“JOURNAL OF SCIENCE-INNOVATIVE RESEARCH IN
UZBEKISTAN” JURNALI
VOLUME 2, ISSUE 5, 2024. MAY
ResearchBib Impact Factor: 8.654/2023 ISSN 2992-8869
885
ЮКСАК ҲУҚУҚИЙ МАДАНИЯТ – САМАРАЛИ ҲУҚУҚИЙ
ТАРБИЯ МАҲСУЛИ
Бердимуродова Мухлиса Сарваржон қизи
Тошкент давлат педогогика университети
Тарих факультети талабаси
Аннотация
:
Мақолада мамлакатимизда ижтимоий-хуқуқий давлатни
барпо этиш шароитида фуқароларда юксак хуқуқий маданиятни
шакллантиришда хуқуқий тарбиянинг аҳамияти, унинг тушунчаси, моҳияти,
функциялари ва хусусиятлари илмий таҳлил қилинган.
Калит сўзлар:
ҳуқуқий маданият, ҳуқуқий тарбия, ҳуқуқий тарбиянинг
функциялари, унинг инновацион шакл ва усуллари, шахснинг ҳуқуқий
ижтимоийлашуви.
ВЫСОКАЯ ПРАВОВАЯ КУЛЬТУРА - ЭФФЕКТИВНОЕ
ЮРИДИЧЕСКОЕ ОБРАЗОВАНИЕ
Бердимуродова Мухлиса Сарваржон кизи,
Ташкентский государственный педагогический университет
Студент исторического факультета
Аннотация:
В статье представлен научный анализ значения
юридического образования, его понятия, сущности, функций и особенностей
в формировании высокой правовой культуры граждан в условиях становления
социально-правового государства в нашей стране.
Ключевые слова:
правовая культура, юридическое образование,
функции правового воспитания, его инновационные формы и методы,
правовая социализация личности.
“JOURNAL OF SCIENCE-INNOVATIVE RESEARCH IN
UZBEKISTAN” JURNALI
VOLUME 2, ISSUE 5, 2024. MAY
ResearchBib Impact Factor: 8.654/2023 ISSN 2992-8869
886
HIGH LEGAL CULTURE - EFFECTIVE LEGAL EDUCATION
Berdimuradova Mukhlisa Sarvarjon kizi
,
Tashkent state pedagogical university
Student of the Faculty of History
Annotation:
The article presents a scientific analysis of the importance of legal
education, its concepts, essence, functions and features in the formation of a high
legal culture of citizens in the context of the formation of a socio-legal state in our
country.
Keywords:
legal culture, legal education, functions of legal education, its
innovative forms and methods, legal socialization of the individual.
Ўзбекистон Президентининг 2019 йил 9 январда қабул қилинган
“Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан
такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони билан тасдиқланган Жамиятда
ҳуқуқий маданиятни юксалтириш Концепциясида ҳуқуқий тарбияни ташкил
этишнинг замонавий инновацион усул ва шакллар жорий этилишига алоҳида
урғу берилган.
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида белгиланган ижтимоий-
ҳуқуқий давлатни барпо этиш мақсади – мамлакатимиз аҳолисининг ҳуқуқий
онги ва маданиятини, маънавий-маърифий савиясини, ҳуқуқий билимдонлиги
ҳамда саводхонлигини сифат жиҳатдан янги даражага кўтаришни ниҳоятда
долзарб вазифага айлантирди. Бу эса ўз навбатида, жамият маънавий-маданий
ҳаётининг барча жабҳаларида ҳуқуқий тарбияни самарали йўлга қўйиш,
ҳуқуқий билим бериш ва ахборот тарқатиш тизимини тубдан
такомиллаштиришни тақозо этмоқда.
