Авторы

  • Камола Джалилова
    “Ӯзбекистон давлат санъат ва маданият институти

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.science-shine.97818

Ключевые слова:

Телевидение маданият миниатюралар ҳажвия телекулгу теледраматургия режиссура кўрсатув.

Аннотация

Маъзкур мақолада Узбекистон Республикаси телевидениесида эфирга узатилаётган ҳажвий кўрсатувларнинг тарихи, даматургия ва режиссураси ҳақида фикр мулоҳозалар билдирилди.


background image

19

Issue 9(44), Volume 1 | ISSN 3030-377X | 10.05.2025

SCIENCE SHINE

INTERNATIONAL SCIENTIFIC JOURNAL

“ӮЗБЕКИСТОН ТЕЛЕВИДЕНИЕСИДА ҲАЖВИЙ ДАСТУРЛАРНИ

ТАШКИЛ ЭТИШДА ДРАМАТУРГИК АСОС ВА РЕЖИССУРА

Джалилова Камола

“Ӯзбекистон давлат санъат ва маданият институти

Аннотация:

Маъзкур

мақолада

Узбекистон

Республикаси

телевидениесида эфирга узатилаётган ҳажвий кўрсатувларнинг тарихи,
даматургия ва режиссураси ҳақида фикр мулоҳозалар билдирилди.

Калит сўзлар:

Телевидение, маданият, миниатюралар, ҳажвия, телекулгу,

теледраматургия, режиссура, кўрсатув.

Минглаб йиллар давомида ер юзида одамзод яшаб, доимо янгиликларга,

иҳтироларга интилиб келган. ХХ аср-агар вақт эталони нуқтаи назаридан ӯйлаб
қарайдиган бӯлсак, тарих китобидан бир варақасини эгаллайдиган аср. Онгнинг
юксалиши даражасида қабул қилинадиган бӯлсакчи, шу қисқа вақт ичида
одамзод ҳали шу пайтгача ҳаёлига келтирмаган янги-янги кашфиётлар очди,
ӯша юксак даражадаги технологияларни ҳаётга татбиқ этди. Одамзод яратган
кашфиётлардан бири “Телевидение” ва у билан боғлиқ бӯлган воситалардир.
Телевидениенинг ҳаётимизга кириб келиши инсониятнинг узоқ ӯтмишдаги
орзу-ӯйлари, ҳаёлоти, афсонаю эртак тӯқималари нуқтаи назаридан қараганда
ниҳоятда табиий жараён ҳисобланади.

Кишилар ӯзини ва борлиқни англашни ӯрганишга интилган даврданоқ

ҳаёлан узоқ яқин юртларни, масофаларни кӯришга, ҳис қилишга уринганлар.
Турли ҳалқларнинг оғзаки ижодидаги сеҳрли кӯзгу жоми жамшид, ойнаи
искандарий, қолаверса “вақт машинаси” кабилар замонавий телевидениенинг
рамзий тимсолларидир. А.Навоийнинг “Фарход ва Ширин” достонида Фарход
Лайлини илк бор ойнаи жаҳонда кӯради.

Оммавий ахборот воситалари ичида газета, журнал ва бошқа ахборот

турларига нисбатан жуда аҳамиятга эга телевидениега “тӯртинчи ҳокимият”
деб нисбат беришлари бежиз эмас. Телевидение қисқа муддат ишида бошқа
санъат турларига қараганда техник имкониятлари жиҳатидан жуда кенг,
оммавий, тезкор ва жонли санъат воситаси эканлигини намойиш этди.
Телевидение ҳаёт муаммолари ешимини топишда, ҳалқ дардини ошкора
этишда, инсон қалби ва тафаккуринингкамол топишида янгидан-янги услуб
ифода воситаларини ӯзида кашф этди. Минг йиллардан бери ӯз функцияларини


background image

20

Issue 9(44), Volume 1 | ISSN 3030-377X | 10.05.2025

SCIENCE SHINE

INTERNATIONAL SCIENTIFIC JOURNAL

бажариб келаётган театр санъатини, унинг имконият даражасини янада
кенгайтирган кино санъатини телевидение ӯзида мужассамлаштирган ҳолда
давом эттирди. Инсоният тафаккурининг ривожига ижтимоий ҳаётимизнинг
тараққиёт даражасига, турмуш тарзимизга инқилоб бӯлиб кирди. Бу сиёсий,
ҳам мафкуравий, ҳам техник, ҳам информацион электрон инқилоб эди.
Тафаккурда инқилоб бӯлди. Инсон унга чамбарчас боғланди.

