Authors

  • Абдуллаев У. Ғ.

Author Biography

  • Абдуллаев У. Ғ.

    ЎзМУ, мустақил изланувчи

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.mead.116139

Abstract

Минтақавий тадбиркорлик — бу маълум бир ҳудудда амалга ошириладиган, шу ҳудуднинг табиий, иқтисодий ва ижтимоий имкониятларига асосланган тадбиркорлик тури бўлиб, у маҳаллий аҳолини иш билан таъминлаш, ҳудудий иқтисодий ўсиш ва ресурслардан оқилона фойдаланишга хизмат қилади.


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-28

Часть–3_Июнь –2025

259

МИНТАҚАЛАРДА ТАДБИРКОРЛИКНИ

РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

Абдуллаев У. Ғ.

ЎзМУ, мустақил изланувчи

Минтақавий тадбиркорлик

— бу маълум бир ҳудудда амалга

ошириладиган, шу ҳудуднинг табиий, иқтисодий ва ижтимоий имкониятларига

асосланган тадбиркорлик тури бўлиб, у маҳаллий аҳолини иш билан таъминлаш,

ҳудудий иқтисодий ўсиш ва ресурслардан оқилона фойдаланишга хизмат қилади.

Минтақавий тадбиркорлик

тадбиркорликни

географик жойлашувга,

маҳаллий ресурсларга, аҳоли таркибига ва инфратузилма имкониятларига

қараб

ривожланишини англатади. Ўзбекистонда сўнгги йилларда тадбиркорликни

ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиб, ҳар бир ҳудуднинг ички

имкониятларига асосланган

манзилли дастурлар

қабул қилинмоқда. Жумладан,

“Ҳар бир оила - тадбиркор” 2018 йилда қабул қилдинган бўлиб асосий мақсад

аҳолининг тадбиркорлик фаоллигини ошириш, оилавий бизнесни қўллаб-

қувватлашдан иборат. Дастурда тикувчилик, паррандачилик, чорвачилик,

боғдорчилик, асаларичилик, балиқчилик, оилавий бизгнеснинг бошқа турларини

ривожлантириш кўзда тутилган.

“Ёшлар – келажагимиз” дастури 30 ёшгача бўлган ёшларни тадбиркорликка

жалб этиш, уларнинг иш билан бандлигини таъминлашни назарда тутади. Дастур

доирасида тадбиркорликни бошлаётган ёшларга қишлоқ да 33 миллион сўмгача

шаҳарда 100 сўмгача микрокредитлар ва грантлар ажратилади.

“Аёллар дафтари” киритилган аёлларни доимий даромад манбаига эга

бўлишларини таъминлаш, аёлларнинг тадбиркор салоҳиятини рўёбга чиқариш

мақсадида аёлларга мўлжалланган имтиёзли кредитлар ва грантлар жорий этилган.

Юқорида қайд этилган дастурлар республикамизнинг барча минтақаларини

қамраб олган.


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-28

Часть–3_Июнь –2025

260

Минтақавий тадбиркорликни ривожлантиришга қуйидаги омиллар таъсир

кўрсатади:

1.Табиий ва географик омиллар

Минтақанинг географик жойлашуви, иқлим шароити ва ер ресурслари –

қайси соҳада тадбиркорликни ривожлантириш мумкинлигини белгилаб беради.

Масалан, сув ресурслари етарли бўлган жойларда агробизнес устун бўлса, тоғли

ҳудудларда туризмни ривожлантириш мақсадга мувофиқ.

2. Иқтисодий инфратузилма

Электр таъминоти, транспорт тармоқлари, логистика хизматлари – хусусий

бизнеснинг самарадорлигига бевосита таъсир кўрсатади. Мисол учун, кичик саноат

зоналари ташкил этилган минтақаларда ишлаб чиқариш бизнеси жадал ўсмоқда.

3. Маданий ва ижтимоий омиллар

Ҳар бир ҳудуддаги аҳолининг менталитети, урф-одат ва анъаналари,

ижтимоий онги тадбиркорлик фаоллигига таъсир кўрсатади. Масалан, Фарғона

водийсида оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандчилик яхши ривожланган.

