Authors

  • Чориев Маҳмуджон Аҳмад ўғли
  • Чориев Маҳмуджон Аҳмад ўғли
  • Choriyev Mahmudjon Ahmad o’g’li

Author Biographies

  • Чориев Маҳмуджон Аҳмад ўғли

    ИИВ Академияси, Давлат-ҳуқуқий фанлар ва инсон ҳуқуқларини таъминлаш кафедраси ўқитувчиси, катта лейтенант. Илмий мутахассислиги: 12.00.13 – Инсон ҳуқуқлари. ORCID: 0000-0003-3990-1191.

  • Чориев Маҳмуджон Аҳмад ўғли

    Преподаватель кафедры государственно-правовых дисциплин и защиты прав человека Академии Министерсва внутренных дел, старший лейтенант. Научная специальность: 12.00.13 - Права человека. ORCID: 0000-0003-3990-1191.

  • Choriyev Mahmudjon Ahmad o’g’li

    Teacher of the Department of State-legal disciplines and ensuring of human rights of the Academy of the Ministry of Internal Affairs, senior lieutenant. Scientific specialty: 12.00.13 Human rights. ORCID: 0000-0003-3990-1191.

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.mead.117631

Keywords:

“ҳуқуқ” ва “эркинлик” квази суд инсон ҳуқуқлари БМТ сиёсий ҳуқуқлар иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқлар “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси” “инсон ҳуқуқлари бўйича устав”.

Abstract

Мақолада Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро механизмлар такомиллаштириш билан боғлиқ масалалар алоҳида ўрин эгаллаган. БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича органларига умумий тавсиф ва БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича устав органларининг ташкилий асослари келтириб ўтилган. БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича ёрдамчи органларининг вазифа ва ваколатлари. БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича шартномавий органлари ва улар фаолиятининг самарадорлиги, БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича қўмиталари томонидан квази суд органи сифатида кўрилган ишлари таҳлилини янада ривожлантиришнинг устуворлигини таъминлашга қаратилган қатор таклиф ва тавсиялар илгари сурилган.


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-26

Часть–1_Май –2025

171

ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ ТУШУНЧАСИНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ

ВА ТУРЛАРИ

Чориев Маҳмуджон Аҳмад ўғли.

ИИВ Академияси, Давлат-ҳуқуқий

фанлар ва инсон ҳуқуқларини таъминлаш кафедраси ўқитувчиси, катта

лейтенант. Илмий мутахассислиги: 12.00.13 – Инсон ҳуқуқлари. ORCID: 0000-

0003-3990-1191.

Чориев Маҳмуджон Аҳмад ўғли.

Преподаватель кафедры

государственно-правовых дисциплин и защиты прав человека Академии

Министерсва внутренных дел, старший лейтенант. Научная специальность:

12.00.13 - Права человека. ORCID: 0000-0003-3990-1191.

Choriyev Mahmudjon Ahmad o’g’li.

Teacher of the Department of State-legal

disciplines and ensuring of human rights of the Academy of the Ministry of Internal

Affairs, senior lieutenant. Scientific specialty: 12.00.13 Human rights. ORCID: 0000-

0003-3990-1191.

Аннотация: Мақолада

Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро механизмлар

такомиллаштириш билан боғлиқ масалалар алоҳида ўрин эгаллаган. БМТнинг

инсон ҳуқуқлари бўйича органларига умумий тавсиф ва БМТнинг инсон

ҳуқуқлари бўйича устав органларининг ташкилий асослари келтириб ўтилган.

БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича ёрдамчи органларининг вазифа ва

ваколатлари. БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича шартномавий органлари ва улар

фаолиятининг самарадорлиги, БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича қўмиталари

томонидан квази суд органи сифатида кўрилган ишлари таҳлилини янада

ривожлантиришнинг устуворлигини таъминлашга қаратилган қатор таклиф

ва тавсиялар илгари сурилган.

Калит сўзлар:

“ҳуқуқ” ва “эркинлик”, квази суд, инсон ҳуқуқлари, БМТ,

сиёсий ҳуқуқлар, иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқлар, “Инсон ҳуқуқлари

умумжаҳон декларацияси”, “инсон ҳуқуқлари бўйича устав”.