Телевиедение

кино,

театр

санъатлари

ифода

воситаларидан

фойдаланибгина қолмай, ӯз имкониятларини кашф қилди. Адабий театр, бир
актёр театри, ток-шоу, турли-туман мулоқотлар ва бошқа кӯп жанрдаги
кӯрсатувлар телевидение туфайли пайдо бӯлди. Маҳаллий ҳалқ онги, савияси,
билим, қизиқишларидан келиб чиққан ҳолда теледастурлар ҳажми кенгайди.
Ахборот, сиёсий ҳаётимиздаги янгиликлар ҳақтдаги хабар билан кӯнгилочар,
дам олиш йӯналишидаги кӯрсатувлар ҳам тайёрланди ва бадиий телевидение
кӯрсатувларининг намуналари вужудга келгани сезилди.

Кулги ва жажвнинг телевидениега кириб келиши, жанр сифатида

шаклланиши ӯзига ҳос босқичли жараёндир.

Аввало телекулгу қачон ва қай тарзда намоён бӯлди?
Эьтиборли жиҳати шундаки, мамлакатимизда телевидение 1956 йилда ӯз

фаолиятини бошлаган бӯлса, ушбу жанрнинг пайдо бӯлиши ӯша даврга тӯғри
келади. Яъни телевидение ӯзининг журналистикасини шакллантириш
йилларидаёқ дастлабки бадиий воситалар пайдо бӯлди ва ижоднинг айни
турини санъат даражасига етказишга уринишлар қилинди. Шуни алоҳида
эътироф этиш жоизки, Марказий Осиё мамлакатларида ҳам бу ижод турининг
шаклланишига асос солинди. Ҳозирда қатор қӯшни республикаларда
телевизион ҳажвий дастурлар Ӯзбекистон телевидениеси тажрибасидан андоза
олганлиги эьтироф этилади. [1.1]

Тӯғри Москва миниатюралар театри Аркадий Райкин томонидан 1961

йилда ташкил этилан эди, аммо у асосан таклиф этилган актёрлар билан
ишлаган бӯлиб, Ӯзбекистонда эса телеминиатюралар театри актёрларини айнан
телевидениеда тайёрлагани билан фарқланади. [2.10]

Ӯзбекистон телевидениесида 1968 йилда ижтимоий-сиёсий редакция

томонидан тайёрланган “Ӯзбекистон хотин-қизлари”, “Шаҳрингизни безатинг”
каби кӯрсатувлар орасида бадиий жанрдаги “Истиқбол эгалари” тележурнали
тайёрланди. Мазкур адабий мусиқий дастурда ҳунарманд, раққоса, шоир,
бастакор, ҳонанда, созанда, ҳуллас маданиятимиз ва санъатимизнинг умидли
ёшлари, унинг ҳаёти ва ижоди ҳақида ҳикоя қилинарди. Бу кӯрсатувга


background image

21

Issue 9(44), Volume 1 | ISSN 3030-377X | 10.05.2025

SCIENCE SHINE

INTERNATIONAL SCIENTIFIC JOURNAL

истиқболли ёшлар таклиф этилиб, уларни телеэкран орқали ҳалққа яқинроқ
таништиришга ҳаракат қилинарди.

Кӯрсатувнинг тӯртинчи саҳифаси сатира ва юмор жанрида эди. Бу саҳифа

1966 йил март ойида катта кӯрсатув сифатида ажралиб чиқди. Бу саҳифанинг
алоҳида ажралиб чиқишидан мақсад илгари тележурналдаги кичик ҳикоялар,
ҳажвияларни диктор ӯзи ӯқиб берарди. Бунда кулгили воқеалар, образлар,
ҳарактерлар очилмай қоларди. Уларни инсценировка қилиб, актёрлар ижросига
бериш мақсадида алоҳида кӯрсатув дунёга келди. Кӯрсатувнинг турли ҳил
мавзулари орасида сиқилиб қолган “Сатира ва юмор” саҳифаси ӯзининг тор
қобиғидан чиқиб, мустақил бадиий жанрдаги кӯрсатувга айланди. Анча
изланишлардан сӯнг, унга оргинал ном топилди ва янги кӯрсатув “Телевизион
миниатюралар театри”, яъни бир ёки икки актёр театри кӯрсатуви тайёрланди.
[3.78]

Бу кӯрсатувнинг муваффиқият қозонишига яна бир сабаб, унда намойиш

қилинадиган воқеалар заҳарханда кулги остига олинади, нуқсонлар ҳажвий
саҳна кӯринишлари орқали намойиш этилади.