4. Давлат сиёсати ва қўллаб-қувватлаш дастурлари

“Ҳар бир оила – тадбиркор”, “Ёшлар – келажагимиз” дастурлари доирасида

ажратилаётган кредитлар ва тақдим этилаётган имтиёзлар вилоятларда

тадбиркорлик салоҳиятини юзага чиқармоқда. Хусусан, ҳудудларда бизнес учун ер

ажратиш, солиқ имтиёзлари бериш амалиёти самара бермоқда.

Ўзбекистоннинг ҳар бир вилоятининг табиий-иқтисодий, демографик ва

инфратузилмавий

ҳолати

фарқ

қилади.

Шу

сабабли

тадбиркорликни

ривожлантиришда

манзилли ва индивидуал

ёндашув талаб этилади.

Вилоятлар

Асосий тадбиркорлик йўналишлари

Тошкент шаҳри

Технологик стартаплар, хизмат кўрсатиш, савдо

Андижон, Наманган,

Фарғона

Кичик

саноат

корхоналари,

енгил

саноат,

ҳунармандчилик

Қашқадарё,

Сурхондарё

Агробизнес, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш

Навоий

Кончилик, саноат кластерлари


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-28

Часть–3_Июнь –2025

261

Хоразм,

Қорақалпоғистон

Туризм, қишлоқ хўжалиги, текстиль маҳсулотлари

ишлаб чиқариш

1-расм. Вилоятларда тадбиркорликни ривожланиш йўналишлари.

Расмдан кўриниб турибдики, табиий географик шароитдан келиб чиқиб

вилоятларда тадбиркорликнинг баъзи соҳалари устун ривожланмоқда.

1-жадвал. Вилоятлар кесимида тадбиркорлик соҳасида бандлар сони

(2024

йил)

.

1

Вилоятлар

Тадбиркорлик

субъектлари сони

Тошкент шаҳри

86,504

Тошкент вилояти

35,242

Самарқанд вилиояти

34,553

Фарғона вилояти

31, 824

Бухоро вилояти

25,899

Қашқадарё вилояти

24,595

Андижон вилояти

23,169

Хоразм вилояти

23,117

Наманган вилояти

22,037

Қорақалпоғистон Республикаси

20,371

Сурхондарё вилояти

19,461

Навоий вилояти

18,509

Жиззах вилояти

15,640

Сирдарё вилояти

9,977

1-жадвалдан кўринишича, тадбиркорлик соҳасида бандлар сони бўйича

Тошкент шаҳри ҳар доимгидек биринчи ўринда. Бунинг асосий сабаби Тошкент

шаҳрида инфратузилма яхши ривожланган, инвестицияларнинг асосий қисми ҳам

Тошкент шаҳрига йўналган.

1

Daryo.uz маълумотлари асосида муаллиф томонидан тайёрланди.


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-28

Часть–3_Июнь –2025

262

2-жадвал. 2024 йилда тадбиркорлик соҳасидаги бандликнинг асосий

йўналишлари

2

.

Вилоятлар

Тадбиркорлик

субъектлари сони

Савдо

148,714

Саноат

62,153

Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик

хўжаликлари

32,547

Қурилиш

29,770

Меҳмонхона

ва

умумий

овқатланиш хизматлари

27,673

Ўзбекистонда тадбиркорлик соҳасида банд бўлган аҳоли сони йилдан-йилга

ошиб бормоқда. Ҳудудлар кесимида энг кўп тадбиркорлик субъектлари Тошкент

шаҳри, Тошкент ва Самарқанд вилоятларида ташкил этилган ва фаолият олиб

бормоқда. Бу кўрсаткичлар мамлакатдаги иқтисодий фаолликнинг ошишини ва

тадбиркорлик муҳитининг яхшиланишини кўрсатади.

Минтақаларда тадбиркорликнинг ривожланишидаги нотекисликларга

қуйидагилар таъсир кўрсатади:

1.

Ҳудудий тафовутлар.

Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти ва Самарқанд

вилоятларида тадбиркорлик фаолияти юқори даражада ривожланган. Бу ҳудудларда

инфратузилма, молиявий ресурсларга яқинлик, истеъмол бозори катта бўлиши каби

омиллар мавжуд. Аксинча, Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё ва Жиззах

вилоятларида тадбиркорлик паст даражада ривожланган.

