“JOURNAL OF SCIENCE-INNOVATIVE RESEARCH IN
UZBEKISTAN” JURNALI
VOLUME 03, ISSUE 05, 2025. MAY
ResearchBib Impact Factor: 9.654/2024 ISSN 2992-8869
86
ПЕДАГОГНИНГ ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТИ КЎРСАТКИЧЛАРИ –
ТАЪЛИМ СИФАТИ ВА САМАРАДОРЛИГИ ОМИЛИ
Хуррамова Саодат Хабибовна
Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети доценти,
педагогика фанлари номзоди (PhD)
Аннотация.
Мақолада замонавий таълим жараёнида педагогнинг
инновацион фаолияти таълим сифатини ва самарадорлигини оширишда
муҳим омил сифатида таҳлил қилинади. Унда таълимдаги самарадорликка
эришиш учун интерфаол усуллар ва янги таълим технологиялари қўллаш
зарурлиги таъкидланади. Шунингдек, бўлғуси педагогларни инновацион
фаолиятга тайёрлаш масаласи давлат миқёсидаги устувор вазифалардан бири
сифатида баҳоланади.
Калит сўзлар:
инновацион фаолият, педагогик технология, таълим
самарадорлиги, яратувчилик, ижодкорлик, интерфаол усуллар, дидактик
мақсад.
Abstract.
The article analyzes the innovative activity of a teacher in the
modern educational process as an important factor in improving the quality and
efficiency of education. It emphasizes the need to use interactive methods and new
educational technologies to achieve efficiency in education. Also, the issue of
training future teachers for innovative activity is assessed as one of the priority tasks
at the state level.
Key words:
innovative activity, pedagogical technology, educational
efficiency, creativity, interactive methods, didactic goal.
Аннотация.
В статье анализируется инновационная деятельность
педагога в современном образовательном процессе как важный фактор
повышения качества и эффективности образования. Подчеркивается
необходимость
использования
интерактивных
методов
и
новых
образовательных технологий для достижения эффективности образования.
Также вопрос подготовки будущих педагогов к инновационной деятельности
оценивается как одна из приоритетных задач на государственном уровне.
Ключевые слова:
инновационная деятельность, педагогическая
технология, эффективность образования, креативность, творчество,
“JOURNAL OF SCIENCE-INNOVATIVE RESEARCH IN
UZBEKISTAN” JURNALI
VOLUME 03, ISSUE 05, 2025. MAY
ResearchBib Impact Factor: 9.654/2024 ISSN 2992-8869
87
интерактивные методы, дидактическая цель.
Таълим босқичларига инновацион педагогик технологияларнинг жадал
кириб келганлиги XXI асрнинг тезкор ахборот технологиялари барча
жабҳаларни қамраб олганлиги билан изоҳланади. Бугунги педагогдан ўз
касбий малакасини муттасил такомиллаштириб бориш билан бирга
инновацион педагогик технологиялар яратиш, уларни таълим жараёнида
қўллашга лаёқатли бўлиш талаб этилмоқда. Педагогнинг инновацион
фаолиятга тайёргарлик даражаси касбий малакасининг энг муҳим
кўрсаткичига айланди. Зотан, педагогнинг инновацион фаолияти ижодий
изланишлари, таълим шакли ва мазмунини такомиллаштириш йўлидаги илғор
ғоялар яратиш, янгиликлар кашф этиш салоҳиятини намоён қилади.
Инновацион педагогик технологиялар воситасида ўқувчи-талабаларда
ҳам яратувчилик, ижодкорлик, мустақил фикрлаш таълим мақсадларига ўз
изланишлари, онгли ижодий муносабат орқали эришиш лаёқатини таркиб
топтириш кўзда тутилади. “Инновация” лотинча сўз бўлиб, янгиланиш,
“янгилик” маъносини ифода этади. Инновацион таълим-тарбия жараёнининг
шакли ва мазмунини такомиллаштиришга хизмат қилувчи янги ғоялар
яратишни кўзда тутади. Инновацион ғоялар бугунги таълим амалиётига жадал
кириб бормоқда.
