334
“O‘zbekistonda yer resurslarini boshqarishning ustuvor yo‘nalishlari: muammo va yechimlar”
ТЎҚ ТУСЛИ БЎЗ ТУПРОҚЛАРДА ЭРОЗИЯЛАНИШ ДАРАЖАСИ
БЎЙИЧА КУЗГИ БУҒДОЙ ҲОСИЛДОРЛИГИ СУВ ЭРОЗИЯСИНИ
ТАЪСИРИ
Хакбердиев О.Э.
– б.ф.н., доцент, ТИҚХММИ МТУ
, Игамбердиева Д.А. –
докторант, ТАТИ.
Аннотация:
Ушбу мақолада лалми тўқ тусли бўз тупроқларда
эрозияланиш даражалари бўйича кузги буғдой ҳосилдорлигига сув эрозиясини
таъсири натижасида тупроқнинг юза қисмини емирилиша оқибатида кузги
буғдой ҳосилдорлиги камайиб, унинг сифатига ҳам салбий таъсири баён
этилган.
Калит сўзлар:
Тўқ тусли бўз тупроқ, сув эрозияси, эрозияланиш
даражаси, лалми, кузги буғдой, ҳосилдорлик, сифат.
Биоунумдорлик ёки қишлоқ хўжалик ўсимликларнинг ҳосилдорлиги,
тупроқларнинг табиий кўрсаткичи бўлиб ҳисобланади. Лалми бўз
тупроқларнинг унумдорлигини ўрганиш мақсадида маршрутли-экспедиция
йўналиши давомида биз кузги буғдой экинини ўсиши ва ривожланиши бўйича
баъзи бир фенологик кузатишлар олиб бордик. Олинган маълумотлардан шу
кўринадики, эрозияланган тўқ тусли бўз тупроқларда донли экинларнинг
ўсиши сустлашади, ўртача ва кучли эрозияланган тупроқларда 1000 та донни
массасини камайиб, сифати ёмонлашади ва бу ҳосилдорликни кескин
камайишига олиб келади. Шу борада В.Б.Гуссакнинг кўрсатишича сув
эрозияси таъсирида ўсимликларнинг озиқланиш тартиби ва тупроқнинг
физикавий хоссаси ёмонлашади. Лалмикор деҳқончиликда танқис бўлган
намлик тупроққа яхши сингмасдан оқиб кетиши натижасида унинг тупроқдаги
заҳираси камаяди.
Кучли эрозияланган тупроққа ҳосилнинг 1 г қуруқ моддаси йиғилиши
учун эрозияга учрамаган тупроққа нисбатан анча кўпроқ сув сарфланади,
ваҳоланки эрозияланган тупроқларнинг сингдириш хусусияти эрозияланма-
ган тупроққа нисбатан анча паст. Шунинг учун қишлоқ хўжалик экинларининг
ҳосилдорлиги эрозияланган тупроқларда кескин камаяди. 1-жадвалдан
кўринадики, эрозияланмаган тупроқларга нисбатан, ўртача ва кучли
эрозияланган тупроқларда кузги буғдой ҳосилдорлиги 6,3-9,8 ц/га кам.
Эрозияланиш даражалари бўйича фенологик кузатувлар натижасида улар
ўртасидаги корелятив боғлиқликлар ҳам аниқланди. Бунда айтиш мумкинки,
335
“O‘zbekistonda yer resurslarini boshqarishning ustuvor yo‘nalishlari: muammo va yechimlar”
ўсимлик баландлиги ва бошоқ узунлиги, 1000 та дон оғирлиги билан
ҳосилдорлик ҳамда бошоқ узунлиги билан 1000 та дон оғирлиги ўртасида
ижобий корреляцияон боғлиқликлар мавжудлиги кузатилди.
1-жадвал.
“Сўқоқ” хўжалигида лалми тўқ тусли бўз тупроқларда эрозияланиш
даражаси бўйича кузги буғдой ҳосилдорлиги (ўртача 3 йиллик)
Эрозияланиш
даражаси
Ўсимлик
баландлиги,
мм
Бошоқ
узунлиги,
см
1000 та
дон
оғирлиги,
гр.
Ҳосилдор-
лик, ц/га.