Маълумки,
ҳуқуқий
тарбия
давлатнинг
мафкуравий-тарбиявий
функцияси муҳим таркибий йўналиши сифатида ўта мураккаб ҳамда серқирра
ҳодиса саналади. У мақсадларининг ўзига хослиги, қўлланиладиган махсус
услублари ва ташкилий восита ҳамда шакллари жиҳатидан ижтимоий
тарбиянинг бошқа турларидан ажралиб туради. Шу боис ҳуқуқий тарбиянинг
мазмун-моҳиятини талқин этиш, функцияси, принциплари ва таъсир
“JOURNAL OF SCIENCE-INNOVATIVE RESEARCH IN
UZBEKISTAN” JURNALI
VOLUME 2, ISSUE 5, 2024. MAY
ResearchBib Impact Factor: 8.654/2023 ISSN 2992-8869
887
доирасини белгилаш, унинг самарадорлигини ошириш йўлларини белгилаш
алоҳида масъулиятли ёндашувни талаб этади.
Инсоният онгли ҳаёт кечира бошлагандан буён таълим ва тарбия
масаласи доимо долзарб. Ўзбекистон Президенти Ш. Мирзиёев бу икки
ҳодисанинг узвийлигига урғу бериб, шундай деди: – “Тараққиётнинг тамал
тоши ҳам, мамлакатни қудратли, миллатни буюк қиладиган куч ҳам бу – илм-
фан, таълим ва тарбиядир. Эртанги кунимиз, Ватанимизнинг ёруғ истиқболи,
биринчи навбатда, таълим тизими ва фарзандларимизга бераётган тарбиямиз
билан чамбарчас боғлиқ” [1].
Давлатимиз раҳбарининг ушбу фикрлари ҳуқуқий таълим ҳамда ҳуқуқий
тарбияга ҳам бирдек тааллуқлидир. Ушбу тамойил янги таҳрирдаги “Таълим
тўғрисида”ги Қонунга (19.09.2020 й.) ҳам сингдирилганлиги диққатга
сазовордир.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган маънавий-маърифий ҳамда суд-
ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларнинг энг асосий мақсадларидан бири – бу
фуқароларни қонунларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, давлат органлари ва
мансабдор шахсларнинг қонун талабларига оғишмай риоя этишларини амалда
таъминланишига эришишдан иборатдир. Бу эса ўз навбатида, давлат
органлари ва фуқаролик жамияти институтларининг ҳуқуқий тарбиявий
ишлар соҳасидаги фаолияти самарадорлигини босқичма-босқич ошириб
бориш билан бевосита боғлиқдир. Масаланинг ушбу жиҳатидан келиб
чиқадиган бўлсак, мазкур жараёнда ҳуқуқий тарбия етакчи ўринни эгаллайди.
«Ҳуқуқий тарбия» категорияси олимлар томонидан турлича талқин
қилинган ва изоҳлар берилган. «
Ҳуқуқий тарбия
- шахслар ва ижтимоий
гуруҳларнинг ҳуқуқий онгига кўрсатиладиган, аниқ мақсадга йўналтирилган,
режалаштирилган ва махсус ҳуқуқий тарбия усуллари воситасида амалга
ошириладиган педагогик таъсир жараёнидир» [2].
Илмий адабиётларда ҳуқуқий тарбияга қуйидагича изоҳ берилади:
Тор маънодаги ҳуқуқий тарбия
деганда
–
шахсларнинг расман юридик
юртларида оладиган ҳуқуқий билимларининг йиғиндиси тушунилади.
Ҳуқуқий тарбия шахснинг бир мақсад йўлида, онгли равишда жамият
тараққиёти ва сиёсатидан келиб чиқиб, олиб борадиган тизимдаги ижобий
фаолиятидир. Ҳуқуқий жиҳатдан шахснинг ўз ўзини тарбиялаши бу онгли
“JOURNAL OF SCIENCE-INNOVATIVE RESEARCH IN
UZBEKISTAN” JURNALI
VOLUME 2, ISSUE 5, 2024. MAY
ResearchBib Impact Factor: 8.654/2023 ISSN 2992-8869
888
равишда бир мақсад йўлида, ўз феъл-атворида ижобий-ҳуқуқий йўналишни
шакллантиришидир.
