СБОРНИК ТЕЗИСОВ
5
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АҲОЛИСИ ОРАСИДА ОИВ
ИНФЕКЦИЯСИ ТАРҚАЛИШИГА ҚАРШИ КУРАШИШ
Ниязова Г.Т.
1
, Аметова К.Д.
1
, Абсаттарова В.К.
2
, Сейтназарова А.О.
3
,
Тлеуимбетова У.Ж.
3
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 20 январдаги “Одамнинг иммунитет
танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касалликка қарши курашиш тизимини янада кучайтириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-14 сонли Қарорида белгиланган топшириқлар асосида ОИВ
инфекциясига чалинган шахсларни ижтимоий, ҳуқуқий, маънавий ва тиббий-психологик қўллаб-
қувватлаш, айниқса ёшлар орасида ОИВ инфекцияси тарқалиши масалаларида кенг тушунтириш ва
тарбиявий ишлар олиб бориш, жамиятда оилавий ва маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш
мақсадида Камбағалларни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, ҚР ИИВ, Халқ таълими вазирлиги,
Ўзбекистон «Ёшлар ишлари агентлиги» ҚР Кенгаши, ҚР Мусулмонлари қозиёти, Қорақалпоғистон
Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазири ҚР телерадиокомпанияси, Матбуот ва Ахборот
агентлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда
аҳоли орасида ОИВ тарқалишига қарши курашиш бўйича қўшма чора-тадбирлар режаси
тасдиқланди ҳамда алоқадар идоралар билан ҳамкорликда тадбирлар амалга оширилди.
Аҳолининг турли қатламлари орасида уларнинг ОИВ/ОИТС ва шу каби касалликлар бўйича
хабардорликларини ошириш мақсадида 2023 йил давомида давлат ва нодавлат муассасаларида
ОИВнинг профилактикаси борасида 1211 маъруза, 19 семинар, 135 давра сухбат, 5139 суҳбатлар
ўтказилди, 53та мақола, 142та радиоэшиттириш, 25та телекўрсатувлар ташкил қилинди. Тадбир
иштирокчиларига 73432 дона буклетлар, 68955 дона варақалар, 1712 дона плакатлар, 16 дона
банерлар ва 60 дона бошқа ахборот тарқатма материаллари (кружка, футболка, кепкалар)
тарқатилди. ОИВ инфекцияси профилактикаси масалаларини ёритиб бориш мақсадида йил давомида
лотин ва кирил графикасида ўзбек ва қорақалпоқ тилларида 100000 донадан ортиқ маърифий
тарқатма материаллари рангли принтер орқали чиқарилди ва тарқатилди. Бундан ташқари ҚР
ОИТСга қарши курашиш марказининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан 42016,8 минг
сумга 30000 дона буклетлар лотин ва кирил графикасида ва 11024,0 минг сумга 2200 дона плакатлар
босмадан чиқарилди ҳамда ўтказилган тадбирларда тарқатилмоқда.
ОИВ инфекцияси профилактикаси масалаларини ёритиб бориш мақсадида ҚР ОИТСга қарши
курашиш марказининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан 4293,7 минг сумга банерлар,
39575,6 минг сумга LED экран олинди ҳамда деҳқон бозорида, олий ўқув юртларида, вокзалларда,
супер маркетларда ва шифохоналарда ўтказилган тадбирларда банерлар тарқатилди.
Ўзбекистон Республикаси ОИТСга қарши курашиш марказининг Бутун Жаҳон ОИТСга
қарши курашиш куни муносабати билан ўтказиладиган барча тадбирлар “Соғлом ҳаёт сари
биргаликда!” шиори остида аҳоли ўртасида ОИВга тезкор текширувдан утиш ҳафталиги “акция”
тадбирлари ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш мақсадида аҳолининг кенг қатламлари айниқса
ёшлар, олий ўқув юртлари ўқувчи талабалари, уюшмаган ёшлар, ўсмирлар, мигрантлар ва уларнинг
оила аъзолари, хотин-қизлар ўртасида ОИВ инфекцияси профилактикаси бўйича тарғибот ишлари,
кўргазмали учрашувлар ва давра-суҳбатлари ўтказилди. Тадбирлар ўтказишда ва ОИВга тезкор
текширувларни ўтказишда тарқатма материаллар ва воситалар билан таъминланди, жумладан 500та
анкеталар, 500та буклетлар, экспресс тест 500та, постерлар 300та, футболкалар 30таси марказнинг
ёш ходимлари ва Ўзбекистон Республикаси ёшлар ишлари агентлиги Қорақалпоғистон
Республикаси бошқармаси волонтёрлари билан ҳамкорликда темир йўл вокзалида, деҳқон
бозорларида, Савдо комплексларида, Автовокзалларда, Олий уқув юртларида, таълим
муассасаларида акциялар ўтказилди, видеороликлар намойиш этилди.
Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг даволаш профилактика
муассасалари ва Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда Бутун
Жаҳон ОИТСга қарши курашиш кунига муносабати билан тадбирлар “Соғлом ҳаёт сари
биргаликда!” шиори остида Турткул, Беруний, Хўжайли, Амударья, Чимбай, Қунгирот туманларида
ва Нукус шаҳрида ўтказилди. Тадбирларда 166та плакат, 8330та буклетлар, 100та қизил ленталар
тарқатилди.
СБОРНИК ТЕЗИСОВ
5
Аҳолининг ОИВ/ОИТС ва шу каби касалликлар бўйича хабардорликларини ошириш ва
маълумотлар олиш учун, қандай ҳолатларда ОИВга тестдан ўтиш ва бошқа маълумотлар ҳақида
Марказ-нинг веб сайтида (
qqr@aids-center.uz
) 20та материаллар, телеграм (t.me/ qroitsmarkazi)
каналида 346 материаллар, фейсбукда (Мadreimova Djamila) 217та материаллар ва инстаграмда
(RK_AIDS_PROF) 25та материаллар. Жаъми 608та материаллар жойлаштирилди ва ўз вақтида
янгиланиб борилди. Бундан ташқари ўтказилган тадбирларда ҳамда аэропорт, темир йўл вокзаллари
ва автовокзалларда жаъми 1285 роликлар намойиши ташкил қилинди.
Республика бўйича комплекс иш режа асосида ҳамма туман, шаҳарларда ОИВ
профилактикаси бўйича профилактик ва тарғибот ишлари давом этмоқда.
Республикада комплекс иш режа асосида ОИВ/ОИТС профилактикаси бўйича чора-тадбирлар
давом этмоқда.
Адабиётлар рўйхати:
1.
Золотова, Наталья Николаевна, and Бекзод Насреддинович Эргашев. "К вопросу диагностики и
лечения статических деформаций скелета у детей (литературный обзор)." Молодой ученый 3
(2016): 267-270.