“Телевизион миниатюралар театри” ӯз репертуарини, мавзуларини

кундалик ҳаётдан олди. Шунинг учун у ҳалқнинг дилига яқин эди. Бу
мавзуларни ҳалқнинг ӯзи айтиб турарди. Миниатюралар театри турмушда
учрайдиган салбий нуқсонлар, иллатлар-фисқу фужур, пораҳӯрлик,
ичкиликбозлик, безорилик,кӯзбӯямачилик, мунофиқлик, ҳасадгӯйлик каби
иллатларга қарши сатира ёрдамида кӯрсатиб берди. Кӯрсатувларнинг шакли ва
сони ортиб бораркан, шуни эътироф этиш керакки, телевидениенинг бадиият
яратишдаги имкониятлари кенгайиб борди.

Ӯша даврларда “Телевизион миниатюралар театри”да бир қанча жиддий

муаммолар мавжуд эди. Булардан ӯша пайтлардаги постановкалар аксарият
ҳолларда эфирга “жонли” бериларди. Шу сабабли режиссёрлар учун “жонли
эфир” катта қийинчликлар туғдирдики, кези келганда телеинсценировканинг
ғоявий ҳамда бадиий қимматга ӯз таъсирини ӯтказиб келди. Сабаби-
телевидение павильонларида асар руҳига мос манзаралар кӯрсатилиши лозим
бӯлган анжомлар қаторасига қурилиб, воқеа кечадиган саҳналар олдинма-кейин
намойиш этилиши керак. Баъзан “жонли эфир” чоғида техниканинг ишдан
чиқиши, микрафоннинг кутилмаганда кадрга тушиб қолиши, гоҳида у кадр
ӯрнига бошқасининг эфирга кетиб қолиши, овознинг йӯқ бӯлиб қолиши каби
машаққатли ижодий жараён кӯрсатувнинг сифатига путур етказарди. Камера


background image

22

Issue 9(44), Volume 1 | ISSN 3030-377X | 10.05.2025

SCIENCE SHINE

INTERNATIONAL SCIENTIFIC JOURNAL

билан мулоқотда бӯлмаган ёш актёрлар учун тӯлақонли образ яратиш анчагина
мушкул эканлиги ҳам аён бӯлди.

Шунингдек, телевизион драматургияда ҳам оқсоқланиш сезилари даражада

эди. Давр ӯтиши билан “Телевизион миниатюралар театри” туркумидаги
кӯрсатувларнинг диапазони кенгайиб борди. Унга асосан С.Аҳмад, А.Жамол,
М.Худойқулов, Э.Мусаев, Э.Раимов каби ёзувчилар турли ҳажвий
интермедиялар ёзди. Лекин баъзида эса томошабинган таъсир эта олмайдиган
паст савияли интермедиялар ҳам учраб турди. Баъзи телевизион инсценировка,
постановка ёки спектакллар эфирни тӯлдириш учун зӯрма-зӯраки яратилишига
яна бир сабаб-ёзувчиларнинг телевидение билан ҳамкорлигининг танқислигида
эди. [4.79]

1956-йилдан 70-йилга қадар телевидение орқали намойиш этилган

асарларда теледраматургия изланишларини кӯриш мумкин. Теледраматург
илгари сурган ғояни қайси жанрда талқин этиш режиссёрга боғлиқ. Чунки у
баъзан асарнинг таг қатламига сингдирилган фикрга урғу бериши баробарида
асарнинг жанри ӯзгариши мумкин. Воқеаликнинг мураккаблиги ва кӯп
тармоқлилиги санъатнинг айрим турлари чегарасида ранг-баранг жанрлар
туғилишининг объектив асосига айланади. Санъат предмети шунчалар
мураккаб ва серқирра бӯлганлиги сабабли, уни ўзлаштириш учун ӯша мураккаб
жиҳатларни тадбиқ қилишда маҳсус шакллар ишлаб чиқаришга тӯғри келади.
Ҳаётий алоқалар ва ӯзаро муносабатларнинг муайян тури ӯзининг аниқ,
мувофиқ бадиий инъикоси учун нисбатан барқарор бадиий шаклларни тақозо
қиладики, тур ва жанрлар шунинг натижасида ҳам пайдо бӯлади.