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-26

Часть–1_Май –2025

172

Инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги ғояларнинг вужудга келиши ва инсон

шахси қадрланиши доир тасаввурларнинг шаклланиши замоновий дунёнинг

тарақиёти билан чамбарчас боғлиқдир. Инсоннинг шахси юксак қадрият

эканлигининг эътироф этилиши ва инсон ҳуқуқрини таъминланишига риоя

қилиниши давлатларнинг демократлашуви, шунингдек давлатлараро

муносабатларнинг цивилизациялашганлиги рамзига айланди. Улар шахс ва

ҳокимиятнинг ўзаро муносабатларида унинг устун ролини эътироф этган ҳолда

эзгулик, адолат, эркинлик, тенглик, демократизм, раҳм-шафқат каби универсал

умуминсоний категорияларни ўзида мужассамлаштирди.

Инсон ҳуқуқлари хақидаги дастлабги қарашлар Милоддан аввалги 539

йилда қадимги Форс давлатида вужудга келади. Қадимги Форснинг биринчи

шоҳи Буюк Кирнинг қўшини Бобил шаҳрини босиб олди. Аммо унинг кейинги

ҳаракатлари инсоният учун катта ютуқ эди. У қулларни озод қилди, барча

одамлар ўз динини танлаш ҳуқуқига эга эканлигини эьлон қилди ва ирқий

тенгликни эьлон қилди.

Унинг бу ва бошқа фармонлари пиширилган лой цилиндирга миххат

ёзувида ёзилган.[1]

Бугунги кунда Кир цилиндири номи билан танилган ушбу қадимий

ҳужжат дунёдаги биринчи инсон ҳуқуқлари хартияси ҳисобланади. У

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг барча олтита расмий тилига таржима

қилинган ва унинг қоидалари Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг

биринчи тўртта моддасида ўз аксини топган.

Инсон ҳуқуқларининг илк бор мустаҳкамланиши миллий

хартиялар, декларациялар, конституция нормалари шаклида амалга

оширилган. 1789 йилдаги Инсон ва фуқаро ҳуқуқлари француз

декларацияси

анча таъсирчан қонунчилик ҳужжати бўлиб хизмат қилади ва

унинг тарихда шахс ҳуқуқ ва эркинликларининг эътироф этилиши ва

ҳимоясининг муҳим белгиси бўлганлиги бежиз эмас. Декларациядаги

демократик тезиснинг эътиборга молик жиҳати шундаки, унга кўра,

ҳуқуқлардан фойдаланиш таъминланмайдиган, ҳокимиятлар бўлиниши амалга


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-26

Часть–1_Май –2025

173

оширилмаган жамият конституциявий ҳисобланмайди (16-м.). Шахсий ҳаёт,

мулк, хавфсизлик соҳасидаги, ҳокимиятнинг жавобгарлиги, жумладан диний ва

бошқа фикр-мулоҳазалар табиий, ажралмас ва муқаддас ҳуқуқ ва

эркинликларга киритилган. Француз Декларацияси билан бир қаторда тарихда

инсон ва фуқаро ҳуқуқлари ифодаланган инглиз Хабеас Корпус Акти, Америка

Қўшма Штатларининг Мустақиллик декларацияси, АҚШ Конституцияси ва

ҳуқуқлар тўғрисидаги Билль ҳамда бошқа бир қатор ҳужжатлар ҳам муайян

аҳамиятига кўра ажралиб туради. XX асрнинг бошларида шахс ва давлат

ўртасида асосий ҳуқуқ ва эркинликларнинг эътироф этилишига асосланган

шартнома муносабатлари принципи Европа, Лотин Америкаси ва

мустамлакачилик асоратидан халос бўлган бир қатор Осиё давлатларида

қонуний асосда қабул қилинди. Ушбу жараён аста-секин мустақилликка

эришган Африка ва Осиё давлатларига ҳам ёйилди.[2]

1948 йилнинг 10 декабрида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош

Ассамблеяси томонидан том маънода тарихий аҳамиятга эга бўлган муҳим

ҳужжат – Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси эълон қилинди. Унинг

матни инсоният оиласининг ҳамма аъзоларига хос қадр-қиммат ва уларнинг

тенг, ажралмас ҳуқуқларини тан олиш эркинлик, адолат ва ялпи тинчлик асоси

эканлигидан иборат инсонпарварона иборалар билан бошланади.

Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 1 моддасида Ҳамма

одамлар ўз қадр-қиммати ҳамда ҳуқуқларида эркин ва тенг бўлиб туғиладилар.

Уларга ақл ва виждон ато қилинган, бинобарин бир-бирларига нисбатан

биродарлик руҳида муносабатда бўлишлари керак[3] деб белгилаб қўйилиши

бу жудда катта тарихий ахамият касб этади.

Инсон ҳуқуқлари бирқанча турларга бўлинади ва бу ҳуқуқлар турли

давирларда

инсониятнинг

кураши

натижасида

қўлга

киритилган.

Ушбу ҳуқуқ ларга:

Ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқлар

. Турли мамлакатларда ижтимоий-

иқтисодий ҳуқуқларга нисбатан муносабат турличадир. Тоталитар социализм

мамлакатларида

уларга

алоҳида

аҳамият

беришади,

ва

улар


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-26

Часть–1_Май –2025

174

конституцияларнинг фуқароларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўлимида

биринчи ўринда туришади. Постсоциалистик давлатларда улар табиий

ҳуқуқлардан кейинга ўтказилган. Капиталистик давлатлар, шунингдеқ кўпгина

ривожланаётган мамлакатларнинг конституцияларида мазкур ҳуқуқлар бошқа

ҳуқуқлар билан биргаликда санаб ўтилади.

Қонун билан тақиқланмаган ҳар қандай мулкка эгалик қилиш мумкин.

Бироқ, кўпгина давлатларда хорижликлар ерга, табиий ер ости бойликларига

нисбатан мулк ҳуқуқига эга эмас. Бундан ташқари, баъзи объектлар муомаладан

чиқарилган ва алоҳида шахсларнинг эгалигида сақланиши мумкин эмас

(заҳарлар, қуролларнинг маълум турлари ва ҳоказо). Анъанавий мусулмон

ҳуқуқида тўртта “табиий ҳодиса” – тупроқ, сув, ҳаво, олов – умумий

фойдаланишдаги предметлар ҳисобланади ва хусусий шахсларнинг эгалигида

бўлиши мумкин эмас. Аслида эса кўпгина мусулмон мамлакатларида ер ва

сувга нисбатан хусусий мулк аллақачон белгиланган.

Сиёсий ҳуқуқлар.

Сиёсий ҳуқуқлар ижтимоий-сиёсий ҳаётда иштирок

этиш, давлат органларини шакллантириш, давлат ҳокимиятига уюшган ҳолда

тазйиқ ўтказиш (масалан, сиёсий намойишлар йўли билан) билан боғлиқдир.

Ушбу ҳуқуқлар, қоида тариқасида, мазкур давлатнинг фуқароларига тегишли

бўлади. Фақат баъзи давлатларда ва фақат айрим сиёсий ҳуқуқлардан (масалан,

сайлов) фуқаролиги бўлмаган шахслар ва чет элликлар (чет элликлар одатда

фақат ўзаролик асосида, давлатлар келишуви бўйича) фойдаланишлари

мумкин.

Шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар. Биринчи навбатда фуқароларга

тааллуқли бўлган сиёсий ҳуқуқлардан фарқли равишда шахсий ҳуқуқ ва

эркинликлар шахснинг мақомини асли ҳолича белгилайди. Улар кўп жиҳатдан

инсоннинг табиий ҳуқуқлари концепцияси билан боғлиқдир. Улар сирасига,

авваламбор, яшаш ҳуқуқи киради. Юридик нуқтаи-назардан бу шуни

англатадики, инсонни ҳаётидан фақат холисларнинг мажбурий иштироки

асосида чиқарилган суднинг ҳукми билан маҳрум қилиниши мумкин. Аммо


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-26

Часть–1_Май –2025

175

кўпгина (шу жумладан, Европа кенгашига кирувчи деярли барча) давлатларда

ўлим жазоси тақиқланган.