Кенг маънодаги ҳуқуқий тарбия -
шахснинг оила ва мактабда ҳуқуқий
билим олиши, ўқиши, ўзининг ҳуқуқий билимларини мустақил битиши,
умуман ўз устида мустақил ишлаши орқали олинадиган ҳуқуқий
билимларининг йиғиндисидир.
Юқорида ҳуқуқий тарбияга берилган изоҳларни таҳлил қилган ҳолда,
фикримизча,
ҳуқуқий тарбия –
давлат органлари, нодавлат органлари,
мансабдор шахслар ва алоҳида фуқаролар гуруҳининг, аҳолининг ҳуқуқий
онги ва маданиятини юксалтиришга қаратилган махсус фаолияти
ҳисобланади[3].
Профессор Л.П. Рассказовнинг фикрича, “Ҳуқуқий тарбия-юксак
даражадаги ҳуқуқий маданиятни шакллантириш учун инсонлар онгига
мақсадли таъсир кўрсатиш жараёнидир. Унинг вазифаси: а) ҳуқуққа оид
билимларни; б) ҳуқуққа ҳурмат ҳиссини; в) ҳуқуқий билимларни амалиётга
татбиқ этиш кўникмасини; г) ҳуқуқий талабларга мос ҳаракатланиши
одатларини шакллантиришдан иборат” [4].
Тадқиқотимиз мавзуси бўйича кенг таркалган фикрларга кура, ҳуқуқий
тарбия деганда, давлатнинг, тегишли ваколатли давлат органлари, мутасадди
мансабдор шахслари, хизматчилари, жамоат бирлашмаларининг фуқароларда
ҳуқуқий онг ва маданиятини шакллантириш ҳамда юксалтиришга мақсадли
йўналтирилган тизимли фаолияти тушунилади[5].
Ҳуқуқий таълим, ҳуқуқий билим бериш ва ҳуқуқий тарбия ўзаро
чамбарчас боғлиқ жараёндир.
Ҳуқуқшунос олима Н.С. Соколова ҳуқуқий тарбиянинг асосий мақсади –
қонунга итоаткор шахсни шакллантиришдир, дейди. Бунда маънавий
идеаллар, ҳуқуқий қадриятлар, ҳуқуқий билим ва тафаккур омуҳта бўлиб,
зарур ҳуқуқий билимларни шахс онгига сингдириш борасида саъй ҳаракат
қилинади[6].
Ҳуқуқий тарбияни амалга оширишда, биринчи навбатда, тарбия масаласи
устувор бўлганлигидан келиб чиқиб, шуни таъкидлаш жоизки, тарбияга
нисбатан тизимли ёндашув уни алоҳида объект сифатида тадқиқ этишни кун
тартибига қўяди.
“JOURNAL OF SCIENCE-INNOVATIVE RESEARCH IN
UZBEKISTAN” JURNALI
VOLUME 2, ISSUE 5, 2024. MAY
ResearchBib Impact Factor: 8.654/2023 ISSN 2992-8869
889
Шу нуқтаи назардан қараганимизда, тарбия ҳам таълим жараёни билан
бирга қўшиб олиб бориладиган жараёндир. Уни тадқиқ этишда тарбиянинг
объектини тизимли ва тизимсиз тарзда ўрганиш мумкинлиги маълум бўлади.
Шундан келиб чиқиб, тарбияни услубий жиҳатдан таҳлил қилишда бир
биридан фарқ қилувчи турли хилдаги қарашлар майдонга чиқади.
Профессор В.К. Бабаев таъкидлайдики, ҳуқуқий тарбия фуқароларда
чуқур ҳуқуқий билимларни шакллантиришга қаратилган режали, бошқариб
туриладиган, ташкилий тартибга солинган, тизимли ва аниқ мақсадга
йўналтирилган турли усул ва воситалар орқали олиб бориладиган шахснинг
онгида ҳуқуқий хулқ-атворни шакллантиришга хизмат қиладиган чора
тадбирлар мажмуидир[7].
Айрим миллий ҳуқуқшуносларимиз эса ҳуқуқий тарбиянинг асосини
ахлоқий тарбия ташкил этишини, ҳақиқий маънавий баркамол, ахлоқан пок
инсон ҳеч қачон қонунга қарши иш кўрмайди, доимо қонунга итоаткор жамият
аъзоси эканлигини намоён этади, - деб таъкидлайди[8].
