тинглаган пианиночиларнинг энг нафосатлиси” .

“ Севил“ вокал гуруҳи тузилиши ва жаз-муғам яратилиши

1968 йилда Вагифнинг ССР шаҳарлари бўйлаб биринчи гастроллари

бўлиб ўтди. Шу йилнинг ўзида Вагиф Мустафозода бутун Совет Иттифоқида
катта муваффақиятга эришади ҳамда Озарбайжон маданият вазири ва бастакор
Рауф Гаджиев илтимосига кўра ўз севимли шаҳри Бакуга қайтади.
Муваффақиятлардан руҳланган ёш мусиқачи ижодий фаолиятга янги куч
билан киришади . 1970 йилда “ Лейли“ номли биринчи аёллар вокал гуруҳини
ташкил қилади. Қисқа муддатда ушбу жамоа шаҳарда машҳур бўлиб кетади.
Бир йилдан сўнг гуруҳ таркиби ва номи ўзгаради – “ Севиль“. Репертуардан
кўпроқ жаз услубида қайта ишланган қўшиқ ва куйлар ўрин ол ади. Гуруҳдаги
4 та яккахон қўшиқчининг бири унинг рафиқаси Эльза Мустафозода
(Банделадзе) эди, улар Тбилисида танишишган.

Вагиф ўз асарларидан ташқари Кара Караевнинг жаз усулида қайта

ишланган мумтоз асарлари, Тофик Бакиханов куйлари ва халқ мусиқасини ҳам
тақдим этарди. Озарбайжон муғамини мукаммал билиши ва уни мумтоз жаз
мусиқаси билан уйғунлаштириши этножазда янги йўналиш - озарбайжон жази
(жаз-муғам) яратиш имконини берди. Илк марта шарқ мусиқаси жаз услубида
янги қиёфага эга бўлди .

Албатта, Бокуда ушбу янги йўналишни қабул қилиш осон кечмади.

Машҳур бастакор Тофик Кулиев Вагифга кўп ёрдам бериб, қўллаб-қувватлаб
турди. Жазга бўлган иштиёқ уни бастакор ва ижрочи Рафик Бабаев билан
яқинлаштирди. 1977 йилда Вагиф Мустафозода “ Муғам“ жаз гуруҳини
тузади. Шу йили у Донецкдаги Халқаро жаз фестивалида иштирок этади.

Ҳаётининг охирги 2 йили мусиқачи учун жуда самарали бўлди.
“ Мелодия“ фирмаси унинг “ Жаз импровизациялари“ альбомини ҳамда

бастакор Тофик Кулиев асарлари қайта ишланган пластинкасини чиқарди.
Шунингдек, у “ Тбилиси - 78“ жаз фестивалида ажойиб чиқиш қилди. Вагиф
Мустафозоданинг ноёб

хотираси, ўзига хос ёрқин ижроси ва нафосатли

техникаси уни бошқа ижрочилардан ажратиб турарди. Ҳамкасбларининг
фикрича, у чин дилдан берилиб, вақти ва кучини аямай ижод қиларди.

Халқаро эътироф


background image

“JOURNAL OF SCIENCE-INNOVATIVE RESEARCH IN

UZBEKISTAN” JURNALI

VOLUME 03, ISSUE 07, 2025. JULY

ResearchBib Impact Factor: 9.654/2024 ISSN 2992-8869

25




Объектив сабабларга кўра, Вагиф Мустафозода узоқ вақт жаҳон жаз

саҳнасига чиқа олмади. Бироқ 1979 йилда тавсияга кўра жаз мусиқасининг
Монакодаги Умумжаҳон танловига “ Азизани кутиб“ композициясини
юборади. Бу майдонда бутун жаҳон жаз мусиқачилари билан рақобат қилди.
Унинг ҳаяжонлари ва уринишлари самарали бўлди, совет-озарбайжон
бастакори ва ижрочиси бош соврин – Гран-при соҳиби бўлди. У конкурс
иштирокчилари орасида энг яхши ижрочи деб топилди. Ғолибга фақат ютуқ
эмас, “ оқ рояль“ ҳам совға қилиниши керак эди. Бу ўзида тинчлик ва ҳаётга
муҳаббатни мужассамлаштирган соф мусиқа рамзи эди. Аммо мусиқачи
бундан бехабар қолди.