Телевидениеда миниаютюралар авалига муҳаррирлар Элбек Мусаев, Алп

Жамол, Эргаш Раимов,Убай Бурхон, Тӯлқин Алимов, қолаверса Эргаш
Каримовнинг ӯзи томонидан ёзила бошлади. Кейинчалик йиллар ӯтиб, Саид
Аҳмад, Мухтор Худойқулов, Неъмат Аминов, Фарҳод Мусажанов, Саъдулла
Сиёев каби қатор ёзувчиларнинг жалб этилиши теледраматургияда катта
ӯзгаришларни юзага келтирди. Шуни таъкидлаб ӯтиш жоизки, ӯша даврларда
ҳукмрон мафкура томонидан ҳар бир соҳани ӯзларининг “порлоқ идеалларига”
хизмат қилиши талаб қилинар эди. Бу албатта телевизион миниатюралар
театрини ҳам четлаб ӯтмади. Телевизион миниатюралар театрининг
фахрийларидан Элбек Мусаевнинг сӯзларига қараганда, ӯша давр
бошқарувчилари бӯлган Марказқӯмнинг ӯзи томонидан назорат қилинар эди.
Бир сӯз билан айтганда, телекулгу драмутургиясининг дунёга келиши мана шу
тариқа ҳар тарафлама оғир шароитга тӯғри келди. [5.23]


background image

23

Issue 9(44), Volume 1 | ISSN 3030-377X | 10.05.2025

SCIENCE SHINE

INTERNATIONAL SCIENTIFIC JOURNAL

Шунга қарамай ӯша даврларда телевизион телекулгу хронологиясидан

салмоқли ӯрин эгаллаган телеминиатюралар яратилди. Масалан: Элбек Мусаев
қаламига мансуб “Имтиҳон”, Алп Жамолнинг “Жанетта”, “Дардим қурсин”,
“Шудринг бой”, Эргаш Раимовнинг “Жӯра Ҳамдам”, Ҳасан Йӯлдошевнинг
“Абдужаббор, сенда бир гап бор”, Саид Аҳмаднинг “Илғор табелчи”, “Жорж”,
Неъмат Аминовнинг “Нусҳалар”, Муҳтор Ҳудойқуловнинг “Мен бу ерда
йӯқман” миниатюралари экран юзини кӯрди.

Телевидениеда ҳажвия дастурларининг пайдо бӯлиши ва ривожланишида

Ӯзбекистон ҳалқ артисти Эргаш Каримовнинг ӯрни беқиёсдир. У томондан
яратилган "Олиқ—солиқ", "Лампа шиша", "Пахтакор ютганда ва ютқизганда",
"Тошкент пиёласи", "Жорж—морж" сингари миниатюралардаги бетакрор
роллари халқ ўртасида катта шуҳрат қозонди.

Ҳеш кимга тақлид қилмаган, эргашмаган ҳолда телевидениеда ҳажвий

кӯрсатувлар ишида бурилиш ясаган “Обид шоу” дастури бӯлди деб айтак
бӯлади. “Обид шоу” бир қараганда Ӯзбекистон телевидениесининг бир неча
саҳифаларидан иборат бӯлган тележурналлари, кӯрсатувлари шаклига ҳам
ӯхшайди. Аслида эса бу дастур ана ӯша кӯрсатувлар шаклига эътибор қилган
ҳолда шоу тарзида яратилган. Зеро, шоунинг оддий кӯрсатувдан фарқи
томошавий сифатларига кӯпроқ эътибор қаратилишидадир. “Обид шоу” шу
маънода томоша бӯла олди. [6.108]

Кейинчалик муаллиф ва режиссёр Тӯхтамурод Маҳкамовнинг “Гап йӯқ”,

“Маслаҳат” кӯрсатувлари, Ғайрат Убайдуллаевнинг “Ханда дӯкони” шунингдек
салмоқли кӯрсатувлардан “Ҳандалак”, “Қаҳқақа” дастурларини айтиб ӯтиш
жоиз.