Шахснинг муҳим ҳуқуқлари – эркинлик ва шахсий дахлсизлиқ

жисмоний ва руҳий эркинлик. Озодликдан маҳрум қилиш (қамоқ жазоси ва

бошқалар) фақатгина суднинг ҳукми билан мумкин. Шахсни қулликда сақлош,

қул савдоси аллақачон халқаро ҳуқуқ томонидан инсон табиатига зид бўлган

ҳаракат ва оғир халқаро жиноят деб тан олинган.

Юқорида келтириб ўтилган инсон ҳуқуқлари Ўзбекистон Республикаси

янги

тахрирдаги

Конституциясида

хам

ўз

ифодасини

топган.

Конституциямизнинг муқаддимасида инсон ҳуқуқ ва эркинликларига, миллий

ва умуминсоний қадриятларга, давлат суверенитети принципларига

содиқлигимизни тантанали равишда эълон қилиб, демократия, эркинлик ва

тенглик, ижтимоий адолат ва бирдамлик ғояларига садоқатимизни намоён

қилиб, инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият

ҳисобланадиган инсонпарвар демократик давлатни, очиқ ва адолатли жамиятни

барпо этиш борасида ҳозирги ва келажак авлодлар олдидаги юксак

масъулиятимизни англаган ҳолда, давлатчилигимиз ривожининг уч минг

йилдан зиёд тарихий тажрибасига, шунингдек жаҳон цивилизациясига беқиёс

ҳисса қўшган буюк аждодларимизнинг илмий, маданий ва маънавий меросига

таяниб, мамлакатимизнинг бебаҳо табиий бойликларини кўпайтиришга ҳамда

ҳозирги ва келажак авлодлар учун асраб-авайлашга ҳамда атроф-муҳит

мусаффолигини сақлашга астойдил аҳд қилиб, халқаро ҳуқуқнинг

умумэътироф этилган принцип ва нормаларига асосланган ҳолда,

Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамияти, энг аввало, қўшни давлатлар билан

дўстона муносабатларини ҳамкорлик, ўзаро қўллаб-қувватлаш, тинчлик ва

тотувлик асосида мустаҳкамлаш ҳамда ривожлантиришга интилиб,

фуқароларнинг муносиб ҳаёт кечиришини, миллатлараро ва конфессиялараро

тотувликни, кўп миллатли жонажон Ўзбекистонимизнинг фаровонлигини ва

гуллаб-яшнашини таъминлашни мақсад қилган ҳолда, ушбу Конституцияни

қабул қиламиз ва эълон қиламиз,[4] деб белгилаб қўйилган.


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-26

Часть–1_Май –2025

176

Ўзбекистон

Республикаси

янги

тахрирдаги

Конституциясида

инсонларнинг Шахсий ҳуқуқ ва эркинликлари, Сиёсий ҳуқуқлар, Иқтисодий,

ижтимоий, маданий ва экологик ҳуқуқлар алохида бобларда белгилаб қўйилган.

Умуман олганда Конституция ва инсон ҳуқуқларига оид барча қонунлар

ҳар бир инсон учун, ҳаётий зарур бўлган ҳуқуқ ва эркинликларни ўзида

мужассамлаштириб мустақил давлатимизнинг буюк келажак сари одимлаб

боришига асос бўлиб хизмат қилади.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР

1.

https://ru.humanrights.com/what-are-human-rights/brief-history/

2.

А.А. Матчанов “Инсон ҳуқуқлари умумий назарияси” дарслик Т.2012 й

3.

https://constitution.uz/uz/pages/humanrights

4.

Ўзбекистон

Республикаси

Конституцияси

Т.2023

йил.

https://lex.uz/docs/6445145

Most read articles by the same author(s)

Чориев Маҳмуджон Аҳмад ўғли, Чориев Маҳмуджон Аҳмад ўғли, Choriyev Mahmudjon Ahmad o’g’li, ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ ТУШУНЧАСИНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ ВА ТУРЛАРИ , Modern education and development: Vol. 26 No. 1 (2025)