Нафақат жаз

Албатта, истеъдодли мусиқачи ижодида жаз асосий ўрин эгаллаган.

Унинг жаз коллекцияси фақат жозибали миллий композициялардан иборат
эмасди. Унинг “Блю Даниэль “, “Ритм “, “Сила воли “ каби ўнлаб асарлари
мумтоз жаз анъаналари услубида яратилган. Шунингдек, Вагиф Мустафозода
симфоник ва камер мусиқа ҳам ижод қилган. У кўплаб фортепиано пьесалари
муаллифидир. Ўзининг қисқа умри давомида 1200 дан ортиқ мусиқий асарлар
яратган.

Саҳнадаги ногаҳоний ўлим

1979 15 декабрида Вагиф Мустафозода “ Муғам“ гуруҳи билан

Тошкентда гастролда эди. Концертнинг биринчи бўлими пайтида бармоқлари
бўйсунмаётганини сезиб, нафаси ичига тушиб кетди. Шифокорлар тавсиясига
қулоқ солмай, пианино чалишни давом эттирди ва иккинчи бўлимни тугатди.
Бу унинг охирги концерти эди. Вагиф Мустафозода 39 ёшида миокард
инфарктидан вафот этди. Унинг вафоти яқинлари ва мусиқа шинавандаларини
қайғуга солди. Ахир ўттиз тўққиз ёшли ижодкорни олдинда кўплаб янги
асарлар кутиб турарди.

Унинг вафотидан сўнг, 1980 йилда “Америка овози “ радиосининг “Жаз

вақти “ (Jazz Time) эшиттиришини инглиз тилида олиб борувчи бошловчи
Уиллс Конновер бир соатлик эшиттиришнинг ҳаммасини Вагиф
Мустафозодага бағишлади. Мамлакатлараро вазият кескин бўлишига қарамай,
совет жаз мусиқачиси истеъдодининг олий даражада тан олиниши эди.

Кейинчалик сценарийчи ва режиссёр Рустам Иброҳимбеков шундай деб

ёзган эди: “У нега бунча эрта кетди ? Асл истеъдод эгаси илоҳий кучлар


background image

“JOURNAL OF SCIENCE-INNOVATIVE RESEARCH IN

UZBEKISTAN” JURNALI

VOLUME 03, ISSUE 07, 2025. JULY

ResearchBib Impact Factor: 9.654/2024 ISSN 2992-8869

26




тарқатувчиси бўлади. Қобилиятли одамда бу куч қанчалик қудратли бўлса,
жисмоний кучи шунча тез тугаб қолади. Илоҳий кучни танада сақлаш қийин.
Вагиф – бизнинг миллий ўзлигимиз ва борлиғимизнинг бўлагидир. Ўз
юксалиши ва муваффақиятсизликлари билан халқимизнинг моҳиятини аниқ
ифодаловчи қисмдир.“

Жаҳон жаз юлдузлари мусиқа танқидчилари
Вагиф Мустафозода ижоди ҳақида

Би Би Кинг СССРда гастролдалигида у билан жем-сейшне ижро этди ва

кейинчалик Мустафозода каби блюз ижро этиш орзусини айтди. Швед
пианисти Я. Юханссон фикрича, Вагиф Мустафозода мусиқаси ҳайротомуз
замонавий, шу вақтнинг ундан ўзида шоирларнинг кўп авлодлари куйлаган
қадим кавказ оҳанглари сеҳри уфуриб туради.

Жаз-клуби президенти Д.Бэкер Вагиф Мустафозодани дунёнинг энг яхши

пианиночиларидан деб тан олган.

Европанинг “ Джаз Форум“ журнали редактори Павел Бродовский

шундай деган: “ В. Мустафозода – ўзининг ёрқин намоён бўлувчи услубига эга
пианиночи. У ўз жазини моҳирона ижро этади, озарбайжон миллий руҳини
усталик билан етказади. У кўплаб жазменларга ибрат бўлиши мумкин“.

Вагиф Мустафозоданинг номи Умумжаҳон жаз энциклопедиясига АҚШ

лик муаллифлар таҳририда киритилди.