Бугунги кунда телеканалларимиз орқали “Қалпоқ”, “Аристократлар,

“соmedy+”, “Кулдур груп”, “sketshou”, “bumerang”, “А...кула”, “Stend up” каби
бир биридан фарқ қилувчи янги эстрада жанрларини ӯзида мужассам этган
замонавий кӯрсатувлар намойиш этилмоқда. Бу кӯрсатувлар ӯзига ҳос
йӯналишларига эга бӯлиб, томошабинлар томонидан катта қизиқиш билан
кузатиб борилмоқда.Ушбу кўрсатувлар замонавий декорациялар, яхши
жихозланган студияларда ва айримлари белгиланган ўринларда оҳирги
технологиялардан фойдаланган ҳолда тасвирга олиш камералари ёрдамида
сувратга олинади. Уларни эфирга узатиш ва монтаж ишлари ҳам хозирги
телевидение қуроллари ёрдамида бекамикўст амалга оширилади. Бу
кўрсатувларда кўпгина вақтларда актёрлар томонидан белгиланган сценариялар
эмас, балки импровизацияга суяниб иш кўрилаётганлигига гувоҳ


background image

24

Issue 9(44), Volume 1 | ISSN 3030-377X | 10.05.2025

SCIENCE SHINE

INTERNATIONAL SCIENTIFIC JOURNAL

бўламиз.Албатта бу бир томондан яхши, актёрнинг ўз касбий маҳоратини, сўзга
чечанлигини кўрсатади. Лекин импровизация ҳар доим ҳам кўнгилдагидек
томошабинларга манзур келмаслиги барчамизга аён. Шунингдек, ушбу
кўрсатувларнинг мақсади фақатгина кулдириш эканлиги, ушбу мақсад йўлида
савияси паст ҳар ҳил турмуш таризимизга, ўзлигимизга тўғри келмаган
иборалар, қилиқларнинг башкана кўрсатилиб борилаётганлигини ҳам айтиб
ўтиш жоиз. Шунки телевидение фақатгина бир ҳил аудиторияга
мўлжалланмаганлигини, бу кўрсатувларни оила аъзолари, ёшу қари бирдек
дастурхон атрофида томоша қилишларини унутмаслик керак.

У ёки бу кӯрсатувнинг маърифий даражаси белгиланиши унинг форматига,

муаллиф томонидан танланган жанрга боғлиқдир. Жанр идеал олганда
ифодалаш шаклини, ижодий саъй-ҳаракатларнинг йӯналтирилганлигини тақозо
этади. Маълумки жанрнинг белгиланганлиги, “буюртма берилганлиги”
томошабиннинг идрок этишига таъсир кӯрсатади. Бироқ айнан “жанрнинг
белгиланганлиги” умуман олганда замонавий телевидениеда, маданият ва
санъатга бағишланган кӯрсатувларга нисбатан эса айниқса энг кӯп мӯжмаллик
ҳисобланади. Чунки улар санъат ва публицистикани ӯз ишига оладиган мавзули
сегментида жойлашган. Инсон онги ва табиат ва жамиятнинг олий ижодий
сифати жуда нозик ва бӯш нарса. Уни эҳтиёт қилиш зарур. Телевидение
кӯрсатувлари инсоннинг тафаккурига ижобий, эстетик озуқа бериши
кераклигин эсда тутишимиз даркор.

Фойдаланилган адабиётлар:

1.Убай Бурхон “Ӯзбекнинг Райкини”. “Ӯзбекистон адабиёти ва санъати”

1995 йил 27 октябрь.

2. Ортиқ Султонов “Ӯзбекистон телевидениесида кулги санъати” Тошкент-

2005 йил. Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи.10 бет.

3.Ортиқ Султонов “Ӯзбекистон телевидениесида кулги санъати” Тошкент-

2005 йил. Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи.10 бет.

4. Ортиқ Султонов “Ӯзбекистон телевидениесида кулги санъати” Тошкент-

2005 йил. Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи.10 бет.

5. Ортиқ Султонов “Ӯзбекистон телевидениесида кулги санъати” Тошкент-

2005 йил. Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи.23 бет.

6..Ортиқ Султонов “Ӯзбекистон телевидениесида кулги санъати” Тошкент-

2005 йил. Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи.108 бет.

Библиографические ссылки

Убай Бурхон “Ӯзбекнинг Райкини”. “Ӯзбекистон адабиёти ва санъати” 1995 йил 27 октябрь.

Ортиқ Султонов “Ӯзбекистон телевидениесида кулги санъати” Тошкент-2005 йил. Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи.10 бет.

Ортиқ Султонов “Ӯзбекистон телевидениесида кулги санъати” Тошкент-2005 йил. Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи.10 бет.

Ортиқ Султонов “Ӯзбекистон телевидениесида кулги санъати” Тошкент-2005 йил. Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи.10 бет.

Ортиқ Султонов “Ӯзбекистон телевидениесида кулги санъати” Тошкент-2005 йил. Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи.23 бет.

.Ортиқ Султонов “Ӯзбекистон телевидениесида кулги санъати” Тошкент-2005 йил. Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи.108 бет.