Педагогик инновациялар таълим сифати ва самарадорлиги ортишига
хизмат қилади. Айни дамда, жамиятдаги ҳар қандай янгиланиш жараёнлари,
ислоҳотлар моҳияти билан узвий боғлиқ ҳолда рўй беради. Давлат таълим
стандартларининг янгиланиб бораётганлиги; ўқув-методик адабиётлар,
дарсликлар, дастурлар, таълим соҳаларига оид классификаторлар мазмун-
моҳияти такомиллашиб бораётганлиги янги-янги педагогик концепцияларга
туртки бермоқда. Бу каби янгиланишлар педагогик инновацияларнинг таълим
соҳалари ва узлуксиз таълим тизимига жадал кириб боришини тақазо этмоқда.
Замонавий педагогларнинг айни жараёнлар ичида фаол иш олиб бориши
қатор касбий сифатлари қатори инновацион фаолиятга тайёрлик даражасини
талаб этмоқда. Бундай фаолиятга лаёқатлилик даражаси таълим технологияси
лойиҳаси ва унинг марказидаги педагогик ғояда аниқ намоён бўлади. Таълим
технологиясининг яратувчиси – педагог назарий билим, амалий тажриба,
илғор таълим методлари ва усулларини қўллаш маҳоратини эгаллаган бўлса,
“JOURNAL OF SCIENCE-INNOVATIVE RESEARCH IN
UZBEKISTAN” JURNALI
VOLUME 03, ISSUE 05, 2025. MAY
ResearchBib Impact Factor: 9.654/2024 ISSN 2992-8869
88
таълим сифати билан самарадорлиги кафолатланади.
Ҳар қандай ўқитиш технологияси муайян дидактик мақсадга
йўналтирилар экан, унинг асосида аниқ педагогик ғоя ётади. Педагогик
технологиялар моҳиятини ўқувчи шахсини хилма-хил жиҳатлардан
ривожлантириш ғояси ташкил этгани учун хилма-хил мавзулар бўйича таълим
технологиялари асосида ҳам айни шу ғоя ҳаракат қилади. Бироқ бу ғояни
қандай шаклда, қайси усуллар ёрдамида ва қандай қилиб амалга ошириш
керак? – деган саволга ҳар сафар янги, оригинал жавоб топишга ҳаракат
қилинади. Ана шу “жавоб”дан технологияни ҳаракатга келтирувчи педагогик
ғоя моҳияти тушунилади.
Узлуксиз
таълим
босқичларида
таълим
технологиялари
самарадорлигини таъминлашга хизмат қилувчи интерфаол усуллардан кенг
фойдаланилмоқда. “6х6х6”, “ақлий ҳужум”, “қарорлар шажараси”,
“тармоқлар”, “тарози”, “зинама-зина”, “бурчаклар”, “елпиғич” каби ўнлаб
усуллар номи барчага тушунарли ва таниш. Таълим амалиётида ўқитувчи
улардан фойдаланишни режалаштирар экан дидактик мақсадни асос қилиб
олади. Айни дамда бу мақсадни қандай амалга ошириш устида бош қотиради.
Муаммони ечиш учун муайян ғоя яратиш зарурати келиб чиқади. Хўш,
дидактик мақсад аниқ, уни амалга ошириш босқичлари, таълим усуллари
белгиланди, аммо таълим технологияси нима асосига қурилади?
“Ўзбекистон миллий энциклопедияси”да “Ғоя – инсон тафаккурида
вужудга келадиган, жамият ва одамларни мақсад сари етаклайдиган фикр.