Йиллар ўтиб

Бугунги кунда оилавий мусиқа анъаналари давом этмоқда. Унинг қизи

Азиза Мустафозода отасининг йўлидан кетди. У саккиз ёшидаёқ отаси билан
“Тбилиси-78” фестивалида қатнашиб, махсус соврин олди. Ҳозирги кунда
Азиза Германияда яшайди ва дунё миқёсида тан олинган жаз мусиқачиларидан
ҳисобланади. У қадрдон Бакуда ҳам доимий концерт бериб туради.

Вагиф шахси атрофида кўплаб баҳс-мунозаралар ҳаёт пайтида ҳам,

вафотидан кейин ҳам бўлган. Истеъдодли мусиқачи жамоат тузган
андозаларга бўйсунмас, мусиқада ўз тартиб-қоидаларини яратар эди. Унинг
импровизацияларини ҳозир ҳам профессионал жаз мусиқачилари таҳлил
қилишади. Вагиф Озарбайжонда яратган этножаз мактаби ҳозирги кунда
ривожланмоқда, унинг мусиқавий меросидан илҳомланган истеъдодли
мусиқачиларнинг бир нечта авлоди янги саҳифалар очишмоқда ва жаз
мусиқаси чўққиларини эгаллашмоқда. Вагиф кашфиёти шарофати билан ёш


background image

“JOURNAL OF SCIENCE-INNOVATIVE RESEARCH IN

UZBEKISTAN” JURNALI

VOLUME 03, ISSUE 07, 2025. JULY

ResearchBib Impact Factor: 9.654/2024 ISSN 2992-8869

27




авлодда озарбайжон жази бошқа мусиқа жанрлари каби қадимий тарихга эга
деган тушунча пайдо бўлди. Озарбайжон жази ана шундай дилга яқин ва
жонажондир.

Шубҳасизки, Вагиф Мустафазода жаҳон жази тарихида инқилобчи ва

ноёб шахс эди.

Эслатма. Агар қачонлардир Бакуга борсангиз, эски шаҳар “Ичери-шеҳер

“идаги Вагиф Мустафазода уй-музейига боришни маслаҳат бераман. Сиз бу
ерда ўтган аср 70-йиллари жаз мусиқаси муҳитига шўнғийсиз ва буюк
истеъдод эгаси яратган озарбайжон жазининг сеҳрли оламини ҳис қиласиз.

Меҳмон Мамедов, тиббиёт фанлари доктори, профессор, “ Юрак ва қон

томирлари касалликлари халқаро журнали“ бош муҳаррири, Кардиопрогресс
жамғармаси президенти, Москва.

Америкалик жаз танқидчиси Уиллис Коновер ва В.Мустафозода.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Мамедов, М. (2025). Вагиф Мустафозода – этножаз асосчиси ва

Шарқ-Ғарб мусиқасининг уйғунлашуви. Юрак ва қон томирлари касалликлари
халқаро журнали.

2.

Коновер, У. (1980). Жазз Тиме. Воиcе оф Aмериcа радиошоу,

В.Мустафозодага бағишланган махсус эшиттириш.

3.

Бродовский, П. (1981). Вагиф Мустафозода – этножазнинг шоири.

Жазз Форум журнали, Европа нашри.

4.

Иброҳимбеков, Р. (1983). Мусиқадаги илоҳий куч: Вагиф ҳақида

хотиралар. Бакинская панорама.

5.

Мустафозода, А. (2024). Отамнинг йўли – менинг илҳомим.

Озарбайжон мусиқаси анъаналари конференция материаллари.

References

Мамедов, М. (2025). Вагиф Мустафозода – этножаз асосчиси ва Шарқ-Ғарб мусиқасининг уйғунлашуви. Юрак ва қон томирлари касалликлари халқаро журнали.

Коновер, У. (1980). Жазз Тиме. Воиcе оф Aмериcа радиошоу, В.Мустафозодага бағишланган махсус эшиттириш.

Бродовский, П. (1981). Вагиф Мустафозода – этножазнинг шоири. Жазз Форум журнали, Европа нашри.

Иброҳимбеков, Р. (1983). Мусиқадаги илоҳий куч: Вагиф ҳақида хотиралар. Бакинская панорама.

Мустафозода, А. (2024). Отамнинг йўли – менинг илҳомим. Озарбайжон мусиқаси анъаналари конференция материаллари.