Фикримизча, ҳуқуқий тарбияланганлик қуйидагиларда акс этади:
-
қонун ва қонунийликка нисбатан ҳурмат билан муносабатда
бўлиш, қонунга нисбатан шундай муносабатда бўлиш лозимки, гўёки
усиз ижтимоий ҳаётда бирон бар мақсадга маданий йўл билан эришиб
бўлмайди;
-
мавжуд муаммоларни ечишнинг энг таъсирчан воситаси деб фақат
қонунни англаш, ҳуқуқ ва манфаатларни ҳимоя қилишнинг ҳам ягона воситаси
сифатида қонунни тан олиш, шунингдек шахсни турли жиноий тажовузлардан
ҳимоя қилувчи восита ҳам қонун деб билиш;
- ҳаётда, меҳнат фаолиятида ва умуман барча хатти-ҳаракатларни амалга
оширишда ноқонуний фаолиятдан чекланиш;
- эҳтиёжлар, тараб ва истаклар ва ҳатто одатларда хам ўзини қонун
доирасида намоён этиши;
- ўз хоҳиш-истакларини рўёбга чиқариш, мақсадларига эришиш,
муаммоларини ечишда доимий равишда қонунга тўла мос келадиган усул ва
воситаларни танлаш ҳамда айнан ушбу воситалар ёрдамида унга эришиш [9].
Таъкидлаш
жоизки,
мустақил
давлатимизнинг
ривожланиш
истиқболлари ҳар томонлама билимли, юқори малакали ёшлар қўлида бўлиб,
бу улардан юксак ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятга эга бўлиши, ҳуқуқни
“JOURNAL OF SCIENCE-INNOVATIVE RESEARCH IN
UZBEKISTAN” JURNALI
VOLUME 2, ISSUE 5, 2024. MAY
ResearchBib Impact Factor: 8.654/2023 ISSN 2992-8869
890
пухта билиши талаб қилинади. Ижтимоий-ҳуқуқий демократик давлат қуриш,
қонунчиликни мустаҳкамлаш ва ижтимоий адолатнинг қарор топишини
таъминлаш, аҳолини ҳуқуқий жиҳатдан тарбиялаш ва унинг ҳуқуқий онгини
ривожлантиришга боғлиқдир [2].
Шундай қилиб, ҳозирги ислоҳотлар жараёнида ҳуқуқий тарбиянинг
самарали шаклларини жорий этиш, унинг инновацион усул ва воситаларидан
унумли фойдаланиш ҳуқуқий билимлари юқори бўлган, комил инсонни
тарбиялаб етиштириш мақсадларига хизмат қилади.
Foydalanilgan adabiyotlar ro‘yxati
1.
Ўзбекистон
Республикаси
Президенти
Ш.Мирзиёевнинг
Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи,
30.09.2020 й
2.
“Давлат ва ҳуқуқ назарияси”, проф. Х.Т. Одилқориевнинг таҳрири
остида, Т., 2009, 304-бет.
3.
Odilqoriyev X.T. “Davlat va huquq nazariyasi”, Т., 2022, 305-bet
4.
:Рассказов Л.П. Теория государства и права., -М., 2008, с.448-449.
5.
Общая теория государства и права. Академический курс. Том2-М.,
2007, с.395
6.
Проблемы общей теории права и государства.-М., 2009, с.409.
7.
Общая теория права. Курс лекций. / под общей редацией
профессора В.К.Бабаева – Нижний Новгорода-1593, -С.488.
8.
Турдибоева Р.И. Талаба ёшларда ҳуқуқий маданиятни
шакллантириш муаммолари. Юдик.фан.ном.дар.си учун ёзилган Диссертация.
И.Мўминов номидаги Фалсафа ва ҳуқуқ институти. -Т., 2000, Б.96.
9.
Амиров З.А. Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда ҳуқуқий
тарбия: назария ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти.-Т., 2017, Б.16.