2.

Тармоқлар бўйича фарқлар.

Баъзи ҳудудлар саноат йўналишида

ихтисослашган бўлса, бошқаларда қишлоқ хўжалиги ёки хизмат кўрсатиш соҳалари

устуворлик қилади. Масалан, Навоий вилоятида саноат корхоналари кўп бўлса,

Андижон ва Фарғона вилоятларида хизмат кўрсатиш ва кичик ишлаб чиқариш

2

Daryo.uz маълумотлари асосида муаллиф томонидан тайёрланди.


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-28

Часть–3_Июнь –2025

263

корхоналари сони кўпроқ. Бухоро ва Хоразмда туризм ва ҳунармандчилик

йўналишлари яхши ривожланган.

Ўзбекистонда тадбиркорликни ривожлантириш масаласи сўнгги йилларда

давлат иқтисодий сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Ҳар бир

ҳудуднинг табиий, ижтимоий ва иқтисодий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда,

минтақавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш чоралари амалга оширилди. Илмий

таҳлиллар шуни кўрсатадики, минтақавий тадбиркорликни ривожлантириш учун

ягона ёндашув эмас, балки

табақалаштирилган, ҳудудий хусусиятларга

мослашган сиёсат

зарур.

Тадқиқотлардан маълум бўлишича, Тошкент шаҳри, Самарқанд, Фарғона ва

Андижон вилоятларида тадбиркорлик фаолиятининг юқори суръатларда ўсиши

асосан инфратузилманинг яхши ривожланганлиги, бозор инфратузилмаси, малакали

ишчи кучи ва сармоя жалб қилиш имкониятлари билан боғлиқ. Шу билан бирга,

Жиззах, Сурхондарё ва Қорақалпоғистон каби ҳудудларда тадбиркорлик салоҳияти

паст бўлиб, бу ерда муҳандислик-коммуникация тармоқларининг етишмаслиги,

инвестиция муҳитининг яхши шакллантирилмаганлиги ва билимли кадрлар

танқислиги кузатилади.

Давлат томонидан амалга оширилаётган “Ҳар бир оила – тадбиркор”, “Ёшлар

– келажагимиз” каби дастурлар ҳудудларда аҳоли бандлигини ошириш ва ўзини ўзи

банд қилиш имкониятларини кенгайтиришда муҳим роль ўйнамоқда. Аммо, ушбу

дастурларнинг ҳар бир ҳудуддаги натижадорлиги уларнинг

маҳаллий эҳтиёжларга

мослашувчанлик даражаси

га бевосита боғлиқ.

Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистонда тадбиркорликни ривожлантиришда

ҳудудлар ўртасидаги номутаносибликни камайтириш учун:

Ҳудудий ихтисослашув

га асосланган соҳавий стратегиялар қабул

қилиш мақсадга мувофиқ;

Лойиҳаларга молиявий ва техник ёрдам

кўрсатишнинг мақсадли

механизмларини жорий этиш;

Касбий таълим ва бизнес кўникмалари

ни ривожлантириш орқали

кадрлар салоҳиятини ошириш;


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-28

Часть–3_Июнь –2025

264

Ҳудудий

инфратузилмаларни ривожлантириш ва рақамлаштириш

сиёсати кучайтирилиши зарур.

Демак, минтақавий тадбиркорлик нафақат иқтисодий ўсиш омили, балки

ҳудудлар ўртасидаги ижтимоий тенглик ва барқарор ривожланишнинг кафолати

ҳамдир.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ

1.Ўзбекистон Республикаси Президенти портали –

https://president.uz

2.Давлат статистика қўмитаси –

https://stat.uz

3.Yuz.uz – Ахоли бандлиги ва тадбиркорлик дастурлари https://yuz.uz/news

4.Review.uz – Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш сиёсати

https://review.uz

5.Daryo.uz – Ҳудудий тадбиркорлик таҳлили

https://daryo.uz

6.Ж. Ҳамраев. “Ҳудудий иқтисодиётда тадбиркорликнинг ўрни”. // Иқтисодий

тадқиқотлар журнали, 2022.

7.Invest.gov.uz – Инвестиция муҳити ва ҳудудий дастурлар

https://invest.gov.uz