Унда оламни билиш ва ўзгартириш мақсадлари, уларга эришиш йўллари ва
воситалари мужассам бўлади”
1
– деб изоҳланган. Ушбу таърифни педагогик
технологияларга тадбиқ қиладиган бўлсак,
“
таълим бериш ва ўзлаштириш
усулларини яратиш, қўллаш, уларни ягона тизимга келтириш”
2
нинг оптимал
вариантларини тадқиқ этиш деган таъриф келиб чиқади
.
Педагогик
технологияларнинг
ўқувчилар
нутқини
ўстиришга
йўналтирилган
вариантлари уни ишлаб чиққан ўқитувчи-педагоглар яратувчилик фаолияти
натижасидир. Айни фаолият асосида ҳам муайян қараш, таълим
самарадорлигини таъминлаш ҳақидаги ғоя туради.
1
Ўзбекистон Миллий энциклопедияси. –Т.: 2003. II жилд. 238 б.
2
Педагогика фанидан изоҳли луғат. –Т.: 2008. 286 б.
“JOURNAL OF SCIENCE-INNOVATIVE RESEARCH IN
UZBEKISTAN” JURNALI
VOLUME 03, ISSUE 05, 2025. MAY
ResearchBib Impact Factor: 9.654/2024 ISSN 2992-8869
89
Замонавий таълим технологиялари бўйича қизиқарли кузатишлар олиб
борган Анатолий Гин сўзлари билан айтганда: “Бундай технологиялар
талабаларни ягона фикр доирасидан озод қилиб, тафаккур осмонида эркин
парвоз қилишларига имкон яратади”. Бундай шароит яратишда олим “очиқ
топшириқлардан фойдаланишни маслаҳат беради. Бундай усулда талабалар
креатив (ижодий) тафаккур юритишга, муаммо ечимига турли йўллар,
изланишлар орқали етиб боришга йўлланади. “Очиқ топшириқлар”нинг эса
ечими кўп бўлади
3
.
Биламизки, ўтган асрнинг 60-йилларидан таълим жараёнида техник
воситалардан
фойдаланишга
киришилган.
Ўқитишнинг
технологик
асосларини назарий ва амалий жиҳатдан илмий шарҳлашга киришилди. 1961
йилда АҚШда “Педагогик технология” журнали; 1964 йилдан Англияда
“Педагогик технология ва дастурли таълим”; 1965 йилдан Японияда, 1971
йилдан Италияда “Педагогик технология” журналлари чоп этила бошланган.
Россияда ҳам ана шу йўналишдаги илмий изланишлар, тадқиқотлар яратилган.
В.М.Клариннинг “Педагогическая технология в учебном процессе”;
В.П.Беспальконинг
“Слагаёмые
педагогической
технологии”
каби
қўлланмалари яратилди. 1997 йилдан “Мактаб технологиялари” журнали нашр
қилинган. Ўзбекистонда ҳам XX асрнинг 90-йилларидан педагогик
технологияларнинг назарий ва амалий асослари қатор олимлар томонидан
тадқиқ этилди: Р.Х.Жўраев, У.Н.Нишоналиев, Н.Азизхужаева, Ж.Йулдошев,
Б.Л.Фарберман, Қ.Ишматов, Х.Абдукаримов, Т.Назарованинг изланишлари
шулар жумласидандир.
Дидактик мақсадларни изчил амалга ошириш тизимини яратиш орқали
ўқув машғулотларининг самарадорлиги кафолатланади. Ўқитувчи ва
ўқувчиларнинг ҳамкорликдаги фаолияти мавҳум эмас, аниқ мақсад ва
вазифалар томон йўналтирилади. Натижаларни баҳолаш андозаси (эталон) ҳам
биргаликда яратилади. Нафақат ўқитувчи, балки ўқувчилар ҳам ўз-ўзини
баҳолаш имконига эга бўладилар. Шу сабабли инновацион педагогик фаолият
модели дидактик мақсаднинг аниқлигини; белгиланган мақсад ва вазифаларга
эришиш йўллари (метод, усул воситаларнинг) тўғри танланишини; ўқувчилар
фаолиятини бошқариш; ўқув мақсадларига йўналтириш; таъсир кўрсатиш;
3
Гин А. Приёмы педагогической техники. М.: “Вита”. – 2000. С. 76-77.