Клейков-
ина, %
Эрозияланмаган
тупроқ
86,1
9,5
38,3
17,6
32,2
Ўртача эрозияланган
тупроқ
72,
7,3
28,8
11,3
25,5
Кучли эрозияланган
тупроқ
57
6,1
25,1
7,8
23,3
Эрозия натижасида
“йиғилиб тўпланган”
105
11,2
40,2
19,9
33,4
Корреляция
коэффициенти
R
2
=0,9853
R
2
=0,9933
R
2
=0,9586
Сув эрозияси таъсирида лалми тўқ тусли бўз тупроқларнинг
морфогенетик кўрсаткичлари, кимёвий таркиби, агрокимёвий ва агрофизик
хоссалари анча ўзгарган.
1-диаграмма. Фенологик кузатув натижаларининг коррелятив боғлиқлиги
Гумусли қатлам А+В
1
+В
2
ни камайиши билан гумус заҳираси, озиқа
элементлар заҳираси, физик лой миқдори камаяди, структура ёмонлашади ва
y = 0,1103x - 0,2984
R
2
= 0,9853
0
2
4
6
8
10
12
0
50
100
150
Ўсимлик баландлиги, см
Б
о
шо
қ
у
зу
н
л
и
ги
, с
м
y = 0,7617x - 11,061
R
2
= 0,9933
0
5
10
15
20
25
0
10
20
30
40
50
1000 та дон оғирлиги, г
Ҳ
о
с
и
лд
о
р
ли
к
,
ц
/г
а
336
“O‘zbekistonda yer resurslarini boshqarishning ustuvor yo‘nalishlari: muammo va yechimlar”
сувга чидамли агрегатларнинг миқдори ва тупроқ намлиги камаяди.
Эрозияланган тўқ тусли бўз тупроқларда сув-физик хоссаларини, озиқали сув
режимини ёмонлашиши умумий қишлоқ хўжалик экинларини ҳосилдорлиги
пасайишига олиб келади, шундан ўрта ва кучли эрозияланган тупроқларда
кузги буғдой ҳосилдорлиги эрозияланмаган тупроқлардагига нисбатан 25-40%
га кам бўлди. Тўқ тусли бўз тупроқлар унумдорлигини ошириш учун
қилинадиган ишлар тупроқ намлигини сақлаш ва эрозияни олдини олишга
қаратилган бўлиши лозим.
Фойдаланилган адабиётлар:
1.
Заславский М.Н. – Эрозияведение. М. Высшая школа, 1983г.
2.
Махсудов Х.М., - Эрозия почв аридной зоны Узбекистана. “Фан”
Т.,1989г
3.
Хakberdiev О.Е, Djumaeva М. Eroziyaning tuproq unumdorligi va donli
ekinlarga ta’siri.Тошкент. Агроилм журнали. Махсус сон. (78) 2021 й.
4.
Хакбердиев О.Э. “Природные условия и характеристика эродированных
почв аридной зоны”. Илмий-амалий ва инновацион журнал. Ўзбекистон
замини. № 4/2019 й.
5.
Хакбердиев О.Э, Шамсиддинов Т.Ш. Тупроқ деградацияси ва
эрозиянинг тупроқнинг агрокимёвий хоссаларига таъсири. Халқаро мустақил
илмий журнал. № 13 2020 йил.
ҚАТОР ОРАЛАРИГА ИШЛОВ БЕРИШДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН
ФЕРМЕРЛАРБОБ, КОМБИНАЦИЯЛАШГАН, ЧОПИҚ КУЛТИВАТОР
ЧУКУР-ЮМШАТКИЧ
*
Худойбердиев Т.С.-
т.ф.д., профессор,
Холдаров М.Ш.
- таянч докторант,
Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялари институти.
Aннотация.
Барча мамлакатларда экинлардан юқори ҳосил олиш учун
ресурстежамкор иш унуми юқори, бажарилаётган ишнинг сифати талаб
даражасида бўлувчи қишлоқ хўжалик машиналарини ишлаб чиқишга эътибор
берилмоқда.
Республикамизда асосий экинлардан бири бўлган пахтанинг
хосилдорлигини орттириш учун янги-янги технологиялар қўлланилмоқда ва
шу технология асосида ишловчи фермерларбоб бўлган техникалар ишлаб
чиқилмоқда. Охирги йиллдарда пахта етиштириш технологиясига кириб