“JOURNAL OF SCIENCE-INNOVATIVE RESEARCH IN
UZBEKISTAN” JURNALI
VOLUME 03, ISSUE 05, 2025. MAY
ResearchBib Impact Factor: 9.654/2024 ISSN 2992-8869
90
мотивацияни кучайтириш; ўқув машғулоти босқисма-босқич мазмунли,
таъсирчан, самарали ўтишини қамраб олади.
Инновацион педагогик фаолият объектини таълим-тарбия олувчилар:
ўқувчи-талабалар ташкил этгани учун бу жараён улар шахсига йўналтирилади.
Шу сабабли ўқувчи шахсини шакллантириш ва юксалтиришга йўналтирилган
инновацион педагогик жараён инсонпарварлик моҳиятига эга. Ўқитувчи-
педагог ўз фаолиятини ижодий ташкил этар экан ҳар сафар янги изланишлар,
янгича ёндашувлар туфайли дарс машғулоти шакли ва мазмунини янгилашга
интилади, ўз қарашларини тажриба-синов тарзида амалиётга тадбиқ этади.
Натижаларга кўра яна изланишга, таълим-тарбия жараёнига янгиликлар
киритишга
ҳаракат
қилади,
камчиликларини
топади,
тўлдиради,
мукаммаллаштиради. Кўп ҳолларда мавжуд методик қарашлар, кўникилган
назарий қоидалар ўқитувчиларни қониқтирмаслиги мумкин. Зотан,
инновацион педагогик жараён ўқитувчи фаолиятининг доимий ўсиб-улғайиб,
такомиллашиб, янгиликлар билан бойиб боришини тақозо этади. Янги
билимларни мунтазам ўзлаштириб бориш; педагог шахсига, касбий
маҳоратига нисбатан замонавий талабларга жавоб берадиган, яратувчилик
қобилиятига эга бўлиш нафақат таълим-тарбия балки жамият талаби ҳамда
эҳтиёжига айланди.
Бугунги кунда келиб ўқитувчи-педагогнинг инновацион фаолияти
касбий маданияти билан компитентликнинг асосий таркибий қисмини ташкил
қилади. Бўлғуси ўқитувчиларни инновацион фаолиятга тайёрлаш эса давлат
аҳамиятига молик жиддий масалалардан биридир. Бу жараён таълим
босқичлариаро узвий ҳамда узлуксиз тарзда ташкил этилиши; келажакда
ўқитувчилик касбини эгаллашга интилган ёшларни “Устоз-шогирд” тизимида
тарбиялашга эътибор қаратиш; олий таълим муассасаларида тайёрланаётган
педагог кадрларни касбга йўналтирилган илмий-назарий семинарларга,
кафедралардаги илмий-тадқиқот ишларига, хилма-хил илмий лойиҳалар
изланишларга, илмий-амалий конференцияларга жалб этиш мақсадга
мувофиқдир.
“JOURNAL OF SCIENCE-INNOVATIVE RESEARCH IN
UZBEKISTAN” JURNALI
VOLUME 03, ISSUE 05, 2025. MAY
ResearchBib Impact Factor: 9.654/2024 ISSN 2992-8869
91
Фойдаланилган адабиётлар:
1. Богуславская И.Г. Инновационная деятельность как условие развития
личности // URL: http://www.rusedu.info/Article752.html.
2. Гин А. Приёмы педагогической техники. Москва“Вита”. – 2000.
3. Педагогика фанидан изоҳли луғат. Тошкент, 2008
4. Ўзбекистон Миллий энциклопедияси.Тошкент, 2003. II жилд
5.
Худойкулов
Х.Ж.
Замонавий
педагогик
технология
таълим
самадорлигининг асосидир. Тошкент, 2012
